ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Соғлиқни сақлаш вазирининг 14.01.2020 й. 108-сон "Тиббий ихтисослашувнинг тегишли турини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник база, асбоб-ускуналар ва бошқа техник воситалар, шу жумладан тиббий техникага энг кам талабларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 14.02.2020 й. 2905-4-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.02.2020 й.

N 2905-4




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ

14.01.2020 й.

N 108


БУЙРУҒИ



Тиббий ихтисослашувнинг тегишли турини

амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник

база, асбоб-ускуналар ва бошқа техник воситалар,

шу жумладан тиббий техникага энг кам талабларга

қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 714-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2017 йил 10 июлдаги 90-сон буйруғи (рўйхат рақами 2905, 2017 йил 28 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 30-сон, 756-модда) билан тасдиқланган Тиббий ихтисослашувнинг тегишли турини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник база, асбоб-ускуналар ва бошқа техник воситалар, шу жумладан тиббий техникага энг кам талабларга иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.



Вазир                                                                    А. Шадманов






Буйруққа

ИЛОВА



Тиббий ихтисослашувнинг тегишли турини

амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник

база, асбоб-ускуналар ва бошқа техник воситалар,

шу жумладан тиббий техникага энг кам талабларга

киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар


1. 5-боб қуйидаги мазмундаги 7-1-7-3-бандлар билан тўлдирилсин:

"7-1. Паразитологик лаборатория диагностикасидан иборат бўлган амбулатор типдаги тиббиёт ташкилотида қуйидагилар бўлиши лозим:

стерил тиббиёт асбоб-ускуналари учун стол (камида 2 дона);

врач учун иш столи;

стуллар;

кушетка (камида 2 дона);

муолажа ўтказиладиган хонада стационар ҳолатдаги бактериоцид лампа;

хоналар учун кўчма бактериоцид лампа;

бикс (камида 4 дона);

лаборатория столи (камида 2 дона);

совутгич (холодильник);

газ ёки электр плиталар;

реагентлар учун икки камерали совутгич (холодильник);

кийимлар учун жавон;

ҳаво сўриб олувчи жавон;

стериллаш ва дистиллаш учун мўлжалланган тиббиёт асбоб-ускуналари;

термостат;

центрифуга (пробирка учун 8 та 15 мл. ўлчамли ёки 6 та 15 мл. ўлчамли);

предмет шишачаси тўплами (камида 200 дона);

қоплама шишачаси тўплами (камида 200 дона);

ёритқичли бинокуляр микроскоп;

1180-1240 диапазонли ареометр;

рН-метр ёки индикатор тестлари;

предмет шишачаси тўплами (6х10 см, 8х12 см, камида 200 дона);

қоплама шишачаси тўплами (камида 200 дона);

лаборатория идишлари тўплами;

30, 50, 100 гр.ли полиэтилен ёки шиша стаканлар (камида 100 дона);

пробиркалар учун штативлар;

металл ковузлок (петля), 0,5-1 см, камида 20 дона);

шиша пипеткалар (камида 20 дона);

Петри идишчалари (камида 100 дона);

пинцетлар ва игналар;

шиша воронкалар;

кимёвий реагентлар;

резина пробкалар;

турли озуқа муҳитлари учун идиш.

7-2. Биоматериал йиғиш пункти ташкил этиладиган амбулатор типдаги тиббиёт ташкилотида қуйидагилар бўлиши лозим:

стерил тиббиёт асбоб-ускуналари учун стол (камида 2 дона);

стол ва стуллар;

кушетка ёки қон олиш учун махсус ўриндиқ;

болалар учун йўргак столи (чақалоқлар билан ишланса);

муолажа ўтказиладиган хонада стационар ҳолатдаги бактериоцид лампа;

хоналар учун кўчма бактериоцид лампа;

совутгич (холодильник);

термосумка;

центрифуга;

термостат (қондан ташқари биоматериаллар учун);

ҳаво сўриб олувчи жавон (қондан ташқари биоматериаллар учун);

бир марта қўлланиладиган скарификатор (камида 200 дона);

предмет шишачалари тўплами;

турли қопқоқчали вакутейнерлар;

пробиркалар;

вакутейнер ва пробиркалар учун штативлар;

биоматериаллар учун контейнерлар;

спиртли салфеткалар;

бир марталик қўлқоплар;

бир марталик шприцлар;

фойдаланиб бўлинган нарсаларни ташлаш учун идишлар;

кийимлар учун жавон ёки илгич.

7-3. Бактериологик лаборатория диагностикаси ташкил этиладиган амбулатор типдаги тиббиёт ташкилотида қуйидагилар бўлиши лозим:

стерил тиббиёт асбоб-ускуналари учун стол (камида 2 дона);

врач учун иш столи;

стуллар;

кушетка (камида 2 дона);

муолажа ўтказиладиган хонада стационар ҳолатдаги бактериоцид лампа;

хоналар учун кўчма бактериоцид лампа;

бикс (камида 4 дона);

лаборатория столи (камида 2 дона);

совутгич (холодильник);

газ ёки электр плиталар;

реагентлар учун икки камерали совутгич (холодильник);

кийимлар учун жавон;

ҳаво сўриб олувчи жавон;

стериллаш ва дистиллаш учун мўлжалланган тиббиёт асбоб-ускуналари;

термостат;

центрифуга (пробирка учун 8 та 15 мл. ўлчамли ёки 6 та 15 мл. ўлчамли);

предмет шишачаси тўплами (камида 200 дона);

қоплама шишачаси тўплами (камида 200 дона);

ёритқичли бинокуляр микроскоп;

1180-1240 диапазонли ареометр;

рН-метр ёки индикатор тестлари;

предмет шишачаси тўплами (6х10 см, 8х12 см, камида 200 дона);

қоплама шишачаси тўплами (камида 200 дона);

лаборатория идишлари тўплами;

30, 50, 100 гр.ли полиэтилен ёки шиша стаканлар (камида 100дона);

пробиркалар учун штативлар;

металл ковузлок (петля), 0,5-1см, камида 20 дона);

шиша пипеткалар (камида 20 дона);

Петри идишчалари (камида 100 дона);

пинцетлар ва игналар;

шиша воронкалар;

кимёвий реагентлар;

резина пробкалар;

турли озуқа муҳитлари учун идиш;

автоматлаштирилган идентификацияли бактериологик анализатор;

ламинар жавон;

стереомикроскоп;

горелкалар;

ПЦР тўплами;

анаэростатлар ёки юқори ис газли термостатлар;

серотиплар учун тўпламлар;

муҳитлардаги рНни ўлчаш воситалари.".


2. 6-бобнинг номи "диетология" деган сўздан кейин "ҳамда паразитология" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


3. 8-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"клизма мосламаси (паразитология, гастроэнтерология учун).".


4. 9-бандда:

ўн тўққизинчи хатбошидаги "программа" деган сўз "дастур" деган сўз билан алмаштирилсин;

йигирма саккизинчи хатбошидаги "магнитафон" деган сўз "магнитофон" деган сўз билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"клизма мосламаси (паразитология, гастроэнтерология учун).".


5. Қуйидаги мазмундаги 6-1-боб билан тўлдирилсин:


"6-1-БОБ. ИНТЕРВЕНЦИОН КАРДИОЛОГИЯ

ИХТИСОСЛИГИ БЎЙИЧА


9-1. Маслаҳат, диагностика, консерватив ва оператив даволашдан иборат бўлган стационар типдаги тиббиёт ташкилотида қуйидагилар бўлиши лозим:

стерил тиббиёт асбоб-ускуналари учун стол (камида 2 дона);

врач учун иш столи;

ҳамширалар пости учун стол;

стуллар;

кушетка;

совутгич (холодильник);

каравотлар;

кўп функцияли каравот;

муолажа ўтказиладиган хонада стационар ҳолатдаги бактериоцид лампа;

палаталар учун кўчма бактериоцид лампа;

бикс (камида 4 дона);

штатив (суюқликларни томчилатиб қуйишга мўлжалланган);

стериллаш ва дистиллаш учун мўлжалланган тиббиёт асбоб-ускуналари;

тонометр ва фонендоскоп;

рентгенангиография комплекси;

магистрал томирларни катетерлаш тўпламлари;

қоннинг қуюлишини актив вақтини аниқлаш учун портатив аппарат;

беморлар учун аравачалар;

беморлар учун замбил;

тиббиёт термометри;

коронар стентлар;

баллонли катетерлар;

коронар ўтказгичлар;

ўтказувчи катетерлар;

диагностика катетерлари (JL, JR);

диагностика ўтказувчилари;

интродьюсерлар;

баллонли катетерлар периферик томирлар учун;

периферик томирлар учун стентлар;

кава-фильтрлар;

бир марталик қўлқоплар;

функционал тўшаклар;

тўшак олди тумбаси;

марказлашган, ҳар бир тўшакка уланган кислород, ҳаво, вакуум ўтказгичи;

консоль-электр розеткалари;

вакуумли аспиратор;

соясиз операция лампаси;

бикслар ва бикс ушлагичлар;

хирургик электр сўргич бактериал фильтр билан;

ЭКГ портатив;

ЭКГ аппарати (кўп каналли);

ЭхоКГ аппарати (қизилўнгач учун датчик билан);

юракни миокардиал, трансвеноз, эндокардиал ва ташқи электростимуляцияси учун электрокардиостимулятор;

марказлашган компьютер ва 5 улагичли ЭКГли, юрак қисқаришлари, нафас олиш частотаси, инвазив ва ноинвазив артериал босимни ўлчаш, ўпка артериясининг босимини ўлчаш, марказий веноз босимни ўлчаш, юрак қон ҳайдаши, қондаги гемоглобиннинг кислород билан таъминланганлигини аниқлаш, бадан ҳароратининг ўзгаришлари, SOS сигналини автоматик равишда берувчи (сигнал тревоги) каравот олди кардиомониторлари;

ИВЛ аппарати ташқи нафас функциясини мониторинглайдиган ва газоанализаторли;

транспортировка учун портатив нафас олиш аппарати;

трахея интубацияси тўплами;

инфузоматлар;

инфузион стойкалар 5 дозаторли ва 3 инфузоматли;

бифазали дефибриллятор синхронлаш функцияси билан;

принтерли персонал компьютер программалашган тармоқ билан, тез хабар бериш ва жавоб қилиш системаси, нусха олиш, чоп этиш ва сканерлаш учун кўп функцияли мосламалар;

ультратовушли ингалятор;

инфузион ва трансфузион воситаларни вена ичига тез юбориш системаси;

интубацияли ва вена ичи наркозлаш тўпламлари;

кўп функцияли наркозли нафас олиш аппарати;

тарози;

тиббиёт термометри.".


6. 12-бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"12-БОБ. АКУШЕРЛИК ВА ГИНЕКОЛОГИЯ,

ЎСМИРЛАР (БОЛАЛАР) ГИНЕКОЛОГИЯСИ

ИХТИСОСЛИК ТУРЛАРИ БЎЙИЧА".


7. 27-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"27. Маслаҳат, диагностика ва консерватив ва оператив даволашдан иборат бўлган стационар типдаги тиббиёт ташкилотида қуйидагилар бўлиши лозим:

стерил тиббиёт асбоб-ускуналари учун стол (камида 2 дона);

гинекология креслоси (ёритгич лампаси билан);

операция столи;

электр сўргич;

электр коагулятор;

аппарат ЭКГ;

дефибриллятор;

ИВЛ ва наркоз аппарати;

ларингоскоп;

пульсоксиметр;

кардиомонитор;

соясиз операция лампаси;

кўчма ёритгич;

врач учун иш столи;

акушер стетоскопи;

бир марталик қоғоноқни ёриш учун амниотомлар;

кичик габаритли она ва ҳомила қон айланиш фаолиятини аниқловчи допплер аппарати;

сантиметр тасмаси;

ҳомила вакуум экстрактори;

бачадон тампонадаси учун мослама;

азот оксиди манбаси (марказий тарқатма) ;

қон гуруҳини аниқлаш учун планшет;

эритмаларни илитиш учун мослама;

плазма эритувчи ускуна;

ҳамширалар пости учун стол;

стуллар;

кушетка;

совутгич (холодильник);

тиббиёт каравотлари (кўп функцияли электр узатгичли, мониторли);

бир марталик туғруқ қабул қилиш учун акушерлик тўплами;

туғруқ йўлларини кўриш учун асбоб-ускуналар тўплами;

аравача (каталкалар);

томбоэластограф (қон қуюлиш жараёнини кузатиш ва қайд қилиш учун);

қон реинфузияси учун мослама (қонни қайта қуйиш учун);

инфузион терапия учун мослама (қон қуйиш учун);

бачадон ичи шейвери;

кўп функцияли универсал бачадон манипулятори;

кольпоскоп;

муолажа ўтказиладиган хонада стационар ҳолатдаги бактериоцид лампа;

хоналар учун кўчма бактериоцидли чироқ;

бикс (камида 4 дона);

"форма 30" бикс жамламаси;

штатив (суюқликларни томчилатиб қуйишга мўлжалланган камида 2 дона);

стериллаш ва дистиллашга мўлжалланган тиббиёт асбоб-ускуналари;

бўй ўлчагич;

чаноқни ўлчаш асбоби;

тонометр ва фонендоскоп;

бачадон зонди (камида 4 дона);

Симпс ойна тўплами (камида 8 дона);

Куско ойнаси (камида 6 дона);

корнцанг (камида 6 дона);

учли қисқич (камида 2 дона);

тарози;

кураксимон ойнача;

ярани кенгайтиргич (камида 2 дона);

Гегар кенгайтиргичи (7 ўлчамдан 12 ўлчамгача) (камида 2 та тўплам);

бир марталик қўлқоплар;

бир марталик гинекологик тўплам (турли ўлчамларда);

лаборатория ойначалари;

кюреткалар (2, 4, 6 ўлчамли) (камида 2 та тўплам);

Кохер қисқичи;

Микулич қисқичи;

игна ушлагичлар;

катетерлар;

акушерлик қисқичи;

хирургия игналари ва тикиш тўплами (камида 10 та);

пианалар (камида 5 дона).

хирургия пичоғи (скалпель 2 дона);

қайчилар (камида 2 дона);

интубация трубкалари 4 дона турли ўлчамда;

тикув материаллари;

Амбу қопи;

кислород маскаси;

гемодинамика монитори;

хирургия чойшаби;

хирургия пичоғи учун бир мартали олмослар;

суюқликлар учун идишлар;

тиббиёт термометри.".


8. Қуйидаги мазмундаги 12-1 ва 12-2-боблар билан тўлдирилсин:


"12-1-БОБ. РЕПРОДУКТОЛОГИЯ ИХТИСОСЛИК

ТУРИ БЎЙИЧА


27-1. Маслаҳат, диагностика, консерватив, кичик оператив даволашдан иборат бўлган амбулатор типдаги тиббиёт ташкилотида қуйидагилар бўлиши лозим:

врач учун иш столи;

компьютер ва принтер;

стуллар;

стерил тиббиёт асбоб-ускуналари учун стол;

кушетка;

ширма;

операцион гинекология креслоси ;

бикс (камида 2 дона);

"ВИЧга қарши" жамланма;

штатив (суюқликларни томчилатиб қуйишга мўлжалланган) (камида 2 дона);

дезинфекцион контейнерлар;

муолажа ўтказиладиган хонада стационар ҳолатдаги бактероцидли чироқ;

тарози;

бўй ўлчагич;

стериллаш ва дистиллашга мўлжалланган тиббиёт асбоб-ускуналари;

танометр ва фонендоскоп;

стетофонендоскоп;

операция столи;

соясиз операция лампаси;

вакуум-аспиратор;

ларингоскоп клинклар тўплами билан;

дефибриллятор;

ИВЛ ва наркоз аппарати;

пульсоксиметр;

персонал кузатув монитори;

гинекологик кўрув ускуналари;

марказлашган кислород тармоғи;

вагинал ва абдоминал датчикли ультратовуш аппарати;

кузатиш телевизори;

ёритгичли лампа;

суюқ азот учун Дьюар идиши;

консервацияланган жинсий ҳужайраларни сақлаш учун Дьюар идиши;

жинсий ҳужайраларни жўнатиш учун Дьюар идиши;

биоматериал учун контейнерлар;

хонадаги кислород ҳажмини кузатиш датчиклари;

бир марталик қўлқоплар;

бир марталик гинекологик тўпламлар (турли ўлчамларда);

бинокуляр лупа;

жинсий ҳужайралар учун муҳитни сақлайдиган идиш;

кичик пипеткалар;

пластик;

иситгичли столчалар;

манипулятор;

IVF ишчи станцияси;

антивибрацион стол;

термостат (СО2 инкубатор);

ёритгичли микроскоп;

инвертирланган микроскоп;

микроманипулятор;

центрифуга;

ламинацияланган бокс иситгичи билан;

инкубаторлардаги СО2 миқдорини кузатиш датчиклари;

чиқиндилар учун контейнер;

аравачалар;

тиббиёт термометри.


12-2-БОБ. НЕОНАТОЛОГИЯ ИХТИСОСЛИК

ТУРИ БЎЙИЧА


27-2. Маслаҳат, диагностика, консерватив даволашдан иборат бўлган стационар типдаги тиббиёт ташкилотида қуйидагилар бўлиши лозим:

стерил тиббиёт асбоб-ускуналари учун стол (камида 2 дона);

врач учун иш столи;

ҳамширалар пости учун стол;

стуллар;

кушетка;

неонатал каравотлар;

мониторли каравотлар (электр узатмалар ва ҳароратни мувозанатлаштирувчи мосламалар билан );

чақалоқлар учун реанимация столи (Неотерм);

миянинг электр фаоллигини кузатувчи мослама;

СРАР - нафас йўлларида доимий мусбат босим яратувчи, мустақил нафас олишга кўмаклашувчи мослама;

кўчма инкубатор;

капнограф;

плазмани эритиш учун мослама;

транспортли кювез;

муолажа ўтказиладиган хонада стационар ҳолатдаги бактериоцид лампа;

палаталар учун кўчма бактериоцид лампа;

бикс (камида 6 дона);

штатив (суюқликларни томчилатиб қуйишга мўлжалланган) (камида 4 дона);

йўргак столи;

чақалоқлар учун тарози ва бўй ўлчагич;

стериллаш ва дистиллаш учун мўлжалланган тиббиёт асбоб-ускуналари;

тонометр ва фонендоскоп;

ЭКГ аппарати;

УТТ аппарати;

ларингоскоп турли ўлчамдаги клинклари билан;

ИВЛ аппарати;

наркозли нафас олиш аппарати;

пульсоксиметр;

эндотрахеал трубкалар (2,5 мм; 3 мм; 3,5 мм; 4 мм);

насосли шприцлар;

инфузомат;

мешок Амбу;

мобиль рентген аппарати;

негатоскоп;

глюкометр;

электр сўргич;

фототерапия учун лампа;

шпатель (камида 10 дона);

чақалоқлар учун назал канюлалар;

зондлар (6 мм, 8 мм, 12мм);

ошқозон зондлари;

сийдик катетерлари;

стерил санацион юқори нафас органлари учун катетерлар;

тикиш материаллари;

томир клипслари;

ўмров ости (подключичный) катетерлари (0,6 мм);

катта томирлар катетеризацияси учун тўплам 3F10 мм, 4F15 мм,5F20 мм;

эндотрахеал трубкалар 2 мм; 2,5 мм; 3 мм; 3,5 мм; 4 мм; 4,5 мм, 5 мм;

трахеостом трубкалар;

болалар кислород ниқоблари 3 см, 5 см, 7см;

томир катетерлари 20 мм, 22 мм, 24 мм;

киндик катетери;

пробиркалар (ПХ-16);

петри чашкаси;

ёзги ва қишки тўшакчалар;

чойшаблар;

тиббиёт термометри.".


9. 36-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"36. Маслаҳат, диагностика, консерватив ва оператив даволашдан иборат бўлган стационар типдаги тиббиёт ташкилотида қуйидагилар бўлиши лозим:

стерил тиббиёт асбоб-ускуналари учун стол;

врач учун иш столи;

стуллар;

тонометр ва фонендоскоп;

бир марталик қўлқоплар;

кушетка;

совутгич (холодильник);

муолажа ўтказиладиган хонада стационар ҳолатдаги бактериоцид лампа;

хоналар учун кўчма бактериоцид лампа;

штатив (суюқликларни томчилатиб қуйишга мўлжалланган);

стериллаш ва дистиллашга мўлжалланган тиббиёт асбоб-ускуналари;

нейрохирургик операция столи (электр привод билан);

соясиз операция лампаси;

боғлов столи;

пешона ёритгичи;

бикслар;

электр сўргич;

монополяр, биполяр коагуляторлар;

коагуляция учун биполяр пинцет (Ясаргил) (175 мм - 0,4 мм, 175 мм - 1.0 мм);

аппарат ЭКГ;

аппарат Эхо ЭЭГ;

ЭОП (электр оптик мослашма);

операцион микроскоп;

мобиль рентген;

дефибриллятор;

ИВЛ аппарати;

наркозли нафас олиш аппарати;

ларингоскоп;

пульсоксиметр;

кардиомонитор;

кўп функцияли каравотлар (электр узатмалар билан жиҳозланган);

краниотомия ўтказиш учун тўплам (бош мия жарроҳлиги учун);

тезкор краниотомия ўтказиш учун тўплам (бош мия жарроҳлиги учун);

ламиноэктомия ўтказиш учун тўплам;

бош фиксацияси учун скоба (бош мия жарроҳлиги учун);

нейроэндоскоп;

Рэнни клипслари;

суяк қисқичлари (Керрисон) (1,0 мм, 2,0 мм, 3,0 мм, 4,0 мм, 5,0 мм);

Луэр, Бильрот Микулич, Алис, Кохер қисқичлари;

оддий анатомик ва хирургик қисқичлар (пинцетлар);

Каспар тўғри, эгри конхатомлари;

тўмтоқ учли элеватор;

Давис диссектори;

Каспар кюреткаси;

мия шпатели;

мия ретракторлари тўплами (Лейла) (бош мия жарроҳлиги учун);

Байонет микро қайчилари, микро игна ушлагичлари (тўғри ва эгилган);

микро пинцетлар;

гипофиз учун кюреткалар тўплами (бош мия жарроҳлиги учун);

микросўргич наконечниклари;

бўйин ретракторлари тўплами;

бўйин умуртқаси учун Кейджлар;

бўйин, кўкрак ва бел умуртқаси учун фиксаторлар;

гемостатик губкалар;

микропластиналар;

паренхиматоз бош мия босимини ўлчаш учун Кодман аппарати (датчиклари билан) (бош мия жарроҳлиги учун);

эндоваскуляр муолажалар учун микрокатетерлар;

клапанли шунтлар (паст, ўрта ва юқори босимли);

махсус томир ичи материаллари ва препаратлари тўплами;

Вайтланер 130 мм. 5 1/8 яра кенгайтиргичлари тўмтоқ ва эгри учли;

Вулстайн 130 мм. 5 1/8 яра кенгайтиргичлари тўмтоқ ва эгри учли;

негатоскоп;

бинокуляр лупалар (2 ва 4,5 марта катталаштириш учун);

микропинцет (0,3 мм 135 мм. 5 ? тикиш учун);

кўп функцияли мониторлар инвазив ва ноинвазив текширувлар учун;

Луэр, Бильрот Микулич, Алис, Кохер қисқичлари;

интубация трубкалари;

Амбу қопи;

кислород маскаси;

гемодинамика монитори;

хирургик чойшаблар;

кичик ва катта нейрохирургик тўплам;

суюқликлар учун идишлар;

атравматик тикув материаллари сўриладиган сўрилмайдиган;

транспедикуляр фиксатор системалари;

титан пластиналари (умуртқалар учун);

бош суяк дефектларини ёпиш учун титан сеткалар ва протакрил;

беморлар учун аравачалар;

беморлар учун замбил;

тиббиёт термометри.".


10. 41-бандда:

саккизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўққизинчи - қирқ олтинчи хатбошилар тегишли равишда саккизинчи - қирқ бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

тўққизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

ўнинчи - қирқ бешинчи хатбошилар тегишли равишда тўққизинчи - қирқ тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

йигирма саккизинчи хатбошидаги "бир мартали" деган сўзлар "бир марталик" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


11. 44-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"кушетка;

химиотерапия тўплами;

нур билан даволаш асбоб-ускуналар тўплами.".


12. 47-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"47. Маслаҳат, диагностика консерватив ва кичик (каминвазив, эндоскопик) оператив даволашдан иборат бўлган амбулатор типдаги тиббиёт ташкилотида қуйидагилар бўлиши лозим:

стерил тиббиёт асбоб-ускуналари учун стол;

врач учун иш столи;

ҳамширалар учун стол;

стуллар;

тиббиёт асбоб-ускуналари учун жавон;

ортопедия столи;

кушетка;

тоғаралар;

тоғаралар учун Краснобаева таглиги;

винтли табуретка;

бикс (камида 2 дона);

муолажа ўтказиладиган хонада стационар ҳолатдаги бактериоцид лампа;

ходимлар кийими учун жавон;

йиғилувчан ширма;

беморларнинг кийимлари учун илгич;

рентгенограммаларни сақлаш учун ёнмайдиган қути (сейф);

гипслаш ишлари учун стол;

гипс бинтлари учун жавон;

гипсли бинтларни тайёрлаш учун стол;

совутгич (холодильник);

стериллаш ва дистиллашга мўлжалланган тиббиёт асбоб-ускуналари;

негатоскоп;

тонометр ва фонендоскоп;

градусли бурчак ўлчагич;

Дитерих шинаси (камида 2 дона);

Штилля қайчиси (камида 2 дона);

Кнорре гипс кенгайтиргичи (камида 2 дона);

корнцанг (камида 2 дона);

анатомик ва хирургия пинцети (камида 2 дона);

бир марталик қўлқоплар;

тиббиёт термометри;

каравотлар (оператив даволаш учун);

кўп функцияли каравот (камида 2 дона) (оператив даволаш учун);

операция столи (оператив даволаш учун);

соясиз операция лампаси (оператив даволаш учун);

артроскоп (оператив даволаш учун);

артроскопик асбоб-ускуналар (камида 10 дона, оператив даволаш учун);

артроскопик оптика (камида 4 дона, оператив даволаш учун);

Купер қайчиси (камида 2 дона, оператив даволаш учун);

электр сўргич (оператив даволаш учун);

электр коагулятор (оператив даволаш учун);

ЭКГ аппарати (оператив даволаш учун);

оғиз кенгайтиргич (камида 2 дона, оператив даволаш учун);

тил ушлагич (камида 2 дона, оператив даволаш учун);

ошқозон зондлари (оператив даволаш учун);

турли пичоқчалар (камида 4 дона, оператив даволаш учун);

игна ушлагичлар (камида 4 дона, оператив даволаш учун);

тикув материаллари (камида 5 дона, оператив даволаш учун);

ИВЛ аппарати (оператив даволаш учун);

наркозли нафас олиш аппарати (оператив даволаш учун);

дефибриллятор (оператив даволаш учун);

ларингоскоп (оператив даволаш учун).".


13. 30-1-боб қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"30-1-БОБ. ХАЛҚ ТАБОБАТИ ИХТИСОСЛИГИ БЎЙИЧА


54-1. Маслаҳат, диагностика ва консерватив даволашдан иборат бўлган амбулатор типдаги тиббиёт ташкилотида қуйидагилар бўлиши лозим:

стерил тиббиёт асбоб-ускуналари учун стол (хижома, гирудотерапия, фитотерапия, гомеопатия учун);

халқ табобати вакили учун иш столи;

стуллар;

кушетка;

муолажа хонасида стационар ҳолатдаги бактериоцид лампа;

стериллаш ва дистиллаш учун мўлжалланган тиббиёт асбоб-ускуналари;

тонометр ва фонендоскоп;

тиббиёт термометри.

совутгич (холодильник);

хижома учун тўплам;

зулукни сақлаш учун идишлар (гирудотерапия учун);

ариларни сақлаш учун мослама (апитерапия учун);

кўп игнали болғача (акупунктура учун);

неврологик болғача (акупунктура учун);

дезинфекция воситалари ва ёрлиқланган идишлар (хижома ва гирудотерапия учун);

бир марталик қўлқоплар;

стерил материаллар: бинт, тампон, сочиқлар (хижома, гирудотерапия су-джок учун);

стерил материал учун бикслар (хижома ва гирудотерапия, су-джок учун);

ишлатиб бўлинган материал учун идишлар (хижома, гирудотерапия, апитерапия учун);

олинган қонни йиғиш учун идиш (хижома учун);

бир марталик скальпеллар (хижома учун);

пинцетлар (хижома, гирудотерапия, акупунктура, апитерапия учун);

петри ликобчалари (хижома, гирудотерапия, акупунктура, апитерапия учун);

лейкопластрь (хижома ва гирудотерапия учун);

бир марталик чойшаблар;

бир марталик игналар (акупунктура, акупрессура, су-джок учун);

муолажа вақтини белгилаш учун сигналли соат (акупунктура, су-джок учун);

бир марталик стаканлар (фитотерапия, гомеопатия учун);

графинлар (фитотерапия, гомеопатия учун);

фитоичимлик тайёрлаш учун аппарат (фитотерапия учун);

фитобар-стойка, стол-стуллар ва идишлар учун шкаф (фитотерапия учун);

мокслар, магнитлар, массажерлар, табиий тошлар, металл юлдузлар (су-джок учун);

кўп мартали стаканлардан фойдаланилганда, уларни ивитиш, ювиш,

дезинфекциялаш воситалари (фитотерапия, гомеопатия учун);

стандарт ўлчамдаги уқалаш кушеткаси (мануал терапия, акупрессура учун).

54-2. Маслаҳат, диагностика ва консерватив даволашдан иборат бўлган стационар типдаги тиббиёт ташкилотида қуйидагилар бўлиши лозим:

стерил тиббиёт асбоб-ускуналари учун стол (хижома, гирудотерапия, фитотерапия, гомеопатия учун);

халқ табобати вакили учун иш столи;

ҳамширалар пости учун стол;

стуллар;

кушетка;

совутгич (холодильник);

муолажа ўтказиладиган хонада стационар ҳолатдаги бактериоцид лампа;

стериллаш ва дистиллаш учун мўлжалланган тиббиёт асбоб-ускуналари ёки стерилизацияни ўтказиш учун имзоланган шартнома (фаолиятида инвазив муолажалар мавжуд бўлганда);

каравотлар;

тонометр ва фонендоскоп;

тиббиёт термометри.

хижома учун тўплам;

зулукни сақлаш учун идишлар (гирудотерапия учун);

ариларни сақлаш учун мослама (апитерапия учун);

кўп игнали болғача (акупунктура учун);

неврологик болғача (акупунктура учун);

дезинфекция воситалари ва ёрлиқланган идишлар (хижома ва гирудотерапия учун);

бир марталик қўлқоплар;

стерил материаллар, бинт, тампон, сочиқлар (хижома, гирудотерапия, су-джок учун);

стерил материал учун бикслар (хижома ва гирудотерапия, су-джок учун);

ишлатиб бўлинган материал учун идишлар (хижома, гирудотерапия, апитерапия учун);

олинган қонни йиғиш учун идиш (хижома учун);

бир марталик скальпеллар (хижома учун);

пинцетлар (хижома, гирудотерапия, акупунктура, апитерапия учун);

Петри ликобчалари (хижома, гирудотерапия, акупунктура, апитерапия учун);

лейкопластрь (хижома ва гирудотерапия учун);

бир марталик чойшаблар;

бир марталик игналар (акупунктура, акупрессура, су-джок учун);

муолажа вақтини белгилаш учун сигналли соат (акупунктура, су-джок учун);

бир марталик стаканлар (фитотерапия, гомеопатия учун);

графинлар (фитотерапия, гомеопатия учун);

фитоичимлик тайёрлаш учун аппарат (фитотерапия учун);

фитобар-стойка, стол-стуллар ва идишлар учун шкаф (фитотерапия учун);

мокслар, магнитлар, массажерлар, табиий тошлар, металл юлдузлар (су-джок учун);

кўп мартали стаканлардан фойдаланилганда, уларни ивитиш, ювиш,

дезинфекциялаш воситалари (фитотерапия, гомеопатия учун);

стандарт ўлчамдаги уқалаш кушеткаси (мануал терапия, акупрессура учун).".


14. Мазкур қўшимча ва ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 14 февраль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 17 февраль, 6-сон, 72-модда




























































Время: 0.1665
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск