Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Реклама /

Ўрнатилган ташқи реклама объектлари (конструкциялари) учун тўлов миқдорини аниқлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 20.02.2020 й. 104-сон қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 20 февралдаги

104-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўрнатилган ташқи реклама объектлари

(конструкциялари) учун тўлов миқдорини

аниқлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом ташқи реклама объектларида (конструкцияларида) ташқи рекламани жойлаштириш (тарқатиш) ҳуқуқи учун табақалаштирилган йиғимларни белгилаш, шунингдек, уларни ҳисоблаш ва тўлаш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


шартнома - ваколатли орган ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига мувофиқ ташқи реклама объектларида (конструкцияларида) ташқи рекламани жойлаштириш ҳуқуқи учун йиғимларни тўловчи ўртасида тузилган ёзма ҳужжат;


йиғим - ташқи реклама объектларига (конструкцияларига) ташқи рекламани жойлаштириш учун йиғим;


тўловчи - шартномага мувофиқ ташқи рекламани жойлаштириш ҳуқуқини олган юридик ёки жисмоний шахс;


реклама жойининг паспорти - ташқи реклама объекти (конструкцияси) ва унинг эгаси тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳужжат;


ваколатли орган - туман (шаҳар) ҳокимлиги;


юқори технологияли ташқи реклама объектлари (конструкциялари) - рекламани намойиш қилишнинг технологияси ҳамда видео экран, проекцияли мослама ва ахборот тасвирларини скроллерли ўзгартириш тизими (реклама майдонининг ички ёритилиши ва реклама хабарларини динамик равишда ўзгартирувчи реклама тизими) каби рекламани намойиш қилишда реклама объектларининг (конструкцияларининг) ахборот майдонидаги хабарларни динамик равишда алмаштириб турувчи тизимлари билан фарқланадиган реклама объектлари (конструкциялари).


3. Йиғим миқдорлари ушбу Низомга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан белгиланади.


4. Йиғим тарифлари тўғрисидаги маълумотлар тўловчиларга оммавий ахборот воситалари, ваколатли органнинг, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг расмий веб-сайтлари орқали етказилади.



2-БОБ. ЙИҒИМЛАРНИ ҲИСОБЛАШ

ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ


5. Ҳар бир жой учун йиғим ташқи реклама объекти (конструкцияси) майдонидан келиб чиқиб, унда реклама жойлашганидан қатъи назар, реклама жойининг паспортида кўрсатиб ўтилган жой учун белгиланган тарифлар бўйича ҳар ойда ҳисобот ойининг 25-кунига қадар тўланади.


6. Йиғим тўловчининг жойлашган жойидан қатъи назар, ташқи реклама объекти (конструкцияси) жойлашган ҳудуд бўйича қуйидаги нисбатда тақсимланади:

45 фоиз - Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар Кенгашлари қарорлари асосида тегишли маҳаллий бюджети даромадига ўтказилади;

45 фоиз - Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг бюджетдан ташқари Рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармасига;

10 фоиз - “Тасвирий ойина” ижодий уюшмасининг тегишли бўлимларига.

Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг ажратилган минтақаларида жойлашган ер участкаларида ва иншоотларида ташқи реклама объектлари (конструкциялари) учун ойлик тўловларнинг (йиғимларнинг) 60 фоизи миқдорида Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хокимликлари бош молия бошқармалари ҳузуридаги ҳудудий мақсадли жамғармаларга, 40 фоизи миқдорида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасини ривожлантириш ва фаолиятини қўллаб қувватлаш жамғармасига йўналтирилади.

Йўл-транспорт инфратузилмаси объектларида реклама жойлаштириш учун ойлик тўловлар (йиғимлар) қуйидагича тақсимланади:

45 фоизи - Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар Кенгашлари қарорлари асосида тегишли маҳаллий бюджет даромадига;

45 фоизи - Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармалари махсус жамғармаларига;

10 фоизи - "Тасвирий ойина" ижодий уюшмасининг тегишли бўлимларига.

7. Йиғим ташқи реклама объектининг (конструкциясининг) ахборот майдони ўлчамларидан йил ҳисобида ундирилади.


8. Ҳар бир ташқи реклама объекти (конструкцияси) учун тарифлар миллий валютада - 1 кв. метр ахборот майдони учун белгиланади.

Агар ташқи реклама - ташқи реклама объекти (конструкцияси) ахборот майдони ўлчамларидан 1 кв. метрдан ортиқ четга чиқса, қўшимча ҳақ олинади.

Йиғим тарифлари йилига кўпи билан бир марта Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорга Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан кўриб чиқилади.


9. Юқори технологияли ташқи реклама объекти (конструкцияси) ўрнатилган ҳолларда, йиғим суммасига 0,7 коэффициент қўлланилади, видео экранли қурилмалар бундан мустано.

12 ойлик йиғим олдиндан тўланган ҳолларда, йиғим суммасига 0,8 коэффициент қўлланилади.

Ушбу банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳолатлар юз берса 0,7 га тенг ягона коэффициент қўлланилади.


10. Йиғимлар ўз вақтида тўланмаган тақдирда, тўловчидан кечиктирилган ҳар бир кун учун йиғим суммасининг 0,5 фоизи миқдорида пеня ундирилади.

Тўловларнинг ўз вақтида тўланмаганлиги учун ундирилган пеня маблағлари тегишли туман (шаҳар) маҳаллий бюджетларига келиб тушади.


11. 90 кун давомида йиғимларни тўламаслик суд тартибида реклама жойининг паспорти ва шартномани бекор қилиш учун асос бўлади.

Реклама жойининг паспортини ва шартномасини бекор қилиш тўловчини йиғим ва пеняни тўлашдан озод қилмайди.


12. Йиғимлар қуйидаги ташқи реклама объектлари (конструкциялари) учун тўланади:

а) ер участкаларида ўрнатилган алоҳида турувчи конструкциялар:

кичик форматдаги (2,19 кв.метргача);

ўрта форматдаги (2,2 дан 12 кв. метргача);

катта форматдаги (12 дан 18 кв. метргача);

ўта катта форматдаги (18 кв. метрдан ортиқ);

0,3 х 0,3 метрдан катта ҳажмли-фазовий қурилма;

майдони 2 кв. метр ва ундан кўп бўлган ёруғли-диодли мониторлар (видео экранлар);

байроқли рекламалар тўплами (композиция);

реклама модулларига эга кўрсаткичлар;

умумий майдони 3 кв. метрдан ортиқ афиша деворлар;

б) бинолар, иншоотлар ва қурилмалардаги реклама конструкциялари:

бинонинг ташқи қисмида жойлаштирилган конструкциялар;

биноларнинг том қисмларидаги конструкциялар - меъморий шакл (ҳайкаллар);

том усти ёруғли реклама конструкциялари;

майдони 2 кв. метр ва ундан ортиқ бўлган йирик конструкциялар;

павильонлардаги конструкциялар;

кўча мебели, хусусан, реклама модули ўрнатилган ўриндиқлар;

майдонли тўсиқлардаги конструкциялар;

кўприкларда, йўл ўтказгичлар, қувур линиялари, ёритиш тиргакларида ўрнатилган конструкциялар;

проекцияли узатма;

маркизлар;

консоль панеллар;

имиджли реклама ва ахборот қурилмалари;

реклама блоклари;

электр экранлар (видео экранлар, “югурувчи сатрлар” дисплейлари ва бошқалар);

ёруғли диодли медиафасадлар;

в) ташқи реклама вақтинчалик объектлари (конструкциялари):

қурилиш майдончаларидаги 2 кв. метр ва ундан кўп бўлган вақтинча реклама тўсиқлари;

алоҳида турувчи ва ёруғли кронштейнлар;

2 кв. метр ва ундан кўп бўлган умумий овқатланиш ва савдо нуқталаридаги реклама;

вақтинча турдаги киосклар ва павилонлардаги реклама;

плакатлар, чодирлар, соябонлар, каноплар, байроқлар, осма байроқлар, елканли байроқлардаги реклама;

ностандарт шаклдаги конструкциялар;

промоқурилмалар.


13. Ортиқча тўланган йиғим суммасини қайтариш (ҳисобга ўтказиш) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



3-БОБ. ЙИҒИМЛАРНИНГ ТАБАҚАЛАШТИРИЛГАН

СТАВКАЛАРИ


14. Юридик ва жисмоний шахслар учун табақалашган ставкаларни белгилашда ташқи реклама объекти (конструкцияси) жойлашган жойи, муҳандислик тармоқлари билан таъминланганлиги, йирик шаҳарлар, туман марказлари, халқа йўллари ва ҳалқаро аҳамият касб этувчи автомобиль йўллари, ҳамда овул ва қишлоқ жойлари архитектура ва бошқа хусусиятларидан келиб чиқиб ҳудудларга бўлинади.


15. Вилоят марказлари мажбурий тартибда учдан бешгача (3-5) зоналарга, вилоят марказлари, қишлоқлар ва қишлоқ жойлари эса икки (2) зонага бўлиниши мумкин.

Тошкент шаҳрида зоналар сифатида ер солиғи ҳисобланадиган ҳудудлар ҳисобланади.

Бошқа ҳудудий зоналар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари вилоят Кенгашлари томонидан белгиланади.


16. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг ҳудудий зоналари коэффициентлари ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ белгиланади.


17. Ижтимоий-иқтисодий ривожланишига қараб Ўзбекистон Республикасининг ҳудудлари 5 гуруҳга бўлинади:

1-гуруҳ - Тошкент шаҳри;

2 гуруҳ - Бухоро, Самарқанд ва Тошкент вилоятлари;

3 гуруҳ - Андижон, Наманган, Фарғона, Навоий ва Хоразм вилоятлари;

4 гуруҳ - Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари;

5-гуруҳ - Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари.


18. Нукус шаҳри ва вилоят марказларида ўрнатилган йиғим ставкалари Тошкент шаҳри учун белгиланган ставка миқдорларидан ошмаслиги керак.


19. Барча юридик ва жисмоний шахслар ҳамда маҳсулот турлари учун бир хил тўловлар белгиланади.

Бунда қишлоқлар ва қишлоқ жойларда ўрнатилган ташқи реклама объектлари (конструкциялари) учун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари вилоят Кенгашлари томонидан ушбу Низомга 1-иловада белгиланганидан пастроқ коэффициентлар қўлланилиши мумкин.


20. Тўлов миқдори қуйидагича белгиланади:

Т = М х К,

бунда:

Т - 1 ойда 1 кв. метр учун таянч йиғим миқдори;

М - 1 ойда 1 кв. метр учун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг қарорлари билан белгиланадиган минимал йиғим;

К - ҳудудий зоналар коэффициенти.



4-БОБ. АВВАЛ БЕРИЛГАН РУХСАТНОМАЛАРНИНГ

АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТЛАРИНИ УЗАЙТИРИШ

УЧУН ТЎЛАНАДИГАН ЙИҒИМЛАРНИНГ

АСОСИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ


21. Ташқи реклама объектларига (конструкцияларига) берилган паспортлар, гувоҳномалар, сертификатлар, рухсатномалар ва ҳуқуқни белгиловчи бошқа ҳужжатларга асосан аввал тузилган шартномалар муддатини узайтиришга ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ йиғим миқдори тўланганидан кейин рухсат этилади.

Қонун ҳужжатларига мувофиқ аввал тузилган шартномаларни узайтиришдан, ташқи реклама ўрнатилган объектларга (конструкцияларга) берилган паспортлар, гувоҳномалар, сертификатлар, рухсатномалар ва бошқа ҳуқуқларга оид ҳужжатлар беришдан тушган маблағлар йил давомида ҳар ой туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига тенг миқдорда тақсимланиб боради.


22. Қонун ҳужжатларига мувофиқ аввал тузилган шартномаларни узайтиришдан, ўрнатилган ташқи реклама объектларига (конструкцияларига) берилган паспортлар, гувоҳномалар, сертификатлар, рухсатномалар ва бошқа ҳуқуқларга оид ҳужжатлар учун тўланадиган йиғим суммаси қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:


а) Т = Cс х К

бунда:

Т - ерга ўрнатилган ташқи реклама объектлари (конструкциялари) учун тўлов миқдори (1 кв. метр учун);

Сс - йиғим тўлаш (тўлов) санасида ташқи реклама объекти (конструкцияси) жойлашган ер участкаларидан фойдаланганлик учун юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ставкаси (1 кв. метр учун);

К - ташқи реклама объектларининг (конструкцияларининг) индивидуал форматлари учун тасдиқланган коэффициент.


б) Т = М х К

бунда:

Т - мулкчилик шаклидан қатъи назар, бино ва иншоотларга ўрнатилган ташқи реклама объектлари (конструкциялари) учун тўлов миқдори (1 кв. метр учун);

М - йиғимларни ҳисоблаш (тўлаш) санасида маҳаллий ҳокимият органлари томонидан тасдиқланган, давлат кўчмас мулки учун белгиланган хизматларнинг минимал даражаси (1 кв. метр учун);

К - ташқи реклама объектларининг (конструкцияларининг) индивидуал форматлари учун тасдиқланган коэффициент.



5-БОБ. ТЎЛОВЧИЛАРНИНГ ҲУҚУҚ

ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


23. Тўловчилар йиғимлар нотўғри ҳисобланган тақдирда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ортиқча тўланган суммани қайтариб олишга ҳақли.


24. Ўз вақтида тўланмаган йиғим суммаси пеня тўловларини ҳисобга олган ҳолда, тўловни тўлашдан бўйин товлашнинг бутун муддати учун олинади.


25. Нотўғри ҳисоблаш ёки белгиланган тартибни бузиш натижасида ундирилган ортиқча маблағ қайтарилади.


26. Юридик ва жисмоний шахслар томонидан тақдим этиладиган ташқи реклама объектлари (конструкциялари) тўғрисидаги маълумотларнинг ишончлилиги, ҳисоб-китобларнинг тўғрилиги ва тўловларни ўз вақтида тўлаш учун жавобгарлик тўловчилар ва уларнинг мансабдор шахсларига юкланади.


27. Тўловчилар ҳисоб-китобларнинг тўғрилиги, тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ тўланганлиги учун жавобгардирлар.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


28. Ушбу Низомда назарда тутилмаган йиғимларни тўлаш шартлари қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.


29. Ваколатли орган шартномани тузиш ва шартномани тузиш пайтида қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиниши учун шахсан жавобгардир.


30. Маълумотни яшириш, ўз вақтида тақдим этмаслик, шунингдек, уларни бузиб кўрсатганлик учун айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.


31. Томонлар шартномага мувофиқ қабул қилинган мажбуриятларни бажармаган тақдирда, томонлар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.


32. Йиғимларни тўлаш билан боғлиқ низолар шартнома ва қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал қилинади.


33. Йиғимнинг тўлиқлиги, ўз вақтида ва тўғри ҳисоблаб чиқилиши, тўловларнинг тўланиши бўйича назорат ваколатли орган томонидан амалга оширилади.





Низомга

1-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент

шаҳрининг ҳудудий зоналари коэффициентлари

    

Т/р

Шаҳарлар номи

Йирик шаҳарлар

Айланма йўллар

I зона

II зона

III зона

IV зона

V зона

1

Тошкент шаҳри*

3,0

2,8

2,6

2,4

2,2

2,2

Т/р

Шаҳарлар ва туманлар номи

Йирик шаҳарлар

Шаҳар ва туманлар

Халқаро аҳамиятга эга

автомобиль йўллари

Қишлоқлар

(поселкалар)

Қишлоқ

жойлари

I зона

II зона

III зона

2

Қорақалпоғистон Республикаси


Нукус шаҳри

1,8

1,7

1,6

-

0,8

-

-


бошқа шаҳар ва туманлар

-

-

-

1,6

0,8

1,0

1,0

3

Андижон вилояти


Андижон шаҳри

2,4

2,2

2,4

-

1,0

-

-


Асака шаҳри

2,2

2,0

1,8

-

1,0

-

-


бошқа шаҳар ва туманлар

-

-

-

1,8

1,0

1,0

1,0

4

Бухоро вилояти


Бухоро шаҳри

2,7

2,5

2,3

-

1,0

-

-


Когон шаҳри

2,5

2,2

1,8

-

1,0

-

-


Ғиждувон тумани

2,3

2,0

1,6

-

1,0

-

-


бошқа шаҳар ва туманлар

-

-

-

1,6

1,0

1,0

1,0

5

Жиззах вилояти


Жиззах шаҳри

2,0

1,8

1,6

-

0,7

-

-


Зомин тумани

1,8

1,6

1,4

-

0,7

-

-


бошқа шаҳар ва туманлар

-

-

-

1,4

0,7

1,0

1,0

6

Қашқадарё вилояти


Қарши шаҳри

2,5

2,3

2,1

-

0,7

-

-


Шаҳрисабз шаҳри

2,3

1,1

1,8

-

0,7

-

-


бошқа шаҳар ва туманлар

-

-

-

1,8

0,7

1,5

1,5

7

Навоий вилояти


Навоий шаҳри

2,4

2,2

2,0

-

0,7

-

-


Зарафшон шаҳри

2,2

2,0

1,8

-

0,7

-

-


бошқа шаҳар ва туманлар




1,6

0,7

1,0

1,0

8

Наманган вилояти


Наманган шаҳри

2,4

2,2

2,0

-

0,8

-

-


бошқа шаҳар ва туманлар

-

-

-

2,0

0,8

1,5

1,5

9

Самарқанд вилояти


Самарқанд шаҳри

2,7

2,5

2,3

-

1,0

-

-


бошқа шаҳар ва туманлар

-

-

-

2,3

1,0

1,5

1,5

10

Сирдарё вилояти


Гулистон шаҳри

2,0

1,8

1,6

-

1,0

-

-


Сирдарё шаҳри

1,8

1,6

1,4

-

1,0

-

-


Янгиер шаҳри

1,8

1,6

1,4

-

1,0

-

-


бошқа шаҳар ва туманлар

-

-

-

1,4

1,0

1,5

1,5

11

Сурхондарё вилояти


Термиз шаҳри

2,5

2,3

2,1

-

1,0

-

-


бошқа шаҳар ва туманлар

-

-

-

2,1

1,0

1,6

1,6

12

Тошкент вилояти


Олмалиқ шаҳри

2,7

2,5

2,3

-

1,0

-

-


Ангрен шаҳри

2,7

2,5

2,3

-

1,0

-

-


Чирчиқ шаҳри

2,7

2,5

2,3

-

1,0

-

-


Бекобод шаҳри

2,7

2,5

2,3

-

1,0

-

-


Янгийўл шаҳри

2,7

2,5

2,3

-

1,0

-

-


Оҳангарон шаҳри

2,7

2,5

2,3

-

1,0

-

-


Нурафшон шаҳри

2,7

2,5

2,3

-

1,0

-

-


Зангиота тумани

2,7

2,5

2,3

-

1,0

-

-


Қибрай тумани

2,7

2,5

2,3

-

1,0

-

-


Тошкент тумани

2,7

2,5

2,3

-

1,0

-

-


Янгийўл тумани

2,7

2,5

2,3

-

1,0

-

-


Бўстонлиқ тумани

2,7

2,5

2,3

-

1,0

-

-


бошқа шаҳар ва туманлар

-

-

-

2,0

1,0

1,5

1,5

13

Фарғона вилояти


Фарғона шаҳри

2,4

2,2

2,0

-

1,0

-

-


Қўқон шаҳри

2,2

2,0

1,8

-

1,0

-

-


Марғилон шаҳри

2,0

1,8

1,6

-

1,0

-

-


бошқа шаҳар ва туманлар

-

-

-

1,6

1,0

1,0

1,0

14

Хоразм вилояти


Урганч шаҳри

2,4

2,2

2,0

-

1,0

-

-


Хива шаҳри

2,4

2,0

1,8

-

1,0

-

-


бошқа шаҳар ва туманлар

-

-

-

1,6

1,0

1,5

1,5

   

*) Тошкент шаҳрида ер солиғини ҳисоблаш учун белгиланган зоналар асосий (таянч) ҳисобланади.






Низомга

2-ИЛОВА



Ташқи реклама объектларига (конструкцияларига)

берилган паспортлар, гувоҳномалар, сертификатлар,

рухсатномалар ва ҳуқуқни белгиловчи бошқа ҳужжатларга

мувофиқ аввал тузилган шартномалар муддатини

узайтириш учун ундириладиган бир марталик

йиғим миқдорлари

(1 кв.метр учун)

Т/р

Ҳудуд номи

Реклама объекти (конструк-цияси) жойлашган жой

Ташқи реклама объекти (конструкцияси)

номи (формати)

кичик формат*

(хажми 2,19 кв.метргача)

ўрта формат

(2,2 дан 12 кв.метргача)

катта формат

(12,1 дан 18 кв.метргача)

жуда катта формат

(18 кв.метрдан юқори)

1

Қорақалпоғистон Республикаси

ерда

Сс х 8

Сс х 7

Сс х 6

Сс х 6

бинода**

М х 4

М х 3

М х 2

М х 2

2

Андижон вилояти

ерда

Сс х 11

Сс х 10

Сс х 9

Сс х 8

бинода

М х 6

М х 5

М х 4

М х 3

3

Бухоро вилояти

ерда

Сс х 12

Сс х 11

Сс х 10

Сс х 9

бинода

М х 7

М х 6

М х 5

М х 4

4

Жиззах вилояти

ерда

Сс х 8

Сс х 7

Сс х 6

Сс х 6

бинода

М х 4

М х 3

М х 2

М х 2

5

Қашқадарё вилояти

ерда

Сс х 10

Сс х 9

Сс х 8

Сс х 7

бинода

М х 5

М х 4

М х 3

М х 3

6

Навоий вилояти

ерда

Сс х 11

Сс х 10

Сс х 9

Сс х 8

бинода

М х 6

М х 5

М х 4

М х 3

7

Наманган вилояти

ерда

Сс х 11

Сс х 10

Сс х 9

Сс х 8

бинода

М х 6

М х 5

М х 4

М х 3

8

Самарқанд вилояти

ерда

Сс х 12

Сс х 11

Сс х 10

Сс х 9

бинода

М х 7

М х 6

М х 5

М х 4

9

Сурхондарё вилояти

ерда

Сс х 10

Сс х 9

Сс х 8

Сс х 7

бинода

М х 5

М х 4

М х 3

М х 3

10

Сирдарё вилояти

ерда

Сс х 8

Сс х 7

Сс х 6

Сс х 6

бинода

М х 4

М х 3

М х 2

М х 2

11

Тошкент вилояти

ерда

Сс х 12

Сс х 11

Сс х 10

Сс х 9

бинода

М х 7

М х 6

М х 5

М х 4

12

Фарғона вилояти

ерда

Сс х 11

Сс х 10

Сс х 9

Сс х 8

бинода

М х 6

М х 5

М х 4

М х 3

13

Хоразм вилояти

ерда

Сс х 11

Сс х 10

Сс х 9

Сс х 8

бинода

М х 6

М х 5

М х 4

М х 3

14

Тошкент шаҳри

ерда

Сс х 14

Сс х 13

Сс х 12

Сс х 11

бинода

М х 9

М х 8

М х 7

М х 6

*) Ташқи рекламанинг бошқа объектларини (конструкцияларини) ҳисоблаш кичик форматлар учун белгиланган формулага мувофиқ амалга оширилади.


**) Мулкчилик шаклидан қатъий назар.


Шартли белгилар:

Сс - тўловларни тўлаш (тўлов) санасида ташқи реклама объекти (конструкцияси) жойлашган ер участкаларидан фойдаланганлик учун юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ставкаси (1 кв.метр учун);

М - тўловларни ҳисоблаш (тўлаш) санасида маҳаллий ҳокимият органлари томонидан тасдиқланган, давлат кўчмас мулки учун белгиланган реклама хизматларнинг минимал даражаси (1 кв.метр учун).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 21 февраль












































Время: 0.0060
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск