Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари /

Аффинаж фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 17.02.2020 й. 86-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 17 февралдаги

86-сон қарорига

1-ИЛОВА



Аффинаж фаолиятини лицензиялаш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом аффинаж фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия бериш тартибини, лицензия талабгорига қўйиладиган талабларни, шунингдек, аффинаж фаолиятини лицензиялаш жараёнида жалб қилинган тузилмалар ва давлат органларининг идоралараро электрон ўзаро ҳамкорлиги тартибини белгилайди.


2. Аффинаж фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия фақат давлат хизматлари марказлари ёхуд Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) орқали мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича берилади.


3. Аффинаж фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия (кейинги ўринларда лицензия деб аталади) 10 йил муддатга кейинчалик узайтириш имконияти билан берилади.


4. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


аффинаж фаолияти - қимматбаҳо металларни аффинажлаш ва улар билан боғлиқ ишларни, шу жумладан мазкур Низомнинг 8-бандида келтирилган ишларни амалга ошириш фаолияти;


иккиламчи ресурслар - ўзининг истеъмол ва (ёки) функционал хусусиятларини, шу жумладан уларнинг таркибий қисмларини йўқотган, таркибида қимматбаҳо металлар бўлган маиший техника, оргтехника, тиббиёт техникалари, босма платалар ва техник йўналишдаги бошқа буюмлар, кино, фото, рентген материаллар;


лицензияловчи орган - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси;


лицензия - лицензияловчи орган томонидан юридик шахсларга бериладиган, аффинаж фаолияти соҳасидаги ишларни амалга ошириш ҳуқуқини тасдиқловчи, матрицали штрих коддан (кейинги ўринларда QR-код деб аталади) иборат бўлган, реестрга тегишли ахборот тизими маълумотлари киритилганлик ҳолатини тасдиқловчи ҳужжат;


минерал хомашё - ер қаъридан қазиб олинган ва таркибида қимматбаҳо металлар бўлган маҳаллий конлар рудалари, сочма конлар қумлари, техноген конлар рудалари ва қумлар, шунингдек, уларни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлар, металлургия ишлаб чиқаришининг оралиқ маҳсулотлари;


талабгор - лицензияловчи органга давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали лицензия бериш тўғрисида тегишли ариза билан белгиланган тартибда мурожаат қилган юридик шахс ёки у томондан тегишли тартибда тайинланган шахс;


таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган минерал хомашё, иккиламчи ресурслар, парча ва чиқиндиларни қайта ишлаш - қимматбаҳо металларни таркибида қимматбаҳо металлар бўлган минерал хомашёдан, ишлатиб бўлинган ёки фойдаланишдан чиқарилган асбоблар ва техник буюмлардан, шунингдек, парча ва чиқиндилардан электролитик, кимёвий, гидрометаллургик, пирометаллургик жараёнлардан фойдаланган ҳолда ажратиб олиш ҳамда уларни Ўзбекистон Республикасининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги тегишли норматив ҳужжатларига мувофиқ даражадаги сифатга етказиш.


қимматбаҳо металларни аффинаж қилиш - қимматбаҳо металларни Ўзбекистон Республикасининг техник жиҳатда тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларига ёки аффинаж қилинган қимматбаҳо металлар учун халқаро стандартларга мувофиқ сифат даражасига етказишга қаратилган физик ва кимёвий ишлов бериш усулларини қўллаган ҳолда, олинган қимматбаҳо металларни аралашмалар ҳамда тегишли таркибий қисмлардан тозалаш жараёни;


қимматбаҳо металлар - ҳар қандай ҳолат ва кўринишдаги, шу жумладан табиий қуйма ва аффинаж қилинган шаклдаги, шунингдек, хомашё, эритмалар, ярим тайёр маҳсулотлар, саноат маҳсулотлари, кимёвий бирикмалар, заргарлик ва бошқа буюмлар, тангалар, парчалар, ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндиларидаги олтин, кумуш, платина ва платина гуруҳига кирувчи (палладий, иридий, родий, рутений ва осмий) металлар;


қимматбаҳо металл парчалари ва чиқиндилари - ўзининг истеъмол ва (ёки) функционал хусусиятларини, шу жумладан уларнинг таркибий қисмларини йўқотган, таркибида қимматбаҳо металлар бўлган созлаб бўлмайдиган нуқсон, шунингдек, ишлаб чиқариш ва фойдаланиш жараёнида ҳосил бўлган хомашё, материал, яримфабрикат ва маҳсулот қолдиқлари;


5. Иккиламчи ресурслар, парча ва чиқиндилар таркибида бўлган қимматбаҳо металлар бўйича қуйидаги гуруҳларга бўлинади:

металлашган асосдаги парчалар ва ишлаб чиқариш чиқиндилари таркибидаги платина гуруҳига кирувчи қимматбаҳо металлар (платинали лаборатория идиши ва унга тегишли бўлган қисмлар - тигеллар, чашкалар, тигелларнинг қопқоқлари, электродлар, шпателлар, пробиркалар, воронкалар, термал конверторлар, платина ва платина туркумига мансуб термик буғлар ва платина-родий қотишмалар ва бошқалар);

қимматбаҳо металлардан қотишмалар, кабеллар, симлар, уламалар, контактлар, кесимлар, ўймалар, яроқсиз буюмлар, анодлар, таркибида кумуш бўлган аккумуляторлар ва бошқалар;

сочилма чиқиндилар таркибида бўлган қимматбаҳо металлар (фотокул, кукунлар, куллар, шламлар, гальваник ишлаб чиқариш чиқиндилари, шунингдек, қатронлар, пасталар ва бошқалар);

катализаторлар, ишлатилиб бўлинган катализаторлар ва уларнинг чиқиндилари таркибида бўлган (шу жумладан нефт-кимё ва автомобиль саноатида фойдаланиладиган катализаторлар) қимматбаҳо металлар;

таркибида кумуш бўлган плёнкалар, флюорография, рентген-плёнка, фотоплёнка, киноплёнка, тиббиёт ва саноат плёнкалари ва ишлатилиб бўлинган плёнкаларнинг таркибида бўлган қимматбаҳо металлар, таркибида кумуш бўлган плёнкалар чиқиндилари;

заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш парчалари ва чиқиндилари таркибида бўлган қимматбаҳо металлар, заргарлик буюмлари парчалари;

қисмларга ажратилган ва ажратилмаган радиоэлектрон ускуналарнинг (ҳисоблаш техникаси, телефон станциялари, микросхемалар, блоклар, мосламалар, қурилмалар, платалар, платадан ечилган қисмлар, тугмалар, реле, ажратгичлар, конденсаторлар, тиристорлар ва бошқалар) таркибида қимматбаҳо металлар бўлган парчалари;

ташкилий техникалар парчалари: тизимли блоклар, принтерлар, нусха кўчириш аппаратлари, факслар, клавиатуралар, мониторлар, мосламалар ва бошқалар, таркибида қимматбаҳо металлар паст даражада мавжуд бўлган саноат ва офис ускуналари.


6. Аффинаж фаолияти юридик шахслар томонидан амалга оширилади (оилавий корхоналар бундан мустасно).


7. Аффинаж фаолияти қимматбаҳо металларни қайта ишлаш ва ажратиб олиш, уларни қайтариб бермаслик ёки аффинаж қилинган ҳолда қайтариб бериш хизматларини ўз ичига олади.


8. Аффинаж фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг мавжудлиги лицензиатларга қуйидаги ҳуқуқларни беради:

иккиламчи ресурслар, парча ва чиқиндилардаги қимматбаҳо металларни, шу жумладан олтин изловчилар усулида қазиб олинган қимматбаҳо металларни аффинаж қилиш, шунингдек, ўз ишлаб чиқариш чиқиндиларидан қимматбаҳо металларни механик, кимёвий ва металлургия жараёнларидан фойдаланган ҳолда ажратиб олиш;

фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи лицезияга эга бўлганлар - таркибида қимматбаҳо металлар бўлган минерал хомашёни қазиб олиш, қайта ишлаш, ташиш, шихтовкалаш, таркибида қимматбаҳо металлар бўлган концентратларни, гравитация концентратлари, чўкинди олтин, Доре қотишмаларини, катод металларни, рух чўкмалари, бойитилган смолани олиш;

таркибида қимматбаҳо металлар бўлган иккиламчи ресурслар, парча ва чиқиндиларни тўплаш, ташиш, қисмларга ажратиш, дастлабки ишлов бериш, саралаш, қайта ишлаш ва утилизация қилиш;

юридик ва жисмоний шахслардан қимматбаҳо металларни, шу жумладан олтин изловчилар усулида қазиб олинган қимматбаҳо металларни, заргарлик буюмларини, қимматбаҳо металларнинг парча ва чиқиндиларини, иккиламчи ресурсларни, ишлаб чиқариш-техник йўналишдаги ва таркибида қимматбаҳо металлар бўлган бошқа буюмларни сотиб олиш;

олтин изловчилар субъектларига хизмат кўрсатиш, таркибида қимматбаҳо металлар бўлган иккиламчи ресурлар, парчалар ва чиқиндиларни тўплаш учун сотиб олинадиган қимматбаҳо металларнинг сақланишини таъминлайдиган талабларга мувофиқ жиҳозланган сайёр қабул қилиш-тайёрлов пунктларини ташкил этиш;

мамлакат ҳудудларида қимматбаҳо металларни сотиб олиш ва сотиш пунктларини очиш;

қимматбаҳо металларни сотиб олиш ва сотиш бўйича биржа савдоларида иштирок этиш.

Бунда қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан ушбу бандда кўрсатилган иш турлари билан шуғулланиш учун бериладиган рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини олиш талаб қилинмайди.


9. Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш учун лицензияга эга бўлган тадбиркорлик субъектлари прекурсорлар айланмаси, улардан фойдаланиш ва уларни сақлаш билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш учун лицензияси ҳам мавжуд бўлганда, қимматбаҳо металларни, шунингдек, олтин изловчилар усулида қазиб олинган қимматбаҳо металларни, шунингдек, қимматбаҳо металлар ва заргарлик буюмларининг парчалари, чиқиндиларини, шу жумладан ўз ишлаб чиқариш чиқиндиларини аффинаж қилиш ҳуқуқига эгадир.

Бунда аффинаж фаолиятини амалга ошириш учун алоҳида лицензия олиш талаб қилинмайди.


10. Аффинаж фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия фақат фаолият лицензияда кўрсатилган жойда амалга оширилганда ҳақиқий ҳисобланади.

Агар лицензиат томонидан лицензияда кўрсатилмаган бошқа жойда таркибида қимматбаҳо металлар бўлган иккиламчи ресурсларни, парча ва чиқиндиларни сотиб олиш ва сотиш, тўплаш, қисмларга ажратиш, дастлабки ишлов бериш, саралаш пунктлари ташкил қилиган ҳолларда, лицензиат қимматбаҳо металлар ҳамда қимматбаҳо тошлар билан ишлаш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан белгиланган тартибда бериладиган рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини олади.



2-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ

ВА ШАРТЛАРИ


11. Аффинаж фаолиятини амалга оширишда қуйидагилар лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:

аффинаж фаолиятини амалга ошириш учун мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида тегишли бўлган яшашга мўлжаланмаган бино ва иншоотлар (турар жойлардан ва ижтимоий-маданий объектлардан камида 150 метрдан узоқликдаги масофада жойлашган), ишлаб чиқариш майдонлари ва талабларга мос келадиган шароитларнинг мавжудлиги;

лицензиатга аффинаж фаолиятини амалга ошириш учун мулк ҳуқуқи, бошқа ашёвий ҳуқуқ ёки ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган моддий-техник база, ускуналар ва бошқа техник воситаларнинг мавжудлиги;

қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, шунингдек, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар, таркибида қимматбаҳо металлар бўлган парча ва чиқиндилар билан боғлиқ фаолиятни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига албатта риоя қилиш;

белгиланган талабларга мувофиқ фаолият кўрсатиладиган жойларда ёнғин хавфсизлиги, санитария қоидалари ҳамда нормалари, гигиена ва экология нормативлари, иккиламчи ресурсларни сақлаш чора-тадбирларига риоя қилишни таъминлаш;

белгиланган талабларга мувофиқ аффинаж фаолияти амалга ошириладиган объектнинг техник мустаҳкамлигини таъминлаш.


12. Аффинаж фаолиятини амалга оширишда қуйидагилар қўшимча лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:


а) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштирилмайдиган ва (ёки) устав фондида давлат улушига эга бўлмаган ёки улуши 50 фоиздан кам бўлган юридик шахслар учун:

лицензиатга аффинаж фаолиятини амалга ошириш учун мулк ҳуқуқида тегишли бўлган технологик ускуналар ва бошқа техник воситаларнинг мавжудлиги;

қимматбаҳо металларнинг фоиз таркибини аниқлаш учун тегишли услубларга эга ва давлат қиёсловидан ўтган асбоб-ускуналар билан жиҳозланган кимё лабораториясининг мавжудлиги;

прекурсорлар айланмаси, улардан фойдаланиш ва уларни сақлаш билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш учун лицензиянинг мавжудлиги;

давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси мавжудлиги;

минерал хомашё, қимматбаҳо металлар, таркибида қимматбаҳо металлар бўлган иккиламчи ресурслар, парча ва чиқиндиларга дастлабки ишлов бериш соҳасида махсус билимга ёки кўникмаларга эга бўлган ходимларнинг штатда мавжудлиги;

барча операциялар бўйича ишларни тартибга солувчи ишлаб чиқилган (мустақил равишда ёки профессионал мутахассисларни жалб қилган ҳолда) техник ҳужжатларнинг мавжудлиги;


б) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган ва (ёки) устав фондида 50 фоиздан ортиқ давлат улушига эга бўлган юридик шахслар учун:

лицензиатга аффинаж фаолиятини амалга ошириш учун оператив бошқариш ёки хўжалик юритиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган замонавий технологик ускуналар ва бошқа техник воситаларнинг мавжудлиги;

қимматбаҳо металларнинг фоиз таркибини аниқлаш учун тегишли услубларга эга ва давлат қиёсловидан ўтган асбоб-ускуналар билан жиҳозланган кимё лабораториясининг мавжудлиги;

минерал хомашё, қимматбаҳо металлар, таркибида қимматбаҳо металлар бўлган иккиламчи ресурслар, парча ва чиқиндиларга дастлабки ишлов бериш соҳасида махсус билимга эга бўлган ходимларнинг штатда мавжудлиги;

прекурсорлар айланмаси, улардан фойдаланиш ва уларни сақлаш билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш учун лицензиянинг мавжудлиги;

давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси мавжудлиги;

барча турдаги операциялар бўйича ишларни амалга оширишга талабларни, чекловлар, сарфлаш нормалари ва йўқотиш нормалари тартибга солиб турувчи техник ҳужжатнинг мавжудлиги;

минерал хомашё, қимматбаҳо металлар, иккиламчи ресурслар, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар қолдиқлари ҳамда чиқиндиларини кирим қилиш, сарфлаш, ҳисобга олиш ва сақлаш тартибига риоя қилиш бўйича талабларни сўзсиз бажариш;

хомашёдаги, ярим фабрикатлардаги, тугалланмаган ишлаб чиқаришдаги қимматбаҳо металларнинг келиб тушишини, сарфланишини ва қолдиқларини, шунингдек, ушбу қимматликлар чиқиндилари ва йўқотишларининг қатъий ҳисобини юритиш;

қимматбаҳо металларнинг, шу жумладан минерал хомашёдаги, иккиламчи ресурслардаги, парчалар ва чиқиндилардаги, ярим фабрикатлардаги, тугалланмаган ишлаб чиқаришдаги, барча сақлаш жойларидаги ва бевосита ишлаб чиқаришдаги қолдиқларни белгиланган муддатларда хатловдан ўтказиш;

минерал хомашё, қимматбаҳо металлар, таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган иккиламчи ресурслар, парча ва чиқиндиларни қайта ишлашни тартибга солувчи зарур техник ҳужжатларнинг мавжудлиги;

минерал хомашё, қимматбаҳо металлар, таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган иккиламчи ресурслар, парча ва чиқиндилар ҳаракати ҳақида лицензияловчи органга ҳар чораклик ҳисоботларни белгиланган тартибда тақдим қилиш.

Ишларни амалга оширишга талабларни тартибга соладиган техник ҳужжатлар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги, шу жумладан инсон ҳаёти ва соғлиги, юридик ва жисмоний шахслар ҳамда давлат мол-мулки хавфсизлигини, атроф-муҳит муҳофазасини таъминлаш, шунингдек, табиий ва ёқилғи-энергетика ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича норматив ҳужжатларга мувофиқ ишлаб чиқилиши керак.



3-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯ ОЛИШ УЧУН ЗАРУР

БЎЛГАН ҲУЖЖАТЛАР


13. Талабгор аффинаж фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни олиш учун давлат хизматлари марказларига ўзи бориб ёки ЯИДХП орқали мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда лицензия бериш тўғрисида электрон рақамли имзо (кейинги ўринларда ЭРИ деб аталади) билан тасдиқланган электрон шаклдаги аризани қонунчиликда белгиланган тартибда ва усулда қуйидагиларни кўрсатган ҳолда тақдим этади:

юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), жойлашган жойи (почта манзили), фаолият амалга ошириладиган жой (манзил), хизмат кўрсатувчи банк бўлинмасининг номи ва банк ҳисобварағи, боғланиш учун маълумотлар (телефон рақами, электрон почта манзили);

ўлчаш воситалари қиёслашдан ўтказилгани тўғрисидаги маълумотлар (электрон ёки аналитик тарозилар ва тошлар (ҳар хил оғирликдаги));

қимматбаҳо металларни аффинаж қилиш, шу жумладан таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган минерал хомашё, иккиламчи ресурслар, парча ва чиқиндиларни қайта ишлаш мўлжалланаётган объектнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мослиги тўғрисидаги маълумотлар;

объектнинг техник мустаҳкамлиги ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Қўриқлаш бош бошқармаси техник қўриқлаш марказига (пунктига) уланганлиги ҳақидаги маълумотлар - қимматбаҳо металларни аффинаж қилиш, шу жумладан таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган минерал хомашё, иккиламчи ресурслар, парча ва чиқиндиларни қайта ишлаш мўлжалланаётган объектлар учун;

прекурсорлар айланмаси, улардан фойдаланиш ва уларни сақлаш билан боғлиқ бўлган фаолиятни амалга ошириш учун лицензия ҳақидаги маълумотлар;

давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси мавжудлиги тўғрисидаги маълумот;

аризани кўриб чиқиш учун йиғим ва лицензия бериш учун давлат божи тўланганини тасдиқловчи маълумотлар.

Шунингдек, аризага мавжуд асбоб-ускуналар ва технологиялар рўйхати ҳам илова қилинади.

Аризани кўриб чиқиш учун йиғим ва лицензия бериш учун давлат божи уни бериш вақтида тўланади.


14. Талабгордан мазкур Низомнинг 13-бандида назарда тутилмаган маълумотлар тақдим қилишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.


15. Талабгор юридик шахснинг почта манзилидан (жойлашган жойидан) қатъий назар, экстерриториаллик принципи бўйича ўзи келиб мурожаат қилганда, давлат хизматлари марказлари ходими талабгор томонидан аризани кўриб чиқиш учун йиғим ва лицензия берилганлиги учун давлат божи тўлангандан сўнг, талабгорга тизим орқали аризага автоматик тарзда берилган рақам ва қабул қилинган сана кўрсатилган ҳолда, ЯИДХПнинг босиб чиқарилган хабарномасини беради.


16. Давлат хизматлари марказлари ходими ариза олинган кунда аризада кўрсатилган маълумотларни лицензияловчи органга белгиланган тартибда юборади.


17. Талабгор ЯИДХП орқали электрон шаклда аризани тақдим этиш учун фойдаланувчининг шахсий кабинетига кириш имкониятига эга бўлиши, "Аффинаж фаолиятини лицензиялаш" хизматини танлаши ва белгиланган шаклдаги хизматни кўрсатиш тўғрисидаги сўровномани расмийлаштириши керак.


18. Талабгор аризани ЯИДХП орқали юборганда, аризани кўриб чиқиш учун йиғим ва лицензия бериш учун давлат божи белгиланган сумманинг 90 фоизи миқдорида тўланади.


19. ЯИДХП орқали юборилган ариза автоматик тарзда унга ўзига хос рўйхатдан ўтказиш рақами берилган ҳолда рўйхатдан ўтказилади.


20. Лицензияловчи органнинг масъул ходими аризани қабул қилгани ҳақида хабарнома беради.



4-БОБ. АРИЗАНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ВА ЛИЦЕНЗИЯ

БЕРИШ ЁКИ ЛИЦЕНЗИЯ БЕРИШНИ РАД ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ


21. Лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш тартиби ва лицензияловчи органда аризани кўриб чиқиш вақтида бўлимларнинг ўзаро ҳамкорлик схемаси лицензияловчи орган раҳбари томонидан тасдиқланади.


22. Лицензияловчи орган талабгор томонидан ушбу Низомнинг 13-бандига мувофиқ тақдим этилган ҳужжатларни тасдиқловчи ҳужжатни идоралараро электрон ҳамкорлик схемаси орқали мустақил олади.


23. Лицензияловчи орган қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва усулда олинган аризани кўриб чиқади, тақдим этиш усулидан қатъий назар, лицензия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида ариза қабул қилинган санадан ошмайдиган қуйидаги муддатларда қарор қабул қилади:

лицензия бериш учун - 5 иш куни;

лицензиянинг амал қилишини узайтириш, уни қайта расмийлаштириш учун - 2 иш куни;

фаолиятни ўз ихтиёри билан тўхтатиш учун - 8 иш соати.

Лицензияловчи органга қуйидагилар тақиқланади:

лицензия бериш ҳақидаги аризани почта алоқаси ёки электрон почта орқали бевосита талабгорларнинг ўзларидан қабул қилиш;

давлат хизматлари марказларига ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилган талабгорларнинг лицензия бериш тўғрисидаги аризаларини кўриб чиқиш жараёнига уларни таклиф қилиш.


24. Талабгордан лицензия бериш ҳақидаги аризани кўриб чиқиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Тўлов Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали, онлайн режимда, банк картаси ёрдамида нақдсиз ҳисоб-китоблар йўли билан, Ўзбекистон Республикаси банклари кассалари орқали - нақд ёки нақдсиз ҳисоб-китоб йўли билан амалга оширилиши мумкин.


25. Давлат хизматлари марказларига шахсан келиб мурожаат қилинганда, аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;

80 фоизи - лицензияловчи орган ҳисобига.


26. Талабгор томонидан ариза ЯИДХП орқали жўнатилганда тўланадиган йиғим қиймати (белгиланган қийматнинг 90 фоизи миқдорида) қуйидагича тақсимланади:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

11,25 фоизи - ЯИДХПни янада ривожлантириш бўйича фаолиятни молиялаштириш манбаи сифатида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги "Электрон бошқарув ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази" ДУКнинг ваколатли банкдаги махсус ҳисобварағига;

78,75 фоизи - лицензияловчи орган ҳисобига.


27. Лицензия талабгори берилган аризасидан воз кечган тақдирда, тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.


28. Агар (прекурсорлар айланмаси, уларни сақлаш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ тақдим этилган маълумотлар, давлат экология экспертизасининг хулосаси, ускуналар ва технологик воситалар рўйхатига асосан) фуқароларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлигига, жамоат хавфсизлигига ва (ёки) атроф-муҳитга зарар етказиш хавфи тўғрисида асосли шубҳа бўлганда, лицензияловчи орган лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун талабгорнинг ишлаб чиқариш базасида аффинаж фаолиятини амалга оширишга тайёрлигини аниқлаш мақсадида текшириш ўтказиш ҳуқуқига эга.


29. Лицензияловчи орган мазкур Низомнинг 23-бандида назарда тутилган қарорни қабул қилиш муддати тугашига уч иш соатдан кечиктирмасдан, давлат хизматлари марказларига ёки талабгорнинг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва усулда қабул қилинган қарорга кўра:

берилган аризага асосан мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда расмийлаштирилган лицензияни;

мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда лицензия беришни рад этиш тўғрисида рад этиш сабаблари, қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари ва талабгор қайд этилган рад этиш сабабларини бартараф этиб, ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган хабарномани юборади.


30. Талабгор рад этиш сабабларини бартараф этиб, ҳужжатларни қайта кўриб чиқишга тақдим этиш ҳуқуқига эга бўлган муддат ўттиз календарь куни доирасида белгиланади.


31. Аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича давлат хизматлари марказларига ёки талабгорнинг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига келиб тушган, QR-код ва тўртта рақамли рўйхатдан ўтиш кодидан ташкил топган қоғоз манбаларда чоп этилган ҳужжат лицензияловчи орган томонидан берилган лицензияга тенглаштирилади.


32. Агар лицензияловчи орган қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва усулда лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун белгиланган муддат ичида талабгорга расмийлаштирилган лицензияни жўнатмаса ёки талабгорни лицензия беришни рад этиш тўғрисида хабардор қилмаса, у ҳолда мазкур Низомнинг 23-бандида назарда тутилган муддат тугагандан сўнг талабгор давлат хизматлари марказлари орқали ёки ЯИДХП воситасида лицензияловчи органга тегишли хабарномани йўллаган ҳолда, аффинаж фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга.

Мазкур банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган ҳолларда лицензияловчи орган давлат хизматлари марказларидан ёки ЯИДХП воситасида талабгорнинг тегишли хабарномасиини олгандан сўнг уч иш куни мобайнида талабгорга расмийлаштирилган лицензияни жўнатишга мажбур.

Лицензия олингунга қадар қоғоз манбаларда чоп этилган, ЯИДХП орқали олинган, аризага автоматик равишда берилган рақам ва қабул қилинган сана кўрсатилган хабарнома лицензияга тенглаштирилади ва аффинаж фаолияти билан шуғулланиш учун асос бўлади.


33. Лицензия беришни қуйидаги асосларга кўра рад этиш мумкин:

талабгор томонидан нотўғри расмийлаштирилган ҳужжатлар тақдим этилганда, шу жумладан лицензия олиш учун тақдим этилган маълумотлар тўлиқ бўлмаганда;

талабгор томонидан тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар бўлганда;

талабгор лицензия талабларига ва (ёки) шартларига мувофиқ бўлмаганда.

Бошқа асосларга кўра, шу жумладан лицензия бериш мақсадга мувофиқ эмаслиги сабабларига асосан лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.


34. Талабгор томонидан лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилган ҳолларда, мазкур Низомнинг 30-бандида назарда тутилган муддатда аризани қайта кўриб чиқиш, лицензия бериш ёки уни беришни рад этиш лицензия берувчи орган томонидан талабгорнинг рад этишга асос бўлган сабаб бартараф этилгани тўғрисидаги аризаси ва мазкур сабаб бартараф этилганини тасдиқловчи тегишли маълумотлар олинган кундан бошлаб уч иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади. Аризани қайта кўриб чиқиш учун йиғим ундирилмайди.

Талабгорнинг лицензия беришни рад этишга асос бўлган бузилишлар бартараф этилгани тўғрисидаги аризаси, ушбу бузилишлар баратараф этилганини тасдиқловчи тегишли маълумотлар мазкур Низомнинг 3-бобида белгиланган тартибда тақдим этилади.


35. Аризани қайта кўриб чиқишда лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги хабарномада илгари баён этилмаган янги асосларга кўра рад этишга йўл қўйилмайди, аввал кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи маълумотлар билан боғлиқ бўлган рад этиш сабабларини келтириш бундан мустасно.


36. Лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги ёзма хабарномада кўрсатилган муддат тугагандан сўнг талабгор томонидан берилган ариза қайта берилган ариза деб ҳисобланади ва мазкур Низомнинг 13-бандида назарда тутилган шартларда кўриб чиқилади.


37. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган ҳолларда, шунингдек, талабгор ўзи берган аризадан бош тортганда лицензия бериш учун тўланган давлат божи қайтарилмайди.


38. Лицензия лицензияловчи орган томонидан электрон ҳужжат шаклида расмийлаштирилади, лицензияловчи орган раҳбарининг ЭРИ билан тасдиқланади ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва усулда давлат хизматлари марказларига ёки талабгорнинг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига берилган аризага мувофиқ жўнатилади.

Расмийлаштирилган лицензия тўғрисидаги маълумотлар тегишли маълумот тизимига киритилади.


39. Лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиш тўғрисидаги маълумотлар талабгорлар томонидан аризанинг XIV бўлимида тегишли белгиларни қўйиш йўли билан тасдиқланган ҳолларда лицензия битимини имзолаш талаб этилмайди.


40. Лицензия бериш учун талабгордан базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида давлат божи ундирилади.


41. Давлат хизматлари марказларига шахсан келиб мурожаат қилинганда тўланадиган давлат божи суммаси қуйидагича тақсимланади:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

80 фоизи - Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига ўтказилади.


42. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда тўланадиган давлат божи суммаси (давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат қилинганда тўланадиган сумманинг 90 фоизи) қуйидагича тақсимланади:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлар агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

11,25 фоизи - ЯИДХП фаолиятини янада ривожлантириш бўйича молиялаштириш манбаи сифатида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги "Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази" ДУКнинг ваколатли банкдаги махсус ҳисобварағига;

78,75 фоизи - Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига ўтказилади.


43. Аризани кўриб чиқиш учун йиғим ва лицензия берилганлиги учун давлат божи давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали лицензия олиш учун ариза бериш вақтида тўланади.


44. Лицензияловчи орган раҳбари берилган, муддати узайтирилган, қайта расмийлаштирилган, амал қилиши тўхтатиб қўйилган, янгиланган, ҳамда тўхтатилган лицензиялар тўғрисидаги маълумотларнинг ҳаққонийлиги ва тегишли ахборот ресурсларига ўз вақтида киритилиши учун шахсан жавобгардир.


45. Талабгор қонучиликда белгиланган тартибда лицензияловчи органнинг лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарори ҳамда лицензияловчи орган мансабдор шахснинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга.



5-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯНИ ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ,

АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИНИ УЗАЙТИРИШ


46. Юридик шахснинг номланиши, ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгарган ҳолларда, таъсис ҳужжатларига бошқа ўзгартиришлар киритилганда, қайта ташкил этилганда (бирлаштириш, қўшиб юбориш, ўзгартириш, бўлиниш, ажратиш), юридик шахс (унинг ҳуқуқий вориси) қайта расмийлаштиришдан ўтгандан сўнг беш куни давомида мазкур Низомнинг 49-бандига мувофиқ лицензияни қайта расмийлаштириш учун ариза бериши шарт, лицензияда кўрсатилган фаолиятни амалга ошириш жойи ўзгариши ва аффинаж фаолиятини янги жойда ташкил қилиш бундан мустасно.

Янги ташкил этилган юридик шахс давлат рўйхатдан ўтказилган санада аффинаж фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган юридик шахслар қўшилган ҳолларда, уни мазкур бандда назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.


47. Лицензия фақат аввал берилган лицензиянинг амал қилиш муддати тугашига уч ойдан кўп вақт бўлса қайта расмийлаштирилади, акс ҳолда мазкур Низомнинг 2 ва 3-бобларига мувофиқ янги лицензия олиш талаб қилинади.


48. Лицензияда кўрсатилган фаолият амалга ошириладиган жойи ўзгарганда ёки минерал хомашё, қимматбаҳо металлар, таркибида қимматбаҳо металлар бўлган иккиламчи ресурслар, парчалар ва чиқиндиларни қайта ишлаш, қимматбаҳо металларни аффинаж қилиш бўйича фаолият янги жойда ташкил этилган ҳолларда, юридик шахс Мазкур Низомнинг 2 ва 3-бобларига мувофиқ янги жойда фаолият юритишга янги лицензия олиш учун ариза беришга мажбур. Бунда янги лицензия олингунга қадар лицензияни қайта расмийлаштириш ва лицензияланадиган фаолиятни амалга оширишга йўл қўйилмайди.


49. Лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза мазкур Низомнинг 13-бандида белгиланган тартибда ва усулда, қуйидаги қўшимча маълумотлар кўрсатилган ҳолда тақдим этилади:

мазкур Низомнинг 46-бандида кўрсатилган ўзгартиришларни;

амалдаги лицензия берилган сана ва унинг рақамини;

лицензияни қайта расмийлаштириш учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи қўшимча маълумотлар кўрсатилган ҳолда тақдим этилади.


50. Лицензияловчи орган идоралараро электрон ҳамкорлик ва тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва рўйхатга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими орқали юридик шахс томонидан кўрсатилган тасдиқловчи маълумотларни мустақил олади.


51. Лицензия расмийлаштирилгунига қадар мазкур Низомнинг 46-бандига кўрсатилган ҳолатларда лицензиат унда қайд этилган фаолиятни олдинги лицензияга асосан амалга оширади.

Қоғоз манбаларда чоп этилган, ЯИДХП орқали олинган, аризага автоматик равишда берилган рақам ва қабул қилинган сана кўрсатилган хабарнома лицензияга тенглаштирилади ва аффинаж фаолиятини давом эттириш учун асос бўлади.


52. Лицензияни қайта расмийлаштириш учун лицензиатдан базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади.


53. Лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун давлат хизматлари марказларига шахсан мурожаат қилинганда тўланадиган йиғим суммаси қуйидагича тақсимланади:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

80 фоизи - лицензияловчи орган ҳисобига ўтказилади.


54. Лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризани ЯИДХП орқали кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим суммаси (давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат қилинганда тўланадиган сумманинг 90 фоизи) қуйидагича тақсимланади:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

11,25 фоизи - ЯИДХПни янада ривожлантириш бўйича фаолиятни молиялаштириш манбаи сифатида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги "Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази" ДУКнинг ваколатли банкдаги махсус ҳисобварағига;

78,75 фоизи - лицензияловчи орган ҳисобига ўтказилади.


55. Лицензияни қайта расмийлаштириш давлат хизматлари марказларидан лицензияни қайта расмийлаштириш учун берилган ариза ёки ЯИДХП орқали лицензиат томонидан лицензияловчи органга тегишли аризани тақдим этганлиги тўғрисидаги хабарнома олинган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида амалга оширилади.


56. Лицензияловчи орган лицензияни қайта расмийлаштириш ҳақида тақдим этилган аризани кўриб чиқиб, мазкур Низомнинг 29-бандида назарда тутилган тартибда лицензияни расмийлаштиради.

Лицензияни қайта расмийлаштириш жараёнидаги зарур маълумотлар тегишли ахборот тизимига киритилади.

Лицензия қайта расмийлаштирилганда илгари берилган лицензиянинг амал қилиш муддати ўзгармайди.


57. Лицензияни қайта расмийлаштиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган ҳолларда, лицензияловчи орган қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат хизматлари марказларига ёки ЯИДХП орқали рад этиш тўғрисида қабул қилинган қарорни рад этиш сабаблари, қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари ва лицензиат кўрсатилган сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддатни кўрсатган ҳолда тегишли хабарномани жўнатади.


58. Лицензияловчи орган томонидан лицензиянинг амал қилиш муддатини лицензиатнинг аризасига биноан лицензияда кўрсатилган олдинги муддат тугагунига қадар узайтирилиши мумкин.

Лицензиянинг амал қилиш муддати мазкур Низомнинг 2-4-бобларида назарда тутилган тартибда узайтирилади.

Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза лицензиянинг амал қилиш муддати тугашидан камида ўн кун аввал берилиши шарт.

Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш лицензия бериш учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисида ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, лицензияловчи орган уни мазкур Низомнинг 29-бандида назарда тутилган тартибда расмийлаштиради.

Лицензияни қайта расмийлаштириш жараёнидаги зарур маълумотлар тегишли ахборот тизимига киритилади.



6-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИГА

РИОЯ ЭТИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


59. Аффинаж фаолиятини амалга оширишда лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишининг назоратини лицензияловчи орган таъминлайди.


60. Назоратни амалга оширишда лицензияловчи органнинг тегишли таркибий бўлинмаси ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя қилинишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текшириш;

лицензиатдан текшириш ўтказиш давомида юзага келадиган масалалар бўйича керакли маълумотларни сўраш ва олиш;

текшириш натижалари бўйича лицензиат томонидан йўл қўйилган бузилишларни кўрсатган ҳолда далолатнома (маълумотнома) тузиш;

лицензиатга аниқланган бузилишларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай бузилишларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;

қонун ҳужжатларини бузиш оқибатида, шу жумладан лицензия шартлари ва талабларини ва/ёки қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларнинг муомаласи ва айланиши соҳасидаги қонун ҳужжатларини бир марта қўпол бузганлик, жумладан, лицензия талаблари ва шартларига риоя қилинишини белгиланган тартибда ўтказиладиган текширишлардан бош тортганлик учун лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида белгиланган тартибда қарор чиқариш.


61. Лицензия талаблари ва шартларига риоя қилинишини текшириш натижалари бўйича икки нусхада далолатнома тузилиб, бир нусхаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси эса лицензияловчи органда қолади.



7-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИНИ

ТЎХТАТИБ ТУРИШ, ҚАЙТА ТИКЛАШ, ТУГАТИШ

ВА ЛИЦЕНЗИЯНИ БЕКОР ҚИЛИШ


62. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, қайта тиклаш, тугатиш ва лицензияни бериш бекор қилиш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг тегишлича 22, 23 ва 24-моддаларига мувофиқ амалга оширилади.

Амал қилиш муддати тўхтатиб турилган ёки тўхтатилган лицензиялар тўғрисидаги маълумотлар лицензияловчи орган томонидан тегишли ахборот ресурсларига киритилади.


63. Қуйидагилар лицензиянинг амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатишга сабаб бўладиган лицензия талаблари ва шартларини бир марта қўпол бузиш ҳисобланади:

минерал хомашё, таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган иккиламчи ресурслар, парчалар ва чиқиндилар, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларнинг ноқонуний айланмаси ва улар билан ишлаш;

лицензияловчи орган томонидан лицензия шартлари ва талабларига риоя қилинишини белгиланган тартибда ўтказиладиган текширишларга тўсқинлик қилиш;

лицензияланган фаолият натижасида давлат ҳавфсизлигига таҳдид солиш, фуқароларнинг соғлиги ва (ёки) ҳаётига, шунингдек, атроф-муҳит муҳофазаси объектлари, юридик шахслар ва/ёки жисмоний шахслар мол-мулкига зарар етказиш ёки бундай зарар етказишга аниқ таҳдид юзага келтириш.


64. Қуйидагилар лицензиянинг амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатишга (Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган ва/ёки устав фондида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган юридик шахслар учун) сабаб бўлиши мумкин бўлган лицензия талаблари ва шартларини мунтазам равишда (бир календарь йили давомида икки марта) бузиш ҳолатлари ҳисобланади:

минерал хомашё, қимматбаҳо металлар, таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган иккиламчи ресурслар, парчалар ва чиқиндиларни сотиб олиш, кирим қилиш, сарфлаш, ҳисобга олиш ва сақлаш талабларини бузиш;

минерал хомашё, қимматбаҳо металлар, таркибида қимматбаҳо металлар бўлган иккиламчи ресурслар, парчалар ва чиқиндилар ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботларни лицензияловчи орган томонидан белгиланган шакллар бўйича ва ўз вақтида тақдим этмаслик.

Лицензияловчи орган томонидан лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинган ҳолатларда, мазкур Низомга 5-иловага ёки 6-иловага мувофиқ шакл бўйича тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш тўғрисидаги тегишли хабарнома лицензиатнинг (ариза бераётганда кўрсатилган) электрон почта манзилига лицензияни тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш сабаблари кўрсатилган ҳолда жўнатилади.


65. Юридик шахснинг таъсисчилари (қатнашчилари) томонидан ушбу фаолият турини ихтиёрий равишда тугатиш ёки тўхтатиш тўғрсида қарор қабул қилинганда, лицензиат томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва усулда давлат хизматлари марказларига ёки ЯИДХП орқали ЭРИ билан тасдиқланган лицензиянинг амал қилишини ихтиёрий равишда тўхтатиш ҳақидаги ариза қуйидагилар кўрсатилган ҳолда мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда тақдим этилади:

талабгорнинг номланиши ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), банк бўлинмасининг номи, банк ҳисобварағи, боғланиш учун маълумотлар (телефон рақами, электрон почта манзили);

лицензия рақами ва берилган санаси.


66. Лицензиянинг амал қилишини ихтиёрий равишда тўхтатиш тўғрисидаги ариза ЯИДХП орқали берилган тақдирда, лицензияловчи орган мазкур Низомнинг 23-бандида назарда тутилган қарор қабул қилиш муддати тугашидан олдин уч иш соатидан кечиктирмай лицензиатни қабул қилинган қарор тўғрисида унинг аризасида кўрсатилган шаклда хабардор қилади ва тегишли ахборот тизимига лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида маълумотлар киритади.


67. Лицензиатни макур Низомга 7-иловага мувофиқ шаклдаги аризасида кўрсатилган тартиб ва усулда қабул қилинган қарор тўғрисида хабардор қилинган санадан бошлаб лицензиянинг амал қилиши ихтиёрий равишда тўхтатилган ҳисобланади.


68. Лицензия бўйича ҳуқуқларни бошқа шахсларга бериш тақиқланади.


69. Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, қайта тиклаш, тугатиш ёки лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Бундай қарорнинг асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, лицензияловчи орган лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради.



8-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯЛАР РЕЕСТРИ


70. Лицензияловчи орган "Лицензия" ахборот тизимлари комплекси воситасида лицензиялар реестрини шакллантиради, унда қуйидагилар кўрсатилади:

лицензиатнинг номи ва унинг жойлашган жойи (почта манзили);

алоқа телефони рақами;

банк ҳисобварағи;

электрон манзили (веб-сайт);

солиқ тўловчининг идентификация рақами;

ташкилот раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми;

лицензиянинг берилган санаси ва рақами;

лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, қайта тиклаш, тугатиш асослари ва санаси;

лицензияни бекор қилиш асослари ва санаси;

лицензияни қайта расмийлаштиришнинг асослари ва санаси.


71. Лицензиялар реестридаги маълумотлар лицензияловчи органнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади ва танишиб чиқиш учун очиқ ҳисобланади.



9-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


72. Ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган фаолиятни аффинаж фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиясиз, лицензия талаблари ва шартларини бузган ҳолда амалга оширган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.


73. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларидан белгиланган тартибда жавоб беради.






Низомга

1-ИЛОВА



Аффинаж фаолиятини амалга ошириш

ҳуқуқи учун лицензия бериш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш

муддатлари








1-босқич


Лицензия талабгори


1. Лицензия олишга ариза бериш учун зарур бўладиган ҳужжатлар ва маълумотларни тайёрлайди.


2. Аризани марказларга шахсан бориб ёки электрон шаклда ЯИДХП орқали тақдим этади.


1, 2) лицензия талабгорининг хоҳишига кўра








2-босқич


Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси


1. ЯИДХП орқали юборилган ариза автоматик тарзда рўйхатга олинади ва ўзига хос рўйхатга олиш рақами берилади.


2. Марказ орқали шахсан бориб юборилган ариза ўрнатилган тартибда Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан қабул қилинади.


1) ҳужжат қабул қилинган кунда

2) ҳужжат қабул қилинган кунда








3-босқич


Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси


1. Ваколатли оранлардан аризада кўрсатилган маълумотларни идоралараро электрон тизим орқали олиш учун сўров юбориш мақсадида ҳужжатларни Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасининг масъул ходимига беради.

2. Белгиланган тартибда бошқа ваколатли органлардан керакли маълумотларни олади.


1) ҳужжат қабул қилинган кунда

2) ариза қабул қилинган кундан бошлаб, икки иш куни мобайнида








4-босқич


Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси


1. Олинган ҳужжатлар ва маълумотларни кўриб чиқиб, лицензия бериш ёки беришни рад этиш ҳақида қарорни қабул қилади.


2. Лицензия бериш ҳақида қарор қабул қилинган тақдирда, электрон ҳужжат шаклида расмийлаштирилган лицензияни юборади ва тегишли маълумотларни лицензиялар реестрига киритади.


1, 2) ариза қабул қилинган кундан бошлаб, беш иш куни мобайнида








5-босқич


Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси


Лицензия беришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинганда, рад этиш сабаблари, қонунчиликнинг аниқ нормалари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда хабарномани юборади.


қарор қабул қилган кундан бошлаб, бир иш куни мобайнида








6-босқич


Лицензия талабгори


Лицензия беришни рад этишга асос бўлган сабаблар бартараф этилгач, ҳужжатларни қайта топширади.


Давлат асиллик

даражасини белгилаш

палатаси томонидан

хабарнома юборилган

кундан бошлаб, ўттиз

календарь куни

мобайнида







7-босқич


Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси


1. Талабгорнинг лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилгандан сўнг тақдим этилган ҳужжатларини қайта кўриб чиқади.


2. Лицензия бериш ёки беришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.


3. Лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилган тақдирда, электрон ҳужжат шаклида расмийлаштирилган лицензияни юборади ва тегишли маълумотларни лицензиялар реестрига киритади.


1, 2, 3) рад этиш сабабларини бартараф этганлиги ҳақида ариза олган кундан бошлаб, уч иш куни мобайнида






Низомга

2-ИЛОВА



А Р И З А



I. Мурожаатнинг мақсади:


1.1. q лицензия олиш


1.2. q лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш


1.3. q лицензияни қайта расмийлаштириш


1.4. q амал қилиш муддатини ўз хоҳишига кўра тўхтатиш

II.

Талабгор тўғрисида маълумотлар:

2-1

Юридик шахснинг тўлиқ номи мулкчилик шакли кўрсатилган ҳолда (КваТЯДР базасидан):

2-2

Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР):










III.

Талабгорнинг жойлашган жойи (почта манзили) (КваТЯДР базасидан):

3-1

Қўча:







3-1-1.

Берк кўча N:



3-1-2.

Тор кўча N:


3-2

Уй N:


















3-3

Шаҳар:
























3-4

Поселка:
























3-5

Қишлоқ (авул):






















3-6

Туман:
























3-7

Вилоят:
























3-8

Республика:





















3-9

Почта индекси:





















IV.

Боғланиш учун маълумотлар:

4-1

Уяли телефон рақами, коди билан:














4-2

Электрон почта манзили (мажбурий):



















V.

Лицензия фаолиятини амалга ошириш жойи манзили:


q Ушбу аризанинг 3-бўлимида кўрсатилган манзил


q Бошқа манзил (вилоят, шаҳар, туман, кўча, уй рақами)

VI.

Ушбу аризанинг 5-бўлимида кўрсатилган, манзил бўйича жойлашган лицензия фаолиятини амалга оширилиши кутилаётган объект - бино (хона) ҳақида маълумотлар:


q Мулк ҳуқуқи ёки бошқа оилавий мулк ҳуқуқи асосида тегишли


q Ижара

6-1

Мулк ҳуқуқи ёки бошқа оилавий мулк ҳуқуқи кўрсатилган ҳолда:

6-1-1

Объект (бино, хона)нинг кадастр рақами:

6-2

Бино (хона) ижарага олинган бўлса: бино (хона)нинг ижарага олинганлиги ҳақида тузилган шартнома тўғрисида: ижара шартномасининг рақами, ижара шартномаси имзоланган сана, ижарага берувчининг номи:

VII

Ўлчаш воситалари қиёслашдан ўтказилгани тўғрисидаги маълумотлар (электрон ёки аналитик тарози ва тошлар (ҳар хил оғирликдаги)):

7-1

"Ўзстандарт" агентлиги томонидан ўлчаш воситалари қиёслашдан ўтказилгани ҳақида берилган сертификат рақами:

7-2

Ўлчаш воситаларини қиёслаш сертификатининг берилган санаси:

7-3

Ўлчаш воситаларини қиёслаш сертификатининг амал қилиш муддати:

VIII

Лицензияланган фаолиятни амалга ошириши мўлжалланган объектнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мослиги тўғрсидаги маълумотлар:

8-1

Объектнинг ёнғин хавфсизлигини текширган ҳудудий органнинг номи:

8-2

Объектнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги ҳақидаги хулосанинг рақами:

8-3

Текширув ўтказилган сана:

8-4

Хулоса:

q норма ва қоидаларга мос келади           q норма ва қоидаларга мос келмайди

8-5

q Текширув аризада кўрсатилган фаолият амалга ошириладиган жойдаги манзилда ўтказилганлигини тасдиқлайман.

IX

Лицензияланган фаолият амалга оширилиши мўлжалланаётган объектининг техник мустаҳкамлиги ва техник қўриқлаш марказига (пунктига) улангани тўғрисида маълумотлар:

9-1

Объектнинг техник мустаҳкамлигини текширган ҳудудий органнинг номи:

9-2

Объектнинг техник мустаҳкамлик талабларига мувофиқлиги ҳақидаги хулоса рақами:

9-3

Текшириш ўтказилган сана:

9-4

Хулоса:

q норма ва қоидаларга мос келади           q норма ва қоидаларга мос келмайди

9-5

q Текширув аризада кўрсатилган фаолият амалга ошириладиган жойдаги манзилда ўтказилганлигини тасдиқлайман.

X

Прекурсорлар айланмаси, улардан фойдаланиш ва уларни сақлаш билан боғлиқ бўлган фаолиятни амалга ошириш учун лицензия ҳақида маълумотлар:

10-1

Лицензиянинг серияси ва рақами:

10-2

Берилган санаси:

10-3

Амал қилиш муддати:

10-4

q Лицензия аризада кўрсатилган фаолият амалга ошириладиган жойдаги манзил учун олинганини тасдиқлайман.

XI

Давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси мавжудлиги тўғрисида маълумот:

11-1

Хулосанинг берилган санаси:

11-2

Хулосанинг амал қилиш муддати:

11-3

q Хулоса аризада кўрсатилган фаолият амалга ошириладиган жойдаги манзил учун олинганини тасдиқлайман.

XII

Бошқа ҳолатларда кўрсатиладиган маълумотлар:

12-1

Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш:

12-1-1

Лицензия рақами:

12-1-2

Лицензия берилган сана:

12-1-3

Лицензиянинг амал қилиш муддатига:

12-2

Ўлчаш воситалари (тарозилар ва тошлар (ҳар хил оғирликда)) қиёслашдан ўтказилгани ҳақида маълумотлар:

12-2-1

"Ўзстандарт" агентлиги томонидан ўлчаш воситалари қиёслашдан ўтказилгани ҳақидаги сертификат рақами:

12-2-2

Ўлчаш воситаларини қиёслаш сертификатининг берилган санаси:

12-2-3

Ўлчаш воситаларини қиёслаш сертификатининг амал қилиш муддати:

12-3

Лицензияланган фаолиятни амалга ошириш мўлжалланган объектнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрсидаги маълумотлар:

12-3-1

Объектнинг ёнғин хавфсизлигини текширган ҳудудий органнинг номи:

12-3-2

Объектнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги ҳақидаги хулосанинг рақами:

12-3-3

Текширув ўтказилган сана:

12-3-4

Хулоса:

q норма ва қоидаларга мос келади    q норма ва қоидаларга мос келмайди


q Текширув аризада кўрсатилган фаолият амалга ошириладиган жойдаги манзилда ўтказилганини тасдиқлайман.

12-4

Лицензияланган фаолият амалга оширилиши мўлжалланаётган объектининг техник мустаҳкамлиги ва техник қўриқлаш марказига (пунктига) улангани тўғрисида маълумотлар:

12-4-1

Объектнинг техник мустаҳкамлигини текширган ҳудудий органнинг номи:

12-4-2

Объектнинг техник мустаҳкамлик талабларига мувофиқлиги ҳақидаги хулоса рақами:

12-4-3

Текшириш ўтказилган сана:

12-4-4

Хулоса:

q норма ва қоидаларга мос келади     q норма ва қоидаларга мос келмайди

12-4-5

q Текширув аризада кўрсатилган фаолият амалга ошириладиган жойдаги манзилда ўтказилганини тасдиқлайман.

12-5

Прекурсорлар айланмаси, улардан фойдаланиш ва уларни сақлаш билан боғлиқ бўлган фаолиятни амалга ошириш учун лицензия ҳақида маълумотлар:

12-5-1

Лицензиянинг серияси ва рақами:

12-5-2

Берилган санаси:

12-5-3

Амал қилиш муддати:

12-5-4

q Лицензия аризада кўрсатилган фаолият амалга оширилган жойдаги манзил учун олинганини тасдиқлайман.

12-6

Давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси мавжудлиги тўғрисида маълумот:

12-6-1

Хулосанинг берилган санаси:

12-6-2

Хулосанинг амал қилиш муддати:

12-6-3

q Хулоса аризада кўрсатилган фаолият амалга ошириладиган жойдаги манзил учун олинганини тасдиқлайман.

12-7

Лицензияни қайта расмийлаштириш:

12-7-1

Лицензия рақами:

12-7-2

Лицензия берилган сана:

12-7-3

Лицензиянинг амал қилиш муддати,                                         гача:

12-7-4

Янги ташкилий-ҳуқуқий шакли:

12-7-5

Лицензиатнинг янги номи (якка тартибдаги тадбиркор Ф.И.О):

12-7-6

Лицензиатнинг янги жойлашган манзили (КваТЯДР базасидан):

12-7-7

Ўзгаришлар давлат рўйхатидан ўтказилган сана:

12-7-8

Лицензияланган фаолиятни амалга ошириш мўлжалланган объектнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги маълумотлар (лицензиатнинг фаолияти амалга ошириладиган жойдаги манзил ўзгарган ҳолда):

12-7-8-1

Объектнинг ёнғин хавфсизлигини текширган ҳудудий органнинг номи:

12-7-8-2

Объектнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги ҳақидаги хулосанинг рақами:

12-7-8-3

Текширув ўтказилган сана:

12-7-8-4

Хулоса:

q норма ва қоидаларга мос келади     q норма ва қоидаларга мос келмайди

12-7-8-5

q Текширув аризада кўрсатилган фаолият амалга ошириладиган жойдаги манзилда ўтказилганини тасдиқлайманки.

12-7-9

Лицензияланган фаолият амалга оширилиши мўлжалланаётган объектининг техник мустаҳкамлиги ва техник қўриқлаш марказига (пунктига) улангани тўғрисида маълумотлар (лицензиатнинг фаолияти амалга ошириладиган жойдаги манзил ўзгарган ҳолда):

12-7-9-1

Объектнинг техник мустаҳкамлигини текширган ҳудудий органнинг номи:

12-7-9-2

Объектнинг техник мустаҳкамлиги талабларига жавоб бериш ҳақидаги хулосанинг рақами:

12-7-9-3

Текшириш ўтказилган сана:

12-7-9-4

Хулоса:

q норма ва қоидаларга мос келади      q норма ва қоидаларга мос келмайди

12-7-9-5

q Текширув аризада кўрсатилган фаолият амалга ошириладиган жойдаги манзилда ўтказилганини тасдиқлайман.

12-7-10

Прекурсорлар айланмаси, улардан фойдаланиш ва уларни сақлаш билан боғлиқ бўлган фаолиятни амалга ошириш учун лицензия ҳақида маълумотлар (лицензиатнинг фаолияти амалга ошириладиган жойдаги манзил ўзгарган ҳолда):

12-7-10-1

Лицензиянинг серияси ва рақами:

12-7-10-2

Берилган санаси:

12-7-10-3

Амал қилиш муддати:

12-7-10-4

q Лицензия аризада кўрсатилган фаолият амалга ошириладиган жойдаги манзил учун олинганинин тасдиқлайман:

12-7-11

Давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси мавжудлиги тўғрисида маълумот (лицензиатнинг фаолияти амалга ошириладиган жойдаги манзил ўзгарган ҳолда):

12-7-11-1

Хулосанинг берилган санаси:

12-7-11-2

Хулосанинг амал қилиш муддати:

12-7-11-3

q Хулоса аризада кўрсатилган фаолият амалга ошириладиган жойдаги манзил учун олинганини тасдиқлайман.

12-8

Лицензиянинг амал қилинишини ихтиёрий тўхтатиш:

12-8-1

Лицензия рақами:

12-8-2

Лицензиянинг амал қилиш муддатининг тугаш санаси:

12-8-3

Лицензиянинг амал қилиш тўхтатилишининг сабаблари (хоҳишга кўра тўлдирилади):

XIII

Банк реквизитлари ҳақида маълумотлар:

13-1

Хизмат кўрсатувчи банк номи:

13-2

Банкнинг МФО коди:

13-3

Ҳисобрақами:

XIV

Лицензия талабларига риоя қилинишини тасдиқлаш:

14-1

q Лицензия талаблари билан танишдим, уларга қатъий риоя қиламан.

14-2

q Ушбу аризанинг 5-бўлимида кўрсатилган бино (хона) қуйидагилар бўйича лицензия талабларига тўла мос келишини тасдиқлайман:

14-2-1

q ёнғин хавфсизлиги

14-2-2

q санитаря-гигиена нормалари

14-2-3

q техник мустаҳкамлик

14-2-4

q минерал хомашё, қимматбаҳо металлар, иккиламчи ресурслар, таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар мавжуд бўлган металл парчалари ва чиқиндиларини, тайёр маҳсулотларни сақлаш қоидаларига (Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети томонидан молиялаштириладиган ва/ёки устав фондида 50 фоиздан ортиқ давлат улушига эга бўлган юридик шахслар учун)

14-3

Қўшимча лицензия талаблари:

14-3-1

q қўшимча лицензия талаблари билан танишдим, уларга қатъий риоя қиламан (Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети томонидан молиялаштирилмайдиган ва/ёки устав фондида давлат улушига эга бўлмаган ёки улуши 50 фоиздан кам бўлган юридик шахслар учун)

14-3-2

q қўшимча лицензия талаблари билан танишдим, уларга қатъий риоя қиламан (Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети томонидан молиялаштириладиган ва/ёки устав фондида 50 фоиздан ортиқ давлат улушига эга бўлган юридик шахслар учун)

XV

Бошқа маълумотлар:

15-1

Ариза берилган санаси:

15-1-1

СС:



15-1-2

ОО:



15-1-3

ЙЙЙЙ:




15-2

q

q

1. Аффинаж фаолиятини амалга ошириш учун лицензия олиш мақсадида (ариза ва бошқа ҳужжатларни) тақдим этилган маълумотларнинг ишончлилигини тасдиқлайман.


2. Тақдим этилган маълумотлар ишончсиз бўлган ҳолларда, менга лицензия олишга рад этилишидан ва қонунчиликда ўрнатилган тартибда жавобгарлигимдан хабардорман.

15-3

Талабгорнинг имзоси (электрон тарзда-ариза электрон кўринишда берилганда, ўз қўли билан-шахсан борганда):


15-4

Талабгорнинг вакили ҳақида маълумотлар:

15-4-1

Паспорт:

15-4-1-1

Серия:

15-4-1-2


Рақам:




15-4-2

Солиқ тўловчининг идентификация рақами(СТИР):











15-5

Талабгор вакилининг имзоси (электрон тарзда-ариза электрон кўринишда берилганида, ўз қўли билан-шахсан борганда):


1-изоҳ:

15-5 ва 15-6 бандлар қонунчиликда назарда тутилган тартибда талабгорнинг ваколатли вакили томонидан тўлдирилади.

15-6

Талабгорни аризани кўриб чиқиш натижалари ҳақида хабар қилиш усуллари:

15-6-1

q

телефон:

телефон рақами:

9

9

8












15-6-2

q

электрон почта:

манзил:







@










15-6-3

q

почта:

манзил:

15-7-3-1

q

почта манзили орқали

15-7-3-2

q

бошқа манзил орқали.

15-7

Аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича ҳужжатларни талабгор томонидан олиш усуллари:

15-7-1


Марказга шахсан бориб

15-7-2


электрон

почта:

манзил:







@










15-7-3


почта:

манзил:

15-8-3-1

q

почта манзили орқали

15-8-3-2

q

бошқа манзил орқали

2-изоҳ:

15-6-4-2 ва 15-7-3-2 бандлар 3-1 - 3-9 бандда назарда тутилган шаклда тўлдирилади.






Низомга

3-ИЛОВА

Серия

PPA

N 0100000


серия

бланка рақами



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

ДАВЛАТ АСИЛЛИК ДАРАЖАСИНИ БЕЛГИЛАШ ПАЛАТАСИ


Аффинаж фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи

ЛИЦЕНЗИЯ

_________-сон


20___й. "___"________

Берилди:


(юридик шахснинг тўлиқ фирма номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли кўрсатилган ҳолда)

Жойлашган манзили (почта манзили - вилоят, шаҳар, туман, кўча, уй, хонадон рақами):

Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР):

Лицензия берилган сана:

20 ___й. "____" _____________


(йил, кун, ой)

Лицензиянинг амал қилиш санаси:

20 ___й. "____" _____________


(йил, кун, ой)

Лицензиянинг реестр бўйича тартиб рақами:

Лицензияланган фаолиятни амалга ошириш жойи (манзил - вилоят, шаҳар, туман, кўча, уй, хонадон рақами):

Ваколатли шахс:


(имзо)*

(лицензияловчи орган раҳбарининг Ф.И.О.)*

QR-код,

масъул шахснинг

электрон рақамли

имзосидан иборат


*) Электрон рақамли имзо ва QR-кодни яратадиган дастурий-техник воситалар мавжуд бўлганда, масъул шахснинг лавозими, имзоси, фамилияси, исми, отасининг исми ва ваколатли орган муҳри кўрсатилмайди.






Низомга

4-ИЛОВА



(Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги

Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасининг расмий бланкасида)*


ХАБАРНОМА

     

Сана: __________


___________-сон

Берилди:


(юридик шахснинг тўлиқ номи)

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси Сизнинг 20__ йил "____" _________даги

-рақам билан рўйхатдан ўтган аризангизни қонунчиликда белгиланган

                           

тартибда ва муддатларда кўриб чиқиб, лицензия беришни (қайта расмийлаштириш, лицензия амал қилиш муддатини узайтириш) рад этганлигини маълум қилади.

Лицензия беришни (қайта расмийлаштириш, лицензия амал қилиш муддатини узайтириш) рад этиш асослари қуйидагилардан иборат:

(асосланган рад этиш сабаблари қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари кўрсатилган ҳолда қисқача ёзилади)

1.

2.

3.

Қўшимча равишда маълум қиламизки, лицензия беришда рад этишга асос бўлган сабаблар 20___ йил "___" ________гача (ушбу кун ҳам киради) бартараф этилса, аризани қайта кўриб чиқиш, рад этиш сабаблари бартараф этилганлиги ҳақидаги ариза ва рад этиш сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли маълумотлар олингандан сўнг 3 (уч) иш кунидан ошмаган муддатда амалга оширилади.

Ариза берувчининг аризасини қайта кўриб чиқиш учун йиғим ундирилмайди.



(масъул шахс, лавозими)**


(имзо)**

(Ф.И.О.)**

QR-код,

масъул шахснинг

электрон рақамли

имзосидан иборат


*) Агар қоғоз манбада расмийлаштирилса.


**) Электрон рақамли имзо ва QR-кодни яратадиган дастурий-техник воситалар мавжуд бўлганда, масъул шахснинг лавозими, имзоси, фамилияси, исми, отасининг исми ва ваколатли орган муҳри кўрсатилмайди.






Низомга

5-ИЛОВА



(Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги

Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасининг расмий бланкасида)*

ХАБАРНОМА

     

Сана: __________


___________-сон

Берилган:


(юридик шахснинг тўлиқ номи)

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси лицензиянинг амал қилишни тўхтатилиши тўғрисида маълум қилади:

серия 

рақам 

Лицензия берилган сана:

20 ___й. "____" _____________


(йил, кун, ой)

Қуйидагилар лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга асос ҳисобланади:

(амал қилишни тўхтатишнинг асосланган сабаблари Низомнинг аниқ бандлари кўрсатилган ҳолда қисқача ёзилади)

1.

2.

3.

Қўшимча равишда маълум қиламизки, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга асос бўлган сабабларни 20___ йил "___" ________гача (ушбу кун ҳам киради) бартараф этилса, қайта тиклаш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш, тўхтатиб туриш сабаблари бартараф этилганлиги ҳақидаги ариза ва тўхтатиб туриш сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли маълумотлар олингандан сўнг 3 (уч) иш кунидан ошмаган муддатда амалга оширилади.

Ариза берувчининг лицензияга амал қилишни қайта тиклаш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш учун йиғим ундирилмайди.



(масъул шахс, лавозими)**


(имзо)**

(Ф.И.О.)**

QR-код,

масъул шахснинг

электрон рақамли

имзосидан иборат


*) Агар қоғоз манбада расмийлаштирилса.


**) Электрон рақамли имзо ва QR-кодни яратадиган дастурий-техник воситалар мавжуд бўлганда, масъул шахснинг лавозими, имзоси, фамилияси, исми, отасининг исми ва ваколатли орган муҳри кўрсатилмайди.






Низомга

6-ИЛОВА


(Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги

Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасининг расмий бланкасида)*

     

ХАБАРНОМА

Сана: __________


___________-сон

Берилган:


(юридик шахснинг тўлиқ номи)

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисида маълум қилади:

серия 

рақам 

Лицензия берилган сана:

20 ___й. "____" _____________


(йил, кун, ой)

Қуйидагилар лицензиянинг амал қилишини тугатишга асос ҳисобланади:


q лицензия шарт ва талабларига риоя қилмаслик

q лицензиянинг амал қилиш муддати тугаши

q иккиламчи ресурслар, таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар мавжуд бўлган металл парчалари ва чиқиндиларининг ноқонуний айланиши ва улар билан муомала қилиш

q лицензияланган фаолият натижасида давлат ҳавфсизлигига таҳдид солиш, фуқароларнинг соғлиги ва/ёки ҳаётига зарар етказиш ҳамда юридик шахслар ва/ёки якка тартибдаги тадбиркорларнинг мол-мулкига зарар етказиш ёки бундай зарар етказишга аниқ таҳдид юзага келганда

q иккиламчи ресурслар, таркибида қимматбаҳо металлар мавжуд бўлган металл парчалари ва чиқиндилари, олинган қимматбаҳо металлар ва рекуперация қилинган қимматбаҳо тошлар ҳаракати тўғрисида лицензияловчи орган томонидан белгиланган шакллар бўйича ва маддатда ҳисоботлар тақдим этмаслик (Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети томонидан молиялаштирилган ва/ёки устав фондида 50 фоиздан ортиқ давлат улушига эга бўлган юридик шахслар учун)

q бошқа сабаблар:

(асосланган рад этиш сабаблари қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари кўрсатилган ҳолда қисқача ёзилади)



(масъул шахс, лавозими)**


(имзо)**

(Ф.И.О.)**

QR-код,

масъул шахснинг

электрон рақамли

имзосидан иборат


*) Агар қоғоз манбада расмийлаштирилса.


**) Электрон рақамли имзо ва QR-кодни яратадиган дастурий-техник воситалар мавжуд бўлганда, масъул шахснинг лавозими, имзоси, фамилияси, исми, отасининг исми ва ваколатли орган муҳри кўрсатилмайди.






Низомга

7-ИЛОВА


(Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги

Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасининг расмий бланкасида)*

ХАБАРНОМА

Сана: ____________

______________-сон

Берилган:


(юридик шахснинг тўлиқ номи)

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси Сизнинг 20__ йил "___" _________даги _____-сон билан рўйхатдан ўтган аризангизни қонунчиликда белгиланган тартиб ва муддатларда кўриб чиқиб, лицензиянинг амал қилиши ихтиёрий равишда тугатилгани ҳақида маълум қилади:

серия

рақам 



(масъул шахс, лавозими)**


(имзо)**

(Ф.И.О.)**

QR-код,

масъул шахснинг

электрон рақамли

имзосидан иборат


*) Агар қоғоз манбада расмийлаштирилса.


**) Электрон рақамли имзо ва QR-кодни яратадиган дастурий-техник воситалар мавжуд бўлганда, масъул шахснинг лавозими, имзоси, фамилияси, исми, отасининг исми ва ваколатли орган муҳри кўрсатилмайди.


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 17 февраль


















































Время: 0.0372
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск