ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат хизматлари /

Спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 03.03.2020 й. 118-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 3 мартдаги

118-сон қарорига

ИЛОВА



Спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари

ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини

бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Регламент жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда ариза берувчилар деб аталади) давлат хизматлари марказлари орқали спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш бўйича давлат хизмати (кейинги ўринларда давлат хизмати деб аталади) кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


тренер-ўқитувчи - спорт-таълим муассасалари, шу жумладан, ихтисослаштирилган спорт-таълим муассасаларида муайян спорт тури бўйича таълим дастури асосида бевосита таълим берувчи ва спортчиларни тайёрловчи мутахассис;


йўриқчи-услубчи - спорт-таълим муассасалари, шу жумладан, ихтисослаштирилган спорт-таълим муассасаларида ташкилий, тарбиявий, соғломлаштириш ва ўқув-услубий ишларни ташкил этувчи ва амалга оширувчи мутахассис.


3. Давлат хизмати давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) орқали Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари (кейинги ўринларда ваколатли орган деб аталади) томонидан кўрсатилади.

Ушбу Регламент "Халқаро тоифали тренер" малака тоифасини беришга нисбатан татбиқ этилмайди.


4. Тренер-ўқитувчиларга қуйидаги малака тоифалари берилади:

иккинчи тоифали тренер;

биринчи тоифали тренер;

олий тоифали тренер.


5. Йўриқчи-услубчиларга қуйидаги малака тоифалари берилади:

иккинчи тоифали йўриқчи-услубчи;

биринчи тоифали йўриқчи-услубчи;

олий тоифали йўриқчи-услубчи.


6. Иккинчи ва биринчи тоифали тренер ҳамда иккинчи ва биринчи тоифали йўриқчи-услубчи малака тоифалари Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари томонидан берилади.

"Олий тоифали тренер" ва "Олий тоифали йўриқчи-услубчи" малака тоифалари Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан берилади.

Тренер-ўқитувчилар ва йўриқчи-услубчиларга берилган малака тоифалари уларга табақалаштирилган тарзда ҳақ тўлаш учун асос бўлади.


7. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда ЭРИ деб аталади) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро ўзаро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.


8. Давлат хизмати кўрсатиш ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


1-§. Мурожаатларни шакллантириш ва юбориш


9. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилади ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.


10. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилган тақдирда эса, мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги тегишли сўровномани электрон равишда тўлдиради.

Сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

а) тренер-ўқитувчилар малака тоифаларини олиш учун:

шахсни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;

тайёрлаган спортчисининг мусобақаларда эришган натижаларини тасдиқловчи ҳужжатлар (мусобақа баённомаси ва диплом нусхалари);

спортчи тренер-ўқитувчига бириктирилганлигини тасдиқловчи маълумотнома;

б) йўриқчи-услубчилар малака тоифаларини олиш учун:

шахсни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;

йўриқчи-услубчи фаолиятини амалга ошириш учун нашр этилган услубий қўлланма(лар) нусхаси.

Ариза берувчилардан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.


11. Зарур маълумотлар сўровномага киритилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.

Ариза берувчи ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.

12. Давлат хизмати кўрсатилгани учун қуйидаги миқдорда тўловлар ундирилади:

ариза кўриб чиқиш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида;

малака комиссиясини ўтказиш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида.

Давлат хизматини олиш учун ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда ушбу бандда кўрсатилган тўловлар суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга мазкур банднинг иккинчи - учинчи хатбошиларида белгиланган йиғимнинг 50 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади.

"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози" ёки "Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози" унвонига, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида илмий даражага эга бўлган шахслар ҳақ тўлашдан озод этилади.

Давлат хизмати кўрсатилгани учун тўлов тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.


13. Тўловлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

ариза кўриб чиқиш учун тўлов суммасининг:

а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат қилганда:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган маблағлар:

иккинчи ва биринчи тоифали тренер ҳамда иккинчи ва биринчи тоифали йўриқчи-услубчи малака тоифалари учун - тўлиқ равишда Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармаларининг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;

олий тоифали тренер ва олий тоифали йўриқчи-услубчи малака тоифалари учун - тўлиқ равишда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади.

б) ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги "Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази" ДУКнинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган маблағлар:

иккинчи ва биринчи тоифали тренер ҳамда иккинчи ва биринчи тоифали йўриқчи-услубчи малака тоифалари уччун - тўлиқ равишда Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармаларининг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;

олий тоифали тренер ва олий тоифали йўриқчи-услубчи малака тоифалари учун - тўлиқ равишда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;

малака комиссиясини ўтказиш учун тўлов тўлиқ миқдорда ваколатли органнинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади.


14. Ариза берувчи томонидан аризада ҳақиқий бўлмаган, сохта ва нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос бўлиб ҳисобланади, бундан мурожаат қилинган вақтда маълумотлар қайта тўғриланган ҳолатлар мустасно.

Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.

Ариза берувчи малака тоифаларини бериш рад этилиши тўғрисидаги қарор, шунингдек, малака тоифаларини берувчи орган мансабдор шахсининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.


15. Ариза берувчилар давлат хизматларидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади.

Бунда ариза кўриб чиқилганлиги учун тўланган тўлов суммаси қайтарилмайди.

Ариза берувчининг номзодини комиссиядан ўтказиш учун тўланган тўлов суммаси ариза берувчининг ёзма мурожаатига асосан тўлиғича ваколатли орган томонидан ариза берувчига қайтарилади.

Бундан ариза берувчи малака комиссиясидан муваффақиятли ўта олмаган ҳолатлар мустасно.


16. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат қилганда, унинг сўровномаси Марказ ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг, барча ҳужжатлар 10 дақиқа мобайнида ваколатли органга электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.



2-§. Малака тоифаларини бериш тартиби


17. Малака тоифалари 5 йил муддатга берилади. Ушбу муддат ўтгандан сўнг тренер-ўқитувчилар ва йўриқчи-услубчилар ўз малака тоифаларини белгиланган тартибда қайтадан тасдиқлатиши шарт.

"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози" унвонига эга бўлган шахсларга малака тоифалари чекланмаган муддатга берилади.

Малака тоифалари қонун ҳужжатларига мувофиқ ижодий таътил олинганда ижодий таътил муддатига, шунингдек, ёшга доир пенсияга чиқиш муддатига бир йил қолганда бир йил муддатга узайтирилади.

Малака тоифалари қайтадан тасдиқлангунга қадар тренер-ўқитувчилар ва йўриқчи-услубчиларга иш ҳақи мутахассис лавозими бўйича тўланади.


18. Малака тоифаларининг амал қилиш муддати тугашидан қоидага кўра икки ой олдин ариза берувчилар ушбу Регламентга мувофиқ қайта мурожаат қиладилар.


19. Тренер-ўқитувчиларга малака тоифалари Олимпия, Паралимпия ва Осиё, Параосиё ўйинлари, Жаҳон ва Осиё чемпионатлари ва кубоклари, турли халқаро спорт мусобақалари, Ўзбекистон Республикаси чемпионати, кубоги бўйича берилади.

Малака тоифаларини беришда тан олинадиган нуфузли спорт мусобақалари ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ белгиланади.


20. Спортчиларни кейинги спорт маҳоратини ошириш гуруҳларига берган тренер-ўқитувчилар ушбу спортчиларнинг натижалари бўйича тегишли малака тоифаларини олишга ҳақли. Бунда ушбу тренер-ўқитувчи даъвогарлик қилаётган малака тоифасидан олдинги малака тоифаси мезонларига тўғри келадиган натижаларга эришган спортчиларга эга бўлиши шарт. Бу спортчилар эришган натижалар бўйича тренер-ўқитувчи фақат бир марта малака тоифаси олиши мумкин.


21. Ваколатли органнинг масъул ходими сўровнома ва зарур ҳужжатлар тушган куни керакли ҳужжатларни тегишли малака тоифасини бериш ёки тегишли малака тоифасини беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун ваколатли органнинг малака тоифаларини бериш бўйича комиссиясига (кейинги ўринларда Малака комиссияси деб аталади) киритади.


22. Сўровнома ва ҳужжатларда нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, малака комиссиясини ўтказиш учун тўловни тўламаслик малака тоифасини беришнинг рад этилиши учун асос ҳисобланади.

Малака тоифаси берилишини бошқа асосларга биноан рад этиш қатъиян тақиқланади. Малака тоифалари ушбу Регламентга 4, 5 ва 6-иловаларда назарда тутилган мезонларга мувофиқ берилади.


23. Ваколатли орган 3 иш кун ичида тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича QR-код (матрик штрихли код) қўйилган малака тоифасини бериш ёки малака тоифасини беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун малака комиссиясига киритади ва малака комиссиясининг қарорини тайёрлайди. Малака тоифасини бериш тўғрисидаги қарор ёки асосланган рад жавоби расмийлаштирилган куни масъул шахснинг ЭРИси билан тасдиқланган ҳолда давлат хизматлари марказига (ўзи келган ҳолда мурожаат қилинганда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат қилинганда) ЯИДХП орқали электрон тарзда юборилади.

24. Давлат хизматлари марказига электрон тарзда малака тоифасини бериш тўғрисидаги қарор ёки асослантирилган рад жавоби тушгандан сўнг давлат хизматлари маркази 10 дақиқа мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига (мавжуд бўлса) юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими (телефон рақами) орқали хабардор қилади. Давлат хизматлари маркази ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, ариза берувчининг сўровига асосан унга электрон шаклда қарор ёки асосланган рад жавобини ёки қоғоз шаклида муҳр босиб бериши мумкин.



3-§. Малака тоифаларини бериш бўйича малака комиссияси


25. Тренер-ўқитувчилар ва йўриқчи-услубчиларга малака тоифаларини бериш бўйича Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузурида аъзолари бир йил муддатга тайинланадиган малака комиссияси ташкил этилади.


26. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари малака комиссиясининг, Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари бошлиқларининг ўринбосари - малака комиссиясининг раиси ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари, спорт федерациялари (уюшмалари), спорт мактабларининг раҳбарлари ҳамда вакиллари малака комиссиясига аъзо сифатида киритилади.


27. Малака комиссияси унинг аъзоларининг учдан икки қисми қатнашган тақдирда ваколатли ҳисобланади.

Малака комиссияси аъзоларига қуйидаги талаблар қўйилади:

олий маълумотга эга бўлиш;

жисмоний тарбия ва спорт соҳасида камида 5 йиллик иш тажрибасига эга бўлиш;

жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар базаси билан яхши таниш бўлиш.


28. Малака комиссияси раиси ва аъзолари қуйидаги ҳолларда комиссия таркибидан муддатидан олдин чиқарилиши мумкин:

ўз аризасига кўра;

у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган тақдирда;

зиммасига юкланган вазифаларни бажаришда аниқланган қоида бузишлари бўлганда;

вафот этган тақдирда.


29. Малака комиссияси қарорлари очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Комиссия қарори йиғилишда иштирок этган аъзоларнинг кўпчилиги овоз берган тақдирда, қабул қилинган ҳисобланади. Овозлар тенг бўлган тақдирда, комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади. Малака комиссияси аъзоси бўлган мутахассиснинг ҳужжатлари комиссияда кўрилганда комиссия аъзоси бўлган мутахассиснинг овози ҳисобга олинмайди.


30. Малака комиссиясининг йиғилишлари ҳар ойнинг учинчи ўн кунлигида ўтказилади. Комиссиянинг навбатдан ташқари йиғилишлари қуйидаги ҳолларда раис томонидан чақирилади:

янги ўқув йили бошланиши билан боғлиқ бўлган ҳолларда;

тақдим этилган ҳужжатлар йиғилиб қолганда.


31. Малака комиссияси қарори баённома билан расмийлаштирилади ва раис ҳамда йиғилишда иштирок этган аъзолар томонидан имзоланади.

"Халқаро тоифали тренер" малака тоифасини олган тренер-ўқитувчиларнинг ҳисоби ваколатли орган томонидан юритилади ҳамда малака тоифасини бериш бўйича барча ҳужжатлар икки йил мобайнида сақланиб, тегишли архив муассасаларига топширилади.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


32. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.


33. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан доимий назорат қиладилар ва мониторинг олиб борадилар.


34. Ариза берувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.


35. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари

ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини

бериш ишларини амалга ошириш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддати

1-босқич

Ариза берувчи


      

1. Давлат хизматлари марказларига ўзи келган ҳолда мурожаат қилиш ёки электрон тарзда давлат хизматларидан фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.



1. Хоҳишига қўра


2. Давлат хизмати кўрсатгани учун белгиланган йиғимларни тўлайди.

   


2. Мурожаат қилинганда








2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази


       

Иккинчи ва биринчи тоифали тренер ҳамда иккинчи ва биринчи тоифали йўриқчи-услубчи малака тоифаларини бериш бўйича сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармаларига юборади.


1. Сўровнома тўлдирилгандан кейин 10 дақиқа ичида

2. Ягона интерактив давлат хизматлари портали



"Олий тоифали тренер" ва "Олий тоифали йўриқчи-услубчи" малака тоифаларини бериш бўйича сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига юборади.



2. Автоматик тарзда







3-босқич

Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия  ва спорт бошқармалари (кейинги ўринларда ваколатли орган деб аталади)


      

1. Сўровнома ва илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқади.


2. QR-код (матрик штрихли код) қўйилган малака тоифасини бериш ёки малака тоифаси беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун малака комиссиясига киритади.

      


1 иш куни мобайнида







4-босқич

Малака комиссияси


QR-код (матрик штрихли код) қўйилган малака тоифасини бериш ёки малака тоифаси беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва ваколатли органга киритади.

     


Ҳар ойнинг учинчи  ўн кунлигида



5-босқич

Ваколатли орган


Малака комиссиясининг қарори асосида QR-кодли (матрик штрихли код) малака тоифасини расмийлаштиради ҳамда тегишли давлат хизматлари марказига ёки (ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда) ариза берувчига (ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда) электрон тарзда юборади.

     


Ҳужжатлар қабул қилинган кундан бошлаб 3 иш куни мобайнида



6-босқич

Давлат хизматлари маркази


1. Малака тоифаси тушгандан сўнг уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

     


1. 10 дақиқа ичида




2. Ўзи келиб мурожаат қилганда гувоҳномани электрон тарзда ёки қоғоз шаклида ариза берувчига тақдим этади.


2. Ариза берувчининг сўровига кўра

         





Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА



1-ШАКЛ

__________________

(сана)

__________________

(рақам)

Спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчиларига

малака тоифаларини бериш учун

СЎРОВНОМА


II тоифа


I тоифа


Олий тоифа




I. Ариза берувчи тўғрисида маълумотлар:

1. Ф.И.О.:



2. Паспорт маълумотлари (серияси, рақами, санаси, ким томонидан берилган):



3. Яшаш манзили:



4. Электрон манзили (мавжуд бўлса):



5. Телефон рақами:



6. Ариза берувчининг спорт тури:



II. Илова қилинадиган ҳужжатлар:

1. Тайёрлаган спортчисининг мусобақаларда эришган натижаларини тасдиқловчи ҳужжатлар (мусобақа баённомаси, диплом нусхаси);



2. Спортчи тренер-ўқитувчига бириктирилганлигини тасдиқловчи маълумотнома;



2-ШАКЛ

__________________

(сана)

__________________

(рақам)

Спорт-таълим муассасаларининг йўриқчи-услубчиларига

малака тоифаларини бериш учун

СЎРОВНОМА


II тоифа


I тоифа


Олий тоифа




I. Ариза берувчи тўғрисида маълумотлар:

1. Ф.И.О.:



2. Паспорт маълумотлари (серияси, рақами, санаси, ким томонидан берилган):



3. Яшаш манзили:



4. Электрон манзили (мавжуд бўлса):



5. Телефон рақами:



6. Ариза берувчининг спорт тури:



II. Илова қилинадиган ҳужжатлар:

1. Йўриқчи-услубчи фаолиятини амалга ошириш учун нашр этилган услубий қўлланма(лар) нусхаси (мавжуд бўлса):



         





Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА



Малака тоифаларини олишда тан олинадиган

нуфузли спорт мусобақалари


Нуфузли спорт мусобақаларига Олимпия, Паралимпия ва Осиё, Параосиё ўйинлари, Жаҳон ва Осиё чемпионатлари ва кубоклари, турли халқаро спорт мусобақалари, Ўзбекистон Республикаси чемпионати, кубоги киради. Бунда:


1. Олимпия, Паралимпия ўйинларининг нуфузи Халқаро Олимпия қўмитаси томонидан белгиланади.


2. Олимпия, Паралимпия ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари бўйича Жаҳон ёки Осиё чемпионати ва кубогининг нуфузи тегишли халқаро спорт федерацияси (уюшмаси) томонидан белгиланади.


3. Олимпия, Паралимпия ўйинлари дастурига киритилмаган спорт турлари бўйича Жаҳон чемпионати ва кубогининг нуфузи ушбу спорт мусобақаларида камида 20 та мамлакатнинг вакиллари ва (ёки) терма жамоалари қатнашган тақдирда тан олинади, Осиё чемпионати ва кубогининг нуфузи эса, ушбу спорт мусобақаларида камида 10 та мамлакатнинг вакиллари ва (ёки) терма жамоалари қатнашган тақдирда тан олинади.


4. Халқаро спорт мусобақаларининг нуфузи спорт турлари бўйича тегишли халқаро спорт федерациялари (уюшмалари) томонидан рўйхатга олинган халқаро спорт мусобақалари бўйича тан олинади. Бунда ушбу спорт мусобақаларида камида 6 та мамлакатнинг вакиллари ва (ёки) терма жамоалари қатнашган бўлиши керак.


5. Ўзбекистон Республикаси чемпионати, кубоги нуфузи ушбу спорт мусобақаларининг халқаро ва республика миқёсидаги спорт ҳамда оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасига киритилиши билан белгиланади.






Маъмурий регламентга

4-ИЛОВА



Тренер-ўқитувчиларнинг иш натижаларини баҳолаш

МЕЗОНЛАРИ

      

Тренер-ўқитувчи томонидан тайёрланган спортчиларнинг

спорт мусобақаларида эришган натижаси бўйича:

     

Спорт мусобақасининг номи


Спортчи-

лар сони*

(камида)


Спортчи томонидан спорт

мусобақасида эгалланган

ўрин (эришган натижаси)**


олий тоифа


биринчи

тоифа


иккинчи

тоифа


Олимпия ва Паралимпия ўйинлари


1

1 - 10

11 - 20

иштирок

этган бўлиши

кифоя


Жаҳон чемпионати ва кубоги


1

1 - 6

7 - 10

11 - 20

Ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Жаҳон чемпионати ва (ёки) кубоги


1

1 - 3

4 - 6

7 - 10

Осиё, Параосиё ўйинлари


1

1 - 6

7 - 10

10 - 14

Осиё чемпионати ва кубоги


1

1 - 3

4 - 6

7 - 10

Ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати ва (ёки) кубоги


1

1 - 2

3 - 5

6 - 8

Халқаро спорт мусобақалари


2

1

2 - 3

4 - 6

Ўзбекистон Республикаси чемпионати ёки кубоги


2

-

1 - 3

4 - 6

Ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси чемпионати ёки кубоги


2

-

1

2 - 3

         

*) Тренер-ўқитувчига тегишли малака тоифасини бериш учун у томонидан спорт мусобақасида қатнашиш учун тайёрланиши лозим бўлган спортчилар сони.

**) Спортчининг спорт мусобақасида эгаллаши лозим бўлган ўрни (эришган натижаси).

"Олий тоифали тренер" малака тоифасини беришда тренер-ўқитувчи томонидан тайёрланган спортчиларнинг Ўзбекистон Республикаси чемпионати ёки кубоги ҳамда Ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси чемпионати ёки кубогида эгаллаган ўрни кўрсаткич сифатида инобатга олинмайди.

Ушбу жадвалда кўрсатилган спорт мусобақаларининг нуфузи Спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатиш маъмурий регламентга 3-иловага мувофиқ аниқланади.






Маъмурий регламентга

5-ИЛОВА



Тренер-ўқитувчиларнинг иш натижаларини баҳолаш

МЕЗОНЛАРИ

      

Тренер-ўқитувчининг Ўзбекистон Республикасининг спорт терма

жамоаларини шакллантириш ҳамда спорт захирасини

тайёрлашда қўшган ҳиссаси бўйича:

       

Терма жамоалар ва спорт захираси

Тайёрланган

спортчилар сони*


биринчи

тоифа


иккинчи

тоифа


Спортчиларни Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаси номзодлигига тайёрлаш (асосий)


2

1

Спортчиларни Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаси номзодлигига тайёрлаш (захира)


3

2

Спортчиларни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт терма жамоалари номзодлигига тайёрлаш (асосий)


3

2

Спортчиларни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт терма жамоалари номзодлигига тайёрлаш (захира)


4

3

Спортчиларни олий маҳорат спорт мактабига кириш учун тайёрлаш


3

1

Спортчиларни Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларига кириш учун тайёрлаш

4

2

Спортчиларни олий спорт маҳорати босқичигача тайёрлаш


4

2

Спортчиларни спорт маҳоратини такомиллаштириш босқичигача тайёрлаш


2

1

Спортчиларни бошланғич тайёргарлик босқичидан ўқув-машқ босқичига тайёрлаш


-

2

          

*) Тренер-ўқитувчига тегишли малака тоифасини бериш учун у томонидан Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаларини шакллантириш ҳамда спорт захирасини яратиш учун тайёрлаши лозим бўлган спортчилар сони. Бунда "Олий тоифали тренер" малака тоифасини беришда ушбу кўрсаткичлар инобатга олинмайди.






Маъмурий регламентга

6-ИЛОВА



Йўриқчи-услубчиларнинг иш натижаларини баҳолаш

МЕЗОНЛАРИ

Ташкилотлар, иш хусусиятлари


Иш стажи (йил)*


олий

тоифа


биринчи

тоифа


иккинчи

тоифа


Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги раҳбарлик

лавозимидаги ҳамда ташкилий-услубий ишлари:

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида


5

3

2

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида


5

3

2

Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармаларида


7

4

3

Республика даражасидаги спорт федерациялари (уюшмалари)да


5

3

2

Ҳудудий спорт федерациялари (уюшмалари)да


7

5

3

Республика даражасидаги жисмоний тарбия-спорт жамиятларида


7

4

3

Ҳудудий жисмоний тарбия-спорт жамиятларида


10

6

4

Бевосита раҳбарлик лавозимидаги ишлари:

Олий спорт маҳорат мактаби, олий маҳорат спорт мактаби, Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази, ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабларида

6

5

4

Спорт мактабларида

7

5

3

Илмий-тадқиқот институтлари ва олий таълим муассасаларида

жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги фаолияти:

Илмий унвон ёки илмий даражага эга бўлган ҳолда


7

4

2

Илмий унвон ва илмий даражага эга бўлмаган ҳолда


10

7

4

              

*) Иш стажини ҳисоблашда тегишли ишда (лавозимда) тўлиқ ишланган йиллар ҳисобга олинади.

Йўриқчи-услубчининг иш натижаларини баҳолашда унинг иш стажидан қатъи назар, Ихтисослаштирилган мувофиқлаштирувчи услубий Кенгаш томонидан рухсат берилган ҳолда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида якка муаллифликда чоп этган услубий қўлланмалари ҳисобга олинади. Бунда "Олий тоифали йўриқчи-услубчи" малака тоифасини олиш учун камида 1 та услубий қўлланма чоп этилган бўлиши лозим.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 4 март



































Время: 0.0328
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск