ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Чет эл фуқароларининг Ўзбекистонга келиши, кетиши ва бўлиши /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.02.2020 й. 115-сон "Дипломатик ёки расмий паспорти эгалари бўлган Япония фуқароларига Ўзбекистон Республикасига визасиз кириш режимини либераллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.02.2020 й.

N 115



ДИПЛОМАТИК ЁКИ РАСМИЙ ПАСПОРТИ

ЭГАЛАРИ БЎЛГАН ЯПОНИЯ ФУҚАРОЛАРИГА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИГА ВИЗАСИЗ КИРИШ

РЕЖИМИНИ ЛИБЕРАЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг 2019 йил 17 - 20 декабрь кунлари Японияга расмий ташрифи давомида эришилган келишувларни самарали амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси ва Япония ўртасида ҳар томонлама ўзаро манфаатли алоқаларни янада мустаҳкамлаш, шунингдек, Япония фуқаролари учун амалдаги Ўзбекистон Республикасига визасиз кириш режимини янада либераллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Япониянинг Ўзбекистон Республикасидаги Элчихонаси ўртасида 2020 йил 1 мартдан паритет асосда дипломатик ёки расмий (Япония фуқаролари) паспорт эгалари бўлган Ўзбекистон ва Япония фуқароларига икки мамлакат худудига визасиз кириш тартибини жорий этишни назарда тутувчи ноталар алмашинуви амалга оширилгани маълумот учун қабул қилинсин.


2. 2020 йил 1 мартдан бошлаб паритет асосда Япония Ташқи ишлар вазирлиги томонидан берилган дипломатик ёки расмий паспорт эгалари бўлган Япония фуқаролари:

Ўзбекистон Республикасида дипломатик ёки консуллик фаолиятини амалга ошириш ҳамда Япония Ҳукуматининг вазифаларини бажариш билан боғлиқ бўлган, шу жумладан улар билан доимий яшайдиган оила аъзолари (турмуш ўртоғи ва вояга етмаган болалари) учун Ўзбекистон Республикасида бўлиш муддатига;

ушбу банднинг иккинчи хатбошисида назарда тутилгандан бошқа мақсадларда 90 кунгача Ўзбекистон Республикасига визасиз кириш тартиби белгилансин.


3. Ушбу қарорнинг 2-бандида назарда тутилган визасиз кириш тартиби, Ўзбекистон Республикасига меҳнат, касбий ва бошқа фаолиятни (шу жумладан, туризм ва мукофотланадиган спорт тадбирлари) амалга ошириш ёки доимий яшаш учун келадиган Япония фуқароларига нисбатан татбиқ этилмайди.


4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги бир ой муддатда Япониянинг дипломатик, расмий ва умумфуқаролик паспортлари намуналари, шу жумладан, уларнинг батафсил тавсифи ва ҳимоя элементларини сўраб олсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири А.Х. Камилов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 29 февраль

































Время: 0.1957
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск