ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ахборот, ахборотлаштириш ва алоқа соҳасидаги бошқарув ва назорат /

Ўзбекистон Республикаси "Ўзархив" агентлиги тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 08.02.2020 й. 72-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 8 февралдаги

72-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

"Ўзархив" агентлиги тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси "Ўзархив" агентлигининг (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) мақоми, асосий вазифалари, фаолият йўналишлари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлигини, фаолиятини ташкил этиш ва ҳисобот бериш тартибини, шунингдек, унинг раҳбарларининг функционал вазифалари ва жавобгарлигини белгилайди.


2. Агентлик архив иши ва иш юритиш соҳасида ягона давлат сиёсатини олиб борувчи давлат бошқаруви органи ҳисобланади ҳамда ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамаси деб аталади) бўйсунади.


3. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.


4. Агентлик ўз фаолиятини давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширади.


5. Агентликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари давлат ва ҳўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.


6. Агентлик архив иши ва иш юритиш соҳасида Халқаро Архивлар Кенгаши ва бошқа халқаро минтақавий ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси номидан иш кўради.


7. Агентлик, унинг тузилмасига кирадиган ҳудудий ва таркибий тузилмалар юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга, шахсий ғазна ҳисоб варақларига, банк ҳисоб варақларига, шу жумладан, хорижий валютадаги банк ҳисоб рақамларига эга бўлади.


8. Агентликнинг расмий номи:

а) давлат тилида:

тўлиқ номи - Ўзбекистон Республикаси "Ўзархив" агентлиги, қисқартирилган номи - "Ўзархив" агентлиги;

б) рус тилида:

тўлиқ номи - Агентство "Узархив" Республики Узбекистан, қисқартирилган номи - Агентство "Узархив";

в) инглиз тилида:

тўлиқ номи - Agency "Uzarchive" of the Republic of Uzbekistan, қисқартирилган номи - Agency "Uzarchive".


9. Агентлик жойлашган жой (почта манзили): 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чилонзор кўчаси, 2-уй.



2-БОБ. АГЕНТЛИКНИНГ ТУЗИЛМАСИ


10. Агентлик тизимига қуйидагилар киради:

Агентлик марказий аппарати;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архив иши ҳудудий бошқармалари (кейинги ўринларда ҳудудий бошқармалар деб аталади);

Ўзбекистон Миллий архиви;

Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архиви;

Ўзбекистон Илмий-техника ва тиббиёт ҳужжатлари миллий архиви;

Қорақалпоғистон марказий давлат архиви, Тошкент шаҳар марказий давлат архиви, вилоят, шаҳар ва туман давлат архивлари ва уларнинг филиаллари, шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивлари (кейинги ўринларда давлат архивлари деб аталади);

Архив иши ва иш юритиш бўйича малака ошириш илмий-методик маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади).


11. Ҳудудий бошқармалар Агентликка, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ҳисоб беради.

Давлат архивлари Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва тегишли туман (шаҳар) ҳокимликларига ҳисоб беради.

Ўзбекистон Миллий архиви, Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архиви, Ўзбекистон Илмий-техника ва тиббиёт ҳужжатлари миллий архиви (кейинги ўринларда миллий архивлар деб аталади), Марказ Агентликка ҳисоб беради.



3-БОБ. АГЕНТЛИКНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


1-§. "Ўзархив" агентлигининг асосий вазифалари

ва функциялари


12. Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

архив иши ва иш юритиш соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш ва назорат қилиш;

Миллий архив фонди ҳужжатларини жамлаш, уларнинг сақланишини, давлат ҳисобига олинишини таъминлаш ва улардан кенг фойдаланиш;

ҳудудий бошқармаларни, миллий архивлар ва давлат архивларини бошқариш ва уларнинг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш;

архив хизматларини кўрсатишда нодавлат секторни янада ривожлантириш, архив иши соҳасида давлат-хусусий шериклик учун қулай шарт-шароитлар яратиш;

архившунослик, археография, иш юритиш, электрон ҳужжат айланиши соҳасида илмий-методик ишларни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, илмий тадқиқотлар натижаларини ва илмий-техника ютуқларини республика архивлари амалиётига жорий этиш;

замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда мунтазам равишда архив иши ва иш юритиш соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимларнинг малакасини ошириш тизимини шакллантириш;

архив иши ва иш юритиш соҳасида мамлакатимиз ва хорижий давлатларнинг илғор иш тажрибасини ўрганиш ва оммалаштириш, хорижий архивларда сақланаётган Ўзбекистон тарихига оид архив ҳужжатлари нусхаларини олиб келиш.


13. Агентлик ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:


а) архив иши ва иш юритиш соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш ва назорат қилиш соҳасида:

архивлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда архив ишини ривожлантиришга доир давлат дастурларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;

архив ҳужжатларини архивларда, музейларда, кутубхоналарда, илмий муассасалар ва бошқа жойларда жамлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва фойдаланиш масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ва Вазирлар Маҳкамасига киритади ҳамда унинг амалга оширилишини таъминлайди;

сақлаш муддати кўрсатилган намунавий бошқарув ҳужжатларининг рўйхатини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, республика бошқарув органлари томонидан ишлаб чиқилган сақлаш муддати кўрсатилган соҳавий ҳужжатларнинг рўйхатларини келишади;

архив ҳужжатларини алоҳида қимматли ҳужжатлар ва ноёб ҳужжатлар сирасига киритиш тартибини, шунингдек, суғурта нусхаларини яратиш ва сақлаш тартибини белгилайди;

архив ҳужжатларини кириб кўриш тартиби ва шартларини белгилайди;

архив ҳужжатларини Миллий архив фонди (кейинги ўринларда МАФ деб аталади) таркибига киритади ва унинг таркибидан чиқаради;

Ўзбекистон Республикасининг архив иши ва уни юритиш соҳасидаги халқаро фаолиятини амалга оширувчи ваколатли маъмурий органи сифатида иш кўради. Халқаро ташкилотларнинг архив иши ва иш юритиш соҳасидаги конгрессларида, съездларида, конференцияларида Ўзбекистон Республикаси номидан иштирок этади, архив иши ва иш юритиш соҳасида халқаро идоралараро битимлар ва шартномаларни белгиланган тартибда тузади;

архив иши ва иш юритиш соҳасидаги халқаро, ҳукуматлараро битимлар ва шартномалар лойиҳаларини тайёрлайди;

архив иши ва иш юритиш ҳолатини таҳлил қилади, қонунийлик ва тенденцияларини ўрганади ҳамда уларни ривожлантириш йўналишларини белгилайди;

архив иши ва иш юритиш соҳасидаги қонунчиликка риоя қилиш ва ҳуқуқий муносабатлар масалалари бўйича оммавий ахборот воситалари орқали ахборот-тушунтириш ишларини олиб боради;

архив иши ва иш юритиш соҳасида назоратни амалга оширади ҳамда аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этишга ва уларнинг юзага келишига сабаб бўладиган шарт-шароитларнинг олдини олиш бўйича тегишли баённомалар тузади ва судларга киритади;

МАФга тегишли алоҳида қимматли ва ноёб ҳужжатларнинг суғурта фонди марказлаштирилган ҳолда сақланишини ташкил этади;

ҳужжатлар шаклланиши жараёни ва ҳужжатлар айланиши ҳажми мониторингини олиб боради;

давлат архивларида архив ҳужжатларини махфийликдан чиқариш ишларини ташкил этади;

архив иши сохасида аниқланган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённомалар тузади;

давлат архивлари томонидан кўрсатиладиган пуллик хизматларнинг ягона нархномасини тасдиқлайди;


б) Миллий архив фондининг ҳужжатларини жамлаш, уларнинг сақланишини, давлат ҳисобига олинишини таъминлаш ва улардан кенг фойдаланиш соҳасида:

МАФ ҳужжатлари давлат рўйхатига олинишини ташкил қилади ва Давлат каталогини юритади;

МАФ ҳужжатларини доимий сақлайдиган архивлар ва ташкилотларга рўйхатга олиш гувоҳномаларини беради;

МАФ ноёб ҳужжатлари Давлат реестрини юритади;

архив ҳужжатлари давлат архивларига топширилиши лозим бўлган ташкилотларнинг рўйхатини тузиш тартибини белгилайди;

ҳужжатларни республика ва маҳаллий аҳамиятга эга бўлган архив фондлари таркибига киритиш, республика аҳамиятига эга бўлган фондларни давлат архивларида тўплаш, шунингдек республика миқёсидаги ҳужжатларни давлат архивларига бериш ва аксинча масалаларини ҳал қилади;

давлат мулкида бўлган архив ҳужжатларини ёки уларнинг ўрнини босувчи нусхаларини, шунингдек МАФнинг давлатга тегишли бўлмаган қисми таркибига киритилган архив ҳужжатларини ёки уларнинг ўрнини босувчи нусхаларини вақтинча олиб чиқишга рухсатномалар беради;

МАФнинг давлатга тегишли бўлмаган қисми ҳужжатларини, шунингдек, фуқароларда сақланаётган қадимий ҳужжатлар, китоблар, қўлёзмалар ва бошқа материалларни сотиб олиш юзасидан давлатнинг имтиёзли ҳуқуқини амалга оширади, бу борада тизимдаги ҳудудий бошқармалар ва давлат архивларига кўмаклашади;


в) давлат архивларини бошқариш ва уларнинг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш соҳасида:

давлат архивлари фаолиятини бошқаришни амалга оширади, уларнинг тузилмасини такомиллаштириш ва тармоқни ривожлантириш ишларини ташкил этади ва олиб боради;

архив иши ва иш юритишни ривожлантириш бўйича давлат дастурларини ишлаб чиқади ва амалга оширади, республикада соҳани ривожлантиришнинг асосий йўналишларини, йиғма йиллик ва истиқболли режаларини ишлаб чиқади;

идоравий архивлар тармоғини ривожлантириш ва ишини ташкил этиш бўйича тадбирларда иштирок этади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотларда архив иши ва иш юритишнинг ҳолати устидан давлат назоратини амалга оширади;

архив иши ва иш юритиш соҳасида қонун ҳужжатларини амалга оширишда ягона ёндашувни таъминлайди;

идоравий архивларнинг архив хизматлари ишига, республика миқёсидаги давлат органлари иш юритишида ҳужжатларнинг ташкил этилишига тармоқлараро ташкилий-методик раҳбарликни ва назоратни амалга оширади;

архив ҳужжатларини жамлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш ишлари ташкил этилишини, ҳужжатлар сақланиши, кўрсатилган архивларга берилиши ва улардан фойдаланиш бўйича белгиланган тартибга риоя этилиши устидан назорат қилади;

архивлар фаолиятини ва архивларни жамлаш манбалари билан ишлаш ҳолатини ҳамда архивлар, идоравий архивлар ва ташкилотларда архив ҳужжатларини жамлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва фойдаланиш ишларини таҳлил қилади ва баҳолайди;

архив иши ва иш юритиш соҳасида жисмоний ва юридик шахсларнинг сўровлари ўз вақтида кўриб чиқилишини ташкил этади, хориждан келган сўровлар ижросини таъминлайди;

идоравий сақлов муддати тугаган архив хужжатларининг йўқ қилинишидан аввал электрон нусхалари талаб қилиб олиниши ва сақланишини назорат қилади;


г) архив хизматларини кўрсатишда нодавлат секторини янада ривожлантириш, архив иши соҳасида давлат-хусусий шериклик учун қулай шарт-шароитлар яратиш соҳасида:

нодавлат архивлар тармоғини кенгайтиради, бу борада давлат-хусусий шериклик тизимининг ўзаро манфаатли ҳамкорлигини ривожлантиради, уларнинг фаолияти устидан методик раҳбарликни амалга оширади;

нодавлат архивлари эгаларига уларнинг ҳужжатларини жамлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва фойдаланишда кўмаклашади;

хусусий шерикнинг мол-мулки негизида ташкил қилинган нодавлат архивларни методик таъминлайди;

давлат-хусусий шериклик лойиҳаси концепциясини, соҳанинг ўз ваколати соҳасига кирувчи устувор йўналишларини ишлаб чиқади;

нодавлат архивларига давлат архивларининг асосий жамлаш манбаига кирмаган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари, шунингдек, ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан қатъи назар корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар фаолиятида шаклланадиган ҳужжатларга илмий-техник ишлов бериш, ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш ва тартибга келтириш ҳуқуқини берувчи Касбий компетентлик тўғрисида гувоҳнома беради;


д) архившунослик, археография, иш юритиш, электрон ҳужжат айланиши соҳасида илмий-методик ишларни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, илмий тадқиқотлар натижаларини ва илмий-техника ютуқларини республика архивлари амалиётига жорий этиш соҳасида:

архившунослик, археография, ҳужжатшунослик бўйича илмий-методик ишларни ташкил этади ва уларни мувофиқлаштиради ҳамда илмий-тадқиқот ва илмий-техника ютуқларини республика архивлари амалиётига татбиқ этади;

архив иши ва иш юритиш соҳасида юридик ва жисмоний шахслар ўртасидаги ўзаро муносабатларни уларнинг республика ва маҳаллий даражадаги фаолияти учун тенг шарт-шароитлар яратиш йўли билан мувофиқлаштириб боради, фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилади;

архив ҳужжатларидан фойдаланиш самарадорлиги ва архив ахборотига бўлган давлат ва жамият эҳтиёжларини ўрганиш бўйича ишларни мувофиқлаштиради;

МАФ ҳужжатлари таркиби ва мазмунига оид ахборотлар қидирувини таъминлаш учун маълумотлар базаларини, шунингдек, анъанавий тарздаги архив маълумотларини яратишни ташкил қилади;

архив ишида ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ва қўллашни амалга оширади;

давлат архивларида ахборот ресурсларини, шу жумладан, электрон МАФ ва бошқа архив ҳужжатларини жамлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва фойдаланиш ишларини ташкил этади;

электрон ҳужжатларни сақлаш тизимлари ва электрон ҳужжат айланиши тизимларига намунавий функционал талабларни белгилайди;

ҳужжатларнинг, шу жумладан давлат ахборот ресурсларининг қимматлилигини аниқлаш экспертизасини ҳамда уларни доимий сақлаш учун давлат архивларига, шу жумладан, электрон архивларга танлаб олишни ташкил қилади;

давлат архивларида МАФга доир ахборот ресурслари ва электрон ҳужжатларнинг ахборот хавфсизлигини таъминлашни ташкил қилади;

электрон архивларни юритиш методикасини ишлаб чиқади ва амалга оширади;


е) замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда мунтазам равишда архив иши ва иш юритиш соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимларнинг малакасини ошириш тизимини шакллантириш соҳасида:

архивлар, идоравий архивлар ва ташкилотлар ходимларининг архив иши ва иш юритиш бўйича малакасини оширишни ташкил этади;

архив иши ва иш юритиш соҳасида мутахассисларни сифатли тайёрлаш борасида олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига кўмаклашади;

халқаро молиявий институтларнинг, хорижий давлатларнинг архив иши ва иш юритишни ривожлантириш учун ажратилган грантларидан фойдаланишнинг устувор йўналишларини белгилайди;

архив иши ва иш юритишни ривожлантиришга инвестициялар, шу жумладан, хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича ташкилий ишларни олиб боради;


ж) архив иши ва иш юритиш соҳасида мамлакатимиз ва хорижий давлатларнинг илғор иш тажрибасини ўрганиш ва оммалаштириш, хорижий архивларда сақланаётган Ўзбекистон тарихига оид архив ҳужжатлари нусхаларини олиб келиш соҳасида:

хорижий архив муассасалари, халқаро, минтақавий ва хорижий ташкилотлар билан архив ҳужжатлари ва уларнинг нусхалари халқаро алмашинувини амалга оширади, архив иши ва иш юритиш соҳасида чет эл тажрибасини ўрганиш ва улардан фойдаланилишини ташкил қилади;

Ўзбекистон Республикасининг тегишли халқаро шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятларнинг бажарилишини ўз ваколати доирасида таъминлайди;

миллий ва хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда хорижий давлатларда сақланаётган, мамлакатимиз тарихи ва маданиятига оид архив ҳужжатларини аниқлашни, уларнинг маълумотлар базасини яратиш ва уни мунтазам янгилаб боришни, шунингдек, мазкур ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини, фото ва видео тасвирларини олиб келишни таъминлайди;

фаолият йўналиши бўйича хорижий давлатлардаги музей ва фондлар, архивлар, илмий-маданий муассасалар билан ўзаро маданий алоқаларни йўлга қўяди, турли анжуманлар, конференция ва кўргазмалар ташкил этади;

хорижий давлатларда сақланаётган архив ҳужжатлари ва уларнинг нусхаларини юртимизга қайтариш юзасидан музокаралар олиб боради ва зарур чора-тадбирлар кўради, бу борада халқаро миқёсдаги илғор тажрибани ўрганади ва амалиётга жорий этади;

республика ташқарисидаги архив ҳужжатларини қайтариш тўғрисидаги таклифларни кўриб чиқади ва белгиланган тартибда киритади, чет элларда сақланаётган Ўзбекистон тарихига оид архив ҳужжатларини аниқлаш, уларни ёки уларнинг нусхаларини сотиб олишни ташкил этади;

республикадаги ҳамда хориждаги мамлакатимиз тарихи ва маданиятига оид архив ҳужжатларини оммавий ахборот воситаларида, жумладан, Интернет жаҳон ахборот тармоғида кенг ёритишни, улар ҳақидаги библиографик маълумотлар, каталоглар, китоб-альбомлар ва бошқа матбаа маҳсулотларини нашр этиб боришни таъминлайди.

Агентлик қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.


14. Агентлик марказий аппарати таркибий тузилмалари, ҳудудий ва таркибий тузилмаларининг функциялари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, "Ўзархив" агентлиги директори томонидан белгиланган тартибда тасдиқланадиган низомлар ва уставлар билан белгиланади.



4-БОБ. АГЕНТЛИК ВА УНИНГ ТУЗИЛМАЛАРИНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ ҲАМДА ЖАВОБГАРЛИГИ


1-§. Агентликнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги


15. Агентлик ўзига юкланган асосий вазифалар ва функцияларни бажаришда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек, Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган бошқа ҳужжатларни белгиланган тартибда киритиш;

вазирликлар ва идоралар, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, зарур ҳолларда, бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қўшма қарорлар ва бошқа ҳужжатлар қабул қилиш;

Агентликнинг ваколатига кирувчи масалаларда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижроия ҳокимияти органларидан Агентлик ваколатига тегишли масалаларни ҳал қилиш учун зарур бўлган ахборотни сўраш ва олиш;

Агентликнинг ваколатига кирувчи масалаларда судларга аризалар ва даъволарни киритиш;

вазирликлар, идоралар, тармоқлараро давлат жамғармалари ва МАФнинг ҳужжатларини доимий сақлашни амалга оширувчи ташкилотларнинг соҳага доир фаолиятини мувофиқлаштириш;

Агентликнинг ваколатига тегишли масалалар бўйича зарур маълумотларни давлат статистика органлари, давлат солиқ хизматлари органлари, давлат хизматлари маркази ва бошқа вазирликлар ва идоралардан бепул олиш;

Агентлик ва унинг таркибий тузилмасидаги ҳудудий бошқармалари ва давлат архивларининг давлат мулкини, ўзининг ташкилий тузилмаси доирасида бир тузилмадан бошқасига бепул ўтказиш;

Агентлик ходимлари ва унинг ҳудудий бошқармалари ва давлат архивлари томонидан архив ишини ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичлари параметрлари бажарилишини ҳисобга олган ҳолда моддий рағбатлантириш тартибини, миқдорини ва шартларини белгилаш;

Агентлик ваколатларига кирувчи масалалар бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига, Вазирлар Маҳкамасига, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий ижроия ҳокимияти органларига киритиш;

архив иши ва иш юритиш соҳасида халқаро шартномалар ва идоралараро битимларни тузиш, халқаро, ҳукуматлараро битимлар лойиҳаларини тақдим этиш;

архив иши ва иш юритиш соҳасида Ўзбекистон Республикаси манфаатларини халқаро миқёсда ҳимоя қилиш;

ўз ваколатлари доирасида юридик ва жисмоний шахслар учун архив иши ва иш юритиш соҳасида мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

МАФ ҳужжатларини доимий сақловчи республика давлат архивлари, тармоқ давлат фондлари, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, ташкилотлар, кутубхоналар ва музейларнинг қўлёзмалар бўлимлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, шу жумладан, сиёсий партиялар, диний ташкилотлар, бошқа юридик шахслардан, шунингдек, фуқаролардан МАФнинг Давлат каталоги учун тегишли маълумотларни олиш;

мансабдор шахсларнинг МАФ ҳужжатларининг ўғирланиши, яроқсиз ҳолга келтирилиши, яширилиши, йўқотилиши ёки ноқонуний йўқ қилинишига олиб келган шарт-шароитлар яратилганлиги тўғрисида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар қилиш;

архив иши ва иш юритиш масалаларини кўриб чиқиш учун доимий ва вақтинча комиссиялар, кенгашлар, ишчи гуруҳлар ташкил этиш;

архив ишини ва иш юритиш ҳужжатларини ташкил қилиш соҳасида вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилган қоидалар, низомлар, кўрсатмалар, ўқув дастурлари ва бошқа ҳужжатларни келишиш;

ўз ваколати доирасида архив иши ва иш юритиш соҳаларида халқаро ташкилотлар билан, шунингдек, мансабдор шахслар ва фуқаролар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;

архив иши, ҳужжатшунослик ва археография соҳаларида илмий-тадқиқот ишлари ва бошқа ишлар учун танлов эълон қилиш;

ўз хизмат вазифаларини бажариш учун Агентликнинг мансабдор шахслари архивлар, идоравий архивларга, давлат органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг иш юритиш хизматларига, шунингдек ташкилотларга кириш;

Ўзбекистон Миллий архивининг даврий нашрлари сақловхонасига тарихий илмий нашрлар ва даврий нашрлар назорат нусхаларини олиш;

Агентлик архив ҳужжатлари сақланишини яхшилаш мақсадида ўз ваколатлари доирасида давлат архивлари биноларини ва қўшимча сақловхоналарини қуриш, реконструкция қилиш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ишларини қўшимча молиялаштириш, молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш ҳамда улар орасида бино ёки иншоотларни, асосий воситаларни ўтказиш, тақсимлаш ёки қайта тақсимлаш ишларини амалга ошириш;

Агентлик ваколати доирасида ташкилотларни тугатиш комиссияси фаолиятида иштирок этиш;

Агентликнинг расмий веб-сайтида ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида республика архивларида сақланаётган тарихий ҳужжатларни эълон қилиш;

МАФнинг давлатга тегишли бўлмаган қисми таркибига киритилган архив ҳужжатлари тасарруфдан чиқарилиши ёки универсал ҳуқуқий ворислик тартибида ёхуд бошқа усулда бир шахсдан иккинчи шахсга ўтиши ҳақида ёзма шаклда хабардор қилинишини талаб қилиш;

давлат архивларида МАФ ҳужжатлари йўқолганлиги, нобуд бўлганлиги, шикаст етказилганлигида уларни Марказий эксперт текширув комиссияси қарорига кўра давлат ҳисобидан чиқаришни ташкил қилиш.

Агентлик қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


16. Агентлик:

ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни самарали бажариш, шунингдек архив иши ва иш юритиш соҳасида давлат сиёсатини самарали амалга ошириш;

ўз фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларига сўзсиз эришилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига киритилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва бошқа ҳужжатлар, шунингдек, Агентлик томонидан қабул қилинаётган қарорларнинг сифати, пировард натижалари ва амалга оширилиши оқибатлари;

ўз фаолияти соҳасини ривожлантириш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, "йўл хариталари" ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг самарали амалга оширилиши;

фукаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқукларига риоя этилишини ва уларнинг қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш учун жавоб беради.



2-§. Агентлик марказий аппаратининг

ҳуқуқлари ва жавобгарлиги


17. Агентликнинг марказий аппарати ўзига юкланган асосий вазифалар ва функцияларни бажаришда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларидан Агентликнинг марказий аппаратида кўриб чиқиладиган, таҳлил қилиш ва ишлаш учун зарур бўлган материаллар ҳамда маълумотларни, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ва бошқа ҳужжатларни сўраш ва олиш;

Агентликда кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш учун зарур бўлганда Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакилларини жалб қилиш, ушбу мақсадлар учун эксперт ва ишчи гуруҳларни ташкил этиш;

Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлардан улар киритган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини қайта ишлаб чиқишни талаб қилиш, зарур бўлганда уларни қайта кўриб чиқиш учун қайтариш;

Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

тезкор ҳал этилиши лозим бўлган ва Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ масалалар бўйича Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларига топшириқлар бериш;

Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари, шунингдек, Агентлик ва унинг раҳбариятининг ҳужжатлари ва топшириқлари бажарилишига оид фаолиятини ўрганиш ва текшириш;

Агентликка юкланган вазифаларни амалга ошириш учун илмий-тадқиқот, лойиҳалаш, конструкторлик ташкилотлари, олий таълим муассасалари ҳамда бошқа юридик ва жисмоний шахсларни уларнинг хоҳишига кўра ҳамда шартнома асосида жалб этиш;

архив иши ва иш юритишнинг йиллик ҳамда истиқболли режаларини тасдиқлаш ва устувор йўналишларни белгилаш;

соҳада коррупция иллатларининг олдини олиш ва огоҳлантириш бўйича чоралар кўриш;

Архив ишини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш;

қонун ҳужжатларида Агентлик томонидан тартибга солинадиган соҳадаги масалалар мавзусида ноширлик фаолиятини амалга ошириш;

ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотлар томонидан қабул қилинган қарорларни бекор қилиш, тўхтатиб туриш (тўлиқ ёки қисман) ёки уларни қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш тўғрисида қарор қабул қилиш;

мустақил таркибий тузилма раҳбари томонидан Агентлик директорининг буйруғи асосида белгилаб берилган масалалар юзасидан чиқиш хатларига имзо қўйиш;

МАФ архив ҳужжатларини шакллантириш ҳамда МАФнинг Давлат каталоги ва ноёб ҳужжатлари Давлат реестрини юритиш;

архив ҳужжатларидан давлат, жамият ва фуқаролар манфаатлари учун фойдаланиш;

ҳудудий бошқармалар, давлат архивлари, Марказ, Жамғарма фаолиятини ташкил этиш;

Агентликка юкланган вазифаларни сифатли амалга оширишда ҳудудий бошқарма, давлат архивлари ҳамда Марказ ходимларини жалб этиш;

Агентлик марказий аппарати қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


18. Агентлик марказий аппарати:

Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлар билан биргаликда Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;

архив ишини ривожлантиришнинг режалари, кутилаётган истиқболдаги ва жорий кўрсаткичларга эришиш бўйича Агентлик бўлимларининг фаолиятини ташкил этиш;

Агентлик томонидан кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва бошқа ҳужжатларни, шунингдек, Агентлик қабул қиладиган қарорларни сифатли тайёрлаш ва экспертизадан ўтказиш;

Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлар томонидан дастурлар, чора-тадбирлар режалари, "йўл хариталари" ва бошқа дастурий ҳужжатлар амалга оширилишини ташкил этиш;

фукаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларига риоя этилишини ва қонуний манфаатлари ҳимоя килинишини таъминлаш учун жавоб беради.



3-§. Агентлик ҳудудий бошқармаларининг

хуқуқлари ва жавобгарлиги


19. Агентликнинг ҳудудий бошқармалари юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўз ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бошқармаларидан, давлат ҳокимияти органларидан, давлат ва нодавлат архивларидан, ташкилотлардан сўраш ва олиш;

Агентлик ваколатларига тааллуқли соҳадаги муҳим муаммолар ечими бўйича таклифлар тайёрлаш ва уларни кўриб чиқиш учун ҳудудий комиссиялар, кенгашлар ва ишчи гуруҳлар ташкил қилиш;

ўз ваколатлари доирасидаги масалалар юзасидан маҳаллий ижроия ҳокимияти органларига кўриб чиқиш учун таклифлар киритиш;

ташкилотлар, кутубхоналар ва музейлардан, шунингдек, МАФ ҳужжатларини доимий равишда сақлаб турувчи фуқаролардан Давлат каталогига киритиш учун зарур маълумотларни олиш;

жисмоний ва юридик шахслардан уларда мавжуд бўлган тарихий, илмий аҳамиятга эга бўлган ҳужжатларни уларнинг розилиги билан харид қилиш ва қабул қилиб олиш;

ташкилотлар вакилларининг идоравий архив иши ва иш юритишда ҳужжатларни ташкил этишга доир масалаларини эшитиш;

ташкилотларга идоравий архив ишларида ва иш юритишдаги ҳужжатларни юритишда аниқланган камчиликларни бартараф этишда мажбурий кўрсатмалар бериш;

мансабдор шахсларнинг давлат ва идоравий архивларида, шунингдек, ташкилотларда сақланаётган МАФ ва шахсий таркибга оид ҳужжатларнинг ўғирланиши, яроқсиз ҳолга келтирилиши, яширилиши ёки ноқонуний йўқ қилинишига олиб келган шарт-шароитлар тўғрисида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар қилиш;

архив иши соҳасида аниқланган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённомалар тузиш;

Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ваколати доирасида ташкилотларни тугатиш комиссияси фаолиятида иштирок этиш;

ҳудудий бошқармаларга юкланган вазифаларни сифатли амалга оширишда давлат архивларининг бюджетдан ташқари маблағлари, асосий воситаларидан фойдаланиш ва ходимларини жалб этиш;

ҳудудий бошқармалар ўзининг ваколатлари доирасида ўзларига берилган вазифалардан келиб чиққан бошқа ҳуқуқларга ҳам эга.


20. Агентликнинг ҳудудий бошқармалари:

давлат архивлари билан биргаликда ўзларига юкланган вазифалар ва функциялар сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;

ўзининг фаолияти билан боғлик бўлган прогноз кўрсаткичларига эришилишини таъминлаш;

Агентликка киритилаётган ҳужжатлар лойиҳалари ва таклифлар, шунингдек, Агентликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан қабул қилинаётган қарорларнинг сифати, пировард натижалари ва амалга оширилиши оқибатлари;

давлат архивларида аниқланган муаммоларни комплекс ва чуқур таҳлил қилиш ҳамда умумлаштириш асосида архив иши ва иш юритиш соҳасини ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

архив иши ва иш юритиш соҳасидаги муаммоларни ҳал қилиш учун дастурларни, ҳаракат режаларини, "йўл хариталари"ни ва бошқа дастурий ҳужжатлар ижросини самарали амалга ошириш;

фуқароларнинг ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаш;

давлат архивларида сақланаётган архив ҳужжатлари сақланишини ташкил этиш;

МАФ Давлат каталогига киритиладиган маълумотларни умумлаштириш ва тақдим этиш;

архив ҳужжатларидан давлат, жамият ва фуқаролар манфаатлари учун фойдаланиш;

давлат архивлари томонидан Жамғармага маблағлар ўз вақтида ва тўлиқ тушишини таъминлаш;

давлат архивлари фаолияти самарали олиб борилишини ташкил этиш учун жавоб беради.



5-БОБ. АГЕНТЛИК РАҲБАРЛАРИНИНГ

АСОСИЙ ФУНКЦИОНАЛ ВАЗИФАЛАРИ


21. Қуйидагилар Агентлик директорининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;

Агентлик фаолияти бўйича умумий раҳбарликни амалга ошириш, Агентликка Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатлари билан Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг норматив ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган Агентлик фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастур ва комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича танқидий ва чуқур таҳлилларни ўтказиш;

Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ҳамда унинг таркибий ташкилотлари фаолияти билан боғлиқ истиқболдаги кўрсаткичларга эришишни таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси, шунингдек, тегишли вазирликлар ва идоралар билан Агентлик фаолияти доирасига кирадиган масалалар бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш, Вазирлар Маҳкамаси йиғилишларида ва унинг Раёсати мажлисларида кўриб чиқиладиган масалалар юзасидан қатнашиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Бош вазир ва унинг ўринбосарлари кўрсатмаларини ижро этиш;

ўз ўринбосарларининг ваколатларини белгилаш, улар ўртасидаги мажбуриятларни тақсимлаш, Агентликнинг бошқа мансабдор шахсларининг ваколатларини белгилаш, Агентлик фаолиятининг маълум бир соҳаларини бошқаришда ўзининг ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлиги даражасини белгилаш;

Агентликнинг фаолияти режалаштирилишини ташкил этиш, даврий иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторингини олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, Агентликнинг фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирларн тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун идоравий мансуб ташкилотлар ва ҳудудий бошқармалар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;

Агентлик ходимлари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлар ходимларининг тизимли равишда малакасини оширишни ташкил этиш;

Агентлик тизимида ходимларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш ҳамда ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотлар кадрлари захирасини шакллантириш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг, шунингдек, Агентликка ишга қабул қилинаётган бошқа кадрларнинг профессионаллиги ва ўз ишини билиши, юксак даражадаги ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бўлишини таъминлашга қаратилган чораларни амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси топшириқларига ўз ташаббусига кўра норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ишлаб чиқилишини, улар "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида", "Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига мувофиқ равишда ўз вақтида киритилишини ташкил этиш, уларнинг Вазирлар Маҳкамаси аппаратида пухта ишланишида, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти ҳузурида ҳимоя қилиниши ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида кўриб чиқилишида иштирок этиш;

"Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида", "Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 345-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қонун лойиҳаси фаолиятининг намунавий регламентига мувофиқ Агентликнинг қонун лойиҳаларини тайёрлаш фаолиятини ташкил этиш;

Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича буйруқлар, фармойишлар, кўрсатмалар чиқариш ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, зарур бўлганда бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда тегишли қарорлар қабул қилиш;

Агентликка тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқилишини таъминлаш, уларни пухта ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий ва бошқа турдаги экспертизадан ўтказиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида белгиланган муддатларда келишиш (виза қўйиш);

Агентлик раҳбарлари ва ходимлари хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва "Хорижий хизмат сафарларида бўлиш самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

ўринбосарларининг, ҳудудий бошқармалар ва давлат архивларининг раҳбарлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижаларини танқидий таҳлил қилишни тизимли равишда олиб бориш, Агентлик йиғилишларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, натижалар асосида зарур чораларни кўриш;

Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларнинг раҳбарлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;

Агентлик ходимларини рағбатлантириш ёки интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, ўз ўринбосарларини рағбатлантириш ёки интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, эгаллаб турган лавозимларда кейинчалик қолишининг мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш тўғрисида таклифлар киритиш, уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;

Агентлик ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида тасдиқланган "Ўзархив" агентлиги ва унинг тизимидаги архив иши ҳудудий бошқармалари ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари ҳамда "Республика архивчилар этика кодекси" талабларига риоя этилишини таъминлашни назорат қилиш;

"Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Агентлик тизимида коррупция ва бошқа қонунбузарликларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўриш, шунингдек, ҳуқуқ амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан уларни аниқлаш, таҳлил қилиш, уларни юзага келтирувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш;

Агентлик, ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотларнинг ишларини ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий этишни таъминлаш;

аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро алоқани амалга оширишда кўрсатилаётган давлат архив хизматларининг "ягона дарча" тамойилини жорий қилиш орқали уларнинг самарадорлиги, сифати ва қулайлигини ошириш ва "Электрон ҳукумат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш доирасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишларни "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга мувофиқ самарали ташкил этиш, жамоатчилик билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш, шахсан қабул қилишни мунтазам равишда ўтказиш, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини жойларга бориб қабул қилишни белгиланган муддатларда ва тартибда амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ўзаро алоқани ташкил қилиш, уларнинг фаолиятида Агентлик раҳбарияти ва ходимларининг фаол қатнашувини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасидан тушаётган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;

давлат сири ва махфий ахборотни ташкил қилган ахборот билан ишлашда қонунчилик талабларига риоя қилиш;

Агентлик ва унинг коллегиал органлари (ҳайъат, илмий ва жамоат кенгашлари) фаолиятини ташкил этиш;

давлат архивларини молиялаштириш, қуриш, реконструкция қилиш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ишларини ташкил этиш;

Агентлик ва ҳудудий бошқармалар ҳамда давлат архивларининг фуқаро муҳофазаси масалаларини ташкил этиш;

Давлат органлари ва бошқа ташкилотларда, Ўзбекистон Республикаси судларида, шунингдек, халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакат вакиллари иштирокида ўтказиладиган расмий тадбирларда Агентлик номидан иштирок этиш;

Агентлик Ҳайъати мажлисларида раислик қилиш;

зарурат бўлганда, бошқарув ходимларининг белгиланган умумий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонд жамғармаси доирасида Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотларнинг тасдиқланган тузилмасига ўзгартиришлар киритиш;

Агентликнинг идоравий мансуб ташкилотлари ташкилий тузилмаларини тасдиқлаш;

Агентликнинг идоравий мансуб тузилмалари бошқарув ходимлари чекланган сонини тасдиқлаш;

маҳаллий ва хорижий малакали мутахассисларни ходимлар ва маслаҳатчилар сифатида жалб қилиш, уларга истисно тариқасида Архив ишини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига иш ҳақи ва бошқа тўловларни меҳнат шартномасида белгиланган тартибда амалга ошириш;

Жамғарма маблағлари ҳисобига Агентликнинг марказий аппарати ва ҳудудий бошқармалар ходимларига асосий эгаллаб турган лавозимлари бўйича лавозим маошларига, қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан қатъи назар, устама ва бошқа рағбатлантирувчи тўловларни белгилаш;

Агентлик марказий аппаратининг таркибий тузилмалари тўғрисидаги низомларни, шунингдек, Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлар низомларини ҳамда уставларини тасдиқлаш;

Агентлик марказий аппарати ходимлари, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари билан қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш;

Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалар ва таркибий тузилмалар ходимлари бажариши шарт бўлган буйруқлар ва фармойишлар қабул қилиш ҳамда кўрсатмалар бериш;

Агентлик тизимида фаолият юритаётган ходимларни рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал этиш, алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларни Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотлари билан тақдирлашга тақдим этиш, шунингдек, соҳа тармоқларини ривожлантиришда алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларга "Ўзархив" агентлигининг кўкрак нишонлари ва фахрий ёрлиқлари ҳамда бошқа рағбатлантиришлар билан тақдирлаш;

Агентлик мол-мулкини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасарруф этиш;

Агентлик ходимларини ҳамда ҳудудий бошқарма ва идоравий мансуб ташкилотлар ходимларини тизимли равишда тайёрлаш ва хорижий мамлакатларда малакасини оширишни ташкил этиш;

Агентлик ваколатига кирадиган масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини имзолаш.


22. Қуйидагилар Агентлик директори ўринбосарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;

Агентлик раҳбари вақтинча бўлмаганида директорнинг буйруғи асосида унинг вазифаларини бажариш;

Агентликнинг ўзи назорат қиладиган идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва уларга бевосита раҳбарлик қилиш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;

Агентлик фаолиятининг ўзи назорат қиладиган йўналишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган Агентлик фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ва тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;

ўзи назорат қиладиган таркибий тузилмалар томонидан прогноз кўрсаткичиларига эришишни сўзсиз таъминлаш чора-тадбирларини кўриш, тузилмалар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам эшитиш ва ушбу кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш;

ўзи назорат қиладиган таркибий тузилмаларнинг режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилишини назорат қилишни таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторингини олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, Агентлик фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирларн тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;

Агентлик ҳайъати қарорлари, директорнинг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

ўзи назорат қиладиган таркибий тузилмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича директорга таклифлар тақдим этиш, уларнинг профессионаллиги, ўз ишини билиши, юксак даражадаги ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бўлишини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чора-тадбирларини кўриш, мутасаддилик қилинадиган таркибий тузилмаларда кадрлар захирасини шакллантириш чораларини кўриш;

ўзи назорат қиладиган таркибий тузилмалар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тўлиқ ва сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, Агентлик таркибий тузилмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳалари Агентлик директори томонидан кўриб чиқилиши ва имзоланиши (виза қўйилиши) учун кўриб чиқиш ва виза қўйиш, уларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ва ўз вақтида Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминлаш, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Вазирлар Маҳкамасининг аппаратида кўриб чиқилишида Агентлик директорининг топшириғига асосан иштирок этиш;

Агентликка тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари тўлиқ ва ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлаш, уларни пухта ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий ва бошқа экспертизадан ўтказиш;

хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва "Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ амалга ошириш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

ўзи назорат қиладиган таркибий тузилмалар раҳбарлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам танқидий таҳлил қилиш, Агентлик ҳайъати мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;

соҳага оид масалалар бўйича Агентлик фаолиятини такомиллаштиришга доир амалий чора-тадбирлар кўриш, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни Агентлик директорига киритиш;

ўзи назорат қиладиган таркибий тузилмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолиши мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш бўйича Агентлик директорига таклиф киритиш, функционал вазифалар ва юкланган вазифалар бажарилиши учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирлар кўриш;

"Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ таркибий тузилмаларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида тасдиқланган "Ўзархив" агентлиги ва унинг тизимидаги архив иши ҳудудий бошқармалари ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари ҳамда "Республика архивчилар этика кодекси"га риоя этиш, ўзи назорат қиладиган таркибий тузилмалар раҳбарлари ва ходимлари томонидан ушбу қоидаларга риоя этилишини таъминлаш;

давлат хизматлари самарадорлигини, улардан эркин фойдаланишни ва кўрсатилиши сифатини ошириш ҳамда "Электрон ҳукумат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш доирасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишларни "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга мувофиқ самарали ташкил этиш, жамоатчилик билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш, шахсан қабул қилишни мунтазам равишда ўтказиш, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини жойларга бориб қабул қилишни белгиланган муддатларда ва тартибда амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни, уларнинг фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқ фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан тушган барча мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;

давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;

режалаштириш, ҳисоботни юритиш, пуллик хизматлардан фойдаланиш, МАФ архив ҳужжатларини нашр этиш, илмий ахборотларни тарқатиш, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва давлат архивлари амалиётида электрон маълумотлар базаларини яратиш, ижтимоий-ҳуқуқий ва мавзули сўровларни бажаришни таъминлаш, идоравий архивлар ва иш юритиш фаолияти ҳужжатларини жамлаш ва қимматлилигини аниқлаш экспертизасини ўтказиш ишларини ташкил этиш;

Ўзбекистон миллий архивларининг илмий-тадқиқот ва методик ишларини ташкил этиш;

Агентликнинг Марказий эксперт текшириш комиссияси, Архив иши бўйича Жамоатчилик Кенгаши ва Илмий кенгаш фаолиятини мувофиқлаштириш;

давлат архивлари ва идоравий архивларда архив иши ва иш юритиш ҳолати устидан давлат назоратини таъминлаш;

"Архив иши тўғрисида" ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва архив иши соҳасидаги бошқа қонун ҳужжатлари ижросини ташкил этиш.


23. Қуйидагилар Агентлик марказий аппарати таркибий тузилмалари раҳбарларининг асосий функционал вазифалари хисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя килиш;

тегишли тузилма фаолиятига бевосита раҳбарликни амалга ошириш, ушбу тузилмага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;

Агентликнинг ҳудудий ва таркибий тузилмалари фаолиятини ўз ваколатлари доирасида мувофиқлаштириш;

прогноз кўрсаткичларининг бажарилишини мунтазам таҳлил қилиш ҳамда Агентликнинг ҳудудий ва таркибий тузилмалари ушбу кўрсаткичларга сўзсиз эришишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар кўриш бўйича таклифларни Агентлик директорининг назорат қилувчи ўринбосарларига киритиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторингини олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, Агентлик фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирларн тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун таркибий тузилмалар ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;

Агентлик ҳайъати қарорлари, директорнинг буйруқлари ва фармойишлари, унинг ўринбосарлари кўрсатмалари ҳамда топшириқларини ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

таркибий тузилмаларнинг ҳар чораклик иш режалари ишлаб чиқилишини таъминлаш, уларни тасдиқлаш учун киритиш, уларда кўрсатилган вазифалар ва тадбирлар ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

таркибий тузилмаларга юкланган вазифалар бажарилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш, Агентлик ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятига амалий ва методик ёрдам бериш;

таркибий тузилмалар фаолияти соҳаларига оид қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун Агентлик раҳбариятига киритиш;

таркибий тузилмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишда директор ўринбосарларига таклифлар тақдим этиш, профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чораларини кўриш, таркибий тузилмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;

таркибий тузилмалар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, таркибий тузилмаларда тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини директор томонидан кўриб чикилиши ва имзоланиши (виза қўйилиши) учун кўриб чиқиш ва виза қўйиш, уларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ва ўз вақтида Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминлаш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Вазирлар Маҳкамасининг аппаратида кўриб чиқилишида Агентлик раҳбарияти топшириғига асосан иштирок этиш;

таркибий тузилмага тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш, уларни пухта ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий ва бошқа экспертизадан ўтказиш;

хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва "Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ амалга ошириш, хизмат сафарлари асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

таркибий тузилмалар ходимлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирларни кўриш;

Агентлик ходимлари "Ўзархив" агентлиги ва унинг тизимидаги архив иши ҳудудий бошқармалари ходимлари одоб-ахлоқ қоидалари ҳамда "Республика архивчилар этика кодекси"га риоя этилишини таъминлаш;

"Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ таркибий тузилмаларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга мувофиқ кўриб чиқиш, жамоатчилик билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш, шахсан қабул қилишни мунтазам равишда ўтказиш, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини жойларга бориб қабул қилишни белгиланган муддатларда ва тартибда амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқ фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқиш;

давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;

энг яхши давлат ва идоравий архивлар танловларини ташкил этиш, архив иши ва иш юритиш соҳасидаги намунали ходимларни аниқлаш ва мукофотлаш юзасидан Агентлик раҳбариятига таклифлар киритиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат органлари, шунингдек, бошқа ташкилотлар томонидан архив иши ва иш юритиш ҳолати устидан ваколати доирасида давлат назоратини амалга ошириш;

архив ҳужжатлари ва архив фондлари хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, идоравий сақлов ва давлат сақлови босқичида архив ҳужжатлари ноқонуний йўқ қилинишига йўл қўймаслик, шунингдек, МАФ ҳужжатларини жамлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланишни ташкил этиш;


24. Қуйидагилар Агентликнинг ҳудудий бошқармалари раҳбарларининг асосий функционал мажбуриятлари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;

ҳудуддаги давлат архивлари фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Агентликнинг, маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг норматив ҳужжатлари билан ушбу бошқармаларга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;

ҳудудий бошқармалар, давлат архивлари ва уларнинг филиаллари фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичиларига эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

ҳудудий бошқармалар тизимидаги давлат архивлари ва уларнинг филиаллари фаолиятини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш;

ҳудудий бошқарма ҳамда давлат архивлари ва уларнинг филиаллари ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари ижроси таъминланишини, ижро интизоми мустаҳкамланиши бўйича комплекс амалий чора-тадбирлар амалга оширилиши, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустахкамлаш чора-тадбирлари тўгрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун ходимларнинг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;

Агентлик ҳайъати қарорлари, директорнинг буйруқлари, фармойишлари ва унинг ўринбосарлари кўрсатмалари ҳамда топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

Агентлик фаолияти соҳасига кирадиган масалалар юзасидан маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ҳамкорлик қилиш;

ходимларнинг ваколатларини белгилаш, улар ўртасида мажбуриятларни тақсимлаш, давлат архивлари ва уларнинг филиалларининг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини белгилаш, давлат архивлари ва уларнинг филиалларини бошқаришда мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини белгилаш;

ҳудудий бошқарма, дaвлaт aрxивлaри вa улaрнинг филиaллaри фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;

ҳудудий бошқармада, дaвлaт aрxивлaридa вa улaрнинг филиaллaридa кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолият кўрсатиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, ҳудудий бошқарма кадрлар захирасини шакллантириш;

Агентлик раҳбари номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг, шунингдек, ҳудудий бошқармага ишга қабул қилинаётган бошқа кадрларнинг профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш;

ҳудудий бошқарма ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, шу жумладан, улар эгаллаб турган лавозимда қолиши мақсадга мувофиқлигига доир масалаларни кўриб чиқиш, уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича мунтазам чора-тадбирлар кўриш;

ҳудудий бошқарма ходимлари томонидан "Ўзархив" агентлиги ва унинг тизимидаги архив иши ҳудудий бошқармалари ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари ҳамда "Республика архивчилар этика кодекси" талабларига риоя қилишини таъминлаш;

"Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ ҳудудий бошқармада, дaвлaт aрxивлaри вa улaрнинг филиaллaрида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

прогноз кўрсаткичларининг бажарилишини мунтазам таҳлил қилиш ҳамда Агентликнинг ҳудудий бошқармалари, дaвлaт aрxивлaри вa улaрнинг филиaллaри ушбу кўрсаткичларга сўзсиз эришишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар кўриш бўйича таклифларни Агентликка киритиш;

ҳудудий бошқарма ходимлари, дaвлaт aрxивлaри вa улaрнинг филиaллaри рахбарлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини тизимли равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;

ҳудудий бошқармалар, дaвлaт aрxивлaри вa улaрнинг филиaллaри фаолиятига оид масалалар бўйича қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, шунингдек, давлат хизматлари самарадорлиги, сифати ва улардан эркин фойдаланишни ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни кўриб чиқиш учун Агентлик раҳбариятига киритиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, мунтазам равишда шахсан, шу жумладан, сайёр қабуллар ўтказиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқ фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқиш;

ҳудудий бошқарма ходимлари, дaвлaт aрxивлaри вa улaрнинг филиaллaри рахбарлари лавозим маошига мукофотлар, устамалар тўлаш, уларга моддий ёрдам бериш, уларни мукофотлаш, рағбатлантириш ва уларга интизомий чора қўллаш тўғрисида қарор қабул қилиш, уларни давлат мукофотлари ва идоравий мукофотлар билан тақдирлаш тўғрисида Агентликка таклифлар киритиш;

давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш;

маҳаллий ижроия ҳокимияти органларида, судларда ва ташкилотларда Агентликнинг ҳудудий бошқармалари, дaвлaт aрxивлaри вa улaрнинг филиaллaри манфаатларини ифода этиш;

ҳудуддаги давлат архивлари ва уларнинг филиаллари, шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивлари директорларини тайинлаш ва лавозимдан озод этиш;

дирекция, эксперт текширув комиссияси мажлислари баённомаларини ва бошқа маслахат органларининг қарорларини тасдиқлаш, шунингдек, ушбу қарорларнинг бажарилишини назорат қилиш.



6-БОБ. АГЕНТЛИК РАҲБАРЛАРИНИНГ

ЖАВОБГАРЛИГИ


25. Агентлик директори:

Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;

ушбу Низомнинг 16-бандида назарда тутилган жавобгарлик соҳалари бўйича;

ушбу Низомнинг 21-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.


26. Директор ўринбосарлари:

Агентликнинг ўзи назорат қиладиган таркибий тузилмаларида Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;

ушбу Низомнинг 16-бандида назарда тутилган Агентликнинг мутасаддилик қилинадиган масалаларга доир жавобгарлик соҳалари бўйича;

ушбу Низомнинг 22-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.


27. Марказий аппарат таркибий тузилмалари раҳбарлари:

тегишли таркибий тузилмаларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг амалга оширилиши;

ушбу Низомнинг 18-бандида назарда тутилган Агентлик марказий аппаратининг жавобгарлик соҳалари бўйича;

ушбу Низомнинг 23-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.


28. Агентликнинг ҳудудий бошқармалари раҳбарлари:

ҳудудий бошқармаларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;

ҳудудий бошқармаларнинг ушбу Низомнинг 20-бандида назарда тутилган жавобгарлик соҳалари бўйича;

ушбу Низомнинг 24-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.



7-БОБ. АГЕНТЛИК ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


1-§. Агентлик раҳбарияти


29. Агентликка Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган директор раҳбарлик қилади.


30. Агентлик директори ўринбосарлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.


31. Директор, унинг ўринбосарлари, мақоми, тиббий ва транспорт хизмат кўрсатиш шартлари бўйича тегишли равишда вазирнинг биринчи ўринбосарига ва вазир ўринбосарига тенглаштирилади;

ахборот хизмати раҳбари бир вақтнинг ўзида "Ўзархив" агентлиги ва директорнинг матбуот котиби ҳисобланиб, ахборот сиёсати масалалари бўйича директорнинг маслаҳатчиси мақомига эга бўлади ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шартларига кўра директорнинг ўринбосарига тенглаштирилади.


32. Директор бўлмаган вақтда, унинг ваколатлари директорнинг буйруғи билан ўринбосарлардан бири томонидан амалга оширилади.


33. Агентликнинг архив иши ҳудудий бошқармалари раҳбарлари лавозимга Агентликнинг директори томонидан тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишган ҳолда тайинланади.

Агентликнинг архив иши ҳудудий бошқармалари раҳбарлари лавозимдан Агентлик директори томонидан озод этилади.


34. Ўзбекистон миллий архивлари директорлари Агентлик директори томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланади.

Ўзбекистон миллий архивлари директорлари лавозимдан Агентлик директори томонидан озод этилади.


35. Ўзбекистон миллий архивлари директорлари ўринбосарлари Агентлик директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.


36. Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар марказий давлат архивлари директорлари ва унинг ўринбосарлари, вилоят давлат архивлари директорлари Агентликнинг тегишли ҳудудий бошқармалари раҳбарлари томонидан Агентлик билан келишган ҳолда лавозимга тайинланади.


37. Агентликнинг таркибий тузилмалари раҳбарлари директор томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади, қонун ҳужжатлари билан белгиланган ҳоллар бундан мустасно.


38. Туман, шаҳар давлат архивлари ва уларнинг филиаллари, шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивлари директорлари Агентликнинг архив иши ҳудудий бошқармалари раҳбарлари томонидан тегишлича туман, шаҳар ҳокимликлари билан келишган ҳолда лавозимга тайинланади.


39. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Архив иши ҳудудий бошқармалари тўғрисидаги низомлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан келишган ҳолда Агентлик директори томонидан тасдиқланади.


40. Марказ ва Жамғарма раҳбарлари Агентлик директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.


41. Марказ ва Жамғарма низомлари Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланади.


42. Ўзбекистон миллий архивлари тўғрисидаги низомлар Агентлик директори томонидан тасдиқланади.



2-§. Агентлик марказий аппарати таркибий

тузилмаларининг ўз ҳудудий бошқармалари

билан ўзаро ҳамкорлиги тартиби


43. Агентлик марказий аппарати таркибий тузилмаларининг ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги марказий аппарат таркибий тузилмаларининг раҳбарлари томонидан таъминланади.


44. Агентлик марказий аппаратининг таркибий тузилмалари Агентликнинг ҳудудий бошқармалари билан ўз фаолияти йўналишлари бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиб:

топшириқларни ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотларга етказади ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилади;

Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларга таркибий тузилмаларнинг бевосита фаолияти масалалари бўйича сўровлар юборади ҳамда уларнинг ижро этилишини назорат қилади;

Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятини текширади ва ўрганади, умумлаштиради, уни такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва Агентлик раҳбариятига киритади;

Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини ташкил этиш ва фаолияти натижалари тўғрисида ҳисобот ва ахборот материаллари, статистика ва бошқа маълумотлар ўрганилиши ва умумлаштирилишини ташкил этади;

Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлар иш режаларини таҳлил қилади, уларнинг фаолиятини режалаштиришни такомиллаштиришга доир чоралар кўради;

Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлардан тушган таклифларни кўриб чиқади;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб тузилмалар иштирокини ташкил этади, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича улардан тушган таклифларни кўриб чиқади.

МАФ Давлат каталогини марказлаштирилган ҳолда давлат ҳисоби юритилишини олиб боради, унинг ҳажми, таркиби ва фондлардаги ўзгаришлар тўғрисида маълумотларни сўраб олади;

энг яхши давлат ва идоравий архив, намунали архив ходимлари тўғрисида кўрик-танловларни ташкил қилади;

МДҲ ва ҳорижий мамлакатлардан тушган мавзули ва ижтимоий-ҳуқуқий мазмундаги сўровларни ижро учун ҳудудий бошқармалар ва давлат архивларига юборади, жисмоний ва юридик шахсларнинг сўровлари ижросини мунтазам равишда таҳлил қилади.


45. Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлар Агентлик марказий аппаратининг таркибий тузилмалари билан ўзаро ҳамкорлик қилади, шу жумладан:

Агентлик раҳбарияти топшириқлари ижроси ҳақида хабар беради;

белгиланган фаолият соҳасида қонун ҳужжатларини амалга ошириш бўйича фаолият натижалари тўғрисида Агентликнинг марказий аппаратига ахборот тақдим этади;

уларнинг фаолиятини текшириш ва ўрганиш натижасида ишда аниқланган камчиликлар ва қоидабузарликларни бартараф этиш натижалари тўғрисида хабар беради;

ўз фаолияти натижалари тўғрисидаги ҳисоботларни белгиланган муддатларда Агентликнинг марказий аппаратига тақдим этади;

Агентлик ваколатига тааллуқли соҳалардаги муаммоларни ҳал қилишга қаратилган таклифларни Агентликнинг марказий аппаратига юборади;

маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат органларининг ҳудудий тузилмалари, комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ўзаро ҳамкорлик натижалари тўғрисида хабар беради;

ваколатли органлар томонидан ўтказилган ўз фаолиятини текшириш натижалари тўғрисида маълумот беради;

МАФ ҳужжатларини ўғирлаш, зиён етказиш, яшириш, йўқотиш ва ноқонуний йўқ қилиш каби ҳолатлар ва шароитлар тўғрисида ҳуқуқ-тартибот органларига хабар беради;

жойларда Агентлик ҳайъати йиғилиши, семинар, конференция, танлов, кўрик ва бошқа ташкилий тадбирлар ўтказиш тўғрисида таклифлар киритади.


46. Агентлик марказий аппарати таркибий тузилмалари ва унинг ҳудудий бошқармаларининг ўзаро ҳамкорлик жараёнида юзага келадиган келишмовчиликлар директорнинг топшириғига биноан унинг тегишли ўринбосари томонидан кўриб чиқилади. Агар директор ўринбосари томонидан келишмовчиликларни тартибга солишнинг имконияти бўлмаса, сўнгги қарор бевосита директор томонидан қабул қилинади.



3-§. Агентликнинг бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви

органлари, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари

ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги


47. Агентлик ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.


48. Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ўз ваколати доирасида бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий органлари, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

Агентликнинг ҳудудий бошқармалари тегишли ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича "йўл хариталари"ни ишлаб чиқишда ва амалга оширишда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ўзаро яқин ҳамкорлик қилади.


49. Агентлик фаолиятига Вазирлар Маҳкамасининг тегишли тузилмалари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири мутасаддилик қилади.



4-§. Агентликнинг ҳайъати, бошқа кенгаш,

маслаҳат, эксперт органлари


50. Агентликда директор, (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозимига кўра), шунингдек, унинг фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи ҳудудий бошқарма ва идоравий мансуб, таркибий тузилмалар раҳбарларидан ва жамоатчилик вакилларидан иборат таркибда ҳайъат тузилади.

Ҳайъат таркибининг сони ва шахсий таркиби Агентлик директори тақдимномасига биноан Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


51. Ҳайъатга қуйидаги вазифалар юкланади:

Агентлик фаолиятининг ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

қонун ҳужжатларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларида белгиланган вазифалар ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Агентлик тизими ходимлари ва раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш чораларини кўрган ҳолда таркибий ва ҳудудий тузилмалар ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари ҳисоботлари мунтазам равишда эшитилишини ташкил этиш;

тизимли равишда Агентлик фаолияти соҳасидаги ҳудудий ва тармоқ дастурлари амалга оширилишининг натижадорлигини ҳар чоракда ва мунтазам кўриб чиқиш;

Агентлик фаолияти доирасидаги долзарб масалаларни муҳокама қилишни таъминлаган ҳолда ҳайъатнинг кенгайтирилган, шу жумладан, жойларда сайёр мажлисларини ўтказишни ташкил этиш, шунингдек, юзага келган муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли қарорларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

Агентлик марказий аппарати ва унинг тизимига кирадиган лавозимлар номенклатурасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;

Агентлик номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш масалаларини кўриб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари билан белгиланган вазифалар ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш учун Агентлик раҳбарлари ва ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш ва шахсий жавобгарлигини ошириш;

ҳайъат Агентлик ваколатига киритилган бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқишга ҳақлидир.


52. Ҳайъат мажлисига давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари уларнинг ваколатига кирадиган масалалар юзасидан таклиф этилиши мумкин.


53. Ҳайъат, агар унинг мажлисида ҳайъат таркибининг ярмидан кўпи қатнашса, ваколатли ҳисобланади. Кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан қарорлар кўпчилик овоз билан қабул қилинади.


54. Ҳайъат қарорлари директорнинг буйруқлари билан амалга оширилади.


55. Директор ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, директор юзага келган келишмовчиликлар ҳақида Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам Вазирлар Маҳкамасига ўз фикрини хабар қилиши мумкин.


56. Ҳайъат фаолияти тартиби унинг ҳайъат томонидан тасдиқланадиган регламенти билан белгиланади.


57. Агентлик ҳузурида республикада архив иши ва иш юритишнинг илмий муаммоларини кўриб чиқиш бўйича Илмий кенгаш, Архив иши ва иш юритиш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Жамоатчилик кенгаши, МАФ таркибини белгилаш ва ҳужжатларнинг қимматлилигини экспертизадан ўтказиш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш учун марказий эксперт-текшириш комиссияси ташкил этилади ҳамда бошқа кенгаш, маслаҳат ва эксперт органлари тузилиши мумкин.


58. Агентлик ҳузурида тузиладиган кенгаш, маслаҳат ва эксперт органлари таркиби ва улар тўғрисидаги низомлар директор томонидан тасдиқланади, уларнинг таркиби ва низомлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан тасдиқланадиган ҳоллар бундан мустасно.



8-БОБ. АГЕНТЛИК ФАОЛИЯТИ САМАРАДОРЛИГИ

ВА НАТИЖАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ

ВА ИШ ИНДИКАТОРЛАРИ


59. Агентлик фаолиятининг самарадорлиги мунтазам баҳоланади.


60. Агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигига берилган баҳо Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторларига асосланади.


61. Агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича:

Агентлик раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жавобгарликка тортиш;

Агентлик фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари кўрилади.


62. Агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби ва усули қонун ҳужжатлари билан белгиланади.



9-БОБ. АГЕНТЛИКНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ ВА

МОДДИЙ-ТЕХНИК ТАЪМИНЛАШ, УНИНГ

ХОДИМЛАРИ МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШ

ВА МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ


63. Қуйидагилар Агентлик фаолиятини молиялаштиришнинг асосий манбалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

Давлат архивларининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил этилган пуллик хизматларидан тушган бюджетдан ташқари маблағлар;

Жамғарма маблағлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар.


64. Агентлик, унинг ҳудудий бошқармалари ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча ҳақ, устама хақ ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан иборат.

Жамғарма маблағлари ҳисобига Агентлик ходимларига асосий эгаллаб турган лавозимлари бўйича лавозим маошларига (лавозим маошига нисбатан рағбатлантириш коэффициентлари ҳисобга олинган ҳолда) қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан қатъи назар, устама ва бошқа рағбатлантирувчи тўловлар директор томонидан белгиланиши мумкин.


65. Агентлик ахборот хизмати ходимларига бошқа тўловлардан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳамда Агентлик маблағлари ҳисобига меҳнатга хақ тўлаш фондининг 50 фоизидан кам бўлмаган миқдорда ойлик устама тўланади.


66. Агентлик марказий аппарати ва ҳудудий бошқармаларининг ходимларига ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига соҳадаги иш стажи учун ходимнинг лавозим маошига белгиланган разряд тариф ставкасига (лавозим маошига нисбатан рағбатлантириш коэффициентлари ҳисобга олинган ҳолда) нисбатан қуйидаги фоизларда ҳисобланади:

Иш стажи бўйича гуруҳ

Иш стажи учун устама миқдори

1 йилдан 3 йилгача

10 фоиз

3 йилдан 5 йилгача

20 фоиз

5 йилдан 10 йилгача

30 фоиз

10 йилдан 15 йилгача

40 фоиз

15 йилдан 20 йилгача

50 фоиз

20 йил ва ундан юқори

60 фоиз

Узоқ муддат хизмат қилганлиги учун устама ҳақ олиш ҳуқуқини берувчи иш стажи Агентлик томонидан тасдиқланадиган тартибга мувофиқ ҳисоблаб чиқилади.



10-БОБ. АГЕНТЛИКНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИ, ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ, ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ АДМИНИСТРАЦИЯСИ ҲАМДА

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ОЛДИДА

ҲИСОБДОРЛИГИ


67. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари зарур бўлган ҳолларда ўзларининг мажлисларида Агентликнинг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахборотини эшитиши мумкин.


68. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси билан ўзаро ҳамкорлик қилиш доирасида:

юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини белгиланган тартибда киритади;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда архив иши ва иш юритиш соҳасидаги муаммоларни ҳал этиш, давлат бошқаруви тизимини мақбуллаштириш, соҳани янада ривожлантиришга қаратилган таклиф, тавсия ва таҳлилий маълумотлар тайёрланишини таъминлайди;

архив иши ва иш юритиш соҳасини ривожлантиришнинг энг муҳим йўналишлари ва вазифаларини амалга оширишда мавжуд тизимли муаммолар ва камчиликлар мунтазам равишда кўриб чиқилишини ташкил қилади;

белгиланган тартибда бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.


69. Агентлик ҳар чорак якуни бўйича тегишли ҳисобот даври учун архив иши ва иш юритишни ривожлантириш натижалари тўғрисидаги пресс-релиз ўз веб-сайтида ёритилиб борилишини таъминлайди.



11-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


70. Агентлик қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 8 февраль




































































Время: 0.1578
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск