ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Боғдорчилик. Узумчилик. Сабзавотчилик. Пиллачилик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.02.2020 й. 102-сон "Боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликларини ҳамда мева-сабзавот кластерларини қўшимча молиявий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.02.2020 й.

N 102




БОҒДОРЧИЛИК ВА ИССИҚХОНА

ХЎЖАЛИКЛАРИНИ ҲАМДА МЕВА-САБЗАВОТ

КЛАСТЕРЛАРИНИ ҚЎШИМЧА МОЛИЯВИЙ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ва озиқ-овқат саноатини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 29 июлдаги ПҚ-4406-сон, "Мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини янада ривожлантириш, соҳада қўшилган қиймат занжирини яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 11 декабрдаги ПҚ-4549-сон қарорининг ижросини таъминлаш ҳамда республикада боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликларини ҳамда мева-сабзавот кластерларини қўшимча молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликларини ҳамда мева-сабзавот кластерларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча молиявий манбалари этиб:

Ўзбекистон Республикасининг тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси маблағлари;

тижорат банклари томонидан халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларидан жалб этилган кредитларни белгилаш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликларини ҳамда мева-сабзавот кластерларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча молиявий манбалари интенсив боғ барпо этиш ва иссиқхона қуриш ҳамда уларни лизинг ва кредит шартлари асосида бериш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш мақсадларига йўналтирилади.


3. Белгилансинки:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликларини ҳамда мева-сабзавот кластерларини барқарор ривожлантиришни таъминлашга қаратилган манзилли дастурлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) билан келишилади;

лойиҳа ташаббускорларига барпо этилган интенсив боғ ва қурилган иссиқхоналар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш дастурлари доирасида боғдорчилик, узумчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 30 январдаги 52-сон қарори билан тасдиқланган Интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш, иссиқхоналар қуриш ҳамда уларни аҳолига лизинг ва кредит шартлари асосида бериш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ лизинг ва кредит шартлари асосида берилади.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари икки ой муддатда интенсив боғ барпо этиш ва иссиқхона қуриш бўйича лойиҳалар ташаббускорларини аниқласин ва 2020-2021 йилларга мўлжалланган манзилли дастурларни тасдиқласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда интенсив боғ барпо этиш ва иссиқхона қуриш бўйича лойиҳаларга Ўзбекистон Республикасининг тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси маблағларини жалб қилиш чораларини кўрсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                              А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 20 февраль












































Время: 0.1594
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск