ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси (Парламент) / Олий Мажлис Сенати. Сенат аъзолари /

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 06.01.2020 й. 1018-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг гувоҳномаси ва кўкрак нишони тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.01.2020 й.

N 1018




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ   МАЖЛИСИ   ҚОНУНЧИЛИК

ПАЛАТАСИ ДЕПУТАТИНИНГ ВА СЕНАТИ

АЪЗОСИНИНГ ГУВОҲНОМАСИ ВА КЎКРАК

НИШОНИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 73, 85-моддалари ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5 ва 20-моддаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ҚАРОРИ ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг гувоҳномаси ва кўкрак нишони тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг кўкрак нишони тавсифи ва намунаси 2 ва 2а-иловаларга мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг гувоҳномаси тавсифи ва намунаси 3 ва 3а-иловаларга мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг гувоҳномасига транспортда бепул юриш ҳуқуқини берадиган илова варақасининг тавсифи ва намунаси 4 ва 4а-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасида белгиланган депутатнинг ва сенаторнинг транспортда текин юриш ҳуқуқини амалга оширилишини таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг айрим қарорлари 5-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.


5. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари М. Истамов зиммасига юклансин.



Раис                                                                М. Абдусаломов






Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг

2020 йил 6 январдаги

1018-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати

аъзосининг гувоҳномаси ва кўкрак нишони тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати (бундан буён матнда депутат деб юритилади) ва Сенати аъзосига (бундан буён матнда сенатор деб юритилади) гувоҳнома ва кўкрак нишон бериш, ундан фойдаланиш, шунингдек йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган гувоҳнома ва кўкрак нишонни ўрнига янгисини бериш тартибини белгилайди.



I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг гувоҳномаси депутат ва сенаторнинг ваколати ҳамда шахсини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.


2. Депутат ва сенаторнинг кўкрак нишони депутатлик ва сенаторлик мақомига эга бўлган мансабдор шахс сифатида ажратиб турувчи белги ҳисобланади.

Кўкрак нишони кўкракнинг чап томонига тақилади.


3. Депутат ва сенаторга гувоҳнома ҳамда кўкрак нишон Марказий сайлов комиссияси Котибиятида (депутатлар учун алоҳида, сенаторлар учун алоҳида юритилган махсус қайд дафтарида) рўйхатга олиниб, Марказий сайлов комиссияси Раиси ёки у ваколат берган шахс томонидан топширилади.



II БОБ. ДЕПУТАТ ВА СЕНАТОРНИНГ ГУВОҲНОМАСИ


4. Депутат ва сенаторнинг гувоҳномаси Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг (бундан буён матнда Марказий сайлов комиссияси деб юритилади) Раиси томонидан имзоланади.


5. Депутатга гувоҳнома Марказий сайлов комиссияси томонидан 001 рақамидан 150 рақамигача у сайланган сайлов округи тартиб рақами бўйича берилади.

Сенаторга гувоҳнома Марказий сайлов комиссияси томонидан 001 рақамидан 084 рақамигача сайланган ҳудуди бўйича сенаторнинг фамилиясига мувофиқ алифбо тартибида, 085 рақамидан 100 рақамигача Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонидан кўрсатилган тартибда берилади.


6. Депутат ва сенаторга гувоҳнома билан бирга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаво, темир йўл, автомобиль йўловчилар транспортида (такси ва шаҳар йўловчилар транспорти бундан мустасно) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текин юриш ҳуқуқини берувчи илова варақаси ҳам қўшиб топширилади.


7. Бўшаб қолган ўринларга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланган депутатга гувоҳнома 151-тартиб рақамидан бошлаб берилади.

Бўшаб қолган ўринларга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси этиб сайланган (тайинланган) сенаторга гувоҳнома 101-тартиб рақамидан бошлаб берилади.



III БОБ. ГУВОҲНОМА ЁКИ КЎКРАК НИШОННИ

ЯНГИСИНИ ОЛИШ ТАРТИБИ


8. Депутат ва сенаторнинг яроқсиз ҳолга келган гувоҳномаси ўрнига айнан шу рақам билан янги гувоҳнома берилади.

Депутат ва сенаторнинг яроқсиз ҳолга келган кўкрак нишони янгиси билан алмаштирилади.

Депутат ва сенаторнинг йўқолган гувоҳномаси ўрнига янги (дубликат) гувоҳнома навбатдаги тартиб рақами билан берилади.


9. Гувоҳнома ёки кўкрак нишони йўқотилган ёхуд яроқсиз ҳолга келгани ҳақида депутат Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси орқали, сенатор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати орқали Марказий сайлов комиссиясига дарҳол ариза билан мурожаат қилиши лозим. Аризага гувоҳнома ёки кўкрак нишонининг йўқотилган ёхуд яроқсиз ҳолга келганлиги сабаблари кўрсатилиши ва тегишли ҳужжатлар илова қилиниши лозим.

Депутат ва сенатор гувоҳномасини ва (ёки) кўкрак нишонини йўқотган тақдирда унга ушбу Низомда белгиланган тартибда гувоҳнома ва (ёки) кўкрак нишони йўқолгани ҳақида ариза берган кундан бошлаб бир ой ичида янги гувоҳнома ва (ёки) кўкрак нишони берилади.

Топиб олинган гувоҳнома (депутат ва сенаторнинг гувоҳномаси) ички ишлар органларига ёки Марказий сайлов комиссиясига топширилиши лозим.


10. Депутат ва сенаторнинг яроқсиз ҳолга келган гувоҳномаси, топиб олинган гувоҳномалар ёки ваколатлари муддатидан илгари тугатилган депутат ёки сенаторнинг Марказий сайлов комиссияси Котибиятига қайтарилган гувоҳномалари фойдаланиб бўлмайдиган ҳолга келтирилади (кесиш йўли билан) ҳамда белгиланган тартибда йўқ қилинади ва бу ҳақда тузилган далолатнома идоравий архивда сақланади.



IV БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


11. Депутат ва сенатор гувоҳномаси ҳамда кўкрак нишонидан ўз ваколатлари муддати мобайнида фойдаланади.

Депутат ва сенатор ўз ваколатларини амалга ошираётганда гувоҳномасини кўрсатиб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга монеликсиз кириш ҳуқуқидан, шунингдек уларнинг раҳбарлари ҳамда бошқа мансабдор шахслари томонидан дарҳол қабул қилиниш ҳуқуқидан фойдаланади.

Депутат ва сенатор гувоҳнома ҳамда кўкрак нишонни авайлаб асраши шарт.


12. Депутат ва сенаторнинг кўкрак нишонини ва (ёки) гувоҳномасини олиб қўйиш, шунингдек кўкрак нишонини ва (ёки) гувоҳномани бошқа шахсларга бериш тақиқланади.


13. Депутат ва сенаторнинг ваколатлари муддати тугаганидан кейин гувоҳнома ва кўкрак нишони ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади ҳамда депутатлик ёки сенаторлик ваколатини ўтаган шахсда эсдалик сифатида қолади.


14. Депутат ва сенаторнинг ваколатлари муддатидан илгари тугатилган тақдирда гувоҳнома ва кўкрак нишони Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг девонлари орқали ўн кундан кечиктирмай гувоҳнома ва кўкрак нишони Марказий сайлов комиссияси Котибиятига қайтарилиши шарт.


15. Депутат Қонунчилик палатасининг ваколатлари муддатига, сенатор Сенатнинг ваколатлари муддатига сайланган (тайинланган) даврда вафот этган тақдирда гувоҳнома ва кўкрак нишони унинг оила аъзоларида хотира тариқасида қолади.






Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг

2020 йил 6 январдаги

1018-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик

палатаси депутати ва Сенати аъзоси кўкрак нишонининг

ТАВСИФИ


1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг (бундан буён матнда депутат деб юритилади) ва Сенати аъзосининг (бундан буён матнда сенатор деб юритилади) кўкрак нишони Ўзбекистон Республикаси давлат байроғининг ҳилпираб турган тасвири кўринишида бўлади.


2. Депутат ва сенатор кўкрак нишонининг асоси мис қотишмадан тайёрланади. Кўкрак нишоннинг олд томони сирланган мовий, оқ ва яшил рангдаги тасма чизиқлар ҳамда қизил рангдаги ҳошия чизиқ билан қопланган. Оқ тасма чизиқ мовий ва яшил тасма чизиқлардан сирланган қизил рангдаги ҳошия билан ажралиб туради.


3. Кўкрак нишон олд томонининг юқори чап бурчагида мовий фонда ярим ой ва ундан ўнгроқда уч қаторда ўн иккита беш қиррали юлдуз тасвирланган. Ярим ой вертикал ҳолатда жойлаштирилган, юлдузлар эса ундан ўнгроқда, уч қаторда қуйидаги тартибда жойлаштирилган: юқори қаторда учта, ўрта қаторда тўртта ва қуйи қаторда бешта юлдуз.


4. Депутат кўкрак нишонининг оқ тасма чизиғи устида лотин ёзувида "OLIY MAJLIS" деган, яшил тасма чизиғи устида лотин ёзувида "DEPUTATI" деган, сенаторнинг кўкрак нишонинг оқ тасма чизиғи устида лотин ёзувида "SENAT A`ZOSI" деган матнлар қизил рангда битилади.


5. Кўкрак нишон тўғноғич билан тақилади.


6. Кўкрак нишоннинг катталиги 38х28,7 миллиметр.






Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг

2020 йил 6 январдаги

1018-сон қарорига

2а-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик

палатаси депутати ва Сенати аъзоси кўкрак нишонининг

НАМУНАСИ

   





Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг

2020 йил 6 январдаги

1018-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик

палатаси депутати ва Сенати аъзоси гувоҳномасининг

ТАВСИФИ


1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг (бундан буён матнда депутат деб юритилади) ва Сенати аъзосининг (бундан буён матнда сенатор деб юритилади) гувоҳномаси 95х65 миллиметр ўлчамдаги тўқ қизил рангли қаттиқ чарм муқовали китобча кўринишига эга бўлади.


2. Депутат гувоҳномасининг олд томон чап қисмининг юқорисида Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг металдан тайёрланган ўхшаш тасвири ўрнатилган бўлиб, пастда эса ўнгроқда уч сатрда "O`ZBEKISTON OLIY MAJLISI QONUNCHILIK PALATASI DEPUTATI" деган матн жойлаштирилади.


3. Сенатор гувоҳномасининг олд томон чап қисмининг юқорисида Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг металдан тайёрланган ўхшаш тасвири ўрнатилган бўлиб, пастда ўнгроқда эса уч сатрда "O`ZBEKISTON OLIY MAJLISI SENATI A`ZOSI" деган матн жойлаштирилади.


4. Депутат ва сенаторнинг гувоҳномаси ички сўл томонининг чапдаги юқори қисмига Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган, пастроқда эса - депутат ёки сенаторнинг сайланган йили ва ваколати тугайдиган йилни кўрсатувчи рақамлар жойлаштирилади.


5. Депутат ва сенаторнинг гувоҳномаси сўл томонининг ўнгдаги юқори қисмига бир сатрда "O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI" сўзлари, пастроқда "GUVOHNOMA" сўзи ёзилган бўлиб, ундан ўнгроқда гувоҳноманинг тартиб рақами қўйилади.

Ушбу матндан пастроқда алоҳида сатрда депутат ёки сенаторнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, шунингдек уч сатрда лотин ҳарфларида "O`zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasi deputati" ёки "O`zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati a`zosi" деган матн жойлаштирилади.


6. Гувоҳнома ички ўнг томонининг чап қисмида депутат ёки сенаторнинг 30х40 миллиметр катталикдаги рангли фотосурати жойлаштирилади. Фотосурат ўнг томонининг пастки бурчагига Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг гербли муҳри босилади.

Гувоҳнома ички ўнг томонининг юқори қисмида бир сатрда: "ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ" сўзлари, пастроқда бир сатрда "ГУВОҲНОМА" сўзи жойлашган бўлиб, ундан ўнгроқда гувоҳноманинг тартиб рақами қўйилади.

Ушбу матндан пастроқда алоҳида сатрда депутат ёки сенаторнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, шунингдек уч сатрда: "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутати" ёки "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси" деган матн жойлаштирилади.


7. Депутат ёки сенаторнинг фотосурати тагига: "Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Раиси" деган матн жойлаштирилади. Марказий сайлов комиссиясининг Раисининг имзоси, исмининг бош ҳарфи ва фамилияси қўйилади.

Гувоҳноманинг ички ўнг томонидаги матнлар кирилл ҳарфларида ёзилади.


8. Гувоҳноманинг ички томонлари оч сарғиш рангдаги махсус қоғоздан тайёрланган ва шаффоф плёнка билан қопланган.


9. Ўзбекистон Республикаси Давлат герби рангли тасвирда босилади. Депутат ва сенатор сайланган йилини ҳамда ваколати тугайдиган йилни кўрсатувчи рақамлар, лотин ҳарфларида ва кирилл ҳарфларида ёзилган "ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ" сўзлари, гербли кичик муҳр қизил рангда, қолган матн эса қора рангда берилади.

Гувоҳноманинг ички ўнг томонида депутат ва сенаторнинг транспортда бепул юриш ҳуқуқини берувчи илова варақаси учун махсус қинча бор.






Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг

2020 йил 6 январдаги

1018-сон қарорига

3а-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик

палатаси депутати ва Сенати аъзоси гувоҳномасининг

НАМУНАСИ

     





Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг

2020 йил 6 январдаги

1018-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати

аъзосининг гувоҳномасига транспортда бепул

юриш ҳуқуқини берадиган илова варақасининг

ТАВСИФИ


1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг (бундан буён матнда депутат деб юритилади) ва Сенати аъзоси (бундан буён матнда сенатор деб юритилади) гувоҳномасининг транспортда бепул юриш ҳуқуқини берадиган илова варақаси 80х55 миллиметр ўлчамдаги оқ рангдаги, оч кўк рангли тангир туширилган қаттиқ қоғоздан тайёрланади.


2. Депутат, сенатор гувоҳномасининг илова варақаси олд томони чап қисмининг юқорисда қизил рангда Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган. Гербнинг ўнг томонидан уч cатрда: "ЎЗБЕКИСТОН ОЛИЙ МАЖЛИСИ ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИ ДЕПУТАТИ" ёки "ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ СЕНАТИ АЪЗОСИ" деган матн жойлашган сўзлари бор.


3. Гувоҳнома илова варақасининг қолган матни қора рангда босилади.

Илова варақасининг олд томони ўнг қисмининг юқорисида гувоҳноманинг тартиб рақами ва "ГУВОҲНОМАГА" деган ёзув жойлашади. Мазкур матннинг юқорисида депутат ёки сенатор исмининг бош ҳарфи ҳамда фамилияси қўйилади. Ундан сўнг илова варақасида қуйидаги мазмундаги матн жойлаштирилади:

"Депутат, сенатор Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаво, темир йўл, автомобиль йўловчилар транспортида (такси ва шаҳар йўловчилар транспорти бундан мустасно) текин юриш ҳуқуқидан фойдаланади.

Депутат, сенатор аэропортлар ва аэровокзаллар, темир йўл вокзаллари ҳамда станцияларининг расмий шахслар ва делегациялар учун мўлжалланган залларидан текин фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Депутат, сенатор ўз гувоҳномасини кўрсатганидан кейин темир йўл вокзаллари ва станцияларининг чипта сотадиган кассалари, фуқаро авиацияси агентлиги ёки аэропортлар унга поезднинг ётоқли ёки юмшоқ ўриндиқли вагонидан, самолёт салонидан навбатсиз жой беришлари шарт. Депутат, сенатор палатанинг мажлисига бораётганда унга самолёт чиптаси парвоздан камида икки соат олдин, бошқа ҳолларда эса, камида бир сутка олдин берилади.

Чиптасида ўриндиқнинг тартиб рақами ҳам кўрсатиладиган шаҳарлараро; шунингдек шаҳар атрофига қатнайдиган автобусларда депутат, сенатор автовокзаллар ва автостанцияларнинг кассаларидан навбатсиз олинадиган текин чипта билан юради. Қолган барча ҳолларда депутатнинг, сенаторнинг йўловчилар транспортида юриши (такси ва шаҳар йўловчилар транспорти бундан мустасно) депутатнинг, сенаторнинг гувоҳномаси бўйича амалга оширилади.

Депутат, сенатор ҳар бир транспорт турида амалда бўлган нормаларга мос қўл юкини текин олиб юриш ҳуқуқига эга.

Транспорт ташкилотлари билан ҳисоб-китоб қилиш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади".






Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг

2020 йил 6 январдаги

1018-сон қарорига

4а-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати

аъзосининг гувоҳномасига транспортда бепул

юриш ҳуқуқини берадиган илова варақасининг

НАМУНАСИ

      





Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг

2020 йил 6 январдаги

1018-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг

ўз кучини йўқотган деб топилган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзосининг гувоҳномаси ва кўкрак нишони тўғрисида" 2005 йил 24 январдаги 247-сон қарори.


2. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг гувоҳномаси ва кўкрак нишони тўғрисида" 2005 йил 24 январдаги 248-сон қарори.


3. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг "Ўзбекистон Республикаси Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатларининг гувоҳномаси ва кўкрак нишони тўғрисида" 2005 йил 24 январдаги 249-сон қарори.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)










































Время: 0.0066
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск