ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Қурилиш ва архитектура соҳасидаги бошқарув ва назорат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.02.2020 й. 69-сон "Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг Қурилиш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.02.2020 й.

N 69




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚУРИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ ҚУРИЛИШ

СОҲАСИДА АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Илова. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг

Қурилиш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини

ривожлантириш маркази тузилмаси



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қурилиш соҳасига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 20 сентябрдаги ПҚ-4464-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қурилиш соҳасига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 20 сентябрдаги ПҚ-4464-сон қарори билан давлат муассасаси шаклидаги Қурилиш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ташкил этилганлиги, унинг асосий вазифалари ва фаолиятини молиялаштириш манбалари белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Қурилиш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш марказининг ходимлар умумий чекланган сони 25 нафардан иборат бўлган тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирига, зарурат бўлганда, Марказ тузилмасига бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


3. Белгилансинки, Марказ директори ва ўринбосари Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.


4. Марказ Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг Тошкент шаҳар, Абай кўчаси, 6-уй манзилидаги биносига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги бир ой муддатда:

Mapказнинг устави ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини, шунингдек, давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

Марказни тегишли мутахассисликка эга малакали мутахассислар билан тўлдириш, шунингдек, моддий-техник базасини шакллантириш чораларини кўрсин;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири Б.И. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 8 февралдаги

69-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг

Қурилиш соҳасида ахборот-коммуникация

технологияларини ривожлантириш маркази

ТУЗИЛМАСИ









Директор













































































Директор ўринбосари









Ахборот тизимлари ва маълумотлар базасини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш бўлими

10




























Ахборот тизимлари ва маълумотлар базасини кузатиб бориш бўлими

7





























































Бухгалтерия

1


Ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўлими

3



































Юрисконсульт

1




















































Кадрлар бўйича мутахассис

1





















































Ходимларнинг умумий чекланган сони - 25 нафар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 8 февраль

































Время: 0.1494
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск