Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Реклама /

Ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) қуриш учун бериладиган ер участкалари, давлат мулки бўлган бино ва иншоотлар рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 20.02.2020 й. 104-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 20 февралдаги

104-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ташқи реклама объектларини (конструкцияларини)

қуриш учун бериладиган ер участкалари, давлат

мулки бўлган бино ва иншоотлар рўйхатини

шакллантириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) қуриш учун бериладиган ер участкалари, давлат мулки бўлган бино ва иншоотлар рўйхатини шакллантириш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ваколатли орган - туман (шаҳар) ҳокимлиги;


масъул орган ва ташкилотлар:

а) ер участкасини танлаш юзасидан хулоса бериш бўйича:

Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳудудий бошқармалари йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлимлари;

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг ҳудудий органлари (тегишлилиги бўйича);

ҳудудлар ва иншоотлардан алоҳида режим асосида фойдаланадиган ҳамда уларни эксплуатация қиладиган ташкилотлар;

б) давлат мулки бўлган бино ва иншоотларни танлаш юзасидан хулоса бериш бўйича:

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий органлари ҳузуридаги ҳудудий ижара марказлари;

Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари;


реклама жойи паспорти - ташқи реклама объекти (конструкцияси) ва унинг эгаси тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган белгиланган шаклдаги ҳужжат.



2-БОБ. ЕР УЧАСТКАЛАРИ, ДАВЛАТ МУЛКИ

БЎЛГАН БИНО ВА ИНШООТЛАР РЎЙХАТИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ташаббуси билан ёки давлат ва нодавлат ташкилотларининг таклифлари, шунингдек, юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари асосида ташқи реклама объектлари (конструкциялари) қурилиши учун берилган ер участкалари, бино ва иншоотларнинг турлари, асосий дизайн ечимлари ва реклама тузилмаларининг ўлчамлари, уларнинг жойлашиш хариталарини (схемаларини) рўйхатини тузади.

Таклифлар ва мурожаатлар ер майдонларида ташқи реклама объектларини (конструкцияларини), шунингдек, давлат мулки бўлган бино ва иншоотларни қуриш ҳуқуқини бермайди.


4. Ваколатли орган ўз ҳудудини ташқи реклама объектлари (конструкциялари) жойлаштириш учун бериладиган ер участкалари, давлат мулки бўлган бино ва иншоотларини аниқлаш мақсадида хатловдан ўтказади.


5. Ваколатли орган хатловдан ўтказиш учун:

а) жойига чиққан ҳолда ва мутахассисларни жалб қилиб, махсус жиҳозлардан фойдаланган ҳолда объектларни (ер участкаларини) визуал текширувдан ўтказади;

б) объектнинг жойлашув жойини аниқлайди (геолокация);

в) ташқи реклама объектлари (конструкциялари) ўрнатиладиган жой ва объектни фотосуратга олади;

г) объектнинг манзилини аниқлайди;

д) объектнинг умумий тавсифини ва бошқа зарур маълумотларни тузиб чиқади.


6. Ташқи реклама воситаларига муҳандислик тармоқлари ва бошқа коммуникацияларга уланишни таъминловчи воситалар ўрнатилганда, хатлов варағида барча зарур ҳужжатлар илова қилинган ҳолда тегишли белги қўйилади.


7. Ҳар бир объект учун ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган маълумотлар, ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда икки нусхада хатлов варақаси ҳамда ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ электрон шаклда реклама жойи паспорти расмийлаштирилади.


8. Хатлов варақаси ва реклама жойи паспортлари ушбу Низом 2-бандининг "а" ва "б" кичик бандларида кўрсатилган ваколатли орган ва ташкилотларга беш иш куни ичида тасдиқлаш учун юборилади ҳамда ушбу орган ва ташкилотлар беш иш куни ичида хулоса ва келишувларни тақдим этади.


9. Ваколатли орган реклама жойи паспорти билан бир қаторда қуйидаги ҳужжатларни тайёрлайди:

реклама объектининг техник чизмаси;

транспорт воситалари ҳаракати соҳасида иш олиб борилган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли хизматлари билан келишилган ишлаб чиқариш ишларининг схемаси;

ландшафт ҳудудлар зонасида, туман (шаҳар) ободонлаштириш ҳудудида иш олиб боришда - ердан фойдаланиш учун рухсатнома;

ташқи реклама объекти (конструкцияси) жойлашувининг топографик тасвири;

ташқи реклама объектини (конструкциясини) энергия таъминоти тармоқларига улаш учун техник топшириқлар.

"Е-auksion" электрон савдо платформасида ушбу бандда кўрсатилган ҳужжатларни аукцион иштирокчилари, аукцион қатнашчилари ва ғолибларидан талаб қилиш қатъиян тақиқланади.

Ушбу бандда кўрсатилган ҳужжатларни тўплаш харажатлари "Е-auksion" электрон савдо платформасида аукцион орқали сотиладиган ташқи реклама объектлари (конструкциялари) учун олинган маблағлардан қопланади, бунда ташқи реклама объектлари (конструкциялари) эгаларининг фаолиятига ҳеч қандай аралашувга йўл қўйилмайди.

10. Рекламадан холи ҳудудлар жойлашуви Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг тегишли ҳудудий бўлинмалари ва бошқа манфаатдор идоралар билан келишилади.


11. Қуйидаги бино ва унинг ёндош ҳудудлари рекламадан холи ҳудудлар ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси;

Ўзбекистон Республикаси Олий суди;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари;

давлат бошқарув органлари ва муассасалари;

маданий ва тарихий аҳамиятга эга объектлар ва диний объектлар.

Ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) рекламадан холи ҳудудлардан 50 метр ёки ундан кам бўлган масофада жойлаштиришга (қуришга) йўл қўйилмайди.


12. Ваколатли орган ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш учун тегишли хулоса ва келишувларни олингандан сўнг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ер участкалари, бино ва иншоотларнинг рўйхатини шакллантириш учун реклама жойи паспорти, хатлов варақалари, тавсия этилган тузилмалар рўйхати, хариталар (схемалар) ва бошқа ҳужжатларни (маълумотларни) юборади.


13. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ер участкалари, давлат мулки бўлган бино ва иншоотларнинг электрон рўйхати ва реклама жойи паспортларини электрон шаклда "Е-auksion" электрон савдо платформасига жойлаштирган ҳолда ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) қуриш ҳуқуқини электрон аукционларда сотишни ташкил қилади.

14. Ташқи реклама объектларининг (конструкцияларининг) рўйхатлари оммавий ахборот воситаларида, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


15. Реклама жойи паспортини рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш), бериш, бекор қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


16. Ушбу Низом талабларини бузганликда айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.






Низомга

1-ИЛОВА



ХАТЛОВ ВАРАҒИ

Т/р

Кўрсаткичлар номи

Аниқланган ҳақиқий ҳолат

1

Ташқи реклама объектининг (конструкциясининг) манзили


2

Давлат мулки бўлган бино ва иншоотларни балансда сақловчиси номи


3

Ташқи реклама объекти (конструкцияси) ҳажми ва тури


4

Ташқи реклама объекти (конструкцияси) жойлашган ҳудуд


5

Ташқи реклама объектининг (конструкциясининг) жойлашув чизмаси


6

Ташқи реклама объекти (конструкцияси) жойлашган жой (ер, бино ва иншоот)


7

Умумий ҳудуд, ер участкасида ташқи реклама объекти (конструкцияси) эгаллаган ер майдони, кв. метр ҳисобида


8

Умумий ҳудуд, давлат мулки бўлган бино ва иншоотларда ташқи реклама объекти (конструкцияси) эгаллаган майдон, кв.метр ҳисобида


шу жумладан, қурилиши тугалланмаган бино эгаллаган майдон, кв. метр ҳисобида


9

Бошқа маълумотлар (мавжуд бўлса)






Низомга

2-ИЛОВА


РЕКЛАМА ЖОЙИНИНГ ПАСПОРТИ N_________

  

Т/р

Ташқи реклама объекти (конструкцияси) тўғрисида маълумотлар

1

Ташқи реклама объекти (конструкцияси) манзили:


1.1. Вилоят (шаҳар) __________ 1.2. Туман (шаҳар) _______________


1.3. Кўча __________________  1.4. Квартал _____________________


1.5. Мўлжал ________________________________________________


1.6. Бошқалар ______________________________________________

8. Ташқи реклама объекти (конструкцияси) эгаси ________________________________

                                                                                                    (Жисмоний ёки юридик шахс номи)

9. Ташқи реклама объекти (конструкцияси) эгасининг СТИР:_____________________

2

Реклама жойи паспорти берилган сана _________________________


Реклама жойи паспорти амал қилиш муддати ___________________

10. Реклама жойи паспорти келишилган масъул орган ва ташкилотлар рўйхати:

3

Ташқи реклама объекти (конструкцияси) ҳажми ва тури:


3.1.   кичик ҳажм (2,19 кв.м.гача) ___________________________

                                                                                             (тури)


3.2.   ўрта ҳажм (2,2 дан 12 кв.м. гача)________________________

                                                                                                  (тури)


3.3    катта ҳажм (12,1 дан 18 кв.м гача)_______________________

                                                                                                 (тури)


3.4    ўта катта ҳажм (18 кв.м дан катта)_______________________

                                                                                                   (тури)


1. _____________________________     _____________________________________

        (орган ва ташкилот номи)                   (келишилган ёки хулоса санаси ва рақами)


2. _____________________________     _____________________________________

        (орган ва ташкилот номи)                   (келишилган ёки хулоса санаси ва рақами)


3. _____________________________     _____________________________________

       (орган ва ташкилот номи)                   (келишилган ёки хулоса санаси ва рақами)


4. _____________________________     _____________________________________

        (орган ва ташкилот номи)                   (келишилган ёки хулоса санаси ва рақами)


4

Ташқи реклама объекти (конструкцияси) ҳудуди

___________________________________________________________

5

Ташқи реклама объекти (конструкцияси) томонлари сони

___________________________________________________________

6

Ташқи реклама объекти (конструкцияси) чизмаси:

(расм учун жой 1)

(расм учун жой 2)

7

Ташқи реклама объекти (конструкцияси) жойлашуви (ер бино ва иншоот):

(расм учун жой 3)

(расм учун жой 4)

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 21 февраль












































Время: 0.0230
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск