ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Таълим соҳасида бошқарув. Таълим муассасаларини лицензиялаш ва аттестациядан ўтказиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.07.2004 й. 341-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.07.2004 й.

N 341


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан олий таълим муассасаларининг кадрлар тайёрлаш, профессор-ўқитувчилар малакасининг талаб этиладиган даражасини таъминлаш, ўқитишнинг инновация усулларини жорий этиш, молиявий ресурслардан самарали фойдаланиш ҳамда талаба ёшлар ўртасида тарбиявий ва маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш масалаларидаги фаолияти устидан назорат бўшаштириб юборилганлигини, бу мутахассислар тайёрлаш сифатига салбий таъсир кўрсатаётганлигини қайд этади.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устуворликларига мувофиқ кадрларни сифатли ўқитиш ва тарбиялашни ташкил этиш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 9 декабрдаги ПФ-3358-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг қарорига кўра ходимларнинг умумий сони 387 нафар бўлган 8 та хўжалик ҳисобидаги Вазирлик тасарруфидаги ташкилот унинг тузилмасидан чиқарилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

олий ва ўрта махсус, профессионал таълим соҳасида юксак маънавий-ахлоқий фазилатли, мустақил фикрлашга қодир бўлган, ҳозирги замон бозор шароитларида ишни ташкил этишнинг илғор усуллари ва шаклларини эгаллаб олган юқори маълумотли, малакали кадрлар тайёрлашга йўналтирилган ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;

илғор жаҳон тажрибасини ҳисобга олган ҳолда республикада олий ва ўрта масхус, профессионал таълимни ривожлантириш ва такомиллаштириш;

республиканинг олий ва ўрта махсус, профессионал таълим муассасаларига ўқув-педагогик ва илмий-методик раҳбарликни амалга ошириш, улар фаолиятини мувофиқлаштириш, уларда давлат таълим стандартлари талаблари ҳамда таълим даражасига ва мазмунига, мутахассисларнинг касбий тайёргарлиги сифатига қўйиладиган бошқа талаблар бажарилишини таъминлаш;

мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устуворликларига мувофиқ кадрлар тайёрлашнинг мавжуд ва истиқболли йўналишлари бўйича корхоналар ва ташкилотлар, шунингдек фуқаролар томонидан таълим хизматларига бўлган талабни ўрганиш ва унинг қондирилишини таъминлаш;

ўқув-тарбия жараёнида ўқитишнинг илғор шаклларини, шу жумладан масофадан туриб ўқитиш шаклини, янги педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва улардан самарали фойдаланишни ташкил этиш;

Узлуксиз таълим тизими учун янги авлод ўқув адабиёти яратиш концепцияси талабларига мувофиқ дарсликлар ва ўқув-методик адабиётлар яратилиши, таржима қилиниши ва нашр этилишини ташкил этиш;

педагог кадрлар ва мутахассислар тайёрлаш, уларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ташкил этиш ва такомиллаштириш;

олий таълим муассасаларида илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, уларнинг самарадорлигини ошириш ва тадқиқотларнинг натижаларини амалиётга кенг жорий этиш, олий таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг мустаҳкам ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш;

барча манбалар, айниқса тўлов-контракт шакли бўйича олий таълим муассасалари даромадлари шакллантирилиши ва улардан самарали фойдаланилиши устидан назорат қилиш;

бюджет маблағларининг ноқонуний сарфланиши ва талон-торож қилиниши ҳолатларини профилактика қилиш, уларнинг олдини олиш ва аниқлаш.

3. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирига ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида Вазирлик марказий аппарати тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


4. Олий ва ўрта махсус мактаб муаммолари институти Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш марказига айлантирилсин.

Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини, педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга талабларни ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш, шунингдек мамлакат лицейлари, коллежлари ва олий таълим муассасаларида ўқув жараёнининг ўзаро боғлиқлиги ва узлуксизлигини методик таъминлаш;

ўқитишнинг интерактив методларини, замонавий ахборот технологияларидан фойдаланишга асосланган мультимедий ўқитиш дастурларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

лицейлар, коллежлар, бакалавриат ва магистратура таълим дастурларига кирувчи барча фанлар бўйича янги авлод ўқув адабиётлари тайёрлашни ва улар билан таълим муассасаларини таъминлашни ташкил этиш;

олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимининг фаолият кўрсатишини илмий-методик таъминлаш, рақобатбардошли кадрлар тайёрлашга йўналтирилган тадқиқот ишларини амалга ошириш;

илғор жаҳон тажрибасини ўрганиш асосида республикада юқори малакали кадрлар тайёрлашни ташкил этишни такомиллаштириш.


5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Молия вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Белгилаб қўйилсинки, Жамғарма даромадлари ҳомийлик хайриялари маблағлари, халқаро ташкилотларнинг грантлари, шунингдек олий таълим муассасаларининг тўлов-контракт (шу жумладан оширилган тўлов-контракт) шаклида ўқитишдан тушадиган маблағларининг мазкур маблағлар бўйича даромадлар ва харажатлар сметаларида акс эттириладиган йил бошига қолдик қисмининг 5 фоизи миқдоридаги ажратмалари ҳисобига шакллантирилади.

6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бир ой муддатда:

Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш марказининг Низомини ҳамда унинг тузилмасини;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда - Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси даромадларини шакллантириш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартибини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                          И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 20 июлдаги

341-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта

махсус  таълим вазирлиги тизимининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

Ўзбекистон Республикаси

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


       

Олий таълим муассасалари:

       

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази

(ЎМКҲТМ)

1. Ўзбекистон миллий университети

2. Тошкент давлат техника университети


3. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети


4. Тошкент давлат иқтисодиёт университети


5. Тошкент архитектура-қурилиш институти

7. Тошкент молия институти


8. Тошкент давлат авиация институти


9. Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти


10. Тошкент давлат шарқшунослик институти


11. Тошкент кимё-технология институти


12. Тошкент давлат педагогика университети

13. Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институти


14. Андижон давлат тиллар педагогика институти


15. Андижон давлат университети


16. Бухоро давлат университети


17. Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технология институти


18. Гулистон давлат университети


19. Жиззах политехника институти

20. Қорақалпоқ давлат университети


21. Қарши давлат университети


22. Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти


23. Наманган давлат университети


24. Наманган муҳандислик-педагогика институти


25. Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институти

26. Самарқанд давлат университети


27. Самарқанд давлат чет тиллар институти


28. Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти


29. Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти

30. Термиз давлат университети

31. Фарғона давлат университети


32. Фарғона политехника институти


33. Урганч давлат университети


Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш маркази


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 29-сон, 332-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2004 й., N 7, 69-модда.












































Время: 0.1528
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск