ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими / Афғонистон /

Ўзбекистон Республикаси билан Афғонистон Ислом Республикаси ўртасида фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисида Шартнома (Тошкент, 2017 йил 5 декабрь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси билан

Афғонистон Ислом Республикаси ўртасида

фуқаролик,  оилавий  ва  жиноий  ишлар

бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисида

ШАРТНОМА


Тошкент, 2017 йил 5 декабрь


2019 йил 7 августдан кучга кирган


Ўзбекистон Республикаси ва Афғонистон Ислом Республикаси, кейинги ўринларда "Аҳдлашувчи Томонлар" деб аталувчилар,

халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган принцип ва нормаларига амал қилган ҳолда,

иккала Аҳдлашувчи Томон фуқароларининг шахсий ва мулкий ҳуқуқларини тенг ҳуқуқий ҳимоя қилишни таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатларнинг муҳимлигини эътироф этиб,

фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ҳамкорликни ривожлантиришни таъкидлаган ҳолда,

қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:



I БЎЛИМ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


I БОБ. ҲУҚУҚИЙ ҲИМОЯ


1-модда. Ҳуқуқий ҳимояни таъминлаш


1. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг фуқаролари, шунингдек, унинг ҳудудида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган ўзга шахслар бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида ўз шахсий ва мулкий ҳуқуқларига нисбатан ушбу бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг фуқаролари сингари ҳуқуқий ҳимоядан фойдаланадилар.


2. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг фуқаролари, шунингдек, унинг ҳудудида яшовчи ўзга шахслар бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар ваколат доирасига кирадиган суд, прокуратура, ички ишлар органлари ва бошқа муассасаларига (кейинги ўринларда "адлия муассасалари" деб аталади) мурожаат қилиш ҳуқуқига эгалар. Улар ушбу Аҳдлашувчи Томон фуқаролари каби бир хил шартларда процессларда иштирок этиш, даъво қўзғатиш, илтимоснома бериш ва бошқа процессуал ҳаракатларни амалга оширишлари ҳам мумкин.


3. Мазкур Шартноманинг қоидалари тегишли тарзда Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳудудларида уларнинг миллий қонунчилигига биноан таъсис этилган юридик шахслар, шунингдек, процессуал ҳуқуқ лаёқатига эга бўлган бошқа ташкилотларга нисбатан ҳам қўлланилади.



2-модда. Божларни тўлаш ва харажатни

қоплашдан озод этиш


1. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг фуқаролари, шунингдек, унинг ҳудудида яшовчи ўзга шахслар бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида ҳуқуқий ёрдам ва нотариал ҳаракатлар учун тўлов ва харажатларни қоплашдан озод этиладилар ҳамда унинг ўз фуқаролари сингари бир хил даражада ва шартларда бепул юридик ёрдамдан фойдаланадилар.


2. Мазкур модданинг 1-бандида назарда тутилган имтиёзлар муайян иш бўйича амалга оширилаётган барча процессуал ҳаракатларга, шу жумладан, қарорни ижро этишга нисбатан татбиқ этилади.



3-модда. Шахсни тасдиқловчи, оилавий ва

мулкий аҳвол тўғрисидаги ҳужжатларни

тақдим этиш


1. Мазкур Шартноманинг 2-моддасида назарда тутилган имтиёзлар уларни тақдим этиш тўғрисида илтимоснома берган шахснинг шахсини тасдиқловчи, оилавий ва мулкий аҳволи тўғрисидаги ҳужжатлар асосида берилади. Мазкур ҳужжатлар ҳудудида ушбу шахс яшаш ёки турар жойига эга бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли муассасалари томонидан берилади.


2. Агар илтимоснома берувчи шахс Аҳдлашувчи Томонлар ҳудудида яшаш ёки турар жойига эга бўлмаса, бу ҳолда мазкур модданинг 1-бандида назарда тутилган ҳужжатлар у фуқароси бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг тегишли дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси томонидан берилиши мумкин.


3. Суд харажатларини тўлашдан озод қилиш тўғрисидаги илтимоснома бўйича қарор қабул қилувчи адлия муассасаси ҳужжатни берган муассасадан қўшимча маълумот ёки тушунтиришларни талаб қилиши мумкин.



II БОБ. ҲУҚУҚИЙ ЁРДАМ


4-модда. Ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш


1. Аҳдлашувчи Томонларнинг адлия муассасалари мазкур Шартнома қоидаларига мувофиқ, фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатадилар.


2. Адлия муассасалари бошқа муассасаларга ҳам мазкур модданинг 1-бандида назарда тутилган ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатишлари мумкин.


3. Мазкур модданинг 1-бандида назарда тутилган ишлар бўйича бошқа муассасалар ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги илтимосномаларни марказий органлар орқали юборишлари мумкин.



5-модда. Ҳуқуқий ёрдам ҳажми


1. Аҳдлашувчи Томонларнинг адлия муассасалари сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига мувофиқ процессуал, тезкор-қидирув ва бошқа ҳаракатларни, шу жумладан, қуйидагиларни амалга ошириш йўли билан бир-бирларига ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатадилар:

a) ҳужжатларни тайёрлаш ва жўнатиш, тегишли ҳужжат ва ёзувларнинг асли ёки тасдиқланган нусхаларини, шу жумладан, банк, молиявий, ҳуқуқий ва молиявий-хўжалик ҳужжатларини тақдим этиш;

b) тинтув ўтказиш ва олиб қўйиш, нарса ва ҳужжатларни тортиб олиш, мулкка тақиқ қўйиш, ашёвий далилларни топшириш ва жўнатиш;

c) кўздан кечириш ва текширувдан ўтказиш;

d) экспертиза ўтказиш;

e) тарафлар, жабрланувчилар, айбланувчилар, гувоҳлар ва экспертларни сўроқ қилиш;

f) жиноят содир этишда айбланаётган шахслар ва бедарак йўқолган шахсларни қидириш;

g) жиноий таъқибни бошлаш;

h) суд ҳужжатларини тақдим этиш;

i) фуқаролик ва оилавий ишлар бўйича қарорларни ҳамда жиноят қуролларини мусодара қилиш ва жиноий йўл билан қўлга киритилган маблағлар ва бошқа қимматликларни давлат тасарруфига ўтказиш, шунингдек, фуқаролик даъволарига оид қисми юзасидан жиноий ишлар бўйича ҳукмларни тан олиш ва ижро этиш;

j) ҳужжатларни топшириш.


2. Мазкур Шартнома ушлаб бериш масалаларига дахл қилмайди.



6-модда. Алоқа тартиби


1. Агар мазкур Шартномада бошқача алоқа тартиби белгиланмаган бўлса, ҳуқуқий ёрдам кўрсатишда Аҳдлашувчи Томонларнинг адлия муассасалари марказий органлар орқали ўзаро алоқа қиладилар.


2. Марказий органлар қуйидагилар ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси учун - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги;

Афғонистон Ислом Республикаси учун - Афғонистон Ислом Республикаси Адлия вазирлиги, Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги.



7-модда. Ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги

илтимосноманинг мазмуни


1. Ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги илтимоснома қуйидагиларни ўз ичига олади:

a) сўраётган адлия муассасасининг номи ва сўралаётган адлия муассасасининг номи;

b) ҳуқуқий ёрдам сўралаётган ишнинг номи, илтимоснома мақсадининг баёни ва сўралаётган ёрдамнинг тавсифи;

c) тарафлар, жабрланувчилар, гувоҳлар, гумон қилинувчилар, айбланувчилар ва судланувчиларнинг исм-шарифи, доимий яшаш ёки турар жойлари, фуқаролиги, касби, юридик шахслар учун уларнинг номи ва юридик манзили тўғрисида маълумотлар;

d) "с" бандда кўрсатилган шахсларнинг қонуний вакиллари бўлганда, уларнинг исм-шарифи ва манзили;

e) ижро этиш учун сўралаётган муайян ҳаракатларни қўллаш сабаблари ва уларнинг батафсил баёни;

f) жиноий ишларда жиноятнинг баёни ва тавсифи, тегишли қонунларнинг мазмуни ёки матни, шунингдек, агар бирор қилмиш натижасида моддий зарар етказилган бўлса, зарар миқдори тўғрисидаги маълумотлар;

g) зарурат бўлганда, шу давр мобайнида илтимоснома бажарилиши кутилаётган муддатни кўрсатиш.


2. Зарурат бўлганда, илтимосноманинг бажарилишини енгиллаштирувчи ёки прокурорнинг санкцияси билан амалга ошириладиган процессуал ҳаракатлар учун керак бўладиган ҳужжатларнинг тасдиқланган нусхалари ёки улардан кўчирмалар илтимосномага илова қилинади.


3. Ҳужжатларни топшириш тўғрисидаги илтимосномада қабул қилувчининг аниқ манзили ва ҳужжатнинг номи ҳам кўрсатилган бўлиши лозим.


4. Илтимоснома ваколатли мансабдор шахслар томонидан имзоланган ва сўраётган адлия муассасасининг расмий муҳри билан тасдиқланган бўлиши лозим.



8-модда. Бажариш тартиби


1. Ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги илтимосномаларни бажаришда сўралаётган адлия муассасаси ўз давлати қонунчилигини қўллайди. Сўралаётган адлия муассасаси илтимоснома бўйича сўраётган муассаса давлатининг процессуал нормаларини қўллаши мумкин, башарти улар ўз давлати қонунчилигига зид бўлмаса.


2. Агар сўралаётган муассаса илтимосномани бажаришга ваколатли бўлмаса, у илтимосномани ваколатли адлия муассасасига жўнатади ва бу ҳақда зудлик билан сўраётган муассасани хабардор қилади.


3. Сўраётган адлия муассасасининг илтимосномасига биноан сўралаётган адлия муассасаси зудлик билан манфаатдор тарафларни ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги илтимосномани бажариш вақти ва жойи тўғрисида хабардор этади.


4. Агар кўрсатилган манзилда ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги илтимосномани амалга оширишнинг имкони бўлмаса, сўралаётган адлия муассасаси ўз давлатининг қонунчилигига мувофиқ жойни аниқлаш учун зарур чораларни кўради.


5. Аҳдлашувчи Томонларнинг адлия муассасалари ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги илтимосномаларни

...
Время: 0.0504
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск