ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Реклама /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.02.2020 й. 104-сон "Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.02.2020 й.

N 104



ТАШҚИ РЕКЛАМА БОЗОРИНИ

ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА


Тарихий-шаҳарсозлик муҳити ва туманлар (шаҳарлар)нинг мавжуд бинолари меъморий қиёфасини сақлаб қолиш, реклама конструкцияларини ўрнатиш ва улардан фойдаланишни тартибга солишни назорат қилиш, ташқи реклама соҳасининг барча иштирокчилари учун тенг ҳуқуқларни таъминлайдиган тамойиллар ва шартларни шакллантириш мақсадида, шунингдек, Шаҳарсозлик кодекси, "Реклама тўғрисида"ги ва "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) қуриш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) хавфсизлигининг умумий техник регламенти 5-иловага мувофиқ;

Ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш чизмаларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом 6-иловага мувофиқ;

Ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш ҳуқуқини расмийлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 7-иловага мувофиқ;

Ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) демонтаж қилиш ва демонтаж қилинган конструкцияларни сақлаш тартиби тўғрисидаги низом 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилансинки,

б) қалбакилаштирилган ҳужжатлардан фойдаланилган ҳолда ташқи реклама объектларига (конструкцияларига) олинган паспортлар, гувоҳномалар, рухсатномалар ва ҳуқуқни белгиловчи бошқа ҳужжатлар, шунингдек, тегишли ваколатли органнинг қарорисиз ўрнатилган ташқи реклама объектлари (конструкциялари) бўйича ҳужжатларнинг муддатини узайтиришга рухсат берилмайди ва улар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади;

д) миллий байрамлар, хорижий давлатлар раҳбарларининг давлат ташрифлари ва бошқа давлат тадбирларига оид ахборот ташқи реклама ва ахборот объектларида (конструкцияларида) жойлаштирилганда, ташқи реклама ва ахборот объектини (конструкциясини) ўрнатиш ва унда рекламани жойлаштиришга бўлган ҳуқуқ учун ягона ойлик йиғим (кейинги ўринларда - йиғим) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликларининг тегишли қарорига биноан жойлаштирилган кунларга мутаносиб равишда камайтирилади;

ж) мазкур қарор талабларига мувофиқ ҳолда битта реклама жойида бир нечта ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) қурилганлиги ёки улар ўртасида оралиқ масофага риоя қилинмаганлиги ҳамда улар турли тадбиркорлик субъектларига тегишли эканлиги аниқланган тақдирда, ушбу жойга қайта электрон аукцион ўтказиш орқали фақат битта реклама жойининг паспорти берилади.

6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) қуриш учун бериладиган ер участкаларини ҳамда давлат мулки бўлган бино ва иншоотларни аниқлаш мақсадида ҳудудларни ўрганишни;

ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) тизимли мониторинг қилишни ва уларни ноқонуний жойлаштириш ҳолатларини аниқлашни;

ташқи реклама ва ахборот объектларида (конструкцияларида) жойлаштирилган ижтимоий ахборотлар ҳисобини юритишни;

йўлнинг қатнов қисмида жойлашган аҳоли турар-жой биноларининг ташқи қисмида (балкон, лоджия, дераза, эшик ва бошқа тарафига) ҳар қандай турдаги шахсий эълонларни жойлаштирилишига йўл қўймаслик чораларини кўришни;

ушбу соҳада аниқланган қонунбузарлик ҳолатлари бўйича тегишли чора кўриш учун Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг ҳудудий органларига таклифлар киритишни таъминласинлар.

9-1. Белгилансинки, "Ташқи реклама" рақамли мониторинг электрон тизими (кейинги ўринларда - электрон тизим) доирасида:

а) Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси (кейинги ўринларда - Қўмита):

электрон тизимга мулк ҳуқуқи асосида эгалик қилади ва тизим фойдаланувчиларидан келиб тушган таклифлар асосида ҳамда ўзининг ташаббуси билан электрон тизимни янада такомиллаштириш ва модернизация қилиш юзасидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги қошидаги Рақамли ривожланиш департаментига (кейинги ўринларда - Департамент) тўғридан-тўғри буюртма беради;

маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа давлат органлари ва ташкилотларининг электрон тизимдан самарали фойдаланишларини таъминлайди;

ташқи реклама бозори иштирокчилари, манфаатдор давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда электрон тизимнинг бошқа фойдаланувчиларининг электрон тизимдан мажбурий фойдаланилиши ҳамда ташқи рекламани жойлаштиришни тартибга солувчи ҳужжатларида белгиланган тартиб ва муддатларга қатъий риоя этишини назорат қилади;

б) Департамент:

электрон тизим оператори сифатида уни ишлаб чиқади, жорий этади, шунингдек, техник жиҳатдан доимий равишда қўллаб-қувватлайди;

электрон тизимдаги маълумот ва ахборотларнинг тўлиқ сақланишини ва узлуксиз ишлашини, шунингдек, қонунчиликда белгиланган тартибда ахборот хавфсизлигини таъминлайди;

электрон тизимнинг операторлик ҳуқуқини Қўмитанинг розилигисиз учинчи шахсларга тақдим этилмаслик чораларини кўради;

Қўмитанинг буюртмаси асосида электрон тизимни такомиллаштириш чораларини кўради ва электрон тизим фойдаланувчиларига доимий техник ёрдам кўрсатади.

9-2. Белгилансинки, электрон тизим доирасида:

ташқи реклама ва ахборот объектларининг (конструкцияларининг) ўрнатиш чизмасидаги жойлашуви, эгаси ҳақидаги, ойлик йиғимлар тўғрисидаги ва бошқа маълумотлар онлайн электрон базани юритиш орқали ташқи реклама ва ахборот объектларининг (конструкцияларининг) ҳисоби юритилади ҳамда ягона электрон реестр шакллантириб борилади;

ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) эгалари учун шахсий кабинетлар очилиб, уларнинг Қўмита, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Автомобиль йўллари қўмитаси билан бўладиган барча муносабатлари, шу жумладан, реклама эскизларини экспертизадан ўтказиш жараёни электрон тизим орқали амалга оширилади;

ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш чизмаси ҳамда унга киритиладиган ўзгаришлар электрон тизимга киритилади;

тўловлар фақат электрон тизим орқали ўтказилади ва уларнинг биллинги юритилади;

электрон тизимда реал вақт режимида ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш учун рухсат бериш жараёнларининг босқичлари, фаоллик ҳолати мониторинг қилинади;

транспорт воситаларида жойлаштириладиган ташқи реклама ва ахборот объектларини жойлаштириш намунавий эскизлари ва ўрнатиш тартиблари киритилади;

электрон тизим орқали берилган реклама жойларининг паспортлари реестри юритилади.

9-3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2023 йил 1 декабрдан бошлаб:

а) ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш чизмалари, шунингдек, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорги Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан кўриб чиқилиб, маъқуллангандан кейин Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланади;

б) ташқи реклама ва ахборот объектини (конструкциясини) ўрнатиш ҳамда унда рекламани жойлаштиришга бўлган ҳуқуқ учун ягона ойлик йиғим миқдори Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан белгилангандан бошлаб 15 кундан кейин кучга киради;

в) Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш тартиби ҳамда уларга қўйиладиган талаблар ва техник регламент тасдиқлангандан сўнг бир йил ичида ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) белгиланган янги тартибга мослаштирилади;

г) ташқи реклама ва ахборот объектларига (конструкцияларига) рекламани жойлаштириш ва реклама жойининг паспортида кўрсатилган ер участкасидан, бинодан ёки иншоотдан вақтинча фойдаланиш имкони бўлмаган тақдирда, маҳаллий ҳокимликлар ёзма кўрсатмасига кўра ушбу объектни реклама қўйилиши тўхтатилган ва бошланган ойлар учун йиғимни тўлашдан озод қилган ҳолда, вақтинча демонтаж қилиш тартиби жорий этилади;

д) ер участкасида қурилиш ишлари ҳамда бинолар ва иншоотларда реконструкция-таъмирлаш ишлари тугалланганидан сўнг ёки ташқи реклама ва ахборот объектининг (конструкциясининг) демонтаж қилинишига сабаб бўлган бошқа сабаблар бартараф этилганидан кейин ташқи реклама ва ахборот объектини (конструкциясини) аввалги жойига ўрнатиш имконияти мавжуд бўлмаса, амалдаги ташқи реклама ва ахборот объекти (конструкцияси) ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш чизмасидан чиқариб ташланади ва тегишли реклама жойининг паспорти бекор қилиниб, ушбу объект эгасига унинг танловига кўра келгусида электрон аукцион орқали олинган ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) бўйича тегишли муддатга йиғимни тўлашдан озод қилиш йўли билан ҳам компенсация қилиниши мумкин.

9-4. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг ташқи рекламани жойлаштириш соҳасига оид вазифаларни самарали амалга ошириш мақсадида Департаментга қуйидаги вазифалар юклансин ва ваколатлар берилсин:

давлат мулки бўлган ер участкаларига, биноларга ҳамда иншоотларга ташқи реклама ва ахборот объектини (конструкциясини) ўрнатиш ва унда рекламани жойлаштиришга бўлган ҳуқуқни олиш учун ягона электрон савдо майдончаси орқали очиқ электрон аукционлар асосида танловлар ўтказилиши;

рекламага оид фаолият субъектларига ташқи реклама ва ахборот объектларидан (конструкцияларидан) фойдаланиш билан боғлиқ ҳужжатлар ва материалларни белгиланган муддатларда тақдим этишга доир сўров юборилиши;

қонунчиликка мувофиқ ташқи реклама ва ахборот объектларининг (конструкцияларининг) реклама жойлари паспорти берилиши ҳамда мулкчилик шаклидан қатъи назар ер участкаларига, биноларга ва иншоотларга ташқи реклама ва ахборот объектини (конструкциясини) ўрнатиш ва унда рекламани жойлаштиришга бўлган ҳуқуқ учун шартномалар тузилиши;

Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан Тошкент шаҳар ҳокимлигига ташқи реклама соҳасида юкланган бошқа вазифалар ҳам амалга оширилиши мумкин.

9-5. Белгилансинки:

а) 2023 йил 1 декабрдан бошлаб:

йиғим тўловлари биллинг тизими орқали Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг шахсий ғазна ҳисобварақларига амалга оширилади;

тадбиркорлик субъектлари томонидан реклама жойининг паспортини бошқа тадбиркорлик субъектлари номига қайта расмийлаштириш тақиқланади;

электрон аукцион якунига кўра ғолиб деб топилган иштирокчи беш иш кунида йиғимнинг уч ойлик миқдорини олдиндан тўлаши ҳамда жисмоний шахс ғолиб деб топилган тақдирда, белгиланган тартибда якка тартибдаги тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтиши шарт;

ягона электрон савдо майдончаси оператори томонидан электрон аукцион якунига кўра ғолиб деб топилган иштирокчининг номи, СТИРи ва бошқа реквизит маълумотлари электрон тизимга автоматик равишда юборилиши шарт;

б) видео экранли (электрон дисплейли) ташқи реклама объектларини масофавий бошқариш имкониятини яратувчи платформага уланишига рухсат берилади, бунда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига очиқ электрон танловлар асосида ташқи рекламани масофавий бошқариш хизматини кўрсатиш имкониятига эга бўлган тадбиркорлик субъектларини танлаш ҳуқуқи берилади;

в) илгари берилган реклама жойининг паспортини янги шаклдаги реклама жойининг паспортига алмаштиришда тегишли тўлов ва йиғимлар бўйича тўланмаган қарздорлик суммаси аниқланганда тегишли давр учун қарздорлик Тошкент шаҳрида реклама майдонининг (сатҳининг) бир квадрат метр учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 фоизи ва бошқа ҳудудларда 5 фоизи миқдорида ҳисобланади. Бунда Тошкент шаҳрида юқори технологияли конструкциялар (LED экран) учун 3 коэффициент ва бошқа ҳудудларда 2 коэффициент қўлланилади;

9-6. Белгилансинки, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ўз маъмурий ҳудуди доирасида:

а) юқори технологияли ташқи реклама ва ахборот объектларининг (конструкцияларининг) янги турларини ўрнатиш ҳамда улардан фойдаланишни рағбатлантириш тартибини белгилайди;

б) ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш чизмаларини, жойлаштириш тартибини, оралиқ масофаларини, турлари ва уларга қўйиладиган бошқа талабларни ўзлари ишлаб чиқиб тасдиқлайди ва ташқи реклама ва ахборот объектларининг (конструкцияларининг) намунавий тўплами асосида белгилайди;

в) ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш чизмаси ҳамда унга киритиладиган ўзгартишларни ўзларининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтларида эълон қилиб боради;

г) ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш учун ер участкасининг тижорат қийматини акс эттирувчи ҳудудларнинг зоналар бўйича тақсимотини тасдиқлайди;

д) Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда тегишли ташкилот ва идоралар вакилларидан иборат махсус ишчи гуруҳлар тузади. Бунда:

махсус ишчи гуруҳлар камида олти ойда бир марта барча турдаги ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) ушбу қарор талабларига мувофиқлиги юзасидан хатловдан ўтказишни ҳамда жойлаштирилган ташқи реклама ва ахборот объектларининг (конструкцияларининг) қонунчилик талабларига мувофиқлигини ўрганишни таъминлайди;

е) махсус ишчи гуруҳларнинг берган хулосалари ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) учун берилган реклама жойининг паспортларини (ёки унга тенглаштирилган ҳужжатларни) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг тегишли қарорлари билан бекор қилиш учун асос бўлади.

Бунда махсус ишчи гуруҳларнинг тегишли хулосаларига кўра хулоса олинган кундан бошлаб бир ой ичида реклама жойининг паспортлари (ёки унга тенглаштирилган ҳужжатлар) қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:

ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) хавфсизлигининг умумий техник регламентида назарда тутилган талабларга номувофиқ бўлганда;

реклама тарқатишдан бошқа мақсадда фойдаланилганда;

реклама жойининг паспорти берилган кундан эътиборан олти ой ичида ўрнатилмаганда;

ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш чизмасига номувофиқ бўлганда ёки унга киритилмаганда;

ўрнатилган ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) учун тўлов ўз вақтида амалга оширилмаганда;

реклама жойи паспорти эгасининг паспортни ва тузилган шартномани бекор қилиш тўғрисидаги аризаси мавжуд бўлганда;

ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) учун берилган реклама жойининг паспорти (ёки унга тенглаштирилган ҳужжатлар) қалбакилаштирилганда ёки асоссиз ўзлаштирилганда ёхуд бир шахснинг номига расмийлаштирилиб, бошқа шахс томонидан фойдаланилаётганда ёки ваколатга эга бўлмаган орган томонидан берилганда;

ташқи реклама бўйича тегишли тўлов ва йиғимлардан қарздорликни қоплаш мажбурияти паспорт эгаси томонидан бажарилмаганда;

қонунчиликда белгиланган бошқа ҳолатларда;

ж) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари реклама жойи паспортларини бекор қилиш тўғрисидаги қарорларини махсус веб-сайтларига уч иш куни ичида жойлаштириши шарт ва шу билан реклама жойи паспорт эгалари ушбу қарор тўғрисида хабардор қилинган деб ҳисобланади.

9-7. Рекламага оид фаолият субъектларига реклама тўғрисидаги қонунчиликни қўллаш масалалари бўйича тушунтиришлар бериш ва улар томонидан реклама тўғрисидаги қонунчилик талабларининг бузилиш ҳолатларини аниқлаш ва бартараф этиш чораларини кўриш бўйича Қўмита ҳузуридаги "Рақамли трансформация ва аутсорсинг маркази" давлат унитар корхонасига қўшимча ваколатлар берилсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси:

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин;

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмуни ва моҳияти оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.


11. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси Н.Ш. Шарипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                               А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 21 февраль














































Время: 0.1353
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск