ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Алоқа / Почта алоқаси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.07.2004 й. 339-сон "Почта алоқаси соҳасидаги фаолиятни такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.07.2004 й.

N 339



ПОЧТА АЛОҚАСИ СОҲАСИДАГИ ФАОЛИЯТНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Почта алоқасини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш ва унинг фаолияти самарадорлигини ошириш, шунингдек "Почта алоқаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ҳамда 2003-2004 йилларда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг қабул қилинган дастурини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

"Ўзбекистон почтаси" давлат-акциядорлик компаниясини "Ўзбекистон почтаси" очиқ акциядорлик жамиятига айлантириш тўғрисида;

1-иловага мувофиқ акциядорлик жамиятларини, уларнинг негизида "Ўзбекистон почтаси" очиқ акциядорлик жамияти филиалларини ташкил этган ҳолда, "Ўзбекистон почтаси" очик акциядорлик жамиятига қўшиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг таклифига, шунингдек "Ўзбекистон почтаси" давлат-акциядорлик компанияси ҳамда унинг таркибига кирувчи акциядорлик жамиятлари умумий йиғилишларининг қарорларига розилик берилсин.

Белгилаб қўйилсинки, "Ўзбекистон почтаси" очиқ акциядорлик жамияти "Ўзбекистон почтаси" давлат-акциядорлик компанияси ҳамда унинг таркибига кирувчи акциядорлик жамиятларининг тузилган шартномалари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.


2. "Ўзбекистон почтаси" очиқ акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси почта алоқасининг миллий оператори этиб белгилансин, унга қуйидаги асосий вазифаларни бажариш юклансин:

почта алоқаси хизматлари бозоридаги талабни қондириш, республиканинг бутун ҳудудидаги барча фойдаланувчилар учун ягона қоидалар ва талаблар асосида мажбурий тартибда почта алоқаси универсал хизматлари кўрсатиш;

почта алоқаси соҳасида иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, уни хўжалик юритишнинг бозор шароитларига ўтказиш, кўрсатиладиган хизматлар турларини кенгайтириш;

почта алоқаси хизматлари ва қўшимча хизматлар кўрсатиш учун почта алоқаси тармоқлари ва воситаларини эркинлаштириш ҳамда ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш, уларни фойдаланувчиларга яқинлаштириш;

почта жўнатмаларини, почта орқали пул маблағлари жўнатмаларини халқаро айирбошлашни ташкил этиш ва амалга ошириш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Умумжаҳон почта иттифоқининг ҳужжатларидан келиб чиқувчи мажбуриятларни бажариш;

почта алоқаси тармоқларида ёзишмаларнинг махфийлигини ва почта хавфсизлигини таъминлаш;

маркетинг тадқиқотларини ташкил этиш, бозор конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда паст нархлардаги хизматларнинг янги турларини жорий этиш йўли билан почта хизматлари бозоридаги рақобатбардошлиликни ошириш;

почта алоқаси сифати ва ишончлилигини ошириш учун ахборот технологияларини қўлланиш;

почта алоқаси соҳасида мутахассислар тайёрлашнинг юқори даражасини таъминлаш.


3. Қуйидагилар:

"Ўзбекистон почтаси" очиқ акциядорлик жамиятининг ташкилий тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

"Ўзбекистон почтаси" очиқ акциядорлик жамияти бошқарув аппаратининг ходимларнинг чекланган умумий сони 92 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари сони 65 нафар бўлган тузилмаси 3-иловага мувофиқ маъқуллансин.


4. Белгилаб қўйилсинки, "Ўзбекистон почтаси" очиқ акциядорлик жамиятининг устав жамғармаси очиқ акциядорлик жамиятининг ўз мол-мулки, 1-иловада кўрсатилган қайта ташкил этилаётган акциядорлик жамиятлари мол-мулки ҳисобига шакллантирилади, акциялари пакетлари қуйидагича тақсимланади:

давлат мулкида сақланадиган улуш - 51 фоиз;

эркин сотиш учун мўлжалланган улуш - 49 фоиз.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги билан биргаликда икки ой муддатда "Ўзбекистон почтаси" очиқ акциядорлик жамиятининг устав жамғармасини шакллантириш тадбирларини белгиланган тартибда амалга оширсин, қайта ташкил этилаётган акциядорлик жамиятларининг акцияларини эркин сотиш учун мўлжалланган улуш ҳисобига "Ўзбекистон почтаси" очиқ акциядорлик жамияти акцияларига конвертация қилсин.


6. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги 2010 йилгача почта алоқаси шохобчаларини замонавийлаштириш, ахборот-коммуникация технологиялари негизида хизматларнинг янги турларини жорий этиш ва ривожлантириш дастурини икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 19 июлдаги

339-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Ўзбекистон почтаси" давлат-акциядорлик

компанияси таркибига кирган қайта ташкил этиладиган,

"Ўзбекистон почтаси" очиқ акциядорлик жамиятига

қўшиладиган акциядорлик жамиятлари

РЎЙХАТИ

1.

"Қорақалпоқ почтаси" акциядорлик жамияти


2.

"Андижон почтаси" акциядорлик жамияти


3.

"Бухоро почтаси" акциядорлик жамияти


4.

"Жиззах почтаси" акциядорлик жамияти


5.

"Қашқадарё почтаси" акциядорлик жамияти


6.

"Навоий почтаси" акциядорлик жамияти


7.

"Наманган почтаси" акциядорлик жамияти


8.

"Самарқанд почтаси" акциядорлик жамияти


9.

"Сурхондарё почтаси" акциядорлик жамияти


10.

"Сирдарё почтаси" акциядорлик жамияти


11.

"Тошкент почтаси" акциядорлик жамияти


12.

"Фарғона почтаси" акциядорлик жамияти


13.

"Хоразм почтаси" акциядорлик жамияти


14.

"Тошкент почтамти" акциядорлик жамияти


15.

"Халқаро почтамт" акциядорлик жамияти


16.

"Ўзбекистон маркаси" акциядорлик жамияти


17.

"Халқаро тезкор почта" акциядорлик жамияти






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 19 июлдаги

339-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Ўзбекистон почтаси" очиқ акциядорлик жамиятининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ


"Ўзбекистон почтаси"  АЖ

"Ўзбекистон маркаси" филиали

"Почта жўнатмаларини назорат қилиш маркази" филиали**

в

"Ўзбекистон почтаси" АЖ Қорақалпоғистон филиали*


в

в

"Ўзбекистон почтаси" АЖ Бухоро филиали*

в

в

в

"Ўзбекистон почтаси" АЖ Қашқадарё филиали*

в

в

в

в

в


в

  

  

  

ШПАТ

(1)

Алоқа бўлими


(ШАБ-40

ҚАБ-173)


ТПАТ

(11)

Алоқа бўлими


(ШАБ-31

ҚАБ-129)

ТПАТ

(13)

Алоқа бўлими


(ШАБ-38

ҚАБ-244)

в

в


ТПАТ

(15)


в

Айирбошлаш шохобчаси

(1)

Айирбошлаш шохобчаси

(1)

в



в

Айирбошлаш шохобчаси

(1)

в

в

"Ўзбекистон почтаси" АЖ Андижон филиали*

"Ўзбекистон почтаси"

АЖ Жиззах филиали

"Ўзбекистон почтаси" 

АЖ Навоий филиали





ШПАТ

(1)


Алоқа бўлими


(ШАБ-39

ҚАБ-205)


ТПАТ

(12)

Алоқа бўлими


(ШАБ-16

ҚАБ-137)

ШПАТ

(1)

Алоқа бўлими


(ШАБ-19

ҚАБ-91)

В


В


ТПАТ

(14)

В

Айирбошлаш тармоғи (1)

ТПАТ

(8)

В

В

Айирбошлаш тармоғи

(1)

В

Айирбошлаш тармоғи

(1)

в


























Тузилма давоми

"Халқаро тезкор почта" филиали


"Халқаро почтамт" филиали


"Ўзбекистон почтаси" АЖ Наманган филиали*

"Ўзбекистан почтаси" АЖ Сурхондарё филиали


"Ўзбекистон почтаси" АЖ Тошкент филиали

"Ўзбекистон почтаси" АЖ Хоразм филиали


ТПАТ

(11)

Алоқа бўлими


(ШАБ-44

ҚАБ-159)

ТПАТ

(14)

Алоқа бўлими


(ШАБ-46

ҚАБ-181)

ШПАТ

(5)

Алоқа бўлими


(ШАБ-104

ҚАБ-224)

ТПАТ

(10)

Алоқа бўлими


(ШАБ-11

ҚАБ-139)


Айирбошлаш шохобчаси

(1)

Айирбошлаш шохобчаси

(1)

ТПАТ

(15)

Айирбошлаш шохобчаси

(1)



"Ўзбекистон почтаси" 

АЖ Сирдарё филиали

"Ўзбекистан почтаси" 

АЖ Самарқанд филиали*

"Ўзбекистон почтаси"

АЖ Фарғона филиали*

"Ўзбекистон почтаси" АЖ "Тошкент почтамти" филиали









ТПАТ

(10)

Алоқа бўлими


(ШАБ-22

ҚАБ-84)

ШПАТ

(1)

Алоқа бўлими


(ШАБ-68

ҚАБ-320)

ШПАТ

(2)

Алоқа бўлими


(ШАБ-51

ҚАБ-236)

ШПАТ

(4)







Айирбошлаш тармоғи

(1)

ТПАТ

(14)

ТПАТ

(16)

Алоқа бўлими


(161)

  


Айирбошлаш тармоғи

(1)

Айирбошлаш тармоғи

(2)

  


*) Филиалларга шаҳар почта алоқаси тармоқлари ва вилоятлар марказлари почтамтлари қўшилади.

**) Янги ташкил этиладиган филиаллар

ШПАТ - шаҳар почта алоқаси тармоғи;

РУПС - туман почта алоқаси тармоғи;

ШАБ - шаҳар алоқа бўлими;

ҚАБ - қишлоқ алоқа бўлими

Ходимларнинг чекланган умумий сони 1087 киши,

шу жумладан маъмурий бошқарув ходимлари 780 киши





Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 19 июлдаги

339-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Ўзбекистон почтаси" очиқ акциядорлик

жамияти бошқарув аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ










Бош директор








































а



























а


















Бош директорнинг биринчи ўринбосари



Бош директор ўринбосари




Бош директор ўринбосари























































а


















Почта алоқасини ташкил этиш бўлими

10



Иқтисодий таҳлил, прогнозлаш ва тарифлар бўлими

5




Норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўлими

3



Кадрлар ва малака ошириш бўлими

3















































Ахборот технологиялари бўлими

5





а





Махсус ишлар шўъбаси

2



Марказий бухгалтерия

7



Маркетингни ташкил қилиш ва қимматли қоғозлар бўлими

3












































Халқаро алоқалар ва ўзаро ҳисоб-китоблар бўлими

5





а





Почта хавфсизлиги бўлими

3



Умумий бўлим

6



Ички аудит бўлими

5






























а



























а












Юридик хизмат

4









Тасарруфидаги мутасаддилик қилинадиган тузилмалар















а






















а













"Ўзбекистон маркаси" филиали


"Халқаро тезкор почта" филиали


"Ўзбекистон почтаси" АЖ ҳудудий филиаллари



































а


















"Почта жўнатмаларини назорат қилиш маркази" филиали



"Халқаро почтамт" филиали




















Ходимларнинг чекланган умумий сони - 92 киши,

шу жумладан:

бошқарув ходимлари - 65 киши

хизмат кўрсатувчи ходимлар - 27 киши


























Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 19 июлдаги

339-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШЛАР


1. Вазирлар Маҳкамасининг "2003-2004 йилларда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастури тўғрисида" 2003 йил 17 апрелдаги 185-сон қарорида:

3-иловадаги 629-645-позициялар чиқариб ташлансин;

4-иловадаги 337-позицияда "Ўзбекистон почтаси" давлат-акциядорлик компанияси" сўзлари "Ўзбекистон почтаси" очиқ акциядорлик жамияти" сўзлари билан алмаштирилсин.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 29-сон, 330-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2004 й., N 7, 67-модда.



























































Время: 0.2147
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск