ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Халқаро ҳамкорлик / Дипломатик, иқтисодий ва бошқа алоқаларни ривожлантириш ва янада чуқурлаштириш масалалари / Осиё /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.07.2004 й. 338-сон "Хитой Халқ Республикаси билан ҳамкорликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.07.2004 й.

N 338


ХИТОЙ ХАЛҚ РЕСПУБЛИКАСИ БИЛАН

ҲАМКОРЛИКНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Хитой Халқ Республикасининг Раиси Ху Цзиньтаонинг Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифи давомида (2004 йил 14-18 июнь) имзоланган Ўзбекистон Республикаси билан Хитой Халқ Республикаси ўртасидаги шериклик муносабатларини, дўстлик ва ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш тўғрисидаги қўшма декларация, икки томонлама ҳукуматлараро ва идоралараро битимлар, сиёсий, иқтисодий, ҳарбий-техник ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш ҳақидаги эришилган аҳдлашувлар тўла кўламда ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ташриф давомида имзоланган битимларни ва Хитой Халқ Республикаси билан икки томонлама сиёсий, иқтисодий, ҳарбий-техник ва маданий-гуманитар ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган эришилган аҳдлашувларни амалга ошириш бўйича тадбирлар режаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигининг:

Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистон Республикаси учун ажратилаётган грантлари ва кредитлари ҳисобига молиялаштириладиган 2-иловага мувофиқ инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга ошириш;

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатларга берилаётган молиялаштириш доирасида ишлаб чиқилаётган 3-иловага мувофиқ лойиҳалар рўйхати ҳақидаги таклифига розилик берилсин.


3. Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги:

ўн кун муддатда 2 ва 3-иловаларга* мувофиқ инвестиция лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш, экспертиза қилиш ва Идоралараро кенгаш мажлисларида тасдиқлаш жадвалини тасдиқласин;

Хитой Халқ Республикаси билан ҳамкорлик доирасида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришнинг мақбул схемалари ишлаб чиқилишини ва, зарурият бўлганда, уларни қўшимча равишда молиялаштириш учун қўшимча ташқи қарз маблағлари жалб этиш масалалари ҳал этилишини таъминласин;

Хитой Халқ Республикасининг жалб этилаётган грантлари ва кредитлари ҳисобига янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан белгиланган тартибда таклифлар киритсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти:

вазирликлар ва идораларнинг Хитой молия институтларининг кредит линиялари ва грант ёрдами доирасида молиялаштириладиган лойиҳаларни ишлаб чиқиш бўйича фаолияти мувофиқлаштирилишини, шунингдек уларнинг амалга оширилиши устидан мунтазам мониторинг олиб борилишини;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Комлекслари билан биргаликда барча зарур тартиботларнинг республиканинг ваколатли экспертиза органларида ва тижорат банкларида амалга оширилиши устидан қатъий назоратни;

қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун хитойлик потенциал етказиб берувчиларни иккала давлатнинг амалдаги қонун ҳужжатлари ҳисобга олинган ҳолда танлаб олиниши шартларини Хитой Халқ Республикасининг ваколатли идоралари билан келишиб олиш тартиб-қоидалари амалга оширилишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий комплекси (А.Азизхўжаев) бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси билан Хитой ўртасида таълим, маданият ва илмий-техник алоқалар соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан тадбирлар режасини тайёрласин.


6. Савдо-иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Хитой ҳукуматлараро комиссиясининг Ўзбекистонга оид қисмининг таркиби 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, "Ўзтелерадио" компанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги эришилган аҳдлашувларнинг амалга оширилишини халқаро оммавий ахборот воситалари, шунингдек Интернет тармоғи каналлари орқали мунтазам равишда ёритсинлар.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Икки томонлама ҳукуматлараро ва идоралараро комиссиялар, қўмиталар ва кенгашлар таркибини тасдиқлаш тўғрисида" 1998 йил 14 декабрдаги 520-сон қарорига 16-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов



*) 2 ва 3-иловалар рус тилидаги матнда берилган.






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 19 июлдаги

338-сон қарорига

1-ИЛОВА



ХХР Раиси Ху Цзиньтаонинг 2004 йил 14-18 июнь кунлари

Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифи давомида имзоланган

битимлар ва эришилган аҳдлашувларни амалга ошириш юзасидан

ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

Т/р

Тадбир номи


Бажарилиши учун

масъул орган


Бажариш

муддатлари


Изоҳ


I. СИЁСИЙ СОҲАДА

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йилнинг биринчи ярмида ХХРга расмий ташрифини ташкил этиш масаласини ишлаб чиқиш


Ташқи ишлар вазирлиги

2005 йил 1 январгача


2.

Ўзбекистон Республикаси билан ХХР ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома лойиҳасини ишлаб чиқиш ва кўриб чиқиш Раҳбариятга учун киритиш


Ташқи ишлар вазирлиги

2005 йил 1 январгача


3.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда ХХР Ташқи ишлар вазирлиги ўртасида мунтазам сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказиш

Ташқи ишлар вазирлиги

2004 йил III чорак

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда ХХР Ташқи ишлар вазирлиги ўртасидаги Ҳамкорлик ва малаҳатлашувлар тўғрисидаги битимга мувофиқ


4.

Урумчи ва Шанхай шаҳарларида консуллик пунктларини очиш масаласини ишлаб чиқиш


Ташқи ишлар вазирлиги


2004 йил III чорак

Хитой томонининг таклифи

II. ХАВФСИЗЛИК ВА ҲАРБИЙ-ТЕХНИК ҲАМКОРЛИК СОҲАСИДА

5.

Ўзбекистон Республикаси ва ХХР ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва ҳарбийлаштирилган тузилмалари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш


Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати

(Ташқи ишлар вазирлиги)


2004 йил IV чорак  2005 йил II чорак

Идоралар раҳбарлари ташрифларини айирбошлаш

6.

Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати раисининг хавфсизликни таъминлаш ва ҳарбий-техник ҳамкорлик масалалари бўйича фикр алмашиш учун ХХРга ташрифини ташкил этиш


Миллий хавфсизлик хизмати

2004 йил октябрь


7.

Ўзбекистон Республикаси ва ХХР ўртасидаги терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши курашда ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги битимни амалга ошириш юзасидан аниқ таклифлар тайёрлаш

Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги


2004 йил III чорак


8.

Хитойнинг ҳарбий-техник ёрдами тўғрисидаги масалани ишлаб чиқиш

Мудофаа вазирлиги, (Ташқи ишлар вазирлиги)


2004 йил III-IV чораклар


9.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва ХХР Адлия вазирлиги ўртасидаги Ҳамкорлик тўғрисидаги битимни амалга ошириш юзасидан таклифлар тайёрлаш


Адлия вазирлиги

2004-2005 йиллар мобайнида

Турли даражалардаги ташрифлар айирбошлаш

III. ИҚТИСОДИЙ СОҲАДАГИ ҲАМКОРЛИК

10.

Савдо-иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Хитой ҳукуматлараро комиссияси мажлисларини мунтазам ташкил этиш ва ўтказиш (1 йилда камида бир марта). Қўмиталарнинг навбатдаги мажлисларини 2004 йил сентябрь-октябрь ойларида Пекин шаҳрида ўтказиш муддатларини келишиш


Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги


2004 йил сентябрь-октябрь



11.

Ҳукуматлараро комиссия мажлиси давомида Ўзбекистон Республикасининг инвестиция салоҳиятини ва ХХР Ҳукуматининг молиявий воситалари ҳисобига амалга ошириш учун таклиф этилаётган инвестиция лойиҳалари тақдимотларини ўтказган ҳолда Ўзбекистон ва ХХРнинг ишбилармон доиралари учун бизнес-форум ўтказиш


Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги

Ташқи ишлар вазирлиги


2004 йил сентябрь-октябрь



12.

"ЎзДЭУавто" ҚК автомобилларини ХХРга экспорт қилиш учун квота олиш масалаларини ишлаб чиқиш ва уларни ХХР ҳудудида сотиш бўйича дилер шохобчаси ташкил этиш

"Ўзавтосаноат", Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги


2004 йил охиригача


13.

ИЛ-76, ИЛ-78, ИЛ-114 самолётларини ХХРга сотиш масаласи бўйича музокаралар олиб бориш

"Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси" давлат-акциядорлик жамияти


2004 йил охиригача


14.

Хитой томони билан биргаликда Андижон-ЎшЭргаштом-Қашқар йўналиши бўйича автомобиль йўли қурилиши лойиҳасини ишлаб чиқиш


"Ўзавтойул" давлат-акциядорлик компанияси

2004-2005 йиллар


15.

Ўзбекистонда устувор лойиҳаларни молиялаштириш учун ХХР Ҳукуматининг грантлари ва имтиёзли кредитларини жалб этиш масалаларини ишлаб чиқишни давом эттириш

Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, тегишли вазирликлар ва лойиҳа ташаббускорлари бўлган идоралар


2004-2005 йиллар


16.

Нефть-газ секторида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича мақсадли дастурни ишлаб чиқиш ва Хитой томонига юбориш

"Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси


2004 йил сентябрь


17.

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпаниясининг рейсларини Шанхай шаҳрига ва ХХРнинг бошқа йирик шаҳарларига очиш бўйича масалаларни ишлаб чиқиш ва таклифлар киритиш


"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси, Ташқи ишлар вазирлиги

2004 йил охиригача


18.

Машинасозлик, автомобилсозлик, электротехника, кимё саноати ва ахборот технологиялари тармоқларида икки томонлама алоқаларни ривожлантириш бўйича мақсадли дастурларни ишлаб чиқиш ва киритиш


Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги

2004 йил охиригача


19.

Хусусийлаштирилаётган корхоналар пакетларини Хитойнинг етакчи инвесторларига сотиш бўйича музокаралар олиб бориш


Давлат мулки қўмитаси

2004-2005 йиллар


20.

Ўзбекистон мутахассисларининг ХХР ҳудудида фойдали қазилмалар конларини қидириб топиш ва қазиб олишдаги иштирокини давом эттириш масалаларини ишлаб чиқиш


Давлат геология қўмитаси, Навоий кон-металлургия комбинати

2004- 2005 йиллар


21.

Ўзбекистон Республикасида ХХР элчихонасининг янги биносини қуриш учун ер участкаси ажратиш масаласини ҳал этиш

Давлат мулки қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ташқи ишлар вазирлиги

2004 йил охиригача


IV. ГУМАНИТАР СОҲАДА

22.

ХХР Ижтимоий фанлар академияси билан биргаликда Ўзбекистон-Хитой муносабатларининг долзарб муаммолари бўйича Тошкент ва Пекин шаҳарларида иккита илмий-амалий конференция ўтказиш масалаларини ишлаб чиқиш


Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти,

Ташқи ишлар вазирлиги

2004 йил I чорак ва 2005 йил II чорак



23.

Хитой томонидан Ўзбекистонга келиш мамлакати туристик мақоми берилиши ҳамда туризм бўйича идоралараро битимни узайтириш масаласини ишлаб чиқиш


"Ўзбектуризм" миллий компанияси


2004 йил III-IV чораклар



24.

"Хитойда Ўзбекистон маданияти кунлари"ни ўтказиш масаласини Хитой томони билан ишлаб чиқиш

Маданият ишлари вазирлиги


2005 йилнинг

I ярим йиллиги



25.

Ўзбекистон ва Хитой бадиий жамоалари ва маданият ходимларининг ўзаро ташрифлари ва гастролларини ташкил этиш


Маданият ишлари вазирлиги

2005-2006 йиллар


26.

Хитой тили ва адабиёти соҳасида мутахассислар тайёрлаш бўйича Конфуций номидаги институтни ташкил этиш ва унинг тўлақонли фаолиятини таъминлаш


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


2004 йил 1 сентябрдан бошлаб


Ўзбекистон Республикаси ва ХХР таълим вазирликлари ўртасидаги Тошкент шаҳрида Конфуций номидаги институтни ташкил этишда ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги битимга мувофиқ


27.

Ўзбекистон ва Хитой таълим вазирликлари ва олий ўқув юртлари, шунингдек илмий-техника муассасалари ўртасида ҳамкорликни фаоллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш уларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар акдемияси

2004 йил

1 сентябргача






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 19 июлдаги

338-сон қарорига

4-ИЛОВА



Савдо-иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорлик бўйича

Ўзбекистон-Хитой ҳукуматлараро комиссиясининг

Ўзбекистонга оид қисми

ТАРКИБИ

1.

Ғаниев Э.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигининг раиси, комиссиянинг Ўзбекистонга оид қисми раиси


2.

Ҳасанов С.С.

-

Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари, комиссиянинг Ўзбекистонга оид қисми раисининг ўринбосари


3.

Неъматов И.Т.

-

Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари


4.

Қўчқоров Ж.А.

-

Молия вазирининг ўринбосари

5.

лавозимига кўра


-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси раисининг ўринбосари, илмий-техник ҳамкорлик бўйича кичик комиссиянинг Ўзбекистонга оид қисмининг раиси

6.

Парпиев К.Р.

-

"Ўзавтосаноат" уюшмаси раиси


7.

Умаров Ш.Х.

-

"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси раиси


8.

Кучеров В.П.

-

Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмасининг бош директори


9.

Мажидов Ш.Х.

-

"Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси раисининг биринчи ўринбосари - бош менеджер


10.

Возненко А.Н.

-

"Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси раисининг биринчи ўринбосари


11.

Сагдуллаев Ф.Ф.

-

"Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси раисининг биринчи ўринбосари


12.

(лавозимига кўра)

-

Вазирлар Маҳкамаси Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаментининг Хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва хорижий инвесторлар билан ишлаш гуруҳининг раҳбари


13.

Ҳабибуллаев С.П.

-

Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги бош бошқармасининг бошлиғи, комиссиянинг Ўзбекистонга оид қисми котиби


14.

Назаров Ш.Б.

-

"Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компанияси бош бошқармасининг бошлиғи

Изоҳ. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда Комиссия таркибига тегишли лавозимларга янгидан тайинланган шахслар киритилади.






































Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск