ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Фан /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.02.2020 й. 87-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.02.2020 й.

N 87



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ, БАЪЗИЛАРИНИ

ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ҲАҚИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ижтимоий-иқтисодий ривожланишда иқтисодий

тадқиқотлар сифати ва ролини ошириш чора-тадбирлари

тўғрисида" 2019 йил 3 октябрдаги ПҚ-4471-сон қарори)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ижтимоий-иқтисодий ривожланишда иқтисодий тадқиқотлар сифати ва ролини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 3 октябрдаги ПҚ-4471-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 июндаги 638-Ф-сон фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 17 февралдаги

87-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 4 августдаги 587-сон қарорида:


а) 5-банддаги "Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси" cўзлари "Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 7-бандида:

тўртинчи хатбошидаги "Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг Оммавий коммуникациялар соҳасида мониторинг марказининг" сўзлари "Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича марказининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмаси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар маркази" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2017 йил 21 декабрдаги 1005-сон қарори 2-бандининг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича маркази бюллетенлари ва ҳар кунлик маълумотлари;

хорижий матбуот обзорлари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг таҳлилий ахборотлари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти ҳамда Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджет-солиқ тадқиқотлар институтининг таҳлилий материаллари мажбурий равишда юбориладиган ташкилотлар рўйхатига киритилсин".


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1013-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 йил, 12-сон, 299-модда) билан тасдиқланган Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнлари ҳамда зарур бўлган тақдирда уларга тегишли ахборот-таҳлилий материаллар электрон шаклда юбориладиган давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг рўйхатида:


а) 1-бўлимининг 10 ва 11-бандлари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"10. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти

11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджет-солиқ тадқиқотлари институти";


б) 2-бўлим қуйидаги мазмундаги 20-банд билан тўлдирилсин:

"20. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги";


в) 3-бўлимининг 3-банди ва 4-бўлимининг 1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


г) 6-бўлими 6-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"6. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази".


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 июлдаги 216-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 йил, 7-сон, 58-модда) билан тасдиқланган Юридик шахс ташкил этмасдан оилавий тадбиркорликни ва ҳунармандчилик фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-банди қуйидаги таҳрирдаги баён қилинсин:

"Ҳунармандчилик фаолияти ҳунарманд томонидан давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномада кўрсатилган йўналишлар бўйича амалга оширилади. Ҳунарманд ҳунармандчилик фаолиятини амалга оширишда буюмлар ёки товарлар (ишлар, хизматлар)ни тайёрлаш учун кўпи билан 5 нафар шогирдни жалб этишга ҳақлидир. Шогирд ушбу Низомнинг 14-банди талабларига риоя этган тақдирда бир неча ҳунармандларда буюмлар ёки товарларни тайёрлаш (ишлар, хизматларни бажариш) бўйича фаолиятни амалга оширишга ҳақлидир.

Халқ амалий санъати усталарининг миллий каталогига киритилган ҳунармандлар учун жалб этиладиган шогирдлар сони чекланмайди".


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 26 мартдаги 229-сон қарорида:


а) 8-банддаги "Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги" сўзлари "Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 9-банднинг "б" кичик бандида:

иккинчи хатбошидагиқтисодиёт вазирлиги" сўзлари "Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Оммавий коммуникация соҳасини мониторинг қилиш маркази" сўзлари "Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича маркази" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидагиқтисодий тадқиқотлар маркази" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 11 июндаги 442-сон қарори 8-банднинг учинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар марказининг" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 18 февраль











































Время: 0.1989
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск