ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.02.2020 й. 62-сон "Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳузурида Илмий-тадқиқот ва инновация маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.02.2020 й.

N 62




ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ОЛИМПИЯ

ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДА ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ

ВА  ИННОВАЦИЯ МАРКАЗИ  ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон спортчиларининг 2020 йилда Токио шаҳри (Япония)да бўлиб ўтадиган ХХХII ёзги Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларига, нуфузли жаҳон ва қитъа спорт мусобақаларига пухта тайёргарлик кўриши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, спорт соҳасида илмий-тадқиқот ишларини ташкил қилиш ҳамда илғор технологияларни спорт тайёргарлик жараёнига кенг татбиқ қилиш ишларини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлган Илмий-тадқиқот ва инновация марказини (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Белгилансинки, Марказ Ўзбекистон Республикаси спортчиларини олимпия ва паралимпия ўйинларида ҳамда бошқа нуфузли халқаро мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиши учун тайёрлашга кўмаклашувчи, уларнинг спорт маҳоратини ошириш ва жисмоний ҳолатини қайта тиклаш ишларини илмий-услубий ва ахборот-таҳлилий таъминлаш ҳамда илмий-услубий кузатиб бориш фаолиятини амалга оширувчи ихтисослаштирилган илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади.


2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоаларининг мусобақа ва машғулотларни режалаштиришни ҳисобга олган ҳолда спортчининг индивидуал спорт жисмоний юкламасини текшириш ва мақбуллаштириш;

спортнинг тегишли тури бўйича республика спорт федерация (уюшма)лари спортчиларининг халқаро мусобақаларда қатнашишга психологик тайёргарлигини, шунингдек, зарур психологик коррекциясини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари спортчиларининг машғулот юкламаларини таҳлил қилиш, кутилаётган спорт натижаларига эришишга қаратилган спорт тайёргарлигини режалаштириш ва дастурлаш;

спорт терма жамоалари аъзоларини спорт мусобақаларига, хусусан олимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш амалиётига машқ ва мусобақалар самарадорлиги ҳамда спортчиларда спорт маҳоратининг ўсишига хизмат қилувчи замонавий инновация технологиялари ва услубларини жорий этиш;

спорт тайёргарлиги давомида спортчиларнинг функционал ҳолатини узлуксиз мониторинг қилиш ҳамда спорт мусобақаларида иштирок этиш натижаларини жамоавий ва шахсий жиҳатдан баҳолаш тизимини яратиш бўйича ягона ёндашувни ишлаб чиқиш;

спортчиларнинг техник-тактик, психофизиологик ҳолатини ва уларнинг жисмоний тайёргарлигини ўрганиш, спорт соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотлар олиб бориш;

спорт соҳасидаги долзарб илмий муаммоларга бағишланган илмий, илмий-амалий конференциялар, семинарлар, йиғилишлар ташкил этиш.


3. Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгиланиши маълумот учун қабул қилинсин:

хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида кўрсатиладиган хизматлардан олинадиган даромадлар;

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар натижалари бўйича ажратиладиган грантлар;

халқаро молия ва бошқа институтлар кредитлари, хорижий ташкилотларнинг грантлари;

жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг ҳомийлик хайриялари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


4. Марказ қуйидаги чора-тадбирларни молиялаштириш учун ўз маблағларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга эканлиги инобатга олинсин:

Марказ ходимларининг иш ҳақи ва уларни моддий рағбатлантириш, малакали хорижий мутахассислар ва маслаҳатчиларни жалб этиш, шу жумладан, фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида жалб этиш, Марказ раҳбарияти ва ходимларини хорижга хизмат сафарларига юбориш харажатларини қоплаш;

Марказ ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;

замонавий ахборот ва инновацион технологияларни жорий этиш, Марказнинг моддий-техник базасини модернизация қилиш ва мустаҳкамлаш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ Марказга юкланган вазифаларни ҳал этиш ва унинг фаолиятини ривожлантириш билан боғлиқ бошқа тадбирларни амалга ошириш.


5. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Марказнинг фан, технология ва инновация орқали спортда юксак натижаларга эришиш, спортчиларнинг техник-тактик, психофизиологик ҳолатини ва уларнинг жисмоний тайёргарлигини ўрганиш, спорт соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотлар олиб бориш учун ҳар йили давлат буюртмасини тасдиқлашда ушбу лойиҳаларга ажратиладиган бюджет маблағлари ҳисобидан грантлар ажратилишини назарда тутсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда Марказни жойлаштириш бўйича бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


7. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига мустақил экспертларни жалб этиш орқали ишчи гуруҳ тузган ҳолда икки ой муддатда белгиланган тартибда:

Марказ уставини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

Марказ таркибида спортчиларни спорт мусобақаларига тайёрлаш, уларнинг спорт маҳоратини ошириш, спортчиларнинг тайёргарлигини (жисмоний, техник-тактик, функционал, психологик) ўрганиш бўйича илмий-комплекс лабораториялар ва ахборот-таҳлилий бўлимларни назарда тутган ҳолда унинг тузилмаси ҳамда штатлар жадвалини тасдиқлаш;

Марказни юкланган вазифаларни бажариш учун зарур назарий билим ва амалий кўникмаларга эга бўлган юқори малакали мутахассислар билан тўлдириш;

Марказни халқаро талабларга жавоб берадиган замонавий спорт асбоб-ускуналари ва анжомлари, ахборот-коммуникация технологиялари, шунингдек, мебель ва бошқа техник воситалар билан жиҳозлаш тавсия этилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                  А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 5 февраль












































Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск