ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.07.2004 й. 340-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Юридик ва жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказиш ҳамда улар томонидан савдо фаолияти амалга оширилишини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.07.2004 й.

N 340



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ЮРИДИК ВА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИ

РЎЙХАТДАН   ЎТКАЗИШ   ҲАМДА   УЛАР

ТОМОНИДАН САВДО ФАОЛИЯТИ АМАЛГА

ОШИРИЛИШИНИ    ТАРТИБГА    СОЛИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА" 2002 ЙИЛ

26   НОЯБРДАГИ   407-СОН   ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА



Юридик ва жисмоний шахсларнинг улгуржи савдо қилиш билан боғлиқ фаолиятини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2004 йил 1 августдан бошлаб улгуржи савдо фаолиятини амалга ошираётган юридик шахслар энг кам ойлик иш ҳақининг камида 4600 баравари миқдорида устав фондига эга бўлишлари, ундан энг кам ойлик иш ҳақининг камида 1530 баравари миқдоридагиси пул маблағлари бўлиши шартлиги ҳақидаги тартиб жорий этилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Юридик ва жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказиш ҳамда улар томонидан савдо фаолияти амалга оширилишини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 71-модда):

1-банднинг иккинчи хатбошидаги "6000" ва "2000" рақамлари тегишли равишда "4600" ва "1530" рақамлари билан алмаштирилсин;

Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини рўйхатдан ўтказиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисида низомнинг (қарорга илова) 6-бандидаги "6000" ва "2000" рақамлари тегишли равишда "4600" ва "1530" рақамлари билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўн кун муддатда Вазирлар Маҳкамасига амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклиф киритсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва М.З. Усмонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 29-сон, 331-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2004 й., N 7, 68-модда.

















































Время: 0.2148
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск