ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Муддатли ҳарбий хизматга чақириш ва захирага бўшатиш /

Фуқароларни муддатли ҳарбий ва муқобил хизматларга чақириш, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга олиш бўйича комиссиялар фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР Президентининг 06.03.2020 й. ПҚ-4630-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 6 мартдаги

ПҚ-4630-сон қарорига

1-ИЛОВА



Фуқароларни муддатли ҳарбий ва муқобил

хизматларга чақириш, сафарбарлик чақируви

резервидаги хизматга олиш бўйича комиссиялар

фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ ўтказиладиган чақирув ёшидаги фуқароларни (кейинги ўринларда - чақирилувчилар) муддатли ҳарбий ва муқобил хизматларга чақириш, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга олиш бўйича комиссиялар фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фуқароларни ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ва муддатли ҳарбий хизмат муддатини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш бўйича қарори эълон қилинганидан сўнг Раҳбарият кенгаши, ҳарбий-тиббий комиссия, бутлаш комиссияси, ҳудудий комиссия ва ҳудудий тиббий комиссиялар таркиби ҳамда уларнинг фаолиятини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) ҳокимлари томонидан тасдиқланади.


3. Раҳбарият кенгаши, ҳарбий-тиббий комиссия, бутлаш комиссияси, ҳудудий комиссия ва ҳудудий тиббий комиссиялар ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ҳамда мазкур Низомга мувофиқ амалга оширади.

Ҳарбий-тиббий комиссия ва ҳудудий тиббий комиссиялар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги ПҚ-4076-сон қарори ва соҳага оид бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ чақирилувчиларни тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этади, тиббий кўрикдан ўтказади, тиббий кўрик натижаси бўйича хулосалар беради ва ҳужжатларни расмийлаштиради.


4. Ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлари чақирилувчиларни ҳарбий хизматга чақириш тадбирларининг ўтказилишига умумий раҳбарлик қилади, шунингдек, Раҳбарият кенгаши, ҳарбий-тиббий комиссия, бутлаш комиссияси, ҳудудий комиссия ва ҳудудий тиббий комиссияларнинг самарали фаолият юритиши учун шахсан масъулдир.


5. Фуқароларни муддатли ҳарбий ва муқобил хизматларга чақириш, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга олиш бўйича комиссиялар фаолияти ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича ташкил этилади.



2-БОБ. ФУҚАРОЛАРНИ МУДДАТЛИ ҲАРБИЙ ВА МУҚОБИЛ

ХИЗМАТЛАРГА ЧАҚИРИШ, САФАРБАРЛИК ЧАҚИРУВИ

РЕЗЕРВИДАГИ ХИЗМАТГА ОЛИШ БЎЙИЧА

КОМИССИЯЛАР ТАРКИБИ


6. Раҳбарият кенгаши таркибига қуйидагилар киради:

а) кенгаш раиси - ҳарбий округ қўшинлари қўмондони ўринбосари (ҳарбий-маъмурий сектор раҳбарининг ўринбосари);

б) кенгаш аъзолари:

Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқларининг ўринбосарлари;

Қорақалпоғистон Республикаси фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Тошкент шаҳар ва вилоят бошқармаси бошлиқларининг ўринбосарлари;

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари вакили;

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси вакили;

ҳарбий округ бошқарма, хизмат ва бўлим бошлиқлари;

мудофаа ишлари бошқармалари бошлиқлари;

в) кенгаш котиби - Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ўрта тиббий маълумотга эга бўлган вакили.


7. Ҳарбий-тиббий комиссия таркибига қуйидагилар киради:

а) комиссия раиси - Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий госпиталининг шифокор-мутахассиси;

б) комиссия аъзолари:

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий госпиталидан терапевт, жарроҳ ва невропатолог;

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳудудий бошқармаларидан (органларидан) оториноларинголог, офтальмолог ва психиатр.


8. Бутлаш комиссияси таркибига қуйидагилар киради:

а) комиссия раиси - ҳарбий округ бошқарма, хизмат ва бўлим бошлиқлари, ҳарбий қисм командирлари ва уларнинг ўринбосарлари;

б) комиссия аъзолари - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Миллий гвардияси вакиллари.


9. Ҳудудий комиссия таркибига қуйидагилар киради:

а) комиссия раиси - туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари;

б) комиссия раисининг ўринбосари - мудофаа ишлари бўлими бошлиғи;

в) комиссия аъзолари:

туман (шаҳар) ички ишлар бўлими бошлиғининг ўринбосари;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи туман (шаҳар) кенгаши раисининг биринчи ўринбосари;

тиббий комиссия катта шифокори;

г) комиссия котиби - мудофаа ишлари бўлими бўлинма бошлиғининг ёрдамчиси.


10. Ҳудудий тиббий комиссия таркибига туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларидан ажратиладиган жарроҳ, терапевт (катта шифокор вазифаси жарроҳ ёки терапевт зиммасига юкланади), дерматовенеролог, стоматолог, офтальмолог, оториноларинголог, психиатр ва невропатолог киради.


11. Қуйидагилар ўз фаолиятини ҳар йили:

туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимлари ҳузуридаги ҳудудий тиббий комиссиялар - 15 февралдан 30 апрелгача;

туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимлари ҳузуридаги бутлаш комиссиялари - 15 февралдан 30 апрелгача;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар йиғиш пунктларида ҳарбий-тиббий комиссиялар - 20 февралдан 30 апрелгача;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармалари ҳузуридаги Раҳбарият кенгаши - 20 февралдан 30 апрелгача;

туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимлари ҳузуридаги ҳудудий комиссиялар - 1 мартдан 30 апрелгача амалга оширади.



3-БОБ. ФУҚАРОЛАРНИ МУДДАТЛИ ҲАРБИЙ

ВА МУҚОБИЛ ХИЗМАТЛАРГА ЧАҚИРИШ, САФАРБАРЛИК

ЧАҚИРУВИ РЕЗЕРВИДАГИ ХИЗМАТГА ОЛИШ БЎЙИЧА

КОМИССИЯЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


12. Раҳбарият кенгаши:

ҳар бир фуқаро бўйича қабул қилинадиган қарор ва хулосаларга нисбатан ўз фикрини билдириш;

бутлаш комиссияси томонидан қўшин турларига тайинлаш бўйича қабул қилинган қарорларни кўриб чиқиш ва бекор қилиш;

мажбуриятларни бажариш билан боғлиқ келиб чиққан низоларни томонларнинг келишуви ёки суд орқали ҳал қилиш ҳуқуқига эга.

Раҳбарият кенгаши қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


13. Раҳбарият кенгаши:

кенгаш фаолияти ҳамда қарор қабул қилиш жараёнида бевосита иштирок этиш;

ўз иш фаолиятининг ошкоралиги, фуқаролар учун очиқлиги, улар томонидан қабул қилинаётган қарорларнинг холислигини таъминлаш;

маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда ҳарбий хизматга чақириладиган чақирилувчиларни йиғиш, ҳарбий қисмларга тантанали равишда кузатиш, Қуролли Кучлар резервига бўшатилган ҳарбий хизматчиларни яшаш жойларида тантанали кутиб олиш бўйича ўтказиладиган тадбирлар юқори савияда ўтишини ташкил этиш;

йиғиш ва чақирув пунктларида чақирув тадбирларини ўтказиш учун тайёргарлик ишларини ташкил этиш;

комиссиялар аъзоларининг услубий тайёргарлигини ташкил этиш, мажбуриятларни улар ўртасида тақсимлаш ва тасдиқлаш;

муддатли ҳарбий хизматга чақирилган ҳарбий хизматчиларни ҳарбий қисмларга юбориш жараёнида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш учун барча хавфсизлик чораларини кўриш, шунингдек, чақирилувчиларнинг йиғиш ва чақирув пунктларига ўз вақтида етиб келишлари юзасидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда тадбирларни ташкил этиш;

давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда ҳарбий хизматга чақириш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, бу борада амалга оширилаётган ишлар тўғрисида муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган чақирилувчилар ва аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини ташкил этиш;

муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган ёшлар билан Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби буюк саркардаларимиз ва улуғ аждодларимиз ҳақида давра суҳбатларини ташкил этиш;

чақирув ва йиғиш пунктлари учун буюк саркардаларимиз Амир Темур, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва Жалолиддин Мангуберди жасоратларини намоён этувчи, Темур тузуклари ва шу каби бошқа тарихий асарлар тўғрисида чақирилувчилар тушунадиган талқинда кўргазмали баннерлар тайёрлаш, чоп этиш ва тарқатиш ишларини ташкил этиш;

тегишли вазирликлар, идоралар ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда муддатли ҳарбий хизматга чақирилган ва резервга бўшатилган ёшлар ўртасида ҳарбий хизматчиларга бериладиган имтиёзлар тўғрисида тушунтириш ишларини ташкил этиш;

ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда фаол фуқаролик позицияси, мамлакатимизнинг келажаги ва тақдири учун жавобгарлик ҳисси, Қуролли Кучлар билан фахрланиш, ҳарбий хизматга бўлган ҳурмат, шунингдек, Ватанга чуқур муҳаббат ва садоқат туйғусини шакллантириш бўйича тарғибот-ташвиқот материаллари, кўргазмали баннерлар, кичик ҳажмдаги рисолалар ва тарқатма буклетлар тайёрлаб, йиғиш ва чақирув пунктларини жиҳозлаш ишларига жавобгардир.

Раҳбарият кенгаши қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам олиши мумкин.


14. Ҳарбий-тиббий комиссия:

ҳудудий тиббий комиссия томонидан тиббий кўрик натижаларига кўра қабул қилинган хулосаларни кўриб чиқиш ва бекор қилиш;

ҳар бир фуқаронинг соғлиги бўйича қабул қилинадиган қарор ва хулосаларга нисбатан ўз фикрини билдириш;

тиббий кўрик хулосаларига кўра чақирилувчиларни қўшимча текширувга юбориш ҳуқуқига эга.

Ҳарбий-тиббий комиссия қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


15. Ҳарбий-тиббий комиссия:

фаолиятини бошлашдан аввал шифокорлар хоналарининг санитар қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига мувофиқлиги, тиббий жиҳоз ва ускуналарнинг мавжудлиги, уларни ишлатилиш ҳолатини, дори воситалари ва тиббий буюмлар борлигини кўздан кечириш;

Раҳбарият кенгашига чақирилувчилар тиббий ҳужжатлари ҳамда касаллик тарихидан кўчирмалар, руҳий-асаб касалликлари, наркологик, тери-таносил диспансерлари, ОИТСга қарши кураш ва санитария-эпидемиология осойишталиги, фтизиатрия ва пульмонология марказларидан рўйхатлар ўз вақтида тақдим этилишини таъминлаш;

чақирилувчиларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш ва уларнинг соғлиги даражаси бўйича ҳарбий хизматга яроқлилиги юзасидан якуний тиббий хулоса бериш;

чақирилувчиларни даволаш ёки қўшимча тиббий текширувлар ўтказиш учун йўллаш, шунингдек, уларнинг даволаниш ва қўшимча текширувлардан ўз вақтида қайтиб келишларини назорат қилиш;

шифокор-мутахассислар томонидан чақирилувчининг ҳарбий хизматга яроқлилиги, шунингдек, даволаш ёки қўшимча тиббий текширувлар ўтказиш учун чақирувни кечиктириш бўйича чақирилувчиларнинг ҳисоб варақаларига киритилган ёзув ва хулосаларнинг тўғрилигини текшириш ва якуний хулоса қабул қилиш;

Раҳбарият кенгашига ҳудудий тиббий комиссияларнинг чақирилувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш жараёнида аниқланган камчиликлар юзасидан ахборот ёки маълумот бериш ва уларни бартараф этиш тадбирларини қўллаш;

тиббий кўрикдан ўтказиш ишларини сифатли ташкил этиш мақсадида шифокор - мутахассислар билан услубий-амалий машғулотлар ўтказиш;

чақирилувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари бўйича ҳисобот тайёрлаш ва Раҳбарият кенгашига, соғлиқни сақлаш бирлашмасига ҳамда мудофаа ишлари бошқармасига тақдим этиш ишларига жавобгардир.


16. Бутлаш комиссияси:

ҳар бир чақирилувчига нисбатан уларни қўшин турларига тайинлаш бўйича қарор қабул қилиш жараёнида ўз фикрини билдириш;

тегишли идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва жамоат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликни ташкил этиш ҳуқуқига эга.

Бутлаш комиссияси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


17. Бутлаш комиссияси:

комиссия фаолияти ҳамда қарор қабул қилиш жараёнида бевосита иштирок этиш;

ўз фаолиятининг ошкоралиги, фуқаролар учун очиқлиги, улар томонидан қабул қилинаётган қарорларнинг холислигини таъминлаш;

чақирув пунктларини чақирув тадбирларини ўтказиш учун тайёрлашда мудофаа ишлари бўлимларига амалий ёрдам кўрсатиш;

муддатли ҳарбий хизматга чақирилган ҳарбий хизматчиларни йиғиш пунктига юбориш жараёнида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш учун барча хавфсизлик чораларини кўриш, шунингдек, чақирилувчиларнинг чақирув пунктига ўз вақтида етиб келишлари юзасидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда тадбирларни ташкил этиш;

ҳарбий хизматга чақириладиган чақирилувчиларни ҳарбий қисмларга тантанали равишда кузатиш, резервга бўшатилган ёшларни яшаш жойларида тантанали кутиб олиш бўйича ўтказиладиган тадбирларини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш ишларида фаол иштирок этиш ва амалий ёрдам бериш;

муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган ёшлар билан Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби буюк саркардаларимиз ва улуғ аждодларимиз ҳақида давра суҳбатларини ташкил этиш;

давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган чақирилувчилар, резервга бўшатилган ёшлар ва аҳоли ўртасида ҳарбий хизматга чақириш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ҳарбий хизматчиларга бериладиган имтиёзлар тўғрисида тушунтириш ишларини ташкил этиш ишларига жавобгардир.


18. Ҳудудий комиссия:

чақирилувчиларни муқобил хизматга чақириш, сафарбарлик чақируви резерви хизматига олиш, ҳарбий хизматга чақиришни кечиктириш ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари захирасига ўтказиш учун қабул қилинадиган қарорларга нисбатан ўз фикрини билдириш;

фуқароларнинг чақирувга оид мурожаатларини кўриб чиқиш ва тегишли қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга.

Ҳудудий комиссия қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


19. Ҳудудий комиссия:

комиссия фаолияти ҳамда қарор қабул қилиш жараёнида бевосита иштирок этиш;

ўз фаолиятининг ошкоралиги, фуқаролар учун очиқлиги, улар томонидан қабул қилинаётган қарорларнинг холислигини таъминлаш;

чақирув пунктини чақирув тадбирларини ўтказиш учун тайёрлаш;

комиссиялар аъзоларининг услубий тайёргарлигини ташкил этиш, мажбуриятларни улар ўртасида тақсимлаш ва тасдиқлаш;

муддатли ҳарбий хизматга чақирилган ҳарбий хизматчиларни ҳарбий қисмларга юбориш жараёнида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш учун барча хавфсизлик чораларини кўриш, шунингдек, чақирилувчиларнинг йиғиш ва чақирув пунктларига ўз вақтида етиб келишлари юзасидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда тадбирларни ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатиш;

маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда ҳарбий хизматга чақириладиган чақирилувчиларни ҳарбий қисмга кузатиш, резервга бўшатилган ёшларни яшаш жойларида тантанали кутиб олиш тадбирларни юқори савияда ташкил этиш;

чақирув пунктида буюк саркардаларимиз Амир Темур, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва Жалолиддин Мангуберди жасорати, Темур тузуклари ва шу каби бошқа тарихий асарлар тўғрисида чақирилувчилар тушунадиган талқинда кўргазмали баннерлар тайёрлаш ва чақирув пунктини жиҳозлаш;

чақирув тадбирлари жараёнида ташкил этилган комиссиялар иш фаолияти, шунингдек, чақирувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш учун барча шароитларни яратиш ишларига жавобгардир.


20. Ҳудудий тиббий комиссия:

чақирилувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш жараёнида қўшимча текширувга юбориш;

ҳар бир фуқаронинг соғлиги бўйича қабул қилинадиган қарор ва хулосаларга нисбатан ўз фикрини билдириш ҳуқуқларига эга;

Ҳудудий тиббий комиссия қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


21. Ҳудудий тиббий комиссия:

фаолиятини бошлашдан аввал шифокорлар хоналарининг санитар қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига мувофиқлиги, тиббий жиҳоз ва ускуналарнинг мавжудлиги, уларни ишлатилиш ҳолатини, дори воситалари ва тиббий буюмлар борлигини кўздан кечириш;

чақирилувчиларни бирламчи тиббий кўрикдан ўтказиш ва уларнинг соғлиги даражаси бўйича ҳарбий хизматга яроқлилиги юзасидан тиббий хулоса бериш;

бутлаш комиссияси ва ҳудудий комиссиясига чақирилувчилар тиббий ҳужжатлари ҳамда касаллик тарихидан кўчирмалар, руҳий-асаб касалликлари, наркологик, тери-таносил диспансерлари, ОИТСга қарши кураш ва санитария-эпидемиология осойишталиги, фтизиатрия ва пульмонология марказларидан рўйхатлар ўз вақтида тақдим этилишини таъминлаш;

шифокор-мутахассислар томонидан чақирилувчиларнинг ҳисоб варақаларига ёзув ва хулосаларни киритиш;

чақирилувчини даволаш ёки қўшимча тиббий текширувлар ўтказиш учун йўллаш, шунингдек, уларнинг даволаниш ва қўшимча текширувлардан ўз вақтида қайтиб келишларини назорат қилиш;

чақирилувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш ишларида аниқланган камчиликлар юзасидан ҳудудий комиссияга ахборот бериш ва уларни бартараф этиш тадбирларини қўллаш;

чақирилувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари бўйича ҳисобот тайёрлаш ва ҳудудий ҳамда бутлаш комиссиясига тақдим этишга жавобгардир.



4-БОБ. ФУҚАРОЛАРНИ МУДДАТЛИ ҲАРБИЙ

ВА МУҚОБИЛ ХИЗМАТЛАРГА ЧАҚИРИШ, САФАРБАРЛИК

ЧАҚИРУВИ РЕЗЕРВИДАГИ ХИЗМАТГА ОЛИШ БЎЙИЧА

КОМИССИЯ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ


22. Раҳбарият кенгашининг раиси ва аъзолари Қуролли Кучлар сафини янгидан чақирилаётган муддатли ҳарбий хизматчилар билан ўз вақтида сифатли бутлаш учун масъулдир.


23. Раҳбарият кенгаши, ҳарбий-тиббий комиссия, бутлаш комиссияси ва ҳудудий тиббий комиссия фаолияти Раҳбарият кенгаши раиси томонидан тасдиқланган жадвалга мувофиқ ташкил этилади.


24. Раҳбарият кенгаши ва бутлаш комиссияси ўз ишини чақирилувчиларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдларини ўрганишдан бошлайди.

Чақирилувчини тиббий кўрикдан ўтказиш хулосаси, унинг маънавий ва касбий хусусиятлари, оилавий ва моддий шароити, оила аъзоларининг ижтимоий ҳолатини ўрганиш натижаларига мувофиқ Раҳбарият кенгаши ва бутлаш комиссияси томонидан уларни қўшин тури бўйича командаларга тайинлаш ишлари амалга оширилади.


25. Раҳбарият кенгаши ва бутлаш комиссияси томонидан жамоавий тарзда қабул қилинган қарорлар Раҳбарият кенгаши ва бутлаш комиссияларининг "Қабул қилинган қарорлар китоби"да тааллуқлилиги бўйича белгиланган тартибда комиссия котиби томонидан қайд этилади ва Раҳбарият кенгаши ва бутлаш комиссияси томонидан имзоланади.


26. Бутлаш комиссияси раиси томонидан чақирилувчиларни муддатли ҳарбий хизматга чақириш ишларининг якуни бўйича ахборот тайёрланади ва Қуролли Кучларни бутлаш ишлари якунланганидан сўнг беш кун муддат ичида Раҳбарият кенгашига тақдим этилади. Раҳбарият кенгаши эса ўн кун муддат ичида ахборотни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига тақдим этади.


27. Ҳудудий комиссия фаолияти комиссия раиси томонидан тасдиқланган жадвалга мувофиқ ташкил этилади ва амалга оширилади.


28. Ҳудудий комиссия ўз ишини чақирилувчиларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдларини ўрганишдан бошлайди.


29. Чақирилувчини тиббий кўрикдан ўтказиш хулосаси, унинг маънавий ва касбий хусусиятлари, оилавий, моддий шароити, оила аъзоларининг ижтимоий ҳолатини ўрганиш натижаларига мувофиқ ҳудудий комиссия қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

ҳарбий хизматга яроқлилиги ва сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга тайинлаш тўғрисида;

ҳарбий хизматга яроқлилиги ва муқобил хизматга чақириш тўғрисида;

саломатлигига кўра ҳарбий хизматга вақтинча яроқсизлиги тўғрисида;

чақирилиш муддатини белгиланган тартибда кечиктириш ёки ҳарбий хизматга чақирилишдан озод қилиш тўғрисида;

йигирма етти ёшга етганлиги муносабати билан Қуролли Кучлар захирасига ўтказиш тўғрисида;

саломатлигига кўра тинчлик даврида ҳарбий хизматга яроқсизлиги, уруш давридаги ҳарбий хизматга чекланган тарзда яроқлилиги ва захирага ўтказиш тўғрисида;

ҳарбий хизматга яроқсиз деб топиб, ҳарбий рўйхатдан чиқариш тўғрисида.

Ҳудудий комиссия томонидан жамоавий тарзда қабул қилинган қарорлар "Ҳудудий комиссия баённомалари китоби"да комиссия котиби томонидан қайд этилади. Мазкур китоб ҳамда чақирилувчилар шахсий ҳужжатлари йиғмажилдидаги тегишли саҳифа ҳудудий комиссия раиси ва аъзолари томонидан имзоланади.

Ҳудудий комиссия раиси томонидан чақирилувчиларни муқобил хизматга чақириш, сафарбарлик чақируви резерви хизматига олиш, ҳарбий хизматга чақиришни кечиктириш ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервига ва захирасига ўтказиш ишларининг якуни бўйича ахборот тайёрланиб, ўн кун муддат ичида тегишли туман (шаҳар) ҳокимига, мудофаа ишлари бўлими томонидан тегишли мудофаа ишлари бошқармасига тақдим этади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


30. Фуқароларни муддатли ҳарбий ва муқобил хизматларга чақириш, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга олиш бўйича комиссиялар аъзоларининг (контракт бўйича ҳарбий хизматчилар бундан мустасно) доимий иш жойи (лавозими) ва ўртача ойлик иш ҳақи улар мазкур Низомда белгиланган мажбуриятларини бажарадиган бутун давр мобайнида сақлаб қолинади.


31. Бутлаш комиссияси, ҳарбий-тиббий комиссия ҳамда ҳудудий тиббий комиссия қарори ва хулосасидан норози бўлган чақирилувчилар ва уларнинг ота-оналари Раҳбарият кенгашига, шунингдек, белгиланган тартибда судга шикоят қилиши мумкин.


32. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўлади.






Низомга

ИЛОВА



Фуқароларни муддатли ҳарбий ва муқобил

хизматларга чақириш, сафарбарлик чақируви

резервидаги хизматга олиш бўйича комиссиялар

фаолиятини ташкил этиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Муддати

1-босқич

Ҳудудий тиббий комиссия (туман (шаҳар) миқёсида)


    

1. Чақирилувчиларни бирламчи тиббий кўрикдан ўтказиш.


2. Соғлиги даражаси бўйича ҳарбий хизматга яроқлилиги юзасидан тиббий хулоса бериш.

      


15 февралдан

30 апрелгача









2-босқич

Бутлаш комиссияси (туман (шаҳар) миқёсида)


1. Муддатли ҳарбий хизматга юбориш учун тавсия этилган ва ҳудудий тиббий комиссия томонидан ҳарбий хизматга яроқли деб топилган чақирилувчилар билан суҳбат ўтказиш, соғлиги даражаси, жисмоний тайёргарлиги, фикрлаш қобилияти ва бошқа хусусиятларини ўрганиш.


2. Қўшин турларига тайинлаш бўйича қарор қабул қилиш.


15 февралдан

30 апрелгача









3-босқич

Ҳудудий комиссия (туман (шаҳар) миқёсида)


1. Муддатли ҳарбий хизматга юбориш учун тавсия этилмаган ҳамда танлов тадбирларида қатнашмаган чақирилувчилар билан ҳудудий тиббий комиссия томонидан берилган хулоса асосида суҳбат ўтказиш.


2. Чақирилувчилар бўйича қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилиш:

муқобил хизматга чақириш;

сафарбарлик чақируви резерви хизматига олиш;

ҳарбий хизматга чақиришни кечиктириш;

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари захирасига ўтказиш.


1 мартдан

30 апрелгача









4-босқич

Ҳарбий тиббий комиссия (вилоят миқёсида)


1. Бутлаш комиссияси томонидан қўшин турларига тайинланган чақирилувчиларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш.

2. Чақирилувчиларнинг соғлиги даражаси бўйича ҳарбий хизматга яроқлилиги юзасидан якуний тиббий хулоса бериш.


20 февралдан

30 апрелгача









5-босқич

Раҳбарият кенгаши (вилоят миқёсида)


1. Якуний тиббий хулоса асосида ҳарбий хизматга яроқли чақирилувчиларнинг жисмоний тайёргарлиги, фикрлаш қобилияти, тафаккури, фидойилиги, қизиқишлари ва бошқа хусусиятларини инобатга олган ҳолда, улар қўшин турларига тўғри тайинланганлигига баҳо бериш.


2. Қуролли Кучлар қўшин тури бўйича командаларга тайинлаш.


3. Чақирилувчиларни муддатли ҳарбий хизматга чақириш.


20 февралдан

30 апрелгача





Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 7 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 16 март, 10-сон, 106-модда
































Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск