ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Инвестициялар / Умумий қоидалар /

Бошқарувчи компаниялар ўз маблағлари миқдорининг ҳисоби ва инвестиция активларининг ўртача йиллик қийматини аниқлаш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 05.03.2004 й. 1322-сон билан рўйхатга олинган Давлат мулк қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 30.12.2003 й. 2003-19-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2004 йил 5 мартда 1322-сон

билан рўйхатга олинган

Давлат мулк қўмитаси ҳузуридаги

Қимматли қоғозлар бозори

фаолиятини мувофиқлаштириш

ва назорат қилиш маркази

бош директорининг

2003 йил 30 декабрдаги

2003-19-сон буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Бошқарувчи компаниялар ўз маблағлари

миқдорининг ҳисоби ва инвестиция активларининг

ўртача йиллик қийматини аниқлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 278-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 апрелдаги 189-сон "Хусусийлаштирилган корхоналарни корпоратив бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 7-8-сон, 63-модда) мувофиқ ўз маблағлари миқдорини (бундан буён матнда ўз маблағлари деб юритилади) ва инвестиция активларининг ишончли бошқарувчисининг ишончли бошқарувида бўлган инвестиция активларининг ўртача йиллик қийматини аниқлаш тартибини белгилайди.

Мазкур Низомнинг амал қилиши қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ инвестиция активларини ишончли бошқаришни амалга оширувчи тижорат банкларига нисбатан татбиқ этилмайди.



1-§. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом мақсадларида қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


инвестиция активлари - қимматли қоғозлар, пул маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ инвестиция активлари деб эътироф этиладиган бошқа мол-мулк;


инвестиция активларини ишончли бошқарувчиси (бундан буён ишончли бошқарувчи) - инвестиция активларини ишончли бошқаришни амалга оширувчи юридик шахс;


ишончли бошқаришнинг таъсисчиси - ишончли бошқариш шартномасига биноан инвестиция активларини маълум муддатга бошқариш учун топширадиган ишончли бошқариш шартномасининг тарафи;


наф олувчи - ишончли бошқарувнинг таъсисчиси ёки ишончли бошқарув шартномасида белгиланган ишончли бошқарувчининг ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажарилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлган бошқа шахс;


қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги.

2. Ишончли бошқарувчи бошқарадиган инвестиция активларининг ўртача йиллик қийматидан камида 5 фоиз миқдорида ўз маблағларига эга бўлиши керак.

Ишончли бошқарувчилар ўз маблағларининг белгиланган талабларга мувофиқлиги ҳар чоракда қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан мазкур Низомга мувофиқ ишончли бошқарувчилар томонидан тақдим этиладиган ҳисоботларга асосан назорат қилинади.


3. Инвестиция активларни қийматини баҳолаш ва ҳисоблаш қуйидагилар учун амалга оширилади:

ишончли бошқарувчининг ўз маблағлари миқдорининг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқлигини аниқлаш;

ишончли бошқарувдаги инвестиция активларининг ўртача йиллик қийматини аниқлаш;

ишончли бошқарувчининг фаолияти натижаларини баҳолаш;

амалдаги қонунчиликка зид бўлмаган бошқа мақсадларда.


4. Мазкур Низом мақсадлари учун ўз маблағларининг миқдори қуйидаги суммалардан белгиланади:

устав капитали (акциядорлардан (иштирокчилар) олинган ва (ёки) сотиб олинган ўзининг акциялари (улушлари, ҳиссалари) бундан мустасно);

қўшилган капитал;

захира капитал;

тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарарни);

мақсадли тушумлар;

келгуси харажатлар ва тўловлар захиралари.


5. Ўз маблағлари миқдори ва инвестиция активларининг қиймати Ўзбекистон Республикаси пул бирлиги - сўмда ифодаланади.


6. Агар ишончли бошқарувчи ўз маблағлари миқдори мазкур Низомнинг 2-бандида белгиланган талабларга жавоб бермаса, ишончли бошқарувчи уни бир ойдан кечиктирмай белгиланган талабларга мувофиқлаштириши керак.

Ушбу талаблар бажарилмаган тақдирда, ишончли бошқарувчи амалдаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.



2-§. ИНВЕСТИЦИЯ АКТИВЛАРИНИ ҚИЙМАТИНИ АНИҚЛАШ,

БАҲОЛАШ ВА ҚАЙТА БАҲОЛАШ


7. Ишончли бошқарувчининг инвестиция активларининг қийматини мунтазам баҳолаш ҳар чоракда ҳисобот давридан кейинги биринчи кунидан амалга оширилади.

Мунтазам баҳолаш натижалари ишончли бошқарувчининг инвестиция активларини шакллантириш бўйича ҳисоботда акс эттирилади.


8. Ишончли бошқарманинг таъсисчиси ва/ёки наф олувчиси ишончли бошқарувчидан инвестиция активларини қийматини ишончли бошқарув шартномасида белгиланган муддатларда ва шартларда қўшимча баҳолашни ўз иҳтиёри билан талаб қилишга ҳақлидир.

Баҳолаш натижалари ишончли бошқарувчи томонидан ишончли бошқарув шартномасида белгиланган муддатларда ишончли бошқарув таъсисчиси ва/ёки наф олувчининг эътиборига етказилади.


9. Инвестиция активларининг таркиби Уларнинг қийматини аниқлашда ҳисобга олинган инвестиция активларининг таркиби қуйидагиларни щз ичига олади:

хўжалик юритувчи субъектларнинг қимматли қоғозлари, шу жумладан ишончли бошқарув шартномасини имзолаш вақтида давлат мулкчилигида бўлган қимматли қоғозлар;

давлат мулкида бўлган ва уларни ишончли бошқариш тўғрисида шартнома тузиш вақтида хўжалик юритувчи субъектларнинг улуши (ҳиссаси);

қимматли қоғозларга инвестиция қилишга мўлжалланган пул маблағлари;

ишончли бошқарувчи томонидан шартнома мажбуриятларини бажариш натижасида олган пул маблағлари ва қимматли қоғозлар.


10. Инвестиция активларини сотиб олиш ва уларни қайта баҳолаш натижалари бухгалтерия ҳисобида белгиланган тартибда қайд этилади.


11. Ҳисобот даврининг охирида листинга киритилган ҳамда биржа ва биржадан ташқари савдо ташкилотларининг савдо майдончаларида котировка қилинган эмитентлар қимматли қоғозлари, ушбу қимматли қоғозлар ҳисобот даврида сотилган ўртача нарх асосида қайта бахоланиши керак.

Агар ҳисобот даврида ушбу қимматли қоғозлар билан битимлар тузилмаган бўлса, аввалги ўртача нарх қайта баҳолаш учун қўлланилади.


12. Биржа ва биржадан ташқари савдо ташкилотчиларининг листингига киритилмаган, лекин иккиламчи биржа ва биржадан ташқари бозорда сотилган эмитентларнинг қимматли қоғозлари, агар улар камида иккита юридик шахс томонидан сотилган бўлса ва битимлар ҳажми ушбу эмитент томонидан чиқарилган бир турдаги қимматли қоғозларнинг умумий миқдоридан камида 5 фоизини ташкил этган бўлса ҳисобот даври учун битимларнинг ўртача нархида баҳоланади.


13. Агар ҳисобот даврида 11 ва 12-бандларда кўрсатилган қимматли қоғозлар билан битимлар биржа ва биржадан ташқари савдо ташкилотчиларининг савдо майдончаларида тузилмаган бўлса, унда қайта баҳолаш мақсадида олдинги ўртача нарх қўлланилади.

Ўтказилган битимларнинг ўртача баҳоси ва ҳажми биржа ташкилотлари ва биржадан ташқари савдо ташкилотчилари томонидан белгиланади ва ишончли бошқарувчининг сўровига асосан тақдим этилади.


14. Қисқа муддатли давлат облигацияларни (ҚМДО) ҳар бир чиқариш учун алоҳида баҳоланади, бунда облигациялар инвестиция активларини охирги баҳолаш санасидан бошлаб иккиламчи савдоларда сотилган ўртача нарх ҳисобга олинади.

Инвестиция активларини баҳолаш вақтида ҚМДОнинг муайян масаласи бўйича иккиламчи савдолар ўтказилмаган тақдирда, унда ушбу облигациялар дастлабки жойлаштириш бўйича ким ошди савдосида сотилган ўртача нархда баҳоланади.


15. Муайян диллер орқали савдо қилиш тартиби белгиланган бошқа давлат қимматли қоғозларини, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимият органларининг қимматли қоғозларини баҳолаш дилер томонидан эълон қилинган охирги котировканинг қиймати бўйича амалга оширилади.

Агар инвестиция активларининг қийматини аниқлидиган куни бир хил қимматли қоғозларнинг котировкаси икки ёки ундан ортиқ дилерлар томонидан эълон қилинган бўлса унда қонунчилик ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу қимматли қоғозларнинг тахминий қиймати дилерлар томонидан эълон қилинган барча котировкаларнинг ўртача нархи асосида белгиланади.

Агар купонли даромад билан чиқарилган давлат қимматли қоғозлари ва маҳаллий давлат ҳокимият органлари қимматли қоғозларининг котировкалари тўпланган даромад суммасини ўз ичига олмаса, унда охирги қиймат инвестиция активларининг қийматини аниқлашда ушбу қимматли қоғозларни олишда тўланган тўпланган даромад суммаси чегириб ташланган ҳолда, баҳолаш ўтказиш санасида тўпланган даромад суммаси сифатида қабул қилинади.


16. Давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли орган томонидан ишончли бошқарувчига берилган хўжалик юритувчи субъектларнинг улушини (улушларини) баҳолаш номинал қиймат бўйича амалга оширилади.


17. Ушбу Низомнинг 11-15-бандларига мувофиқ инвестиция активларини баҳолаш имконсиз бўлган тақдирда, ишончли бошқарувчининг инвестиция активларини қиймати номинал қиймати бўйича амалга оширилади.



3-§. ИНВЕСТИЦИЯ АКТИВЛАРИННИНГ

ЎРТАЧА ЙИЛЛИК ҚИЙМАТИ


18. Ишончли бошқарувчининг ишончли бошқарувида бўлган инвестиция активларининг ўртача йиллик қиймати ҳар чоракда ҳисобот чораги учун инвестиция активларининг қиймати ва ушбу Низомда ўрнатилган тартибда белгиланган олдинги уч чорак асосида аниқланади.


19. Активларни ўртача йиллик қийматини аниқлаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

САўртача йиллик = (А1 + А2 + А3 + А4)/4, бунда:


САўртача йиллик - инвестиция активларининг ўртача йиллик қиймати;

А1 - ҳисобот чорагидаги инвестиция активларининг баҳоланган қиймати;

А2 - ўтган чоракдаги инвестиция активларининг баҳоланган қиймати;

А3 - аввалги икки чоракдаги инвестиция активларининг баҳоланган қиймати;

А4 - аввалги уч чоракдаги инвестиция активларининг баҳоланган қиймати;

А1, А2, А3, А4 - ушбу Низомнинг 11-15-бандларида белгиланган тартибда ҳисобланади.

Ҳисобот даври учун маълумотлар бўлмаганда 19-бандда кўрсатилган ўртача йиллик қийматини ҳисоблаш учун формуланинг сурати ва махражи қийматлари тегишли чорак учун ҳисобга олинмайди, маҳраж қиймати эса маълумотлар мавжуд бўлмаган даврлар сонига камаяди.


20. Ишончли бошқарувчининг бир нечта муассисларидан ишончли бошқарувига олинган инвестиция активларининг ўртача йиллик қиймати ушбу Низомда белгиланган тартибда инвестиция активларининг қийматини жамлаш йўли билан белгиланади.


21. Ишончли бошқарувчи инвестиция фондларининг активларини бошқариш фаолиятини инвестиция активларининг ишончли бошқариш фаолияти билан бирлаштирганда инвестиция активларининг ўртача йиллик қиймати инвестиция активларининг чорак сметалари ёрдамида ҳисобланади ҳамда инвестиция фондларининг соф активлари қиймати қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқланади.



4-§. ҲИСОБОТЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТИШ ШАКЛИ ВА

МУДДАТЛАРИГА ҚЎЙИЛГАН ТАЛАБЛАР


22. Инвестиция активларини шакллантириш ва инвестиция активларининг ўртача йиллик қиймати тўғрисидаги ҳисоботлар ишончли бошқарувчининг қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи олдидаги ҳисобот ҳужжатлари ҳисобланади.

Ишончли бошқарувчилар чорак ҳисобот таркибида инвестиция активларини шакллантириш тўғрисидаги ҳисоботни тузади ва уни ҳар чоракда молиявий ҳисоботларни топшириш учун белгиланган муддатларда қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига тақдим этади.

Инвестиция активларини шакллантириш ва инвестиция активларини ўртача йиллик қиймати тўғрисидаги ҳисобот, шунингдек ишончли бошқарувчи шартномасига мувофиқ ишонч бошқарувчининг таъсисчиси ва/ёки наф олувчининг талабига биноан ишончли вакил томонидан тақдим этилади.


23. Ишончли бошқарувчи чорак ҳисоботлар билан бир қаторда бухгалтерия балансининг нусҳасини 1-сон шаклини тақдим этади.

Ишончли бошқарувчининг 4-чорак учун ҳисоботига йиллик бухгалтерия балансининг 1-сон шакли илова қилинади.


24. Ҳисоботлар қоғоз ва электрон шаклда тақдим этилади. Ҳисобот саҳифалари боғланади, рақамланади.

Электрон шаклдаги ҳисобот форматига қўйиладиган талаблар қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан белгиланади. Электрон шаклдаги ҳисоботлар мазмуни қоғоз шаклидаги ҳисоботларнинг мазмунига мос келиши керак.


25. Ҳисоботни имзолаган мансабдор шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳисоботларда мавжуд бўлган маълумотларнинг тўғрилиги учун жавобгардирлар.

Ишончли бошқарувчи инвестиция активларини баҳолашнинг тўғрилиги ва ўз вақтида бажарилиши учун жавобгардир.


26. Кўрсатилган маълумотлар ва ҳужжатларнинг ишончли бошқарувчилар томонидан тақдим этилмаслиги, қонун ҳужжатлари ва қимматли қоғозларни тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг талабларини бузиш, ишончли бошқарувчи сифатида қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга ошириш учун тақдим этилган лицензиянинг амал қилишини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тўхтатиб қўйиш ёки тугатиш учун асос ҳисобланади.



5-§. ЯКУНИЙ ҚОИДА


27. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)










































Время: 0.0066
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск