ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.02.2020 й. Ф-5540-сон "Жаҳон чемпионатларида юқори натижаларга эришган спортчиларни тақдирлаш тўғрисида"ги Фармойиши

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

07.02.2020 й.

N Ф-5540



ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТЛАРИДА

ЮҚОРИ НАТИЖАЛАРГА ЭРИШГАН

СПОРТЧИЛАРНИ ТАҚДИРЛАШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 25 ноябрдаги "Жаҳон чемпионатларида юқори натижаларга эришгани учун Ўзбекистон Республикаси спортчиларини мукофотлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги ПФ-4056-сон Фармонига мувофиқ:


1. Спортнинг Олимпия ва Паралимпия, шу жумладан паратаэквондо бўйича 2019 йил 3-8 февраль кунлари Анталия шаҳрида (Туркия), оғир атлетика бўйича 2019 йил 14-28 сентябрь кунлари Паттайя шаҳрида (Таиланд), парасузиш бўйича 2019 йил 16-22 сентябрь кунлари Лондон шаҳрида (Буюк Британия), параенгил атлетика бўйича 2019 йил 7-15 ноябрь кунлари Дубай шаҳрида (БАА) бўлиб ўтган жаҳон чемпионатларида муваффақиятли иштирок этган қуйидаги спортчилар:


Норбеков Хусниддин Қиличбоевич - параенгил атлетика бўйича ядро улоқтириш йўналишида биринчи ўринни (олтин медали) эгаллагани учун 12 000 АҚШ доллари;


Омонов Бобиржон Зоиржон ўғли - параенгил атлетика бўйича ядро улоқтириш йўналишида биринчи ўринни (олтин медали) эгаллагани учун 12 000 АҚШ доллари;


Салиев Дониёр Нурулла ўғли - параенгил атлетика бўйича узунликка сакраш йўналишида биринчи ўринни (олтин медали) эгаллагани учун 12 000 АҚШ доллари;


Тошпулатова Шохсанам Дилшодбек қизи - парасузиш бўйича баттерфлай 100 метр йўналишида биринчи ўринни (олтин медали) эгаллагани учун 12 000 АҚШ доллари;


Чеваров Бекжон Сирожиддин ўғли - параенгил атлетика бўйича узунликка сакраш йўналишида биринчи ўринни (олтин медали) эгаллагани учун 12 000 АҚШ доллари;


Асланов Ислам Даминович - парасузиш бўйича эркин 50 метр, эркин 100 метр ҳамда баттерфлай 100 метр йўналишларида иккинчи ўринни (кумуш медали) эгаллагани учун 18 000 АҚШ доллари;


Бурхонова Сафия Каимовна - параенгил атлетика бўйича ядро улоқтириш йўналишида иккинчи ўринни (кумуш медали) эгаллагани учун 6 000 АҚШ доллари;


Гиясов Тимур Мухаматжон ўғли - параенгил атлетика бўйича баландликка сакраш йўналишида иккинчи ўринни (кумуш медали) эгаллагани учун 6 000 АҚШ доллари;


Джураев Акбар Ҳуснидилла ўғли - оғир атлетика бўйича 109 кг вазнда иккинчи ўринни (кумуш медали) эгаллагани учун 6 000 АҚШ доллари;


Мусабеков Фирдавс Улуғбек ўғли - парасузиш бўйича брасс 100 метр йўналишида иккинчи ўринни (кумуш медали) эгаллагани учун 6 000 АҚШ доллари;


Наимова Гулжаной Абдулла қизи - паратаэквондо бўйича 58 кг вазнда иккинчи ўринни (кумуш медали) эгаллагани учун 6 000 АҚШ доллари;


Каюмова Нозимахон Номонжоновна - параенгил атлетика бўйича найза улоқтириш йўналишида учинчи ўринни (бронза медали) эгаллагани учун 3 000 АҚШ доллари;


Марасулов Азизжон Азимжон ўғли - паратаэквондо бўйича 75 кг вазнда учинчи ўринни (бронза медали) эгаллагани учун 3 000 АҚШ доллари;


Мирзохидова Нигорахон Фарход қизи - парасузиш бўйича чалқанча 100 метр йўналишида учинчи ўринни (бронза медали) эгаллагани учун 3 000 АҚШ доллари;


Мухторов Санжар Тошпўлат ўғли - паратаэквондо бўйича 61 кг вазнда учинчи ўринни (бронза медали) эгаллагани учун 3 000 АҚШ доллари;


Набиева Муаттар Абдуллажон қизи - оғир атлетика бўйича 55 кг вазнда учинчи ўринни (бронза медали) эгаллагани учун 3 000 АҚШ доллари;


Султонов Элбек Улаш ўғли - параенгил атлетика бўйича ядро улоқтириш йўналишида учинчи ўринни (бронза медали) эгаллагани учун 3 000 АҚШ доллари;


Тошпулатова Шохсанам Дилшодбек қизи - парасузиш бўйича эркин 100 метр йўналишида учинчи ўринни (бронза медали) эгаллагани учун 3 000 АҚШ доллари;


Турсунхужаев Музаффар Шухратилло ўғли - парасузиш бўйича эркин 50 метр йўналишида учинчи ўринни (бронза медали) эгаллагани учун 3 000 АҚШ доллари;


Эргашев Адхамжон Абдуллажон ўғли - оғир атлетика бўйича 67 кг вазнда учинчи ўринни (бронза медали) эгаллагани учун 3 000 АҚШ доллари миқдоридаги бир марталик пул мукофоти билан тақдирлансинлар.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу фармойишнинг 1-бандида кўрсатилган спортчиларни бир марталик пул мукофотлари билан тақдирлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилишини назарда тутсин.


3. Мазкур фармойишнинг ижроси қуйидаги тартибда амалга оширилсин:

Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Х. Набиев - Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Миллий паралимпия ассоциацияси билан биргаликда спортчиларга мукофотларнинг тантанали равишда топширилишини таъминласин;

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори А.К. Кучимов ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси вазифасини бажарувчи А.Д. Хаджаев - спортчиларни тақдирлаш маросимини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш ҳамда соғлом турмуш тарзи тарғиботини янада кучайтириш ва спортни оммалаштириш мақсадида мазкур фармойишда белгиланган спортчилар ҳақида телекўрсатувлар рукнини тайёрлаш ва эфирга узатишни ташкил этсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 8 февраль










































Время: 0.0042
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск