ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Божхона тўловлари / Импорт пайтида ҚҚС /

Товарлар (ишлар, хизматлар)ни импорт қилишда қўшилган қиймат солиғи тўловчилар учун қўшилган қиймат солиғини тўлаш муддатини узайтириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 10.02.2020 й. 76-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 10 февралдаги

76-сон қарорига

ИЛОВА



Товарлар (ишлар, хизматлар)ни импорт қилишда

қўшилган қиймат солиғи тўловчилар учун қўшилган

қиймат солиғини тўлаш муддатини узайтириш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом товарлар (ишлар, хизматлар)ни импорт қилишда қўшилган қиймат солиғи (кейинги ўринларда ҚҚС деб аталади) тўловчилар учун қўшилган қиймат солиғини тўлаш муддатини узайтириш (120 кун муддатгача) тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомнинг амал қилиши давлат солиқ хизмати органларида ҚҚС тўловчи сифатида рўйхатдан ўтган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга (кейинги ўринларда солиқ тўловчилар деб аталади) нисбатан татбиқ этилади.


3. Солиқ тўловчилар, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси (кейинги ўринларда Йирик солиқ тўловчилар бўйича инспекция) ҳисобида турувчи солиқ тўловчиларнинг реестри Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.


4. Товарларни импорт қилишда, солиқ тўловчиларга ҚҚС тўлаш муддатини узайтириш имконияти ушбу Низом талабларига риоя қилинган тақдирда давлат божхона хизмати органлари томонидан берилади.


5. Ўзбекистон Республикаси норезидентларидан ишлар (хизматлар)ни сотиб олишда ҚҚСни тўлаш бўйича мажбурият юзага келган тақдирда, ҚҚС тўлаш муддатини узайтириш имконияти ушбу Низом талабларига риоя қилинган холда давлат солиқ хизмати органлари томонидан берилади.


6. Товарларни импорт қилишда ҚҚС суммаси божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси норезидентларидан ишлар (хизматлар)ни сотиб олишда эса - солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланади.


7. Товарлар (ишлар, хизматлар)ни импорт қилишда қўшилган қиймат солиғи тўловчилар учун қўшилган қиймат солиғини тўлаш муддатини узайтириш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. ТОВАРЛАРНИ ИМПОРТ ҚИЛИШДА

ТЎЛОВ МУДДАТИНИ УЗАЙТИРИШ


8. Товарларни импорт қилишда солиқ тўловчиларга ҚҚС тўлов муддатини узайтириш имконияти давлат божхона хизмати органининг қарори билан берилади.


9. ҚҚСни тўлаш муддатининг узайтирилиши божхона декларацияси расмийлаштирилган кундан бошлаб 120 кундан ошмаслиги керак.


10. ҚҚСни тўлаш муддатини узайтириш имкониятига эга бўлиш учун солиқ тўловчи давлат божхона хизмати органига қуйидагиларни тақдим этади:

ҚҚС суммасини тўлаш бўйича ёзма мажбуриятни ўз ичига олган ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ ариза;

Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 47-бобига мувофиқ ҚҚС тўланиши таъминланишини тасдиқловчи ҳужжат, Йирик солиқ тўловчилар бўйича инспекцияда ҳисобда турувчи солиқ тўловчилар бундан мустасно.


11. Давлат божхона хизмати органи томонидан ҚҚСни тўлаш муддатини узайтириш имкониятини бериш ёки уни рад этиш тўғрисидаги қарор ушбу Низомнинг 10-бандида белгиланган зарур ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида қабул қилинади.

Давлат божхона хизмати органининг қарорида ҚҚСни тўлаш муддатини узайтириш имконияти берилаётган муддат, узайтириш имконияти берилиши рад этилган тақдирда эса - бир иш куни ичида рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда қабул қилинган қарор тўғрисида солиқ тўловчини ёзма равишда хабардор қилади.


12. Қуйидагилар ҚҚС тўлов муддатини узайтириш имкониятини беришни рад этиш учун асос ҳисобланади:

ушбу Низомнинг 10-бандида белгиланган талабларга риоя қилмаслик;

ҚҚСни тўлаш бўйича олдин тақдим этилган узайтирилган тўлов муддатини бузиш ҳолатлари мавжудлиги.


13. ҚҚСни тўлаш муддатини узайтириш имкониятининг берилган ҳар бир куни учун тўланадиган ҚҚС суммасидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган, қайта молиялаштириш ставкасининг бир кун учун қайта ҳисобланган фоизининг эллик фоизи миқдорида фоизлар ундирилади.

Бунда 120 кун ичида тўлов муддати узайтирилган ҚҚС суммаси тўланмаган тақдирда, ушбу бандга мувофиқ фоизлар ҳисобланиши тўхтатилади.


14. ҚҚСни тўлаш бўйича тақдим этилган узайтирилган тўлов муддати даврида ҚҚС тўлови солиқ тўловчи томонидан тўлов муддатини узайтириш имкониятининг охирги кунидан кечиктирмай амалга оширилади.

Тўлов муддатини узайтириш имконияти берилган солиқ тўловчи томонидан ҚҚС суммаси ўз вақтида тўланмаган тақдирда, божхона органлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҚҚС тўлови бўйича қарздорликнинг тўлиқ миқдорини ундириш чораларини кўрадилар.


15. Берилган тўлов муддатини узайтириш даврида ҚҚС суммасининг (ёки унинг бир қисмининг) тўланиши солиқ тўловчига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тўланадиган ҚҚСни ҳисоблашда ушбу суммани Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ ҳисобга олиш ҳуқуқини беради.

Тўлов муддати узайтирилган даврда сумма қуйидагилар мавжуд бўлганда тўланган ҳисобланади ва божхона органи томонидан ҳисобдан чиқарилади:

товарлар амалда экспорт қилинганда;

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан ҚҚСни тўлаш муддатини узайтириш имконияти берилган солиқ тўловчида товарлар экспорти муносабати билан ҚҚСнинг салбий қолдиғи мавжудлиги тўғрисида маълумотлар бўлганда.


16. Солиқ тўловчи томонидан тўлов муддати узайтирилган даврда ҚҚС суммаси ўз вақтида тўланмаган тақдирда, давлат божхона хизмати органлари тўлов муддати узайтирилган ҚҚС суммаси бўйича қарзларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ундириш чораларини кўрадилар.



3-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

НОРЕЗИДЕНТЛАРИДАН ИШЛАР (ХИЗМАТЛАР)НИ

СОТИБ ОЛИШДА ТЎЛОВ МУДДАТИНИ УЗАЙТИРИШ


17. Солиқ тўловчи Ўзбекистон Республикаси норезидентларидан ишлар (хизматлар)ни сотиб олишда ҚҚСни тўлаш муддатини узайтириш учун давлат солиқ хизмати органига ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда ариза тақдим этади.

ҚҚСни тўлаш муддатини узайтириш имкониятини бериш тўғрисидаги аризага ҚҚС суммаси тўланиши таъминланишини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Йирик солиқ тўловчилар бўйича инспекцияда ҳисобда турувчи солиқ тўловчилар бундан мустасно.

Тўланиши таъминланганини тасдиқловчи ҳужжатларга ҚҚСни тўлаш бўйича мажбуриятлар суммасидан кам бўлмаган гаров билан таъминланган мол-мулк ва банк кафолати киради.


18. Давлат солиқ хизмати органи ушбу Низомнинг 17-бандида белгиланган зарур ҳужжатлар тақдим қилинган кундан бошлаб 5 иш куни мобайнида тўлов муддатини узайтириш имкониятини бериш ёки уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


19. Қуйидагилар ҚҚС тўлов муддатини узайтириш имкониятини беришни рад этиш учун асос ҳисобланади:

ушбу Низомнинг 17-бандида белгиланган талабларга риоя қилмаслик;

солиқ ва молиявий ҳисоботларни тақдим қилиш ҳамда солиқлар ва йиғимларни тўлаш муддатларининг ариза берилган санадан олдинги 12 ой мобайнида бузилганлиги.

20. Тўлов муддатини узайтириш имконияти беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, давлат солиқ хизмати органи бир иш куни мобайнида солиқ тўловчини рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда қабул қилинган қарор тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади.


21. Норезидентлардан олинган ишлар (хизматлар) бўйича ҚҚСни тўлаш муддатини узайтириш имкониятини бериш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, солиқ тўловчи ҚҚС суммасини ушбу сумма ҳақиқатда тўланган ҳисобот давригача ҳисобга олишга ҳақли эмас.

Тўлов муддати узайтирилган сумма солиқ ҳисоботида алоҳида кўрсатилади.


22. Норезидентлардан олинган ишлар (хизматлар) бўйича ҚҚС ни тўлаш муддатини узайтириш имконияти 120 кун муддатгача берилади.


23. ҚҚСни тўлаш муддатини узайтириш имконияти берилган ҳар бир кун учун тўланадиган ҚҚС суммасидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкасининг бир кун учун қайта ҳисобланган фоизининг эллик фоизи миқдорида фоизлар ундирилади.

Бунда 120 кун ичида тўлов муддати узайтирилган ҚҚС суммаси тўланмаган тақдирда, ушбу бандга мувофиқ фоизлар ҳисобланиши тўхтатилади.


24. ҚҚСни тўлаш бўйича тақдим этилган узайтирилган тўлов муддати даврида ҚҚС тўлови солиқ тўловчи томонидан муддатни узайтириш имконияти берилган охирги куни тугашидан кечиктирмай тўланади.

Тўлов муддатини узайтириш имконияти берилган солиқ тўловчи томонидан ҚҚС суммаси ўз вақтида тўланмаган тақдирда, солиқ хизмати органлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҚҚС тўлови бўйича қарздорликни тўлиқ миқдорини ундириш чораларини кўрадилар.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


25. Солиқ тўловчилар ушбу Низом талабларига риоя қилиниши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Товарлар (ишлар, хизматлар)ни импорт қилишда

қўшилган қиймат солиғи тўловчилар учун қўшилган

қиймат солиғини тўлаш муддатини узайтириш

имкониятини бериш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Қўшилган қиймат солиғи тўловчилар

Товарларни импорт қилишда қўшилган қиймат солиғини тўлаш муддатини узайтириш имкониятига эга бўлиш учун давлат божхона хизмати органларига ариза (қоғоз ёки электрон шаклда) ҳамда ҚҚС тўланиши таъминланишини тасдиқловчи ҳужжатни топширадилар.

Норезидентлардан иш (хизмат)ларни сотиб олганда қўшилган қиймат солиғини тўлаш муддатини узайтириш имкониятига эга бўлиш учун давлат солиқ хизмати органларига ариза (қоғоз ёки электрон шаклда) топширадилар.

Зарур бўлганда

2-босқич

Божхона ва солиқ ҳизмати органлари

Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар Низом талабларига мувофиқлигини кўриб чиқадилар.

Беш иш куни

мобайнида

3-босқич

Божхона ва (ёки) солиқ ҳизмати органлари

1. Тақдим этилган ҳужжатлар Низом талабларига мувофиқ бўлганда давлат божхона (товарларни импорт қилишда) ёки солиқ (норезидентлардан ишлар, хизматларни сотиб олишда) хизмати органлари томонидан қўшилган қиймат солиғини тўлаш муддатини узайтириш имкониятини бериш ёки уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.


2. Тўлов муддатини узайтириш имкониятининг берилиши рад этилган тақдирда, ариза берувчига рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда ёзма равишда хабар берадилар.


3. Тўлов муддатини узайтириш имконияти берилган тақдирда, унинг суммаси ва тугаш муддати кўрсатилади.

Беш иш куни

мобайнида

Бир иш куни

мобайнида





Низомга

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасига импорт қилинган товарлар

учун тўланиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғини

тўлаш муддатини кечиктириш тўғрисида

АРИЗА

(вилоят, шаҳар,туман),

манзилда жойлашган

кўчанинг номи ва уй (хонадон)нинг рақами


амалга оширадиган

кўчанинг номи ва уй (хонадон)нинг рақами


(солиқ тўловчининг тўлиқ номи)

Сиздан импорт қилинган товарлар учун қўшилган қиймат солиғининг тўлов муддатини ____________________дан ____________________гача (120 кундан ортиқ бўлмаган) муддатга кечиктиришга рухсат беришингизни сўрайди.



Ишларни (хизматларни) кўрсатиш бўйича импорт шартномаси тўғрисидаги маълумотлар

Шартнома санаси ва рақами ______________________________ йил _______________________________-сон

            

Хорижий ҳамкор

        

давлати

                 

Товарнинг тури

шартнома бўйича қиймати

            

эквивалентда (сўмда)

сўм

           

Товарлар импорт қилинган сана

йил

          

Қўшилган қиймат солиғининг ҳисобланган суммаси

сўм

Ташкилот раҳбари



(М.Ў.)

(имзо)

(Ф.И.О.)

Сана

(кк/оо/йй)

Изоҳ. Ушбу ариза хориждан импорт қилинган товарларнинг божхона расмийлаштирувини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий божхона бошқармасига ёзма ёки электрон шаклда тақдим этилиши мумкин.






Низомга

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси норезидентларидан олинган ишлар,

хизматлар бўйича бюджетга тўланиши лозим бўлган қўшилган

қиймат солиғини тўлов муддатини кечиктириш тўғрисида

АРИЗА

(вилоят, шаҳар,туман)

манзилда жойлашган

кўчанинг номи ва уй (хонадон)нинг рақами


амалга оширадиган

кўчанинг номи ва уй (хонадон)нинг рақами


(солиқ тўловчининг тўлиқ номи)

Сиздан Ўзбекистон Республикаси норезидентларидан олинган ишлар, (хизматлар) бўйича бюджетга тўланиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғининг тўлов муддатини _____________________дан ___________________гача (120 кундан ортиқ бўлмаган) муддатга кечиктиришга рухсат беришингизни сўрайди.

Ишларни (хизматларни) кўрсатиш бўйича импорт шартномаси тўғрисидаги маълумотлар

Шартнома санаси ва рақами ______________________ йил _____________________-сон

            

Хорижий ҳамкор

давлати


        

Иш (хизмат) тури

шартнома бўйича қиймати

            

эквивалентда (сўмда)

сўм

           

Ишлар (хизматлар) бажарилган сана (топшириш-қабул қилиш далолатномаси)

йил

        

-сон

  

Ҳақиқатда бажарилган сана (хизматлар) қиймати

     

эквивалентда (сўмда)

сўм

         

Қўшилган қиймат солиғининг ҳисобланган суммаси

сўм

Аризани тақдим этиш муддати (кун/ой/йил)

      

га тақдим этилади.

(солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органи)


Солиқ тўловчи тўғрисидаги

МАЪЛУМОТЛАР


1. Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома


             

2. Давлат рўйхатидан ўтказилган сана (кун/ой/йил)

3. СТИР





4. ИФУТ









5. Телефон:   код


рақам


          

Ушбу аризада кўрсатилган

маълумотларнинг ишончлилиги

ва тўлиқлигини тасдиқлайман

     

Давлат солиқ хизмати органи

ходими томонидан тўлдирилади

    

Раҳбар

Мазкур ҳисоб-китоб

(кераклигига "V" белгиси қўйилсин)

СТИР












Ф.И.Ш.





шахсан


почта орқали

Имзо


















варақда тақдим этилган

Бош бухгалтер








СТИР















Ф.И.Ш.




Имзо



Тақдим этилган сана
















(кк/оо/йй)

Сана












Ф.И.Ш.



(кк/оо/йй)

Имзо

    




   

     

М.Ў. (муҳр мавжуд бўлган тақдирда)


Изоҳ: Ушбу ариза солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига ёзма ёки электрон шаклда солиқ тўловчининг шахсий кабинети, шу жумладан, ахборот тизими орқали тақдим этилиши мумкин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 11 февраль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 17 февраль, 6-сон, 65-модда






















































Время: 0.1603
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск