ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Электр энергетикаси. Иссиқлик энергетикаси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.02.2020 й. 111-сон "Тадбиркорлик субъектларини электр тармоқларига улаш тартибини соддалаштириш ва бизнес муҳитини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.02.2020 й.

N 111




ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИ

ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИГА УЛАШ ТАРТИБИНИ

СОДДАЛАШТИРИШ ВА БИЗНЕС МУҲИТИНИ ЯНАДА

ЯХШИЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мамлакатда бизнес муҳитини янада яхшилаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 20 ноябрдаги ПҚ-4525-сон қарорига мувофиқ тадбиркорлик субъектларини электр тармоқларига улаш ва электр ҳисоблагичларии қиёслашдан ўтказиш тартибини соддалаштириш, муддатларини қисқартириш ва сарф-харажатларни оптималлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАPOP ҚИЛАДИ:


1. 2020 йил 1 мартдан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

электр энергиясининг барча истеъмолчиларига ўрнатилган электр энергиясини ҳисобга олиш приборларини даврий қиёслашдан ўтказиш учун "Ҳудудий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти ва унинг таркибидаги ташкилотларга тўғридан-тўғри мурожаат қилиш ҳуқуқи берилади;

"Ҳудудий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти ва унинг таркибидаги ташкилотларга тўғридан-тўғри мурожаат қилинганда, қиёслашдан ўтказиш бўйича барча харажатлар мазкур ташкилотларнинг ўз маблағлари ҳисобидан қопланади.


2. Белгилаб қўйилсинки:

электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш лойиҳаси доирасида назарда тутилган истеъмолчиларнинг мазкур тизимга мос келмайдиган электр энергиясини ҳисобга олиш приборларини даврий қиёслов муддати келганда, ушбу приборларни қиёсловдан ўтказмасдан ўрнига автоматлаштирилган тизимга мос келувчи приборлар ўрнатилади;

электр энергиясини ҳисобга олиш приборларини истеъмолчиларни мурожаатига кўра Давлат хизматлари марказлари орқали фақат электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасининг созлиги ёки қўллашга яроқлилиги, метрологик тавсифлари бўйича мунозарали саволлар туғилганда қиёслашдан ўтказилади.


3. "Ҳудудий электр тармоқлари" акциядорлик жамиятининг "Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш дирекцияси" масъулияти чекланган жамиятини "Ҳудудий электр тармоқлари" акциядорлик жамиятининг филиалига айлантириш, штат жадвалини кўпайтириш йўли билан қайта ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мамлакатда бизнес муҳитини янада яхшилаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 20 ноябрдаги ПҚ-4525-сон қарорига мувофиқ электр таъминоти тизимига уланиш тартиботларни соддалаштириш ва муддатларини қисқартириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Энергетика вазирлиги Адлия вазирлиги, бошқа вазирлик ва идоралар билан биргаликда қуйидагилар назарда тутилган тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритишни тезлаштирсин:

улаш босқичларини оптималлаштириш ва қурилиш муддатларини камида йигирма беш кунга қисқартириш;

тадбиркорлик субъектларининг қуввати 140кВ (160кВА)гача бўлган электр қурилмаларини электр тармоқларига улаш ишларини амалга ошириш бўйича табақаланган муддатларни белгилаш;

қурилиш-монтаж ишлари ниҳоясига етказилгандан сўнг электр қурилмаларини "тайёр ҳолда" улаш бўйича шартномаларнинг намунавий шаклларини тасдиқлаш;

ўз вақтида қурилиш-монтаж ишларини бажармаган ташкилотларнинг мажбурият ва жавобгарлигини белгилаш.


5. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги:

Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, "Ҳудудий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти билан биргаликда 2020 йил 1 сентябрга кадар электр таъминоти ташкилотларида янги биллинг тизимини ҳамда ресурсларни бошқариш, ишлаб чиқариш ва бошқариш жараёнларини автоматлаштириш тизими (ERP)ни жорий этиш бўйича танловни белгиланган тартибда ўтказишга доир чораларни кўрсин ва якунланишини таъминласин;

"Ҳудудий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти ва Адлия вазирлиги билан биргаликда лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва электротехника маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи ташкилотларни истеъмолчилар томонидан танлаш имкониятини берадиган ҳамда нархларни рақобат асосида шакллантирадиган онлайн платформа 2020 йил 1 октябрга кадар ишга туширилишини таъминласин.


6. Паст кучланишли электр тармоқларини янгидан қуриш, модернизация ва реконструкция қилиш ишларини жадаллаштириш ҳамда қурилиш-монтаж ишларини таннархини пасайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ва "Ҳудудий электр тармоқлари" акциядорлик жамиятининг:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш Дастури тўғрисида" 2016 йил 23 ноябрдаги ПҚ-2661-сон қарори доирасида Обод қишлоқ, Обод маҳалла, қишлоқ жойларда арзон уй жойлар, шаҳарларда арзон кўп квартирали уйлар қуриш дастурлари, Ҳукумат топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳудудларга амалга оширилган ташрифлари доирасидаги топшириқлар, фуқаролар мурожаатлари асосида паст кучланишли электр узатиш тармоқлари ва трансформатор пунктларини реконструкция қилиш, янгиларини қуриш ишлари бажарилишини назарда тутган манзилли дастур шакллантирилиб, амалга ошириш;

иқтисодий самарадорликни баҳолаган ҳолда "Ҳудудий электр тармоқлари" акциядорлик жамиятининг ҳудудий электр тармоқлари ташкилотлари таркибида 2020 йилда темир-бетон таянчлари, металл ва бетон маҳсулотларини ишлаб чиқариш цехлари ва қурилиш бўлинмаларини ташкил этиш;

"Ҳудудий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти тизимидаги ташкилотларга 0,4 - 6 - 10 кВ кучланишли электр узатиш тармоқлари ва трансформатор пунктларини лойиҳалаш ва қуриш ишларини амалга ошириш ҳуқуқини бериш бўйича таклифлари маъкуллансин.

Энергетика вазирлиги ва "Ҳудудий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти билан биргаликда паст кучланишли турмакларни янгидан қуриш, модернизация ва реконструкция қилиш бўйича "Ҳудудий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти тизимидаги ташкилотлар томонидан амалга оширилган ишларни қабул қилиш тартибини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ва "Ҳудудий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташки савдо вазирлиги билан биргаликда 2020 йил 1 декабрга кадар:

35 - 110 кВ кучланишли электр узатиш тармоқлари ва подстанцияларини 2025 йилларда янгидан қуриш, модернизация ва реконструкция қилиш дастурини;

0,4 - 6 - 10 кВ кучланишли электр узатиш тармоқларини 2021-2025 йилларда янгидан қуриш, модернизация ва реконструкция қилиш дастурини молиялаштириш манбаларини аниқлаган ҳолда ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" ва "Ҳудудий электр тармоқлари" акциядорлик жамиятларининг "Қўшкўпир электротехника заводи" МЧЖ устав капиталидаги "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖга тегишли 20,937 фоиз ҳамда "Хоразм ҲЭТК" АЖга тегишли 79,063 фоиз улушларни "Энерго-РЭС" МЧЖга баланс (қолдиқ) қийматида сотиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С. Султанов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 29 февраль
































Время: 0.0042
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск