язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Афғонистон/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Афғонистон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида божхона ишларида ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисида Битим (Тошкент, 2017 йил 5 декабрь)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати

билан Афғонистон Ислом Республикаси

Ҳукумати ўртасида божхона ишларида

ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисида

БИТИМ


Тошкент, 2017 йил 5 декабрь


ЎзР Президентининг 2018 йил 14 февралдаги

ПҚ-3531-сон қарори билан тасдиқланган


2018 йил 23 февралдан кучга кирган


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Афғонистон Республикаси Ҳукумати, кейинги ўринларда "Томонлар" деб аталувчилар,

Божхона ҳуқуқбузарликлари Томонлар давлатларининг иқтисодий, молиявий, саноат, тижорий ва маданий манфаатларига зиён етказишини ҳисобга олиб;

Товарлар импорти ва экспортида ундириладиган божхона тўловларини аниқ ҳисоблашни таъминлаш, шунингдек, бундай товарларнинг қиймати ва келиб чиқишини тўғри белгилаш муҳимлигини тушуниб;

Божхона ҳуқуқбузарликларининг олдини олишга қаратилган саъй-ҳаракатлар Томонлар давлатларининг божхона органлари узвий ҳамкорлиги воситасида янада самарали бўлишига ишонч билдириб;

1953 йил 5 декабрдаги Божхона ҳамкорлиги кенгашининг ўзаро маъмурий ёрдам тўғрисидаги Тавсияларини инобатга олиб;

1961 йил 30 мартдаги Гиёҳвандлик воситалари тўғрисидаги БМТ Ягона Конвенцияси, 1971 йил 21 февралдаги Психотроп моддалар тўғрисидаги БМТ Конвенцияси ва 1988 йил 20 декабрдаги Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши кураш тўғрисидаги БМТ Конвенцияси қоидаларини инобатга олиб,

қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:



1-модда. Таърифлар


Мазкур Битим мақсадлари учун қўлланиладиган атамалар қуйидагиларни англатади:


1. "Божхона қонунчилиги" - божхона тўловларини ундириш ёки божхона органлари томонидан тақ

...