Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Янги интенсив боғ, узумзор ва иссиқхона хўжаликларида сув тежовчи технологияларни жорий қилишга сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 19.02.2020 й. 98-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 19 февралдаги

98-сон қарорига

2-ИЛОВА



Янги интенсив боғ, узумзор ва иссиқхона

хўжаликларида сув тежовчи технологияларни жорий

қилишга сарфланган харажатларнинг бир қисмини

қоплаб бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига ташкил этиладиган янги интенсив боғ, узумзор ва иссиқхона хўжаликларида сув тежовчи технологияларни жорий қилишга сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаб бериш тартибини белгилайди.


2. Субсидиялар 2019 йилда ва ундан кейинги йилларда ташкил этилган янги интенсив боғ, узумзор ва иссиқхона хўжаликларида сув тежовчи технологияларни жорий қилган лойиҳалар ташаббускорларига берилади.


3. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:


келишув шартномаси - сувдан умумий фойдаланиш мақсадида туташ ҳудудларда жойлашган ҳар бирининг умумий майдони 35 гектардан ошмайдиган бир неча фермер хўжалиги ва қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ўзаро келишуви;

лойиҳа - янги интенсив боғ, узумзор ва иссиқхона хўжаликларида сув тежовчи технологияларни жорий қилиш бўйича тадбирлар мажмуи;


лойиҳа ташаббускори - 2019 йилда ва ундан кейинги йилларда ташкил этилган янги боғ, узумзор ва иссиқхона хўжаликларида сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш юзасидан мурожаат қилган шахс;


интенсив боғ - пакана ва ярим пакана пайвандтагларда етиштирилган кўчатларни зич схемада экиб, томчилатиб суғориш тизими асосида ташкил этилган боғ;


сув тежовчи суғориш технологиялари - қишлоқ хўжалиги экинларини томчилатиб, ёмғирлатиб ва ерларни лазер ёрдамида текислаган ҳолда дискрет суғориш тизими;


томчилатиб суғориш - қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришнинг ўсимликларнинг илдизи ёнидаги зонага кам миқдорда (томчилатиб) сув етказиб берадиган усули;


томчилатиб суғориш тизими - сув тиндиргич (ҳовуз), сув насоси, сув тозалагичлар (фильтрлар), минерал ўғитлар эритмасини тайёрловчи мослама, сувни бошқариш ва ўлчаш воситалари, сув етказувчи, сув тарқатувчи ва сув томизгичли қувурлардан иборат суғориш мажмуаси;


ер бонитировкаси - қишлоқ хўжалиги экинларининг ўртача агротехника даражасида тупроқ сифати ва табиий ишлаб чиқариш унумдорлигининг 100 баллик шкала бўйича қиёсий баҳоси.


4. Янги интенсив боғ, узумзор ва иссиқхона хўжаликларини ташкил этишда сув тежовчи суғориш технологияларини жорий қилиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаб бериш мақсадида:

жорий этилган томчилатиб суғориш тизимлари учун субсидияларнинг базавий ҳисоблаш миқдори экин майдонининг ҳар бир гектари учун 8 миллион сўм;

майдони 35 гектар дан зиёд боғ ва узумзорларда сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш бўйича ваколатли органлар томонидан бериладиган тегишли рухсатномага асосан сув чиқариш учун бурғиланган қудуқни, шунингдек, дарёлар, каналлар ва бошқа сув ҳавзаларидан сувни тортиш учун насос станциясини қуришга ҳар 35 гектар учун 120 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда;

сувдан фойдаланиш мақсадида туташ ҳудудларда жойлашган ҳар бирининг умумий майдони 35 гектардан ошмайдиган бир неча фермер хўжалиги ва қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ўзаро келишуви асосида сув чиқариш учун бурғиланган қудуқни, шунингдек дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сувни тортишга насос станциясини қуриш учун сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш бўйича ваколатли органлар томонидан бериладиган тегишли рухсатномага асосан ҳар 35 гектар майдонга 120 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда субсидия ажратилади;

Агар шартномада сув тежовчи суғориш технологияларини жорий қилишга сарфланган харажатлар белгиланган субсидия миқдоридан кам бўлган тақдирда, субсидия шартномада назарда тутилган суммага ажратилади.


5. Томчилатиб суғориш тизимини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун ҳар гектар майдонга субсидиялар миқдори субсидияларнинг базавий ҳисоблаш миқдорига экин тури ва ерларнинг бонитет балларидан келиб чиқадиган коэффициентни кўпайтириш йўли билан қуйидагича аниқланади:

Суғориш

тури

Ерларнинг бонитет баллари ҳисоб-китоби бўйича коэффициентлар

0-20

21-40

41-60

61-80

81-100

Мевали экинлар

Томчилатиб суғориш тизими

0,85

0,80

0,75

0,70

0,65

Узум

Томчилатиб суғориш тизими

1,2

1,1

1,0

0,9

0,8

6. Лойиҳалар ташаббускорларига субсидиялар:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси Кенгаши;

Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг Виночиликни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар бериш бўйича Кенгаши (кейинги ўринларда Кенгашлар деб аталади) қарорларига асосан берилади.

7. Субсидиялар:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) ҳисобидан ҳамда Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар тенг улушларда;

Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг Виночиликни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) ҳисобидан ажратилади.

8. Лойиҳалар субсидиялар ҳисобидан ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича молиялаштирилади.



2-БОБ ЛОЙИҲАЛАР ТАШАББУСКОРЛАРИНИНГ

СУВ ТЕЖОВЧИ СУҒОРИШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ЖОРИЙ

ҚИЛИШГА САРФЛАНГАН ХАРАЖАТЛАРИНИНГ

БИР ҚИСМИНИ ҚОПЛАБ БЕРИШ ТАРТИБИ


9. Лойиҳалар ташаббускорлари субсидия олиш учун тегишлилиги бўйича Агентликларга ёзма ёки белгиланган тартибда электрон шаклда қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилади:

юридик шахснинг номи, солиқ тўловчининг идентификацион рақами (СТИР) ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, сўраётган субсидиянинг мақсади, лойиҳани амалга ошириш жойи, хизмат кўрсатувчи тижорат банки номи ва банкдаги ҳисобрақами кўрсатилган ҳолда субсидия бериш тўғрисидаги ариза;

янги интенсив боғ, узумзор ва иссиқхона барпо этиш учун ер участкаси ажратилганлиги тўғрисида ҳужжатлар нусхаси;

қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчисининг ер участкасига тузилган узоқ муддатли ижара шартномаси нусхаси;

сувдан фойдаланиш мақсадида туташ ҳудудларда жойлашган ҳар бирининг умумий майдони 35 гектардан ошмайдиган бир неча фермер хўжалиги ва қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ўзаро келишув шартнома нусхаси;

ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда лойиҳа тўғрисида маълумот.


10. Агентликлар:

лойиҳалар ташаббускорлари томонидан субсидиялар олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатларнинг уч иш кунида ушбу Низом талабларига мувофиқлигини ўрганиб чиқади;

тақдим қилинган ҳужжатлар ушбу Низомнинг 9-бандига мувофиқ бўлмаган, 2019 йилдан олдин ташкил қилинган, шунингдек, интенсив бўлмаган боғ ва узумзорлар учун субсидиялар сўралганда ва бошқа камчиликлар аниқланганда, лойиҳалар ташаббускорларини бу ҳақда хабардор қилади;

лойиҳалар ташаббускорлари томонидан йўл қўйилган камчиликлар Агентликлар томонидан хабардор қилгандан сўнг етти иш куни мобайнида бартараф қилинмаган тақдирда, ҳужжатларни лойиҳалар ташаббускорларига қайтаради;

лойиҳалар ташаббускорларининг субсидиялар олиш бўйича ушбу Низом талабларига мувофиқ бўлган ҳужжатларини тегишлилигича Кенгашларга навбатдаги йиғилишларида кўриб чиқиш учун киритади.


11. Кенгашлар:

Агентликлар томонидан лойиҳалар ташаббускорларининг субсидиялар ажратиш юзасидан киритган ҳужжатларини (таклифларини) кўриб чиқади, субсидиялар ажратиш тўғрисида ёки ажратишни рад этиш тўғрисида тегишли қарорларни қабул қилади ҳамда субсидиялар ажратиладиган лойиҳалар ташаббускорларининг манзилли рўйхатларини тасдиқлайди;

ажратилган субсидиялардан бошқа мақсадларда фойдаланиш ҳолатлари аниқланган тақдирда молиялаштиришни тўхтатади ва ажратилган маблағларни ундириш чораларини кўради;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа масалалар юзасидан қарорлар қабул қилади.


12. Кенгашларнинг субсидияларни ажратиш тўғрисидаги ижобий қарорлари субсидия бериш учун асос ҳисобланади.

Кенгашларнинг йиғилишлари бир ойда камида бир маротаба ўтказилади.


13. Агентликлар:

Кенгашлар томонидан қабул қилинган қарорлар тўғрисида лойиҳалар ташаббускорларини уч иш куни мобайнида хабардор қилади;

Кенгашлар томонидан субсидияни бериш тўғрисида қабул қилинган қарорлар асосида лойиҳалар ташаббускорлари билан субсидиялар ажратиш тўғрисида тегишли шартномаларни расмийлаштиради;


14. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йили Давлат бюджетининг асосий параметрлари тасдиқлангандан сўнг сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун ажратилган маблағларни белгиланган тартибда тегишлилиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигига етказади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар ҳисоби тегишлилиги бўйича Агентликларда очиладиган махсус шахсий ғазна ҳисобварақларида юритилади.


15. Субсидиялар лойиҳалар ташаббускорларига улар томонидан янги интенсив боғ, узумзор ва иссиқхоналарда сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш ишлари якунланиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган намунавий таркибда Сув тежовчи суғориш технологияларини жорий қилишга кўмаклашиш бўйича туман ишчи комиссияcининг (кейинги ўринларда туман ишчи комиссияси деб аталади) уларни фойдаланишга қабул қилиш юзасидан тасдиқланган далолатномалари Агентликларга тақдим этилгандан сўнг бир ой муддатда ажратилади.


16. Субсидия миқдори туман ишчи комиссияси томонидан тасдиқланган далолатномалардаги лойиҳа кўрсаткичлари асосида берилади.

Туман ишчи комиссияси раҳбари ва аъзолари тасдиқланган далолатномаларнинг ҳаққонийлигига масъул ҳисобланади.


17. Субсидиялар лойиҳалар ташаббускорларининг хизмат кўрсатувчи тижорат банкларида очилган махсус 22626 ҳисобварақларига (ташкилотларнинг мақсадли маблағлари) ўтказилади.



3-БОБ. СУБСИДИЯ ОЛУВЧИНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИНИНГ

БАЖАРИЛИШИ БЎЙИЧА МОНИТОРИНГИНИ

ОЛИБ БОРИШ ТАРТИБИ


18. Янги интенсив боғ, узумзор ва иссиқхона барпо қилиш ишлари лойиҳалар ташаббускорлари томонидан субсидия олингандан сўнг 12 ойдан ошмаган муддатда якунланиши лозим.


19. Агентликлар туманлар (шаҳар) ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари, туманлар қишлоқ хўжалиги бўлим бошлиқлари, ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари бошлиқлари билан биргаликда ушбу Низомнинг 18-бандида белгиланган муддат ўтгач икки ой ичида субсидия ажратиш тўғрисида шартномаларда кўрсатилган параметрлар бажарилиши юзасидан мониторингни амалга оширади.

Мониторинг якунлари бўйича лойиҳалар ташаббускорлари билан Агентликлар ўртасида имзоланган шартномада кўрсатилган параметрлар лойиҳалар ташаббускорлари томонидан бажарилгани ёки бажарилмагани тўғрисида далолатномалар расмийлаштирилади. Далолатномалар туман (шаҳар) ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи, ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи ва Агентликлар вакиллари томонидан имзоланади.


20. Агентликлар субсидия ажратилгандан сўнг 12 ой давомида субсидия ажратиш тўғрисида шартнома шартлари лойиҳалар ташаббускорлари томонидан бажарилмаган тақдирда, уларга ажратилган субсидияларни Агентликка қайтариш ҳақида ёзма хабарнома юборади. Лойиҳалар ташаббускорлари ушбу хабарномаларни олган кундан эътиборан бир ой мобайнида олинган субсидияларни Агентликларнинг тегишли махсус шахсий ғазна ҳисобварағига қайтариши лозим.

Бунда лойиҳанинг бажарилмаган қисмига тенг бўлган субсидия суммаси қайтарилиши лозим.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


21. Тасдиқланган манзилли рўйхатлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Агентликлар, Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.


22. Лойиҳалар ташаббускорларининг сув тежовчи суғориш технологияларини жорий қилиш билан боғлиқ харажатларининг бир қисмини қоплаш бўйича бюджетдан ажратиладиган маблағлардан самарали фойдаланилиши юзасидан назорат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат молиявий назорати бош бошқармаси томонидан амалга оширилади.


23. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги

вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона

хўжалигини ривожлантириш агентлиги қошидаги

Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш

жамғармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Алкоголь

ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни

ривожлантириш агентлигининг Виночиликни

ривожлантириш жамғармаси субсидиялари

ҳисобидан лойиҳаларни молиялаштириш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Лойиҳа ташаббускори

1. Субсидия маблағларини олиш учун зарур ҳужжатларни тайёрлайди.


2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги ҳамда Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигига (кейинги ўринларда Агентликлар деб аталади) ҳужжатларни ёзма ёки белгиланган тартибда электрон шаклда тақдим қилади.

Ташаббус кўрсатиш тартибида





2-босқич

Агентликлар

Лойиҳалар ташаббускорлари томонидан субсидиялар олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатларнинг ушбу Низом талабларига мувофиқлигини ўрганиб чиқади ва уларнинг субсидиялар олиш бўйича ушбу Низом талабларига мувофиқ бўлган ҳужжатларини тегишлилигича Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси кенгаши ёки Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг Виночиликни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар бериш бўйича Кенгашига (кейинги ўринларда Кенгашлар деб аталади) навбатдаги йиғилишларида кўриб чиқиш учун киритади.

Уч иш куни





3-босқич

Кенгашлар

Агентликлар томонидан лойиҳалар ташаббускорларининг субсидиялар ажратиш юзасидан киритилган ҳужжатларини (таклифларини) кўриб чиқади ва тегишли қарорларни қабул қилади, шунингдек, субсидиялар ажратиладиган лойиҳалар ташаббускорларининг манзилли рўйхатларини тасдиқлайди.

Бир ой




4-босқич

Агентликлар


Лойиҳалар ташаббускорларини Кенгашлар томонидан қабул қилинган қарорлар тўғрисида хабардор қилади ва Кенгашлар томонидан субсидияни бериш тўғрисида қабул қилинган қарорлар асосида лойиҳалар ташаббускорлари билан субсидиялар ажратиш тўғрисида тегишли шартномаларни расмийлаштиради.

Уч иш куни





5- босқич

Агентликлар

Субсидияларни лойиҳалар ташаббускорларига улар томонидан янги интенсив боғ, узумзор ва иссиқхоналарда сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш ишлари якунланиб, туман ишчи комиссияси томонидан тасдиқланган далолатномалар тақдим этилгандан сўнг ажратади.

Субсидия ажратиш тўғрисида шартнома шартлари бажарилгандан сўнг субсидия маблағларини лойиҳа ташаббускорининг тижорат банкида очилган махсус 22626 ҳисобварағига ўтказади.

Бир ой муддатда





6- босқич

Лойиҳалар ташаббускорлари

Субсидиялардан қатъий равишда янги интенсив боғ, узумзор ва/ёки иссиқхона хўжаликларида сув тежовчи суғориш технологиясини жорий қилиш ва/ёки суғориш қудуқларини бурғилаш, шунингдек, насос станциясини қуриш учун белгиланган мақсадларда фойдаланади.

Шартнома шартларига мувофиқ







7-босқич

Агентликлар

Туманлар (шаҳар) ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари, туманлар қишлоқ хўжалиги бўлим бошлиқлари, ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари бошлиқлари билан биргаликда 12 ой муддат ўтгач икки ой ичида субсидия ажратиш тўғрисида шартномаларда кўрсатилган параметрлар бажарилиши юзасидан мониторингни амалга оширади.

Мониторинг якунлари бўйича лойиҳалар ташаббускорлари билан Агентликлар ўртасида имзоланган шартномада кўрсатилган параметрлар лойиҳалар ташаббускорлари томонидан бажарилгани ёки бажарилмагани тўғрисида далолатномалар расмийлаштирилади.

Субсидия ажратиш тўғрисида шартнома шартлари лойиҳалар ташаббускорлари томонидан бажарилмаган тақдирда, уларга ажратилган субсидияларни Агентликка қайтариш ҳақида ёзма хабарнома юборади. Лойиҳалар ташаббускорлари ушбу хабарномаларни олган кундан эътиборан бир ой мобайнида олинган субсидияларни Агентликларнинг тегишли махсус шахсий ғазна ҳисобварағига қайтариши лозим.

белгиланган

муддат ўтгач икки ой ичида







ёзма хабарнома олган кундан эътиборан бир ой ичида




Жами 68 кун*

   

*) бунда лойиҳа ташаббускорлари томонидан сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш учун кетадиган вақт ҳисобга олинмаган.





Низомга

2-ИЛОВА



Интенсив боғ, узумзор ва иссиқхона

ташкил этиш лойиҳаси тўғрисида

МАЪЛУМОТ


1. Лойиҳа ташаббускори ___________________________


2. Янги интенсив боғ, узумзор ва иссиқхонанинг умумий майдони ___ га.


3. Томчилатиб суғориш тизими жорий этиладиган майдон ______ га.


4. Лойиҳа амалга оширилаётган жойнинг манзили ___________________.


5. Мевали дарахт (узум ёки иссиқхонада парваришланадиган маҳсулот) тури ва нави, кўчат сони, экиш схемаси режаси, экин майдони __________га.


6. Лойиҳани амалга ошириш муддати _________ .


7. Яратиладиган иш ўрни ___ киши.


8. Лойиҳанинг умумий қиймати - ____________ млн сўм ёки _____ АҚШ доллари, шундан:

Т/р

Амалга ошириладиган ишлар

Лойиҳанинг

умумий

қиймати,

млн сўм

Молиялаштириш манбалари,

млн сўм

лойиҳа

ташаббускор-

ларининг

маблағлари

Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ёки Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг Виночиликни ривожлантириш жамғармаси субсидиялари

тижорат

банклари

кредитлари,

бошқа манбалар

ҳисобига

1.

Агротехник тадбирлар (ер ҳайдаш, чизеллаш, ерни текислаш ва бошқа ишлар)





2.

Тупроққа минерал ўғитлар ва бошқа кимёвий моддалар билан ишлов бериш





3.

Мевали дарахт (ёки кўчат, узум) ниҳолларини харид қилиш ва уларни экиш





4.

Сув чиқариш учун қудуқлар ва насос станцияси қуриш





5.

Томчилаб суғориш тизимини жорий қилиш





6.

Бошқа харажатлар






ЖАМИ:





Келтирилган маълумотлар ишончли бўлиб, биз интенсив боғ, узумзор (ва/ёки иссиқхонани) ташкил этиш бўйича лойиҳа тўлиқ ҳажмда ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишига кафолат берамиз.

Ташкилот раҳбари


(Ф.И.О.)

(имзо)

Изоҳ. Лойиҳаларни молиялаштиришнинг аниқ манбалари кўрсатилмаган лойиҳалар кўриб чиқилмайди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 20 февраль











































Время: 0.0052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск