ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Нотариат /

Адлия вазирининг 28.02.2020 й. 55-мҳ-сон "Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус муҳрининг ягона намунасини тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 28.02.2020 й. 3222-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

28.02.2020 й.

N 3222




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

28.02.2020 й.

N 55-мҳ


БУЙРУҒИ



Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус

муҳрининг ягона намунасини тасдиқлаш ҳақида



Ўбекистон Республикасининг 2020 йил 14 январдаги ЎРҚ-602-сон "Нотариат тизими тубдан ислоҳ қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус муҳрининг ягона намунаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


3. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.


4. Мазкур буйрук расмий эълон қилинган кундан эьтиборан кучга киради.


5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари А. Ташқулов зиммасига юклансин.



Вазир                                                                  Р. Давлетов






Буйруққа

ИЛОВА



Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи

нотариус муҳрининг ягона

НАМУНАСИ*

*) Изоҳ: хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуснинг муҳри Вазирлар Махкамасининг 1992 йил 28 августдаги 401-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган муҳрлар ва ҳужжатлар бланкалари тайёрлаш, фойдаланиш, сақлаш ва йўқ қилиш тартибига асосан тайёрланади, фойдaланилади, сақланади ва йўқ қилинади.

ҳр босишда кўк рангли сиёҳдан фойдаланилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 28 февраль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 2 март, 8-сон, 94-модда



































Время: 0.1322
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск