язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Давлат дастурлари, концепциялари ва уларни амалга ошириш/ Умумий концептуал саволлар/ 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастури (ЎзР Президентининг 02.03.2020 й. ПФ-5953-сон Фармонига илова)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 2 мартдаги

ПФ-5953-сон Фармонига

ИЛОВА



2017-2021 йилларда

Ўзбекистон Республикасини

ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши

бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Илм, маърифат

ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш

йили"да амалга оширишга оид

ДАВЛАТ ДАСТУРИ

Т/р

Амалга ошириладиган

тадбирлар

Бажариш

муддати

Ижро учун

масъуллар

Сарф-

харажатлар

(млн сўм)

Молия-

лаштириш

манбалари

Ҳужжат шакли, амалга

ошириш механизми,

кутилаётган натижа

I. ДАВЛАТ ВА ЖАМИЯТ ҚУРИЛИШИ ТИЗИМИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ

1.1. Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда

Олий Мажлис палаталари, сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш

1.

Олий Мажлис Сенатининг қонун ижодкорлиги ва парламент назоратидаги ролини ошириш.

2020 йил

1 июнь

Олий Мажлис Сенати (келишув асосида), халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари, ТИВ, Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

Сенатга келиб тушган қонуннинг жойлардаги муҳокамасини ташкил этишга оид аниқ механизмни белгилаш;

Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги элчилари ҳисоботини эшитиш амалиётини йўлга қўйиш;

Сенат томонидан вазирлик ва идоралар раҳбарларининг долзарб ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича ҳисоботини мунтазам муҳокама қилиш амалиётини йўлга қўйиш;

парламент ва сенатор сўрови юборилган мансабдор шахснинг ўзи томонидан сўровга жавоб бериш тартибини белгилаш;

сўровларни ҳудудлар манфаатидан келиб чиқиб шакллантириш, унинг натижасига оид ахборотни қўмита ва ялпи мажлисларда муҳокама қилиш тизимини жорий этиш;

Сенатга маҳаллий Кенгашлар томонидан қабул қилинган қонунга зид қарорларни бекор қилиш ваколатини бериш;

Сенатнинг ҳар бир қўмитаси ўз фаолият режасини ҳудудий муаммолардан келиб чиқиб шакллантириши амалиётини кенг йўлга қўйиш;

аҳолини ташвишга солаётган муаммоларни тезкорлик билан ҳал қилиш мақсадида ўрганилган масалалар бўйича бевосита жойларга бориб, вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирокида Сенат кенгаши ва қўмиталарининг сайёр мажлисларини ўтказиш тизимини жорий этиш;

БМТ Барқарор ривожланиш мақсадларини бажариш бўйича тасдиқланган индикаторларга эришилиши устидан мониторинг олиб бориш;

Сенат томонидан ёшлар ва таълим масалалари бўйича тегишли чораларни белгилаш назарда тутилади.

2.

Олий Мажлис Сенатининг маҳаллий Кенгашлар билан ҳамкорлигини янада кучайтириш.

2020 йил

1 июнь

Олий Мажлис Сенати, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари, Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти, Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

МТРК

-

-

Чора-тадбирлар дастури.

Дастурда:

Сенатда доимий асосда ишлайдиган сенаторларни маҳаллий Кенгашларга бириктириш;

жорий йилда Самарқанд вилояти халқ депутатлари Кенгашининг фаолиятини "намунали Кенгаш" сифатида ташкил этиш;

ижро органларини жойларда фаол ишлатиш мақсадида сенаторларнинг жойлардаги раҳбарлар ҳисоботини эшитиш, республика даражасида ҳал қилинадиган масалаларни Сенат муҳокамасига киритиб боришни жорий этиш;

Сенатда жорий этилган мажлисларни жонли эфир орқали намойиш қилиш борасидаги амалиётни маҳаллий Кенгашлар фаолиятига ҳам жорий этиш;

маҳаллий Кенгашларда "Сенаторлар хонаси"ни ташкил этиш назарда тутилади.

3.

Сенатнинг Давлат бюджетини шакллантириш ва ижро этиш жараёнлари устидан ҳудудлар манфаатидан келиб чиққан ҳолда назорат олиб бориш фаолиятини кучайтириш.

2020 йил

15 март

Олий Мажлис Сенати (келишув асосида), Вазирлар Маҳкамаси, Молия вазирлиги

280 млн сўм

Давлат бюджети маблағлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

Олий Мажлис Сенатининг Давлат бюджети ижроси устидан назорат олиб бориши механизмини белгилаш;

Олий Мажлис Сенатида давлат бюджети, иқтисодиёт, пул-кредит сиёсати масалаларида сенаторларга профессионал ва холис ахборот-таҳлилий, экспертлик хизматини кўрсатувчи алоҳида тузилма ташкил этиш;

ушбу тузилмага юқори малакали кадрларни жалб қилиш, 2020 йилда тузилманинг жорий таъминоти, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашга маблағ ажратиш назарда тутилади.

4.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси фаолияти самарадорлигини янада ошириш.

2020 йил

1 май

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси (келишув асосида), Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва чора-тадбирлар дастури лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

Қонунчилик палатаси ташкилий тузилмасини, хусусан унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича тегишли тадбирларни белгилаб бериш;

Қонунчилик палатаси мажлисларида давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахборотини эшитиш тизимини жорий қилиш;

БМТ Барқарор ривожланиш мақсадларини бажариш, илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида Ҳукумат аъзолари ва тармоқ раҳбарларининг ҳисоботини мунтазам эшитиб бориш;

инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро ташкилотлар тавсиялари ижросини таъминлаш юзасидан "йўл хариталари"ни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

йил якунига кўра қабул қилинган ҳар бир қонун халқ томонидан қандай баҳоланганини ва унинг самарадорлик даражасини мониторинг қилиш ҳамда мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли чораларни кўриш амалиётини шакллантириш;

қонун лойиҳаларининг халқаро шартномаларга, Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрнини яхшилаш бўйича тавсияларга мослигини ўрганиш амалиётини йўлга қўйиш назарда тутилади.

5.

Тўғридан-тўғри амал қилувчи қонунларни қабул қилиш амалиётини кенгайтириш, ижтимоий муносабатларни қонунлар билан тартибга солиш даражасини ошириш.

2020 йил

1 апрель

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида),

Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти, Адлия вазирлиги

-

-

Олий Мажлис палаталари Кенгашларининг қўшма қарори лойиҳаси.

Лойиҳада Олий Мажлис палаталарининг "Тўғридан-тўғри амал қилувчи қонунларда тизимлаштирилиши ва унификация қилиниши лозим бўлган қонун ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш бўйича "йўл харитаси"ни бугунги кун талаблари асосида қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлаш назарда тутилади.

6.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияларнинг фаоллигини ошириш.

2020 йил

1 май

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси (келишув асосида), Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти

-

-

Чора-тадбирлар дастури.

Дастурда:

сайловолди учрашувларда аҳоли томонидан кўтарилган долзарб масалаларни ҳал этиш бўйича аниқ дастур ва "йўл харита"ларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни мутасадди идоралар билан ҳамкорликда тўлиқ амалга ошириш;

фракцияларнинг қонун ижодкорлиги фаолияти бўйича жорий ва истиқболли дастурларини ишлаб чиқиш;

илгари сурилаётган ҳар бир таклифни сайловчилар билан муҳокама қилиш тизимини йўлга қўйиш масалалари назарда тутилади.

7.

Парламент текшируви институтидан самарали фойдаланишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш.

2020 йил

1 апрель

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада Қонунчилик палатаси ва Сенатга ўзларининг алоҳида қарори билан парламент текшируви ўтказиш ва тегишли комиссиялар тузиш ваколатини бериш назарда тутилади.

8.

Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектларининг қонун ижодкорлиги жараёнидаги ташаббускорлиги ва масъулиятини ошириш.


2020 йил

1 июнь

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси (келишув асосида), Адлия вазирлиги, Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти, қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектлари

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

қонунчилик ташаббуси ҳуқуқини амалга оширишнинг аниқ тартибини белгилаш;

қонун лойиҳалари биринчи ўқишда қабул қилинаётганда маъруза билан чиқиш вазифасини, қоида тариқасида, қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти ёки унинг вакили зиммасига юклаш;

мазкур қоидани амалга ошириш механизмини белгилаш, жумладан ташаббускор идора қонун лойиҳасининг аҳамиятини депутатлар олдида асослаб бера олмаган ҳолларда лойиҳани кўриб чиқишни рад этиш тартиби назарда тутилади.

9.

Олий Мажлис палаталари фаолиятидан жамоатчилик хабардорлигини ошириш ишларини тизимли йўлга қўйиш.

Йил

давомида

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), МТРК

-

-

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда парламентнинг ҳар бир тадбири ҳақидаги ахборотлар палаталарнинг расмий веб-сайтлари ва бошқа оммавий ахборот воситаларида тизимли ёритилишини таъминлаш назарда тутилади.

10.

"Электрон парламент" тизими лойиҳаларини амалга ошириш.

2020 йил

1 май

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Молия вазирлиги

Ҳисоб-

китобларга

асосан

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатига ажратилган бюджет маблағлари, Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси

Чора-тадбирлар режаси.

Режада Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатида:

парламент ва депутат сўровларини жамоавий мурожаатлар асосида Интернет тармоғида шакллантириш имкониятини яратиш;

депутатларни ўз сайловчилари билан боғлаш, шу жумладан улар билан тўғридан-тўғри мулоқот олиб бориш, амалга оширилаётган ишлар, кўриб чиқилаётган ҳужжатлар ва сайловчиларни қийнаётган муаммоларни муҳокама қилиш имкониятини берадиган электрон портал ва мобиль иловаларни ишга тушириш;

тизимда депутатларни аниқ бир округга бириктириш, округ доирасидаги фаолияти бўйича ҳисобот бериб боришни йўлга қўйиш ҳамда уни Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал ва Халқ қабулхоналарининг ахборот тизимлари, бошқа интерактив порталлар билан интеграция қилиш;

Сенатнинг расмий веб-сайтини такомиллаштириш, унда фуқаролар томонидан сенаторга электрон мурожаат юбориш ва фуқаролар билан "қайта алоқа" имкониятларини яратиш назарда тутилади.

11.

"Электрон парламент" тизими доирасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича баҳолаш ва рейтинг тизимини жорий этиш.

2020 йил

1 август

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси (келишув асосида), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Молия вазирлиги

-

-

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгаши қарори лойиҳаси.

Лойиҳада депутатларнинг қонун ижодкорлиги ва парламент назорати соҳасидаги фаолиятини баҳолашнинг электрон тизимини ишлаб чиқиш ва "Электрон парламент" тизимига жорий этиш назарда тутилади.


12.

Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти фаолиятини тубдан такомиллаштириш.

2020 йил

1 май

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Ҳисоб-

китобларга

асосан

Давлат бюджети маблағлари

Олий Мажлис палаталари Кенгашларининг қўшма қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

институтнинг ташкилий тузилмасини қайта кўриб чиқиш;

малакали мутахассис ва олимларни жалб қилиш учун зарур шароитларни яратиш, шу жумладан институтнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида алоҳида бино билан таъминлаш;

Қонунчилик палатасига киритилган ҳар бир қонун лойиҳаси юзасидан Институтнинг илмий-ҳуқуқий хулосасини олиш амалиётини кенг жорий қилиш;

олимлар, фуқаролар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари ўртасида биринчи ўқишдан ўтган қонун лойиҳалари бўйича жонли муҳокамани ўтказиш юзасидан платформа ташкил этиш;

қабул қилинган қонунларнинг амалиётдаги таъсирчанлигини ўрганиб бориш, жумладан муайян соҳадаги қонунчиликни ўрганишда жамоатчилик орасида сўровлар ўтказиш амалиётини йўлга қўйиш;

"Қонунчилик муаммолари ахборотномаси" даврий нашрини ташкил этиш назарда тутилади.

13.

Хорижий мамлакатлар билан муносабатларни ривожлантиришда парламентнинг ролини янада кучайтириш.

2020 йил

1 сентябрь

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), ТИВ, Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти

-

-

Олий Мажлис палаталари Кенгашларининг қўшма қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

Парламент дипломатияси концепциясини тасдиқлаш;

хорижий давлатлар билан ҳамкорлик масалаларида ҳар йиллик дастурларни қабул қилиш ва уларнинг ижросини қатъий назоратга олиш амалиётини жорий этиш;

Парламентлараро Иттифоқ, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Парламент ассамблеяси, МДҲ парламентлараро ассамблеяси билан ўзаро ҳамкорликнинг аниқ ва узоқ муддатли иш режаларини тасдиқлаш назарда тутилади.

14.

Қонун нормаларининг Конституцияга мувофиқлигини ўрганиш юзасидан Конституциявий судга мурожаат қилиш тартибини соддалаштириш, унинг субъектлари доирасини кенгайтириш.

2020 йил

1 июль

Конституциявий суд, Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

Конституциявий судда қонунларнинг Конституцияга мувофиқлигини кўриб чиқиш учун масала киритиш ҳуқуқига эга бўлган субъектлар қаторига фуқаролар ва юридик шахсларни;

Конституциявий судда ўрганиб чиқиш учун масала киритиш ҳуқуқига эга бўлган субъектлар қаторига Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий марказини киритиш назарда тутилади.

15.

Халқ депутатлари Кенгашларининг фаолиятини кучайтириш ва назорат соҳасидаги ваколатларини кенгайтириш.

2020 йил

1 июль

Олий Мажлис Сенати (келишув асосида), халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари, Адлия вазирлиги

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

вилоят ва туман ҳокимлари ўз дастурлари ва уларнинг ижроси тўғрисида халқ депутатлари вилоят Кенгашларида ҳисобот беришини назарда тутувчи тизимни жорий қилиш;

маҳаллий Кенгашларга вазирлик ва идоралар ҳудудий бўлинмалари раҳбарларининг ўз лавозимига лойиқлиги юзасидан тегишли вазирлик ва идораларга таклиф киритиш ваколатини бериш;

маҳаллий вакиллик органлари фаолиятида Кенгаш сўрови институтини жорий қилиш;

маҳаллий Кенгашларнинг доимий асосда ишлайдиган котибиятларини ташкил этиш;

вилоятлар ва туманлар ҳокимлари томонидан ижтимоий-иқтисодий дастурларни тегишинча Сенат ва маҳаллий Кенгашларда муҳокамадан ўтказиш ва ҳимоя қилиш амалиётини жорий қилиш;

концепция, стратегия ва бошқа қарорлардаги индикаторлар ва мақсадли параметрлар ижроси бўйича ҳокимларнинг оммавий ахборот воситалари ва жамоатчиликка мунтазам ахборот бериши;

маҳаллий Кенгашлар фаолиятининг очиқлигини таъминлаш чораларини кўриш назарда тутилади.

16.

Аҳолининг электорал маданиятини юксалтириш концепциясини ишлаб чиқиш.

2020 йил

1 октябрь

Адлия вазирлиги, Марказий сайлов комиссияси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти, Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази, Давлат бошқаруви академияси

-

-

Чора-тадбирлар дастури.

Дастурда:

сайловчиларнинг сайлов жараёнида фаол иштирокини таъминлашга қаратилган сиёсий-ҳуқуқий маданиятини оширишнинг устувор йўналишлари;

"Бир сайловчи - бир овоз" тамойили асосида кўпчилик учун овоз бериш амалиётига чек қўйишга қаратилган чора-тадбирлар;

сайловчилар томонидан Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати тизимида ўзига оид маълумотларни текшириш, сайлов участкасини аниқлаштиришга доир интерактив давлат хизматларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш бўйича тадбирлар назарда тутилади.

17.

Сайлов тизимини янада такомиллаштириш чораларини кўриш.

2020 йил

1 июнь

Марказий сайлов комиссияси, Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

сайловларни молиялаштириш манбаларини кенгайтиришга оид масалаларни ўрганиш ва мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича парламент комиссияларини тузиш;

маҳаллий ва хорижий экспертлар, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда сайлов тизимини янада такомиллаштиришга оид форумлар ўтказиш;

маҳаллий Кенгашларга сайлов ўтказишнинг уч поғонали тизимини оптималлаштириш масалаларини ўрганиш;

хорижда овоз бериш жараёнини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва амалга киритиш;

туман ва шаҳар сайлов комиссияларининг ролини ошириш;

халқаро ташкилотлар ва кузатувчиларнинг таклиф ва тавсияларини чуқур ўрганиб, сайлов жараёнини такомиллаштириш бўйича аниқ таклифларни ишлаб чиқиш;

сайлов жараёнида ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаш назарда тутилади.

18.

Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати ва Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизимини такомиллаштириш.


2020 йил

1 ноябрь

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат персоналлаштириш маркази, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Ички ишлар вазирлиги, "Давергеодезкадастр" қўмитаси, Адлия вазирлиги, Марказий сайлов комиссияси, вазирлик ва идоралар

-

-

Чора-тадбирлар дастури.

Дастурда:

Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатидаги маълумотларни янгилаб бориш регламентини тасдиқлаш;

вазирлик ва идораларнинг маълумотлар базалари билан интеграциялашувини тўлиқ якунлаш;

реал вақт режимида маълумотлар алмашинувини йўлга қўйиш орқали Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатидаги маълумотлар долзарблигини таъминлаш;

вилоят ва туман (шаҳар) сайлов комиссияларининг аъзолари, депутатлар, шунингдек, сертификатланган тренерлар ҳақидаги маълумотларни киритиш, жамлаш ва сақлашни назарда тутувчи модулларни ишлаб чиқиш;

ишлаб чиқилган модуллар ёрдамида барча турдаги статистик маълумотларни шакллантириш ва юклаб олиш, бўшаб қолган депутатлик ўринларига сайловлар ўтказиш назоратини амалга ошириш имкониятини яратиш назарда тутилади.

19.

Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди фаолияти такомиллаштириш.

2020 йил

1 июль

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги

-

-

Олий Мажлис палаталари Кенгашларининг қўшма қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

жамоат фондининг ташкилий тузилмасини қайта кўриб чиқиш;

ижтимоий шериклик механизмларини фонд фаолиятида кенгайтириш;

жамоат фонди томонидан грант лойиҳаларни жалб қилиш тартибини такомиллаштириш назарда тутилади.

20.

"Mening fikrim" веб портали фаолиятини янада такомиллаштириш.

2020 йил

1 май

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Ҳисоб-

китобларга

асосан

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Олий Мажлис палаталари Кенгашларининг қўшма қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

"Mening fikrim" веб портали орқали электрон жамоавий мурожаат қилиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги, шу жумладан ташаббусларни кўриб чиқиш, қабул қилиш ва рад этиш жараёнининг шаффофлигини таъминловчи янги низомни тасдиқлаш;

веб-порталнинг ҳисоботлар ва статистика модулини такомиллаштириш,

фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида веб-порталнинг мобиль иловасини яратиш ва порталдан фойдаланиш тартибини соддалаштириш;

веб-порталга келиб тушаётган мурожаатларни оммавий ахборот воситаларида депутатлар, мутахассислар, кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилиш учун кўрсатув ва эшиттиришлар ташкил этиш назарда тутилади.

21.

Ёшларнинг қонун ижодкорлиги жараёнидаги иштирокини янада кенгайтириш.

2020 йил

1 июнь

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти

-

-

Олий Мажлис палаталари Кенгашлари қарорлари лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузурида ҳамда Сенати ҳузурида Ёшлар парламентларини ташкил этиш ва уларнинг таркибларини шакллантириш тартибини белгилаш;

Ёшлар парламентларининг Олий Мажлис палаталари қўмиталари билан ўзаро алоқасини йўлга қўйиш;

Ёшлар парламентлари аъзоларининг қонунчилик ҳамда парламент назоратини амалга ошириш жараёнларида фаол иштирок этишини таъминлаш назарда тутилади.

1.2. Давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш

22.

Давлат фуқаролик хизматини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.


2020 йил

1 апрель

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги

Ҳисоб-

китобларга

асосан

Давлат бюджети маблағлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

давлат фуқаролик хизмати жорий қилинадиган давлат органлари ва ташкилотлари рўйхатини тасдиқлаш;

давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестрини тасдиқлаш;

давлат фуқаролик хизмати лавозимлари классификаторининг тузилиши (матрицаси)ни белгилаш;

лавозимлар ва таркибий бўлинмаларнинг номланишига оид ягона талабларни жорий этиш;

кадрлар бўлинмаларининг номланиши, тузилиши ва штат бирликларини унификациялаш;

давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини жорий этиш;

тажриба тариқасида қатор вазирлик ва идораларда:

давлат фуқаролик хизматини ўташ тартибини;

давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларини эгаллаш учун танлаб олиш тизимини;

давлат фуқаролик хизматчиларининг унификациялашган меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини жорий этишни белгилаш назарда тутилади.

23.

Мутахассисларни хорижда тайёрлашни ташкил этиш тизимини тубдан такомиллаштириш ва давлат фуқаролик хизматчилари салоҳиятини ривожлантириш бўйича янги механизмни йўлга қўйиш.


2020 йил

1 апрель

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, "Эл-юрт умиди" жамғармаси, вазирлик ва идоралар

Ҳисоб-

китобларга

асосан

Давлат бюджети, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

хорижда мутахассисларнинг таълим олишини ташкил этиш тизимини тубдан оптималлаштириш;

таълим дастурлари бўйича номзодлар танлови мунтазам асосда ва Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари учун, уларнинг республикадаги иш ва ўқиш жойидан қатъи назар очиқ тарзда амалга ошириш;

малака ошириш бўйича таълим дастури республика вазирликлари, идоралари ва ташкилотларининг тўғридан-тўғри буюртмалари асосида истиқболли ва талаб юқори бўлган мутахассисликлар бўйича амалга ошириш;

2020 йилдан бошлаб соҳадаги илғор хорижий таълим технологиясидан фойдаланган ҳолда ҳамда давлат хизматчиларини 6 ойгача бўлган муддатда хорижий тилларга интенсив равишда ўқитиш бўйича янги таълим дастурини жорий этиш назарда тутилади.

24.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси фаолиятини тубдан такомиллаштириш.

2020 йил

1 апрель

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Давлат бошқаруви академияси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

Ҳисоб-

китобларга

асосан

Давлат бюджети маблағлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси.

Лойиҳада:

Академиянинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишларини такомиллаштириш;

Давлат фуқаролик хизматчиларининг малакасини ошириш ташкилий-услубий марказини ташкил этиш;

Академияда ўқув жараёнига халқаро таълим стандартлари ва замонавий ўқитиш усулларини жорий этиш;

ҳар йили Академия магистратураси ва қайта тайёрлаш курсларига давлат грантлари бўйича умумий қабул квоталарининг камида 30 фоизи аёллар учун ажратилиши;

давлат фуқаролик хизматчиларини белгиланган квоталардан ташқари очиқ танлов йўли орқали тўлов-контракт асосида Академияда тайёрлаш ва қайта тайёрлаш назарда тутилади.

25.

Ёшларни давлат хизматига қизиқтириш орқали ватанпарвар ёш кадрлар захирасини шакллантириш.

2020 йил

1 апрель

Давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги, Ёшлар иттифоқи, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

-

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

ёшлар, хусусан мактабнинг юқори синф ўқувчилари, лицей, коллеж ва олий таълим муассасалари талабаларининг давлат хизматига қизиқишини ошириш;

ёшларнинг онгида давлат хизмати жозибадорлигини ошириш, уларда бу бўйича амалий кўникма ва дастлабки билимларни ошириш;

ёшларда ватанга садоқат ва хизмат руҳини вужудга келтириш орқали келгуси ватанпарвар ёш давлат хизматчилари қатламини шакллантириб бориш;

ёшлар учун ўзи қизиққан йўналишдаги назарий билимларини амалиётда қўллаш учун республика ва ҳудудий давлат ташкилотларида ўз хоҳишига кўра кўнгилли сифатида икки ҳафталик амалиёт ўташига ушбу ташкилот раҳбарлари томонидан имконият яратиб бериш;

ёшлар билан бевосита давлат ташкилотлари раҳбарлари ўртасида ташкилотга ёшларнинг ташриф буюриши орқали ўзаро муҳокама ва савол-жавобларга асосланган учрашувлар ҳамда ташкилот бўйлаб экскурсиялар ташкил этиб бориш назарда тутилади.

26.

Вазирлар Маҳкамаси фаолиятида халқ билан мулоқот қилишнинг "қайта алоқа" воситаларини кенг жорий қилиш.

2020 йил

1 апрель

Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, вазирлик ва идоралар

-

-

Чора-тадбирлар дастури.

Дастурда:

Ҳукумат қарорлари ижросини ташкил этишда кенг жамоатчилик фикрини ўрганиш амалиётини йўлга қўйиш;

ижтимоий тармоқларда Ҳукумат қарорлари ижроси бўйича аҳоли фикрини ўрганиш учун махсус саҳифалар очиш;

ҳокимларнинг тадбиркорликка оид қарорларини Ҳукумат томонидан мониторинг қилиб бориш ва унинг натижалари юзасидан тегишли чораларни кўриш механизмларини ишлаб чиқиш назарда тутилади.

27.

Тармоқ ва ҳудуд раҳбарлари фаолиятини самарали ташкил этиш учун илғор хорижий тажриба асосида замонавий менежмент тизимини жорий этиш.

2020 йил

1 июнь

Вазирлар Маҳкамаси, Давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

ҳар бир соҳани ўрта ва узоқ истиқболда ривожлантириш бўйича аниқ режа ва дастурларни ишлаб чиқиш;

вазирлик ва идоралар кўрсаткичлари билан биргаликда ҳар бир вилоят ва тумандаги ижро органлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш;

Вазирлар Маҳкамасининг иқтисодий-ижтимоий ривожланиши муҳим масалаларига оид йиғилишларида ҳокимлар ва ҳудудий идоралар раҳбарлари фаолиятининг самарадорлигига баҳо бериш тизимини яратиш;

ушбу тизимни халқаро рейтинг ва индекс кўрсаткичлари билан уйғунлаштириш назарда тутилади.

28.

Маҳаллий ижро ҳокимияти органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш чораларини кўриш.

2020 йил

1 июль

Олий Мажлис Сенати (келишув асосида), Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

ҳокимларнинг ваколатларини қайта кўриб чиқиш ва уларга хос бўлмаган ҳамда такрорланувчи функцияларни тегишли органларга ўтказиш;

ҳокимлар ва уларнинг ўринбосарлари, ҳокимлик аппарати таркибий бўлинмалари функционал вазифаларининг намунавий Низомларини тасдиқлаш;

ҳокимлар фаолиятини баҳолаш бўйича аниқ мезонларни ва мақсадли вазифаларни ишлаб чиқиш;

маҳаллий ижро ҳокимияти органлари фаолиятини комплекс баҳолаш тизимини яратиш мақсадида Ҳудудларнинг ривожланиш индексини ишлаб чиқиш;

мазкур индексдан келиб чиқиб, ҳудудларга оид сиёсатни белгилаш, маҳаллий бюджетларга молиявий кўмак бериш ҳамда раҳбарларни рағбатлантириш масалаларини ўрганиш назарда тутилади.

29.

Қонун ҳужжатлари ижросини назорат қилиш тизимини ва бу борадаги ёндашувларни такомиллаштириш, вазифа ва топшириқлар натижадорлигини танқидий таҳлил қилишнинг таъсирчан механизмларини жорий қилиш.

2020 йил

1 апрель

Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги, Ҳисоб палатаси

-

-

Амалий чора-тадбирлар режаси.

Бунда:

ҳар бир топшириқнинг ижро этилгани эришилган пировард натижага қараб баҳолаш механизмлари;

қонун ҳужжатлари ижросини тўғри ташкил этиш орқали амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ҳар бир туман ва қишлоққа, чекка ҳудудларгача етиб боришини таъминлаш тизими;

барча даражадаги ижро органларида интизомни кучайтириш, белгиланган вазифа ва топшириқлар натижадорлигини танқидий таҳлил қилишнинг таъсирчан механизмларини жорий этиш назарда тутилади.

30.

Республика даражасида қарорлар қабул қилишда маҳаллий ҳокимликларнинг иштирокини таъминлаш.

2020 йил

1 апрель

Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва маҳаллий дастурларга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишиш тартибини жорий қилиш назарда тутилади.

31.

Самарасиз фаолият юритаётган идоралараро коллегиал органлар ишини қайта кўриб чиқиш.

2020 йил

1 сентябрь

Адлия вазирлиги, вазирлик ва идоралар

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

комиссиялар ва ишчи гуруҳлар самарадорлигини таҳлил қилиш ҳамда натижаси бўйича уларни келгусида қисқартириш ва оптималлаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;

самарасиз фаолият юритаётган идоралараро коллегиал органларни қисқартириш назарда тутилади.

32.

Давлат органлари фаолияти ҳамда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминлаш.

2020 йил

1 апрель

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, МТРК, Ўзбекистон Ахборот агентлиги, вазирлик ва идоралар

-

-

Чора-тадбирлар дастури.

Дастурда:

ижро ҳокимияти органлари иқтисодий, ижтимоий ва маънавий соҳалардаги ислоҳотлар, қабул қилинаётган ҳужжатлар мазмун-моҳияти ҳамда уларнинг ижроси ҳақида халқимизга содда ва равон тилда тушунтириш;

оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар, веб-сайтлардан кенг фойдаланиш, матбуот анжуманлари, брифинглар, медиа-турлар ташкил этиш;

ҳукумат, вазирлик ва идоралар, ҳудудлар раҳбарлари оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқларда кўтарилаётган долзарб масалалар бўйича тезкор чоралар кўриши ва уларга принципиал муносабат билдириш тизимини йўлга қўйиш;

маълумотлар очиқлиги борасидаги ишларни танқидий кўриб чиқиб, веб-сайтлар ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларда маълумотларни мунтазам жойлаштириш ва янгилаб бориш;

мазкур йўналишдаги ишларни самарали ташкил этиш учун ҳар бир идора ўзининг медиа дастурини ишлаб чиқиши ва Ҳукумат томонидан уларнинг ижросини қатъий назорат қилиш назарда тутилади.

33.

Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазири виртуал қабулхонаси ахборот тизими - "business.gov.uz" Ягона интерактив порталини моддий-техник жиҳатдан такомиллаштириш.


2020 йил

1 июль

Вазирлар Маҳкамаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш  вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, Молия вазирлиги

Ҳисоб-

китобларга

асосан

Бюджет маблағлари, грантлар ва бошқа маблағлар

Чора-тадбирлар режаси.

Режада:

портални модернизация қилиш бўйича техник талабларни ишлаб чиқиш;

тизим ва мобиль илованинг талабларини ўрганиш ва таҳлил қилиш;

ўтказилган ўрганишлар асосида талабларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш назарда тутилади.


34.

Давлат мукофотлари билан тақдирланганлар орасида энг обрўли ва ҳурматга эга шахсларнинг фаолияти, эришган ютуқлари ва ҳаётий тажрибасини кенг жамоатчилик, айниқса ёшлар ўртасида тарғиб қилиш тизимини йўлга қўйиш.

2020 йил

1 июль

Республика Маънавият ва маърифат маркази, Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, "Ўзбеккино" Миллий агентлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Журналистлар уюшмаси, МТРК, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ёшлар иттифоқи

-

-

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

"Ўзбекистон Қаҳрамони" унвони ва юқори даражадаги орденлар соҳиблари ҳаёти ва фаолиятига бағишланган манзилли тарғибот-ташвиқот тадбирларини ўтказиш;

"Мустақил Ўзбекистон Қаҳрамонлари" номли альбом-китоб тайёрлаш;

таълим муассасалари ўқувчилари ва талабалари ўртасида "Ўзбекистон Қаҳрамони" унвони ва юқори даражадаги орденлар соҳиблари ҳаёти ва фаолиятига бағишланган танловларни ўтказиш;

бугунги кун қаҳрамонлари ҳаёти ва фаолиятига бағишланган телекўрсатувлар тайёрлаш, радиовикториналар ўтказиш, ҳужжатли фильмлар яратиш, юртимиз музейларида фото-кўргазмалар ташкил қилиш, уларни республика миқёсида кенг ёритиш;

ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Қаҳрамонлари фаолиятини ёритишга қаратилган веб-сайтлар яратиш ва бошқа тадбирларни амалга ошириш назарда тутилади.

1.3. Жамоатчилик бошқаруви тизимини такомиллаштириш

35.

Жамоатчилик назоратини янада кучайтириш, давлат ва жамият ўртасида ўзаро яқин ҳамкорликни ўрнатиш.

2020 йил

1 июнь

Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича маслаҳат кенгаши, Адлия вазирлиги, Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

Жамоатчилик палатасини ташкил этиш ва унинг функционал вазифаларини белгилаш;

мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётига оид ва жамоатчиликда алоҳида қизиқиш уйғотадиган ўта муҳим масалаларга доир қарорларни қабул қилишда жамоатчилик билан маслаҳатлар, жамоатчилик эшитувларини ўтказиш амалиётини йўлга қўйиш назарда тутилади.

36.

Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган стратегиясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2020 йил

1 май

Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича маслаҳат кенгаши, Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази, "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати, Адлия вазирлиги

-

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси.

Лойиҳа билан қуйидагиларни назарда тутувчи фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган стратегияси тасдиқланади:

фуқаролик жамияти ривожланишининг назарий, концептуал ва методологик асослари;

Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг миллий модели;

фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг стратегик йўналишлари ва бошқалар.

37.

Давлат органларида халқ билан мулоқот ва мурожаатлар билан ишлаш тизими самарадорлигини ошириш.

2020 йил

1 август

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

давлат бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг мурожаатлар билан ишлаш ҳолати бўйича ҳисоботларини парламент ва маҳаллий Кенгашларда мунтазам равишда эшитиш тартибини жорий қилиш;

ҳар бир депутат томонидан Халқ қабулхоналари билан доимий ҳамкорлик ўрнатиб, ўз ҳудудида яшаётган аҳоли муаммоларини ечишда фаол иштирок этиш амалиётини йўлга қўйиш;

давлат органларида халқ билан мулоқот ва мурожаатлар билан ишлаш тизими самарадорлигини баҳолаш механизмини ишлаб чиқиш;

давлат органлари раҳбарлари ва ҳокимларнинг мурожаатлар билан ишлаш бўйича ҳисоботини парламент ва халқ депутатлари кенгашларида мунтазам эшитиш тизимини йўлга қўйиш;

мавжуд штат бирликлари доирасида барча давлат органларида бевосита раҳбарга бўйсунувчи мурожаатлар билан ишлаш бўйича алоҳида бўлинмалар ташкил этиш;

мурожаатлар билан ишлаш бўлинмалари ходимларини ҳар уч йилда бир марта аттестациядан ўтказиш;

давлат органларининг мурожаатлар билан ишлаш бўлинмаси ходимларини лавозимга тайинлаш ва озод этиш масалаларини тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Халқ қабулхоналари билан мажбурий тартибда келишиш;

давлат органлари томонидан ҳар чорак якуни бўйича мурожаатлар билан ишлаш натижалари тўғрисидаги маълумотларни ўз расмий веб-сайтларига жойлаштириш назарда тутилади.

38.

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)ни сайлаш жараёнини янада демократлаштириш.

2020 йил

1 июнь

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги, вазирлик ва идоралар

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

фуқаролар йиғини раисини сайлаш муддатини узайтириш;

фуқаролар йиғини раиси сайловини ўтказиш жараёнини такомиллаштириш ва очиқлигини таъминлаш;

фуқаролар йиғини раисини кун давомида сайлаш тартибини жорий этиш;

фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссияларнинг фаолиятида ошкораликни кенгайтириш;

фуқаролар йиғини раиси сайловида иштирок этадиган фуқаролар вакилларининг минимал сонини кўпайтириш назарда тутилади.

II. ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА СУД-ҲУҚУҚ ТИЗИМИНИ

ЯНАДА ИСЛОҲ ҚИЛИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ

2.1. Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш,

суднинг нуфузини ошириш, суд тизимини демократлаштириш

ва такомиллаштириш

39.

Судьяларнинг мустақиллигини тўлиқ таъминлашга қаратилган кафолатларни янада кучайтириш, судьялар мақомининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш.

2020 йил

1 октябрь

Олий суд, Судьялар олий кенгаши, Адлия вазирлиги

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳа билан "Судлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг янги таҳририни қабул қилиш назарда тутилади.

Лойиҳада:

судлар раисларининг судьялар фаолиятини баҳолаш, уларга нисбатан интизомий иш қўзғатишдаги иштирокини қайта кўриб чиқиш;

судьяларни интизомий жавобгарликка тортиш ҳақидаги қарор устидан шикоят қилиш механизмини такомиллаштириш;

судьяларнинг ваколатларини тўхтатиб туриш ҳамда тугатиш асослари ва тартибини халқаро стандартларга мослаштириш;

судьяларнинг мақомини белгиловчи нормаларни такомиллаштириш ва истеъфодаги судьянинг ҳуқуқий мақомини белгилаш;

судьяларни ротация қилишнинг аниқ ва шаффоф механизмини жорий этиш;

судлар фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатларини тизимлаштириш;

суд мустақиллигига дахл қилиш билан боғлиқ ҳар қандай ҳолат юзасидан судья томонидан бевосита ва тезкор хабар бериш имкониятини кўзда тутувчи тизимни яратиш;

ушбу масалаларни қонуности ҳужжатлари билан тартибга солиш тартибини бекор қилиш назарда тутилади.

40.

Судьялар ҳамжамияти органлари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини шакллантириш.

2020 йил

1 октябрь

Судьялар олий кенгаши, Олий суд

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

судьялар ҳамжамияти тушунчаси, судьялар ҳамжамияти органларининг суд тизимидаги ўрни;

судьялар ҳамжамияти органларининг вазифалари, функциялари ва ваколатлари;

судьялар ҳамжамияти органларини шакллантириш, шу жумладан ушбу органларга номзод кўрсатиш тартиби;

судьялар ҳамжамияти органларининг суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлашдаги роли назарда тутилади.

41.

Судьяларнинг малака ҳайъатлари фаолиятини демократик тарзда ташкил этиш, уларнинг холислиги ва беғаразлигини таъминлашга қаратилган қўшимча ҳуқуқий чораларни ишлаб чиқиш.


2020 йил

1 октябрь

Олий суд, Судьялар олий кенгаши

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

судьяларнинг олий малака ҳайъатини шакллантириш ваколатини судьялар ҳамжамияти органига ўтказиш;

судьяларнинг малака ҳайъатлари таркибини амалдаги судьялар ҳамда жамоатчилик асосида фаолият юритувчи аъзолар (собиқ судьялар, суд органлари фахрийлари) ҳисобидан шакллантириш;

судьяларнинг малака ҳайъатлари раислари, ўринбосарлари ва аъзоларини сурункасига икки муддатдан ортиқ бўлмаган муддатга яширин овоз бериш йўли билан сайлаш тартибини жорий этиш;

судьяларнинг олий малака ҳайъати, жойлардаги судьялар малака ҳайъатларининг раиси лавозимига ўтказиладиган сайловларда ушбу судлар раисларининг номзодини кўрсатмаслик назарда тутилади.

42.

Суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини қайта кўриб чиқиш институтини такомиллаштириш.

2020 йил

1 сентябрь

Олий суд, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Адвокатлар палатаси

-


-


Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини қайта кўриб чиқиш тартибини илғор хорижий тажрибадан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш;

фуқаролар учун одил судловга эришиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида апелляция ва кассация инстанцияларини ислоҳ қилиш, назорат тартибида иш юритиш институтини бекор қилиш назарда тутилади.

43.

Судларнинг моддий-техник шароитларини яхшилаш ва судьялар фаолиятининг ижтимоий кафолатларини кучайтириш.


2020 йил

1 май

Олий суд, Молия вазирлиги

Ҳисоб-

китобларга

асосан


Давлат бюджети маблағлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

2021 йилдан судьялар ва суд ходимларига иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни тўлиқ Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириш чораларини кўриш, бунинг учун бюджетда алоҳида сатрни ажратиш;

судьялар ва суд ходимларининг иш ҳақини ошириш, уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш нормаларини қайта кўриб чиқиш ва халқаро стандартларга мослаштириш;

янги қурилиши режалаштирилаётган суд биноларини илғор халқаро тажриба асосида лойиҳалаштириш, суд биноларини қуриш, капитал таъмирлаш ва реконструкция қилиш бўйича дастурни тасдиқлаш;

судьяларни қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича қурилган хизмат уй-жойи олиш ҳуқуқига эга бўлган раҳбарлар рўйхатига киритиш;

судлар фаолиятини молиялаштириш ва моддий-техник базасини яхшилашга қаратилган манзилли чора-тадбирлар назарда тутилади.

2.2. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли

ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш

44.

Прописка тизимини ислоҳ қилиш.

2020 йил

1 апрель

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Вазирлар Маҳкамаси, ИИВ, ТИВ, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Адлия вазирлиги, вазирлик ва идоралар

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси.

Лойиҳаларда:

2020 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кўчмас мулкка эга бўлишда доимий прописка мавжудлиги ҳақидаги талабни бекор қилиш;

Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи ва республиканинг бошқа минтақаларида доимий пропискага эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида янги қурилган кўчмас мол-мулкни олди-сотди шартномаларини тасдиқлаганлик учун ундириладиган давлат божининг алоҳида ставкасини бекор қилиш;

илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда, асосий ишчи кучи яшайдиган ва иш ўринлари яратилаётган ҳудудлар ўртасида тафовутни бартараф этиш ва ички миграцияни эркинлаштириш нуқтаи назаридан, прописка тизимини ислоҳ қилиш назарда тутилади.

2.3. Маъмурий ва жиноят қонунчилигини такомиллаштириш

45.

Жиноят ишини судда кўриш учун тайинлаш босқичига "дастлабки эшитув" институтини жорий этиш.

2020 йил

1 декабрь

Олий суд, Бош прокуратура, ИИВ, ДХХ, Адлия вазирлиги

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

жиноят ишини судда кўриш учун тайинлаш босқичида иш юзасидан қарорларни тортишув принципига риоя этган ҳолда тарафлар иштирокида қабул қилиш тартибини белгилаш;

жиноят ишини умумий тартибда кўриб чиқилишига тўсқинлик қилувчи омилларни тезкорлик билан аниқлаш ва бартараф этиш тартибини белгилаш назарда тутилади.

46.

Жиноят ишини юритишда суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамасида процессуал ҳаракатларни амалга оширишнинг соддалаштирилган тартибини такомиллаштириш.

2020 йил

1 октябрь

Бош прокуратура, Олий суд, ИИВ, ДХХ, Адлия вазирлиги

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчи айбига тўлиқ иқрорлик билдирган ва айблаш учун етарли далиллар бўлган ҳолларда иш юритишнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш;

соддалаштирилган тартибда иш юритиш ҳақида илтимоснома бериш ҳимоячи иштирокида амалга оширилиши мажбурийлигини ҳамда енгилроқ жазо тайинлаш тартибини белгилаш назарда тутилади.

47.

Суриштирув ва дастлабки тергов жараёнида далилларни тўплаш ва мустаҳкамлаш тартибини илғор хорижий тажриба асосида янада такомиллаштириш.

2020 йил

1 ноябрь

Бош прокуратура, Олий суд, ИИВ, ДХХ, Адлия вазирлиги

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

шахснинг ҳуқуқий мақомидан келиб чиққан ҳолда кўрсатувлардан келгусида далил сифатида фойдаланиш асосларини аниқлаштириш, жумладан шахсни жиноят иши бўйича айбланувчи сифатида жалб қилиш учун муқаррар ва етарли асослар бўлганда уни гувоҳ сифатида сўроқ қилишга имкон берувчи нормаларни танқидий қайта кўриб чиқиш;

жиноятга алоқадор далилларни тўплаш учун ўтказиладиган тергов ҳаракатлари доирасини кенгайтириш;

холислар институтини илғор хорижий тажриба асосида янада такомиллаштириш ҳамда тергов ҳаракатларини видеоёзув орқали қайд этишнинг замонавий механизмларини белгилаш назарда тутилади.

48.

Тадбиркорлик соҳасидаги жиноятлар учун жавобгарлик асосларини қайта кўриб чиқиш, айрим жиноят турларини декриминализация қилиш.

2020 йил

1 апрель


Олий суд, Бош прокуратура, Давлат божхона қўмитаси, ДХХ, Адлия вазирлиги, Бизнес-омбудсман, Савдо-саноат палатаси

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

божхона соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузиш жиноятини биринчи марта содир этган ва товар учун тўловни ихтиёрий равишда тўлаган ҳамда божхона расмийлаштирувини амалга оширган шахсларни жиноий жавобгарликдан озод қилиш тартибини жорий этиш (божхона чегараси орқали олиб ўтиш чекланган ва тақиқланган товарлар билан боғлиқ бўлган жиноятлар бундан мустасно);

тадбиркорлик субъекти ҳисобланган юридик шахсларнинг фақат ташкилий-ҳуқуқий шаклига асосланиб уюшган гуруҳ ва жиноий уюшма сифатида эътироф этишни тақиқловчи механизмларни жорий этиш;

тадбиркорлик соҳасидаги ижтимоий хавфи катта бўлмаган айрим жиноят турларини декриминализация қилиш (сохта тадбиркорлик, рақобатчини обрўсизлантириш ва бошқалар) назарда тутилади.

49.

Экология соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар ҳамда ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлганлик учун жавобгарлик чораларини кучайтириш.

2020 йил

1 сентябрь

Бош прокуратура, Олий суд, ИИВ, Адлия вазирлиги, Давлат экология қўмитаси

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлганлик учун жиноий жавобгарликни белгилаш;

ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига, атмосфера ва сув ресурсларига зарар етказганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи янги ҳуқуқбузарликлар турларини белгилаш ва амалдаги жавобгарлик чораларини кучайтириш;

ушбу ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш учун масъул бўлган идораларнинг самарали фаолиятини йўлга қўйиш механизмлари назарда тутилади.

50.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни жиноят ишлари бўйича судлар иш юритувига ўтказиш ва маъмурий жарималарни ихтиёрий тўлашни рағбатлантирувчи механизмларни жорий этиш.

2020 йил

1 октябрь

Олий суд, Судьялар олий кенгаши, Молия вазирлиги

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни жиноят ишлари бўйича судлар иш юритувига ўтказиш;

судлар штат бирликларини иш юкламасидан келиб чиққан ҳолда қайта кўриб чиқиш;

ҳуқуқбузар томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс тегишли моддаси санкциясида назарда тутилган жаримани суд ва ваколатли идораларда иш кўрилгунга қадар ихтиёрий тўлашни рағбатлантириш назарда тутилади.

51.

Маъмурий суд ишларини юритишнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш.

2020 йил

1 октябрь

Олий суд, Судьялар олий кенгаши, вазирлик ва идоралар

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

соддалаштирилган тартиб доирасида кўриб чиқиладиган маъмурий ишлар доирасини белгилаш;

соддалаштирилган тартибда маъмурий ишни кўриб чиқишнинг ўзига хос хусусиятлари, шу жумладан ишда иштирок этувчи шахсларнинг мақоми, суд муҳокамасини ўтказиш, суд мажлиси баённомасини юритиш ва ҳал қилув қарори чиқаришнинг ўзига хос хусусиятлари назарда тутилади.

52.

Судлар фаолиятида прокурор иштирокини такомиллаштириш.

2020 йил

1 апрель

Олий суд, Бош прокуратура, ИИВ, Адлия вазирлиги

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

давлат айбловчиси фаолиятини халқаро стандартлар ва илғор хорижий тажрибага мувофиқлаштириш;

прокурорнинг айбловдан воз кечишининг ҳуқуқий асослари ва процессуал тартибини белгилаш;

прокурор томонидан суд қарорларига нисбатан протест келтириш асослари ва тартибини қайта кўриб чиқиш ҳамда илғор хорижий тажрибага мослаштириш;

прокурор томонидан қонуний кучга кирган ҳукмлар, ҳал қилув қарорлари, ажримлар ёки қарорлар бўйича ишларни, иш юзасидан тарафлар мурожаати (прокурордан ташқари) бўлган ҳолдагина, суддан ўрганиш учун олиш тартибини белгилаш;

қонунда назарда тутилган ҳоллардан ташқари судларда бошқа шахсларнинг ташаббуси билан қўзғатилган фуқаролик ва иқтисодий ишларнинг кўрилишида прокурор ўз ташаббуси билан иштирок этишини истисно этиш;

Олий суд Пленуми мажлисларида суд тизими вакиллари бўлмаган шахслар иштирокининг аниқ чегараларини белгилаш, бунда Бош прокурорнинг мажбурий равишда қатнашиш тартибини бекор қилиш назарда тутилади.

2.4. Жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг

олдини олиш тизимини такомиллаштириш

53.

Коррупцияга қарши курашиш бўйича алоҳида давлат органини ташкил этиш.

2020 йил

1 май

Бош прокуратура, Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), ИИВ, ДХХ, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги

-

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси.

Лойиҳада:

коррупцияга қарши курашиш бўйича алоҳида давлат органини ташкил этиш, фаолиятининг ҳуқуқий асосларини белгилаш;

коррупцияга қарши курашиш бўйича алоҳида давлат органининг вазифа ва функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш;

коррупцияга қарши курашиш бўйича алоҳида давлат органининг Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Олий Мажлисига ҳисобдорлиги назарда тутилади.

54.

Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги фаолиятини сифат жиҳатдан янги даражага кўтариш.

2020 йил

1 май

ИИВ, Миллий гвардия, ФВВ, Бош прокуратура, вазирлик ва идоралар

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

ички ишлар органлари тизимидаги жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича бўлинмалар фаолиятини халқаро стандартлар асосида янада такомиллаштириш;

тизимда жамоат тартибини сақлаш, жиноятларга қарши курашиш ва давлат хизматларини кўрсатиш фаолиятига доир аниқ мезонларни белгилаш;

ички ишлар органларининг раҳбарларини мақсадли тайёрлаш ва малакасини оширишнинг замонавий тизимини жорий этиш назарда тутилади.

55.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги рўйхатга олиш ва имтиҳонларни ўтказиш тартиб-таомилларини соддалаштириш.

2020 йил

1 октябрь

ИИВ, Адлия вазирлиги, Давлат тест маркази, вазирлик ва идоралар

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш, уларга давлат рақам белгиларини бериш, ҳайдовчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, ҳайдовчиликка номзодлардан имтиҳон қабул қилишнинг автоматлаштирилган электрон тизимларини жорий этиш;

жисмоний ва юридик шахсларга ушбу турдаги хизматларнинг Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатилишини таъминлаш, йўл ҳаракатини назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимларини кенгайтириш;

миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш учун назарий имтиҳонларни қабул қилишнинг автоматлаштирилган тизимини Давлат тест маркази билан ҳамкорликда яратиш ҳамда ушбу тадбирларни амалга оширишда инсон омилини истисно этишни назарда тутиш;

автотранспорт воситасини бошқариш бўйича амалий имтиҳонларни автоматлаштирилган махсус автотранспорт воситалари ва замонавий автодромда ўтказиш тизимини жорий этиш назарда тутилади.

56.

Йўл-транспорт ҳодисаларини расмийлаштиришнинг "Европротокол" тамойилларига асосланган соддалаштирилган тартибини жорий этиш.

2020 йил

1 декабрь


ИИВ, Молия вазирлиги, Транспорт вазирлиги

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

йўл-транспорт ҳодисаларини Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари иштирокисиз расмийлаштириш тартиби ва келиб чиққан зарарни тўлаш шартлари;

йўл-транспорт ҳодисаси бўйича маъмурий баённома тузилмасдан, бу ҳақдаги маълумотлар (шу жумладан, суратга ёки видеога олиш орқали) унинг иштирокчилари томонидан хабарнома бланкасида акс эттирилиши ва суғурта ташкилотларига тақдим этилиши;

йўл-транспорт ҳодисасида иштирок этган транспорт воситалари суғурталовчилар талабига кўра кўрикдан ўтказиш ёки мустақил техника экспертизаси учун тақдим этилиши;

йўл-транспорт ҳодисасини ички ишлар органлари ходимлари иштирокисиз расмийлаштириш юзасидан тўланадиган суғурта товонининг чекланган миқдорини белгилаш назарда тутилади.

2.5. Суд-ҳуқуқ тизимида қонунийликни янада мустаҳкамлаш, ҳуқуқий ёрдам

ва юридик хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш

57.

Юридик фан ва таълимни такомиллаштириш, юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ривожлантириш

2020 йил

20 март

Адлия вазирлиги, Олий суд, Бош прокуратура, ИИВ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

-

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

вилоятлардаги тегишли салоҳиятга эга олий таълим муассасаларида ҳуқуқшунослик факультетларини очиш;

ҳуқуқшунос-педогог кадрлар малакасини узлуксиз ошириш ва уларни қайта тайёрлашнинг самарали тизимини яратиш;

ўқитишнинг инновацион шакл ва услубларини, янги педагогик технологиялар, интерфаол ва ситуацион машғулотлар ўтказишни кенг жорий этиш назарда тутилади.

58.

Геном бўйича давлат рўйхатига олиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш.


2020 йил

20 март

ИИВ, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 37 379

Давлат бюджети маблағлари, хорижий давлатлар кредитлари ва халқаро молия институтлари кўмак маблағлари ва бошқа манбалар

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

геном ахборотини ягона маълумотлар базасини яратиш;

геном ахборотини йиғиш, унга ишлов бериш ва ҳимоя қилишнинг асосий талаблари;

геном бўйича давлат рўйхатига олиш тартибини жорий этиш;

биологик материал ва геном ахборотини олиш, қайд этиш, сақлаш, ундан фойдаланиш ва уни йўқ қилиб ташлаш тартиби назарда тутилади.

59.

"Tashkent Law Spring" иккинчи халқаро юридик форумини ўтказиш.

2020 йил

1 октябрь

Адлия вазирлиги, Олий суд, Бош прокуратура, вазирлик ва идоралар

-

-

Чора-тадбирлар режаси.

Режада:

форумни ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал қилиш;

оммавий ахборот воситаларининг фаолияти учун максимал даражада қулай шароитлар яратиш;

давлат органлари фаолияти шаффофлигини оширишга қаратилган ислоҳотларни кенг жамоатчиликка намойиш этиш назарда тутилади.

60.

Ҳуқуқий статистика билан ишлаш тизимини такомиллаштириш.

2020 йил

1 октябрь

Бош прокуратура, ИИВ, Адлия вазирлиги, Олий суд, ДХХ, Миллий гвардия

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар тўғрисида ягона ва очиқ статистик маълумотлар базасини яратиш;

ҳуқуқий статистик маълумотларни доимий равишда умумлаштириш, таҳлил қилиш ва эълон қилиб бориш ҳамда ундан эркин фойдаланиш имкониятини таъминлаш назарда тутилади.

III. ИҚТИСОДИЁТНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ

3.1. Макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва нарх-навонинг барқарорлигини ва

инфляция даражаси прогноз кўрсаткичларидан ошмаслигини таъминлаш

61.

Давлат пул-кредит сиёсатини такомиллаштириш доирасида инфляцион таргетлаш тизимига ўтиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш .

2020 йил

20 март

Марказий банк, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги

-

-

Чора-тадбирлар дастури.

Дастурда:

пул-кредит сиёсатининг бозор иқтисодиётига мос воситаларидан фойдаланишга тўлиқ ўтиш, операцион параметрлар ва мақсадларни белгилаш орқали операцион механизмни такомиллаштириб бориш;

мослашувчан фоиз сиёсатини олиб бориш ва асосий ставкани мунтазам кўриб чиқиш орқали нархлар беқарорлиги ва инфляциянинг мақсадли даражасидан оғиши хавфларини олдини олиш ва бартараф этиш;

давлат қимматли қоғозлари билан пул бозори операцияларини амалга ошириш ва ғазначиликнинг бўш пул маблағларини тижорат банкларига жойлаштириш учун ягона платформа яратиш;

банк тизими ликвидлилиги ва уни шакллантирувчи омилларни прогноз қилишни такомиллаштириш;

инфляцион таргетлаш режимининг моҳияти ва мақсадлари, уни амалга ошириш шарт-шароитлари, ижобий таъсирлари ҳамда унга эришиш муддатлари ҳақидаги маълумотни жамоатчиликка объектив, аниқ ва содда усулда етказиб бориш;

эконометрик моделлаштириш инструментларини кенг қўллаш, макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш тизими (FPAS)ни тўлиқ татбиқ этиш орқали иқтисодий ўсиш ва инфляция мувозанатини таъминлаш, ташқи хавф-хатарларни, пул-кредит ва макроиқтисодий кўрсаткичларнинг ўзаро боғлиқлигини тизимли баҳолаш назарда тутилади.

62.

Ички бозорда истеъмол товарлари нархларининг барқарорлигини таъминлаш, инфляция даражасини 2020 йил учун белгиланган мақсадли кўрсаткичлар доирасида сақлаб қолиш учун тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш.

Йил

давомида

Вазирлар Маҳкамаси, Марказий банк, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Транспорт вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Ўзбекозиқовқат-холдинг" ХК, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирлик ва идоралар

-

-

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

нархлар барқарорлигини таъминлаш бўйича қабул қилинган чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш;

мева-сабзавот, чорвачилик ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш ҳажмини кўпайтириш параметрлари ҳамда "даладан дўконгача" бўлган узлуксиз етказиб бериш занжирини яратишни рағбатлантириш бўйича амалий чора-тадбирлар;

истеъмол товарлари бўйича юзага келиши мумкин бўлган тақчилликни олдиндан аниқлаш ва чоралар белгилаш;

монетар ва номонетар омилларнинг ички нархлар барқарорлигига таъсирининг олдини олиш;

мувофиқлаштирилган монетар-фискал ва монополияга қарши сиёсат юритиш;

давлат бюджети харажатлари ва умумий фискал баланснинг қонунда белгиланган параметрлар доирасида бўлишини таъминлаш назарда тутилади.

63.

Фискал сиёсатнинг самарадорлигини ошириш.

2020 йил

1 сентябрь

Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Марказий банк, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси

-

-

Чора-тадбирлар режаси.

Режада:

вақтинчалик ташқи "шок"лар ва ислоҳотлар натижасида юзага келадиган йўқотишларни бошқаришнинг етарлича мослашувчан шарт-шароитларини таъминлайдиган фискал сиёсат қоидаларини ишлаб чиқиш;

умумий фискал баланс доирасида давлат дастурларини кредитлаш бўйича Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси консолидациялашган бюджети ва амалиётини аниқ ҳисобга олишни жорий этиш;

фискаль хавф-хатарларни аниқлаш, ошкор қилиш ва бошқариш қўлланмасини ишлаб чиқиш назарда тутилади.

64.

2030 йилгача Миллий Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш юзасидан Ўзбекистоннинг ихтиёрий миллий ҳисоботини шакллантириш.


2020 йил

1 июль

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Давлат экология қўмитаси, Бош прокуратура

-

-

Ахборот-таҳлилий маълумот.

Бунда 2030 йилгача Миллий Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш юзасидан Ўзбекистоннинг йиллик миллий ҳисоботини шакллантириб, уни Парламентга ҳамда БМТнинг Иқтисодий-ижтимоий кенгашига киритиш ва муҳокама қилиш.


3.2. Молия тизимини ислоҳ қилиш, бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш

тизимини янада такомиллаштириш, қўшимча имконият ва манбалар ҳисобидан

бюджет дефицитини камайтириш

65.

"Давлат молиявий назорати тўғрисида"ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2020 йил

20 апрель

Вазирлар Маҳкамаси, Молия вазирлиги, Ҳисоб палатаси, Адлия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси


-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

бюджет тизими бюджетлари ва бошқа жамғармалар, давлат активларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган нормаларни мустаҳкамлаш;

замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва молиявий назоратнинг халқаро стандартларини жорий этиш орқали қонун бузилишларини профилактика қилиш, аниқлаш, огоҳлантириш ва бартараф этишга қаратилган ҳуқуқий асосларни такомиллаштириш назарда тутилади.

66.

Ижтимоий-иқтисодий мақсадларга йўналтирилган марказлашган инвестициялар самарадорлигини ошириш, давлат инвестицияларини бошқаришни баҳолаш (PIMA) тизимини жорий этиш.

2020 йил

1 август

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги

-

-

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

инвестиция лойиҳаларини танлаш ва амалга ошириш билан боғлиқ муаммоларни таҳлил қилиш мақсадида марказлашган инвестиция-ларни бошқаришни баҳолаш (PIMA) тизимини жорий этиш;

ижтимоий соҳа тармоқлари, йўл-транспорт инфратузилмаси ва бошқа тармоқлар бўйича инвестиция лойиҳаларини танлаш меъёрлари ва муҳимлигини белгилаш тартибини ўрнатиш;

марказлашган инвестициялар ва халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган ва таклиф этиладиган лойиҳалар маълумотларининг ҳар йили янгиланадиган ягона базасини яратиш;

Инвестиция дастурини марказлашган инвестициялар ҳисобидан амалга ошириш доирасида ҳудудий лойиҳаларни маҳаллий ресурслар, вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан бажариш орқали Давлат бюджети улушини босқичма-босқич камайтириш назарда тутилади.

67.

"Давлат қарзи тўғрисида"ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2020 йил

1 декабрь

Молия вазирлиги, Марказий банк, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

давлат қарзини халқаро стандартлар асосида бошқариш, мазкур жараёнда Парламент ролини ошириш, уни макроиқтисодий барқарорлик учун хавфсиз даражада сақлаб туриш механизмлари;

давлат ички ва ташқи қарзига ўз вақтида кафолатли хизмат кўрсатилишини таъминлаш;

давлат қарзини диверсификациялаш ва унга хизмат кўрсатиш харажатлари ошиб кетиш хатарларини пасайтириш;

давлат кафолатини бериш механизмини такомиллаштириш назарда тутилади.

68.

Суғурта бозорини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2020 йил

1 август

Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада мажбурий тиббий суғурта ва қишлоқ хўжалиги соҳасини суғурталаш механизмларини ишлаб чиқиш назарда тутилади.


3.3. Солиқ ислоҳотларини амалиётга самарали жорий этиш,

солиқ маъмуриятчилигини шаффоф йўлга қўйиш, солиқ юкини

камайтириш ҳамда соддалаштириш, шу асосда ишлаб чиқаришни

ва солиққа тортиладиган базани кенгайтириш

69.

Ахборот-коммуникация технологияларини модернизация қилиш орқали солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш.

2020 йил

20 март

Давлат солиқ қўмитаси, "Солиқ сервис" ДУК, Янги технологиялар илмий ахборот маркази, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

15 млн АҚШ доллари

Халқаро молия институтлари маблағлари, аутсорсинг асосида хизматлар кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектлар маблағлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

Давлат солиқ қўмитасининг Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича стратегиясини ишлаб чиқиш;

янги таҳрирдаги Солиқ кодексини амалиётга жорий этиш ҳисобига солиқ органларига юкланадиган вазифалар бўйича бизнес-процессларни ишлаб чиқиш ва уларни автоматлаштириш;

солиқ тўловчиларни сегментлаш, хавфлилик даражасидан келиб чиқиб, инсон омилини тўлиқ бартараф этадиган солиқ назоратини амалга оширишни назарда тутувчи "Таҳлика-таҳлил" дастурий маҳсулини яратиш;

онлайн назорат касса-машиналари, виртуал кассалар ҳамда электрон ҳисобварақ-фактура маълумотларини қайта ишлаш ва улар асосида солиқ маъмуриятчилигини амалга ошириш жараёнини автоматлаштириш;

"Big data" архитектураси асосида маълумотларни қайта ишловчи "Business Intelligence" таҳлилий моделларни жорий этиш, йирик ҳажмдаги маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш учун Давлат солиқ қўмитасининг Маълумотларни қайта ишлаш маркази қувватини ошириш;

ахборот-коммуникация технология-лари паркини янгилаш;

солиқ тўловчиларга шахсий кабинет орқали кўрсатиладиган хизматларни кенгайтириш;

"Ишончли ҳамкор" лойиҳаси доирасида тижорат банклари ва бошқа ташкилотлар орқали солиқ тўловчилар ҳақидаги ахборотларни жамлаган (скоринг) хизмат турларини жорий этиш;

маҳаллий бюджетлар даромадини оширишда маҳаллий солиқларнинг йиғилувчанлигини ошириш учун "сайт" тизимини кенг жорий этиш;

кўрсатиладиган хизматларни автоматлаштириш ва уларнинг сонини ошириш назарда тутилади.

70.

Солиқ ҳисоботларини такомиллаштириш.


2020 йил

1 апрель

Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, вазирлик ва идоралар

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

ривожланган давлатлар тажрибаси асосида солиқ ҳисоботи шаклларини такомиллаштириш;

солиқ тўловчилар томонидан даромадлар ва харажатларни ҳамда солиқ оборотларини декларация қилиш тизимини жорий этиш орқали солиқ тўловчиларга солиқларни ҳисоблаш ва ҳисобот топширишга кўмаклашиш учун соддалаштирилган "Сизнинг электрон бухгалтерингиз" дастурий маҳсулоти ва хизмат турини яратиш назарда тутилади.

71.

"Яширин иқтисодиёт"нинг улушини қисқартириш чора-тадбирларини амалга ошириш.

2020 йил

20 март

Вазирлар Маҳкамаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, Марказий банк, Давлат божхона қўмитаси, Ҳисоб палатаси, Бош прокуратура, Савдо-саноат палатаси, Транспорт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

хорижий мутахассислар иштирокида "яширин иқтисодиёт"нинг вужудга келиш омилларини таҳлил қилиш ва унга қарши курашиш дастурини тасдиқлаш;

"рақамли маркировка ва онлайн касса" лойиҳасини ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини назоратга олиш;

якка тартибдаги тадбиркорлар ноқонуний фаолиятини қисқартириш механизмларини ишлаб чиқиш;

интернет-савдо (электрон тижорат) соҳасидаги субъектларни аниқлаш тартибини такомиллаштириш, қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш ва тўлашни ҳисобга олган ҳолда солиққа тортиш механизмини ишлаб чиқиш;

"Э-омбор" товарларни ҳисобга олишнинг электрон тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, импорт қилинадиган товарлар бўйича электрон шаклда ҳисоботларни тайёрлашни таъминлаш;

импорт қилинган озиқ-овқатлар, маъданли ва газланган сувлар, таркибида алкоголь бўлмаган бошқа ичимликларни мажбурий маркировка қилишни босқичма-босқич жорий этиш;

cолиқ органларида маркировка қилиш мажбурий бўлган товарларни ҳисобга олишнинг электрон базасини яратиш;

гастрол-концерт фаолиятида электрон билет тизимини жорий этиш;

ўзини ўзи банд қилган фуқароларнинг фаолиятини тартибга солишни янада такомиллаштириш, уларни солиққа тортиш, иш стажини ҳисобга олиш ва фаолият юритиш тартибини соддалаштириш;

ширин иқтисодиёт" субъектларини аниқлаш механизмини такомиллаштириш, шу жумладан жамоатчилик назорати механизмларини жорий қилиш ва уни амалга оширувчи шахсларни рағбатлантириш;

ташқи савдода яширин иқтисодиётнинг ҳолатини чуқур таҳлил қилиш ва уни самарали қисқартириш бўйича амалий таклифлар ҳамда чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;

савдо, умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатиш субъектлари томонидан ишлатилаётган турли дастурий маҳсулотларни Давлат солиқ қўмитасининг Маълумотларни қайта ишлаш марказига интеграция қилиш;

банкоматлар орқали нақд пул маблағини банк пластик карталари ёки банк ҳисоб рақамларига ўтказиш имкониятини яратиш;

мазкур карта ва ҳисобрақамлар эгаларига амалга оширилган операция қийматининг маълум миқдорида бонуслар тақдим этиш тартибини жорий этиш назарда тутилади.

72.

Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Фискал институтни ташкил этиш.

2020 йил

1 апрель

Давлат солиқ қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Фискал институтни ташкил этиш;

бу жараёнга нуфузли хорижий экспертларни жалб қилиш;

солиқ органлари тизими учун малакали кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш тартиби белгиланади.

73.

Ресурс солиқларини ҳисоблаш механизмини илғор халқаро тажриба асосида қайта кўриб чиқиш.

2020 йил

1 май

Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, "Давергеодезкадастр" қўмитаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, вазирлик ва идоралар

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

қишлоқ хўжалиги ерларининг тоифаси ва балл-бонитетидан келиб чиққан ҳолда ернинг норматив қийматини аниқлаш тартиби;

фойдаланилган сув ресурсларини солиққа тортишнинг бозор механизмларини ишлаб чиқиш;

фойдаланилган сув ҳажмлари ҳисобини юритиш, бунда соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш;

сув ресурсларидан ўлчагич асбоблари ўрнатилмаган ҳолда фойдаланилганида сув истеъмоли ҳажмини аниқлашнинг замонавий усулларини ишлаб чиқиш назарда тутилади.

3.4. Иқтисодиёт таркибини янада диверсификация қилиш ва унинг рақобатбардошлигини ошириш,

биринчи навбатда, маҳаллий минерал хом ашёни чуқур қайта ишлаш бўйича илғор технологияларни

жорий этиш орқали юқори қўшилган қийматли маҳсулотларни ўзлаштириш, ишлаб чиқариш

таннархини ва энергия сарфини камайтириш

74.

Республика минерал хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш дастурини шакллантириш ва тўлиқ бажарилишини таъминлаш.

2020 йил

20 март

Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Энергетика вазирлиги

Ҳисоб-

китобларга

асосан

Давлат бюджети маблағлари, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг Молия вазирлиги Ғазначилигидаги махсус мақсадли ҳисобрақамлари

Чора-тадбирлар дастури.

Дастурда:

қидирув ишларида фойдали қазилмаларнинг янги истиқболли майдонларини излаш улушини 2020 йилда 35 фоизга етказиш;

геология-қидирув ишлари самарасини ошириш мақсадида амалдаги услубий қўлланмаларни халқаро стандартларга мослаштириш, бунда захираларни тасдиқлаш ҳисоботларини JORC кодексига (Австралия) мувофиқ тузишни босқичма-босқич жорий этиш;

иқтисодиётнинг муҳим тармоқлари, жумладан, кимё, нефть ва газ, энергетика, электротехника, қурилиш материаллари ва заргарлик саноати хом ашё захирасини кўпайтириш;

камида 20 та кон бўйича тайёр лойиҳалар тўпламини шакллантириб, салоҳиятли инвесторларни жалб этиш;

углеводородлар ва уларнинг захиралари бўйича ҳисоб-китоб юритиш, тоифага ажратиш ва бошқаришнинг халқаро тизимини амалиётга жорий этиш;

давлат геология фондидаги архив материаллар бўйича рақамли ахборотлар банкини ташкил қилиш;

мавжуд геологик ва бошқа маълумотларни рақамлаштиришни кенг жорий қилиш;

иқтидорли ёш мутахассисларни чет эл ўқув курсларида ўқитиш ва амалиёт ўташини таъминлаш назарда тутилади.

75.

Паст дебитли нефть ва газ конларига риск-сервис шартномалари асосида инвесторларни жалб қилиш.

2020 йил

1 сентябрь

"Ўзбекнефтегаз" АЖ, Энергетика вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Давлат монополияга қарши курашиш қўмитаси

-

-

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Лойиҳада соҳани ривожлантириш учун инвестицияларни жалб қилиш имкониятларини яратиш, паст дебитли нефть ва газ конларига риск-сервис шартномалари асосида инвесторларни жалб қилиш дастурини ишлаб чиқиш назарда тутилади.

3.5. Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш орқали рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш

76.

Ҳудудларда кооперация алоқаларини кенгайтириш мақсадида ҳудудий ва йирик тармоқ саноат корхоналарини жалб қилган ҳолда республика ва ҳудудий саноат ярмаркаларини ташкил этиш.

Режа-график асосида

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ва амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

ҳар бир ҳудуд кесимида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ва уларнинг маҳсулотлари рўйхатини шакллантириш;

маҳаллий ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларини электрон биржа порталига жойлаштириш ва уларни доимий равишда янгилаб бориш;

маҳаллийлаштириш лойиҳаларини самарали ва ўз вақтида амалга ошириш ҳамда белгиланган параметрларга эришишни мониторинг қилиш назарда тутилади.

3.6. Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, мустаҳкам ва барқарор замонавий

ишлаб чиқариш ҳамда муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини яратиш

77.

Ҳудудларда ишлаб чиқариш ва муҳандислик -коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш, бунга республика ва маҳаллий бюджетларнинг прогноздан юқори тушумларининг ярмини йўналтириш.

Йил

давомида

Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирлик ва ташкилотлар, Қонунчилик палатаси (келишув асосида), Ҳисоб палатаси

Ҳисоб-

китобларга

асосан

Республика ва маҳаллий бюджетларнинг прогноздан юқори тушумлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

республика ва маҳаллий бюджетларнинг прогноздан юқори тушумларининг ярмини инфратузилма объектларини ривожлантиришга йўналтириш;

мазкур маблағлар ҳисобига амалга ошириладиган инфратузилма объектларининг манзилли рўйхатини ишлаб чиқиб, маҳаллий кенгашлар томонидан тасдиқланишини таъминлаш;

2020-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида 2020 йилда 1 042,1 км ичимлик суви тармоқлари, 86 км умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари, 2 833,3 погон метр кўприклар ва йўл ўтказгичлари, 279,5 км ирригация тизими, 515 км мелиоратив коллектор-дренаж тармоқларини қуриш ва модернизация қилиш;

умумий қуввати 164 МВт бўлган йилига ўртача 685 млн. кВт.соат электр энергия ишлаб чиқарувчи 3 та янги ГЭСларни қуриш ва 4 та ГЭСни модернизация қилиш;

2020-2022 йилларда марказлашган манбалар ҳисобидан йўл қурилишига 2,8 трлн сўм, сув тармоқларига - 2,7 трлн сўм, электр тармоқларига - 18,2 трлн сўм, табиий газ таъминотига - 1,2 трлн сўм маблағ ажратиш;

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Ҳисоб палатаси иштирокида ушбу маблағларнинг мақсадли ва самарали ишлатилишини жойларга бориб ўрганиш тизимини жорий этиш назарда тутилади.

78.

Тадбиркорлар томонидан амалга оширилган инфратузилма яратиш харажатларини қисман давлат томонидан қоплаш тизимини жорий этиш.

2020 йил

1 апрель

Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, вазирлик ва идоралар

Ҳисоб-

китобларга

асосан

Давлат бюджети маблағлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада инвесторларни қўллаб-қувватлаш мақсадида тадбиркорлар томонидан инфратузилма яратиш харажатларини қисман давлат томонидан қоплаш тизимини жорий этиш назарда тутилади.

79.

Андижон, Наманган, Фарғона, Самарқанд, Бухоро, Қарши, ва Нукус шаҳарларига туташ 12 та аҳоли пунктларига "йўлдош шаҳарлар" мақомини бериш орқали 2020-2025 йилларда ривожлантиришга оид чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2020 йил

1 июль

Урбанизация агентлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

-

-

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

йўлдош шаҳарларни ривожлантириш натижасида асосий шаҳарга (ядро шаҳар) бўлган демографик юкни қисқартириш;

йўлдош шаҳарларга бўлган ижтимоий, иқтисодий, маънавий ва маърифий эътиборни кучайтириш орқали маҳаллий аҳолининг шаҳарлар ичида ҳаракати эркинлигини таъминлаш;

йўлдош шаҳарларда саноат ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш;

янги иш ўринларини яратиш орқали аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш назарда тутилади.

3.7. Ҳисобга олиш ва статистика тизимини такомиллаштириш

80.

Статистика соҳасини янада ривожлантириш бўйича Статистикани ривожлантиришнинг миллий стратегиясини ишлаб чиқиш.

2020 йил

1 июнь

Давлат статистика қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Марказий банк, вазирлик ва идоралар

-

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси.

Лойиҳада:

миллий статистика тизимини ривожлантиришнинг стратегик мақсадлари ва устувор йўналишларини белгилаш;

статистика тизимининг ҳуқуқий асослари, ташкилий инфратузилмасини такомиллаштириш;

статистик таснифлагичлар, регистрлар ва услубиётни такомиллаштириш;

маълумотларни тарқатишнинг ягона сиёсатини татбиқ этиш, идоралараро ахборотлар интеграциясини йўлга қўйиш;

статистика органларининг моддий-техника базасини янгилаш ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш;

миллий статистика ишлаб чиқарувчилари бўлган вазирлик ва идораларнинг кадрлар салоҳиятини юксалтириш юзасидан самарали малака ошириш тизимини йўлга қўйиш назарда тутилади.

81.

"Расмий статистика тўғрисида"ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2020 йил

1 август

Давлат статистика қўмитаси, Молия вазирлиги, Марказий банк, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Адлия вазирлиги, вазирлик ва идоралар

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

расмий статистика тушунчаси ва унинг асосий принципларини белгилаш;

миллий статистика тизимини ташкил этиш;

статистика маълумотларини ишлаб чиқариш, улардан фойдаланиш ва эълон қилиш талабларини ўрнатиш;

статистик маълумотларни ишлаб чиқарувчи вазирлик ва идораларнинг вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгилаш;

расмий статистика тизимини мувофиқлаштирувчи органни белгилаш ва унинг ҳуқуқий мақомини мустаҳкамлаш;

кўп йиллик ва йиллик статистика дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартибини ўрнатиш;

статистика ахборотларини ишлаб чиқиш ва эълон қилиш ишларининг молиявий манбаларини белгилаш назарда тутилади.

82.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритаётган барча турдаги хўжаликларни ялпи хатловдан ўтказиш.

2020 йил

1 декабрь

Давлат статистика қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, "Давергеодезкадастр" қўмитаси, вазирлик ва идоралар

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада қуйидагиларни назарда тутувчи Қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш концепцияси тасдиқланади:

қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишнинг мақсад ва вазифалари;

қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари;

қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш босқичлари;

қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда иштирок этувчи ташкилотларнинг вазифалари ва мажбуриятлари;

қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш ишларига жалб этиладиган ходимлар ва уларнинг вазифалари;

қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш вақти ва уни амалга ошириш механизмлари;

қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ишларини молиялаштириш тадбирлари назарда тутилади.

3.8. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантиришни

таъминлайдиган ишбилармонлик муҳитини яратиш

83.

"Кичик ва ўрта бизнес тўғрисида"ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2020 йил

1 сентябрь

Вазирлар Маҳкамаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Адлия вазирлиги, Бизнес омбудсман, Савдо-саноат палатаси, Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, вазирлик ва идоралар

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

кичик бизнес субъектлари тоифасига оид янгиланган мезонларни белгилаш;

ўрта бизнес субъектлари тоифасини жорий этиш ва тегишли мезонларни белгилаш;

кичик ва ўрта бизнес субъектлари ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини амалга оширишга оид механизмларни такомиллаштириш;

рақобатбардош компанияларни яратиш мақсадида кичик ва ўрта бизнес субъектлари йириклашишини рағбатлантиришга қаратилган механизмлар назарда тутилади.


84.

Тадбиркорлик субъектлари учун рақобат муҳитини яхшилаш.

2020 йил

20 март

Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги

-

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси.

Лойиҳада:

Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Олий Мажлисга ҳисобдорлигини ошириш ҳамда йилда камида икки марта қўмитанинг ҳисоботини эшитиш амалиётини жорий қилиш;

субсидиялар, преференциялар ва имтиёзли кредитлар бериш амалиётини қайта кўриб чиқиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни фақат Монополияга қарши курашиш қўмитаси хулосасини олган ҳолда киритиш амалиётини жорий қилиш;

давлат органлари хўжалик юритиш функцияларни бажарадиган муайян соҳаларга хусусий секторни жалб қилиш бўйича ҳар бир ҳудуд кесимида 2020-2024 йилларга мўлжаллаган дастурларни тайёрлаш, бунда, биринчи навбатда сертификатлаштириш, қиёсловдан ўтказиш, қурилишда техник назоратни амалга ошириш, кадастр ҳужжатларини ишлаб чиқиш хизматлари бозорларига босқичма-босқич хусусий секторни жалб қилиш;

давлат иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш бўйича қарорларни қабул қилиш жараёнига хусусий сектор кўрсатаётган хизматларни давлат томонидан амалга оширмасликни назарда тутувчи қоидаларни жорий этиш;

давлат органлари томонидан таъсис этиладиган давлат корхоналари, давлат иштирокидаги йирик хўжалик жамиятлари ва табиий монополия субъектлари бўлган аффилланган корхоналар сонини қисқартириш;

табиий монополия тармоқлари билан турдош бозорларда рақобат шарт-шароитларини яратиш;

давлат харидлари, тендерларни амалга оширишда ва ресурсларни тақсимлашда шаффофликни ошириш орқали бозор механизмларини ривожлантириш, бунда:

давлат буюртмачиси билан аффилланган хўжалик юритувчи субъект давлат харидларини бажаришга талабгор сифатида харид тартиб-таомиллари ва энг яхши таклифларни саралаб олишда иштирок этишига тақиқ киритиш;

давлат харидлари иштирокчилари томонидан бенифициарларни мажбурий тарзда очиқлаш тартибини жорий қилиш;

давлат харидлари, давлат активлари ва ресурсларини тўғридан-тўғри тақсимлаш амалиётини тўлиқ тақиқлаш назарда тутилади.

85.

Тадбиркорлар учун ер участкаларига оид маълумотларни очиқ ва ҳаққоний етказиш тизимини такомиллаштириш.

2020 йил

1 июнь

Вазирлар Маҳкамаси, "Давергеодезкадастр" қўмитаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

геофазовий маълумотларнинг фойдаланиш соҳасидаги чекловларни олиб ташлаш;

аҳоли пунктларини шаҳарсозлик ҳужжатлари билан таъминлаш чораларини кўриш;

"E-ijro auksion", "Yer-elektron" электрон тизимлари базасида Ахборот дастури ва махсус портал яратиш;

Ахборот дастурида ер участкасининг ўзига хос рақами ва жойлашган жойи, тоифаси, майдони, унга туташ ер участкаларининг белгиланган мақсади ва турлари, умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларигача бўлган масофа тўғрисида маълумот, мазкур ерда қурилишга рухсат берилган ёки тақиқланган объектлар турлари рўйхати назарда тутилади.

86.

Ҳудудларда аёллар ва ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш.

2020 йил

20 май

Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, "Тадбиркор аёл" уюшмаси, Савдо-саноат палатаси, Марказий банк, Халқ банки, Микрокредитбанк, Агробанк

-

-

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

ҳудудларда аёллар ва ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича амалий дастурни тасдиқлаш;

тегишли лойиҳалар учун микромолия хизматлари ва молиявий ресурслар ажратиш;

давлат харидлари тизимида иштирок этиш имкониятларини кенгайтириш;

халқаро молия ташкилотлари ва донор мамлакатларнинг грант маблағлари, мақсадли дастурлари доирасида молиявий ресурслар ажратилишини кенгайтириш назарда тутилади.

87.

Алоҳида фаолият турлари билан шуғулланишда лицензия ва рухсат бериш тартиб-таомилларини қисқартириш.

2020 йил

20 март



2020 йил

1 июнь

Адлия вазирлиги, Бизнес омбудсман, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

-

-

Ахборот-таҳлилий маълумот.

Айрим соҳаларда алоҳида фаолият турлари билан шуғулланишда лицензия ва рухсат бериш тартиб-таомиллари ўрганилиб, асосий ёндашув ва таклифлар ишлаб чиқилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

хабарнома бериш тартиби ва бошқа муқобил институтларни жорий этиш;

амалга ошириладиган фаолият турларининг хавфлилик даражасидан келиб чиқиб лицензия ва рухсат бериш тартиб-таомилларини қисқартириш, шу жумладан алоҳида лицензияларни декларация қилиш ва жавобгарликни мажбурий суғурталаш тури билан ўзгартириш назарда тутилади.

88.

"Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш.

2020 йил

1 июнь

Вазирлар Маҳкамаси, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада халқаро тан олинган истеъмолчилар ҳуқуқларининг ҳимоясини кучайтиришга оид нормаларни белгилаш назарда тутилади.

89.

Тадбиркорлик фаолияти, инвестиция ва рақобат муҳитига таъсир кўрсатувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник тартибга солиш ҳужжатларидан иборат маъмурий ва тартибга солиш юкини кескин камайтириш ва асоссиз тўсиқларни олиб ташлаш.

2020 йил

1 сентябрь

Адлия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Бизнес омбудсман, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, Савдо-саноат палатаси

Ҳисоб-

китобларга

асосан

Иқтисодий ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга ажратилган Жаҳон банки маблағлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

тадбиркорлик фаолияти ва рақобат муҳитига таъсир кўрсатувчи 6 мингдан ортиқ қонун ҳужжатларини ва 40 мингдан ортиқ техник тартибга солиш ҳужжатларини ялпи хатловдан ўтказиш ва улар сонини камида 25 фоизгача қисқартириш;

соғлом рақобатни таъминлаш орқали нархларни пасайтиришга ва сифатни оширишга асосий эътиборни қаратиш;

инвестиция ва тадбиркорлик фаолиятини тартибга солиш назарда тутилган янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатни киритиш билан бир вақтда, инвесторлар сарф-харажатларини оширувчи амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бекор қилиш;

инвестиция ва тадбиркорлик фаолиятини тартибга солишда қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолашнинг тўлиқ тизимини жорий этиш назарда тутилади.

90.

Савдо соҳасини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказиш ва "Савдо тўғрисида"ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2020 йил

1 сентябрь

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

улгуржи, чакана, кўчма савдо, электрон савдо, етказиб бериш шарти билан савдо, умумий овқатланиш, тармоқли маркетинг каби савдонинг турлари ва шаклланишининг аниқ тартибини белгилаш ҳамда савдонинг замонавий турларини ривожлантириш;

харидоргир маҳсулотлар турларини аниқлаш, уларга бозор топиш, ички ва ташқи бозорларда сотишда хусусий "трейдинг" компаниялар фаолиятини йўлга қўйиш;

трейдинг компаниялар, ички ва ташқи савдо фаолиятини тартибга солувчи қонун лойиҳалари пакетини ишлаб чиқиш;

комиссия, топшириқ ва дилерлик каби воситачилик шартномалари асосида савдони амалга оширишнинг механизмларини тартибга солиш;

савдони амалга оширишда тўлов шаклларини такомиллаштириш;

савдо соҳасидаги эскирган, ортиқча чекловлар ва тўсиқларни бартараф этиш;

савдо соҳасини ривожлантириш бўйича масъул бўлган аниқ давлат органини белгилаш ва соҳада жамоатчилик назоратини кучайтириш назарда тутилади.

3.9. Банк тизимини ислоҳ қилишни давом эттириш, аҳоли ва хўжалик субъектларига

кўрсатилаётган банк хизматлари сифатини ошириш, тадбиркорлик ташаббусларини амалга

оширишни қўллаб-қувватлаш ҳамда замонавий банк хизматлари турларини кенгайтириш

91.

Банк тизимини узоқ муддатли ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш

2020 йил

1 апрель

Молия вазирлиги, Марказий банк, тижорат банклари

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

давлат улушига эга бўлган банклар трансформацияси бўйича "йўл харита"ларини тасдиқлаш ва амалга ошириш;

давлат улушини стратегик инвесторга сотиш бўйича режа-график тузиш;

банкнинг капитал, ресурс базаси ва даромадларини оширишга қаратилган аниқ чораларни белгилаш;

қонун ҳужжатлари ва банк амалиётини Халқаро Базель қўмитасининг банк назорати бўйича асосий тамойилларига мувофиқлаштириш;

замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда бизнес жараёнларини оптималлаштириш;

аҳоли ва хўжалик субъектларига кўрсатилаётган банк хизматлари сифатини ошириш ҳамда замонавий чакана банк хизматлари турларини кўпайтириш;

жорий йилда 200 та банк хизматлари офисларини ташкил этиш;

2,4 млрд АҚШ доллари миқдорида хорижий кредит линияларини жалб қилиш ва самарали ўзлаштириш;

қўшимча 15 трлн сўм миқдорида юридик ва жисмоний шахсларнинг депозитларини жалб қилиш;

банк тизимида ахборот-коммуникация технологияларини диагностикадан ўтказиш ва уларни замон талабларига келтириш бўйича чоралар ишлаб чиқиш;

"кредит тарихи" ахборот тизимини тўлиқ ишга тушириш;

тижорат банкларида корпоратив бошқарувни ривожлантириш назарда тутилади.

92.

Банк тизимида "лойиҳалар фабрикаси" фаолиятини жорий этиш.

2020 йил

1 август

Марказий банк, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги

-

-

Чора-тадбирлар режаси.

Режада:

банк тизимида инсон омилини чеклаган ҳолда рақамли технологияларни кенг қўллаш ва янги банк маҳсулотларини жорий этиш;

Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкида "лойиҳалар фабрикаси" фаолиятини йўлга қўйиш учун йўналишлар кесимида бизнес лойиҳалар базасини шакллантириш назарда тутилади.

93.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ҳамда Ипотека-банк томонидан халқаро капитал бозорида корпоратив облигацияларни ("евробонд") жойлаштириш.

2020 йил давомида

Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, вазирлик ва идоралар

-

-

Банкларнинг Кузатув кенгаши қарорлари.

Қарорларда халқаро капитал бозорида корпоратив облигацияларни ("евробонд") жойлаштириш бўйича чора-тадбирлар назарда тутилади.


94.

Банк-молия академияси фаолиятини ривожлантириш, замонавий банк амалиёти, менежменти ва хизматлар соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш.

2020 йил

1 декабрь

Молия вазирлиги, Марказий банк, Банк-молия академияси, вазирлик ва идоралар

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

замонавий банк амалиёти, менежменти ва хизматлар соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш ва уларни тижорат банкларига жалб қилиш дастурини тасдиқлаш;

Банк-молия академиясини ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

тижорат банкларига замонавий банк амалиёти, менежменти ва хизматларни жорий этиш учун раҳбарлик лавозимларига хорижий етакчи молия институтларининг малакали мутахассисларини таклиф қилиш тартиби;

давлат улушига эга бўлган тижорат банклари бошқарувига камида 4-5 нафар нуфузли хорижий банкларда фаолият юритган мутахассисларни жалб қилиш назарда тутилади.

95.

Молиявий хизматлар оммабоплигини ошириш стратегиясини ишлаб чиқиш.

2020 йил

1 июль

Марказий банк, Вазирлар Маҳкамаси, Молия вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

Молиявий хизматлар оммабоплигини ошириш стратегиясини тасдиқлаш;

молиявий хизматлардан фойдаланиш сифати ва тезкорлигини таъминлаш;

аҳоли ва тадбиркорларнинг молиявий саводхонлигини ошириш, молиявий хизматлардан фойдаланадиган истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш назарда тутилади.

3.10. Йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш соҳасида ишлар сифатини ошириш,

транспорт оқимини бошқаришда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш,

транспорт инфратузилма объектларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилишда

эскирган нормаларни қайта кўриб чиқиш

96.

Ўзбекистон Республикасининг транспорт тизимини 2030 йилгача ривожлантириш стратегияси лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2020 йил

10 апрель

Транспорт вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, вазирлик ва идоралар

-

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

транспорт хизматлари стандартлари ва сифатини яхшилаш ҳамда уларни жаҳон талаблари даражасига кўтариш;

транспорт хизматлари хавфсизлиги, оммабоплиги, ишончлилиги ва барқарорлигини таъминлаш;

инфратузилмани яхшилаш, мослашувчан тарифлар қўллаш ва янги истиқболли йўналишларни шакллантириш ҳисобидан мамлакат транзит салоҳиятини 7 млн тоннадан 16 млн тоннага етказиш;

транспорт логистика бозори рақобатбардошлигини ошириш;

транспорт тизимини рақамлаштириш, жумладан барча транспорт турларида "рақамли транспорт" платформасини жорий этиш;

аҳолининг транспорт хизматларига бўлган талабини тўлиқ қондириш;

ягона миллий транспорт маконини шакллантириш ҳамда уни минтақавий ва жаҳон транспорт тизимларига интеграция қилиш;

Ўзбекистон Республикасини логистика самарадорлик кўрсаткичи бўйича 2030 йилгача дунёнинг 50 талик давлатлари рўйхатига киритиш мақсадида логистикага тегишли 6 та йўналиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш назарда тутилади.

97.

Ўзбекистон Республикасининг 2030 йилгача автомобиль йўлларини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш.

2020 йил

1 сентябрь

Транспорт вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Инновация вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги

-

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

замонавий автомобиль йўллари тармоғини ривожлантириш, халқаро стандартларга мувофиқ йўл инфратузилмасини яхшилаш;

йўл қурилиши соҳасидаги энг устувор лойиҳаларни танлаш, баҳолаш ва амалга ошириш самарадорлигини прогнозлашнинг халқаро методологиясини қўллаш;

автомобиль йўллари ҳолатини мониторинг қилиш, зарур статистика маълумотларини тўплаш ва юритиш, йўл активларини бошқариш бўйича янги технологиялар ва дастурларни ишлаб чиқиш;

мавжуд йўл инфратузилмасидан самарали фойдаланиш мақсадида транспорт оқимларини бошқаришнинг замонавий тизимларини қўллаш назарда тутилади.

98.

Темир йўл соҳасини ривожлантириш.

2020 йил

1 сентябрь

Транспорт вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ

-

-

Чора-тадбирлар режаси.

Бунда Халқаро молия институтларини жалб этган ҳолда, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг соҳага оид бўлмаган йўналишларини кўриб чиқиш, темир йўл соҳасида рақобат муҳитини яратиш, йўловчи ва юк ташиш, эксплуатация ва хизмат кўрсатишни бир-биридан ажратиш, хусусий секторни жалб қилиш мумкин бўлган йўналишларни алоҳида ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлаш кўзда тутилади.

99.

Транспорт соҳасида аҳоли учун янада қулайликлар яратиш ва уларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш мақсадида йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш чораларини кўриш.

Йил давомида

Транспорт вазирлиги, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, "Uzbekistan Airways" АЖ, Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

170,9 млрд.сўм

723,2 млрд сўм

381,2 млрд сўм


1,42 трлн сўм

ЎТТЖ ва давлат бюджети маблағлари

тижорат банклари кредитлари


Ижрочилар маблағлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

Тошкент метрополитенининг Сергели йўналишида қурилиш ишларини якунлаш;

ер усти метро ҳалқа йўлининг қурилиш ишларини давом эттириш;

тасдиқланган дастурларга мувофиқ қурилиш ва таъмирлаш ишларини сифатли ташкил этган ҳолда, 5,5 минг км узунликдаги автомобиль йўллари ҳолатини яхшилаш назарда тутилади.

100.

Республика иқтисодиёти ва аҳолиси эҳтиёжлари учун автомобиль транспорти хизматлари кўрсатишни янада ривожлантириш.


Йил давомида

Транспорт вазирлиги, тижорат банклари, "Ўзавтосаноат" АЖ, "Ўзавтосаноат- лизинг" МЧЖ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

Ҳисоб-

китоблар

асосида

Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси, тижорат банклари ва лизинг компаниялари, маҳаллий бюджет ва бошқа маблағлар

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда аҳолига автотранспорт хизмати кўрсатиш тизимини яхшилаш доирасида республика бўйича:

10 та халқаро ва 114 та маҳаллий янги автобус йўналишларини очиш;

26 та автостанция қуриш ва реконструкция қилиш;

296 та оралиқ бекатларни қуриш;

600 та янги автобуслар сотиб олиш назарда тутилади.

101.

Тошкент ва Самарқанд шаҳарларининг транспорт тизимини комплекс режалаштириш мақсадида моделлаштиришни жорий этиш.

2020 йил

1 декабрь

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Транспорт вазирлиги, ИИВ, Молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар

6,5 млрд сўм

Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси

Чора-тадбирлар дастури.

Дастурда хорижий компания ва мутахассисларни жалб этган ҳолда:

транспорт тизимининг тегишли кўрсаткичлари бўйича янгиланиб бориладиган рақамли базани такомиллаштириш;

транспорт тизимининг математик моделларини ишлаб чиқиш;

шаҳар транспорт тизимини қисқа ва ўрта муддатли режалаштириш механизмини жорий этиш назарда тутилади.

102.

Темир йўл ва автомобиль транспорт - логистика тармоғини ривожлантириш.

Йил давомида

Транспорт вазирлиги, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, Автомобиль йўллари қўмитаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

-

-

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

"Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон - Туркманистон - Озарбайжон - Грузия" мультимодал йўналишида блок-поездлари орқали ташувларни амалга ошириш;

Ўзбекистон - Туркманистон - Эрон - Уммон йўналишидаги транспорт йўлакларини ривожлантириш;

Ўзбекистон Республикасининг транзит юкларини МДҲ мамлакатлари, Эрон, Болтиқбўйи давлатлари ҳудуди орқали ташиш учун темир йўл маъмуриятлари амалдаги тариф ставкаларининг 30-50 фоизи миқдорида тариф имтиёзларини олиш ҳамда улардан фойдаланиш назарда тутилади.

103.

Авиация тармоғининг рақобатбардошлигини ошириш.



2020 йил

1 апрель

Транспорт вазирлиги, "Uzbekistan Airways" АЖ, "Uzbekistan airports" АЖ, вазирлик ва идоралар

-

-

Чора-тадбирлар дастури.

Дастурда:

авиация ёқилғиси ва ҳаво кемаларига халқаро аэропортлар хизматлари (авиация ёқилғиси, аэропорт, кэтеринг, навигация ва метеорология хизматлари) учун ўрнатилган тариф ва ставкаларни 30-50 фоизга пасайтириш орқали уларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш;

ўзаро манфаатдорлик асосида Андижон ва Бухоро халқаро аэропортларида "5 ҳаво эркинлиги" режимини таклиф этиш;

тариф ва ставкаларни оптималлаштириш;

ҳаво транспорти экспорти ҳажмини ошириш, пассажир ва юк ташувлари учун қулай шароитлар яратиш назарда тутилади.

104.

Фуқаро авиацияси соҳасида парвозлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича норматив базани такомиллаштириш.

2020 йил

1 октябрь

Транспорт вазирлиги, "Ўзавиация" агентлиги

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада умумий фойдаланишдаги авиация ва вертолётлар парвозлари, аҳоли пунктлари бўйлаб амалга ошириладиган парвозлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича норматив базани ишлаб чиқиш назарда тутилади.

3.11. Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишда инвестиция муҳитини

янада яхшилаш, хорижий инвесторларни қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш

105.

Иқтисодиёт тармоқларига замонавий технологиялар жорий этиш, қўшилган қиймати юқори бўлган рақобатбардош тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш, жойларда янги иш ўринларини яратиш мақсадида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар жалб қилишни кенгайтириш.

Йил давомида

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, ташаббускор идоралар (вазирлик, идора ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари)

7,1 млрд АҚШ доллари

Хорижий инвесторлар маблағлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

2020-2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастури доирасида лойиҳаларнинг тармоқ жадвалларини тасдиқлаш, лойиҳа - смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш, қурилиш-монтаж ишларини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш чора-тадбирлари;

барча манбалар ҳисобидан 23 млрд АҚШ доллари миқдоридаги инвестицияларни ўзлаштириш ҳамда 206 та янги йирик қувватларни ишга тушириш;

Шўртан газ-кимё комплексида синтетик суюқ ёқилғи, "Навоийазот" акциядорлик жамиятида аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш.

106.

Халқаро молиявий институтлар ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг узоқ муддатли имтиёзли кредитлари ҳисобидан аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш ва улар учун янада қулай шарт-шароитлар яратишга хизмат қилувчи бошқа ижтимоий ва инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишни кенгайтириш ва самарадорлигини ошириш.

Йил давомида

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, ташаббускорлар (вазирлик, идора ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари)

2,7 млрд АҚШ доллари

Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда 2020-2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастури доирасида лойиҳаларнинг (соғлиқни сақлаш, таълим, йўл-транспорт, сув хўжалиги ва коммунал хизмат кўрсатиш соҳаларидаги лойиҳалардан ташқари) тармоқ жадвалларини тасдиқлаш, лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш, қурилиш-монтаж ишларини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш чора-тадбирлари назарда тутилади.

107.

Тошкент шаҳрида Халқаро инвестиция форумини ўтказиш.

2020 йил

1 декабрь

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, вазирлик ва идоралар

1,2 млрд сўм

Давлат бюджети маблағлари, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда халқаро инвестиция форумини ўтказиш билан боғлиқ ташкилий ишларни амалга ошириш назарда тутилади.


108.

Кон-геология соҳасига хорижий инвестицияларни фаол жалб этиш ва қулай инвестиция муҳитини яратиш мақсадида стратегик фойдали қазилмаларни ўзлаштириш борасидаги нормаларни халқаро амалиёт стандартларига мослаштириш.

2020 йил

1 май

Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси

-

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

кон-геология соҳасида инвестиция лойиҳаларини бошқариш ва амалга оширишнинг лицензия битими асосида ҳамкорлик қилишнинг шакли ва шартлари бўйича халқаро амалиётни жорий этиш;

тўлиқ молиялаштириш таъминланганда, чет эллик инвесторларга инвестиция лойиҳасини мустақил амалга ошириш ҳуқуқини тақдим этиш;

фойдали қазилмаларни қидириш ва аниқлаш ҳуқуқи учун имтиёзли бонус ставкаларини қайта кўриб чиқиш;

стратегик қаттиқ фойдали қазилмалар учун ер қаъридан фойдаланишга оид солиқ ставкаларини халқаро меъёрларга мослаштириш;

инвесторлар томонидан солиқлар ва мажбурий тўловлар барча турларини тўлаш тартиби;

лойиҳани амалга оширишнинг бутун даврида солиқ қонунчилигининг ўзгармаслиги кафолатини таъминлаш назарда тутилади.

3.12. Янги бозорларни ўзлаштириш, маҳсулот рақобатбардошлигини ошириш,

халқаро сифатни бошқариш тизимларини жорий этишда экспортёр корхоналарни

қўллаб-қувватлаш чоралари ва механизмларини кенгайтириш орқали ҳудудлар ва

иқтисодиёт тармоқларининг экспорт салоҳиятини янада ошириш

109.

Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорликни йўлга қўйиш масаласини атрофлича муҳокама қилиб, асосланган хулосаларни тайёрлаш.

Режа-графикка мувофиқ

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Вазирлар Маҳкамаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, вазирлик ва идоралар

-

-

Ахборот-таҳлилий маълумот.

Бунда:

Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорликнинг миллий иқтисодиётга таъсири;

қисқа, ўрта ва узоқ муддатли истиқболда миллий иқтисодиёт ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги таҳлили;

ҳар бир иқтисодиёт тармоғига таъсири бўйича баҳолаш;

асосий ижобий ва салбий таъсир йўналишларини аниқ ёритиб бериш;

бошқа халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатлар билан ҳамкорлик истиқболлари билан ўзаро боғлиқлиги таҳлили назарда тутилади.

110.

Жаҳон савдо ташкилоти билан мулоқотларни фаоллаштириш бўйича 2020 йилга мўлжалланган "йўл харита"сини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш.

2020 йил

1 апрель

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, вазирлик ва идоралар

-

-

Норматив-ҳуқиқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

ташқи савдо режими бўйича меморандумни якунига етказиш ҳамда Жаҳон савдо ташкилотига тақдим этишнинг аниқ муддатлари ва чоралари;

товарлар бозорига кириш ҳужжатини якунига етказиш ва Жаҳон савдо ташкилотига тақдим этишнинг аниқ муддатлари ва чоралари;

хизматлар бозорига кириш ҳужжатини якунига етказиш ва Жаҳон савдо ташкилотига тақдим этишнинг аниқ муддатлари ва чоралари;

Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиш бўйича Ишчи гуруҳининг тўртинчи йиғилишини ўтказишга тайёргарлик юзасидан аниқ чоралар кўриш назарда тутилади.

111.

Жаҳон савдо ташкилоти, Евроосиё иқтисодий иттифоқи, Европа Иттифоқи билан Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик битими, МДҲ доирасида Эркин савдо зонаси битими бўйича ҳамкорлик масалаларини инобатга олиб Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо ва интеграцион ҳамкорлик стратегиясини ишлаб чиқиш.

2020 йил

1 июль

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, ТИВ, вазирлик ва идоралар

-

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

миллий иқтисодиёт манфаатлари ва соҳалар узоқ муддатли ривожланиш концепциясидан келиб чиқиб, ўзаро уйғунлашган, экспортга йўнал-тирилган ва глобал иқтисодиётга силлиқ интеграцияни таъминлашга қаратилган "йўл харита"си;

ўрта ва узоқ муддатли ташқи савдо сиёсатининг устувор йўналишларини белгилаб олиш;

регионал ва глобал иқтисодий ҳамкорликни йўлга қўйишда жорий ташқи савдо шериклари билан ўзаро савдо муносабатларига салбий таъсирнинг олдини олиш чоралари;

Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш марказига ташқи бозорларни, янги экспорт имкониятларини, технологик ривожланишнинг глобал тенденцияларини чуқур таҳлил қилиш вазифаси ва шу асосда экспортга йўналтирилган ишлаб чиқаришни яратишни кўзловчи лойиҳа таклифларини шакллантириш вазифасини юклатиш назарда тутилади.

112.

Экспортёрларни молиявий қўллаб-қувватлаш ягона тизимини жорий этиш.

2020 йил

1 апрель

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк, Адлия вазирлиги, тижорат банклари

-

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

экспортни олдиндан молиялаш-тиришга қаратилган Экспорт-кредит агентлигини ташкил қилиш;

экспортёрлар учун кредит олишда кафиллик бериш, кредит харажатлари бир қисмини қоплашни Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси зиммасига юклаш;

экспорт қилишда замонавий суғурта хизматларини жорий этиш ва амалда қўллаш назарда тутилади.

113.

Маҳаллий экспорт қилувчи корхоналарга маҳсулотларни экспорт қилишда автомобиль ва ҳаво транспортида ташиш харажатларининг бир қисмини давлат томонидан қоплаб бериш механизмини жорий қилиш.


2020 йил

1 апрель

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Молия вазирлиги

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

транспорт харажатларини қисман қоплаш механизмини автомобиль ва ҳаво транспорти орқали ташишларга ҳам татбиқ этиш;

маҳаллий ташувчилар хизматидан фойдаланишни ташиш харажатлари бир қисмини қоплаб беришнинг мажбурий шарти этиб белгилаш;

транспорт харажатлари қопланадиган товарлар рўйхатига қўшимчалар киритиш ва қўшни давлатларни ҳисобга олиш назарда тутилади.

114.

Республикада мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва экспорт қилиш ҳажмларини кескин ошириш чораларини кўриш.

Йил давомида

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, "Ўзстандарт" агентлиги, Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси, Давлат божхона қўмитаси, вазирлик ва идоралар

-

-

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

жорий йилда 2 млрд АҚШ долларлик, кейинги 5-7 йилда эса бундан 3-4 баробар кўп мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш учун маҳсулот етиштиришни кескин кўпайтириш;

ҳудудларнинг тупроққлим шароитлари ва бозор конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда туманларни босқичма-босқич ихтисослаштириш;

халқаро бозорлардаги талабни таҳлил қилиш асосида экспортбоп юқори даромадли маҳсулотларни танлаб олиш;

туманларнинг мавжуд имкониятларидан келиб чиқиб, маҳсулотларни етиштириш учун ер ажратиш;

сифатли уруғлик ва бошқа турдаги моддий-техник ресурслар билан тизимли таъминлаш ҳамда хизматлар соҳасини ривожлантириш чораларини кўриш;

чет эл карантин хизматлари билан "яшил йўллар" тизимини ўрнатиб, Европа Иттифоқи, Хитой, Корея, Япония каби давлатларга мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини ошириш назарда тутилади.

115.

Экспорт ҳажмини янада кўпайтириш, импортни қисқартириш ва савдо тартибини соддалаштириш бўйича Ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш концепциясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

2020 йил

1 июнь

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, ТИВ, Давлат божхона қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, "Ўзстандарт" агентлиги, вазирлик ва идоралар

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Бунда:

қўшни мамлакатлар билан чегараолди савдони ривожлантириш бўйича чоралар кўриш;

Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон билан чегара ҳудудларда махсус савдо зоналарини ташкил этиш бўйича музокаралар ўтказиш;

маҳаллий маҳсулотларнинг ташқи бозорларга чиқиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш;

Ҳиндистон, Хитой, Туркия, Япония ва бошқа давлатлар билан имтиёзли савдо тўғрисидаги битимлар имзолаш бўйича музокаралар олиб бориш;

Корея, Мўғулистон, Туркманистон, Тожикистон ва бошқа давлатлар билан эркин савдо тўғрисидаги битимларни имзолаш бўйича музокаралар олиб бориш;

аҳоли саломатлиги ва атроф-муҳитга салбий таъсир ўтказиши мумкин бўлган маҳсулотлар импортини олдини олиш;

Жаҳон савдо ташкилоти битимлари талабларини ўрганиш ва таклифлар ишлаб чиқиш;

Жаҳон савдо ташкилоти битимлари талабларини, Жаҳон божхона ташкилоти ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тавсияларини ўрганиш назарда тутилади.

116.

Андижон, Термиз ва Қўнғирот туманларида эркин савдо зоналарини ташкил этиш.

2020 йил

20 март

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, ТИВ, вазирлик ва идоралар

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада Андижон, Термиз ва Қўнғирот туманларида эркин савдо зоналарини ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини йўлга қўйиш назарда тутилади.

117.

Халқаро иқтисодий интеграция жараёнида техник жиҳатдан тартибга солиш миллий тизимини халқаро нормалар билан уйғунлаштириш.

2020 йил

20 ноябрь

"Ўзстандарт" агентлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Давлат экология қўмитаси

-

-

Чора-тадбирлар режаси.

Режада:

Ўзбекистон Республикасида маҳсулотлар хавфсизлигига талаб белгиловчи техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни халқаро амалиётни инобатга олган ҳолда қайта кўриб чиқиш;

халқаро интеграциявий ташкилот-ларга аъзо давлатларда амалда бўлган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларини босқичма-босқич имплементация қилиш;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ваколатли органларнинг функция ва вазифаларини, ишлаш принципини халқаро талаблардан келиб чиқиб қайта кўриб чиқиш;

ваколатли органларнинг маҳсулотларни баҳолашда фойдаланиладиган моддий-техника базасини қайта кўриб чиқиш;

техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификат-лаштириш ва метрология йўналишларида кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича 2020-2023 йилларга мўлжалланган дастурни ишлаб чиқиш;

"Ўзбекистон миллий метрология институти" давлат корхонаси тизимида Физик константалар ҳамда модда ва материаллар ҳақида стандарт ахборот маълумотлар хизматини, шунингдек, путур етказмайдиган текширув хизматини ташкил этиш назарда тутилади.

118.

Стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш тизимларини институционал жиҳатдан такомиллаштириш.

2020 йил

1 декабрь

"Ўзстандарт" агентлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, вазирлик ва идоралар

-

-

Ахборот-таҳлилий маълумот ва "Йўл харитаси".

Бунда:

"Ўзстандарт" агентлиги ва унинг ташкилотлари фаолиятини халқаро тажрибадан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш;

давлат-хусусий шерикчилик тамойили асосида соҳага хусусий бизнесни кенг жалб этиш;

стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида хизмат кўрсатишда IT-технологияларни жорий этиш орқали "инсон омили"ни қисқартириш;

Ўзбекистон Республикасини халқаро иқтисодий интеграция жараёнини жадаллаштириш, миллий стандартларни халқаро нормалар билан уйғунлаштириш;

стандартлаштириш соҳасини 2020-2025 йилларда ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш;

иқтисодиёт тармоқларини стандартлаштириш жараёнига кенг жалб қилиш ва халқаро техник қўмиталар фаолиятида иштирокини таъминлаш;

маҳсулотларни баҳолашда фаолият юритаётган синов ва калибрлаш лабораторияларининг моддий-техника базасини қайта кўриб чиқиш ва қайта жиҳозлаш;

Ўзбекистон Республикаси Давлат эталонларининг сонини 21 тага етказиш чораларини кўриш назарда тутилади.

119.

Республикада ўтказилаётган қиёслаш натижаларининг халқаро даражада эътироф этилишига эришиш.

Йил давомида

"Ўзстандарт" агентлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Адлия вазирлиги, ТИВ

Ҳисоб-

китоблар

асосида

Техник кўмаклашиш ва бошқа маблағлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

сертификатлаш жараёнини соддалаштириш, сифат миллий инфратузилмасини такомил-лаштириш;

3 мингга яқин стандартларни қабул қилиш, уларнинг сонини 10 мингтага ва халқаро стандартлар билан уйғунлашиш даражасини 40 фоизга етказиш;

минтақавий метрологик ташкилотлар доирасида 11 та солиштиришда иштирок этиш;

Ўзбекистон Республикасида ионли нурланиш иккиламчи эталонлари дозиметрик лабораториясини ташкил этиш;

озиқ-овқат, текстиль ва кабель маҳсулотларини синаш ҳамда техник воситаларни электромагнит мослашувчанликка баҳолаш бўйича 4 та синов лабораториясини халқаро аккредитациядан ўтказиш;

масса, босим ва ҳарорат катталиклари ўлчаш воситаларини калибрлаш бўйича 1 та лабораторияни халқаро аккредитациядан ўтказиш;

Индонезия, БАА, Покистон, Ҳиндистон ва Саудия Арабистони билан синов натижаларининг ўзаро тан олинишини таъминлаш назарда тутилади.

120.

"Стандартлаштириш тўғрисида", "Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида" ҳамда "Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида"ги қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш.

2020 йил

1 ноябрь

"Ўзстандарт" агентлиги, Адлия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, вазирлик ва идоралар

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

амалдаги қонунлардаги норма ва қоидаларнинг халқаро талабларга асосан таҳлилини ўтказиш;

қонунларга сертификатлаштириш жараёнларини такомиллаштириш ва миллий аккредитация тизимининг халқаро ташкилотлар томонидан тан олиниши қонуний асосини яратишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилади.

121.

Божхона маъмуриятчилиги самарадорлигини ошириш.

2020 йил

1 июнь

Давлат божхона қўмитаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, вазирлик ва идоралар

-

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

халқаро стандартлар ва тамойиллар билан божхона қонунчилигини унификациялаш;

божхона постларида божхона, ветеринария, фитосанитария, санитария-карантин органлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва мувофиқлаштириш;

чегарада логистика марказлари ва мультимодал комплексларни ташкил этиш орқали товарларни тўғридан-тўғри республиканинг божхона чегараси орқали ўтказиш пунктларида олиб чиқиш имкониятини яратиш;

божхона аудит институтини жорий этиш;

"ягона дарча" божхона ахборот тизимидан самарали фойдаланиш, фаолиятини янада кенгайтириш ва тақдим этилувчи рухсатномалар рўйхатини кенгайтириш;

ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасига мувофиқ товарларни таснифлаш бўйича дастлабки қарор қабул қилиш учун электрон ариза бериш тартибини жорий этиш;

"онлайн" режимда товарлар учун божхона тўловларини ҳисоблаш, рухсатнома ҳужжатларига сарф этиладиган харажатларни белгилаш имконини берувчи рукнни ташкил этиш;

ташқи иқтисодий фаолиятга доир барча давлат назорат органларининг интерактив хизматларини жойлаштириш назарда тутилади.

3.13. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришнинг самарадорлигини ошириш, интенсив

технологиялар ва инновацион ишланмаларни кенг жорий қилиш, мамлакатнинг

озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, кластер тизимини ва барча йўналишларда

қишлоқ хўжалик маҳсулотларини чуқур қайта ишлашни янада ривожлантириш

йўналишларида қишлоқ хўжалиги соҳасини ислоҳ қилиш

122.

Қишлоқ хўжалигида кластер ва кооперация муносабатларининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш.

2020 йил

1 ноябрь

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси (келишув асосида),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

қишлоқ хўжалиги соҳасида кластер ва кооперация муносабатлари билан боғлиқ барча нормаларни ягона қонун ҳужжатига бирлаштириш ва ҳужжатларни унификациялаш;

фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, сақлаш, қайта ишлаш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида ўзаро кооперация муносабатларини жорий этишнинг ҳуқуқий асосларини яратиш назарда тутилади.

123.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан соҳа корхоналарига кўрсатма бериш, ресурсларни тақсимлаш, режа белгилаш каби эски иш усулларидан мутлақо воз кечиш.

2020 йил

1 май

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги, вазирлик ва идоралар

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тузилмасининг ваколат ва фаолият йўналишларини халқаро функционал баҳолаш (Management Functional Assessment Model - MFAM) мезонлари асосида қайта кўриб чиқиш;

вазирликни сервис ташкилотига айлантириш, яъни унга ер ҳолатини аниқлаш, экин турлари ва уруғни тўғри танлаш, самарали суғориш, зараркунандаларга қарши кураш, молиявий кўмаклашиш ва маҳсулотлар бозорини топишгача бўлган кенг кўламли хизмат кўрсатиш вазифаларини юклаш;

қишлоқ хўжалигида давлат хизматларининг ролини босқичма-босқич камайтириш ва хусусий секторга бериш;

аграр соҳада вертикал ва горизонтал бошқариш тизимини такомиллаштириш назарда тутилади.

124.

Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасини ислоҳ қилиб, аграр соҳанинг бошқа тармоқларига ҳам кредитлар ажратишни йўлга қўйиш.

2020 йил

1 август

Молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Марказий банк, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасини тубдан ислоҳ қилиш;

маҳсулот ишлаб чиқарувчиларни молиявий қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштириш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун ажратилган тижорат кредитларининг фоиз ставкасини субсидиялаш;

маҳсулот етиштирувчиларнинг молиявий саводхонлигини ошириш чоралари назарда тутилади.

125.

Аграр тармоқда фермерлик ҳаракатини қўллаб-қувватлаш билан бирга, пахта ва ғалла етиштиришни кластер шаклига босқичма-босқич ўтказиш ишларини давом эттириш.

Йил давомида

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, "Ўзпахтасаноат" АЖ, "Ўздонмаҳсулот"АК, "Ўзтўқимачилик-саноат" уюшмаси, "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

Ҳисоб-

китобларга

асосан

Ташаббус-корларнинг ўз маблағлари, тижорат банкларининг кредитлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

2020 йилдан пахта ва ғалла ишлаб чиқариш ҳажмларини давлат томонидан тасдиқлашдан воз кечиш;

пахта ва ғалла харид нархини давлат томонидан белгилаш амалиётидан воз кечиш;

салоҳиятли ташаббускорларни танлаб олиш ва фаолиятини йўлга қўйишда ҳар томонлама кўмаклашиш;

кластерлар ва маҳсулот етиштирувчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларни такомиллаштириш назарда тутилади.

126.

Мева-сабзавотчилик кластерларини ташкил этиш.

Йил давомида

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

Ҳисоб-

китобларга

асосан

Ташаббускорларнинг ўз маблағлари, тижорат банкларининг кредитлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда мева-сабзавотчилик кластерларини ташкил этиш чораларини кўриш назарда тутилади.

127.

Қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқариш ва сервис хизматлари кўрсатиш соҳаси рақобатбардошлигини ошириш.

2020 йил

20 март

"Ўзагротехсаноат-холдинг" АЖ, "Ўзагросервис" АЖ, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Ҳисоб-

китобларга

асосан

Ташаббускорларнинг ўз маблағлари, тижорат банкларининг кредитлари ва бошқа манбалар

Чора-тадбирлар режаси.

Режада:

ишлаб чиқарилаётган техникаларнинг ички ва ташқи бозорларда рақобатбардошлигини ошириш;

қишлоқ хўжалиги техникасини GPS-навигация қурилмалари билан жиҳозлаш;

буюртмачи ва хизмат кўрсатувчи ўртасида ҳужжат алмашувини электрон тарзда амалга ошириш;

кўрсатилаётган механизация ва сервис хизматларини online-режимда кузатиб бориш тизимини яратиш назарда тутилади.

128.

Мева-сабзавотчилик, узумчилик, уруғчилик, чорвачилик ва агрологистикани ривожлантириш, сув тежовчи технологияларни кенг жорий этиш, илмий-тадқиқот ишлари, соҳа учун малакали кадрларни тайёрлаш масалаларига маблағ йўналтириш.

Йил давомида

Молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Инновация вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

15 млрд сўм

Давлат бюджети маблағлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

Давлат бюджети параметрларидаги маблағларни мақсадли ва тўлиқ ҳажмда йўналтириш;

илғор илмий ишланмалар ва инновацион лойиҳаларни устувор равишда молиялаштириш;

соҳада малакали кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш мақсадлари учун маблағ ажратиш;

сув тежовчи технологияларни жорий этиш учун субсидия ажратиш чораларини кўриш назарда тутилади.

129.

"Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг янги таҳрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2020 йил

1 ноябрь

Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги, Адлия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Бош прокуратура, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси, "Ўзстандарт" агентлиги

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар, реализация қилувчилар, истеъмолчилар ва давлат назорат органларининг ҳуқуқлари ҳамда мажбуриятларини аниқ белгилаш;

савдо тармоқларида назорат харидини амалга оширишнинг ҳуқуқий механизмларини яратиш;

юридик ва жисмоний шахслар томонидан санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя этилиши бўйича маъмурий жавобгарлик чораларини белгилашга оид нормалар назарда тутилади.


130.

Аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш.

2020 йил

1 май

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, ТИВ, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши

Ҳисоб-

китобларга

асосан

Халқаро молия институтлари маблағлари

Чора-тадбирлар дастури.

Бунда:

дуккакли дон маҳсулотлари етиштиришни янада кўпайтириш;

маҳаллий навлар, хориждан импорт қилинаётган нав ва дурагайларни синовдан ўтказиш ҳамда давлат реестрига киритиш ишларини тубдан такомиллаштириш;

қишлоқ хўжалигида агроэкология тизимини жорий қилиш;

органик қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш ва кенг жорий этиш;

сабзавот, полиз ва картошка экинлари уруғларини етиштириш, уларни апробациядан ўтказиш, етиштирилган уруғликларни сақлаш бўйича ҳуқуқий асосларни ишлаб чиқиш;

республикада узумчилик ва виночилик соҳасини янада ривожлантириш, жумладан туризм хизматларини кўрсатишга йўналтирилган кичик виночилик корхоналарини ташкил этиш;

ФАОнинг Европа ва Марказий Осиё бўйича ваколатхонаси билан ҳамкорликда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича минтақавий конференция ўтказиш назарда тутилади.

131.

Қишлоқ хўжалигида илм-фан, таълим, ахборот ва маслаҳат хизматлари тизимини ривожлантириш.

2020 йил

1 апрель

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновация вазирлиги

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

қишлоқ хўжалиги илмий салоҳиятини янада ошириш бўйича 2020-2025 йилларга мўлжалланган дастур ишлаб чиқиш;

фундаментал ва амалий тадқиқотлар ҳамда инновацион фаолиятнинг асосий йўналишларини ишлаб чиқиш;

қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг замонавий шаклларини яратиш бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш;

хорижий илмий марказлар билан ҳамкорликда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, замонавий "smart", ресурс тежамкор ва инновацион технологиялар бўйича тор ихтисосликдаги малакали илмий кадрларни тайёрлаш назарда тутилади.

132.

"Давергеодезкадастр" қўмитасининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш, ноқишлоқ хўжалиги ер участкалари ва бино-иншоотларни бозор нархига яқин кадастр баҳосини аниқлаш институтини жорий этиш.

2020 йил

1 май


Йил давомида

"Давергеодезкадастр" қўмитаси, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Бош прокуратура, Тошкент шаҳар ҳокимлиги

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ва амалий чора-тадбирлар.

Лойиҳада:

"Давергеодезкадастр" қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш;

автоматлаштирилган рақамли ахборот тизимини жорий этиш;

қўмитани моддий-техника базасини ривожлантириш;

кўчмас мулкни оммавий шакллантириш ва баҳолаш методологиясини ишлаб чиқиш;

кўчмас мулкнинг оммавий шаклланиши бўйича дастлабки электрон картографик маълумотлар тўпламини шакллантириш;

кўчмас мулкни оммавий баҳолаш ишларини ташкил этиш бўйича ягона базада маълумотлар тўпламини тизимлаштириш;

шаффоф механизм жорий этган ҳолда кўчмас мулк объектининг кадастр баҳосини янги электрон тизимга ўтказиш;

кўчмас мулкнинг кадастр баҳосини аниқлаш учун Интернет тармоғи орқали буюртма бериш тартибини жорий этиш назарда тутилади.

Амалий чора-тадбирларда:

давлат кадастрлари маълумотлари алмашинувини таъминлаш ва кадастр маълумотларини янгилаб бориш мақсадида давлат кадастрлари тизими фазовий маълумотлар геопорталларини яратиш;

давлат кадастрларини юритувчи вазирликлар томонидан очиқ фазовий маълумотларни давлат кадастрлари тизими билан ахборот алмашинувини йўлга қўйиш;

интерактив кадастр хариталарини яратиш ва фойдаланувчилар учун интернет тармоғида метамаълумотлар тизимини яратиш назарда тутилади.

133.

2020-2030 йилларда сув хўжалигини ривожлантириш концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2020 йил

1 апрель

Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Давлат экология қўмитаси, вазирлик ва идоралар

400 минг АҚШ доллари

Осиё тараққиёт банкининг грант маблағлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

Концепцияда белгиланган вазифаларни бажариш орқали 2030 йилга бориб эришиладиган натижаларнинг кўрсаткичлари;

суғориш тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш орқали улардаги фойдали иш коэффициентини 0,64 дан 0,70 га ошириш;

суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, фойдаланишдан чиққан 298 минг гектар ерни фойдаланишга қайтариш;

насос станцияларини модернизация қилиш ва энергия тежамкор тадбирларни амалга ошириш орқали электр энергия сарфини ҳозирги 7,6 млрд кВт. соатдан 7 млрд кВт. соатга камайтириш;

сувни тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш, 2025 йилгача сувни тежайдиган технологиялар қўлланиладиган ер майдонларини 1 млн гектарга етказиш, томчилатиб суғориш тизимини 300 минг гектардан ошиқ майдонда жорий этиш;

сув хўжалиги объектларини бошқариш жараёнларини, сувни назорат қилиш ва унинг ҳисобини юритиш тизимини автоматлаштириш;

"Smart Water" қурилмалари ўрнатилган объектлар сонини 2025 йилгача 400 тага етказиш ва 2030 йилга бориб 1 000 тадан ошириш;

барча насос станцияларининг электр энергия сарфини "онлайн" мониторинг қилиш тизимига ўтказиш;

лойиҳа ташкилотларининг моддий-техника базасини яхшилаш ва уларнинг салоҳиятини ошириш ҳамда лойиҳа ҳужжатлари сифатини ошириш;

давлатлараро муносабатларни яхшилаш ва трансчегаравий сув масалалари назарда тутилади.

134.

Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, ирригация ва мелиорация объектларининг хавфсиз ва барқарор ишлашини таъминлаш, сув ресурсларидан оқилона ва тежамли фойдаланиш.

Йил давомида

Сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

1 трлн сўм


186 млн АҚШ доллари

Давлат бюджети маблағлари, халқаро молия институтлари маблағлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

421 км магистрал, туманлараро ва хўжаликлараро коллекторлар тизимини, 94 км ёпиқ ётиқ дренажлар, 214 км каналлар, 66 км лоток тармоқларини ҳамда 24 та гидротехник иншоотни қуриш ва реконструкция қилиш;

326,5 минг гектар майдоннинг суғориш тизимини, 198,2 минг гектар майдоннинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш назарда тутилади.

135.

2020 йилда 44 минг гектарда ёки ўтган йилга нисбатан қарийб 4 баробар кўп майдонда сув тежовчи технологияларни жорий этиш.

Йил давомида

Молия вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

300 млрд сўм

Давлат бюджети маблағлари, тижорат банкларининг кредитлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

135 млн куб. метр сув ва бошқа ресурсларни иқтисод қилиш, 20 минг гектар такрорий экин майдонларини кафолатли сув билан таъминлаш чоралари;

2020 йилда жами 48 525 гектарга сув тежовчи технологияларни кенг жорий этиш назарда тутилади.

136.

Республика миқёсидаги барча сув ресурслари ҳисоби ва ҳисоботини юритишнинг ягона тизимини ташкил этиш.

2020 йил

1 сентябрь

Уй-жой ва коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, "Ўзгидромет" маркази, Давлат экология қўмитаси

-

-

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

сувдан қатъий чекланган лимит асосида самарали фойдаланиш;

сув ресурслари балансини ишлаб чиқиш;

давлат сув кадастри ва сув ҳисобини юритиш;

барча манбаларнинг сув ресурслари бўйича ягона маълумотлар базасини яратиш ва ривожлантириш назарда тутилади.


137.

Чорвачилик озуқа базасини янада мустаҳкамлаш.


2020 йил

20 март

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Давергеодезкадастр" қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

-

-

Чора-тадбирлар дастури.

Дастурда:

озуқабоп экинларни экиш учун юқори ҳосилдор уруғликлар етказиб бериш;

чорвачилик хўжаликларига ажратилган экин ерларида озуқабоп экинларни экиш;

чўл-яйлов озуқабоп экинлари уруғчилигини йўлга қўйиш;

чорвачилик хўжаликларини шрот, шелуха ва омухта ем маҳсулотлари билан биржа савдоси орқали таъминлаш;

чорвачиликда инновацион ишланмаларни кенг жорий қилиш чоралари назарда тутилади.

3.14. "Рақамли иқтисодиёт"ни жадал ривожлантириш, инсон фаолиятининг барча соҳаларига

рақамли технологияларни кенг жорий этиш, жумладан соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларига,

иқтисодиётнинг реал секторида ишлаб чиқариш ва бошқариш тизимларини автоматлаштириш,

ахборот тизимининг яхлитлиги ва барқарор фаолиятини ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш

138.

"Рақамли Ўзбекистон - 2030" дастурини ишлаб чиқиш.

2020 йил

1 апрель

Вазирлар Маҳкамаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар

-

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси.

Лойиҳада:

телекоммуникация соҳаси, давлат хизматларини кўрсатиш, иқтисодиётнинг реал сектори тармоқлари, соғлиқни сақлаш, давлат кадастри ва бошқа соҳаларда рақамли технологияларни кенг жорий этиш, бу борада "Рақамли Ўзбекистон - 2030" дастурини тасдиқлаш;

Вазирлар Маҳкамасининг тузилмасига Бош вазирнинг рақамли технологиялар ва электрон ҳукумат масалалари бўйича ўринбосари лавозимини жорий этиш;

вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида раҳбарнинг рақамли технологиялар ва электрон ҳукумат масалалари бўйича ўринбосари лавозимини киритиш;

электрон ҳукуматнинг техник инфратузилмасини такомиллаштириш;

инсон капиталини ривожлантириш ҳамда кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш;

давлат хизматларини рақамли шаклга трансформация қилиш ва ахборот экотизимини ривожлантириш;

давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, аҳолининг электрон иштироки даражасини ошириш;

ахборот хавфсизлигини, ахборот ресурслари ва тизимларининг ҳимоясини таъминлаш;

рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукумат соҳасидаги ягона ваколатли органни белгилаш назарда тутилади.

139.

Давлат ташкилотларидаги барча турдаги ҳисоботлар ҳамда маълумотлар базаларини интеграциялаш орқали маълумотларни бошқаришнинг ягона давлат тизимини яратиш.

2020 йил

1 июнь

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Давлат статистика қўмитаси, Молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар

-

-

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Бунда:

вазирлик ва идоралар электрон тизимлари ва ахборот базаларини статистика электрон тизимлари билан интеграция қилиш имкониятларини ўрганиш ва тегишли "йўл харитаси"ни ишлаб чиқиш;

барча турдаги ҳисоботлар ҳамда маълумотлар базаларини интеграциялашни назарда тутувчи маълумотларни бошқариш давлат тизимини яратиш учун молиялаштириш манбаларини ва бажариш муддатларини аниқ белгилаш;

бир турдаги маълумотларни тадбиркорлик субъектларидан бир марта сўраб олиш назарда тутилади.

140.

Энергетика вазирлиги тизимидаги ташкилотларда назорат ва маълумотлар йиғиш тизимини (SCADA), энергия менежменти тизимини (EMS) ҳамда бошқа турдаги ахборот технологияларини жорий этиш ва модернизация қилиш.

Йил давомида

Энергетика вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, "Иссиқлик электр станциялари" АЖ, "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ, "Ўзбекгидроэнерго" АЖ

2 трлн сўм

Жаҳон банки кредитлари ва ўз маблағлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

электр энергетикаси тизими корхоналарида ишлаб чиқариш жараёнларини бошқариш ва назорат қилишда замонавий ва инновацион технологияларни жорий этиш;

энергетика хавфсизлигини таъминлаш, электр энергиясини ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва тақсимлаш жараёнларида асосий техник-иқтисодий кўрсаткичларни мониторинг қилиш ва режимларни оптималлаштириш назарда тутилади.

141.

Қишлоқ хўжалигида рақамли технологияларни кенг жорий этиш.

Йил давомида

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, "Давергеодезкадастр" қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

-

-

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

"Рақамли қишлоқ хўжалиги" ягона интеграцион платформасини (e-agriculture.uz) яратиш;

қишлоқ хўжалиги ерларининг биринчи ва иккинчи экин турлари, ҳосилдорлик даражасидан келиб чиқиб "онлайн ҳосил" ягона ахборот базасини яратиш;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг ҳисобини юритишда илғор хорижий компаниялар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш;

Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг белгиланган штат бирликлари доирасида рақамли технологияларни жорий этиш бўйича таркибий тузилма ташкил қилиш;

қлли қишлоқ хўжалиги" технологиясини кенг жорий қилиш назарда тутилади.

142.

Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (IT - парк)нинг ҳудудини кенгайтириш ва янги инфратузилма объектларини қуриш.

2020 йил

1 июнь

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органлари

Ҳисоб-

китобларга

асосан

Ижрочилар маблағлари, маҳаллий бюджет маблағлари ва тижорат банклари кредитлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Самарқанд, Бухоро, Хоразм ва Наманган вилоятлар ҳокимликлари билан қуйидагиларни назарда тутувчи қўшма қарорлар қабул қилиш:

Нукус, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Гулистон ва Урганч шаҳарларида технопарк ташкил этиш;

технопаркнинг ҳудудий филиалларини қўриш ҳамда зарур инфратузилмаларни ташкил этишни маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан ва давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириш;

ташкил этилиши белгиланган объектларни технопаркка оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бериш.

143.

Фаолият доирасини кенгайтириш, "стартап лойиҳаларини ҳар томонлама, шу жумладан венчур молиялаштириш асосида, қўллаб-қувватлашни ташкил этиш ва IT компаниялар учун қулай шарт-шароитлар яратиш орқали дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркини янада ривожлантириш.

2020 йил

1 сентябрь

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инновация вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

Ҳисоб-

китобларга

асосан

Ахборот-коммуникация технология-ларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, кредитлар, грантлар ва бошқа маблағлар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ва амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

технологик паркда акселерация ва инкубация дастуридан ўтган стартап-лойиҳаларни молиялаштириш мақсадида ички жамғарма фаолиятини ташкиллаштириш;

истиқболли "стартап лойиҳалари"ни қўллаб-қувватлаш, ахборот технологиялари соҳасида бошланғич ва кичик корхоналарга кўмаклашиш;

ахборот технологиялари ва дастурий маҳсулотлар бозорини ривожлантириш, ҳар йили камида 15 та истиқболли "стартап лойиҳалари"ни молиялаштириш;

қўшимча бино ва иншоотларни қуриш, мавжудларини реконструкция қилиш орқали технопаркда кўп миқдордаги компания-резидентларни, лойиҳа ташаббускорларини жойлаштириш учун имкониятлар яратиш назарда тутилади.

144.

Аҳоли, айниқса, ёшлар орасида рақамли кўникмаларни такомиллаштириш, "Бир миллион дастурчи" лойиҳасини амалга ошириш.

Йил давомида

Вазирлар Маҳкамаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Инновация вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ҳисоб-

китобларга

асосан

Ижрочилар маблағлари ва тижорат банклари кредитлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

таълим тизимининг барча босқичларида халқаро андозаларга тўлиқ жавоб берадиган замонавий ахборот технологияларини ўқитиш;

қлли мактаб", "Электрон кутубхона" ва бошқа лойиҳаларни амалга ошириш учун инфратузилмани шакллантириш;

аҳолининг кенг қатламларини ахборот технологияларини ўзлаштиришга жалб қилиш мақсадида ўқув юртларида семинар ва бошқа тадбирларни ўтказиш;

рақамли технологиялар ўқитиш марказлари сонини 80 тага етказиш;

хорижий ҳамкорлар билан биргаликда "Бир миллион дастурчи" лойиҳасини рақамли технологиялар ўқув марказлари, мактаблардаги информатика тўгаракларида босқичма-босқич амалга ошириш;

танлов ғолибларини саралаш ва тақдирлаш, битирувчиларни ишга жойлаштириш назарда тутилади.

145.

Интеллектуал мулк фаолиятини ривожлантириш ва замонавий IT-ечимлар, аутcорсинг усуллари ва "сунъий интеллект"дан фойдаланган ҳолда интеллектуал мулк объектлари экспертизасини ташкил этишни такомиллаштириш.

2020 йил

1 август

Адлия вазирлиги, Интеллектуал мулк агентлиги, Инновация вазирлиги, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

-

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

интеллектуал мулкнинг самарали бозор баҳоси учун шарт-шароитлар яратиш;

номоддий активлар айланишини соддалаштириш;

бюджет маблағлари ҳисобидан ташкил этилган интеллектуал мулк фаолияти билан шуғулланишни ривожлантириш;

интеллектуал мулк объектларини экспертизадан ўтказиш тизимини такомиллаштириш;

интеллектуал мулк объектларини экспертизадан ўтказиш жараёнига замонавий IT-ечимлар, аутcорсинг усуллари ва "сунъий интеллект"ни қўллаш механизмларини жорий этиш назарда тутилади.

146.

"Хавфни бошқариш" автоматлаштирилган ахборот тизимини автомобиль чегара божхона постларида жорий этиш, темир йўл транспортида ташилаётган товарлар бўйича юридик шахслар, вагон, контейнер, ҳаракатланиш ҳудуди ёки сақланаётган (тўхтаб турган) темир йўл станцияси тўғрисида электрон маълумотларни божхона органига реал вақт режимида тақдим этиш.

2020 йил

1 июнь

Давлат божхона қўмитаси, Транспорт вазирлиги, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, вазирлик ва идоралар

-

-

Чора-тадбирлар режаси.

Режада:

ахборот тизимининг чегара божхона постларида жорий этилиши билан товарлар ва автотранспорт воситаларини самарали божхона назоратидан ўтказиш;

расмийлаштириш вақтини қисқартириш;

божхона пости ўтказувчанлигини ошириш;

ташқи савдо юкларининг ўз вақтида манзил божхона постларига етиб боришини назорат қилиш;

темир йўл транспортида ташилаётган юкларни белгиланган манзил божхона пости ёки темир йўл станциясига етиб боришидан олдин номаълум ҳудудларда алмаштириб қўйиш ва товарга тегишли юк-кузатув ҳужжатларини сохталаштириш каби жиноятларнинг олдини олиш;

темир йўл транспортида ташилаётган халқаро юклар тўғрисида реал вақт режимида улар турган темир йўл станцияси ва темир йўл таркибидаги вагон ва контейнерларнинг ички ҳудудлардаги ҳаракатини Давлат божхона қўмитасининг мавжуд ахборот тизими орқали онлайн кузатиш назарда тутилади.

Бунинг учун темир йўл ташкилотлари божхона органларига вагонларнинг республика ҳудудида ҳаракатланиши тўғрисидаги маълумотларни ягона технологик ахборот ҳамкорлик тизими орқали беғараз тақдим этиши назарда тутилади.

147.

Телекоммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш.

2020 йил

1 апрель


Йил давомида


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, "Ўзбектелеком" АК

Ҳисоб-

китобларга

асосан

Жаҳон банки, Хитой ривожлантириш банки кредити, ускуна етказувчиларнинг кредитлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

кенг полосали уланиш тармоқларини ривожлантириш;

яқин 2 йилда барча қишлоқ ва маҳаллаларни тезкор Интернет билан таъминлаш;

800 минг кенг полосали уланиш абонент портларини ўрнатиш;

маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш марказини кенгайтириш;

40 та сервер қурилмаси ва 5 та комплект маълумотларни сақлаш тизимини ўрнатиш;

мобиль алоқа тармоқларини кенгайтириш ва модернизация қилиш;

олис аҳоли яшаш жойларида мобиль алоқа тармоғини кенгайтириш учун 2 мингдан зиёд база станцияларини қуриш ва модернизация қилиш;

оптик толали алоқа линиялари тармоқларини қуриш;

FTTx технологияси орқали 12 000 км оптик толали алоқа линияларини қуриш;

лойиҳани амалга ошириш натижасида аҳолига сифатли кенг полосали телекоммуникация хизматларини кенгайтириш назарда тутилади.

148.

Республика биометрик паспорт тизими инфратузилмаси негизида Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг 2011 йилги намунадаги биометрик паспорти ўрнига идентификациялаш ID-карталарини бериш тизимини жорий этиш.

2020 йил

1 апрель


Йил давомида

Давлат персоналлаштириш маркази, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, ИИВ, Адлия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси

Ҳисоб-

китобларга

асосан

Ижрочилар маблағлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари ва амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

шунга ўхшаш тизимларнинг жорий этилиши ва унинг "Электрон ҳукумат" тизимларига интеграцияси бўйича хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда, лойиҳаолди ўрганишни ўтказиш;

лойиҳани амалга оширишни бошлаш мақсадида техник-лойиҳа ва меъёрий ҳужжатларни, жумладан стандартларни тайёрлаш;

давлат органларининг технологик инфратузилмасини, жумладан маълумотлар узатиш тармоқлари, аппарат-дастурий таъминот тизимлари ва бошқаларни босқичма-босқич ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

лойиҳани босқичма-босқич амалга ошириш;

янги туғилган барча шахсларга ва 16 ёшга тўлмаган шахсларга Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини (ЖШ ШИР) бириктириш, барча жисмоний шахсларга электрон кўринишдаги давлат хизматлари кўрсатиш ва уларни идентификация қилиш учун фарзандларни ота-она маълумотлари билан боғлаш назарда тутилади.

3.15. Давлат бошқарувининг замонавий усулларини, давлат-хусусий шериклик

механизмларини қўллаш кўламини кенгайтириш, бўш турган ер майдонлари,

бино ва иншоотлардан самарали фойдаланишни жадаллаштириш

149.

"Табиий монополиялар тўғрисида" ва "Рақобат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари нормаларини унификация қилиш.

2020 йил

1 ноябрь

Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Адлия вазирлиги, вазирлик ва идоралар

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада халқаро тажрибани ўрганиш асосида эркин рақобат муҳитини олиб кириш мумкин бўлган монополия соҳаларига хусусий сектор учун йўл очиш ва рақобат муҳитини шакллантириш назарда тутилади.

150.

Давлат иштирокидаги корхоналарга эгалик қилиш стратегиясини ишлаб чиқиш.

2020 йил

1 апрель

Вазирлар Маҳкамаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Савдо-саноат палатаси

-

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси:

Лойиҳада:

корхоналарни давлат эгалигида (ихтиёрида) сақлаб қолишни асословчи мезонларни аниқлаш;

давлат иштирокидаги корхоналар ва хусусий корхоналар учун тенг шароитлар яратиш;

давлат иштирокидаги корхоналар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш;

давлат иштирокидаги корхоналарга нисбатан функцияси, мақсадини аниқ белгилаш, давлат иштирокидаги корхоналарга эгалик қилиш асосларини белгилаш;

давлатнинг корхоналарга нисбатан назорат ва мулкдор функцияларини ажратиш;

давлат иштирокидаги корхоналарнинг ижро органи ва кузатув кенгаши аъзоларини моддий рағбатлантириш мос равишда самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари натижалари ва корпоратив бошқарув тамойилларини жорий этилиши даражасини баҳолашга тўғридан-тўғри боғлаш;

давлат иштирокидаги корхоналар бошқарув ва назорат органлари масъулияти ва жавобгарлигини кучайтириш, уларнинг фаолиятини такомиллаштириш;

давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш;

давлат иштирокидаги корхоналарни хусусийлаштириш;

товар ва молия бозорларида устунлик мавқеига эга давлат иштирокидаги корхоналар сонини қисқартириш;

давлат иштирокидаги корхоналарни тузишда монополияга қарши курашиш органининг олдиндан розилигини олиш механизмини жорий этиш;

давлат иштирокидаги базавий ва инфратузилмавий корхоналарни ислоҳ қилиш, улар фаолиятига молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини жорий этиш, халқаро аудитдан ўтказиш ва халқаро рейтинг олиш;

Навоий ва Олмалиқ кон-металлургия комбинатлари каби йирик, юқори даромад берадиган корхоналарни акциялаштириб, назорат улушини давлатда сақлаб қолган ҳолда, акцияларнинг бир қисмини сотувга чиқариш;

2020 йилда халқаро стандартлар асосида молиявий ҳисоботларни тузиш, захираларни қайта ҳисоблаш, корпоратив ошкораликни татбиқ этиш ишларини якунлаш;

нефть-газ соҳасидаги давлат корхоналарини бошқаришга хорижий экспертларни жалб қилиб, уларнинг самарадорлигини ошириш ва харажатларини оптималлаштириш, қарз миқдорини камайтиришга эришиш;

2020 йилда камида 20 та акциядорлик жамиятлари акцияларини бирламчи ва иккиламчи оммавий жойлаштириш (IPO/SPO) орқали сотиш;

давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини улар сонини қисқартириш нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқиш назарда тутилади.

151.

Давлат иштирокидаги корхоналарнинг рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатувчи мавжуд эксклюзив ҳуқуқларини қисқартириш.

2020 йил

1 октябрь

Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

давлат иштирокидаги корхоналарнинг рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатувчи эксклюзив ҳуқуқларини тўлиқ хатловдан ўтказиш;

эксклюзив ҳуқуқларни қисқартириш бўйича тегишли қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш назарда тутилади.

152.

Давлат активларини бошқариш самарадорлигини ошириш.

2020 йил

1 май

Давлат активларини бошқариш агентлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

давлат кўчмас мол-мулкини ижарага бериш тизимини такомиллаштириш, давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган хўжалик жамиятларининг кўчмас мол-мулкини ижарага беришни тартибга солиш;

давлат муассасалари ва корхоналари балансида бўлган автотранспорт воситаларини баҳоланган қийматда, устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар ҳамда устав фондининг 50 фоизи ва ундан ортиғи давлат улуши юқори бўлган корхоналарга тегишли юридик шахсларнинг кўчмас мол-мулкини электрон савдода сотиш амалиётини жорий этиш;

акциядорлик жамиятлари ижроия органи ваколатларини бир йилдан уч йилгача ошириш;

хўжалик жамиятлари кузатув кенгаши таркибида давлат хизматчиларини босқичма-босқич камайтириш мақсадида Ўзбекистон кузатув кенгашлари мустақил аъзолари уюшмасини ташкил этиш назарда тутилади.

153.

Баҳолаш фаолиятини такомиллаштириш.

Йил давомида

Давлат активларини бошқариш агентлиги, Баҳоловчи ташкилотлар ассоциацияси, Ўзбекистон баҳоловчилар жамияти, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

-

-

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

миллий баҳолаш стандартларини халқаро баҳолаш стандартлари тамойилларига мувофиқлаштириш;

халқаро сифат стандартларига мувофиқ кўрсатиладиган хизматлар сифатини бошқариш тизимини камида 10 та баҳолаш ташкилоти фаолиятига жорий этиш;

баҳолаш фаолияти соҳасидаги жамоат ташкилотларини халқаро баҳолаш ташкилотларига қўшилиши ва уларнинг ишларида фаол иштирок этиши орқали халқаро даражага кўтариш;

баҳоловчиларга халқаро эътироф этилган профессионал сертификатларни олишда кўмаклашиш;

мулкнинг реал бозор баҳосини аниқлашда энг илғор хорижий тажрибага асосланган баҳолашнинг ягона стандартини жорий этиш;

маҳаллий баҳоловчилар ва баҳоловчи ташкилотларни баҳолаш фаолияти соҳасидаги жамоат ташкилотларига жалб этиш;

баҳолаш ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган иш ва хизматлар сифатини бошқаришнинг халқаро стандартлари асосида амалиётга жорий этиш назарда тутилади.

154.

Риэлторлик фаолиятини такомиллаштириш.

2020 йил

1 июль











2020 йил

III чорак
















Давлат активларини бошқариш агентлиги, Адлия вазирлиги, Давлат хизматлари агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Риэлторлар ассоциацияси




Давлат активларини бошқариш агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги










-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

2020 йилда риэлторлик фаолиятини лицензиялаш функциясини давлат бошқарувидан риэлторларнинг профессионал жамоат ташкилотларига босқичма-босқич ўтказиш;

"Риэлторлик фаолиятини лицензия-лашнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида"ги ҳукумат қарори лойиҳасида лицензиялаш ва риэлторларни сертификатлаш каби риэлторлик фаолиятини тартибга солиш жараёнларини жойлардаги давлат хизматлари марказлари орқали электрон шаклга ўтказиш;

"Ўзбекистон Республикасининг ягона мультилистинг тизимини яратиш тўғрисида"ги ҳукумат қарори лойиҳасида барча сотилаётган кўчмас мулк объектлари ҳақидаги ишончли ахборотни реал вақт режимида олиш, уларнинг бозор нархини ошкора ва шаффоф шакллантириш имконини берадиган кўчмас мулк бозорининг ягона электрон платформасини;

мультилистинг тизимини кўчмас мулк объектлари эксклюзив шартномалар шартлари асосида бериладиган маълумотлар базалари билан боғлаш, кўчмас мулк бозори иштирокчиларининг (риэлторларнинг) аъзо бўлиши бозорда ишлашнинг зарурий шарти бўлиши назарда тутилади.

155.

Тўловга қобилиятсизлик таомилларини такомиллаштириш.

2020 йил

1 июль

Давлат активларини бошқариш агентлиги, Олий суд, Давлат солиқ қўмитаси

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

соғломлаштириш орқали иқтисодий ночор корхоналарни соғломлаштириш тартиботларининг кенг қўлланилишини рағбатлантириш;

жисмоний шахсларнинг банкротлик жараёнларини тартибга солувчи нормаларни жорий этиш;

тўловга қобилиятсизлик таомиллари қўлланилган корхоналарга нисбатан солиқ имтиёзларини бериш тартибини жорий этиш назарда тутилади.

156.

Инвестицияларни жалб қилишда давлат-хусусий шериклик механизмларини катта миқдорда капитал қўйилмаларни талаб этувчи соҳаларга татбиқ этиш.

Йил давомида

Вазирлар Маҳкамаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги, Транспорт вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар

-

-

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

инвестиция жалб қилишнинг самарали воситаларини қўллашга қаратилган чора-тадбирлар;

транспорт, энергетика, йўл, коммунал, тиббиёт, таълим каби соҳаларга давлат-хусусий шериклик механизмларини кенг татбиқ этиш;

соҳа бўйича йиллик капитал қўйилмаларнинг талаб этиладиган ҳажми, уни давлат-хусусий шериклик механизмлари орқали молиялаштириладиган улуши ва муддатлари;

давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича давлат мажбуриятларини кафолатлаш механизмларини жорий этиш;

давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини тузиш борасидаги мақсадли индикаторлар, амалий чора-тадбирлар ва тармоқ жадваллари;

давлат-хусусий шериклик лойиҳаларининг ижро этилишини мунтазам мониторинг қилиш;

давлат-хусусий шериклик лойиҳаларининг самарадорлиги ва амалий натижадорлигини баҳолашга қаратилган чора-тадбирлар назарда тутилади.

IV. ИЖТИМОИЙ СОҲАНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ

4.1. Таълим ва фан соҳасини ривожлантириш

157.

Мактабгача таълимнинг қамровини 60 фоизга етказишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш.

Йил давомида

Мактабгача таълим вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

1,8 трлн сўм

Давлат бюджети маблағлари

2020-2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларнинг тармоқ жадваллари ва амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

418 та мактабгача таълим муассасасини қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда болаларга таълим бериш тизимини янада такомиллаштириш;

давлат-хусусий шериклик асосида қуввати 46 мингдан ортиқ бўлган 420 та нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ҳамда қуввати 50 минг ўрин бўлган 2000 та оилавий шаклдаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш;

1920 нафар болани мактабгача таълимнинг муқобил турлари билан қамраб олиш;

6 ёшли болаларнинг камида 75 фоизини мактабгача таълимнинг муқобил турлари ва мактабгача таълим муассасалари негизидаги бепул мактабга мажбурий тайёрлов гуруҳлари билан қамраб олиш;

бошқа вазирлик ва идоралар балансидаги собиқ мактабгача таълим муассасалари биноларини қайтариб олиш назарда тутилади.

158.

Мактабгача таълим тизимида таълим-тарбия жараёнларига замонавий таълим дастурлари ва технологияларини татбиқ этиш.

Йил давомида

Мактабгача таълим вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Молия вазирлиги

Ҳисоб-

китобларга

асосан

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида, бюджетдан ташқари маблағлар

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

"Илк қадам" таълим дастури асосида:

3-5 ёшли болалар учун - дидактик ўйинлар тўпламини 10 000 нусхада;

6-7 ёшли болалар учун - дидактик ўйинлар тўпламини 10 000 нусхада;

6 ёшли болалар учун - ёзув альбомини 400 000 нусхада;

дидактик тарқатмалар тўпламини 12 000 нусхада;

дидактик плакатлар тўпламини 10 000 нусхада чоп эттириш;

мажбурий бепул мактабга тайёрлов гуруҳлари учун "Илм йўли" дастурини ишлаб чиқиш;

кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари ва қўшма типдаги мактабгача таълим ташкилотлари учун мослаштирилган таълим дастурларини ишлаб чиқиш назарда тутилади.

159.

Умумий ўрта таълимининг Миллий ўқув дастурини ишлаб чиқиш.

2020 йил

1 июнь

Халқ таълими вазирлиги, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

-

-

Идоравий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

мактаб ўқув дастурларини илғор хорижий тажриба асосида такомиллаштириш;

ўқув юкламалари ва фанларни қайта кўриб чиқиш, уларни халқаро стандартларга мослаштириш;

дарслик ва адабиётлар сифатини ошириш;

умумий ўрта таълим муассасалари учун вариатив ўқув режалар ишлаб чиқиш;

ўқитувчиларнинг педагогик юкламасини оптималлаштириш, уларни асосий юкламадан ташқари бошқа ҳисоботлар ва ортиқча қоғозбозлик ишларидан озод қилиш ҳамда педагогиканинг мазмунига кўпроқ вақт ажратиши учун шароит яратиш;

10-11-синф ўқувчиларининг танлаган йўналишдаги вариатив ўқув режалари бўйича ўқишларни тажриба-синов тариқасида жорий қилиш назарда тутилади.

160.

Педагогик маҳорат ва малака даражасига эга бўлган, ўз ишида аниқ натижаларга эришган ўқитувчиларга юқори иш ҳақи тўлаш тизимини жорий қилиш.

2020 йил

1 июнь

Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

педагогик маҳорат ва малака даражасини тасдиқлаш бўйича касбий сертификация тизимини жорий қилиш;

биринчи ва олий малака тоифасига эга ўқитувчиларнинг ойлик иш ҳақини малака тоифасига эга бўлмаган ўқитувчиларга нисбатан ошириб бориш амалиётини жорий этиш ва ойлик иш ҳақи ўртасидаги фарқларни кенгайтириш назарда тутилади.

161.

Умумтаълим мактабларини кенг полосали Интернет тармоғига улаш.

Йил

давомида

Axборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, "Ўзбектелеком" АК

Ҳисоб-

китобларга

асосан

Бюджет маблағлари, "Ўзбектелеком" АК маблағлари ва бошқа маблағлар

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда умумтаълим мактабларини кенг полосали Интернет тармоғига улашни 70 фоизга етказиш назарда тутилади.


162.

Халқ таълими тизимидаги муассасаларни бошқариш бўйича ягона электрон дастурий мажмуани яратиш.

Йил

давомида

Халқ таълими вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

Ҳисоб-

китобларга

асосан

Халқ таълими вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда умумтаълим муассасасининг паспорти, ўқувчилар контингенти, штат бирликлари, шундан банд қилинганлари, ходимлар сони, уларнинг эгаллаб турган лавозими, иш ҳақи миқдори бўйича маълумотлар базасини шакллантириш ҳамда тегишли маълумотлар бўйича бошқа вазирлик ва идораларнинг маълумотлар базалари билан интеграциялаш назарда тутилади.

163.

Умумтаълим мактабларининг ўқитувчилари 2021 йилги халқаро баҳолаш жараёнига тайёргарлик кўриши учун зарур шарт-шароитларни яратиш.

Йил давомида

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги

-

-

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда 2021 йилги халқаро баҳолаш жараёнига тайёргарлик кўриш учун республика бўйича 348 та таянч мактабни белгилаб, 6 мингдан ортиқ ўқитувчиларнинг малакасини ошириш назарда тутилади.

164.

Янги умумтаълим мактабларини барпо этиш, мавжудларни реконструкция қилиш ва хусусий мактаблар сонини ошириш.

Йил давомида

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Қурилиш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

1,7 трлн сўм

26,6 млн АҚШ доллари

Давлат бюджети маблағлари

Халқаро молия институтлари маблағлари

2020-2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларнинг тармоқ жадваллари ва амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

36 та янги умумтаълим мактабини қуриш, 160 та мактабни реконструкция қилиш ва 114 тасини капитал таъмирлаш, 80 925 та ўқув ўрнини ва 54 та спорт залини фойдаланишга топшириш;

55 та хусусий мактаб ташкил этиб, уларнинг сони 141 тага етказиш;

умумтаълим тизимида ахборот-коммуникация технологияларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари назарда тутилади.

165.

Олий таълим тизимини янада такомиллаштириш.

2020 йил

1 июнь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, тасарруфида олий таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ва амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

олий таълим стандартларини хорижий тажриба асосида такомиллаштириш;

таълим йўналишлари ва ўқитиладиган фанларни қайта кўриб чиқиш;

мутахассисликка алоқаси бўлмаган фанлар сонини 2 баробар қисқартириш;

кредит-модуль тизимини жорий қилиш тартибини ишлаб чиқиш;

талабалар билимини баҳолашнинг замонавий механизмларини жорий этиш;

ўқув режа ва фан дастурларини такомиллаштириш;

профессор-ўқитувчилар фаолиятини янги тизимга мувофиқлаштириш;

ўзини-ўзи молиялашга ўтган олий таълим муассасаларининг молиявий мустақиллигини таъминлаш мақсадида уларнинг ҳуқуқий мақоми ва бюджет ташкилотидан фарқини аниқ белгилаш, шу жумладан, уларга олий таълим муассасасини ривожлантириш жамғармаси маблағларини сарфлаш ва ўз балансидаги мол-мулкни тасарруф қилиш тартибини қайта кўриб чиқиш;

бюджет ташкилотларига нисбатан белгиланган чекловлар ўзини-ўзи молиялашга ўтган олий таълим муассасаларига татбиқ этилишини қайта кўриб чиқиш;

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда олий таълим муассасалари ўртасидаги муносабатлар чегарасини аниқ кўрсатиш;

вазирлик соҳада регулятор сифатида барча олий таълим муассасалари учун бир хил сиёсат юритиши, умумий талабларни қўйган ҳолда уларнинг таълим мазмуни борасидаги фаолиятига аралашмаслиги назарда тутилади.

166.

Олий таълим муассасаларини нуфузли хорижий олий таълим даргоҳлари билан ҳамкорликда трансформация қилиш.

2020 йил

1 июль

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида олий таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

Ҳисоб-

китобларга

асосан

Давлат бюджети маблағлари ва халқаро молия институтлари маблағлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

камида 5 та олий таълим муассасасини конкурс асосида танлаб, нуфузли хорижий олий таълим даргоҳлари билан ҳамкорликда уларни трансформация қилишни бошлаш;

мазкур жараёнга давлат бюджети маблағлари, шунингдек хорижий молия институтларининг грантларини жалб қилиш назарда тутилади.

167.

Таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларини йириклаштириш, профиль ихтисослашув соҳаларини кенгайтириш.

2020 йил

1 июнь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, тасарруфида олий таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

мазмун жиҳатдан яқин бўлган таълим йўналишларини бирлаштириш ва профиль ихтисослашув соҳаларини кенгайтириш;

магистратура мутахассисликларини йириклаштириш ва илмий фаолиятни тор соҳалар бўйича амалга оширишни ташкил этиш;

таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича қабул параметрларини йириклаштириш назарда тутилади.

168.

Ёшларнинг олий таълим билан қамровини кенгайтириш.

2020 йил

1 апрель

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қўвватлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, тасарруфида олий таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар


154 млрд сўм

Давлат бюджети маблағлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

2020/2021 ўқув йили учун ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларини олий таълим билан қамров даражасини 25 фоизгача етказган ҳолда белгилаш;

давлат гранти асосидаги давлат буюртмаси параметрларини 2019/2020 ўқув йилига нисбатан босқичма-босқич 2 бараварга ошириш;

хотин-қизлар учун алоҳида грантлар ажратиш назарда тутилади.

169.

Хотин-қизларни олий таълим билан қамраб олиш даражасини ошириш.

2020 йил

1 апрель

Маҳалла ва оилани қўллаб-қўвватлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, тасарруфида олий таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар

Ҳисоб-

китобларга

асосан

Давлат бюджети маблағлари

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Лойиҳада хотин-қизларни олий таълим билан қамраб олиш даражасини ошириш мақсадида алоҳида ажратиладиган грантлар учун танловда иштирок этадиган номзодларни танлаш ва саралаш мезонларини тасдиқлаш назарда тутилади.


170.

Илм-фан ютуқларининг электрон платформаси, маҳаллий ва хорижий илмий ишланмалар базасини шакллантириш, ҳар бир олий таълим ва илмий-тадқиқот даргоҳи нуфузли чет эл университетлари ва илмий марказлари билан ҳамкорликни кучайтириш.

Йил давомида

Инновация вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, тизимида олий таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар

-

-

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

илм-фан ютуқларининг электрон платформаси, маҳаллий ва хорижий илмий ишланмалар базасини шакллантириш;

нуфузли хорижий чет эл университетлари билан ҳамкорликда олиб бориладиган илмий-тадқиқот ва илмий ишланмалар сонини ошириш назарда тутилади.

171.

Янги профессионал таълим муассасаларини ташкил этиш, уларга ўқувчиларни қабул қилиш, ўқитиш ва яшаш шарт-шароитларини яратиш.

2020 йил

1 апрель

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, тизимида профессионал таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ҳисоб-

китобларга

асосан

Давлат бюджети маблағлари

Чора-тадбирлар режаси.

Режада:

340 та касб-ҳунар мактаби, 147 та коллеж ва 143 та техникумни босқичма-босқич ташкил этиш;

профессионал таълим муассасаларининг ўқувчиларини қабул қилиш имкониятлари ва меҳнат бозоридаги кадрларга бўлган эҳтиёжни ўрганиш;

профессионал таълим муассасалари, касблар ва мутахассисликлар бўйича давлат буюртмаси асосида ўқувчиларни қабул қилиш параметрларини шакллантириш назарда тутилади.

172.

Республика олий таълим муассасаларида талабаларни турар жой билан қамраб олиш даражасини ошириш бўйича 2021-2025 йилларга мўлжалланган дастурни ишлаб чиқиш.

2020 йил

1 сентябрь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида олий таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлар

-

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳа билан олий таълим муассасалари учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларнинг асосланган таклифлари бўйича талабалар турар жойлари, шу жумладан давлат-хусусий шериклик асосида қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича 5 йиллик дастурни тасдиқлаш назарда тутилади.

173.

Олий таълим моддий-техника базасини янада ривожлантириш, таълим сифатини ошириш, шу жумладан олий таълим муассасалари объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ҳамда уларни жиҳозлаш чораларини кўриш.

Йил давомида

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

731,2 млрд сўм



45 млн АҚШ доллари

Давлат бюджети маблағлари


Халқаро молия институтлари маблағлари

2020-2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларнинг тармоқ жадваллари ва амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

57 та олий таълим объектини қуриш, реконструкция қилиш, 9 945 та ўқув ва 3 053 та ётоқ ўрнини фойдаланишга топшириш;

олий таълим муассасалари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари назарда тутилади.

174.

Давлат илмий дастурларини шакллантириш тартибини такомиллаштириш.



2020 йил

1 апрель

Инновация вазирлиги, Молия вазирлиги, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

илмий лойиҳалар бўйича танловларни ташкил этиш ва ўтказиш;

давлат илмий дастурларига кирган илмий лойиҳалар бажарилишининг мониторингини юритиш;

илмий лойиҳалар бўйича харажатларни режалаштириш, молиялаштириш ва ҳисобини юритиш тартиби назарда тутилади.

175.

Маҳаллий олимларнинг хорижий нашрларни кескин оширишга қаратилган "Proofreading service" хизматини ривожлантириш.

2020 йил

20 май

Инновация вазирлиги, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Ҳисоб-

китобларга

асосан

Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Чора-тадбирлар дастури.

Дастурда:

"Proofreading service" хизматини кўрсатувчи ташкилотларни аниқлаш;

илмий нашрларни халқаро журналларда чоп этишга тайёрлаш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш манбаларини аниқлашга қаратилган чора-тадбирлар назарда тутилади.

176.

Олий ўқув юртидан кейинги таълим институтида жараёнларнинг шаффофлигини таъминлаш ва самарадорлигини ошириш.

2020 йил

20 июль

Инновация вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги

Ҳисоб-

китобларга

асосан

Давлат бюджети маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимида квотани аниқлашнинг ягона электрон тизимини жорий қилиш;

талабгорларнинг ҳужжатларини электрон равишда қабул қилиш;

докторантлар фаолиятининг мониторингини онлайн юритиш тартибини белгилаш назарда тутилади.

177.

Она тили ва адабиёти бўйича билимни баҳолашнинг миллий тест тизимини яратиш.

2020 йил

1 октябрь

Давлат тест маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар

-

-

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Лойиҳада талабгорларнинг она тили ва адабиётидан билими (нутқий компетенция ҳамда тил ва адабиётга оид кўникмалар)ни текшириш имкониятини яратиш назарда тутилади.


178.

Илм-фан соҳасини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш.


2020 йил

1 июль

Инновация вазирлиги, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

-

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

ўрта ва узоқ истиқболда мамлакатимизнинг илм-фани, технологик ва инновацион тараққиёти асосларини белгилаш;

илм-фан соҳасида фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар учун мақсадли грант маблағларини ажратиш механизмини тубдан қайта кўриб чиқиш;

грантлар миқдорини 2 баробар кўпайтириш ва тадқиқот йўналишлари кўламини кенгайтириш назарда тутилади.

179.

Математика илм-фанини ривожлантириш.

2020 йил

1 май

Инновация вазирлиги, Фанлар академияси, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Ҳисоб-

китобларга

асосан

Давлат бюджети маблағлари, халқаро молия институтлари маблағлари ва бошқа маблағлар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

Фанлар академияси Математика институтида илмий даража берувчи кенгашга тўлиқ мустақил ваколатлар бериш;

мактаб, олий ўқув юрти, илмий муассасалар ўртасидаги яқин ҳамкорликни бирлаштирувчи яхлит тизимни шакллантириш;

мактаб ўқувчилари учун математика фанидан оддий ва тушунарли тилда ёзилган оммабоп дарслик ва ўқув қўлланмаларини яратиш;

ҳар бир туман марказида математика фанига ихтисослашган мактаб ташкил қилиш ва ўқитувчиларга қўшимча устама ҳақи тўлашни жорий этиш;

хорижда ўтказиладиган илмий тадбирлар ва стажировкаларга ҳар йили 100 нафар олимларни юбориш назарда тутилади.

180.

Биотехнология соҳасида илм-фан йўналишларини ривожлантириш.

2020 йил

1 апрель

Инновация вазирлиги, Фанлар академияси

Ҳисоб-

китобларга

асосан

Давлат бюджети маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар, халқаро молия институтлари маблағлари ва бошқа маблағлар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада агро, биотехнологиялар, озиқ-овқат, жумладан фудо-микс, био-тиббиёт ва фарма биотехнологиялари йўналишларини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари назарда тутилади.


181.

Геология илм-фани ва таълимини ривожлантириш.

2020 йил

1 апрель

Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновация вазирлиги, Молия вазирлиги

Ҳисоб-

китобларга

асосан

Давлат бюджети маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар, халқаро молия институтлари маблағлари ва бошқа маблағлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

геология соҳасидаги 4 та илмий тадқиқот институти моддий-техника базаси ва илмий кадрлар салоҳиятини бирлаштириб, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимида энг замонавий ускуналар билан жиҳозланган ягона таълим ва илм-фан кластери асосида Геология соҳасидаги университетни ташкил этиш;

янги ташкил этиладиган университетнинг раҳбарлик лавозимларидан бирига юқори малакали мутахассисни таклиф қилиш;

Санкт-Петербург тоғ-кон университети билан ҳамкорликда таълим дастурини йўлга қўйиш назарда тутилади.

182.

"Эл-юрт умиди" жамғармаси томонидан 700 дан зиёд олимлар, профессор-ўқитувчиларни чет элга илмий изланиш ва малака ошириш учун юбориш.

2020 йил

1 июнь

"Эл-юрт умиди" жамғармаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, ТИВ, тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар

Ҳисоб-

китобларга

асосан

Давлат бюджети маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар, халқаро молия институтлари маблағлари ва бошқа маблағлар

Чора-тадбирлар режаси.

Режада "Эл-юрт умиди" жамғармасининг Васийлик кенгаши қарори билан республика олимлари, профессор-ўқитувчиларини хорижга илмий-тадқиқот марказлари ва олий таълим муассасаларига илмий изланиш ва малака ошириш учун юбориш жадвали ҳамда чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш назарда тутилади.

4.2. Ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш

183.

Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида амалга ошириладиган ишларни янги босқичга олиб чиқиш бўйича "Ўзбекистон ёшлари - 2025" Концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2020 йил

1 август

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, манфаатдор вазирлик ва идоралар

Ҳисоб-

китобларга

асосан

Давлат бюджети маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар, Ёшлар иттифоқи, ҳамкорлар маблағлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишнинг янгича ва халқаро стандартларга мос механизмларини яратиш назарда тутилади.


184.

"Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари!" шиори остида улкан бунёдкорлик ва ислоҳотларни кенг халқ оммаси орасида тарғиб қилиш, бунга зиёлилар, илм-фан, маданият ва санъат, адабиёт намояндаларини сафарбар этишга қаратилган комплекс тарғибот дастурини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш.

2020 йил

январь-март

Республика Маънавият ва маърифат кенгаши, вазирлик ва идоралар

Ҳисоб-

китобларга

асосан

Давлат бюджети маблағлари, ижрочилар маблағлари

Ҳамкорлик чора-тадбирлари режаси.

Режада аҳоли айниқса ёшлар орасида улкан бунёдкорлик ва ислоҳотларни кенг тарғиб этиш назарда тутилади.

185.

Дунё тамаддуни ривожига улкан ҳисса қўшган ўтмиш алломаларининг илмий мероси, ҳаёт йўлини бугунги ёш авлодга очиб берувчи туркум кўрсатувлар тайёрлаб эфирга узатиш.

2020 йил

20 март

Ўзбекистон миллий телерадиокомпа-нияси, Фанлар Академияси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Халқ таълими вазирлиги

Ҳисоб-

китобларга

асосан

Давлат бюджети маблағлари, ижрочилар маблағлари

Чора-тадбирлар режаси.

Режада дунё ва мамлакатимиз илм-фани, адабиёти, маданияти, санъати ривожига улкан ҳисса қўшган ўтмиш алломаларининг илмий мероси, ҳаёт йўли ҳақида ҳикоя қилиниб, халқимизнинг маданий-маърифий бойликларимиз ҳақидаги билим ва тафаккурларини бойитиш назарда тутилади.

186.

"Жаҳолатга қарши маърифат билан курашган мутафаккирлар" шиори остида буюк аждодларимиз, жумладан ХХ аср жадид адабиёти намоёндалари ҳаёти, ижоди, тараққийпарвар ғоялари тарғиботига бағишланган илмий-амалий конференция ўтказиш ҳамда улар ҳаёти ва фаолиятига бағишланган фильмлар тайёрлаш.

2020 йил

15 сентябрь

Республика Маънавият ва маърифат маркази, "Ўзбеккино" Миллий агентлиги, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон ислом цивилизацияси маркази, Маданият вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Ҳисоб-

китобларга

асосан

Давлат бюджети маблағлари, ижрочилар маблағлари

Ҳамкор ташкилотларнинг қўшма қарори лойиҳаси.

Лойиҳада конференция ва фильмлар орқали жамиятнинг буюк аждодларимиз маънавий-маърифий мероси, жумладан жадид адабиёти воситасида ватанпарварлик, миллатпарварлик, тараққийпарварлик фазилатлари, билимлари бойитилиши назарда тутилади.


187.

2020-2025 йилларга мўлжалланган "Китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастури"ни қабул қилиш.

2020 йил

1 октябрь

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

-

-

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

2020-2025 йилларда босқичма-босқич маънавий баркамол шахсни тарбиялаш, уларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

"Китоб куни" ни белгилаш ва шу кунда республика бўйлаб оммавий ижтимоий тадбирларни ташкил этиш орқали мамлакатимизда китобхонликни ривожлантириш назарда тутилади.

4.3. Аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчил ошириш

188.

2020 йил учун аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш давлат дастурини ишлаб чиқиш.

2020 йил

20 март

Меҳнат вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

ҳудуд ва тармоқларни комплекс ривожлантириш инвестиция дастури, саноат, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш ва бошқа йўналишдаги янги йирик ва кичик лойиҳаларни ташкил этиш ва мавжудларини кенгайтириш ҳисобига камида 500 мингта доимий иш ўринларини яратиш;

264 минг ишсиз шахсни бўш иш ўринларига жойлаштириш;

40 минг шахсни меҳнат бозорининг реал эҳтиёжидан келиб чиқиб, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;

50 минг ўзини ўзи банд қилган шахсларни вақтинчалик меҳнат гувоҳномаси билан таъминлаш;

30 минг ишсиз аҳолининг бандлигини таъминлаш мақсадида Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасидан субсидия ва грантлар ажратиш назарда тутилади.

189.

Жаҳон банки, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури ва бошқа халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда Камбағалликни камайтириш дастурини ишлаб чиқиш.

2020 йил

1 октябрь

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

камбағаллик тушунчаси, уни ҳудудий хусусиятлардан келиб чиқиб аниқлаш мезонлари ва баҳолаш усулларини қамраб олган методологияни ишлаб чиқиш;

аҳоли, айниқса ёшлар ва аёлларда тадбиркорлик ва бизнес юритишнинг замонавий кўникмасини шакллантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар;

тадбиркорлик ташаббусларини, энг аввало, жойлардаги ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга кўмаклашувчи ташаббусларни қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмлари;

тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар, жумладан микромолиялаш хизматларидан кенг фойдаланиши, шунингдек, давлат харидларида иштирок этиши учун шарт-шароитлар яратиш;

банд бўлмаган аҳолини қайта тайёрлаш ва ишсиз фуқароларни зарур касбларга ўқитиш бўйича кенг кўламли дастурларни амалга ошириш;

Фарғона водийсининг 22 та қишлоқ туманида аҳоли ўртасида замонавий ишбилармонлик ва бизнес кўникмаларини шакллантириш бўйича бошланган ижобий тажрибани барча ҳудудларда босқичма-босқич жорий этиш назарда тутилади.

190.

Ижтимоий тадбиркорликка оид муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш.

2020 йил

1 апрель

Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

илғор хорижий тажриба асосида ижтимоий тадбиркорликнинг асослари;

ижтимоий тадбиркорлик субъектларини аниқлашнинг тартиби ва мезонлари;

ижтимоий тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда уларни рағбатлантириш чоралари назарда тутилади.

191.

Аҳолини иш билан таъминлаш борасидаги чора-тадбирларнинг самарадорлигини ошириш ҳамда бандликка кўмаклашиш марказлари томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш.

2020 йил

1 ноябрь

Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги, ИИВ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирлик ва идоралар

3 млрд сўм

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тартибини такомиллаштириш;

жамоат ишлари ташкил этиладиган туманларда доимий яшамайдиган фуқароларни қамраб олиш;

давлат-хусусий шериклик асосида инновацион вақтинчалик ва бир марталик иш билан таъминлаш бюролари фаолиятини ташкил этиш;

Жаҳон банки, Халқаро меҳнат ташкилоти билан ҳамкорликда меҳнат органлари ходимларининг касбий билим ва тажрибасини ошириш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш;

меҳнат органлари томонидан кўрсатилаётган хизматлар турларини кенгайтириш, уларнинг ишсизликни камайтиришдаги самарадорлигини ошириш;

Меҳнат вазирлиги ҳузурида Ягона ситуацион мониторинг марказини ташкил этиш назарда тутилади.

192.

Иш билан банд бўлмаган аҳолини, айниқса ёшлар ва аёлларни касб-ҳунарга ўргатиш сифатини кескин ошириш ҳамда ушбу тизимга World Skills стандартларини кенг жорий этиш.

2020 йил

1 октябрь

Меҳнат вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, Адлия вазирлиги, вазирлик ва идоралар

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳа билан Мамлакатдаги инсон капитали даражаси ва миллий иш кучи рақобатбардошлигини ошириш концепцияси тасдиқланади.

Концепцияда:

илғор хорижий тажриба асосида "Ҳаёт давомида таълим олиш" тамойили ва World Skills стандартларини мамлакатда меҳнат муносабатлари самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар билан уйғунлаштириш;

инсон капиталининг базавий ва хусусий омиллар асосида рақобатбардошлигини оширишга қаратилган инвестициялар оқимини жадаллаштириш;

иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа корхоналарида ходимларнинг профессионал касбий кўникмаларини оширишга ундовчи мотивация механизмини ишлаб чиқиш назарда тутилади.

193.

Меҳнат муносабатлари ва меҳнатни муҳофаза қилишга оид қонунчиликни такомиллаштириш ҳамда меҳнат бозори инфратузилмасини ривожлантириш.


2020 йил

1 сентябрь

Меҳнат вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Адлия вазирлиги, "Ўзстандарт" агентлиги, вазирлик ва идоралар

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

хавфсиз меҳнат шароитларида ишлаш ҳуқуқини таъминлаш;

меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозори профессионал иштирокчиларининг соддалаштирилган аккредитация тизимини ташкиллаштириш;

профессионал иштирокчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш;

барча меҳнат органлари ходимлари, корхона ва ташкилотларнинг кадрлар бўлими мутахассисларига "Ягона миллий меҳнат тизими"да ишлашни ўргатиш бўйича семинар-тренинг ўтказиш;

"Ягона миллий меҳнат тизими" мамлакат ҳудудида барқарор ишлаши учун Самарқанд шаҳрида захира сервер ускунасини жойлаштириш;

Халқаро Меҳнат Ташкилоти тавсиялари асосида давлат меҳнат инспекцияси фаолиятини такомиллаштириш;

норасмий меҳнат муносабатларини расмийлаштириш, меҳнат соҳасидаги шикоят ва низоларни ҳал қилиш, меҳнат муҳофазасини таъминлаш ва мажбурий меҳнат билан курашиш бўйича олиб борилаётган ишларни кучайтириш;

БАА Инсон ресурслари вазирлиги билан ҳамкорликда ишчиларнинг меҳнат муносабатлари соҳасидаги ариза ва шикоятларини кўриб чиқувчи ихтисослаштирилган турғун ва мобил "Меҳнат М" марказларини ташкил қилиш, жумладан биринчи марказни Тошкент шаҳрида тажриба тариқасида жорий этиш назарда тутилади.

4.4. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш,

хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш

194.

Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш концепциясини ишлаб чиқиш.

2020 йил

1 октябрь

Вазирлар Маҳкамаси, Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси, вазирлик ва идоралар

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

ижтимоий нафақа тўлашнинг мукаммал тизимини жорий этиш, жумладан, кам таъминланган оилаларга кўмак кўрсатиш қамровини кенгайтириш;

бюджет маблағлари мақсадли сарфланишини таъминлаш;

кам таъминланган ва даромади паст аҳоли қатламини аниқлаш мезонларини белгилаш;

нафақа тайинлашдаги мезонларни қайта кўриб чиқиш ва уни белгилашда очиқ ва адолатли тизимни яратиш;

уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга бозор тамойиллари асосида ажратилган ипотека кредити бўйича дастлабки бадал ва (ёки) фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун Давлат бюджети ҳисобидан субсидиялар тўлаш тизимини такомиллаштириш;

ижтимоий нафақа бўйича битта идорага мурожаат қилинганида, ўша идоранинг ўзи бир кунда ҳамма ҳужжатларни тайёрлайдиган тизимни яратиш;

ўзгалар парваришига муҳтож якка-ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга "Мурувват" ва "Саховат" уйларида стационар шароитда тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш;

ажратилаётган ижтимоий тўловлар миқдорини қайта кўриб чиқиш;

фуқароларга давлат томонидан кўрсатилаётган, вазирлик, идоралар орасида бўлиниб кетган ижтимоий таъминот ва ижтимоий хизматларни бир-бирига мувофиқлаштириш;

ягона реестр ташкил қилиш орқали ижтимоий таъминот ва ижтимоий хизматларни ягона ахборот коммуникация тизимига ўтказиш;

"Меҳрибонлик уйлари"да тарбияланган ёшларнинг ижтимоий мослашуви, хусусан уларни иш, уй-жой билан таъминлаш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқиш назарда тутилади.

195.

Ижтимоий суғурта тизимини янада такомиллаштириш.

2020 йил

1 декабрь

Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Касаба уюшмалари Федерацияси, вазирлик ва идоралар

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

ижтимоий суғурта тушунчаси, унинг турлари ва амалга ошириш шартлари;

ногиронлик, дафн маросими, боқувчисини йўқотганлик бўйича нафақалар, иш пайтида майиб бўлганлик учун товон пули каби тўловларни амалга ошириш ва уларнинг миқдорини аниқлаш тартиби назарда тутилади.

196.

Хусусий тиббиётни янада ривожлантириш, ушбу жараёнга чет эл инвестицияларини кенг жалб қилиш.

2020 йил

1 сентябрь




Йил давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотларини ихтиёрий аккредитациядан ўтказиш тартибини жорий этиш назарда тутилади.

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

давлат-хусусий шериклик асосида хусусий тиббиётни ривожлантириш;

республика бўйича 150 та, шу жумладан 5 та чет эл инвестицияси иштирокидаги хусусий тиббиёт муассасаларини ташкил этиш;

17 та ихтисослашган илмий-амалий тиббиёт муассасаларига хорижий инвесторларни жалб қилиш, уларни бошқаришда замонавий менежментни жорий этиш;

давлат тиббиёт муассасаларида аутсорсинг хизматларини йўлга қўйиш назарда тутилади.

197.

Тиббий хизматлар сифатини ошириш, давлат тиббиёт ташкилотлари ва аҳолининг дори воситалари ҳамда тиббиёт буюмлари билан таъминланганлик даражасини яхшилаш, шифокорларнинг жамиятдаги ўрни ва мақомини кучайтириш.


Йил давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги

1,5 трлн сўм





26.5 млрд.сўм




Давлат бюджети маблағлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

давлат тиббиёт ташкилотлари ва аҳолини дори воситалари ҳамда тиббиёт буюмлари билан таъминлашни ўтган йилга нисбатан 1,3 бараварга кўпайтириш;

шифокорларнинг жамиятдаги ўрни ва мақомини кучайтириш, уларга муносиб меҳнат шароити яратиш ва даромадини кўпайтириш;

вирусологик ёрдам сифатини ошириш, бу турдаги даволаш қийин бўлган беморларга тиббий хизмат кўрсатишни тубдан ислоҳ қилиш;

ихтисослашган марказлар ва уларнинг филиалларида ҳамда Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида электрон тиббий карталарни жорий этиш;

нейросенсор кар ёки заиф эшитадиган болаларда кохлеар имплантантлардан фойдаланган ҳолда операциялар ўтказиш учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан марказлаштирилган харидлар орқали зарар тиббий буюмлар билан таъминлаш назарда тутилади.

198.

Тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.

Йил давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

1,1 трлн сўм

83,9 млн АҚШ доллари

Давлат бюджети маблағлари

Халқаро молия институтлари маблағлари


2020-2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларнинг тармоқ жадваллари ва амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

228 та тиббиёт муассасасида, жумладан 9 та республика тасарруфидаги, 43 та вилоят муассасаси, 47 та туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаси, 29 та қишлоқ ва шаҳар оилавий поликлиникаси, қишлоқ врачлик пункти, 100 та бошқа тиббиёт муассасасида қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш;

Тошкент шаҳрида Кўп тармоқли болалар тиббиёт марказини фойдаланишга топшириш;

тиббиёт муассасаларини зарур тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш чора-тадбирлари назарда тутилади.

199.

Тиббиёт кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш.

Йил давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, ТИВ

-

-

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

республика олий тиббиёт таълим муассасаларида Россия, Корея ва Германиянинг тиббиёт университетлари билан қўшма факультетлар ташкил этиш чора-тадбирларини амалга ошириш;

олий таълим муассасаларига "Даволаш иши", "Педиатрия иши" ва "Тиббий педагогика" таълим йўналишлари бўйича қабул квоталарини ҳар бир туман (шаҳар) кесимида мақсадли шакллантириш механизмини жорий этиш;

узлуксиз касбий таълим тизимини жорий этган тиббиёт олий таълим муассасалари, республика ихтисослаштирилган илмий-амалий марказлари, уларнинг филиаллари ва илмий-текшириш институтларига малака оширишдан ўтган мутахассисларга сертификат расмийлаштириш ҳуқуқини бериш;

ўқув симуляция маркази ва илмий даражага эга мутахассислари мавжуд бўлган нодавлат тиббиёт ташкилотларига малака ошириш тизимини жорий этиш ва ундан ўтган мутахассисларга сертификат расмийлаштириш ҳуқуқини бериш назарда тутилади.

200.

Давлат томонидан 100 минг нафар кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа эҳтиёжманд қатламларини манзилли тиббий-ижтимоий хизмат билан қамраб олиш орқали уларнинг жамиятга мослашуви ва интеграциясини таъминлаш.

Йил давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

235 млрд сўм

Давлат бюджети маблағлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

муҳтож шахсларни 40 мингта протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситалари билан таъминлаш;

8,5 минг нафар ўзгалар парваришига муҳтож якка ёлғиз ва ёлғиз истиқомат қилувчи кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга стационар шароитларда тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатиш;

16,5 минг нафар ўзгалар парваришига муҳтож якка ёлғиз ва ёлғиз яшовчи кексалар, ногиронлиги бўлган шахсларни уйида ижтимоий хизмат кўрсатиш билан қамраб олиш;

43 минг нафар уруш ва меҳнат фахрийлари, пенсионерлар ва ногиронлиги бўлган шахсларни бепул санатор соғломлаштириш;

21 минг нафар ногиронлиги бўлган шахсларга реабилитация ва протезлаш марказларида тиббий, ижтимоий ва касбий реабилитация чораларини кўрсатиш назарда тутилади.

201.

Имконияти чекланган фуқароларга ногиронлиги бўлган шахс мақомини беришда электрон маълумотлар платформасини ишлаб чиқиш ва бу жараённи оптималлаштиришда рақамли технологияларни жорий этиш.

2020 йил

1 июль

Инновация вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси, Молия вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси

Ҳисоб-

китобларга

асосан

БМТнинг Тараққиёт дастури томонидан ажратиладиган маблағлар

Чора-тадбирлар режаси.

Режада:

аҳолини кенг миқёсда рўйхатга олиш жараёнида ногиронлиги бўлган шахслар рўйхатини шакллантириш;

статистик маълумотларнинг умумий базасини яратиш;

маълумотлар платформасини яратиш ва пилот тарзда жорий этиш назарда тутилади.

202.

Юқумли бўлмаган касалликларнинг (инфаркт, инсульт, қандли диабет, нафас аъзолари сурункали касалликлари) хавф омилларини эрта аниқлаш ва самарали профилактика қилиш чораларини амалга ошириш.

Йил давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ҳисоб-

китобларга

асосан

Давлат бюджети маблағлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

бирламчи тиббий-профилактика ёрдами муассасаларида 40 ёшдан ошган фуқароларни махсус текширувлар ва саволнома асосида юқумли бўлмаган касалликларни келтириб чиқарувчи хавф омилларини эрта аниқлаш бўйича скрининг тадбирларини ўтказиш;

тиббиёт ходимларини махсус дастур асосида ўқитиш назарда тутилади.

203.

2021 йилдан бошлаб Сирдарё вилоятида мажбурий давлат тиббий суғурта тизимини жорий этиш тажриба-синов лойиҳасига алоқадор барча тайёргарлик ишларини якунига етказиш.

Йил давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Ҳисоб-

китобларга

асосан

Давлат бюджети

маблағлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

мажбурий давлат тиббий суғуртаси тизимини жорий этиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи махсус жамғармани ташкил қилиш;

соҳани молиялаштиришнинг ягона аҳоли жон бошига мос стандартларини ишлаб чиқиш, тўловларни "даволанган ҳолат" учун ва "жон боши нормативи" асосида молиялаштириш тизимини жорий этиш;

давлат томонидан кафолатлатган тиббий хизмат турлари ва ҳажмларини белгилаш;

мажбурий давлат тиббий суғуртасининг ягона ахборот тизими, маълумотлар базаси ва бошқа ахборот ресурсларини яратиш тадбирларини амалга ошириш назарда тутилади.

204.

Ҳудудлардаги 1 минг 576 нафар оғир турмуш шароитидаги, ногиронлиги бўлган хотин-қизларни арзон уй-жойлар билан таъминлаш.

2020 йил

1 апрель

Маҳалла ва оилани қўллаб-қўвватлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ҳисоб-

китобларга

асосан

Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари

Чора-тадбирлар режаси.

Режада:

ҳудудларда оғир турмуш шароитида яшаётган, ногиронлиги бўлган арзон уй-жойга муҳтож хотин-қизларнинг рўйхатини шакллантириш;

Хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари ҳисобидан уй-жойларнинг бошланғич бадал тўловини қурилиш компанияларига ўтказиш назарда тутилади.

205.

5,5 минг нафар хотин-қизларнинг кичик бизнес лойиҳаларига имтиёзли кредитлар бериш.


Йил давомида

Маҳалла ва оилани қўллаб-қўвватлаш вазирлиги, "Халқ банки", "Агробанк", "Микрокредитбанк"

100 млрд сўм

Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, тижорат банклари маблағлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари ҳисобидан имтиёзли кредитлар ажратиш;

хотин-қизларни тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш ва уларни қўллаб-қувватлаш орқали бандлик даражасини ошириш назарда тутилади.

4.5. Арзон уй-жойларни барпо этиш, аҳолининг ҳаёт шароитлари яхшиланишини

таъминловчи йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий

инфратузилмани ривожлантириш ва модернизация қилиш

206.

Ўзбекистон Республикасининг "Сув таъминоти ва оқава хизматлар тўғрисида"ги қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2020 йил

1 декабрь


Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

ичимлик суви таъминоти ва оқава сув тизимларидаги муносабатларни тартибга солиш;

истеъмолчиларни ичимлик суви билан таъминлаш;

оқава суви хизматлари бўйича давлат кафолатларини белгилаш назарда тутилади.

207.

Ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш.

2020 йил

1 сентябрь


Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, "Ўзстандарт" агентлиги

-

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

ичимлик ва оқава суви тизимларини ривожлантириш ҳамда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш концепциясини тасдиқлаш;

ичимлик сувини етказиб бериш сифати ва хавфсизлигини таъминлаш, кафолатланган манбалардан фойдаланиш, замонавий техника ва технологияларни татбиқ этиш;

2030 йилгача шаҳар аҳолисини ичимлик суви билан таъминланганлик даражасини 98 фоизга ва қишлоқ аҳоли пунктларини ичимлик сув билан таъминланганлик даражасини 85 фоизга етказиш;

оқава сув иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш ва модернизация қилишга оид чораларни ишлаб чиқиш;

2030 йилгача шаҳар марказларида оқава хизматлар таъминотини 31 фоизга етказиш;

мавжуд ер ости ва ер усти сув манбаларидан оқилона фойдаланиш ҳамда оқава сувларни сифатли тозалашга қаратилган аниқ чоралар назарда тутилади.

208.

Ўзбекистон Республикасининг "Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида"ги Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудларда амалий синов-тажриба ўтказиш чораларини кўриш.

2020 йил

1 майга қадар

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Фарғона ва Жиззах вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирлик ва идоралар

-

-

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

кўп квартирали уйлардаги умумий мулкни бошқариш самарадорлиги, нотурар жой мулкдорларининг кўп квартирали уйларни бошқаришдаги масъулиятини ошириш;

уй-жой мулкдорларининг кўп квартирали уйларда яшаш тартибига риоя этишини таъминлаш;

кўп қаватли уй-жойлар туташ ҳудудларини акс эттирган ҳолда паспортлаштириш орқали маълумотлар базасини яратиш назарда тутилади.

209.

Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, иссиқлик таъминоти даражасини ошириш, канализация хизматларини кўрсатиш сифатини яхшилаш чораларини кўриш.

Йил давомида

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

1,3 трлн сўм





144,6 млн АҚШ доллари

Давлат бюджети маблағлари



Халқаро молия институтлари маблағлари

2020-2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларнинг тармоқ жадваллари ва амалий чора-тадбирлар.


Бунда:

3 400 км ичимлик суви ва канализация тармоқларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш, аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш даражасини 70,8 фоизга, оқава сув тармоқлари билан таъминлашни 15,9 фоизга етказиш;

иссиқлик таъминоти тизимининг 8 та объекти ва 40 км тармоғини реконструкция ва модернизация қилиш чора-тадбирлари назарда тутилади.

210.

Арзон уй-жойлар қуриш дастурини изчил давом эттириш, қурилишда замонавий ва арзон қурилиш материалларидан фойдаланиш чораларини кўриш.

Йил давомида

Қурилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Қишлоққурилишинвест ИК МЧЖ, Ўзшаҳарқурилишинвест ИК МЧЖ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2,7 трлн сўм

(1,9 трлн сўм бюджетдан)

Давлат бюджети маблағлари, халқаро молия институтлари маблағлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

арзон уй-жойлар қуриш дастурини изчил давом эттиришда жами 12 256 та қишлоқ ва шаҳарларда арзон уй-жойлар қуриш;

уй-жойларни қурилиш материалларини мақбул, арзон ва сифатли қурилиш материалларига ўзгартириш, замонавий ва энергия тежамкор қурилиш материалларидан фойдаланиш назарда тутилади.


211.

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2020 йил

1 декабрь

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, "Давергеодезкадастр" қўмитаси, Молия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

уй-жой соҳасидаги давлат бошқарувини қайта кўриб чиқиш;

уй-жой сиёсатини тартибга солишнинг самарали механизмларини жорий этиш;

давлат ва жамоат эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда қурилиш, реконструкция қилиш ва бузиш ишларини амалга ошириш тартибини янада такомиллаштириш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг уй-жойдан фойдаланишда қонунчилик ва норматив ҳужжатларга риоя этишдаги масъулиятини ошириш;

уй-жой объектларини қуришга тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилишни рағбатлантирувчи механизмлар назарда тутилади.

212.

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида қонунчилик базасини тизимлаштириб, Экология кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2020 йил

1 октябрь

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси (келишув асосида), Давлат экология қўмитаси, Адлия вазирлиги, вазирлик ва идоралар

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

экологияга оид қонунчилик базасини тизимлаштириш;

атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича ваколатли давлат органининг фаолияти устидан парламент ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш;

атроф-муҳитни муҳофаза қилишда фуқаролар ва жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари;

экологик назорат ва мониторинг турлари ҳамла уларни амалга ошириш тартиби;

экологик экспертизани амалга ошириш тартиби;

ўсимлик ва ҳайвонот дунёсидан фойдаланишга қўйиладиган талаблар назарда тутилади.

213.

Орол фожиаси оқибатларини бартараф этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш.

Йил давомида

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Давлат экология қўмитаси, Фанлар академияси, Сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, "Давергеодезкадастр" қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Хоразм вилояти ҳокимлиги

Ҳисоб-

китобларга

асосан

Давлат бюджети, Оролбўйи минтақаси учун траст жамғармаси маблағлари, халқаро молия институтлари маблағлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

Орол денгизининг Ўзбекистон томонидаги қуриган тубида 742 минг га майдонда яшил қопламали ўрмонзорлар барпо этиш;

Нукус, Урганч ва Хива шаҳарлари атрофида маҳаллий турдаги дарахт-буталардан иборат "яшил белбоғ"ларни барпо этиш назарда тутилади.


214.

Оролбўйи ҳудудини ривожлантиришга, жумладан ҳудудларни ободонлаштириш, жойларда ичимлик суви таъминотини, канализация ва бошқа ички муҳандислик-коммуникация тизимларини яхшилашга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш.

Йил давомида

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Хоразм вилояти ҳокимлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

303,4 млрд сўм

Давлат бюджети маблағлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда:

лойиҳаларнинг тармоқ жадвалларини тасдиқлаш;

лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш;

экспертизадан ўтказиш, қурилиш-монтаж ишларини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш назарда тутилади.


215.

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик ҳолатни яхшилашга эътиборни кучайтириш.

2020 йил

1 июль

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Давлат экология қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари

-

-

Чора-тадбирлар дастури.

Дастурда:

саноат ривожланишининг экологияга таъсирининг олдини олиш бўйича 2025 йилгача мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш;

ишлаб чиқариш жараёнини экологик назорат қилишни такомиллаштириш;

ҳар бир ҳудуд ва корхона бўйича экологияни яхшилаш, чиқиндиларга доир ишлар юзасидан дастурларни ишлаб чиқиш ва ижросини таъминлаш назарда тутилади.

216.

Ишлаб чиқариш жараёнини экологик назорат қилиш тизимини такомиллаштириш, экологик аудит ўтказиш тартибини қайта кўриб чиқиб, хусусий аудиторлик фаолиятини жонлантириш.

2020 йил

1 октябрь

Давлат экология қўмитаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада халқаро тажрибани ўрганган ҳолда ишлаб чиқаришнинг экологик назорати ва экологик аудит ўтказишни тартибга солиш механизмлари назарда тутилади.

217.

Қурилиш соҳасини 2025 йилга қадар ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш.

2020 йил

1 апрель


Қурилиш вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, "Ўзсаноатқурилишма териаллари" уюшмаси

-

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

қурилишга оид нормаларни халқаро стандартлар билан уйғунлаштириш, замонавий қурилиш технологиялари ва материалларини татбиқ этиш, соҳа учун кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш;

маҳаллий хом ашёни чуқур қайта ишлаш, маҳсулот ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш орқали тармоқни янада ривожлантириш;

қурилиш соҳасида "рақамли иқтисодиёт"ни кенг жорий этиш;

тендерлар ўтказишнинг аниқ мезонларини ишлаб чиқиш;

архитектура-шаҳарсозлик ҳамда лойиҳа ва пудрат ишлари бозорини ривожлантириш, кадрлар салоҳиятини ошириш;

қурилиш индустриясини диверсификация қилиш, буюртмачи ва давлат назорати органлари фаолиятини тартибга солиш ва тизим шаффофлигини таъминлаш орқали қурилиш соҳасини модернизациялаш, жадал ва инновацион ривожлантириш назарда тутилади.

4.6. Маданият, спорт ва туризмни янада ривожлантириш

218.

Маданият соҳасини тубдан такомиллаштириш чораларини кўриш.

2020 йил

1 апрель

Маданият вазирлиги, Ўзбекистон бадиий академияси, Республика маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Композиторлар ва бастакорлар уюшмаси

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

Маданият вазирлиги ташкилий тузилмаси ва ҳудудий тузилмалари вазифа ва функцияларини қайта кўриб чиқиш;

маданий-маърифий соҳада амалга оширилаётган ишларни янги босқичга олиб чиқиш;

бундай тадбирларга санъаткорларни шартнома асосида жалб қилиш назарда тутилади.

219.

Маданият ва санъат муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларда замонавий шарт-шароитлар яратиш.

Йил давомида

Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Қурилиш вазирлиги

Ҳисоб-

китобларга

асосан

Давлат бюджети ва ҳомийлик маблағлари

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда 2021-2023 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастури доирасида Ўзбек миллий мақом марказини қуриш, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Сирдарё вилоятларидаги кўзи ожизлар кутубхоналарига янги бино қуриш назарда тутилади.

220.

Ўзбекистон Республикасининг "Маданий меросни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2020 йил

1 октябрь

Маданият вазирлиги, Фанлар академияси, Адлия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, ЮНЕСКО ишлари бўйича миллий комиссия

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

"Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида"ги, "Археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида"ги қонунлар ҳамда соҳага оид қонуности ҳужжатларни танқидий қайта кўриб чиқиб, тўғридан-тўғри амал қилувчи ягона қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш;

Қуролли можаро чиққан ҳолларда маданий бойликларнинг ҳимоя қилиниши тўғрисидаги конвенция, Умумжаҳон маданий ва табиий меросни муҳофаза қилиш тўғрисидаги конвенция, Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш тўғрисидаги халқаро конвенция қоидаларини чуқур имплементация қилиш;

маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш;

маданий меросни муҳофаза қилиш соҳасидаги амалдаги қонунчилик базасини мазкур қонунда тизимлаштириш назарда тутилади.

221.

Моддий маданий мерос объектлари ва ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудлар муҳофазасини кучайтириш.

2020 йил

1 май

Маданият вазирлиги, ЮНЕСКО ишлари бўйича миллий комиссия, вазирлик ва идоралар

Ҳисоб-