ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология / Сертификатлаштириш /

Маҳсулотларни сертификатлаш Қоидалари (АВ томонидан 18.03.2005 й. 1458-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаш агентлиги бош директориинг 25.02.2005 й. 59-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2005 йил 18 мартда 1458-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон стандартлаштириш,

метрология ва сертификатлаш

агентлиги бош директориинг

2005 йил 25 февралдаги

59-сон буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Маҳсулотларни сертификатлаш

ҚОИДАЛАРИ


Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июлдаги 318-сон "Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиботини соддалаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорининг 6-бандига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси сертификатлаштириш Миллий тизимида (бундан буён матнда Ўз СМТ деб юритилади) республикада ишлаб чиқариладиган ва четдан келтириладиган маҳсулотни сертификатлаштиришга тайёрлаш ва ўтказишнинг умумий талабларини белгилайди.


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Маҳсулотларни, шу жумладан дастурий ва бошқа илмий-техникавий маҳсулотларни сертификатлаш мазкур Қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.


2. Маҳсулотларни сертификатлашни ташкил қилиш ва ўтказиш ишлари белгиланган тартибда аккредитция қилинган сертификатлаштириш органлари (кейинчалик матн бўйлаб СО) томонидан амалга оширилади.

Божхона расмийлаштирувида Ўзбекистон Республикаси божхона органи мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддатини, шунингдек, мувофиқлик сертификатида кўрсатилган товарнинг номини ҳақиқатда олиб келинган товарнинг номи билан текширади.


3. Сертификатлашнинг алоҳида чизмалари маҳсулотларни сертификатлаш бўйича тегишли қоидаларида ва маҳсулотларга талабларни ўз ичига олган бошқа норматив ҳужжатларда белгиланади. Бунда текширишлар ҳажмига қараб сертификатлаштириш чизмасининг мураккаблиги, маҳсулотнинг хавфсизлик даражасига боғлиқ ҳолда аниқланади. Ўз СМТда қўлланиладиган, сертификатлашнинг тавсия этиладиган чизмалари ушбу Қоидаларнинг 1-иловасида келтирилган.

Ҳар бир муайян ҳолатда СО аризачининг таклифини, етказиб бериладиган маҳсулот ҳажми ва муддатини, синаш усулларини, ишлаб чиқаришнинг ўзига хос хусусиятларини ва унинг барқарорлигининг бузилиш хавфи мавжудлигиини, шунингдек мазкур маҳсулотнинг истеъмолчилар учун потенциал хавфини ҳисобга олган ҳолда сертификатлаш чизмасини танлайди.

Халқаро тизимлар ёки битимлар доирасида сертификатлаштириш ушбу ҳужжатларда назарда тутилган чизмалар бўйича бажарилади.


4. Сертификатлаштиришда, маҳсулот мувофиқлигини тасдиқланиши лозим бўлган хусусиятлар (кўрсаткичлар) рўйхати, текшириш ва синаш усуллари келтирилган, сертификатлаштириладиган маҳсулотга меъёрий ҳужжатлар (кейинчалик матн бўйлаб МҲ)да белгиланган талабларга мос эканлиги тасдиқланади.

МҲда сертификатлаштириш синовлари тўғрисида бўлим келтирилмаган ёки давлатлараро стандартларни қўлланиши кўрсатилмаган бўлса, у ҳолда СО меъёрий ҳужжатда ёки халқаро стандартларда кўрсатилган тавсифлар мажмуидан биринчи навбатда хавфсизлик бўйича талабларни белгиловчи кўрсаткичларни танлайди.


5. Сертификатлаштиришда, муайян маҳсулот учун МҲдан ташқари, маҳсулотнинг мажбурий талабларини белгиловчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга ва бошқа расмий нашр этилган МҲ ларга ҳам амал қилиш лозим.


6. Маҳсулот синовларини ўтказишда, такрорлашга йўл қўймаслик мақсадида, аккредитатланган синов лабораториялари (кейинчалик матн бўйлаб - АСЛ) бошқа АСЛ да ўтказилган синов натижаларини ўзаро тан олишлари лозим.


7. Сертификатлаштириш ишларига ҳақ тўлаш, аризачи томонидан мувофиқликни баҳолаш ишлари натижаларидан қатъи назар, қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади. Бунда, сертификатлаштириш ишлари тўлов олдиндан амалга оширилгандан сўнг бажарилади.



II. СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШНИ

ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


8. Ўз СМТда маҳсулотларни сертификатлаш қуйидагиларни ўз ичига олади:

а) СО га сертификатлаш юзасидан ариза бериш ва уни кўриб чиқиш;

б) тақдим этилган маҳсулот МҲ ва аризага илова қилган бошқа ҳужжатларни таҳлил қилиш;

б-1) интеллектуал мулк объектларига (товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари, товар келиб чиққан жой номлари, географик кўрсаткичлар ва саноат намуналари) (бундан буён матнда ИМО деб юритилади) бўлган ҳуқуқларга риоя этилганлигини ўрганиш ва текшириш;

в) ариза бўйича қарор қабул қилиш;

г) синов дастурини тайёрлаш ва тасдиқлаш (6 ва 9-чизмалардан ташқари);

д) намуналарни идентификация қилиш, танлаб олиш ва лабораторияга етказиш (6 ва 9-чизмалардан ташқари);

е) намуналарни АСЛ да синовдан ўтказиш (6 ва 9-чизмалардан ташқари);

ж) маҳсулотни ишлаб чиқариш шароитларини баҳолаш (сертификатлашнинг 3, 4 ва 5-чизмалари учун);

з) сифат тизимини баҳолаш (5 ва 6-чизмалари учун);

и) маҳсулотнинг мувофиқлигини декларациялаш (9-чизма);

к) олинган натижаларни таҳлил қилиш, мувофиқлик сертификатини бериш ёки уни беришни рад этиш;

л) мувофиқлик сертификатини ЎзР СМТ Давлат реестрида рўйхатга олиш.


9. Тақдим этилган маҳсулот учун МҲда санитария-эпидемиология, ветеринария, фитосанитария ёки экологик талаблар мавжуд бўлганда, СО санитария-эпидемиология ва ветеринария экспертизаларини, фитосанитария назорати ёки экологик экспертизадан ўтказиш зарурлигини аниқлайди.

Мазкур амаллар сертификатлаштириш синовлари билан бир вақтнинг ўзида ўтказилиши мумкин ва аризачига мувофиқлик сертификатини беришдан аввал, бу амаллар тегишли ҳужжатларни тақдим этилиши билан тугалланиши лозим.

СО, тадбиркорлик субъектларининг ёзма аризасига мувофиқ, сертификатлаштиришни ўтказишда давлат санитария назорати идораларидан, давлат ветеринария назорати идораларидан ва ўсимликлар карантини бўйича давлат идораларидан, шунингдек табиатни муҳофаза қилиш давлат идораларидан барча зарур хулосаларни олишга оид агентлик хизматларини кўрсатишга ҳақлидир. Бунда намуналарни тўғри танлаб олинганлиги ва уларни тегишли давлат идораларига тақдим этилишида жавобгарлик СО га юклатилади.


10. СО аризачининг талабига мувофиқ, қуйидаги ахборотларни тайёрлаши ва тақдим этиши лозим:

мажбурий тартибда сертификатланадиган маҳсулот турлари рўйхати ёки бу рўйхатдан кўчирма;

СО нинг аккредитация доираси бўйича маҳсулотни сертификатлаштириш қоидалари;

сертификатлаштириш хизматлари бўйича хизматларига ҳақ тўлаш прейскуранти (тарифлари);

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (бундан буён матнда Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги деб юритилади) томонидан берилган аккредитация гувоҳномаси.

11. Маҳсулотни Ўз СМТда сертификатлаштиришни ўтказиш учун аризачи мазкур Қоидаларнинг 2-иловасида* келтирилган шаклда аризани тегишли СО га юборади.

Аризачи маҳсулотни сертификатлаштириш органи ва сертификатлаш қоидалари тўғрисида маълумотга эга бўлмаган тақдирда, бу тўғрисидаги маълумотларни сертификатлаштириш бўйича Миллий идора (кейинчалик матн бўйлаб - СМИ) дан ёки унинг ҳудудий идорасидан олиши мумкин.


12. Четдан келтириладиган маҳсулотни сертификатлаштиришда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:

ишлаб чиқариладиган маҳсулотга меъёрий ҳужжат нусхаси (амалда бор бўлган тақдирда);

маҳсулот ёрлиғидан намуна ёки маҳсулот тўғрисида маълумот;

маҳсулотда қўлланилган ИМОга бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи тегишли объект рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги муҳофаза ҳужжати (гувоҳнома, патент ёки уларга илова) нусхаси ёки ундан фойдаланиш тўғрисидаги лицензия шартномаси нусхаси (амалда бор бўлган тақдирда);

маҳсулотнинг Ўзбекистон Республикаси божхонаси ҳудудига келганлиги тўғрисидаги белги қўйилган товарга қўшиб жўнатиладиган ҳужжат нусхаси (товар-транспорт юк хати, инвойс, ҳисоб-фактура);

амалда бор бўлган тақдирда, давлат санитария назорати идорасининг лабораториясида ўтказилган синовларнинг натижаларини ўз ичига олган санитария-эпидемиология хулосаси ва синов баённомалари, МҲда белгиланган бошқа талаблар (ветеринария ва фитосанитария хулосалари, экологик экспертиза);

олиб кирилаётган маҳсулотнинг аниқ ҳажми (сони) кўрсатилган ташқи савдо шартномаси (контракти) ва маҳсулотни етказиб берувчи ҳамда қабул қилувчи ўртасида тузилган келишув(лар) нусхаси (маҳсулотларни 7А чизмаси асосида сертификатлаштирилганда).

Агар аризачи айни вақтда санитария-эпидемиология хулосасини ва мувофиқлик сертификатини олишга ариза берган бўлса, бундай ҳолда санитария-эпидемиология хулосасининг нусхаси уни белгиланган тартибда расмийлаштиргандан кейин берилади.


13. Мажбурий тартибда сертификатлаштириладиган, четдан келтирилган маҳсулотга республикада МҲ мавжуд бўлмаган тақдирда, сифат кўрсаткичлари ва хавфсизлик бўйича сертификатлаш синовлари ўхшаш турдаги маҳсулотга бўлган талабларга мувофиқ амалга оширилади.

Аризачи томонидан четдан келтирилган маҳсулотга зарур бўлган МҲ ёки хавфсизлик бўйича техник тавсифлар тақдим этилмаса, мазкур маҳсулотни сертификатлаш ўхшаш турдаги маҳсулот ҳужжатлари бўйича ёки идентификация қилиш орқали санитария-эпидемиология хулосаси асосида амалга оширилади.

МҲга эга бўлмаган, санитария-эпидемиология хулосаси талаб этилмайдиган, шунингдек, синовларни амалга ошириш учун АСЛ мавжуд бўлмаган тақдирда маҳсулотларни сертификатлаш идентификация йўли билан ўтказилади.


14. Ишлаб чиқариладиган маҳсулотни сертификатлаш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этиши лозим:

ишлаб чиқариладиган маҳсулотга МҲ нусхаси;

маҳсулот ёрлиғининг намунаси (маҳсулот тўғрисида ахборот);

маҳсулотда қўлланилган ИМОга бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи тегишли объект рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги муҳофаза ҳужжати (гувоҳнома, патент ёки уларга илова) нусхаси ёки ундан фойдаланиш тўғрисидаги лицензия шартномаси нусхаси (амалда бор бўлган тақдирда);

амалда бор бўлган тақдирда, давлат санитария назорати идорасининг лабораториясида ўтказиладиган синовларнинг натижаларини ўз ичига олган санитария-эпидемиология хулосаси ва МҲ да белгиланган бошқа талаблар тўғрисидаги маълумотлар (ветеринария ва фитосанитария хулосалари, экологик экспертиза).

Агар аризачи айни вақтда санитария-эпидемиология хулосаси ва мувофиқлик сертификатни олишга ариза тақдим этган бўлса, бундай ҳолда синов баённомалари билан санитария-эпидемиология хулосаси нусхаси уни белгиланган тартибда расмийлаштиргандан сўнг берилади.


15. Аризада кўрсатилган маҳсулотни сертификатлаш учун ариза берилган пайтда аккредитланган СО мавжуд бўлмаган тақдирда, ариза СМИга ёки унинг ҳудудий органига сертификатлаш ишларини ташкил этиш ва сертификатлаш синовлари ўтказиладиган АСЛни аниқлаши учун юборилади.


16. Аризада келтирилган маҳсулотни сертификатлаштириш учун бир нечта СО мавжуд бўлса, аризачи ўзининг хоҳишига кўра уларнинг биттасига мурожаат қилиши мумкин.


17. Ариза берилгандан сўнг СО уни кўриб чиқиб, тақдим этилган ҳужжатларни таҳлил қилади ва аризани олгандан кейин икки кундан кечиктирмай, аризачига маҳсулотларни сертификатлашнинг белгиланган тартибига асосланадиган сертификатлаштиришнинг барча асосий шартлари, шу жумладан сертификатлаштириш чизмаси ва сертификатлаштиришни амалга ошириш учун МҲ, синовларни ўтказадиган АСЛ кўрсатилган қарорни маълум қилади. Қарорнинг тавсия этилган шакли мазкур Қоидаларнинг 3-иловасида* келтирилган.

Сертификатлаштириладиган маҳсулотнинг МҲда гигиеник, ветеринария, фитосанитария ёки экологик нормалар ва талаблар мавжуд бўлса, қарорда санитария-эпидемиология, ветеринария, фитосанитария, хулосаларни ёки экологик экспертизани олиш зарурлиги ҳам кўрсатилади.


17-1. СО томонидан республикада ишлаб чиқариладиган ҳамда четдан келтириладиган маҳсулотларни сертификатлаштириш жараёнида ИМОга бўлган ҳуқуқларга риоя этилганлигини ўрганиш ва текшириш мазкур Қоидаларнинг 8-иловасида келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

Агар маҳсулотни сертификатлаш учун ариза берилганда маҳсулотда қўлланилган ИМОга бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи тегишли объект рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги муҳофаза ҳужжати (гувоҳнома, патент ёки уларга илова) нусхаси ёки ундан фойдаланиш тўғрисидаги лицензия шартномаси нусхаси тақдим этилса, бундай маҳсулотларни сертификатлаштириш жараёнида ИМОга бўлган ҳуқуқларга риоя этилганлигини ўрганиш ва текшириш амалга оширилмайди.

17-2. СО томонидан маҳсулотда ИМОга бўлган ҳуқуқларга риоя этилганлигини ўрганиш ва текшириш даврида қуйидагилар амалга оширилади:

а) маҳсулотни сертификатлаштириш учун аризани кўриб чиқиш, шу жумладан намуналарни идентификация қилиш, танлаб олиш ва лабораторияга етказиш жараёнида тегишли маҳсулотда ИМОга бўлган ҳуқуқларга риоя этилганлигини ўрганиш ва текшириш СО томонидан икки иш кунида амалга оширилади. Бунда, сертификатлаштириш синовларини ўтказиш учун танлаб олинган маҳсулот намуналарида (ёрлиқ ва қадоқларда) қўлланилган белги, ном ва бошқа реквизитлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг "Саноат мулки муҳофазаси портали"даги мавжуд маълумотлар билан солиштирилади.

б) ўрганиш ва текшириш даврида сертификатлаштириш синовларини ўтказиш учун танлаб олинган маҳсулот намуналарида (ёрлиқ ва қадоқларда) қўлланилган белги, ном ва бошқа реквизитларда қонунчилик ҳужжатлари билан муҳофаза қилинадиган ИМОлар билан адаштириб юборадиган даражада бир хил ёки айнан ўхшаш бўлган белгилар аниқланса, СО томонидан аризачига асослантирилган рад жавоби берилади.

18. Маҳсулотга (транспорт воситаларидан ташқари) мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш ва бериш муддати барча зарур бўлган ҳужжатларни тақдим этилган пайтдан бошлаб (синов баённомалари, ишлаб чиқаришни баҳолаш далолатномаси, санитария-эпидемиология, ветеринария, фитосанитария, хулосаларни ёки экологик экспертизани) уч иш кунидан ошмаслиги керак.

Тез бузиладиган маҳсулотларга мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш ва бериш барча зарур ҳужжатлар (синов баённомалари, ишлаб чиқаришни баҳолаш далолатномаси, санитария-эпидемиология, ветеринария, фитосанитария хулосалари) тақдим этилган вақтдан бошлаб бир кун мобайнида амалга оширилади.

19. Сертификатлаштиришда МҲнинг барча талабларини текшириш зарурлигини СО ҳар бир муайян ҳолда, ўзидаги қўшимча ҳужжатларни (сифат тизимига ёки ишлаб чиқаришга сертификат, ваколатли ташкилотларда ўтказилган синов баённомалари, санитария-эпидемиология, ветеринария, фитосанитария хулосалари, экологик экспертиза, етказиб берувчининг техник ҳужжатлари ва бошқалар)ни ҳисобга олиб аниқлайди.

Бунда, санитария-эпидемиология хулосаларини СО га тақдим этишда, унга давлат санитария назорати идорасида бажарилган синов баённомалари билан бирга берилиши лозим.

Агар қўшимча ҳужжатларда АСЛ да муайян кўрсаткичлар бўйича ўтказилган синовларнинг натижалари мавжуд бўлса, у ҳолда СО бу натижалардан қўшимча синовларсиз мувофиқликни баҳолашда фойдаланиши мумкин. Бунда синовларнинг ўтказилган вақти ҳисобга олиниб, ушбу муддат маҳсулот МҲ бўйича яроқлилик муддатидан ошмаслиги керак.


20. Ихтиёрий сертификатлаштиришда СО аризачининг таклифларини инобатга олган холда сертификатлаштириладиган маҳсулот тавсифлари рўйхатини ва уларни аниқлаш усулларини белгилайди. Агар СО томонидан синовлар учун танланган тавсифлар рўйхати маҳсулотга тегишли бўлган МҲ талабларидан фарқ қилса, у ҳолда ариза бўйича қарорда ушбу кўрсатилиши.


21. Сертификатлаштириш мақсадида синовлар АСЛда ўтказилади. Сертификатлаштириш пайтида тегишли АСЛ мавжуд бўлмаган тақдирда, СМИ сертификатлаштириш органининг мурожаатига асосан, синов натижаларининг объективлигининг таъминловчи синовларни ўтказиш жойини ва шароитларини аниқлайди.

Маҳсулотнинг муайян турини сертификатлаш мақсадида синов баённномаларини расмийлаштириш ва бериш муддати, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги меъёрий ҳужжатлар бўйича ўтказиладиган синов усулларига мувофиқ, ушбу маҳсулотнинг барча синовларининг давомийлигидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.


22. Сертификатлаштиришни ўтказиш учун маҳсулот намуналарини танлаб олиш ва идентификация қилиш ариза берилгандан икки кундан кечиктирилмаган муддатда СО томонидан жойига чиққан ҳолда амалга оширилади.


23. Намуналарнинг миқдори, танлаб олиш, идентификация қилиш ва сақлаш тартиби мажбурий тартибда сертификатланадиган маҳсулотнинг МҲда, шу жумладан синаш методларида белгиланади.


24. Республикага четдан келтириладиган маҳсулот тўпидан сертификатлаш учун танлаб олинадиган намуналар сонини синаш усуллари белгиланган МҲга мувофиқ синовларни ўтказишни ҳисобга олган ҳолда СО аниқлайди. Бунда аккредитланган органлар ва лабораториялар СМИ томонидан четдан келтирилган маҳсулотлардан намуна олишнинг чекланган нормаларига риоя қилиши зарур.


25. Сертификатлаштиришга тақдим этилган маҳсулот намуналарини танлаб олишда идентификация қилиш амали, маҳсулотни сертификатлаш қоидаларига мувофиқ, ушбу Қоидаларнинг 5-иловасига* мувофиқ намуналарни идентификация қилиш ва танлаб олиш далолатномасини расмийлаштирган ҳолда амалга оширилади.

Агар идентификация натижаларига кўра аризачи томонидан тақдим этилган намуналар МҲ талабларига номувофиқ ёки сертификатлаштириладиган маҳсулот тури белгиланган намунада эмаслиги маълум бўлса, намуналар танлаб олинмайди ва аризачига асосланган рад жавоби берилади.


26. Ишлаб чиқариладиган маҳсулот намуналарини танлаб олиш ва идентификация қилиш далолатномаси икки нусхада расмийлаштирилади ва уларнинг биттаси аризачига берилади.

Божхонада сақланаётган импорт товарларни сертификатлаштириш учун намуналарни танлаб олиш СО томонидан, божхона органининг мансабдор шахси ва товар эгаси ёки унинг вакили иштирокида ўтказилади. Бунда СО вакили томонидан намуналарни идентификация қилиш ва танлаб олиш тўғрисидаги далолатнома уч нусхада тузилади ва иккинчи нусхасини божхона идорасига тақдим этилади.


27. Аризачи ўзининг хоҳишига кўра сертификатланадиган маҳсулотнинг техник тавсифларини тақдим этиши мумкин.

Аризачи, шунингдек СО га маҳсулотни яратиш ва ишлаб чиқаришни ташкил этишда ўтказилган синов баённомаларини ёки Ўзбекистон Республикасининг аккредитлаш тизимидан аккредитланган ёки тан олинган маҳаллий ёки хориждаги синов лабораториялари томонидан амалга оширилган синовлар тўғрисидаги ҳужжатларини тақдим этиши мумкин.


28. Аризачи ёки унинг вакили илтимосига кўра, АСЛ да синовларни ўтказиш шароитлари билан танишиш имконияти берилиши лозим. Аризачи маҳсулотини синашда иштирок этиш ҳуқуқига эга. Бунда АСЛда махфийликни таъминлаш чора-тадбирлари кўрилган бўлиши зарур.


29. Намуналарнинг синови сифати ва натижаларнинг ҳаққонийлигига, шунингдек, синов баённомаларининг сақланишига синовларни амалга оширган АСЛ масъул ҳисобланади. Синов баённомалари синовларни бажариш бўйича ваколатли мутахассислар томонидан имзоланади ва АСЛ раҳбари томонидан тасдиқланади.


30. Синов баённомалари аризачига ва СО га тақдим этилади. Агар маҳсулотнинг синовлари алоҳида параметрлар бўйича турли АСЛ да ўтказилган бўлса, у ҳолда маҳсулотнинг белгиланган талабларга мувофиқлиги бўйича синов натижаларининг ижобийлиги, барча ижобий баённомаларнинг мавжудлиги ҳисобланади.


31. Синовларнинг салбий натижалари, шунингдек ҳужжатлар тўплами тўлиқ тақдим этилмаган тақдирда, СО аризачига қонунчиликнинг аниқ нормаларини кўрсатган ҳолда мувофиқлик сертификатини беришни рад этганлиги тўғрисида хулоса беради.

Агар четдан келтирилган маҳсулотнинг сифат ва хавфсизлик талаблари тасдиқланмаган тақдирда СО расмий равишда мурожаатчига ва Давлат божхона қўмитасига ушбу товарни номувофиқ эканлиги тўғрисида хулоса тақдим этади.


32. Синаш даврида бутунлай ёки қисман бузилган, шунингдек синаш даврида бузилмаган маҳсулот бўйича ҳисобдан чиқарилганлиги (қайтариб берилганлиги) тўғрисидаги далолатнома мурожаатчи (ёки унинг вакили) иштирокида ушбу Қоидаларнинг 6-иловасига* мувофиқ тузилади.


33. Сертификатлаштириладиган маҳсулотни ишлаб чиқариш шароитларини баҳолаш СО томонидан ишлаб чиқилган ва Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан тасдиқланган маҳсулотларни сертификатлаш қоидаларида белгиланади.

Ўрганиш натижалари бўйича мувофиқлик сертификатини расмийлаштириб беришда фойдаланиладиган далолатнома тузилади.


34. Ишлаб чиқариш шароитларини ўрганиш муддати намуналар танлаб олинган пайтдан бошлаб 10 кундан ошмаслиги керак.


35. Ишлаб чиқариш шароитларини ўрганиш тўғрисидаги маълумотлар мувофиқлик сертификатида келтирилади.


36. СО синов баённома(лари), ишлаб чиқариш шароитларини баҳолаш ва аризачи томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиққандан кейин, мувофиқлик сертификатини беради ёки беришни рад этади.

Сертификатлаштириш жараёнини ўтказишнинг умумий муддати, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги меъёрий ҳужжатлар бўйича ўтказиладиган синов усулларига мувофиқ, ушбу маҳсулотнинг барча синовларининг давомийлигидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.


36-1. Мувофиқлик сертификати бланки рақамланган, ҳимоя қилиш даражасига эга, жавобгарлиги белгиланган ҳужжат ҳисобланади. Мувофиқлик сертификати бланки ушбу Қоидаларнинг 7-иловасига мувофиқ тайёрланади ва Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан берилади.

37. Сертификат давлат ёки рус тилларида расмийлаштирилади. Расмийлаштирилган мувофиқлик сертификати Ўз СМТ Давлат реестрида рўйхатга олинади. Рўйхат рақами мавжуд бўлгандагина сертификат ҳақиқий ҳисобланади.


39. Мувофиқлик сертификати:

четдан келтирилган маҳсулотга - маҳсулотнинг яроқлилик муддатига;

битта ташқи савдо шартномаси (контракти) доирасида четдан келтирилган маҳсулотга - бир календарь йилидан ошмаган муддатга;

сериялаб ишлаб чиқариладиган маҳсулотга эса - 3 йил муддатга берилади.

Мувофиқлик сертификати бир хил номдаги ёки ўхшаш маҳсулотлар гуруҳига берилади ва унинг амал қилиши ҳақиқатда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилган маҳсулотларнинг миқдорига тааллуқли бўлади, лекин мувофиқлик сертификатида кўрсатилган миқдордан кўп эмас (бунда, битта ташқи савдо шартномаси (контракти) доирасида - маҳсулотнинг модели, тури, артикули ва (ёки) бошқа идентификация белгиларини кўрсатган холда шартнома бўйича четдан келтирилган маҳсулотнинг ҳажми (сони)га).


40. Баҳсли масалаларни ҳал этиш, шунингдек Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан СО фаолиятини инспекция назорати мақсадлари учун намуналарни танлаб олиш далолатномалари, ишлаб чиқаришни баҳолаш далолатномаси, синов баённомаларининг нусхалари, мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддати давомида, ёки камида бир йил давомида сақланиши лозим. Синов баённомаларнинг нусхаларини сақлаш тартиби ва муддатлари маҳсулотларни сертификатлаштириш қоидаларида ва СО ҳамда синов лабораторияларининг ҳужжатларида белгиланади. Белгиланган сақлаш муддатлари тугаган ҳужжатлар архивга топширилади ёки йўқ қилинади.

41. Берилган мувофиқлик сертификати асосида, белгиланган сертификатлаштириш чизмасини ҳисобга олган ҳолда, аризачига мувофиқлик сертификатини қўллаш ва мувофиқлик белгисидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш тўғрисида битим тузилади. Мазкур битимда сертификатлаштирилган маҳсулотни мувофиқлик белгиси билан тамғалаш усули ва инспекция назоратининг шартлари келишиб олинган бўлиши керак.


42. Сертификатланган, серияли ишлаб чиқариладиган маҳсулот (қадоқ, идиш ва юк жўнатув ҳужжатлари) тайёрловчи-ташкилотнинг масъуллиги остида мувофиқлик белгиси билан тамғаланади.


43. Сертификатлаштирилган маҳсулотнинг бир қисми мувофиқлик сертификатининг нусхаси асосида, тайёрловчи-ташкилот томонидан реализация қилиниши мумкин.

Сертификат аслининг эгаси томонидан берилган нусхалар маҳсулотга қўшиб жўнатиладиган ҳужжатга мувофиқ рўйхатдан ўтказилади. Ҳар бир нусхада унинг қайд этилган рақами, реализация қилинадиган маҳсулотнинг миқдори кўрсатилади.


44. Мувофиқлик сертификати амалда бўлган даврда ишлаб чиқарилган маҳсулот сертификатлаштирилган деб ҳисобланади ва қайта сертификатлаштирилмайди. Маҳсулот сертификатлаштирилганлигини тасдиқловчи асос сифатида мувофиқлик белгиси ва маҳсулотга қўшиб юбориладиган ва эксплуатация ҳужжатлардаги ишлаб чиқариш санаси хизмат қилади.


45. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотга берилган мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддати тугашидан камида бир ой олдин, аризачи ишлаб чиқарилаётган маҳсулотини қайта сертификатлаштириш мақсадида СО га ариза бериш ҳуқуқига эга. Бунда СО инспекция назоратининг натижаларини ҳисобга олиб, сертификатлаштириш чизмасини ўзгартириши мумкин.


46. Маҳсулот конструкциясига (таркибига) ёки уни ишлаб чиқариш технологиясига маҳсулотнинг тавсифларига таъсир этиши мумкин бўлган, сертификатлаштиришда тасдиқланадиган ўзгартиришлар режалаштирилганда тайёрловчи-ташкилот бу тўғрисида тўғирловчи амалларни ўтказиш зарурияти юзасидан қарор қабул қилиш учун СО ни хабардор қилиши лозим.


47. Серияли ишлаб чиқариладиган маҳсулотга мувофиқлик сертификатини берган СО бир йилда камида бир маротаба маҳсулотнинг сертификатлаштиришда белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш мақсадида, сертификатлаштирилган маҳсулот устидан инспекция назоратини ўтказади. Инспекция назоратида сертификатлаштиришнинг чизмасига қараб, маҳсулотнинг синови ва/ёки ишлаб чиқариш шароитларини баҳолаш амалга оширилади.


48. Инспекция назорати натижалари бўйича мувофиқлик сертификатининг амал қилиши ва мувофиқлик белгисини қўллаш тасдиқланиши, тўхтатилиши ёки бекор қилиниши мумкин.


49. Сертификатлаштирилган маҳсулот устидан ўтказиладиган инспекция назоратининг ҳажми, инспекция назоратини ўтказиш қоидаларида белгиланади.


50. СО сертификатнинг амал қилишини тўхтатилганлиги ёки бекор қилинганлиги ва мувофиқлик белгисининг аризачи томонидан қўлланилиши тўғрисида тайёрловчини ва СМИни хабардор қилиши шарт.

СМИ тегишли давлат бошқарув идораларига ва оммавий ахборот воситаларига бекор қилинган сертификатлар тўғрисида маълумот бериш зарурлигини аниқлайди.



II-1. МАЖБУРИЙ СЕРТИФИКАТЛАШТИРИЛАДИГАН

ТОВАРЛАРНИ МУВОФИҚЛИК СЕРТИФИКАТИСИЗ

МУОМАЛАГА ЧИҚАРИШ


50-1. Ўзбекистон Республикасининг ҳудудига олиб кирилган божхона расмийлаштирувига мувофиқлик сертификатисиз рухсат этилган товарлар:

табиий офатлар, ҳарбий можаролар, техноген фалокатлар ва ҳ.к.ларда ёрдам кўрсатиш учун мўлжалланган товарлар;

республикада қурилиш ва бошқа пудрат ишларини амалга ошириш учун хорижий ходимларнинг шахсий фойдаланиши учун мўлжалланган республикага четдан келтирилган озуқавий ва бошқа товарлар;

мамлакат ҳудудида божхона ва бошқа имтиёзларга эга бўлган халқаро ташкилотлар, хорижий давлатларнинг дипломатик ва консуллик ваколатхоналари ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳузуридаги хорижий давлатлар ваколатхоналарининг расмий (хизмат юзасидан) фойдаланиши учун мўлжалланган товарлар;

Ўзбекистон Республикаси ташкилотлар ва корхоналарининг нормал иш олиб бориши учун зарур бўлган материал-техник таъминот жиҳозлари, асбоб-ускуналар, ёқилғи ва мазкур корхоналар томонидан ижарага олинган, халқаро миқёсда юк ташишни амалга оширувчи транспорт воситалари;

божхона органига декларант томонидан шартнома (контракт) нусхаси ва сертификатлаштириш органининг сертификатлаштириш синовларини ўтказиш зарурияти мавжудлиги ҳақидаги хати тақдим этилган ҳолда сертификатлаштириш синовларини ўтказиш учун мўлжалланган танланма ва намуналар (миқдорини ҳисобга олган ҳолда, вазни, ҳажми ва бошқалар);

эксплуатация қилиш жойида синов натижаларига кўра СО томонидан бериладиган сертификат, шунингдек, товарни олиб келган шахс томонидан технологик ускуналар тўлиқ йиғилиб, созланганидан ва синовдан ўтказилганидан сўнг сертификатлаштиришдан ўтказиш бўйича мажбурият олган шахс, ҳамда СО томонидан шу турдаги технологик ускуналарни сертификатлаштиришдан ўтказиш бўйича тақдим этган хатига асосан технологик ускуналарнинг таркибий қисмлари;

жисмоний шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига четдан олиб келинган нотижорат мақсадлар учун мўлжалланган товарлар (транспорт воситаларидан ташқари).

Тижорат мақсадида жисмоний шахслар томонидан четдан келтирилган бир хилдаги (бир турдаги) товарларнинг божхона расмийлаштируви, товарларнинг божхона қийматидан қатъий назар мувофиқлик сертификати мавжуд бўлган тақдирда ўрнатилган тартибда амалга оширилади.



III. СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ ЧИЗМАЛАРИНИ

ҚЎЛЛАНИЛИШИ


51. 1-чизма маҳсулот турини сертификатлаштиришда қўлланилади ва маҳсулотни мажбурий кўрсаткичлари биринчи навбатда хавфсизлик бўйича АСЛ да синашни назарда тутади. Мазкур чизма маҳсулотга аниқ МҲ мавжуд бўлмаган тақдирда ҳам қўлланилади.


52. 2-чизма маҳсулот турини сертификатлашда қўлланилади ва маҳсулотни мажбурий кўрсаткичлари бўйича АСЛ да синашни назарда тутади. Мазкур чизма савдо нуқталаридан (истеъмолчидан) олинган намуналарни синовлардан ўтказиш йўли билан маҳсулотни инспекция назоратидан ўтказишни назарда тутади.


53. 3-чизма ишлаб чиқариладиган маҳсулотни сертификатлаштиришда қўлланилади ва мажбурий кўрсаткичларни текшириш учун маҳсулотни АСЛ да синашни ва ишлаб чиқаришни баҳолашни назарда тутади. Мазкур чизмада корхонада маҳсулотларни синовлардан ўтказиш йўли билан маҳсулотни инспекция назоратидан ўтказишни назарда тутади.


54. 4-чизма ишлаб чиқариладиган маҳсулотни сертификатлаштиришда қўлланилади ва мажбурий кўрсаткичларни текшириш учун маҳсулотни АСЛ да синашни ва ишлаб чиқариш шароитларини баҳолашни назарда тутади.

Мазкур чизмада, савдо нуқтасидан (истеъмолчидан) ёки ишлаб чиқаришдан олинган намуналарни синовлардан ўтказиш йўли билан маҳсулотни, инспекция назоратини ўтказиш назарда тутилган.


55. 5-чизма ишлаб чиқариладиган маҳсулотни сертификатлаштиришда қўлланилади ва мажбурий кўрсаткичларни текшириш учун маҳсулотни АСЛ да синашни ва ишлаб чиқариш шароитларини баҳолашни ёки сифат тизимини баҳолашни назарда тутади. Мазкур чизмада маҳсулотни синовлардан ўтказиш ва ишлаб чиқаришни текшириш (ёки сифат тизимини баҳолаш) йўли билан инспекция назоратини ўтказиш назарда тутилган.


56. 6-чизма сифат тизимини сертификатлиштиришда қўлланилади ва уни баҳолашни ҳамда кейинчалик инспекция назоратини ўтказишни назарда тутади.


57. 7-чизма маҳсулот тўпининг сертификатлаштиришда қўлланилади ва маҳсулотни синашни назарда тутади.


57-1. 7А-чизма битта ташқи савдо шартномаси (контракти) доирасида келтирилган маҳсулотни (транспорт воситаларидан ташқари) сертификатлаштиришда қўлланилади ва маҳсулотни АСЛда мажбурий кўрсатгичлар бўйича синашни назарда тутади.


58. 8-чизма ҳар бир маҳсулотни (буюм) сертификатлаштиришда қўлланилади.


59. 9-чизма маҳсулотни сертификатлаштиришда қўлланилади ва маҳсулотнинг хавфсизлик талабларига мувофиқлигини декларация қилишни назарда тутади.


60. 3; 4; 5; 7; 7А, 8; 9 чизмалар бўйича сертификатлаштирилган маҳсулотлар мувофиқлик белгиси билан тамғаланиши мумкин.



IV. АХБОРОТ ТАЪМИНОТИ


61. СО расмийлаштирилган, бекор қилинган, тўхтатилган сертификатларни, шунингдек сертификат бериш рад этилган ҳолатларини ҳисобини олиб боради ва улар тўғрисидаги ва сертификатлиштириш фаолияти тўғрисидаги ахборотни белгиланган тартибда СМИга тақдим этади. Улар манфаатдор ташкилотларни ўз фаолияти ва расмийлаштирилган сертификатлари тўғрисида хабардор қилади.


62. СМИ маҳсулотларни сертификатлаштириш натижалари бўйича қуйидаги ахборотни чоп этади:

сертификат берилган (тан олинган) маҳсулотлар ва уларнинг сертификатлаштирилган тафсилотлари рўйхати;

СО, АСЛ ва сифат бўйича эксперт-аудиторлар рўйхати;

бекор қилинган мувофиқлик сертификатлари тўғрисидаги маълумотлар;

маҳсулотларни сертификатлаштириш тизимининг қайд этилган рўйхати.



VI. АППЕЛЯЦИЯЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ


70. Манфаатдор томонлар сертификатлаштириш натижаларидан норози бўлган тақдирда Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Аппеляция кенгашига ёки бевосита судга мурожаат қилишга ҳақли.

71. Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Аппеляция кенгаши сертификатлаштириш органининг ва синов лабораториялари (марказлари) нинг қарорларига нисбатан норозиликларни кўриб чиқади. Аппеляциялар Ўз СМТ процедураларида белгиланган тартибга мувофиқ икки ҳафта ичида кўриб чиқилади.

72. Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Аппеляция кенгашининг қарори бўйича қонунда белгиланган тартибда судга шикоят этилиши мумкин.


VII. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


73. СО расмийлаштирилган, бекор қилинган, тўхтатилган мувофиқлик сертификатларини, шунингдек сертификат бериш рад этилган ҳолатларини ҳисобини олиб боради, шунингдек, улар тўғрисидаги маълумотларни ҳар ойда Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига тақдим этади.

74. Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги зарур ҳолларда СО лардан сертификатлаштириш материалларини (ҳужжатлар) сўраб олиши мумкин.

75. Мувофиқлик сертификатида кўрсатилган маълумотларнинг ҳаққонийлигига, сертификатлаштириш муддатлари ва қоидаларининг бузилишига жавобгарлик СО зиммасига юклатилади.


76. Ушбу Қоидалар талабларини бузган айбдор шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўладилар.






Қоидаларга

1-ИЛОВА



Мувофиқлик сертификати орқали маҳсулотларнинг

мувофиқлигини тасдиқлаш

ЖАДВАЛИ


Чизма рақами

Аккредитатланган синов лабораторияларининг

синови ёки мувофиқликни баҳолашнинг

бошқа далили

Ишлаб чиқариш шароитларини

баҳолаш ёки сифат тизимини баҳолаш

Сертификатланган маҳсулот устидан

инспекция назорати (Сифат тизимини)

1.

Маҳсулот турининг синови

-

-

2.

Маҳсулот турини синовдан ўтказиш

-

Савдодан (истеъмолчидан) олинган намуналарнинг синови

3.

Маҳсулот турини синовдан ўтказиш

Ишлаб чиқаришни баҳолаш

Ишлаб чиқарувчидан олинган намуналарни синаш

4.

Маҳсулот турини синовдан ўтказиш

Ишлаб чиқаришни баҳолаш

Савдо (истеъмолчидан) ва ишлаб чиқаришдан олинган намуналарни синовдан ўтказиш

5.

Маҳсулот турини синовдан ўтказиш

Ишлаб чиқаришни баҳолаш ёки сифат тизимини баҳолаш

Намуна синови ва сифат тизимини баҳолаш (ишлаб чиқаришни ўрганиш)

6.

-

Сифат тизимини баҳолаш

Бошқарув тизимининг ҳолатини баҳолаш

7.

Маҳсулот тўпини синовдан ўтказиш

-

-

7А.

Маҳсулот тўпини синовдан ўтказиш

-

-

8.

Ҳар бир намунани синаш

-

-

9.

Мувофиқлик бўйича декларация ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиш

-

-





Қоидаларга

7-ИЛОВА


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ

МИЛИЙ ТИЗИМИ


(Сертификатлаштириш идораси номи, манзили, Давлат реестрдаги рақами)

N

МУВОФИҚЛИК СЕРТИФИКАТИ

йилдан

    

сон билан

(миллий мувофиқлик белгиси)

Давлат реестрида рўйхатга олинган

Амал қилиш муддати

йилгача


ТИФ ТН коди


            


                          (маълумот учун)

          


(ташкилот номи, ишлаб чиқарувчи мамлакат)


Ушбу сертификат тегишли равишда идентификацияланган маҳсулот:

(номи, тури, хили, русуми)

(миқдори ёки серияли ишлаб чиқарилиши)

норматив ҳужжат талабларига мувофиқлигини тасдиқлайди.

Сертификатлаштириш схемаси:

         

Мурожаатчи (ишлаб чиқарувчи, сотувчи):

             

   (кераклиси тагига чизилсин)

(амалдаги ва юридик манзили)

Сертификат қуйидагиларга асосан берилди:

а) ҳужжатлар


б) намуналар синови


в) ишлаб чиқаришни текшириш далолатномаси

           

Инспекцион назоратни даврийлик билан амалга оширади.

Алоҳида ёзувлар:


Мувофиқлик белгиси қўйилади:

Сертификатлаштириш органи

раҳбари

(имзо)

(Ф.И.О.)

                                                           М.Ў.

Эксперт

(имзо)

(Ф.И.О.)

(орқа томони)



НАЦИОНАЛЬНАЯ СИСТЕМА СЕРТИФИКАЦИИ

РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

(наименование органа по сертификации, адрес, N в Государственном реестре)

N


СЕРТИФИКАТ СООТВЕТСТВИЯ

(национальный знак соответствия)

Зарегистрирован в Государственном реестре

от

N

Действителен до

Код ТН ВЭД

(справочно)

(наименование предприятия, страна-изготовитель)

Настоящий сертификат удостоверяет, что идентифицированная должным образом продукция:

(наименование, тип, марка)

(количество или серийное производство)

соответствует требованиям нормативной документации.


Схема сертификации:

Заявитель (изготовитель, продавец):

(нужное подчеркнуть)

(фактический и юридический адрес)

Сертификат выдан на основании:

а) документов


б) испытания образцов


в) акт проверки производства

Инспекционный контроль осуществляет

с периодичностью:

Особые отметки:


Знак соответствия проставляется:


Руководитель органа по

сертификации

(подпись)

(Ф.И.О.)

                                                  М.П.

Эксперт

(подпись)

(Ф.И.О.)





Қоидаларга

8-ИЛОВА


Республикада ишлаб чиқарилаётган

ҳамда четдан келтириладиган маҳсулотларни

сертификатлаштириш жараёнида ИМОга

бўлган ҳуқуқларга риоя этилганлигини

ўрганиш ва текшириш

СХЕМАСИ

       

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш

муддатлари







1-босқич

Аризачи


   

СОга маҳсулотни сертификатлаш мақсадида ариза берилади.

        


Ўз хоҳишига кўра









2-босқич

 

СО


    

Маҳсулотни сертификатлаштириш учун аризани кўриб чиқиш, шу жумладан намуналарни идентификация қилиш, танлаб олиш ва лабораторияга етказиш жараёнида тегишли маҳсулотда ИМОга бўлган ҳуқуқларга риоя этилганлиги ўрганилади ва текширилади.

Сертификатлаштириш синовларини ўтказиш учун танлаб олинган маҳсулот намуналарида (ёрлиқ ва қадоқларда) қўлланилган белги, ном ва бошқа реквизитлар Адлия вазирлигининг "Саноат мулки муҳофазаси портали"да мавжуд маълумотлар билан солиштирилади.

       


Ариза келиб тушган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида



3-босқич

СО


         

Ўрганиш ва текшириш даврида сертификатлаштириш синовларини ўтказиш учун танлаб олинган маҳсулот намуналарида (ёрлиқ ва қадоқларда) қўлланилган белги, ном ва бошқа реквизитларда қонунчилик ҳужжатлари билан муҳофаза қилинадиган ИМОлар билан адаштириб юборадиган даражада бир хил ёки айнан ўхшаш бўлган белгилар аниқланса, СО томонидан аризачига асослантирилган рад жавоби берилади.

     


Ариза келиб тушган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида



 

 

*) 2-6-иловалар рус тилидаги матнда берилган.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 й., 10-11-сон, 86-модда.



















































Время: 0.1464
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск