ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Бошқа масалалар /

Ўзбекистон Республикaси Вaзирлaр Мaҳкaмaсининг 06.03.2020 й. 131-сон "Тошкент шаҳрида замонавий санъат маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қaрори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКAСИ

ВAЗИРЛAР МAҲКAМAСИНИНГ

ҚAРОРИ

06.03.2020 й.

N 131




ТОШКЕНТ ШАҲРИДА ЗАМОНАВИЙ

САНЪАТ МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида маданият ва санъат соҳасини инновацион ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 26 августдаги ПҚ-3920-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, маданият ва санъатни ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, жаҳон маданий саҳнасида мамлакатнинг ижобий имижини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Aдлия вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва "Hududiy elektr tarmoqlari" акциядорлик жамиятининг (кейинги ўринларда - Жамият):

а) Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) ҳузурида давлат муассасаси шаклидаги Замонавий санъат марказини (кейинги ўринларда - Марказ) ташкил этиш;

б) Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Aмир Темур тор кўчаси, 6а-уй манзилидаги биносини;

"Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi" акциядорлик жамиятининг Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Aмир Темур тор кўчаси, 6-уй манзилидаги биносининг "А" ва "Г" блокларини (кейинги ўринларда - Мажмуа) оператив бошқарув ҳуқуқи асосида Марказга бериш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

замонавий санъат соҳасида ижодкорлар билан оммавий мулоқотни йўлга қўйиш;

тасвирий ва амалий санъатнинг барча турлари вакилларини профессионал равишда бирлаштиришга йўналтирилган замонавий санъатни инновацион ва технологик ривожлантиришда узоқ муддатли ташаббусларнинг фанлараро ўзаро платформаси яратилишини таъминлаш;

Ўзбекистонда маданият ва санъатнинг ривожланишини қўллаб-қувватлайдиган ёш санъат намояндалари ва педагоглар ҳамжамиятини ташкил этиш ва унинг фаолиятига кўмаклашиш;

Ўзбекистон санъати тарихи ва тадқиқот ташаббуслари бўйича ихтисослаштирилган кутубхоналар ҳамда босма, фото, видео ва аудио материаллар архивини яратиш ва бошқариш;

замонавий санъат соҳасида таълим ташаббусларини амалга ошириш бўйича қўшимча шароитлар;

замонавий маданият ва санъат соҳасида спектакллар, перфоманслар, кино намойишлари, аудиовизуал лойиҳаларни амалга ошириш лабораториясини ташкил этиш ва бошқариш.


3. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳузуридаги Замонавий санъат маркази бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 19 нафардан иборат бўлган тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳузуридаги Замонавий санъат марказининг устави 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Марказ директорига Жамғарма билан келишган ҳолда Марказнинг тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

4. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда "Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi" акциядорлик жамиятига баланс қиймати Мажмуа қийматидан паст бўлмаган қийматдаги бинонинг берилишини таъминласин.

Белгилансинки, бошқа бино берилгунга қадар "Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi" акциядорлик жамияти ўз фаолиятини Мажмуада давом эттиради.


5. Жамғарма юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, шунингдек, халқаро ва хорижий ташкилотларнинг грантлари эвазига шакллантириладиган маблағлар ҳисобига ушбу қарорнинг 1-бандига мувофиқ берилаётган биноларни маданият ва санъат объектларини меъморий лойиҳалаштириш соҳасидаги замонавий жаҳон тажрибаларига мос равишда реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини амалга оширсин.


6. Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Жамғарма томонидан белгиланган миқдордаги Марказни сақлаш ва унга юкланган вазифаларни амалга ошириш мақсадлари учун Жамғарма маблағлари ҳисобидан ажратилган маблағлар;

хўжалик фаолиятидан тушган тушумлар;

меценатлик кўмаги;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

халқаро молиявий ташкилотларнинг грантлари;

қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.


7. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси маданият вазири О.А. Назарбеков зиммасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маҳалла, оила ва ёшларни қўллаб-қувватлаш, маданият, маънавият ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 6 мартдаги

131-сон қарорига

1-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш

жамғармаси ҳузуридаги Замонавий санъат марказининг

ТУЗИЛМАСИ

Директор

Таълимни ривожлантириш бўлими

5

Кўргазмалар бўлими

3

Юрисконсульт

1

Маркетинг бўлими

2

Муҳандислик бўлими

3

Кадрлар бўйича бош мутахассис

1

Экспонатларни сақлаш бўлими

2

Бош мутахассис

1

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 7 март





















































Время: 0.0070
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск