язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Ахборот ва ахборотлаштиришнинг умумий масалалари/ Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестри тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 08.02.2020 й. 71-сон қарорига илова)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 8 февралдаги

71-сон қарорига

ИЛОВА



Шахсга доир маълумотлар базаларининг

давлат реестри тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Шахсга доир маълумотлар базалари давлат реестрини (кейинги ўринларда Давлат реестри деб аталади) шакллантириш ва юритиш тартибини белгилайди.


2. Давлат реестри шахсга доир маълумотлар базаларини рўйхатга олиш ва ҳисобини тизимлаштириш ҳамда шахсга доир маълумотларга ишлов бериш жараёнида қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқликни назорат қилиш мақсадида шакллантирилади.


3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


шахсга доир маълумотлар - муайян жисмоний шахсга тааллуқли бўлган ёки уни идентификация қилиш имконини берадиган, электрон тарзда, қоғозда ва (ёки) бошқа моддий жисмда қайд этилган ахборот;


шахсга доир маълумотлар субъекти (кейинги ўринларда субъект деб аталади) - шахсга доир маълумотлар ўзига тааллуқли бўлган жисмоний шахс;


шахсга доир маълумотлар базаси - таркибида шахсга доир маълумотлар мавжуд бўлган ахборот тизими тарзидаги маълумотлар базаси;


шахсга доир маълумотлар базасининг мулкдори (кейинги ўринларда мулкдор деб аталади) - шахсга доир маълумотлар базасига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқига эга бўлган давлат органи, жисмоний ва (ёки) юридик шахс;


шахсга доир маълумотлар базасининг оператори (кейинги ўринларда оператор деб аталади) - шахсга доир маълумотларга ишлов беришни амалга оширувчи давлат органи, жисмоний ва (ёки) юридик шахс;


Давлат реестри - мулкдор ва (ёки) оператор томонидан ариза бериш йўли билан рўйхатдан ўтказилган шахсга доир маълумотлар базаларининг рўйхати;


шахсга доир маълумотлар базасининг Давлат реестридаги қайд рақами (кейинги ўринларда қайд рақами деб аталади) - мулкдор ва (ёки) оператор томонидан ариза бериш орқали хабардор қилиш йўли билан рўйхатдан ўтказилган шахсга доир маълумотлар базасининг Давлат реестридаги қайд этилган рақами.


4. Шахсга доир маълумотлар базалари мулкдор ва (ёки) оператор томонидан Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилиши лозим.


5. Ушбу Низом талаблари:

жисмоний шахс томонидан шахсга доир маълумотларга шахсий, маиший мақсадларда ва ўз касбий ёки тижорат фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ҳолда ишлов бериш;

Миллий архив фонди ҳужжатларини ва шахсга доир маълумотларни ўз ичига олган бошқа архив ҳужжатларини шакллантириш, сақлаш ва улардан фойдаланиш;

давлат сирларини ташкил этадиган маълумотлар жумласига киритилган шахсга доир маълумотларга ишлов бериш;

тезкор-қидирув, разведка ва контрразведка фаолияти, жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқ-тартиботни сақлаш жараёнида, шунингдек, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш доирасида олинган шахсга доир маълумотларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Ўз таркибида:

жамоат бирлашмасининг ёки диний ташкилотнинг иштирокчиларига (аъзоларига) тааллуқли бўлган ҳамда тегишлигича жамоат бирлашмаси ёки диний ташкилот томонидан ишлов бериладиган шахсга доир маълумотлар, уларни учинчи шахсларга тарқатмаслик ёки ошкор этмаслик шарти билан;

субъект томонидан ҳамма фойдаланиши мумкин қилиб қўйилган;

субъектларнинг фақат фамилиясини, исмини ва отасининг исмини ўз ичига олган;

субъектнинг мулкдор ва (ёки) оператор турган ҳудудга бир марталик кириши учун ёки бошқа шунга ўхшаш мақсадлар учун зарур бўлган;

автоматлаштирилган давлат ахборот тизимлари мақомига эга бўлган шахсга доир маълумотларнинг ахборот тизимларига киритилган;

автоматлаштириш воситаларидан фойдаланмаган ҳолда ишлов бериладиган;

меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ишлов бериладиган шахсга доир маълумотлар мавжуд бўлган шахсга доир маълумотлар базалари рўйхатдан ўтказилмайди.


6. Шахсга доир маълумотлар базасини Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш, аввал киритилган маълумотларга ўзгартириш киритиш ҳамда Давлат реестридан чиқаришда тўловлар ундирилмайди.



2-БОБ. ДАВЛАТ РЕЕСТРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА ЮРИТИШ


7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази (кейинги ўринларда Давлат персоналлаштириш маркази деб аталади) Давлат реестрини шакллантиради, юритади ва ундаги ахборотнинг яхлитлигини таъминлайди.


8. Давлат реестрини шакллантириш ва юритиш Давлат персоналлаштириш маркази томонидан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда Давлат реестрини юритиш бўйича ахборот тизими воситасида олиб борилади.


9. Давлат реестрини юритиш ахборот тизимидан фойдаланиш, шу жумладан, ариза бериш учун тизимга кириш "Электрон ҳукумат" фойдаланувчиларини идентификациялашнинг ягона ахборот тизими (id.gov.uz) орқали амалга оширилади.


10. Давлат реестрини юритиш ахборот тизими воситасида қуйидаги хизматларни Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали кўрсатиш имконияти яратилади:

Шахсга доир маълумотлар базасини Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш, аввал киритилган маълумотларга ўзгартириш киритиш ҳамда Давлат реестридан чиқариш бўйича ариза бериш;

Шахсга доир маълумотлар базасининг қайд рақами орқали унинг Давлат реестрида рўйхатдан ўтганлиги ҳолатини текшириш.



3-БОБ. ШАХСГА ДОИР МАЪЛУМОТЛАР БАЗАСИНИ

ДАВЛАТ РЕЕСТРИДА РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


11. Шахсга доир маълумотлар базасини Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.


12. Мулкдор ва (ёки) оператор томонидан шахсга доир маълумотлар базасини Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги ариза Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали Давлат реестрини юритиш ахборот тизими воситасида ушбу Низомга 2-иловада келтирилган намунага мувофиқ шакллантирилади ва Давлат персоналлаштириш марказига юборилади.

Мулкдор ва (ёки) операторнинг хоҳишига кўра ариза қоғоз шаклида берилиши мумкин.


13. Мулкдор ва (ёки) оператор томонидан ариза шакллантирилиши босқичма-босқич амалга оширилади. Мулкдор ва (ёки) оператор аризани сўралаётган маълумотларни киритиш ва Давлат реестрини юритиш ахборот тизими томонидан умумий маълумотномадан таклиф этилаётган маълумотларни танлаш йўли билан шакллантиради.


14. Ариза таркибидаги давлат ахборот ресурсларида мавжуд бўлган маълумотлар, ариза берувчининг "Электрон ҳукумат" фойдаланувчиларини идентификациялашнинг ягона ахборот тизими (id.gov.uz)дан олинган ҳаққоний шахсий маълумотларини инобатга олган ҳолда Давлат реестрини юритиш ахборот тизими томонидан автоматик тарзда тўлдирилади.


15. Шахсга доир маълумотлар базасини Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш ёки Давлат реестрида рўйхатдан ўтказишни рад этиш бўйича қарор Давлат персоналлаштириш маркази томонидан ариза берилган кундан бошлаб ўн беш кун мобайнида қабул қилинади.


16. Шахсга доир маълумотлар базасини Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш бўйича қабул қилинган қарор асосида Давлат персоналлаштириш маркази масъул ходими Шахсга доир маълумотлар базасини Давлат реестрида такрорланмайдиган қайд рақами билан рўйхатдан ўтказади.


17. Шахсга доир маълумотлар базаси Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестрида рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома берилган сана шахсга доир маълумотлар базаси Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилган сана ҳисобланади.


18. Шахсга доир маълумотлар базаси Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестрида рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома Давлат реестрини юритиш ахборот тизими воситасида ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакллантирилади ҳамда ушбу гувоҳнома Давлат персоналлаштириш маркази томонидан мулкдор ва (ёки) операторнинг электрон почта манзилига юборилади.

Давлат персоналлаштириш маркази томонидан гувоҳноманинг электрон нусхасини мулкдор ва (ёки) операторнинг Давлат реестрини юритиш ахборот тизимидаги "шахсий кабинети" орқали юклаб олиш имконияти яратилади.


19. Давлат персоналлаштириш маркази мулкдор ва (ёки) оператордан шахсга доир маълумотлар базасини Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги аризада кўрсатилган маълумотларнинг тўлиқлигини таъминлаш мақсадида қўшимча маълумотларни сўраб олиши мумкин.


20. Ушбу Низомда назарда тутилган маълумотларнинг тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилганлиги шахсга доир маълумотлар базасини Давлат реестрида рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун асос бўлади.


21. Давлат персоналлаштириш маркази шахсга доир маълумотлар базасининг Давлат реестри рўйхатидан ўтказишни рад этиш бўйича қабул қилинган қарорни Давлат реестрини юритиш ахборот тизими воситасида мулкдор ва (ёки) операторнинг электрон почта манзилига ёки яшаш манзилига (ариза қоғоз шаклида берилганда) юборади.


22. Шахсга доир маълумотлар базасини Давлат реестри рўйхатидан ўтказишни рад этиш рад этиш асослари бартараф этилиши шарти билан ушбу маълумотлар базасини Давлат реестри рўйхатидан ўтказиш учун қайтадан ариза топширишга тўсиқ бўла олмайди.



4-БОБ. ДАВЛАТ РЕЕСТРИДА РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИЛГАН

ШАХСГА ДОИР МАЪЛУМОТЛАР БАЗАСИ БЎЙИЧА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТАРТИБИ


23. Шахсга доир маълумотлар базасини Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш маълумотларида ўзгартириш ва қўшимчалар юзага келган тақдирда, мулкдор ва (ёки) оператор томонидан Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали Давлат реестрини юритиш ахборот тизими воситасида электрон кўринишдаги хабарномани ушбу ўзгартириш ва қўшимчалар юзага келган санадан бошлаб ўн кун мобайнида юборилиши шарт.


24. Давлат персоналлаштириш маркази мулкдор ва (ёки) оператор томонидан юборилган хабарномага мувофиқ Давлат реестрида аввал киритилган маълумотларга хабарнома тушган кундан бошлаб беш кун мобайнида тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритади.


25. Давлат реестрига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш шахсга доир маълумотлар базасининг Давлат реестридаги қайд рақамини ўзгартирмаган ҳолда амалга оширилади.



5-БОБ. ШАХСГА ДОИР МАЪЛУМОТЛАР БАЗАСИНИ

ДАВЛАТ РЕЕСТРИДАН ЧИҚАРИШ ТАРТИБИ


26. Шахсга доир маълумотлар базасини Давлат реестридан чиқариш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

шахсга доир маълумотлар базасини Давлат реестридан чиқариш бўйича мулкдор ва (ёки) операторнинг аризасига асосан;

мулкдор ва (ёки) операторнинг фаолияти тугатилганда ёки тўхтатилганда;

аризада кўрсатилган шахсга доир маълумотларга ишлов бериш ёки тугатиш муддати келганда;

суднинг мулкдор ва (ёки) операторнинг шахсга доир маълумотларга ишлов беришни тўхтатиш тўғрисидаги қарори асосида.


27. Мулкдор ва (ёки) оператор томонидан шахсга доир маълумотларга ишлов бериш тугатилганда, Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали Давлат реестрини юритиш ахборот тизими воситасида Давлат персоналлаштириш марказига электрон кўринишдаги хабарнома шахсга доир маълумотларга ишлов бериш тўхтатилган санадан бошлаб ўн кун ичида юборилиши шарт.


28. Шахсга доир маълумотлар базаси Давлат реестридан чиқарилгандан сўнг кейинчалик унинг қайд рақами ишлатилмайди, аввал берилган шахсга доир маълумотлар базаси Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестрида рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома ҳақиқий ҳисобланмайди.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


29. Давлат реестри маълумотлари юридик ва жисмоний шахсларнинг улар билан танишиши учун очиқ ҳисобланади.

Мулкдор ва (ёки) операторнинг шахсга доир маълумотлари базаси Давлат реестри рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги маълумотларни олиш ушбу маълумотлар базасининг қайд рақамини Давлат реестрини юритиш ахборот тизимига киритиш орқали автоматик тарзда амалга оширилади.


30. Ариза берувчилар шахсга доир маълумотлар базасини Давлат реестрида рўйхатдан ўтказишда Давлат персоналлаштириш марказига тақдим этилган маълумотларнинг нотўғри ёки ноаниқ кўрсатилганлиги учун жавобгар бўладилар.


31. Давлат персоналлаштириш марказининг шахсга доир маълумотлар базасини Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги устидан қонунчиликда белгиланган тартибда мулкдор ва (ёки) оператор томонидан юқори турувчи давлат органи ёки судга шикоят қилиниши мумкин.


32. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Шахсга доир маълумотлар базасини Шахсга доир маълумотлар

базалари давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари

1-босқич

Шахсга доир маълумотлар базаси мулкдори ва (ёки) оператори


1. Низомда келтирилган намунага асосан маълумотларни кўрсатган ҳолда ариза тайёрлайди.


2. Давлат персоналлаштириш марказига аризани ахборот тизими воситасида Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали электрон шаклда ёки қоғоз шаклида тақдим этади.


Шахсга доир маълумотлар базаси шаклланган вақтда



2-босқич

Давлат персоналлаштириш маркази


1. Шахсга доир маълумотлар базаси мулкдори ва (ёки) оператори томонидан Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш юзасидан тақдим этилган аризаларни қабул қилади.


2. Аризада талаб этилган маълумотларнинг тўлиқ ҳажмда тақдим этилганлигини текширади.


3. Шахсга доир маълумотлар базасини Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш ёки рад этиш бўйича қарор қабул қилади.


4. Қуйидагиларни:

а) Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш бўйича қарор қабул қилинганда - шахсга доир маълумотлар базаси Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестрида рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳномани;

б) Давлат реестри рўйхатидан ўтказишни рад этиш бўйича қарор қабул қилинганда - рад этиш бўйича қабул қилинган қарорни ариза берувчига юборади.


15 кун









3-босқич

Шахсга доир маълумотлар базаси мулкдори ва (ёки) оператори


Шахсга доир маълумотлар базасини Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш маълумотларида юзага келган ўзгариш ва қўшимчалар тўғрисидаги хабарномани Давлат персоналлаштириш марказига юборади.


Ўзгариш ва қўшимчалар юзага келган кундан бошлаб 10 кун мобайнида









4-босқич

Давлат персоналлаштириш маркази


  

Хабарномага мувофиқ Давлат реестрида аввал киритилган маълумотларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритади.


5 кун



     





Низомга

2-ИЛОВА



Мулкдор ва (ёки) оператор томонидан шахсга

доир маълумотлар базасини Шахсга доир маълумотлар

базалари давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги

АРИЗА


Шахсга доир маълумотлар базасини Шахсга доир маълумотлар базалари давлат реестрида рўйхатдан ўтказишингизни сўрайман:



I. Умумий маълумотлар


1-1. q Жисмоний шахс;

1-2. q Юридик шахс;


Изоҳ: битта тегишли катакни белгилаш йўли билан тўлдирилади.



II. Мулкдор ва (ёки) оператор ҳақида маълумотлар

2-1. Мулкдор ва (ёки) операторнинг номи:


2-2. Мулкдор ва (ёки) оператор раҳбарининг Ф.И.Ш.:


2-3. Мулкдор ва (ёки) операторнинг солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР):

            

2-4. Мулкдор ва (ёки) операторнинг гувоҳнома рақами:


2-5. Мулкдор ва (ёки) операторнинг телефон ва факс рақами:


2-6. Мулкдор ва (ёки) операторнинг электрон почта манзили:


2-7. Мулкдор ва (ёки) операторнинг манзили:


II. Мулкдор ва (ёки) операторнинг маълумотлар

базаси ҳақида маълумотлар

3-1. Шахсга доир маълумотлар базасининг номи:


3-2. Шахсга доир маълумотлар базасида маълумотларни қайта ишлаш бошланган сана:

               

3-3. Шахсга доир маълумотлар базасида маълумотларни қайта ишлашни тугатиш муддати ёки шарти:

              

3-4. Шахсга доир маълумотлар базасининг кўриниши (электрон шаклда, қоғозда ва бошқа):

              

3-5. Шахсга доир маълумотларни қайта ишлашнинг мақсади:


3-6. Шахсга доир маълумотлар базаси масофадан бошқариладими?


3-7. Шахсга доир маълумотлар базасида сақланаётган маълумотлар шу мулкдор ва (ёки) операторнинг ўзига тегишлими?

      

3-8. Шахсга доир маълумотлар базасида йиғилаётган маълумотлар субъектидан рухсат олинганми?

        

3-9. Шахсга доир маълумотларга ишлов бериш жараёнида шахсий маълумотларни трансчегаравий узатиш мавжудми?

          

3-10. Шахсга доир маълумотларни қайта ишлаш учун жавобгар шахснинг исм фамилияси ва лавозими:

           

3-11. Шахсга доир маълумотлар базасида қайта ишланувчи шахсга доир маълумотлар рўйхати:

q Ф.И.Ш.


q Туғилган йили


q Туғилган ойи

q Туғилган куни


q Туғилган жойи


q Фуқаролиги

q Яшаш манзили


q Оилавий ҳолати


q Таълим муассасалари

q Ойлик харажатлари


q Телефон рақами


q Меҳнат фаолияти

q Ирқий келиб чиқиш


q Ижтимоий келиб чиқиши


q Диний қараши

q Сиёсий партия аъзолиги


q Миллати


q Касаба уюшмага аъзолиги

q Жисмоний ҳолати тўғрисида


q Мулкий ҳолати тўғрисида


q Молиявий ҳолати тўғрисида

q Ҳарбий хизматга алоқадорлиги тўғрисида


q Руҳий ҳолати тўғрисида


q Судланганлик ҳолати тўғрисида

Биометрик маълумотлар:


Генетик маълумотлар:


Бошқа маълумотлар:


    





Низомга

3-ИЛОВА



Шахсга доир маълумотлар базаси Шахсга доир

маълумотлар базаларининг давлат реестрида

рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида

ГУВОҲНОМА

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 8 февраль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 17 февраль, 6-сон, 63-модда