ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.02.2020 й. ПФ-5938-сон "Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

18.02.2020 й.

N ПФ-5938



ЖАМИЯТДА ИЖТИМОИЙ-МАЪНАВИЙ МУҲИТНИ

СОҒЛОМЛАШТИРИШ, МАҲАЛЛА ИНСТИТУТИНИ

ЯНАДА ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ҲАМДА ОИЛА ВА

ХОТИН-ҚИЗЛАР БИЛАН ИШЛАШ ТИЗИМИНИ

ЯНГИ ДАРАЖАГА ОЛИБ ЧИҚИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўтган қисқа даврда аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш бўйича "маҳалла - сектор - Халқ қабулхонаси - маҳалла" тамойили асосида самарали ҳамкорлик тизимини жорий этиш, маҳаллани халқ билан давлат ўртасида ишончли "кўприк" бўлишини амалда таъминлаш, оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди.

Шу билан бирга, фуқаролар йиғинларига хос бўлмаган функциялар юклатилаётганлиги, уларнинг бошқа қуйи идоралар билан ҳамкорлиги тизимли йўлга қўйилмаганлиги, оила, хотин-қизлар ва кексаларга ёрдам кўрсатишнинг яхлит тизими мавжуд эмаслиги, ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар самарали натижа бермаётганлиги жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш ва қонун устуворлигини таъминлашга салбий таъсир кўрсатмоқда.

Аҳоли осойишталигини таъминлаш, оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш, нуронийлар ижтимоий фаоллигини ошириш, маҳаллани жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантиришда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари роли ва мавқеини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида:


1. Алоҳида таъкидлаб ўтилсинки, Ўзбекистон Республикасининг "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига давлат органларининг ва улар мансабдор шахсларининг аралашувига йўл қўйилмайди, шунингдек, давлат органлари фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини амалга ошириши учун зарур шароит яратади, қонун ҳужжатлари билан берилган ваколатларни амалга оширишда уларга кўмаклашади.


2. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси ва маҳаллалар фаолларининг ҳар бир маҳаллада "Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойилига асосланган қуйидаги йўналишларни назарда тутувчи янги тизимни жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:

жамиятнинг бетакрор ижтимоий тузилмаси ҳисобланадиган маҳалла институтини аҳолининг чинакам маслакдоши ва кўмакдошига айлантириш, унинг роли ва аҳамиятини ошириш;

хотин-қизлар ижтимоий фаоллигини қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш;

жамият ва оилада соғлом ва барқарор ижтимоий-маънавий муҳит ҳамда тинчлик, тотувлик ва осойишталикни таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини тубдан ислоҳ қилиш;

маҳалла институтининг ички ишлар органлари, бошқа давлат идоралари ва жамоат ташкилотлари билан узлуксиз, тизимли ҳамкорлигини йўлга қўйиш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари ва ички ишлар органлари таянч пункти профилактика (катта) инспекторларининг (кейинги ўринларда - профилактика инспектори) роли ва мавқеини янада ошириш, мустақиллиги ҳамда ваколатларининг амалий самарадорлигини таъминлаш;

соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ҳамда ходимларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантириш ва моддий-техника таъминотини яхшилаш.


3. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (кейинги ўринларда - Вазирлик) ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) бўлинмалари ташкил этилсин.


4. Қуйидагилар Вазирликнинг асосий вазифа ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:

жамиятда "Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойилининг тўлақонли ва самарали жорий этилишида ҳар томонлама кўмаклашиш, оилалар ва маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан яқин ҳамкорлигини ўрнатиш;

оила институтини мустаҳкамлаш бўйича, энг аввало, "Соғлом оила - соғлом жамият" ғоясини ҳаётга татбиқ этишга йўналтирилган ягона давлат сиёсатини олиб бориш, нотинч ва муаммоли оилаларга манзилли кўмаклашишни ташкил этиш;

хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги роли ва фаоллигини ошириш, хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатларини таъминлаш;

хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга, шу жумладан, ногиронлиги бўлган аёлларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш;

хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, меҳнат шароитларини яхшилаш, хотин-қизларни, айниқса, қишлоқ жойлардаги ёш қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш масалаларида ҳар томонлама манзилли қўллаб-қувватлаш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, маҳалла тизимини ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг жамиятдаги ўрни ва ролини кучайтириш, аҳоли кундалик муаммолари билан ишлаш ва таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга оширишдаги мавқеини юксалтириш;

маҳаллаларда қонун устуворлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш масалаларида ички ишлар органлари, бошқа давлат идоралари ва жамоат ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш;

ёлғиз кексалар, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилаларга моддий кўмаклашиш, ижтимоий қўллаб-қувватлашни таъминлашда ҳуқуқий, услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш, нуронийларнинг билим ва бой ҳаётий тажрибасидан ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларда ватанпарварлик руҳини мустаҳкамлаш масалаларида самарали фойдаланиш;

фуқаролар йиғинларининг моддий-техника таъминотини яхшилаш ҳамда соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази ҳамда "Маҳалла" ўқув-услубий ва илмий-тадқиқот маркази негизида "Маҳалла ва оила" илмий-тадқиқот институти ташкил этилсин ва Вазирлик тузилмасига ўтказилсин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда "Маҳалла ва оила" илмий-тадқиқот институти фаолиятини ташкил этиш юзасидан Ҳукумат қарорини қабул қилсин.


6. Қуйидагиларнинг:

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши раҳбар органларининг ушбу ташкилотларни тугатиш ҳақидаги;

Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамоат бирлашмаси шаклидаги "Нуроний" жамғармасининг (кейинги ўринларда - "Нуроний" жамғармаси) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) бўлимларини тугатиш ҳақидаги қарорлари маълумот учун қабул қилинсин.


7. Ўсиб келаётган ёш авлодни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, миллий ва умуминсоний қадриятларни уларнинг онгига сингдириш ҳамда юксак маънавиятли ва садоқатли қилиб вояга етишларида кекса авлод вакилларининг ижтимоий фаоллигини ошириш мақсадида Вазирлик "Нуроний" жамғармаси ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда амалга оширадиган чора-тадбирлар дастурини тасдиқласин.

8. Қуйидагилар:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши тузилмасига - вазир билан келишилган ҳолда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари - маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири лавозими;

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тузилмаларига - вазир билан келишилган ҳолда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган ҳоким ўринбосарлари - маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармалари бошлиқлари лавозими;

туман (шаҳар) ҳокимликлари тузилмаларига - вазир билан келишилган ҳолда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган ҳоким ўринбосари - маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи лавозими киритилсин.


9. Қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасидаги - Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозими;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши тузилмасидаги - Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари - Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозими;

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тузилмаларидаги - ҳоким ўринбосари - Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозими;

туман (шаҳар) ҳокимликлари тузилмаларидаги - ҳоким ўринбосари - Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозими тугатилсин.


10. Белгилаб қўйилсинки:

Вазирлик оила, хотин-қизлар ва кексаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорлик ўрнатиш бўйича ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади;

Вазирлик томонидан ўз ваколати доирасида қабул қилинган қарорларнинг ижроси давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар учун мажбурий ҳисобланади;

Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари бошлиқлари ҳар чоракда тегишли халқ депутатлари Кенгашлари йиғилишларида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида учраётган долзарб муаммо ва камчиликлар ҳамда уларнинг ечими бўйича ахборот беради;

вазир ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ялпи мажлисида Вазирлик фаолияти юзасидан ҳамда соҳадаги тизимли муаммолар ва уларнинг ечими тўғрисида ахборот беради;

Вазирлик хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотларга ҳар томонлама кўмаклашиш ҳамда уларнинг фаолияти самарадорлигини оширишга масъул ҳисобланади.


11. Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди (кейинги ўринларда - "Маҳалла" фонди), Молия вазирлиги, Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамда "Нуроний" жамғармасининг:

"Маҳалла" фонди маблағлари ҳисобидан "Нуроний" жамғармаси фаолияти билан боғлиқ бўлган харажатларни, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларига бир йилда бир марта тўланадиган лавозим маоши миқдоридаги моддий ёрдам харажатларини молиялаштириш;

маҳаллий бюджет ва маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти билан боғлиқ бўлган харажатларни молиялаштириш;

Вазирлик ҳудудий бўлинмалари бошлиқларининг биринчи ўринбосарларини - Хотин-қизлар жамоатчилик кенгашлари раислари этиб белгилаш;

Вазирлик ҳудудий бўлинмалари бошлиқларининг тегишли ўринбосарларини - Нуронийлар жамоатчилик кенгашлари раислари этиб белгилаш тўғрисидаги ташаббуси қўллаб-қувватлансин.


12. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича маслаҳат кенгаши, "Тараққиёт стратегияси" маркази ва кенг жамоатчиликнинг:

фуқаролар йиғини раиси беш йил муддатга сайланиши ҳақидаги;

маҳалла институтининг жамиятимиз ижтимоий-маънавий ҳаётида тутган ўрнини ҳисобга олиб, соҳа ходимларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 22 март санасини "Маҳалла тизими ходимлари куни" деб эълон қилиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


13. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда профилактика инспекторларига юклатилган, бошқа давлат органлари ва ташкилотларининг ваколатларини такрорловчи, ортиқча ва хос бўлмаган вазифа ва функциялар ва 1б-иловаларга мувофиқ рўйхатлар бўйича қисқартирилсин.

Вазирлик ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда мазкур банд ижроси юзасидан тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига асосий фаолият йўналишларидан ташқари функцияларни фақатгина давлат органлари ва ташкилотлар билан ҳақ тўлашни назарда тутувчи шартнома асосида амалга ошириш ҳуқуқи берилсин.


14. Вазирлик фуқаролар йиғинлари ходимларини уларнинг вазифа ва фаолият йўналишлари билан боғлиқ бўлмаган йиғилиш ва бошқа тадбирларга жалб қилиш, уларнинг фаолиятига асоссиз аралашиш, тааллуқли бўлмаган вазифаларни юклаш тақиқланганлиги ҳақидаги талабга амалда сўзсиз ижро этилишини таъминласин.

Мазкур талабни бузганлиги учун давлат органлари ва ташкилотлари масъул ва мансабдор шахсларини эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган жазо чораларини қўллаш бўйича ҳар чораклик асосда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига таклифлар киритиб бориш амалиёти йўлга қўйилсин.


15. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тузилмасида:

а) қуйидаги лавозимлар тугатилсин:

фуқаролар йиғини раиси ўринбосари - ижтимоий ва маънавий-маърифий масалалар бўйича маслаҳатчи;

фуқаролар йиғини раиси ўринбосари - тадбиркорлик, томорқа ер эгалари фаолиятига кўмаклашиш ва ободонлаштириш ишлари бўйича маслаҳатчи;

фуқаролар йиғини раиси ўринбосари - ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчи;

фуқаролар йиғини раиси ўринбосари - кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчи;

б) қуйидаги лавозимлар киритилсин:

фуқаролар йиғини раисининг ҳуқуқ-тартибот масалалари бўйича ўринбосари;

фуқаролар йиғини раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосари;

фуқаролар йиғини раисининг ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари;

оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича мутахассис;

фуқаролар йиғини раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси;

фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчиси;

в) қуйидаги жамоатчилик тузилмалари тугатилсин:

яраштириш комиссияси;

маърифат ва маънавият масалалари бўйича комиссия;

ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссия;

вояга етмаганлар, ёшлар ва спорт масалалари бўйича комиссия;

тадбиркорлик фаолияти ва оилавий бизнесни ривожлантириш масалалари бўйича комиссия;

жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссия;

"Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмаси;

г) қуйидаги комиссиялар ташкил қилинсин:

оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси;

ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик назорати бўйича комиссия.


16. Белгилансинки:

фуқаролар йиғини раисининг ҳуқуқ-тартибот масалалари бўйича ўринбосари вазифасини бажариш профилактика катта инспектори, ушбу лавозим мавжуд бўлмаган тақдирда профилактика инспектори зиммасига юклатилади;

ҳар бир маҳаллада унинг криминоген вазияти ва аҳоли сонидан келиб чиққан ҳолда камида бир нафардан профилактика инспектори хизматни олиб боради. Бунда, янги маҳаллалар ташкил этилганда киритиладиган штат бирликлари сони Ички ишлар вазирлиги томонидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади ҳамда республика бюджети ҳисобидан молиялаштирилади;

фуқаролар йиғини раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосари лавозими хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис лавозими ўрнига, ҳар бир фуқаролар йиғинида бир нафардан, шунингдек, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириш тартибини сақлаган ҳолда жорий этилади;

оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича мутахассис лавозими хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис лавозими ўрнига, оилалар сони 2 000 ва ундан ортиқ бўлган фуқаролар йиғинида бир нафардан, шунингдек, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириш тартибини сақлаган ҳолда жорий этилади;

фуқаролар йиғини раисининг ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари лавозими фуқаролар йиғини масъул котиби лавозими ўрнига, ҳар бир фуқаролар йиғинида бир нафардан, шунингдек, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириш тартибини сақлаган ҳолда жорий этилади;

фуқаролар йиғини раисининг ёшлар масалалари бўйича ҳамда кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчилари жамоатчилик асосида фаолият юритади;

фуқаролар йиғини раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ҳамда ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосарлари, шунингдек, оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича мутахассис фуқаролар йиғини раиси тақдимига асосан фуқаролар йиғини кенгаши томонидан лавозимга тасдиқланади ва лавозимидан озод этилади.


17. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

фуқаролар йиғини раиси - кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчи, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси, "Кексалар маслаҳати" гуруҳининг;

фуқаролар йиғини раисининг ҳуқуқ-тартибот масалалари бўйича ўринбосари - ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчи, "Фидокор ёшлар" жамоатчилик патруль гуруҳининг;

фуқаролар йиғини раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосари - хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссия, "Ота-оналар университети" жамоатчилик тузилмасининг;

фуқаролар йиғини раисининг ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари - ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик назорати бўйича ҳамда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссияларнинг фаолиятини ташкил қилади ва мувофиқлаштиради.


18. Фуқаролар йиғини раисига қуйидаги қўшимча ҳуқуқлар берилсин:

тегишли ҳудуддаги профилактика инспектори фаолиятига баҳо бериш ҳамда уни рағбатлантириш ёки унга нисбатан эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган жазо чораларини қўллаш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармаларига кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимнома киритиш;

уй-жой мулкдорларининг умумий йиғилишига бошқарувчи ташкилот, бошқарувчи ёки ширкат бошқаруви раиси билан тузилган шартномани бекор қилиш тўғрисида таклиф киритиш;

кўп квартирали уйларни бошқариш билан боғлиқ масалаларда уй-жой мулкдорларининг розилиги асосида уларнинг номидан бошқарувчи ташкилот, бошқарувчи ёки ширкат бошқаруви раиси билан ўзаро муносабатларга киришиш.

20. Белгилансинки:

профилактика инспекторлари 5 йил муддатга лавозимга тайинланади ҳамда уларни мазкур муддат давомида бошқа лавозимга ўтказиш тақиқланади (юқори турувчи раҳбарлик лавозимга ўтказиш ёхуд қонун ёки ички тартиб қоидаларини бузганлиги учун жавобгарликка тортиш ҳолатлари бундан мустасно);

туман (шаҳар) ички ишлар органлари бошлиқлари, уларнинг таркибидаги бўлимлари ва ички ишлар бўлимлари (бўлинмалари) бошлиқлари устуворлик асосида профилактика инспектори лавозимида камида 5 йил ишлаган ходимлар орасидан тайинланади;

профилактика инспекторлари лавозимларига, қоида тариқасида, олий юридик маълумотга эга бўлган шахслар тайинланади;

профилактика инспекторини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш, стажи ва тажрибасини инобатга олган ҳолда маҳаллага бириктириш ҳамда маҳалла орасида ротация қилиш Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати билан келишилган ҳолда амалга оширилади (профилактика инспектори лавозимидан катта профилактика инспектори лавозимига ўтказиш бундан мустасно);

туман (шаҳар) ички ишлар органлари бошлиқларининг ўринбосарлари - жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиқлари (жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси масалалари бўйича ўринбосарлари) Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи тавсиясига биноан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари Жамоат хавфсизлиги хизматининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармалари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари ҳамда ижтимоий профилактика бўлим бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаментининг Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати билан келишилган ҳолда белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади (юқори турувчи раҳбарлик лавозимига ўтказиш ҳолатлари бундан мустасно);

профилактика инспекторларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари - Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи томонидан, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоят ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари томонидан амалга оширилади;

ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимини ривожлантириш жамғармаларининг маблағлари тегишинча Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти, Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари томонидан тегишлича уларнинг ўринбосарлари - жамоат хавфсизлиги хизмати (ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати, бошқармаси) бошлиқлари таклифлари асосида қабул қилинадиган қарорларга мувофиқ белгиланган тартибда сарфланади.

20-1. Маҳаллаларни криминоген вазиятдан келиб чиқиб тоифаларга ажратишда фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Бош прокуратураси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда ҳар бир маҳалла кесимидаги хонадонлар ҳамда уларда истиқомат қилувчи аҳоли сони ҳақидаги маълумотни "Электрон жиноий-ҳуқуқий статистика" ягона ахборот тизимига интеграция қилинишини таъминласин.

21. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари - Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғига - профилактика инспекторлари фаолиятига аралашганлик, уларни хизмат вазифалари билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб этганлик учун ҳудудий ички ишлар органларининг раҳбарлари ва масъул ходимларига нисбатан бевосита интизомий жазо чораларини қўллаш ваколати берилсин.

22. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

икки ой муддатда ички ишлар органларининг амалдаги штатлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида тегишли ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларида кадрлар билан ишлаш бўлимини (бўлинмасини, гуруҳини) ташкил қилсин;

уч ой муддатда Олий суд, Бош прокуратура ва Адлия вазирлиги билан биргаликда ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларнинг барвақт олдини олишга қаратилган таъсирчан тизимни шакллантириш мақсадида профилактика инспекторларининг маъмурий ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқиш ҳамда бевосита маъмурий жазо чораларини қўллаш ваколатларини кенгайтириш бўйича қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


23. 2020 йил 1 апрелдан бошлаб, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (кейинги ўринларда - ФҲДЁ) органларининг ишини тизимли назорат қилиш, малакали кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, ҳуқуқни қўллаш амалиётини мувофиқлаштириш, "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизимини юритиш ва ФҲДЁ органларининг ҳудудий архивларига раҳбарлик бўйича функцияларни юклаган ҳолда ФҲДЁ органлари Адлия вазирлиги тасарруфига ўтказилсин.

24. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

Молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда Давлат хизматлари агентлиги тизимида ФҲДЁ органлари фаолиятини самарали ташкил этишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини;

ўн кун муддатда "Маҳалла тизими ходимлари куни"ни белгилаш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


25. Вазирлик:

а) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда фуқаролар йиғинлари ва профилактика инспекторлари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизимини такомиллаштириш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

б) уч ой муддатда:

фуқаролар йиғинлари раисларининг ўринбосарлари ва оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича мутахассислар лавозимларига етарли билим ва ҳаёт тажрибасига, юксак маънавий ва ахлоқий фазилатларга эга бўлган, ўзига юклатилган вазифаларни лозим даражада бажара оладиган шахслар тавсия этилиши ва тасдиқланиши бўйича фуқаролар йиғинларига ҳар томонлама ёрдам берсин;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси билан биргаликда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида доимий фаолият кўрсатувчи алоҳида ўқув курслари ташкил этиш бўйича таклифларни киритсин;

фуқаролар йиғини раисини сайлаш муддатини узайтириш, ушбу жараённи такомиллаштириш ва очиқлигини таъминлаш бўйича қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


26. Вазирлик буюртма асосида ҳамда ўзининг бюджетдан ташқари маблағлари ва ҳомийлик хайриялари ҳисобидан:

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси тизимидаги ҳамда бошқа нодавлат теле- ва радиоканалларда "Оталар сўзи - ақлнинг кўзи", "Оталар чойхонаси", "Оналар меҳри" ва "Оила - жамият кўзгуси" каби мавзуларда кўрсатув ва эшиттиришларни миллий ва тарихий қадриятларни ҳисобга олган ҳолда мунтазам тайёрлаш ҳамда аҳолига қулай бўлган вақтда намойиш этиш;

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги билан биргаликда фуқаролар йиғинлари фаолиятини батафсил ёритишга қаратилган, аҳолида маҳалла институтига нисбатан ҳурмат ва ифтихор руҳини шакллантиришга хизмат қилувчи бадиий фильмлар яратиш чораларини кўрсин.


27. Қуйидагилар:

Мамлакатда "Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойилига асосланган тизимни самарали жорий этиш бўйича "Йўл харитаси" 2-иловага мувофиқ;

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш жамғармаси таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

29. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарори лойиҳасини;

бир ой муддатда кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини;

уч ой муддатда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, маҳалла тизимини ривожлантириш ва жамиятда "Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойилини жорий этишнинг 2020-2024 йилларга мўлжалланган концепциясини тасдиқлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда киритсин.


30. Вазирлик, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


31. Ушбу Фармон ижросини ташкил этишнинг қуйидаги тартиби ўрнатилсин:

Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири - ушбу Фармонда белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширишда масъул ташкилотларга услубий ва амалий ёрдам кўрсатсин, чора-тадбирлар ижроси бўйича юзага келадиган жорий масалалар тезкорлик билан ҳал этилишини таъминласин ҳамда ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига ушбу Фармоннинг амалга оширилиши жараёни ҳақида батафсил маълумот тақдим этсин;

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов ва унинг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари А.И. Икрамов - ҳар бир маҳаллада "Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойилига асосланган янги тизим тўлиқ жорий этилиши ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва профилактика инспекторларининг мустақиллигини таъминлаш, жумладан, фаолиятига асоссиз аралашмаслик ва тааллуқли бўлмаган вазифаларни юкламаслик устидан қатъий назорат ўрнатсин;

масъул вазирлик, идора ва ташкилотлар раҳбарлари - ушбу Фармонда назарда тутилган тадбирларни ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажариш юзасидан барча зарур чораларни амалга оширсин;

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори А.К. Кўчимов, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси вазифасини бажарувчи А.Д. Хаджаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори - ушбу Фармоннинг мазмун-моҳияти, аҳамияти ва мамлакатимизда оила, хотин-қизлар ва кексаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишларни мунтазам ёритиб борсин.


32. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 18 февралдаги

ПФ-5938-сон Фармонига

1а-ИЛОВА



Фуқароларнинг  ўзини  ўзи  бошқариш  органларига

юклатилган, бошқа давлат органлари ва ташкилотларининг

ваколатларини такрорловчи, ортиқча ва хос бўлмаган

қисқартирилаётган вазифа ҳамда функциялар

РЎЙХАТИ



1. Фуқароларга уй-жой фондидан фойдаланишда ҳамда унинг сақланишини таъминлашда кўмаклашиш.


2. Квартира мулкдори йўқлигида аварияни бартараф этиш учун хонадонга кириш.


3. Қаровсиз уй ҳайвонлари ёки қўлга ўргатилган ҳайвонларни эгасини қидириш чораларини кўриш, қаровсиз ҳайвонларни тутиб олган шахснинг илтимосига кўра ҳайвонларни боқиш учун зарур шароити бўлган шахсни топиш ҳамда ҳайвонларни унга топшириш.


4. Иморатни қуриш учун қонунчиликда назарда тутилган ҳужжатларнинг мавжудлиги ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари асосида қурилганлигини аниқлаш.


5. Ҳудудларга ажратилган кредитларнинг мақсадли ишлатилиши ва кредитларнинг белгиланган муддатда қайтарилишини таъминлаш.


6. Дафн этиш жойларини сақлаш ва ободонлаштиришга юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий хайр-эҳсонларни амалга ошириш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш учун тузиладиган туман (шаҳар) комиссия таркибида иштирок этиш.


7. Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат, ҳудудий ва бошқа дастурларни амалга оширишда иштирок этиш, меҳнатни муҳофаза қилишни таъминлашда иштирок этувчи давлат органлари ва бошқа органларга кўмаклашиш.


8. Аҳоли пунктлари санитария жиҳатидан тозаланишига ҳамда маиший-рўзғор чиқиндилари тўплаб олиб кетилганлиги учун тўловларни вақтида тўланишига кўмаклашиш.


9. Чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатилаётган хизматлар учун абонентлар билан шартномалар тузиш ва тўловларнинг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш.


10. Маиший чиқиндиларни йиғиш, ташиш, утилизация қилиш, қайта ишлаш ва кўмиш борасидаги амалий тизимни ташкил этиш, қаттиқ маиший чиқиндилар бўйича мажбурий тўловларни тўловчи жисмоний шахсларнинг ҳисоби юритилишини ташкил этиш.


11. Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш масаласи узоқ вақтдан буён ҳал этилмаётган объектлар ва аҳоли пунктларига рейдлар ташкил этиш.


12. Жисмоний тарбия ҳамда спортни ривожлантириш учун, шу жумладан жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги мутахассисларни жалб этиш йўли билан, шароитлар яратиш ҳамда ушбу соҳада давлат дастурлари ҳамда бошқа дастурларни амалга оширишда иштирок этиш.


13. Болалар-ўсмирлар спорт-мослаштирувчи мактабларини, мослаштирувчи болалар-ўсмирлар жисмоний тайёргарлик клубларини ташкил қилиш.


14. Маҳаллаларда футбол майдонлари ва бошқа спорт иншоотларини ободонлаштиришда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари, Ўзбекистон футбол ассоциациясининг ҳудудий бўлинмаларига кўмаклашиш.


15. Ёш оилаларга сифатли таълим, тиббий, ҳуқуқий, ахборот, маслаҳат ва бошқа, жумладан болалар соғлиғини сақлаш ва тарбиялашни таъминлаш бўйича хизматлар кўрсатиш.


16. Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилишга қаратилган профилактика тадбирларини амалга ошириш.


17. Ҳар бир деҳқон хўжалигини ва унга оид маълумотларни хўжалик китобига киритиш.


18. Ишлаб чиқариш ва ижтимоий-маиший аҳамиятга молик объектлари бўлмаган ҳудудда фермер ва деҳқон хўжаликлари ташкил этилганида мазкур ҳудудни бирламчи ободонлаштиришни амалга ошириш.


19. Деҳқон хўжалиги учун керакли мол-мулк ва ишлаб чиқариш воситаларини биржаларда, ярмаркаларда, бозорларда юридик ва жисмоний шахслардан олишда кўмаклашиш.


20. Фермер ва деҳқон хўжаликларига ер участкаларини бериш ҳамда ишлаб чиқариш объектлари ва уй-жойлар барпо этишда ёрдам кўрсатиш.


21. Фермер хўжаликлари ишлаб чиқариш объектларининг муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланишига кўмаклашиш.


22. Фойдаланилмаётган яшаш учун мўлжалланмаган жойларни уларда маҳсулот етиштиришни ва товарлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун фермер хўжаликларига ижарага бериш.


23. Фермер хўжаликлари бошлиқлари ва ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга кўмаклашиш.


24. Қишлоқ хўжалик экинларининг навли уруғлик ҳамда кўчатлари, органик ва минерал ўғитлар, қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалардан, касалликлар ҳамда бегона ўтлардан ҳимоя қилиш воситалари етказиб бериш юзасидан давлат агротехника хизмати кўрсатиш тизими орқали хизматлар, шунингдек, техникавий хизмат кўрсатиш.


25. Қишлоқ хўжалиги техникаси, асбоб-ускуналар ва инвентарларни лизинг асосида сотиб олишга кўмаклашиш.


26. Фермер ва деҳқон хўжаликларига зотдор чорва моллар ва паррандалар, шунингдек, омихта ем сотиб олишда кўмаклашиш.


27. Фермер ва деҳқон хўжаликларининг чорва молларига ветеринария хизмати кўрсатилиши учун шароитлар яратиб бериш.


28. Фермер ва деҳқон хўжаликларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини тайёрлаш ва реализация қилишда кўмаклашиш.


29. Ноқишлоқ хўжалиги йўналишидаги ишлаб чиқаришларни ташкил этаётган фермерларни рағбатлантириш.


30. Фермер ва деҳқон хўжаликларига консалтинг ва ахборот йўсинидаги бошқа хизматларни кўрсатиш.


31. Тегишли ҳудудда барча деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкалари кесимида етиштириладиган маҳсулотнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида қарор қабул қилиш.


32. Томорқа ер участкаларида етиштирилган маҳсулотлар, шунингдек, боқиладиган чорва моллари ва паррандаларнинг аниқ ҳисобини юритиш мақсадида экинлар, маҳсулотлар ҳажми, сотилган, экспорт қилинган ва ички истеъмол учун қолган миқдорлари тўғрисида ҳар ой якуни бўйича туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига маълумот тақдим этиш.


33. Ўрмонларни муҳофаза қилиш, ҳимоя қилиш, кўпайтириш, такрорий кўпайтириш, қайта тиклаш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш ва улардан фойдаланиш соҳасида давлат, ҳудудий ва бошқа дастурларни амалга оширишда, шунингдек, бошқа тадбирларда иштирок этиш, давлат органларига кўмаклашиш.


34. Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги давлат, ҳудудий ва бошқа дастурларни амалга оширишда иштирок этиш.


35. Ўсимликлар карантини соҳасида давлат, ҳудудий ва бошқа дастурларни амалга оширишда, қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа тадбирларни ўтказишда иштирок этиш.


36. Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасида давлат, ҳудудий ва бошқа дастурларни амалга оширишда, қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа тадбирларда иштирок этиш.


37. Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасида давлат, ҳудудий ва бошқа дастурларни амалга оширишда иштирок этиш.


38. Ветеринария соҳасида давлат, ҳудудий ва бошқа дастурларни амалга оширишда иштирок этиш.


39. Ветеринария бўлимларига итларни қутуришга қарши ўз вақтида вакцинация қилиш учун итларни сақлайдиган фуқаролар тўғрисидаги маълумотларни тақдим қилиш.


40. Яйловлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш бўйича давлат, ҳудудий ва бошқа дастурларни амалга оширишда иштирок этиш, тадбирлар ўтказилишига кўмаклашиш.


41. Фуқаролар томонидан коммунал хизматлар ҳақини тўлиқ ва ўз вақтида тўлашларини коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари билан биргаликда ташкил этиш ва назорат қилиш.


42. Қишлоқ хўжалиги экинзорларида чорва ва паррандаларни боқиш, шундай экинзорлар орқали автотранспорт ёки қишлоқ хўжалик техникаси, ҳайвонларни олиб ўтиш ҳамда экинларнинг пайҳон бўлишига олиб келадиган бошқа ҳолларга қарши курашиш.


43. Тошкент шаҳар маҳалла фуқаролар йиғини раислари томонидан ички ишлар бўлимларида ўтказиладиган йўриқнома беришда кундалик иштирок этиш.


44. Симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини аҳоли томонидан топширилиши юзасидан назоратни амалга ошириш.


45. Кўмир маҳсулотларининг аҳолига белгиланган тартибда тақсимланиши ва сотилишини таъминлаш.


46. Заёмдан фойдаланишнинг бутун даврида заёмдан самарали ва мақсадли фойдаланишнинг доимий мониторингини олиб бориш.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 18 февралдаги

ПФ-5938-сон Фармонига

1б-ИЛОВА



Профилактика (катта) инспекторларига юклатилган, бошқа

давлат  органлари  ва  ташкилотларининг  ваколатларини

такрорловчи, ортиқча ва хос бўлмаган қисқартирилаётган

вазифа ҳамда функциялар

РЎЙХАТИ


1. Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг экин майдонларини хатловдан ўтказиш, уларда йил давомида экиладиган экин турлари ва етиштириладиган маҳсулот ҳажмларини аниқлаш, шу масалалар бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш.


2. Туман ҳокимининг қарорига мувофиқ ташкил этилган томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланиш ҳолатини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳда иштирок этиш ва белгиланган вазифаларни бажариш.


3. "Ҳаж" тадбирига боришга номзодларни маҳалла фуқаролар йиғини миқёсида саралаб олиш учун тузилган ишчи гуруҳ таркибида фаолият юритиш ҳамда фуқаронинг "Ҳаж" ва "Умра" тадбирларига бориш учун навбатини белгиланган тартибда бекор қилишда иштирок этиш.


4. Фуқароларнинг мажбурий техник кўрикка тақдим этилмаган автомототранспорт воситалари инвентаризацияси жараёни бўйича тузилган ишчи гуруҳга раҳбарлик қилиш.


5. Ҳуқуқбузарликлар оқибатида жабрланганларга ёрдам кўрсатиш бўйича нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорликда ихтисослаштирилган муассасалар тузиш.


6. Идоравий қўриқлаш бўлинмаларининг назорат текширувида иштирок этиш.


7. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини йўқотишни расмийлаштириш масалалари юзасидан шахснинг турган жойи ҳақида маълумот бўлмаган тақдирда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки унинг яқин қариндошларини хабардор қилиш чораларини кўриш.


8. Фуқаролар томонидан ўқотар қуроллар, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ва портлатиш қурилмаларини ўз ихтиёри билан топширилиши ва уларни қабул қилиш билан боғлиқ хатти-ҳаракатларни амалга ошириш.


9. Фуқаролар йиғинларининг экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссиялар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш.


10. Тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш ва аҳоли, айниқса, ёшлар бандлигини таъминлашга йўналтирилган чораларни амалга ошириш.


11. Қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус муассаса ҳудудидан четга чиққан маъмурий қамоққа олинган шахсларни назорат қилиш.


12. Отиш зонасида жойлашган аҳолини, ташкилотлар ва бошқа объектларнинг масъул вакилларини ҳайвонларни отиб ташлаш тадбирлари ўтказилиши тўғрисида хабардор қилиш, ҳайвонларни отиб ташлашга тайёргарлик кўриш ва уни амалга ошириш, белгиланган хавфли зоналарга фуқаролар ва транспорт воситаларини киритмаслик чораларини кўриш.


13. Отиб ташлаш ишлари бошланишидан олдин бригада бошлиғи билан биргаликда мажбурий тартибда бригада аъзолари соғлиғининг ҳолатини, қуролларнинг рухсат берувчи ҳужжатлари мавжудлигини, ўқотар ов қуролининг ва унга ўқ-дориларнинг техник ҳолатини текшириш ишларини олиб бориш, шунингдек, бригада аъзоларининг аниқ вазифаларини белгилаш.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 18 февралдаги

ПФ-5938-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Мамлакатда "Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойилига

асосланган тизимни самарали жорий этиш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"


Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ БАЗАНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА

ТАШКИЛИЙ-АМАЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАР

1.

Фуқаролар йиғинларининг ташкилий-ҳуқуқий тузилмасини такомиллаштириш, фаолият йўналишлари, вазифалари ва жавобгарлик доирасини аниқ белгилаш, мавқеини янада мустаҳкамлашга қаратилган "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг янги таҳрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш.

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси

2020 йил

май

Маҳалла билан ҳамкорлик ва оила масалалари вазирлиги, Олий суд (К.Камилов), Бош прокуратура (Э.Юлдашев), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

2.

Фуқаролар йиғини раисини сайлаш муддатини узайтириш, сайлов жараёнини такомиллаштириш ва очиқлигини таъминлаш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш.

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси

2020 йил

май

Маҳалла билан ҳамкорлик ва оила масалалари вазирлиги, Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

3.

Маҳалла билан ҳамкорлик ва оила масалалари вазирлиги тўғрисидаги низом лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил

март

Маҳалла билан ҳамкорлик ва оила масалалари вазирлиги, Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

4.

Фуқаролар йиғинлари ходимлари ва янги таркибий тузилмалар фаолиятини тартибга солиш тўғрисидаги низомлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил

апрель

Маҳалла билан ҳамкорлик ва оила масалалари вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

5.

Замонавий намунали оила мезонларини ҳаётга жорий этиш, оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш мақсадида "Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш марказлари" фаолиятини йўлга қўйиш ва уларда ёшларни оила қуришга комплекс тайёрлаш юзасидан интерактив тренингларни доимий равишда ўтказиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил

июнь

Маҳалла билан ҳамкорлик ва оила масалалари вазирлиги, Ёшлар иттифоқи (А.Саъдуллаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

6.

Кекса авлод вакиллари учун мамлакат бўйлаб зиёрат туризмига чиқишларини рағбатлантириш механизмларини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил

апрель

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А.Аққулов), Транспорт вазирлиги (Э.Ғаниев), Маҳалла билан ҳамкорлик ва оила масалалари вазирлиги, Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б.Хўжаев), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ (Х.Хасилов)

7.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида доимий фаолият кўрсатувчи алоҳида ўқув курсларини ташкил этиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2020 йил

май

Давлат бошқаруви академияси (Х.Азизов), Маҳалла билан ҳамкорлик ва оила масалалари вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), манфаатдор вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

8.

Қуйидагиларни назарда тутувчи кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини ишлаб чиқиш:

кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг санаторийда даволаниш учун йўлланмаларни Давлат хизматлари марказлари орқали олиш;

йўлланмани олиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар сонини қисқартириш;

кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика санаторийлари ҳамда уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатини сақлаш харажатларини молиялаштириш тартибини такомиллаштириш, шу жумладан уларнинг молиялаштириш тартибини "ҳар бир даволанган ҳолат" методига ўтказиш;

фаол кекса авлод вакиллари учун санаторияларга йўлланмаларни фуқаролар йиғинлари ҳамда Маҳалла билан ҳамкорлик ва оила масалалари вазирлиги тавсиялари асосида ажратиш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2020 йил

август

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги, (А.Шодмонов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Садиков), Маҳалла билан ҳамкорлик ва оила масалалари вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б.Хўжаев), Касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши (Қ. Рафиков), манфаатдор вазирлик ва идоралар

9.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 23 августдаги "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббий-ижтимоий муассасалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги 240-сон қарорига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш:

бепул қабул қилинадиган фуқаролар тоифаларига қўшимча равишда ўзгалар парваришига муҳтож, ёлғиз яшовчи I-гуруҳ ногиронлиги бўлган кексаларни қабул қилиш;

бепул жойлашиш ҳуқуқи бўлмаган кексаларга ушбу муассасаларда шартнома асосида пуллик тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатиш тартибини жорий этиш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2020 йил

август

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, (А.Шодмонов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б.Хўжаев), Маҳалла билан ҳамкорлик ва оила масалалари азирлиги, Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

10.

Маҳалла билан ҳамкорлик ва оила масалалари вазирлигининг марказий аппарати, ҳудудий бошқарма ва бўлимларини юқори малакали кадрлар билан тўлдириш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

февраль-апрель

Маҳалла билан ҳамкорлик ва оила масалалари вазирлиги, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (Н.Максумов), Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

11.

"Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойилига асосланган тизимни жорий этишга доир қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларини тушунтириш бўйича туманлар ва шаҳарларда Маҳалла билан ҳамкорлик ва оила масалалари вазирлиги қуйи тузилмалари ҳамда фуқаролар йиғинлари ходимлари учун ўқув семинарларини ташкил этиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

март-июнь

Маҳалла билан ҳамкорлик ва оила масалалари вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), Давлат бошқаруви академияси (Х.Азизов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар

II. МАҲАЛЛАЛАРДА ЎЗАРО ҲУРМАТ, МЕҲР-ОҚИБАТ МУҲИТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ,

МИЛЛИЙ ВА УМУМИНСОНИЙ ҚАДРИЯТЛАРНИ АСРАБ-АВАЙЛАШ

ҲАМДА РИВОЖЛАНТИРИШ

12.

Миллий урф-одатлар, анъаналар ва қадриятларни кенг тарғиб этиш мақсадида "Маҳалла - қадриятлар маскани" ҳафталигини ташкил этиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

март

Маҳалла билан ҳамкорлик ва оила масалалари вазирлиги, Ўзбекистон мусулмонлари идораси (У.Алимов), Маънавият ва маърифат маркази (М.Ходжиматов), Ёшлар иттифоқи (А.Саъдуллаев), МТРК (А.Хаджаев), ЎзА (А.Кўчимов)

13.

Маҳаллаларда аҳоли ўртасида "Миллий тикланишдан - миллий юксалиш сари" ғоясини тарғиб қилишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

апрель

Маънавият ва маърифат маркази (М.Ходжиматов), Маҳалла билан ҳамкорлик ва оила масалалари вазирлиги, МТРК (А.Хаджаев), ЎзА (А.Кўчимов)

14.

Маҳаллаларда тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларнинг маънавий асосларини мустаҳкамлашга қаратилган маърифий тадбирлар ташкил этиш ва ўтказиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

мобайнида

Маҳалла билан ҳамкорлик ва оила масалалари вазирлиги, Маънавият ва маърифат маркази (М.Ходжиматов), Ёзувчилар уюшмаси (С.Сайидов), Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), МТРК (А.Хаджаев), ЎзА (А.Кўчимов)

15.

"Маънавият оиладан бошланади" мавзусида маърифат ойлигини ташкил этиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

май

Маҳалла билан ҳамкорлик ва оила масалалари вазирлиги, Маънавият ва маърифат маркази (М.Ходжиматов), Ёзувчилар уюшмаси (С.Сайидов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Мажидов), Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов), МТРК (А.Хаджаев), ЎзА (А.Кўчимов)

16.

Фуқаролар йиғинлари ҳисоб рақамларига жисмоний ва юридик шахсларнинг ихтиёрийлик асосидаги маблағларини ва ҳомийлик хайрияларини масофадан туриб тушириш имконини берадиган электрон дастурни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

декабрь

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Садиков), Маҳалла билан ҳамкорлик ва оила масалалари вазирлиги, Молия вазирлиги (Т.Ишметов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

III. "ОИЛА МУҚАДДАС" ДЕГАН ЭЗГУ ҒОЯНИ ТАРҒИБ ҚИЛИШ, ХОТИН-ҚИЗЛАРНИ ҲАР

ТОМОНЛАМА ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ВА ОИЛАЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ

ШАРОИТИНИ ЯХШИЛАШГА КЎМАКЛАШИШ

17.

Умумтаълим мактабларида нотинч оилалар фарзандлари билан психологик-коррекцион ва ривожлантирувчи ишларни олиб бориш мақсадида "Аҳил оила" дастури асосида тренинглар ташкил этиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

март

Халқ таълим вазирлиги (Ш.Шерматов), Маҳалла билан ҳамкорлик ва оила масалалари вазирлиги

18.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳар ва туманларда Хотин-қизлар жамоатчилик кенгашларини ташкил этиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

апрель-май

Маҳалла билан ҳамкорлик ва оила масалалари вазирлиги

19.

15 май - Халқаро оила кунини "Оила муқаддас" шиори остида кенг нишонлашни ташкил этиш ва ўтказиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

май

Маҳалла билан ҳамкорлик ва оила масалалари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

20.

Оилаларни мустаҳкамлаш, оилавий қадриятларни сақлаш ва ривожлантириш, намунали оилаларнинг ҳаётий тажрибаларини оммалаштириш мақсадида "Ибратли оила" танловини ўтказиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

май-декабрь

Маҳалла билан ҳамкорлик ва оила масалалари вазирлиги, Маънавият ва маърифат маркази (М.Ходжиматов), МТРК (А.Хаджаев), ЎзА (А.Кўчимов)

21.

Оила институтини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, судгача оилавий низоларни олдини олишнинг самарали механизмларини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

май

Маҳалла билан ҳамкорлик ва оила масалалари вазирлиги

22.

Хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотларга ҳар томонлама кўмаклашиш ҳамда уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

апрель

Маҳалла билан ҳамкорлик ва оила масалалари вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

23.

Ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга, шу жумладан ногиронлиги бўлган аёлларга манзилли ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

давомида

Маҳалла билан ҳамкорлик ва оила масалалари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Шадманов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Хусанов), Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

24.

Маҳаллаларда "Маиший зўравонлик қурбонига айланма" мавзусида тарғибот тадбирларини ўтказиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

июнь ойидан

бошлаб режа асосида

Маҳалла билан ҳамкорлик ва оила масалалари вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов)

25.

Доимий иш билан банд бўлмаган хотин-қизлар, уй бекаларининг бандлигини таъминлашга кўмаклашиш бўйича аниқ мақсадли чора-тадбирларни амалга ошириш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

апрель ойидан бошлаб режа асосида

Маҳалла билан ҳамкорлик ва оила масалалари вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Хусанов)

26.

Оила институтини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришнинг илғор усулларини амалиётда қўллаш, фаровон оиланинг замонавий моделини тарғиб қилиш мақсадида қуйидаги комплекс тадбирларни амалга ошириш:

фаровон оиланинг замонавий моделини фаол тарғиб этувчи "Family Co-Learning Center" виртуал марказини ва унинг негизида веб-портал;

ижтимоий сўровларни онлайн тарзда ўтказувчи махсус "Survey" тизими;

"Замонавий фаровон оила" платформаси ва видео хостингини жорий қилиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

сентябрь

Маҳалла билан ҳамкорлик ва оила масалалари вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Садиқов)

27.

"Хотин-қизлар ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлар ва хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотлар тажрибаси" республика аёллар форумини ташкил этиш.

Чора-тадбирлар

режаси


ҳар йили

ноябрь

Маҳалла билан ҳамкорлик ва оила масалалари вазирлиги, Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази (Р.Камилов), ЎзННТМА (Н.Алимов)

IV. МАҲАЛЛАЛАРДА ҲУҚУҚ-ТАРТИБОТНИ МУСТАҲКАМЛАШ

ВА ЖАМОАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

28.

Маҳаллаларда аҳоли вакилларини таклиф қилган ҳолда "Маънавият соатлари" ва "Ҳуқуқий билимлар", "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси", "Ёнғинлар профилактикаси", "Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғиботи" кунларини ўтказиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

апрель ойидан бошлаб режа асосида

Маҳалла билан ҳамкорлик ва оила масалалари вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), Маънавият ва маърифат маркази (М.Ходжиматов), Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А.Қўлдошев), "Ватанпарвар" ташкилоти (Р.Ниязов)

29.

Маҳаллаларда жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган шахсларга кўмаклашиш ишларини тизимли равишда ташкил этиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

март ойидан

бошлаб режа асосида

Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), Давлат хавфсизлик хизмати (А.Азизов), Маҳалла билан ҳамкорлик ва оила масалалари вазирлиги, Ёшлар иттифоқи (А.Саъдуллаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари

30.

Маҳаллаларда аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга қаратилган "Ўз болангизни, ўз уйингизни, ўз Ватанингизни кўз қорачиғидек асранг!" шиори остида тарғибот тадбирларини ташкил этиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

апрель ойидан

бошлаб режа асосида

Маҳалла билан ҳамкорлик ва оила масалалари вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), Мудофаа вазирлиги (Х.Қаршиев), Ёшлар иттифоқи (А.Саъдуллаев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Мажидов), Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов), "Ватанпарвар" ташкилоти (Р.Ниязов)

31.

Ёшларнинг турли ёт ғояларга кириб кетиши, улар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида таълим муассасалари, Интернет клублар ва тунги кўнгилочар масканларда жамоатчилик назоратини кучайтириш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

апрель

Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Мажидов), Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов), Маҳалла билан ҳамкорлик ва оила масалалари вазирлиги, Ёшлар иттифоқи (А.Саъдуллаев)

32.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўртасида "Обод ва хавфсиз маҳалла" республика кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

май-август

Маҳалла билан ҳамкорлик ва оила масалалари вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), манфаатдор вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари

33.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида одам савдоси, мажбурий меҳнат ва коррупцияга қарши курашиш бўйича тарғибот тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

сентябр-декабрь

Маҳалла билан ҳамкорлик ва оила масалалари вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), Бош прокуратура (Э.Йўлдошев), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Хусанов)

34.

Маҳаллаларда "Ҳамжиҳатлик бор жойда жиноятга ўрин йўқ!" мавзусида тарғибот тадбирларини ташкил этиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

май ойидан

бошлаб жадвал асосида

Маҳалла билан ҳамкорлик ва оила масалалари вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов),

МТРК (А.Хаджаев), ЎзА (А.Кўчимов)

35.

Жиноятчилик ошган маҳаллалардаги криминоген вазиятни барқарорлаштириш мақсадида фуқаролар йиғинлари ходимлари ва профилактика инспекторлари учун видео-дарсликлар тайёрлаш ҳамда масофавий ўқув семинарларини ташил этиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

июнь ойидан

бошлаб режа асосида

Маҳалла билан ҳамкорлик ва оила масалалари вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов)

V. "МАҲАЛЛА - СЕКТОР - ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАСИ - МАҲАЛЛА" ҲАМКОРЛИК ТИЗИМИ

АСОСИДА АҲОЛИ МУАММОЛАРИНИ АНИҚЛАШ ВА ҲАЛ ЭТИШ, ТАЪСИРЧАН

ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

36.

Аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этишда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг ролини янада оширишга қаратилган механизмларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

май-июнь

Олий Мажлис Сенати (келишув асосида), Маҳалла билан ҳамкорлик ва оила масалалари вазирлиги, Халқ қабулхоналари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

37.

Йилнинг ҳар чорагида туман, шаҳар ва вилоят ҳокимликлари ҳамда ҳокимлик тизимига кирувчи давлат бошқаруви органлари раҳбарларининг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти соҳасига кирувчи масалалар бўйича ҳисоботларини эшитишни маҳаллаларда самарали ташкил этиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

июнь ойидан

бошлаб режа асосида

Маҳалла билан ҳамкорлик ва оила масалалари вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

38.

Жойларда қонун устуворлигини таъминлаш юзасидан жамоатчилик назоратини амалга оширишни ташкил этиш ва амалга оширишга қаратилган услубий-амалий тавсиялар тайёрлаш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

июнь

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), Давлат бошқаруви академияси (Х.Азизов), Маҳалла билан ҳамкорлик ва оила масалалари вазирлиги, Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази (Р.Камилов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

39.

Маҳаллаларда ишсиз бўлган фуқаролар бандлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш.

Бунда қуйидаги йўналишлар бўйича бандликни таъминлаш чораларини кўриш:

вақтинчалик, мавсумий ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиш;

квоталанган иш ўринларига ишга жойлаштириш;

янги ва мавжуд бўш иш ўринларига ишга жойлаштириш;

тадбиркорликни бошлаш ёки томорқасидан самарали фойдаланиш бўйича кредитлар, субсидиялар бериш ва бошқалар.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

апрель ойидан бошлаб режа асосида

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Хусанов), Маҳалла билан ҳамкорлик ва оила масалалари вазирлиги, тижорат банклари, Савдо-саноат палатаси (А.Икрамов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

VI. КЕКСАЛАР ВА ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ ОИЛАЛАРНИ ҚЎЛЛАБ ҚУВАТЛАШ,

ЁШЛАР МАЪНАВИЯТИНИ ЮКСАЛТИРИШ, УЛАРНИ ВАТАНПАРВАРЛИК РУҲИДА

ТАРБИЯЛАШДА НУРОНИЙЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ ФАОЛЛИГИНИ ОШИРИШ

40.

"Маҳаллада ёшлар билан мулоқот" мавзусида ёшлар билан учрашувлар ташкил этиш, аниқланган муаммоларни бартараф этиш чораларини кўриш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

апрель ойидан бошлаб ҳар ойда

бир маротаба

Маҳалла билан ҳамкорлик ва оила масалалари вазирлиги, Ёшлар иттифоқи (А.Саъдуллаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

41.

Ёшларда она табиатга меҳр уйғотиш, уларда боғ яратиш кўникмасини ҳосил қилиш мақсадида "Фарзандларимга мендан боғ қолсин!" акциясини ташкил этиш.

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2020 йил

март-апрель

ойлари

Маҳалла билан ҳамкорлик ва оила масалалари вазирлиги, Ёшлар иттифоқи (А.Саъдуллаев), манфаатдор вазирлик ва идоралар

42.

Таълим муассасаларида "Менинг мақсадим", "Ватан оиламдан бошланади", "Муносиб фарзанд", "Ягонадир муқаддас Ватан", "Конституция менинг тақдиримда", "Мен орзу қилган ҳаёт", "Ўзбекистон тараққиётида менинг ҳиссам" каби мавзуларда иншолар танлови, давра суҳбатлари ва очиқ мулоқотлар ташкил этиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

апрель ойидан бошлаб

режа асосида

Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Мажидов), Маънавият ва маърифат маркази (М.Ходжиматов), Маҳалла билан ҳамкорлик ва оила масалалари вазирлиги, Ёшлар иттифоқи (А.Саъдуллаев)

43.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳар ва туманларда Нуронийлар жамоатчилик кенгашларини ташкил этиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

апрель-май

Маҳалла билан ҳамкорлик ва оила масалалари вазирлиги

44.

Таълим муассасалари ва маҳаллаларда фахрийлар иштирокида "Уч авлод учрашуви" мавзусида маънавий-маърифий тадбирларни ўтказиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

май ойидан

бошлаб режа асосида

Маҳалла билан ҳамкорлик ва оила масалалари вазирлиги, Ёшлар иттифоқи (А.Саъдуллаев), Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Мажидов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

45.

Ёшларни спорт-соғломлаштириш тадбирларига кенг жалб қилиш, улар ўртасида жисмоний маданиятни ривожлантириш мақсадида маҳаллаларда:

футбол бўйича "Футболимиз келажаги";

мини-футбол бўйича "Чарм тўп";

кураш бўйича "Маҳалламиз паҳлавонлари";

стол тенниси бўйича "Маҳалламиз стол теннисчилари";

шахмат ва шашка бўйича оилалар ўртасида "Биз ақл-идрокли оилалармиз";

енгил атлетиканинг спринт йўналиши бўйича "Биз эпчил ва чаққонмиз";

волейбол бўйича 14-16 ёшли ўсмирлар ва қизлар ўртасида спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш.

Қўшма қарор

2020 йил

апрель ойидан

бошлаб режа асосида

Маҳалла билан ҳамкорлик ва оила масалалари вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги (А.Икрамов), Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д.Набиев), Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов), Ёшлар иттифоқи (А.Саъдуллаев), Миллий олимпия қўмитаси (Р.Шоабдурахмонов)

46.

Маҳаллаларда ва таълим муассасаларида ёш қизларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, ёш оилалар ўртасидаги ажримларни олдини олиш мақсадида ҳаётий тажрибага эга, обрў-эътиборли ёши улуғ онахонларни ҳамда "Бувижонлар мактаби" аъзоларини жалб этган ҳолда "Онахонлар ўгитлари" мавзусида учрашувлар ташкил этиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

июнь ойидан

бошлаб режа асосида

Маҳалла билан ҳамкорлик ва оила масалалари вазирлиги, Ёшлар иттифоқи (А.Саъдуллаев), манфаатдор вазирлик ва идоралар

47.

Эҳтиёжманд, кам таъминланган оилалар фарзандлари учун тарихий ва диққатга сазовор жойларга саёҳатларни ташкил этиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

май ойидан

бошлаб режа асосида

Ёшлар иттифоқи (А.Саъдуллаев), Маҳалла билан ҳамкорлик ва оила масалалари вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов), Касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши (Қ. Рафиков), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аққулов)

48.

Ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та ташаббусни амалга оширишда фуқаролар йиғинларининг фаоллигини оширишга қаратилган "Энг намунали маҳалла" кўрик-танловини ўтказиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

сентябрь

Маҳалла билан ҳамкорлик ва оила масалалари вазирлиги, Ёшлар иттифоқи (А.Саъдуллаев), Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д.Набиев), Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), Касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши (Қ. Рафиков), Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

49.

Ёшлар ўртасида "Маҳалла - менинг тақдиримда" кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

ноябрь-декабрь

Маҳалла билан ҳамкорлик ва оила масалалари вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Мажидов), Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), Ёшлар иттифоқи (А.Саъдуллаев), Маънавият ва маърифат маркази (М.Ходжиматов), МТРК (А.Ходжаев), ЎзА (А.Кучимов)

50.

Кекса авлод вакиллари ўртасида тўрт босқичли "Ёшлар мураббийси" республика кўрик-танловини ўтказиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

сентябрь-декабрь

Маҳалла билан ҳамкорлик ва оила масалалари вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), Мудофаа вазирлиги (Х.Қаршиев), Маънавият ва маърифат маркази (М.Ходжиматов), Ёшлар иттифоқи (А.Саъдуллаев), МТРК (А.Хаджаев), ЎзА (А.Кўчимов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

51.

Маҳаллалар ва таълим муассасаларида кекса авлод вакиллари иштирокида "Ибрат мактаби", "Хонадон файзи", "Қариси бор уйнинг париси бор", "Донишмандлик фасли" каби мавзуларда туркум тарғибот тадбирлар ва маънавий-маърифий суҳбатлар ўтказиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил

май ойидан

бошлаб режа асосида

Маҳалла билан ҳамкорлик ва оила масалалари вазирлиги, Маънавият ва маърифат маркази (М.Ходжиматов), Ёшлар иттифоқи (А.Саъдуллаев), Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Мажидов)

52.

Нуронийлар ва пенсиядаги ҳарбий хизматчилар иштирокида умумтаълим мактабларида "Кексалар маърифати" мавзусидаги тадбирларни ташкил этиш.

Тарғибот тадбирлари

2020 йил

апрель ойидан бошлаб ҳар ойнинг учинчи жума куни

Маҳалла билан ҳамкорлик ва оила масалалари вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов), Мудофаа вазирлиги (Ҳ.Қаршиев), Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов)

53.

Маҳаллаларда, айниқса энг чекка маҳаллаларда "Инсонларнинг дарду ташвишларини ўйлаб яшаш - одамийликнинг энг олий мезонидир" мавзусида кекса авлод вакиллари учун хайрия тадбирларини ташкил этиш.

Қўшма қарор

2020 йил

апрель ойидан бошлаб режа асосида

Маҳалла билан ҳамкорлик ва оила масалалари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Шадманов), "Соғлом авлод учун" халқаро хайрия жамғармаси (С.Инамова), манфаатдор вазирлик ва идоралар

54.

Маҳаллаларда "Ғайратли кексалар" спорт гуруҳларини тузиш ҳамда кексаларни ёши ва ҳолатига қараб жисмоний тарбия билан шуғулланишга ҳамда фаол турмуш тарзини юритишга жалб этиш.

Қўшма қарор

2020 йил апрель ойидан бошлаб

режа асосида

Маҳалла билан ҳамкорлик ва оила масалалари вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д.Набиев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

55.

Қуйидагиларни тайёрлаш:

Ўзбек халқининг кексаларни эъзозлаш бўйича кўп асрлик қадриятлари ва анъаналарини акс эттирадиган бадиий фильмлар;

ўзбек халқ эртаклари мотивлари бўйича "Қари билганни пари билмас" мультипликацион фильмлар туркуми;

бош қаҳрамонлари кексалар бўлган театр спектакллари;

Саид Аҳмад ва Саида Зуннунова, Ойбек ва Зарифа Саидносирова, Абдулла Қаҳҳор ва Кибриё Қаҳҳорова, Пиримқул Қодиров ва Шамсияхоним, Эркин Воҳидов ва Гулчеҳра Воҳидовалар, Ҳамид Олимжон ва Зулфия, Абдулла Орипов ва Ханифа Орипова каби шахсларнинг миллий оилавий қадриятларни асраганлиги, ҳаёт синовларидан муносиб ўтганлиги ҳақидаги фильмлар;

кекса ёшида фан, маданият ва санъатда катта натижаларга эришган, буюк илмий, адабий, мусиқали асарлар ва бошқа маданий қадриятлар яратган ватандошларимиз ҳаёти ва фаолияти ҳақидаги "Умрбоқий сиймолар" ҳужжатли фильмлар.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

март ойидан бошлаб режа асосида

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги (Ф.Абдухаликов), Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси (С.Сайидов), Маҳалла билан ҳамкорлик ва оила масалалари вазирлиги, Молия вазирлиги (Т.Ишметов), "Маҳалла" хайрия жамоат фонди

56.

Кексаларнинг тўлақонли ҳордиғини таъминлаш бўйича қуйидаги тадбирларни амалга ошириш:

боғларда, аҳолининг маданият ва дам олиш марказларида, маҳалла гузарларида таниқли ёзувчилар, шоирлар, артистлар ва бошқа атоқли фан, маданият ва санъат арбоблари билан ижодий учрашувлар ташкил этиш;

барча "Саховат" интернат-уйларида, кексаларни соғломлаштириш назарда тутилган санаторийларда ижодий учрашувларни, спектакллар ва кинофильмлар намойишини ташкил этиш;

"Умрбоқий наволар" мавзусида қадимий чолғу асбобларида ижро этувчиларнинг республика кўрик-танловини ташкил этиш;

расмлар, миллий либослар, совғалар, ошпазлик ва қандолатчилик маҳсулотлари кўргазмаларини, фотокўргазмаларни республикада истиқомат қиладиган барча миллатлар кексалари иштирокида ташкил этиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

май ойидан бошлаб

режа асосида

Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), Маҳалла билан ҳамкорлик ва оила масалалари вазирлиги, Бадиий академия (А.Нуриддинов), Ёзувчилар уюшмаси (С.Сайидов), Бастакорлар уюшмаси (Р.Абдуллаев)

57.

Ёшлар қалбида фахр-ифтихор туйғуларини шакллантириш мақсадида маҳаллаларда фахрийлар ва кексалар иштирокида халқ сайлларини ўтказиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

август-сентябрь

Маданият вазирлиги, (О.Назарбеков), Маҳалла билан ҳамкорлик ва оила масалалари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

58.

"Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин" шиори остида тадбирларни амалга ошириш, уларда қуйидагиларни назарда тутиш:

республиканинг ҳар бир ҳудудидан кекса ёшдаги 1000 кишини, шу жумладан кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож кексаларни тарихий жойлар билан таништириш учун сайёҳлик сафарлари ташкил этиш;

уруш ва меҳнат фахрийлари иштирокида бепул экскурсия поездини ташкил қилиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

май-октябрь


Маҳалла билан ҳамкорлик ва оила масалалари вазирлиги, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ (Х.Хасилов), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А.Аққулов), Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

59.

Кекса нуронийлар учун "Нуронийлар масканлари" мажмуаларида, маҳалла гузарларида ҳамда аҳолининг маданият ва дам олиш марказларида, маданият уйларида, истироҳат боғларида "Эҳтиром, эъзоз, эътибор" концерт дастурларини ташкил этиш.

Қўшма қарор

2020 йил

июль-август

Маданият вазирлиги,  (О.Назарбеков), Маҳалла билан ҳамкорлик ва оила масалалари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

VII. АҲОЛИНИНГ ТОМОРҚА МАДАНИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ, ОБОДОНЛАШТИРИШ

ВА КЎКАЛАМЗОРЛАШТИРИШ ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

60.

Маҳаллаларда уйма-уй юрган ҳолда аҳолига томорқадан самарали фойдаланиш бўйича тарғибот ишларини олиб бориш.

Тарғибот тадбирлари

2020 йил

март-апрель

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (А.Ҳаитов), Маҳалла билан ҳамкорлик ва оила масалалари вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.Ходжаев), Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Ҳамроев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

 

61.

Ҳар бир маҳаллани "Бир маҳалла - бир маҳсулот" тамойили асосида мева-сабзавот етиштириш, иссиқхоналар ташкил этиш, чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик, қуёнчилик каби йўналишларга ихтисослаштириш чора-тадбирларини босқичма-босқич амалга ошириш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил март

ойидан бошлаб

режа асосида

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (А.Ҳаитов), Маҳалла билан ҳамкорлик ва оила масалалари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

62.

Томорқа ер эгаларининг экин майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини маҳаллаларда мунтазам муҳокама қилиш чораларини кўриш.

Муҳокама йиғилишлари

2020 йил апрель ойидан

ҳар ойда бир маротаба

Маҳалла билан ҳамкорлик ва оила масалалари вазирлиги, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (А.Ҳаитов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

63.

Муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар ва қабристонларни ободонлаштириш, аждодлар ва марҳумларга ҳурмат бажо келтириш, уларнинг қабрларини обод қилиш - ҳар бир фуқаронинг инсоний бурчи эканлиги ҳақида аҳоли билан суҳбатлар ўтказиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

март ойидан бошлаб мунтазам равишда

Маҳалла билан ҳамкорлик ва оила масалалари вазирлиги, Ўзбекистон мусулмонлари идораси (У.Алимов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

64.

"Маҳалланинг ривожланиши ва ободлигига ҳисса қўшган энг яхши тадбиркор" кўрик-танловини ўтказиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

август

Савдо-саноат палатаси (А.Икрамов), Маҳалла билан ҳамкорлик ва оила масалалари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

65.

Маҳаллаларда туристик жозибадорликни оширишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

апрель

Маҳалла билан ҳамкорлик ва оила масалалари вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А.Аққулов), манфаатдор вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари







Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 18 февралдаги

ПФ-5938-сон Фармонига

3-ИЛОВА


Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари

ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш жамғармаси

ТАРКИБИ*

       

Т/р

Номланиши


Раис


Раис

ўринбосари


Оила ва

хотин-

қизлар

масалала-

ри бўйича

мутахассис


Ҳарбий

ҳисобни

юритиш

бўйича

ходим


Молиялаш-

тириш манбаси


1.

Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядларига кўра лавозим маошига коэффициент қўлланилиши**


1,4 баравар

1,25 баравар

1,2 баравар

1 баравар

Давлат бюджети

2.

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси бўйича разрядлари


Посёлкалар, қишлоқлар, овуллар ва шаҳарлар маҳаллаларининг фуқаролар йиғинларида


8

7

6

5

Шаҳарлар ҳудудидан ташқарида жойлашган маҳаллалар фуқаролар йиғинларида


7

6

5

4

3.

Лавозим маошига ҳар ойлик устама ҳақ (меҳнатни рағбатлантириш коэффициенти)


20 фоиз

4.

Лавозим маошига алоҳида меҳнат шароитлари учун ҳар ойлик устама ҳақ


26 фоиз

12 фоиз

5.

Ходимларни моддий рағбатлантириш махсус фонди


меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасининг 15 фоизи миқдорида


6.

Моддий ёрдам кўрсатиш


бир ойлик лавозим маоши миқдорида


Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди маблағлари


        

Изоҳ:


*) Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 12 апрелдаги "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида"ги 147-сон қарорининг 4-банди учинчи хатбошиси ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларига татбиқ этилмайди;


**) ҳудудида хонадонлар сони мингта ва ундан ортиқ бўлган ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари учун ушбу тариф коэффициентлари 1,35 баравар ошириб ҳисобланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 19 февраль


"Халқ сўзи", 2020 йил 20 февраль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 24 февраль, 7-сон, 74-модда









































Время: 0.1676
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск