ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Соғлиқни сақлашни молиялаштириш, моддий-техник жиҳатдан таъминлаш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.02.2020 й. ПҚ-4592-сон "Ўзбекистон Республикасида гематология ва трансфузиология хизматларини ривожлантириш ҳамда онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган шахсларни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

10.02.2020 й.

N ПҚ-4592



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ГЕМАТОЛОГИЯ ВА ТРАНСФУЗИОЛОГИЯ

ХИЗМАТЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ҲАМДА

ОНКОГЕМАТОЛОГИК ВА ДАВОЛАШ ҚИЙИН

БЎЛГАН   КАСАЛЛИКЛАРГА   ЧАЛИНГАН

ШАХСЛАРНИ ЯНАДА ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


2019-2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепцияси доирасида аҳолига қулай ва сифатли бирламчи тиббий-санитария, тез тиббий ёрдам ҳамда ихтисослаштирилган ёрдам кўрсатишда қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, гематологик, онкогематологик ва бошқа даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш, ушбу касалликлар профилактикасини кучайтириш ва уларни келтириб чиқарувчи омилларнинг олдини олиш бугунги кунда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишнинг долзарб масалаларидан бири бўлиб қолмоқда.

Аҳолига гематологик ёрдам кўрсатишни янги босқичга кўтариш, касалликларнинг олдини олиш ва эрта аниқлаш тизимини янада ривожлантириш, соҳага илғор ташхис усулларини жорий этиш ва гематологик касалликларни даволашда трансплантация усулини ривожлантириш, гематология ва трансфузиология хизматларининг моддий-техник базаси ҳамда кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, шунингдек, онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган шахсларни даволашни молиявий томондан қўшимча қўллаб-қувватлашни ташкил этиш мақсадида:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасида гематология ва трансфузиология хизматларини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда - Дастур) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

гематологик касалликларга ташхис қўйиш учун тиббиёт муассасаларининг лабораторияларини реагентлар билан таъминланганлик даражасини 7,5 баробарга ошириш;

республика ва ҳудудий тиббиёт муассасаларининг гематологик касалликларини даволаш учун зарур бўлган дори воситалари билан таъминланганлик даражасини 2020 йилда 6 баробарга ва кейинги йилларда босқичма-босқич ошириб бориш;

миелома ва лимфома касаллигига чалинган беморларда аутологик ўзак ҳужайралари трансплантациясини ўтказиш;

трансфузиология (қон билан ишлаш) хизмати моддий - техника базасини яхшилаш, қон компонентлари ва препаратларини ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ҳамда хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли ўртасида беғараз донорлик ҳаракатини ривожлантириш.

Дастурга мувофиқ гематология хизматини ривожлантириш учун 546,5 млрд сўм ва 70,7 млн АҚШ доллари ажратилиши назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Гематология ва трансфузиология хизматларининг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш бўйича "Йўл харитаси" 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб ва кейинги беш ўқув йили давомида "Гематология ва трансфузиология" мутахассислиги йўналиши бўйича магистратура ва клиник ординатурада кадрларни давлат грантлари асосида тайёрлаш;

ҳудудий тиббиёт муассасаларининг гематолог ва лаборант шифокорларини асосий иш жойларида ойлик маоши сақлаб қолган ҳолда республиканинг етакчи тиббиёт муассасаларида стажировка ўтиши ва малака оширишини ташкил этиш;

гематология йўналиши бўйича кадрларни хорижий олий таълим ва илмий муассасаларнинг клиник ординатура (резидентура), магистратура ва докторантура босқичларида тайёрлаш.


3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг:

Гематология ва қон қуйиш илмий-текшириш институти негизида Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказини (кейинги ўринларда - Марказ);

Бухоро, Жиззах, Навоий, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари катталар ва болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган ўрин-жойлар сонини ошириш ҳисобига гематология бўлимларининг катталар ва болалар учун мўлжалланган ўрин-жойларини мос равишда 20-30 тага етказиш ҳамда Тошкент шаҳридаги тегишли тиббиёт муассасасида 20-30 ўринли катталар бўлимини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


4. Белгилаб қўйилсинки:

а) Марказ:

Гематология ва қон қуйиш илмий-текшириш институтининг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт ташкилотларининг гематология бўлимлари фаолиятига ташкилий-методик раҳбарлик қилади;

б) 2020 йил 1 апрелдан бошлаб Марказга Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг фаолиятини юритиш билан боғлиқ амалдаги тартиб татбиқ этилади.


5. Давлат активларини бошқариш агентлиги, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг "Ҳудудгазтаъминот" АЖ Чилонзор туман газ таъминоти филиалининг Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 5-мавзе, 55 а-уйда жойлашган бино ва иншоотларини тегишли ҳудуди билан бирга Марказ инфратузилмасини яхшилаш мақсадида Марказга бепул ўтказиб бериш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги икки ой муддатда "Ҳудудгазтаъминот" АЖ Чилонзор туман газ таъминоти филиалига тегишли ер майдони ажратилишини таъминласин.

8. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармасини (кейинги ўринларда - Жамғарма) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


9. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари этиб белгилансин:

2024 йил 1 январгача Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тушадиган тамаки маҳсулотлари учун акциз солиғи йиғим суммасининг 7 фоизи;

Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


10. Белгилансинки:

а) Жамғарма маблағлари ҳисобидан ташхис қўйиладиган ва даволанадиган онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади;

б) Жамғарма маблағларидан:

онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун тегишли тиббиёт муассасаларини қурилиш ва таъмирлаш, уларга асбоб-ускуналар, дори воситалари, тиббий буюмлар, лаборатория реактивлари ва бошқа сарфлаш воситаларини сотиб олишда;

онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликлар бўйича юқори технологияли мураккаб операцияларни амалга ошириш учун юқори малакали хорижий мутахассисларни республикага жалб қилишда;

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхат асосида оғир касалликка чалинган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг республикада йўлга қўйилмаган жарроҳлик амалиётлари бўйича хорижий давлатлардаги жарроҳлик операциялари билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун;

онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларга республика ҳудудидаги давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотларининг юқори технологик ташхис ва тиббий ёрдам кўрсатиш хизматларини харид қилиш харажатларини қоплаш учун фойдаланилади.


11. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда Жамғарма тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

Бунда Жамғарма маблағларини сарфлашнинг аниқ ва шаффоф тартиби, унинг даромадлари ва харажатлари бўйича ҳисобот бериш, ошкоралик ва холисликни таъминлаш масалаларини назарда тутсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир ой муддатда:

Марказнинг тузилмаси ва уставини;

республика, вилоят ва туман (шаҳар) миқёсида кўрсатиладиган тиббий хизматлар ҳажми ва тури бўйича гематологик тиббий ёрдам кўрсатиш тартибини;

мутахассисларнинг функционал вазифаларини ҳамда гематолог кабинети ва бўлимини жиҳозлаш стандартларини тасдиқласин.


13. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатларининг ҳар йилги параметрларини шакллантиришда ушбу қарор билан тасдиқланган тадбирларни амалга ошириш учун зарур маблағларни назарда тутсин;

Жамғармага белгиланган миқдордаги маблағлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан йўналтирилишини таъминласин.


14. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда Дастурда кўзда тутилган тадбирларни амалга ошириш учун халқаро молия институтлари ва халқаро ҳукумат молиявий ташкилотларининг имтиёзли кредитлари (қарзлари) ва грантларини жалб қилиш бўйича зарур чораларни кўрсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


16. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


17. Мазкур қарор ижроси қуйидаги тартибда амалга оширилсин:

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов - мазкур қарорнинг ўз вақтида сифатли ва тўлиқ ижро этилишини таъминласин, унда кўрсатилган чора-тадбирларни амалга ошириш учун масъул вазирлик, идоралар ва ташкилотлар фаолиятини самарали мувофиқлаштирсин, уларнинг бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботларини ҳар чоракда қабул қилсин ҳамда аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш чораларини кўрсин;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров - мазкур қарор билан белгиланган тегишли чора-тадбирларни тўлиқ ҳажмда молиялаштирилишини таъминласин, ажратилаётган бюджет маблағларининг самарали фойдаланиши устидан назорат ўрнатилишини ташкил қилсин;

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов - аҳолига гематологик ёрдам кўрсатиш сифатини яхшилаш, касалликлар профилактикаси, эрта ташхис қўйиш ва даволаш чораларини такомиллаштирсин, Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминласин ҳамда мазкур қарор ижроси бўйича ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб борсин;

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Б.М. Низамов - Марказга янги бино қуриш ва мавжуд биноларни реконструкция қилиш, гематология ва трансфузиология хизматларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани белгиланган муддатларда ва тўлиқ ҳажмда харид қилиш ишларининг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминласин ҳамда соҳага халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг грант маблағларини кенг жалб қилсин;

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори А.К. Кўчимов ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси в.б. А.Д. Хаджаев - ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти ва амалий аҳамиятини ёритишга оид мақолалар, брифинглар, пресс-конференциялар, тематик телекўрсатувлар ташкил этсинлар.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                     Ш.Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 10 февралдаги

ПҚ-4592-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида гематология ва трансфузиология

хизматларини ривожлантириш бўйича

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

Т/р

Чора-тадбирлар номланиши


Амалга

ошириш шакли

Амалга

ошириш

муддати


Сумма

Молиялаштириш

манбалари


Масъул ижрочилар

I. ГЕМАТОЛОГИЯ ХИЗМАТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

1. Гематология хизмати фаолиятини яхшилаш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш

1

Гематологик касалликларга ташхис қўйишнинг замонавий усулларини жорий этиш мақсадида:


Ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил

июнь


1 612 млн сўм


Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Молия вазирлиги (Ишметов)

Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказини замонавий лаборатория асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш;

2020-2024 йиллар

11 495 млн сўм

шундан:

зарур реагентлар ва тромбоконцентрат тайёрлаш учун бир маротаба ишлатиладиган сарфлов материаллари билан таъминлаш.

2020 йил


1 883 млн сўм


2021 йил

2 071 млн сўм

2022 йил

2 278 млн сўм


2023 йил

2 506 млн сўм

2024 йил

2 757 млн сўм

2

Гематологик касалликлар ташхиси учун ҳудудий тиббиёт муассасалари лабораторияларини реагентлар билан таъминлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2020-2024 йиллар


1 316 млн сўм шундан:


Маҳаллий бюджет маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Молия вазирлиги (Ишметов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов)

2020 йил

215 млн сўм

2021 йил

237 млн сўм

2022 йил

261 млн сўм


2023 йил

287 млн сўм

2024 йил

316 млн сўм

3

Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказини даволаш ва диагностика ускуналари (сунъий нафас олиш аппарати, кардиомонитор, инфузомат ва бошқалар) билан жиҳозлаш.


Ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил

4 137 млн сўм


Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастури доирасида Давлат бюджети маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Молия вазирлиги (Ишметов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков)

5

Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказида 300 нафар миелома ёки лимфома касаллигига чалинган беморларда аутологик ўзак ҳужайралари трансплантацияси амалиётини ўтказиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2020-2024 йиллар


26 812 млн сўм шундан:


Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Молия вазирлиги (Ишметов)

2020 йил

4 392 млн сўм

2021 йил

4 831 млн сўм

2022 йил

5 314 млн сўм

2023 йил


5 845 млн сўм

2024 йил

6 430 млн сўм

2. Гематологик касалликларига чалинган беморларни даволаш учун тиббиёт муассасаларини

дори воситалари билан таъминланганлик даражасини ошириш

6

Ўткир ва сурункали гемобластоз касаллигига чалинган беморларни цитостатик, гемостатик, глюкокортикоид ва ёндош терапия учун зарур бўлган дори воситалари билан таъминлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил


30 000 млн сўм


Онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган шахсларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари,

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Молия вазирлиги (Ишметов)

2020-2024 йиллар

222 165 млн сўм шундан:

2020 йил

36 390 млн сўм

2021 йил

40 029 млн сўм

2022 йил

44 032 млн сўм

2023 йил

48 435 млн сўм

2024 йил

53 279 млн сўм

7

Апластик анемия ва тромбоцитопеник пурпура касаллигига чалинган беморларни иммунодепресант ва иммуноглобулин дори воситалари билан таъминлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2020-2024 йиллар


7 735 млн сўм шундан:


Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Молия вазирлиги (Ишметов)

2020 йил

1 267 млн сўм

2021 йил

1 394 млн сўм

2022 йил

1 533 млн сўм

2023 йил

1 686 млн сўм

2024 йил

1 855 млн сўм

8

Гемофилия касаллигига чалинган беморларни қон ивиш омиллари билан таъминлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2020-2024 йиллар


203 339 млн сўм шундан:


Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Молия вазирлиги (Ишметов)

2020 йил

33 306 млн сўм

2021 йил

36 637 млн сўм

2022 йил

40 301 млн сўм

2023 йил

44 331 млн сўм

2024 йил

48 764 млн сўм


9

Суяк кўмиги депрессияси ва қон пайдо бўлиши бузилиши билан кечувчи қон касалликларига чалинган беморларни фермент ва таргет дори воситалари билан даволашни таъминлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2020-2024 йиллар


11 755 млн сўм шундан:


Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Молия вазирлиги (Ишметов)

2020 йил


1 925 млн сўм

2021 йил

2 118 млн сўм

2022 йил


2 330 млн сўм

2023 йил

2 563 млн сўм

2024 йил

2 819 млн сўм

10

GIPAP халқаро хайрия дастури доирасида сурункали миелолейкоз касаллигига чалинган беморларни дори воситалари билан таъминлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил


26 448 минг АҚШ долл.


GIPAP халқаро хайрия дастури (Швейцария)

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов)

2021 йил

26 448 минг АҚШ долл.

3. Гематологик касалликларни профилактикаси, эрта ташхис қўйиш

ва даволаш чораларини такомиллаштириш

11

Гематология хизмати фаолиятини ташкил этишнинг замонавий талаблари ва стандартларидан келиб чиққан ҳолда гематология бўлимлари (хоналари) фаолиятини тартибга солувчи идоравий ҳужжатларни, шу жумладан штат нормативларини хатловдан ўтказиш ва янги таҳрирда тасдиқлаш.

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи

2020 йил

1 апрель

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Молия вазирлиги (Ишметов)

12

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт ташкилотларида стационар ва амбулатория шароитида гематологик касалликлар турига кўра кўрсатиладиган тиббий ёрдам ҳажмини белгилаш.

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи

2020 йил

1 май

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов)

13

Гематологик касалликларнинг кенг қамровли ва шаффоф онлайн реестрини яратиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил


100 млн сўм


Марказнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Молия вазирлиги (Ишметов)

2021 йил

110 млн сўм

14

Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказларининг онкогематология бўлимларига беморларни йўлланма билан (ордерсиз) бепул даволанишини жорий қилиш.

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи

2020 йил

1 май

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов)

II. ТРАНСФУЗИОЛОГИЯ ХИЗМАТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

1. Трансфузиология хизматини ривожлантириш, қон компонентлари

ҳамда препаратларини ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш

15

Республика қон қуйиш маркази, "Қон препаратлари" ИИЧК, вилоятлар ва республика тасарруфидаги даволаш муассасалари қон қуйиш станцияларини донор қонини тўплаш, қайта ишлаш, инфекцияларга текшириш ва қон маҳсулотларини сақлаш учун зарур ускуналар билан жиҳозлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2020-2022 йиллар давомида


11 375

минг АҚШ долл.


Халқаро молия институтларининг грант маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Молия вазирлиги (Ишметов)

16

Қон билан ишлаш муассасаларини донор қонини тўплаш, қайта ишлаш ва инфекцияларга текшириш учун зарур сарф воситалари билан таъминлаш (зарур тиббий асбоб-ускуналар сотиб олингандан сўнг молиялаштирилади).

Ташкилий чора-тадбирлар

2021-2024 йиллар


20 041

млн сўм

шундан:


Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Молия вазирлиги (Ишметов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Ходжаев)

2021 йил

4 318

млн сўм

2022 йил

4 750

млн сўм

2023 йил

5 225

млн сўм

2024 йил

5 748

млн сўм

17

Қон препаратлари ишлаб чиқариш учун Республика қон қуйиш маркази ва "Қон препаратлари" ИИЧК (йилига 3,5 - 4 тонна плазмани қайта ишлашга мўлжалланган) халқаро стандартлар талабларига жавоб берадиган ишлаб чиқариш ва лаборатория ускуналар билан жиҳозлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил

октябрь

6 500

минг АҚШ доллари


Халқаро молия институтларининг грант маблағлари


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Молия вазирлиги (Ишметов)


18

Республика қон қуйиш марказининг ертўла қисми ва учинчи қаватини қон захиралари ҳажмини ошириш ва замонавий стандартларга мос холда сақлашни ташкил этиш мақсадида капитал таъмирлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил

август

5 000 млн сўм

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов)

19

Қон ва унинг компонентларини ҳамда препаратларини ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш мақсадида GMP талабларига жавоб берадиган завод қуриш. Бунда:


Ташкилий чора-тадбирлар


Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида

Халқаро молия институтларининг грант ва кредит маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков), Молия вазирлиги (Ишметов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Ходжаев)

лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш;

2020 йил

сентябрь

қурилиш ишларини амалга ошириш.

2021-2023

йиллар

20

9 та ҳудудий ва 2 та даволаш муассасаларини (Тошкент тиббиёт академиясининг Кўп тармоқли клиникаси ва В.Вохидов номидаги Хирургия РИИАТМ ва унинг филиали) қон қуйиш станцияларида локал компьютер тармоғини яратиш ва ўзаро боғлаш, қон хизмати ахборот тизимини амалиётга жорий этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил

октябрь


-

Муассасаларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

21

Қон билан ишлаш муассасаларини керакли компьютер техникаси, штрих кодларни ўқиш учун сканерлар ва ёпиштирилувчи этикеткаларни босиб чиқариш учун махсус термо принтерлар билан таъминлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил

ноябрь

964 млн сўм


Муассасаларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов)


2. Аҳоли орасида беғараз донорлик фаолиятини ривожлантириш

22

Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги муассасалари ва ўқув юртларида ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқида беғараз донорликни тарғибот қилиш бўйича фаоллар (волонтёрлар) ҳаракатини ташкил қилиш.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда "Ўзбекистонда беғараз донорликни ривожлантириш" мавзусида конференция ўтказиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил

июнь

-

Ижрочилар маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), Мудофаа вазирлиги (Қурбанов), Ички ишлар вазирлиги (Бобожонов), Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (Саъдуллаев)

23

Ёшлар, ўқув муассасаларининг ўқувчилари ва курсантлари орасида ҳамда Ўзбекистон "Қизил ярим ой" жамияти марказларида беғараз донорлик бўйича ёшлар ҳаракати ва клубларини ташкил қилиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил май

-

Ижрочилар маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), Мудофаа вазирлиги (Қурбанов), Ички ишлар вазирлиги (Бобожонов), Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (Саъдуллаев)

24

Республика аҳолиси орасида беғараз донорликни тарғиб қилишда олий ўқув юртлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, ҳарбий қисмлар бошлиқлари, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларининг фаол иштирокини таъминлаш.

Мактабларнинг юқори синф ўқувчилари билан беғараз донорликни ривожлантириш бўйича тушунтириш ишларини ташкил қилиш ва энг яхши плакатлар, энг яхши ташвиқот гуруҳи конкурсларини ташкил қилиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий

-

Ижрочилар маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (Саъдуллаев), тегишли вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

25

Ҳар йили 14 июнь - Бутунжаҳон донорлар кунини нишонлаш, фахрий донорлар ва донорликка тарғибот қилиш бўйича фаолларни рағбатлантириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий

-

Ижрочилар маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), олий таълим муассасалари ректорлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (Саъдуллаев), Ўзбекистон "Қизил ярим Ой" жамияти (келишув асосида), МТРК (Хаджаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

26

Аҳоли орасида беғараз донорлик фаолиятини тарғиб қилишга қаратилган семинар ва конференциялар, кўрик танловлар, концертлар ва спорт мусобақаларини ташкил қилиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий

-

Ижрочилар маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Иноятов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Абдурахмонов), Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (Икрамов), Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (Поёнов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

27

Қон топшириш бўйича ўтказилган тадбирларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш, телевизион ва радио эшиттиришлар туркумини ташкил этиш орқали қон донорлиги аҳамиятини омма эътиборига ёйиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), МТРК (Хаджаев), тегишли вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

    

Чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш учун жами харажатлар - 546 581 млн сўм ва 70 771 минг АҚШ доллари










шундан:

млн сўмда



минг АҚШ долларида






Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари

514 091









шу жумладан, маҳаллий бюджет маблағлари

1 316



-






Онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган шахсларни соғломлаштиришга кўмаклашиш республика жамғармаси маблағлари

30 000









халқаро ташкилотлар маблағлари

-



70 771





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 10 февралдаги

ПҚ-4592-сон қарорига

2-ИЛОВА



Гематология ва трансфузиология хизматларининг

кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

    

Т/р

Чора-тадбирлар номланиши

Амалга ошириш механизми

Амалга ошириш муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

1.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб ва кейинги беш ўқув йили давомида "Гематология ва трансфузиология" мутахассислиги бўйича магистратура ва клиник ординатурада (резидентура) кадрларни давлат грантлари асосида тайёрлаш.


1) Магистратура мутахассислиги бўйича қабулни Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари асосида амалга ошириш.

2) Ординатура (резидентура) мутахассислиги бўйича 2020/2021 ўқув йилида ҳудудий давлат тиббиёт муассасалари учун қуйидаги мақсадли қабул кўрсаткичларини белгилаш:

Республика ихтисослаштирилган гематология илмий амалий тиббиёт марказига Тошкент шаҳри учун 3 та ва Тошкент вилояти учун 3 та, жами 6 та ўрин;

Тошкент тиббиёт академиясига Сурхондарё вилояти учун 3 та ва Жиззах вилояти учун 2 та, жами 5 та ўрин;

Андижон давлат тиббиёт институтига Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятлари учун 2 тадан, жами 6 та ўрин;

Самарқанд давлат тиббиёт институтига Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари учун 2 тадан, жами 4 та ўрин;

Бухоро давлат тиббиёт институтига Бухоро вилояти учун 2 та ва Навоий вилояти учун 3 та, жами 5 та ўрин;

Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалига Хоразм вилояти учун 2 та ўрин;

Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиалига Қорақалпоғистон Республикаси учун 2 та ўрин.

Изоҳ: ординатура (резидентура) мутахассислиги бўйича кейинги ўқув йиллари учун қабул кўрсаткичлари ҳудудий тиббиёт муассасаларининг эҳтиёжи асосида белгиланади.

2020/2021

ўқув йили


Ўзбекистон Республикаси бюджет маблағлари


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Ходжаев), Молия вазирлиги (Ишметов)


2.

Соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғини учун малакали гематологларни тайёрлаш.


Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ва тиббиёт олий таълим муассасаларининг ихтисослаштириш курсларида гематологларни тайёрлаш. Бунда:


Маҳаллий бюджет маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2020 йилда 186 нафар гематологларни ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқарув органларининг буюртмасига асосан маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига тайёрлаш;

2020 йил

кейинги йилларда ҳудудий давлат тиббиёт муассасаларининг эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда тайёрлаш.

эҳтиёжга асосан

3.

Ҳудудий тиббиёт муассасалари гематолог ва лаборант шифокорлари малакасини ошириш.

Ҳудудий тиббиёт муассасалари ва Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббий маркази ўртасида тасдиқланган режа жадвали асосида малака ошириш дастурларини ташкил этиш.

Бунда, 2020-2024 йиллар давомида ҳар йили 26 нафар мутахассисларни асосий иш жойларида ойлик маошини сақлаб қолган ҳолда Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббий марказида малакасини ошириш.

2020-2024

йиллар

Республика ихтисослашти-рилган гематология илмий-амалий тиббий марказининг бюджетдан ташқари маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов)


4.

Хорижий давлатларнинг етакчи тиббиёт, таълим ва илмий муассасаларида малакали гематологларни тайёрлаш.

"Эл-юрт умиди" жамғармаси кўмагида гематология йўналиши бўйича кадрларни танлов асосида хорижий тиббиёт, таълим ва илмий муассасаларнинг клиник ординатура (резидентура), магистратура ва докторантура босқичларида тайёрлаш.

2020-2024

йиллар

"Эл-юрт умиди" жамғармаси маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), "Эл-юрт умиди" жамғармаси (Бекмурадов)

Давлат тиббиёт муассасаларининг тиббиёт кадрларини етакчи хорижий тиббиёт ва илмий муассасаларга марказлаштирилган ҳолда юбориш орқали уларнинг қисқа ва узоқ муддатли малакасини ошириш.

Бунда 2020 йилда (жами 27 нафар):


Соғлиқни сақлаш вазирлигига марказлаштирилган тартибда ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов)

1) Республика ихтисослаштирилган гематология илмий амалий тиббиёт маркази шифокорларидан:

Германияга - 2 нафар;

Туркияга - 4 нафар;

Белоруссияга - 2 нафар;

Россия Федерациясига - 2 нафар.

2020 йил

2) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат тиббиёт муассасалари шифокорларидан:

Россия Федерациясига - 15 нафар;

Белоруссияга - 2 нафар шифокорлар юборилади.

Кейинги йилларда давлат тиббиёт муассасаларининг эҳтиёжидан келиб чиқиб белгилаш.

2021-2024

йиллар

5.

Халқаро илмий-амалий ҳамкорликни кенгайтириш.

Гематология ва трансфузиология соҳасида малакали хорижий мутахассислар иштирокида:

маҳорат дарслари ҳамда юқори технологияли амалиётларни ўтказиш;

гематологик касалликларни эрта аниқлаш, ташхис қўйиш, даволаш ва профилактика усуллари бўйича семинарлар, конференциялар, тренинглар ҳамда вебинарлар ўтказиш;

ўзаро илмий тадқиқотлар олиб бориш.

Доимий

Соғлиқни сақлаш вазирлигига марказлаштирилган тартибда ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари, давлат тиббиёт ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро ташкилотлар ва молия институтлари, хорижий ҳукумат ташкилотларининг грантлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов)

6.

Ҳудудий давлат тиббиёт муассасалари, шу жумладан бирламчи бўғин шифокорлари фаолиятини ташкилий-методик мувофиқлаштириб бориш.

Белгиланган режа-жадвалларига асосан ҳудудий давлат тиббиёт муассасаларида жойига чиққан ҳолда:

аҳолининг гематологик касалликлари бўйича тиббий саводхонлигини ошириш;

гематологик касалликларни эрта аниқлаш ва уларни профилактикаси бўйича тиббиёт ходимларининг билим ва кўникмаларини ошириш;

гематологик касалликларнинг диспансер назорати бўйича бирламчи бўғин шифокорларига маърузалар ва маҳорат дарслари ўтказиш;

тасдиқланган клиник даволаш протоколлар бўйича таълим берувчи семинарлар ва тренинглар ўтказиш.

Доимий

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов)





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 10 февралдаги

ПҚ-4592-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 июндаги ПҚ-3071-сон қарори билан тасдиқланган Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари - тиббий хизматлар кўрсатишнинг тегишли ихтисослаштирилган йўналишлари бўйича республиканинг бош тиббиёт ташкилотлари рўйхати қуйидаги мазмундаги 17-банд билан тўлдирилсин:

"17. Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 ноябрдаги ПҚ-3365-сон қарори билан тасдиқланган 2018-2021 йилларда илмий-тадқиқот муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш дастурининг рус тилидаги матни "Министерство здравоохранения Республики Узбекистан" бўлими 5-позициясининг "Наименование научно-исследовательского учреждения" устунидаги "Научно-исследовательский институт гематологии и переливания крови" сўзлари "Республиканский специализированный научно-практический медицинский центр гематологии" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 майдаги "Тиббиёт ва фармацевтика таълими ва илм-фани тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4310-сон қарорига 5-иловада:


а) "Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий ва илмий тиббиёт марказлари, уларнинг филиаллари" блоки қуйидаги мазмундаги 18-банд билан тўлдирилсин:

"18. Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази";


б) "Илмий-тадқиқот институтлари (ИТИ)" блокида:


2-банд чиқариб ташлансин;


3-8-бандлар тегишинча 2-7-бандлар деб ҳисоблансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 сентябрдаги ПҚ-4440-сон қарори билан тасдиқланган 2019-2024 йилларда кам учрайдиган (орфан) ва бошқа ирсий-генетик касалликларга чалинган болаларга тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш чора-тадбирлари дастурининг 8-позицияси "Тадбирларнинг номи" устунидаги "(Тренаксан)" сўзи "(VIII, IX қон ивиш омиллари)" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 11 февраль


"Халқ сўзи", 2020 йил 11 февраль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 17 февраль, 6-сон, 59-модда






















































Время: 0.2179
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск