ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Уй-жой қонунчилиги / Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.02.2020 й. 64-сон "Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани, Жиззах ва Марғилон шаҳарларида Ўзбекистон Республикасининг "Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида"ги Қонуни нормаларини апробация қилиш юзасидан ҳуқуқий эксперимент ўтказиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.02.2020 й.

N 64




ТОШКЕНТ ШАҲРИНИНГ

ЯККАСАРОЙ ТУМАНИ, ЖИЗЗАХ ВА

МАРҒИЛОН ШАҲАРЛАРИДА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИНИНГ "КЎП КВАРТИРАЛИ УЙЛАРНИ

БОШҚАРИШ ТЎҒРИСИДА"ГИ ҚОНУНИ НОРМАЛАРИНИ

АПРОБАЦИЯ ҚИЛИШ ЮЗАСИДАН ҲУҚУҚИЙ

ЭКСПЕРИМЕНТ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида"ги Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Махкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикасининг "Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида"ги Қонунига (кейинги ўринларда Қонун деб аталади) мувофиқ 2020 йил 1 майга қадар Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани, Жиззах ва Марғилон шаҳарларида кўп квартирали уйларни бошқаришда Қонун нормаларини апробация қилиш юзасидан ҳуқуқий эксперимент (кейинги ўринларда ҳуқуқий эксперимент деб аталади) ўтказилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани, Жиззах ва Марғилон шаҳарларида Ўзбекистон Республикасининг "Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида"ги Қонуни нормаларини апробация қилиш юзасидан ҳуқуқий эксперимент ўтказиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом 1-иловага мувофиқ;

Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани, Жиззах ва Марғилон шаҳарларида Ўзбекистон Республикасининг "Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида"ги Қонуни нормаларини апробация қилиш юзасидан ҳуқуқий эксперимент ўтказиш бўйича Республика ишчи гуруҳи ва ҳудудий ишчи гуруҳлар таркиби 2, , , 2в-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


3. Қуйидагилар ҳуқуқий экспериментнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

Қонун нормаларини ҳамда кўп квартирали уйларни бошқаришда қонунийлик ва ихтиёрийликни таъминлашга қаратилган бошқаришнинг тартиб-таомиллари самарадорлигини аниқлаш;

Қонуннинг нормаларини такомиллаштириш ва уни самарали қўллаш меxанизмларини жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

кўп квартирали уйларни бошқаришнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашга қаратилган кўп квартирали уйлардан ва кўп квартирали уйларга туташ ер участкаларидан фойдаланиш ҳамда уларни сақлаш бўйича тизимли ишларни самарали ташкил этиш;

кўп квартирали уйларни бошқариш усулларининг сифати ва самарадорлигини оширишга қаратилган кўп квартирали уйларни бошқариш органлари раҳбарларининг профессионал фаолиятининг турли меxанизмларини амалда синаб кўриш;

кўп квартирали уйларни бошқаришда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ва аҳолини бизнес билан шуғулланишга жалб қилиш;

кўп квартирали уйларни бошқаришда фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш.


4. Қуйидагилар:

а) Республика ишчи гуруҳининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

ҳудудий ишчи гуруҳлар фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда ҳуқуқий эксперимент самарали ўтказилишини таъминлаш;

ҳудудий ишчи гуруҳларга юкланган вазифаларнинг бажарилиши юзасидан натижаларни танқидий муҳокама қилиб бориш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш чораларини кўриш;

2020 йил 15 майга қадар ҳуқуқий эксперимент натижаси юзасидан Қонун нормаларини республиканинг бошқа ҳудудларида қўллаш ёки Қонун нормаларини янада такомиллаштириш тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш;

б) ҳудудий ишчи гуруҳнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

Қонун нормаларини амалга оширишга қаратилган амалий чоралар кўрилишини ҳамда қўлланилаётган ҳуқуқий механизмларнинг жорий ҳолатини таҳлил қилиш;

кўп квартирали уйларнинг жойлашуви харитасини ишлаб чиқиш, ҳар бир кўп квартирали уйни паспортлаштириш, кўп квартирали уйларнинг туташ ҳудудларини белгилаш чораларини кўриш;

кўп квартирали уйлардаги турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг мулкдорлари (кейинги ўринларда жойларнинг мулкдорлари деб аталади) томонидан ташкил этилган умумий йиғилишларда уй-жойлар мулкдорлари ширкати (кейинги ўринларда ширкат деб аталади) фаолиятини давом эттириш ёки бошқа бошқарув усулини танлаш, вакант бўлиб турган ширкатларга бошқарув раисларини сайлаш бўйича тегишли маслаҳатлар бериш;

кўп квартирали уйларни мукаммал ва жорий таъмирлаш, шунингдек, авария-тиклаш ишларини бажариш бўйича кўп квартирали уйларни бошқариш органларининг авария-тиклаш хизмати ташкилотлари билан ўзаро муносабатларини янада яхшилаш;

кўп квартирали уйларни бошқариш органларининг моддий-техника базасини шакллантиришга қаратилган ишларни тизимли равишда ташкил этиш;

кўп квартирали уйларни бошқариш органларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда амалий ёрдам кўрсатиш;

кўп квартирали уйларни бошқариш органларининг раҳбар ва ходимлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлашни ташкил қилиш.


5. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Тошкент шаҳар, Жиззах ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани, Жиззах ва Марғилон шаҳарларида:

икки ҳафта муддатда ширкатлар билан биргаликда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари иштирокида кўп квартирали уйларни бошқариш соҳасини ислоҳ қилиш, кўп квартирали уйларни бошқариш органлари фаолиятини ташкил этиш мақсадида жойларнинг мулкдорлари билан йиғилишлар ўтказилишини ташкил этсин;

бошқарувчи ташкилотларни ташкил этишда, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашда (қайтариш асосида маблағлар ажратиш) амалий ёрдам кўрсатсин ҳамда уларнинг фаолиятини таҳлил қилиш ва энг яхши тажрибани оммалаштириш чораларини кўрсин;

кўп квартирали уйларни бошқариш фаолияти масалалари бўйича туман (шаҳар) уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш бўлимларида аҳоли учун маслаҳат пунктлари ташкил этилишини таъминласин.


6. Тошкент шаҳар, Жиззах ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари бир ой муддатда кўп квартирали уйларга туташ ер участкаси бўйича жойларнинг мулкдорларига улардан доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида зарур ҳужжатлар берилишини, шунингдек, кўп квартирали уйларни бошқариш органларига фаолият юритиши учун зарур бино ва иншоотлар ажратилишини таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳуқуқий эксперимент ўтказиш даврида Қонун билан белгиланган бошқариш усули орқали кўп квартирали уйларни бошқаришдаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва уларнинг салбий оқибатлари тўғрисидаги таҳлилий натижалар ҳар ой якунига кўра кейинги ойнинг бешинчи кунига қадар Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ҳуқуқий эксперимент ўтказиш даврида "Энг яхши бошқарувчи" танловларини ташкил этиш, уларнинг натижаларини ҳамда энг яхши бошқарувчининг иш тажрибасини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


9. Белгилаб кўйилсинки, ушбу қарор билан тасдиқланган қоидаларни қўллаш тўғрисидаги тушунтиришлар Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан берилади.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М.Х. Салиев, Тошкент шаҳар ҳокими Ж.А. Артикходжаев, Жиззах вилояти ҳокими Э.А. Салиев ва Фарғона вилояти ҳокими Ш.М. Ганиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 7 февралдаги

64-сон қарорига

2-ИЛОВА



Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани,

Жиззах ва Марғилон шаҳарларида Ўзбекистон

Республикасининг "Кўп квартирали уйларни бошқариш

тўғрисида"ги Қонуни нормаларини апробация қилиш

юзасидан ҳуқуқий эксперимент ўтказиш бўйича

РЕСПУБЛИКА ИШЧИ ГУРУҲ ТАРКИБИ

А. Раматов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Республика ишчи гуруҳи раҳбари

М. Салиев

-

Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири, Республика ишчи гуруҳи раҳбари ўринбосари

Ш.Абидов

-

Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибияти мудири

В. Мураткабилов

-

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси раиси (келишув асосида)

Н. Тилаволдиев

-

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари (келишув асосида)

Ш. Чўллиев

-

Олий Мажлис Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раисининг ўринбосари (келишув асосида)

Р. Сиддиқов

-

Олий Мажлис Сенати Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раисининг ўринбосари (келишув асосида)

Ш. Сагдуллаев

-

Олий Мажлис Сенати Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси аъзоси (келишув асосида)

И. Султонов

-

Олий Мажлис Сенати Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси аъзоси (келишув асосида)

Х. Мелиев

-

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари

Ш. Хабибуллаев

-

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси ўринбосари

Н. Назиров

-

Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари

Р. Маматов

-

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш Республика кенгаши раисининг биринчи ўринбосари

Р. Ортиқова

-

Уй-жой фондини профессионал бошқарувчи ва унга хизмат кўрсатувчи ташкилотлар уюшмаси ижрочи директори





Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 7 февралдаги

64-сон қарорига

2а-ИЛОВА



Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани,

Жиззах ва Марғилон шаҳарларида Ўзбекистон

Республикасининг "Кўп квартирали уйларни бошқариш

тўғрисида"ги Қонуни нормаларини апробация қилиш

юзасидан ҳуқуқий эксперимент ўтказиш бўйича

ҲУДУДИЙ ИШЧИ ГУРУҲ ТАРКИБИ

(Тошкент шаҳри Яккасарой тумани)

Н. Назиров

-

Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари, ҳудудий ишчи гуруҳ раҳбари

Д. Хидоятов

-

Тошкент шаҳар ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари

Б. Рахманкулов

-

Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари - уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси бошлиғи

В. Мураткабилов

-

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси раиси (келишув асосида)

Ш. Сагдуллаев

-

Олий Мажлис Сенати Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси аъзоси (келишув асосида)

Р. Маматов

-

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш Республика кенгаши раисининг биринчи ўринбосари

М. Назаров

-

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати (келишув асосида)

Ш. Раджабов

-

Тошкент шаҳар кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи

А. Сайфутдинов

-

Яккасарой тумани ҳокими

Ш. Юсупов

-

Яккасарой тумани прокурори ўринбосари

Ф. Хайдаров

-

Яккасарой тумани ички ишлар бўлими бошлиғи

А. Расулов

-

Яккасарой тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи

А. Жабборов

-

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Яккасарой тумани кенгаши раисининг биринчи ўринбосари

Д. Камилов

-

Халқ депутатлари Яккасарой тумани Кенгаши депутати (келишув асосида)

А. Шамсикулов

-

Яккасарой тумани адлия бўлими бошлиғи

Х. Рашитхўжаев

-

Яккасарой тумани ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими раҳбари

Ш. Рахматов

-

Яккасарой тумани уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи

Е. Засипкин

-

"Бобур уйим коммунал сервис" уй-жой мулкдорлари ширкати раҳбари

В. Кирюшин

-

"Куч бирликда" уй-жой мулкдорлари ширкати раҳбари

Ш. Сарисаков

-

"Бошлиқ" бошқарув сервис компанияси раҳбари

А. Дадабоев

-

"Яккасарой биринчи" бошқарув сервис компанияси раҳбари





Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 7 февралдаги

64-сон қарорига

2б-ИЛОВА



Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани, Жиззах ва Марғилон

шаҳарларида Ўзбекистон Республикасининг "Кўп квартирали

уйларни бошқариш тўғрисида"ги Қонуни нормаларини апробация

қилиш юзасидан ҳуқуқий эксперимент ўтказиш бўйича

ҲУДУДИЙ ИШЧИ ГУРУҲ ТАРКИБИ


(Жиззах вилояти Жиззах шаҳри)

  

М. Салиев

-

Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири, ҳудудий ишчи гуруҳ раҳбари

А. Рахмонкулов

-

Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари

Ш. Чўллиев

-

Олий Мажлис Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раисининг ўринбосари (келишув асосида)

Р. Сиддиқов

-

Олий Мажлис Сенати Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раисининг ўринбосари (келишув асосида)

М. Рузметов

-

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси ўринбосари

Р. Ортиқова

-

Уй-жой фондини профессионал бошқарувчи ва унга хизмат кўрсатувчи ташкилотлар уюшмаси ижрочи директори

Ш. Умаров

-

Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши депутати (келишув асосида)

М. Бобобеков

-

Жиззах вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи

А. Пардаев

-

Жиззах вилояти кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи

А. Шукуров

-

Жиззах шаҳар ҳокими

Б. Холбоев

-

Жиззах шаҳар прокурори ўринбосари

А. Муратов

-

Жиззах шаҳар ички ишлар бўлими бошлиғи

Ж. Ахбутаев

-

Жиззах шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи

Т. Тўрақулов

-

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Жиззах шаҳар кенгаши раисининг биринчи ўринбосари

А.Суяров

-

Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши депутати (келишув асосида)

А. Шойжигитов

-

Жиззах шаҳар адлия бўлими бошлиғи

Б. Норматов

-

Жиззах шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими раҳбари

Б. Ғойибназаров

-

Жиззах шаҳар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи

Т. Бўронова

-

"Евро Азия" уй-жой мулкдорлари ширкати раҳбари





Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 7 февралдаги

64-сон қарорига

2в-ИЛОВА



Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани, Жиззах ва Марғилон

шаҳарларида Ўзбекистон Республикасининг "Кўп квартирали

уйларни бошқариш тўғрисида"ги Қонуни нормаларини апробация

қилиш юзасидан ҳуқуқий эксперимент ўтказиш бўйича

ҲУДУДИЙ ИШЧИ ГУРУҲ ТАРКИБИ


(Фарғона вилояти Марғилон шаҳри)

    

А. Эрдонов

-

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи, ҳудудий ишчи гуруҳ раҳбари

Д. Ходжиахмедов

-

Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари

Н. Тилаволдиев

-

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари (келишув асосида)

И. Султонов

-

Олий Мажлис Сенати Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси аъзоси (келишув асосида)

Х. Мелиев

-

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари

Ш. Эрматов

-

Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгаши депутати (келишув асосида)

Р. Рахимжонов

-

Фарғона вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи

М. Жўраев

-

Фарғона вилояти кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи

М. Убайдуллаев

-

Марғилон шаҳар ҳокими

Д. Каримов

-

Марғилон шаҳар прокурори ўринбосари

Б. Нажмиддинов

-

Марғилон шаҳар ички ишлар бўлими бошлиғи

У. Юсупов

-

Марғилон шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи

Қ. Маҳсудов

-

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Марғилон шаҳар кенгаши раисининг биринчи ўринбосари

О. Ахмадшоев

-

Халқ депутатлари Марғилон шаҳар Кенгаши депутати (келишув асосида)

А. Мадалиев

-

Марғилон шаҳар адлия бўлими бошлиғи

У. Абдуалиев

-

Марғилон шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими раҳбари

Б. Бозоров

-

Марғилон шаҳар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи

М. Юнусова

-

"Уй-жой меҳнат сервис" уй-жой мулкдорлари ширкати раҳбари

Н. Солиева

-

"Дўстлик" уй-жой мулкдорлари ширкати раҳбари


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 8 февраль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 10 февраль, 5-сон, 51-модда








































Время: 0.2093
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск