ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Чет эл олий ўқув юртлари / Бошқалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.03.2020 й. 121-сон "Тошкент шаҳридаги ""МЭИ" миллий тадқиқот университети" Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиали фаолиятини ташкил этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.03.2020 й.

N 121



ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ ""МЭИ" МИЛЛИЙ

ТАДҚИҚОТ УНИВЕРСИТЕТИ" ФЕДЕРАЛ ДАВЛАТ

БЮДЖЕТИ  ОЛИЙ  ТАЪЛИМ  МУАССАСАСИ

ФИЛИАЛИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент шаҳрида "МЭИ" миллий тадқиқот университети" Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалини ташкил этиш тўғрисида" 2019 йил 4 июндаги ПҚ-4350-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошкент шаҳридаги ""МЭИ" миллий тадқиқот университети" Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалининг (кейинги ўринларда Филиал деб аталади) тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Филиал ижрочи директорига, зарур ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда ""МЭИ" миллий тадқиқот университети" Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси (Россия Федерацияси) билан келишган ҳолда, Филиалнинг тузилмасига олий таълим муассасаси учун белгиланган нормативларга мувофиқ ходимларнинг умумий чекланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Энергетика вазирлиги, "Иссиқлиқ электр станциялари" АЖ, "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ, "Ўзбекгидроэнерго" АЖ ""МЭИ" миллий тадқиқот университети" Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси (Россия Федерацияси) билан биргаликда икки ой муддатда Филиалда педагогик ва илмий салоҳиятга эга, юқори малакали, рус ва инглиз тилларини ўзлаштирган, ахборот технологияларини ҳамда фан ва техниканинг энг сўнгги ютуқларини ўқув жараёнига жорий эта оладиган профессор-ўқитувчилар таркибини шакллантириш чораларини кўрсин.


3. Белгилансинки, талабаларни тўлов-контракт асосида ўқитиш қиймати ""МЭИ" миллий тадқиқот университети" Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси (Россия Федерацияси), Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Энергетика вазирлиги билан келишилган ҳолда Филиал томонидан тасдиқланади.


4. "Иссиқлик электр станциялари" АЖ, "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ ва "Ўзбекгидроэнерго" АЖ:

2020 йил 1 августга қадар Филиалга берилган - Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Қорақамиш 3-кўчаси манзилида жойлашган бино ва иншоотларнинг, шу жумладан, ўқув лаборатория бинолари ва спорт иншоотларининг реконструкция ишларини тугаллаш, шунингдек, тўлақонли ўқув жараёнини ташкил этиш мақсадида уларни замонавий ўқув-лаборатория ускуналари, компьютер ва ташкилий техника, ўқув ва илмий адабиётлар, инвентарлар, мебель ва бошқа моддий-техник воситалар билан таъминлаш;

2021 йил 1 августга қадар Филиал талабалари ва ўқитувчилари учун ётоқхона биноси қурилишини тугаллаш чораларини кўрсинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С. Султанов, Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 4 мартдаги

121-сон қарорига

ИЛОВА



Тошкент шаҳридаги ""МЭИ" миллий тадқиқот

университети" Федерал давлат бюджети олий

таълим муассасаси филиалининг

ТУЗИЛМАСИ

  
















Директор

(Россия Федерацияси)
































































































































Ижрочи директор

(Ўзбекистон Республикаси)



















Олий таълим муассасаси кенгаши







Васийлик кенгаши





























































































































Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари




Илмий ишлар ва инновациялар бўйича директор ўринбосари










Бухгалтерия




Мониторинг ва ички назорат бўлими






















































Режа-молия

бўлими































Ходимлар бўлими











Илмий-тадқиқотлар, инновациялар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими















Ўқув-услубий

бўлим








































Ишлар бошқармаси




Таълим сифатини назорат қилиш бўлими















































Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими













Техник фойдаланиш ва хўжалик бўлими































Буюртмалар портфелини шакллантириш, битирувчиларни ишга тақсимлаш ва мониторинг бўлими






Иқтидорли талабаларнинг илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўлими



























































Ахборот-ресурс маркази













Ўқитишнинг техник воситалари бўлими
















































1 ва 2-бўлимлар











Ахборот технологиялари маркази




















Психолог













Фуқаро ва меҳнат муҳофазаси бўлими


























Юрисконсульт






























Факультетлараро кафедралар




Халқаро ҳамкорлик

бўлими








































Девонхона ва архив















Бош муҳандис














































Лабораториялар













Матбуот котиби













































Факультетлар







































































































































Электр

энергетикаси




Иссиқлик

энергетикаси

























































































кафедралар




кафедралар









































Филиал (факультетлар, кафедралар ва бошқа таркибий бўлинмалар) ходимларининг чекланган умумий сони олий таълим муассасалари учун ўрнатилган нормативларга мувофиқ аниқланади.

Кафедралар ўқув юкламалари шаклланиб боришига мувофиқ босқичма-босқич ташкил этилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 5 март










































































Время: 0.2032
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск