Расчеты с персоналом

Нормативно-правовые акты / Изменения в законодательстве / 2019 г. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.12.2019 й. 1014-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.12.2019 й.

N 1014



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК, БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш

қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"

2019 йил 24 январдаги ПҚ-4126-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 14 январдаги ПФ-5630-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 30 декабрдаги 374-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ганиев ва Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси Н.Ш. Шарипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                            А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 19 декабрдаги

1014-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида" 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарорида:


а) 3-илованинг рус тилидаги номида "Государственного комитета по содействию приватизированным предприятиям и развитию конкуренции" сўзлари "Антимонопольного комитета, Агентства по управлению государственными активами, Агентства по защите прав потребителей при Антимонопольном комитете Республики Узбекистан" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Наименование должности" графасининг биринчи-учинчи хатбошилари тегишли келишикда "Директор" сўзлари билан тўлдирилсин;


б) 9-илованинг рус тилидаги номида:

"Государственного комитета Республики Узбекистан по содействию приватизированным предприятиям и развитию конкуренции" сўзлари чиқариб ташлансин;

"Госкомконкуренции" сўзи "Антимонопольного комитета, Агентства по управлению государственными активами" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Бозор иқтисодиёти шароитларида аҳолига коммунал хизмат кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 1997 йил 25 апрелдаги 211-сон қарори 5-бандининг иккинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Кичик тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш механизмини такомиллаштириш тўғрисида"ги 1998 йил 27 майдаги 232-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 5-сон, 20-модда) 2-иловасида:


а) еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

     

"

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги

Қўшма корхоналар ташкил этиш, экспорт маҳсулотларини сотиш бозорларини, жаҳон бозори коньюнктураси, маҳсулот ишлаб чиқаришнинг илғор технологиялари тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш учун хорижий шериклар излаб топишда кўмаклашиш. Хўжалик юритувчи субъектларнинг қонуний ҳуқуқларини, манфаатларини ноҳалол рақобатчилардан, давлат бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳамда уларнинг банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган мансабдор шахсларининг ҳужжатлари ва ҳаракатларидан ҳимоя қилишни ўз ваколати доирасида амалга оширади.

";

б) қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

       

"

Ўзбекистон Республикаси Монополияга

...
Время: 0.0242
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск