ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Таълим соҳасида бошқарув. Таълим муассасаларини лицензиялаш ва аттестациядан ўтказиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.02.2020 й. 75-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш маркази фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.02.2020 й.

N 75




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ҲУЗУРИДАГИ ОЛИЙ ТАЪЛИМНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ТАДҚИҚОТЛАРИ ВА ИЛҒОР ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ

ТАТБИҚ ЭТИШ МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Олий ва ўрта махсус таълим тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 11 июлдаги ПҚ-4391-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, олий таълим тизимини янада ривожлантириш, таълим жараёнини ўқув-методик таъминлаш ҳамда олий таълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича тадқиқотлар учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 июлдаги ПҚ-4391-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш маркази негизида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

олий таълим муассасалари фаолиятида илғор педагогик технологиялар ва инновацион ўқитиш усулларидан кенг фойдаланиш асосида ўқув режалари ва фан дастурларини такомиллаштириш, шунингдек, таълим жараёни сифатини изчил ошириб бориш, ўқитишнинг самарали шакллари ва усуллари ҳамда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишга кўмаклашиш;

олий таълим муассасаларининг республика ҳамда халқаро рейтингини ошириб бориш чораларини кўриш, уларга технологик жиҳатдан юқори даражада жиҳозланган технопарк, форсайт, технологиялар трансфери марказлари, стартап лойиҳалари ҳамда акселераторларни ташкил этишга методик кўмаклашиш;

олий таълим муассасаларида тегишли тармоқ, соҳа ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун зарур кадрлар тайёрлаш йўналишлари ва кўрсаткичларини таҳлил қилиш ва прогнозлаштириш;

масофадан ўқитиш ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириш имконияти мавжуд бўлган таълим шаклларини жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

олий таълим тизими фаолиятини илмий-методик таъминлаш, соҳага оид илғор хорижий тажриба асосида рақобатбардош кадрлар тайёрлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

таълим дастурларига кирадиган барча фанлар бўйича янги авлод ўқув адабиётларини таҳлил қилиш, тайёрлаш ва нашр зтишни ташкил қилиш;

олий таълим соҳасидаги ҳуқуқий ва методик ҳужжатлар ҳамда давлат намунасидаги қатъий назоратдаги ҳужжатлар ҳисобини юритиш, электрон базани шакллантириш ва улар билан олий таълим муассасаларини таъминлаш;

олий таълим тизимининг давлат таълим стандартлари, малака талабларини, талабалар мустақил таълими бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш, шунингдек, олий таълим муассасаларида ўқув жараёни узлуксизлигини методик жиҳатдан таъминлаш;

давлат-хусусий шериклик шартлари асосида олий маълумотли кадрлар тайёрлашнинг ҳуқуқий ва методик асосларини ўрганиш, ушбу соҳадаги ишларни жадаллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

идоравий бўйсунуви ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, республика олий таълим муассасаларининг рақобатдошлигини ошириш чораларини кўриш;

олий таълим муассасаларининг илмий-тадқиқот муассасалари, потенциал иш берувчилар талаблари билан интеграциялашуви жараёнларини ташкил этиш бўйича тегишли тавсияларни ишлаб чиқиш.


3. Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

илмий фаолиятга оид давлат дастурлари ва илмий фаолиятга оид давлат мақсадли дастурларини амалга ошириш учун ажратилган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

республика илмий-тадқиқот лойиҳа грантлари;

халқаро молия ташкилотларининг грантлари;

шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


4. Марказга Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда олий таълим муассасаларига қуйидагилар бўйича шартнома асосида хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи берилсин:

олий таълим тизимига тегишли катъий назоратдаги, давлат намунасидаги ҳужжатларни нашрга тайёрлаш ва улар билан олий таълим муассасаларини таъминлаш;

замонавий муқобил электрон ва виртуал ўқув ҳамда лаборатория воситаларини яратиш, экспертизадан ўтказиш, тавсиялар ишлаб чиқиш;

STEAM таълим технологияларини жорий этишда фаол иштирок этиш;

республика ва хатқаро баҳолаш дастурларида ипггирок этиш ҳамда таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва жорий этишда олий таълим муассасаларига методик кўмаклашиш;

идоравий бўйсунуви ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, олий таълим муассасаларига ўқув-методик ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўйича методик ёрдам кўрсатиш.


5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш марказининг тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги икки ой муддатда Марказни зарур назарий билимлар ва амалий кўникмалар, юклатилган вазифалар ижросини профессионал даражада таъминлаш қобилиятига эга бўлган юқори малакали кадрлар билан тўлдирсин.


6. 2020 йил 1 майдан бошлаб меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари бўйича Марказ директори олий таълим муассасаси ректорига, директор маслаҳатчиси ва директор ўринбосарлари - олий таълим муассасаси проректорига, бошқарма ва бўлим бошлиқлари - факультет деканига, бош мутахассис - катта ўқитувчига, етакчи мутахассис - ўқитувчига тенглаштирилсин.


7. Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Шифонур кўчаси, Талабалар шахарчаси, 75-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотлар тегишли ҳудуди билан биргаликда Марказга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида берилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Марказ биносини таъмирлаш ҳамда ахборот-коммуникация технологияларини харид қилиш учун зарур маблағларни 2020 йилги Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ажратсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Марказ буюртмаси асосида белгиланган тартибда уни юқори тезликдаги Интернет жаҳон ахборот тармоғига улашни ҳамда зарур телефон алоқаси билан таъминласин.


10. Белгилаб қўйилсинки, мазкур қарорда назарда тутилган харажатларни молиялаштириш 2020 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ажратиладиган маблағлар доирасида, 2021 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.

Марказга 3 та, шу жумладан, 2 та енгил ва 1 та навбатчи автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибитияга юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасинннг

2020 йил 10 февралдаги

75-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта

махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий

таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор

технологияларни татбиқ этиш марказининг

ТУЗИЛМАСИ

Маслаҳатчи



Директор

























































































Директорнинг биринчи ўринбосари






Директор ўринбосари



Назорат-ҳуқуқий бўлими

3









































Олий таълим тизимини ривожлантириш тадқиқотлари бошқармаси

1


Олий таълим муассасалари ривожланиш йўналишларининг стратегик таҳлили ҳамда истиқболларини аниқлаш бўлими

3




Олий таълим муассасалари ахборот-ресурс марказлари фаолияти ҳамдаа хорижий ўқув адабиётлари мониторинги бўлими

3



Бош юрисконсульт

1




































Ижро назорати ва мониторинг бўлими

1



























Таълим сифатини ошириш, норматив- методик ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш бўлими

3


Олий таълим тизимида инновацион таълим технологияларни, ўқитиш усулларини татбиқ этиш бўлими

3




Дарслик, ўқув қўланмалари ва махсус адабиётлар билан ўқув жараёнини таъминлаш бўлими

4


























Бухгалтерия

3



















Иқтидорли ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш бўлими

3


























Кадрлap билан ишлаш бўйича инспектор

1

Таълим стандартлари, малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурларини такомиллаштириш бўлими

4


Хорижий таълим тизими тажрибасини, норматив-методик асосларини таҳлил қилиш ва жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш бўлими

3






























Олий таълим муассасалари академик автономиясини кенгайтириш, ўзини ўзи молиялаштиришнинг норматив асосларини ишлаб чиқиш бўлими

3














Биринчи бўлим

1




































Девонхона

1


































































Таълим муассасаларида ҳужжатларни юритиш ва таълим тизимида қатъий назоратдаги ҳужжатлар бўлими

3



Техник эксплуатации ва хўжалик бўлими

1
































































































Ахборот-коммуникация технологиялари бўлими

2















































































      

Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони - 51 нафар.

Хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар сони белгиланган нормативларга мувофиқ аниқланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 10 февраль









































Время: 0.1694
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск