Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Статистика. Ҳисобот / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Давлат статистика ишлари дастурлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.02.2020 й. 105-сон "2020 йил учун Давлат статистика ишлари дастурини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.02.2020 й.

N 105




2020 ЙИЛ УЧУН ДАВЛАТ

СТАТИСТИКА ИШЛАРИ ДАСТУРИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


"Давлат статистикаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2020 йил учун Давлат статистика ишлари дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси давлат статистика ишлари белгиланган муддатларда сифатли бажарилишини, миллий ва хорижий фойдаланувчиларнинг кенг оммаси учун ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ва таркибий ўзгартиришларнинг амалга оширилиши тўғрисидаги статистик маълумотларнинг ишончлилиги, шаффофлиги ва ошкоралигини таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Дастурга мувофиқ бажарилган давлат статистика ишлари учун Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан:

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан тақдим этилган бажарилган ишлар тўғрисидаги далолатномаларга асосан ҳақ тўланишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларига мувофиқ 2020 йил давомида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори оширилганда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг ҳисоб-китобларига мувофиқ қўшимча зарур маблағлар ажратсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раиси Б.А. Бегалов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 21 февраль






















Время: 0.1631
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск