ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Озиқ-овқат саноати /

Истеъмол этил спирти ишлаб чиқарувчи корхоналарда жойлашган этил спиртининг сифатини аниқлаш бўйича лабораториялар тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 19.02.2020 й. 97-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 19 февралдаги

97-сон қарорига

ИЛОВА



Истеъмол этил спирти ишлаб чиқарувчи корхоналарда

жойлашган этил спиртининг сифатини аниқлаш

бўйича лабораториялар тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом истеъмол этил спирти ишлаб чиқарувчи корхоналарда (кейинги ўринларда корхона деб аталади) жойлашган этил спирти сифатини аниқлаш бўйича лабораториялар фаолиятини тартибга солади.


2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


корхона - истеъмол этил спирти ишлаб чиқарувчи корхона;


истеъмол этил спирти - озиқ-овқат хомашёсидан олинган ректификатланган этил спирти;


Инспекция - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси;


Лаборатория - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекциясининг корхоналарда жойлашган этил спирти сифатини аниқлаш бўйича лабораторияси;


норматив техник ҳужжатлар - техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар (техник регламентлар, стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар, санитария, ветеринария, ветеринария-санитария, фитосанитария қоидалари ва нормалари, шаҳарсозлик нормалари ҳамда қоидалари, экологик нормалар ва қоидалар ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги бошқа ҳужжатлар).


3. Инспекция лабораторияларида корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган истеъмол этил спирти норматив техник ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги бўйича синов ва таҳлилдан ўтказилади.


4. Лаборатория Инспекциянинг таркибий тузилмаси ҳисобланади. Лаборатория мудири, технологи ва ходимларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, уларга қўйиладиган талаблар, лабораториялар ходимларининг умумий сони Инспекциянинг норматив ҳужжатлари билан белгиланади.



2-БОБ. ЛАБОРАТОРИЯНИНГ АСОСИЙ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


5. Қуйидагилар Лабораториянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

Лабораториядаги ўлчаш асбоблари, синов ускуналари ва жиҳозлар доимо соз ҳолатда бўлишини таъминлаш;

корхоналарда ишлаб чиқарилган истеъмол этил спирти сифатини аниқлаш ва синов натижалари баённомасини (кейинги ўринларда баённома деб аталади) тузиш;

истеъмол этил спирти ишлаб чиқаришда қўлланиладиган хомашё ва ёрдамчи материаллар сифатини аниқлаш.


6. Лаборатория асосий вазифалардан келиб чиқиб қуйидаги функцияларни амалга оширади:

а) Лабораториядаги ўлчаш асбоблари, синов ускуналари ва жиҳозлар доимо соз ҳолатда бўлишини таъминлаш йўналишида:

Лабораториядаги ўлчаш асбоблари, синов ускуналари ва жиҳозлар ҳолатини мунтазам равишда мониторинг қилиш;

носоз ўлчаш асбоблари, синов ускуналари ва жиҳозлар тўғрисида Инспекцияга хабар бериш ҳамда уларни тузатиш чораларини кўриш;

уларни ўз вақтида белгиланган тартибда давлат қиёслов кўригидан ўтказиш;

б) корхоналарда ишлаб чиқарилган истеъмол этил спирти сифатини аниқлаш йўналишида:

корхонанинг моддий жавобгар шахси билан биргаликда ишлаб чиқариш шароитидан келиб чиқиб, қуйиш бўлимидан норматив техник ҳужжатлар талабига мувофиқ истеъмол этил спирти намуналарини олиш ва лаборатория синовидан ўтказиш;

синов натижалари асосида маҳсулот туркумининг норматив техник ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги тўғрисида баённомани расмийлаштириш;

истеъмол этил спиртини сотувчи ва харид қилувчи корхоналар вакиллари иштирокида юкланган маҳсулотдан намуна олиш ва таҳлил қилиш;

в) истеъмол этил спирти ишлаб чиқаришда қўлланиладиган хомашё ва ёрдамчи материаллар сифатини аниқлаш йўналишида:

корхонага қабул қилинган истеъмол этил спирти ишлаб чиқаришда қўлланиладиган хомашёнинг Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган норматив техник ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги юзасидан таҳлил қилиш;

корхонага қабул қилинган ишлаб чиқаришда қўлланиладиган барча ёрдамчи материалларнинг мувофиқлик сертификатига ва норматив техник ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини назорат қилиш.



3-БОБ. ЛАБОРАТОРИЯНИНГ ҲУҚУҚ

ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


7. Лаборатория қуйидаги асосий ҳуқуқларга эга:

истеъмол этил спирти ишлаб чиқаришда қўлланиладиган хомашё ва барча ёрдамчи материалларни корхонага қабул қилишда иштирок этиш;

корхонанинг барча хомашё ва бошқа ёрдамчи материалларни сақлаш бўлим (жой)ларига ҳамда тайёр маҳсулотлар сақланадиган омборларига тўғридан-тўғри корхона вакили билан биргаликда намуна олиш учун кириш;

корхонага технологик ускуналар ҳолати ва ишлаб чиқариш шарт-шароитларининг санитария-гигиена талабларига жавоб бериши бўйича тавсия киритиш;

корхонага тегишли тарзда ишлаш учун зарур техник шароитларни таъминлаш бўйича тавсия киритиш;

ишлаб чиқарилган этил спирти сифатини аниқлаш учун барча маълумот ва ахборотларни олиш;

истеъмол этил спирти сифатини аниқлаш учун зарур бўлган кимёвий реактивлар, намунавий эритмалар, шунингдек, Лабораториянинг жорий фаолиятини амалга ошириш учун зарур ашёлар билан таъминлаш тўғрисида Инспекцияга мурожаат қилиш.

Лаборатория қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


8. Лаборатория қуйидаги мажбуриятларга эга:

ишлаб чиқарилган истеъмол этил спиртидан олинган намуналарнинг норматив техник ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги юзасидан баённомани расмийлаштириш ва ишлаб чиқарувчи корхонага тақдим этиш;

Лаборатория иш фаолияти, синов натижалари, истеъмол этил спирти сифатига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган омиллар ва салбий ҳолатлар ҳақида доимий равишда корхона раҳбари ва Инспекцияга ёзма равишда ахборот бериб бориш;

Лабораториядаги ўлчаш асбоблари, синов ускуналари ва жиҳозларининг доимо соз ҳолатда бўлишини таъминлаш, уларни ўз вақтида белгиланган тартибда давлат қиёсловидан ўтказишга тақдим этиш;

носоз ўлчов асбоблари, синов ускуналари ва жиҳозлар тўғрисида Инспекцияга хабар бериш ҳамда уларни тузатиш чораларини кўриш;

намуна сифатида олинган истеъмол этил спирти норматив техник ҳужжатлар талабларига мос ҳолда сақланишини таъминлаш;

намуна сифатида олинган истеъмол этил спиртини Лабораторияда норматив техник ҳужжатларда белгиланган сақлаш муддати ўтгандан сўнг корхонанинг ишлаб чиқариш жараёнига қайтариш;

корхонада ишлаб чиқарилган истеъмол этил спиртининг ҳажми ва сифати бўйича Инспекция томонидан белгиланган тартибда Инспекцияга ҳар ойлик ҳисоботларни тақдим этиб бориш.

Лаборатория қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.



4-БОБ. ЛАБОРАТОРИЯ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


9. Лабораторияга Инспекция бошлиғининг ўринбосари тақдимномаси бўйича Инспекция бошлиғи томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган мудир бошчилик қилади.

Лаборатория технологи Инспекция бошлиғининг ўринбосари ҳамда лаборатория мудирининг тақдимномаси бўйича Инспекция бошлиғи томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.


10. Лаборатория мудири бўлмаган даврда унинг ваколатлари ва вазифалари Лаборатория технологи томонидан амалга оширилади.


11. Лаборатория ходимларига корхонада амалда бўлган иш режими татбиқ қилинади. Истеъмол этил спирти ишлаб чиқариш жараёнининг узлуксизлигини инобатга олган ҳолда Лаборатория ходимларининг иш вақти корхона ва Инспекция томонидан келишилган жадвалга мувофиқ белгиланади.



5-БОБ. ЛАБОРАТОРИЯНИНГ ИНСПЕКЦИЯ

ОЛДИДАГИ ҲИСОБДОРЛИГИ


12. Лаборатория мудири Инспекция олдида Лаборатория фаолияти натижалари тўғрисида мунтазам равишда ҳисобот беради.


13. Инспекция Лабораторияга юкланган вазифаларни самарали бажарилиши бўйича унинг фаолиятини доимий мониторингини олиб боради, Лаборатория фаолияти самарадорлигига ҳар ойда (чоракда) холисона баҳо беради.



6-БОБ. ХОМАШЁ ВА ЁРДАМЧИ МАТЕРИАЛЛАР

СИФАТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ҲАМДА ИШЛАБ

ЧИҚАРИЛГАН ИСТЕЪМОЛ ЭТИЛ СПИРТИНИ

СИНОВДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


14. Лаборатория томонидан хомашё ва ёрдамчи материаллар сифатини назорат қилиш, истеъмол этил спиртидан намуналар олиш ҳамда синовдан ўтказиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


15. Корхонага ҳар бир хомашё ва ёрдамчи материаллар тушган вақтда корхона вакили билан биргаликда норматив техник ҳужжатлар асосида намуна олинади ва синовдан ўтказилади.


16. Хомашё ва ёрдамчи материаллардан олинган намуналарнинг синов натижаларига кўра уларнинг сифат кўрсаткичлари норматив техник ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги назорат қилиб борилади.


17. Лаборатория мудири ёки ходими корхонанинг моддий жавобгар шахси билан биргаликда ишлаб чиқариш шароитидан келиб чиқиб, истеъмол этил спиртидан норматив техник ҳужжатлар асосида намуналар танлаб олади.


18. Намуналар корхона томонидан ишлаб чиқарилган истеъмол этил спиртидан ушбу Низомга 2-иловада келтирилган Намуналарни танлаш далолатномасига мувофиқ олинади ва расмийлаштирилади.


19. Танлаб олинган намуналарнинг бир қисми лабораторияда таҳлил қилиш учун ишлатилади ва қолган қисми Лабораторияда норматив техник ҳужжатларга мувофиқ белгиланган муддатгача сақланади.


20. Истеъмол этил спирти белгиланган тартибда Лаборатория мудири ва ходими томонидан лаборатория синовидан ўтказилади.


21. Синов натижалари асосида Лаборатория мудири томонидан маҳсулот туркумининг норматив техник ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги ҳақида ушбу Низомга 3-иловада келтирилган баённома билан расмийлаштирилади ҳамда рўйхатга олинади.


22. Намуналарнинг синовдан ортган қисми сақлаш муддати ўтгандан сўнг корхонанинг ишлаб чиқариш жараёнига қайтарилади ва Лаборатория мудири томонидан ушбу Низомга 4-иловада келтирилган Қайтариш далолатномаси расмийлаштирилади.


23. Истеъмол этил спиртидан намуналар танлаш ва қайтариш далолатномалари ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ Лаборатория мудири томонидан қайд этиш дафтарига киритиб борилади.


24. Истеъмол этил спирти туркуми бўйича Лабораториянинг баённомаси ижобий бўлса, маҳсулот тайёр маҳсулотлар омборхонасига юборилади.


25. Қабул қилинаётган истеъмол этил спиртининг туркуми норматив техник ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлмаган тақдирда, лаборатория ва корхона вакиллари томонидан қайта синовдан ўтказилади.


26. Қайта синов натижаларига кўра истеъмол этил спирти норматив техник ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлмаган тақдирда, истеъмол этил спирти туркуми белгиланган тартибда корхонанинг ишлаб чиқариш жараёнига қайтарилади. Лаборатория мудири ушбу ҳолат бўйича Инспекция бошлиғини ёзма равишда хабардор қилади.

Корхона томонидан эса ишлаб чиқаришдаги технологик жараёнлар таҳлил қилиниб норматив техник ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлмаган истеъмол этил спирти ишлаб чиқарилганлиги сабаблари аниқланади ва аниқланган камчилик бартараф этилади. Ишлаб чиқариш жараёнига қайтарилган спирт қайта тозаланади ҳамда ушбу Низомнинг 17-бандига мувофиқ намуналар олинади ва белгиланган тартибда синовдан ўтказилади.

Синовдан қайтган ва қайта тозалашдан ўтган истеъмол этил спирти сифати такроран норматив техник ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлмаган тақдирда корхонага Инспекция томонидан белгиланган тартибда чора кўрилади.


27. Норматив техник ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги тўғрисида Лабораториянинг баённомаси олинмаган ишлаб чиқарилган истеъмол этил спиртини тайёр маҳсулотлар омборига юбориш тақиқланади.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


28. Лаборатория мудири ишлаб чиқарилган истеъмол этил спиртининг синов натижалари бўйича расмийлаштирган баённомалари учун жавобгар ҳисобланади.


29. Лаборатория томонидан юритиладиган барча иш журналлари ва дафтарлари рақамланган, тикилган, шунингдек, Инспекция бошлиғи ёки унинг ўринбосари томонидан белгиланган тартибда имзоланган ҳамда муҳрланган бўлиши лозим.


30. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Истеъмол этил спирти ишлаб чиқарувчи корхоналарда

жойлашган этил спирти сифатини аниқлаш

бўйича лабораторияларнинг фаолияти

СХЕМАСИ

Босқич

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддати

1-босқич

Ишлаб чиқарувчи корхона


1. Корхонага тушган барча хомашё ва ёрдамчи материаллари бўйича Лабораторияни хабардор қилиш.



1. Ҳар бир хомашё ва ёрдамчи материаллар тушган вақтда.



2. Ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулот бўйича Лабораторияни хабардор қилиш.



2. Ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулот омборга юборилмасдан аввал.







Лаборатория ва ишлаб чиқарувчи корхона вакили


1. Корхонага тушган барча хомашёдан намуна олиш ва синовдан ўтказиш.



1. Хомашё олинган вақтда.



2. Корхонанинг ёрдамчи материалларидан намуна олиш ва синовдан ўтказиш.



2. Ёрдамчи материаллар олинганда.



3. Хомашё ва ёрдамчи материаллардан олинган намуналарнинг синов натижаларига кўра уларнинг сифат кўрсаткичлари техник норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини назорат қилиш.


3. Доимий равишда.








2-босқич

Лаборатория


1. Истеъмол этил спиртидан техник норматив ҳужжатлар асосида намуналар танлаб олиш. Бунда ушбу Низомга 2-иловада келтирилган Намуналарни танлаш далолатномасига мувофиқ олинади ва расмийлаштирилади.



1. Ҳар куни.


2. Намуналарни норматив ҳужжатлар асосида лаборатория синовидан ўтказиш.



2. Намуналар олиб бўлгандан кейин.


3. Синов натижалари бўйича Низомга 3-иловага мувофиқ баённомани расмийлаштириш ҳамда рўйхатга олиш.



3. Синов ўтказилгандан кейин.


4. Намуналарнинг синовдан ортган қисмини корхонанинг ишлаб чиқариш жараёнига қайтариш ва уни ушбу Низомга 4-иловада келтирилган қайтариш далолатномаси билан расмийлаштириш.



4. Намунани сақлаш муддати тугагандан сўнг


5. Қайтариш далолатномаларини ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ қайд этиш дафтарига киритиб бориш.



5. Далолатнома тузил-гандан кейин.








3-босқич

Лаборатория


1. Қабул қилинаётган истеъмол этил спиртининг туркуми техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлмаган тақдирда, уни қайта синовдан ўтказиш.



Ҳар бир туркум номувофиқ деб топилган пайтда


2. Қайта синов натижаларига кўра истеъмол этил спирти техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлмаган тақдирда истеъмол этил спирти туркумини белгиланган тартибда корхонанинг ишлаб чиқариш жараёнига қайтариш.









4-босқич

Лаборатория


1. Истеъмол этил спирти туркуми бўйича лабораториянинг баённомаси ижобий бўлса, маҳсулотни тайёр маҳсулотлар омборхонасига юбориш.



1. Доимий равишда


2. Лаборатория иш фаолияти, синов натижалари, истеъмол этил спирти сифатига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган омиллар ва салбий ҳолатлар ҳақида корхона раҳбари ва Инспекцияга ёзма равишда ахборот бериб бориш.



2. Доимий равишда


3. Корхонада ишлаб чиқарилган истеъмол этил спиртининг ҳажми ва сифати бўйича Инспекцияга ҳисоботлар тақдим этиб бориш.

  


3. Ҳар ойда







5-босқич

Инспекция


1. Лабораторияга юкланган вазифалар самарали бажарилиши бўйича унинг фаолияти мониторингини олиб бориш.



1. Доимий равишда


2. Лаборатория фаолияти самарадорлигига холисона баҳо бериш.



2. Ҳар ойда (чоракда)





Низомга

2-ИЛОВА

O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI

MOLIYA VAZIRLIGI

HUZURIDAGI ALKOGOL VA

TAMAKI BOZORINI TARTIBGA

SOLISH INSPEKSIYASI


ИНСПЕКЦИЯ ПО РЕГУЛИРОВАНИЮ

АЛКОГОЛЬНОГО И ТАБАЧНОГО

РЫНКА ПРИ МИНИСТЕРСТВЕ

ФИНАНСОВ РЕСПУБЛИКИ

УЗБЕКИСТАН


"_________________________" АЖ томонидан

20__ йил "____" ______________ да ишлаб чиқарилган

истеъмол этил спиртидан намуналар танлаш _________- сон

ДАЛОЛАТНОМАСИ


Мен (Биз), Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекциясининг этил спирти сифатини аниқлаш бўйича лабораторияси ходими(лари) ____________________________________ "____________________________" АЖнинг 20__ йил "____"_____________даги ______-сон "Билдиришнома"сига асосан ___________________________________________________ иштирокида корхонанинг _____________________________________________ бўлимида истеъмол спиртининг тайёр маҳсулотлар омборхонасига топширилишидан олдин маҳсулотлар сифатини акс эттирувчи тўпларидан __________________________________________ стандартлар талабларига мослигини лабораторияда текшириш мақсадида намуналар танлаб олдим (олдик):

Т/р

Текшириладиган

маҳсулот

намуналари


Стандарт

белгиланиши


Ўлчов

бирлиги


Тўпдаги

сони


Ишлаб

чиқариш

санаси


Намуналар


ташқи

кўрик


синов учун


























Қўшимча маълумотлар:


               

Корхона раҳбариятига: синов тугагунча ёки хулоса берилмагунча намуналар танланган маҳсулот тўпини омборхонага расмийлаштириш тақиқланади.

Лаборатория ходими(лари)



(имзо, ФИО)

Корхона вакили (лари):



(имзо, ФИО)

       





Низомга

3-ИЛОВА

O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI

MOLIYA VAZIRLIGI

HUZURIDAGI ALKOGOL VA

TAMAKI BOZORINI TARTIBGA

SOLISH INSPEKSIYASI


ИНСПЕКЦИЯ ПО РЕГУЛИРОВАНИЮ

АЛКОГОЛЬНОГО И ТАБАЧНОГО

РЫНКА ПРИ МИНИСТЕРСТВЕ

ФИНАНСОВ РЕСПУБЛИКИ

УЗБЕКИСТАН




АЖ

           

(корхона томонидан берилган "Билдиришнома"нинг тартиб рақами ва санаси)

20___ й "____" ______________даги ____-сон ишлаб чиқарилган истеъмол этил спирти намунасини танлаш далолатномаси

          

(маҳсулот тури)

            

(маҳсулот миқдори, далда)

СИНОВ НАТИЖАЛАРИ БАЁННОМАСИ N ___


Маҳсулот учун стандарт ________________________________

Синов учун стандарт ___________________________________

Физик-кимёвий кўрсаткичлар номи


Стандарт

талаби


Синов

натижалари


Этил спиртининг ҳажмий улуши, %, кам эмас




Сульфат кислота билан тозалигини синаш




200 С ҳароратда оксидланишни синаш, кам эмас (дақиқа)




Сувсиз спиртдаги (сирка альдегидига қайта ҳисобланганда) альдегидларнинг масса улуши, куб.мг/дм, кўп эмас




Сувсиз спиртдаги (изоамил ва изобутил спирт аралашмаларига (3:1) қайта ҳисобланганда) сивуш мойининг масса улуши, куб.мг/дм, кўп эмас




Сувсиз спиртдаги (сирка - этил эфирига қайта ҳисобланганда) эфирларнинг масса улуши, куб.мг/дм, кўп эмас




Сувсиз спиртга қайта ҳисобланганда метил спиртининг ҳажмий улуши, %, кўп эмас




Сувсиз спиртдаги (СО2-сиз) озод кислоталарнинг масса улуши, куб.мг/дм, кўп эмас




Таркибида фурфурол




_________ намуналар стандарт талабларига жавоб беради (бермайди).

Лаборатория мудири





(имзо)


(ФИО)

        





Низомга

4-ИЛОВА

O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI

MOLIYA VAZIRLIGI

HUZURIDAGI ALKOGOL VA

TAMAKI BOZORINI TARTIBGA

SOLISH INSPEKSIYASI


ИНСПЕКЦИЯ ПО РЕГУЛИРОВАНИЮ

АЛКОГОЛЬНОГО И ТАБАЧНОГО

РЫНКА ПРИ МИНИСТЕРСТВЕ

ФИНАНСОВ РЕСПУБЛИКИ

УЗБЕКИСТАН


"_____________________" АЖ томонидан 20__ йил

"____" _____________ да ишлаб чиқарилган истеъмол этил

спиртидан танланган намуналарни қайтариш _________- сон

ДАЛОЛАТНОМАСИ


Мен (Биз), Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекциясининг этил спирти сифатини аниқлаш бўйича лабораторияси ходими(лари) ____________________________________ "____________________________" АЖнинг 20__ йил "____"_____________даги ______-сон "Билдиришнома"сига асосан ___________________________________________________ иштирокида корхонанинг _____________________________________________ бўлимида истеъмол спиртининг тайёр маҳсулотлар омборхонасига топширилишидан олдин маҳсулотлар сифатини акс эттирувчи тўпларидан __________________________________________ стандартлар талабларига мослигини лабораторияда текшириш мақсадида танлаб олинган намуналарни қайтардим (қайтардик):

Т/р

Текширилган

маҳсулот

намуналари


Стандарт

белгиланиши


Ўлчов

бирлиги


Тўпдаги

сони


Ишлаб

чиқариш

санаси


Намуналар


ташқи

кўрик


синов учун


























Қўшимча маълумотлар:


           

Лаборатория ходими(лари)



(имзо, ФИО)

Корхона вакили (лари):



(имзо, ФИО)

           





Низомга

5-ИЛОВА



Олинган истеъмол этил спирти намуналарининг

синовдан ортган қисмини ишлаб чиқарувчи

корхонага қайтариб топшириш

ДАФТАРИ

Т/р

Сана

(кун, ой,

йил)


Намуна

танлаб олиш

далолатнома-

сининг тартиб

рақами ва

санаси


Танлаб

олинган

намунанинг

миқдори

(литр)


Синовдан

кейин

корхонага

қайтарилган

миқдори

(литр)


Қабул қилиб

олган шахснинг

фамилияси,

исми, отасининг

исми, имзоси

ва сана


Қолдиқ

миқдор

(литр)


Қолдиқ

миқдорни

қабул қилиб

олган шахснинг

фамилияси, исми,

отасининг исми,

имзоси ва сана


1.









2.









3.









4.









5.









Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 20 февраль






























Время: 0.0121
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск