Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Пенсия таъминоти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.03.2020 й. 145-сон "Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.03.2020 й.

N 145



ДАВЛАТ ПЕНСИЯЛАРИНИ ТАЙИНЛАШ ВА ТЎЛАШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2019 йил 28 августдаги ЎРҚ-558-сон ва "Психиатрия ёрдами кўрсатиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2019 йил 12 сентябрдаги ЎРҚ-567-сон қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида" 2018 йил 8 августдаги ПФ-5505-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 йил, 9-сон, 75-модда) билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодиёт ва саноат вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 12 мартдаги

145-сон қарорига

ИЛОВА



Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 2-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"қайднома - пенсионер ва нафақа олувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми, яшаш жойи, паспорт маълумотлари, пенсия ва нафақа тўлов муддати ҳамда суммасига доир маълумотлар акс эттирилган, пенсия ва нафақа тўлови учун пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот ва тижорат банки филиалига тақдим этиладиган ҳужжат".


2. Қуйидаги мазмундаги 8-1-банд қўшилсин:

"8-1. Манзил-колонияларда жазони ўтаётган, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга пенсия тайинлаш (қайта ҳисоблаш, тиклаш, пенсиянинг бир туридан бошқа турига ўтказиш) тўғрисидаги ариза бевосита манзил-колония жойлашган ердаги Пенсия жамғармаси бўлимига берилади.

Шахснинг пенсия тайинлаш (қайта ҳисоблаш, тиклаш, пенсиянинг бир туридан бошқа турига ўтказиш) тўғрисидаги аризаси манзил-колония маъмурияти томонидан манзил-колония жойлашган ердаги Пенсия жамғармаси бўлимига берилади. Пенсия тайинлаш (қайта ҳисоблаш) тўғрисидаги аризага иш стажига оид маълумотлар қўшимча равишда тақдим этилади.

Пенсия жамғармаси бўлими:

шахснинг иш стажига оид маълумотлар асосида пенсия тайинлаш (қайта ҳисоблаш) учун зарур бўлган ушбу Низомнинг 12 - 14-бандларида кўрсатилган ҳужжатларни тўплашда амалий ёрдам кўрсатади;

пенсия тўловини тиклаш ёки давом эттириш тўғрисидаги аризага асосан пенсия йиғмажилдини Пенсия жамғармасининг тегишли туман (шаҳар) бўлимидан талаб қилиб олади".


3. Қуйидаги мазмундаги 18-1-банд қўшилсин:

"18-1. Манзил-колонияларда жазони ўтаётган, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахснинг паспорти (истиқомат учун берилган гувоҳнома) нусхаси манзил-колония маъмурияти томонидан манзил-колония жойлашган ердаги Пенсия жамғармаси бўлимига берилади".


4. 157-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"157. Пенсиялар комиссиянинг қарорида кўрсатилган миқдор ҳамда муддатлардан келиб чиқиб тўланади.

Ишламайдиган пенсионерларга пенсия яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлимлари томонидан пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот ёки пенсионернинг хоҳишига кўра пул маблағларини фуқароларнинг депозит ҳисоб рақамларига нақд пулсиз ўтказиш йўли билан тижорат банкининг филиали орқали тўланади.

Ишламайдиган шахсга пенсия ва нафақа тўлови шакли ушбу Низомга 16-иловага мувофиқ шаклдаги аризага асосан аниқланади.

Шахснинг танлови бўйича унга тўланиши лозим бўлган пенсия суммаси, бир вақтнинг ўзида пенсия тўловининг бир нечта шаклидан фойдаланган ҳолда амалга оширилиши мумкин.

Тўлов шакли шахс тегишли ариза билан мурожаат этган ёки меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирмани (бажарилган ишлар далолатномасини) тақдим этган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб ўзгартирилади ёки тикланади.

Манзил-колонияларда жазони ўтаётган, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга пенсия тўлови Пенсия жамғармаси бўлимлари томонидан манзил-колония маъмурияти орқали маҳкумларнинг шахсий ҳисобварақларига нақд пулсиз ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

Манзил-колония маъмурияти ҳар ойнинг 1-санасига қадар жорий ой учун манзил-колонияда жазони ўтаётган, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга пенсиялар тўлови учун маблағларни олишга ушбу Низомга 17-иловага мувофиқ шакл бўйича талабномани манзил-колония жойлашган ердаги Пенсия жамғармаси бўлимига тақдим этади".


5. Қуйидаги мазмундаги 157-1 ва 157-2-бандлар қўшилсин:

"157-1. Пенсияларни банк пластик карточкалари орқали тўлаш учун маблағларни ўтказиш Пенсия жамғармаси бўлимлари томонидан ахборот тизими орқали электрон шаклда тақдим этилган тўлов топшириқномаси ва қайднома асосида амалга оширилади.

Ҳақиқатда молиялаштирилган маблағлар тўлов топшириқномаси ва қайднома электрон шаклда тақдим этилган кундан бошлаб кейинги иш кунидан кечиктирмасдан хизмат кўрсатувчи тижорат банки филиали томонидан пенсионер ёки нафақа олувчи учун очилган 22617 - "Пенсионерларнинг пластик карточкалари бўйича мажбуриятлари" ҳисобварағига кирим қилинади.

157-2. Тўлиқ бўлмаган ой кунлари учун пенсия тўлови суммаси қуйидаги тартибда аниқланади:

тайинланган пенсия суммаси тегишли ойнинг календарь кунлари сонига бўлиш йўли билан бир кун учун тўлов суммаси аниқланади;

бир кун учун тўлов суммаси пенсия тўлови амалга оширилиши лозим бўлган тегишли ойнинг календарь кунлари сонига кўпайтирилади.".


6. Қуйидаги мазмундаги 158-1 - 158-5-бандлар қўшилсин:

"158-1. Пенсия ва нафақаларни тайинлаш гуруҳи инспектори ҳар ойнинг 25-санасига қадар комиссия қарори қабул қилинган ва кейинги тўлов ойи қайдномаларига киритилиши лозим бўлган пенсия йиғмажилдларини пенсия ва нафақалар тўлови мониторинг гуруҳига (кейинги ўринларда мониторинг гуруҳи деб аталади) тақдим этади. Бунда тақдим этилган ҳужжатлар Пенсия ва нафақалар тўлови мониторинги гуруҳига тақдим этилган ҳужжатларни рўйхатга олиш китобига қайд қилиниши лозим.

158-2. Қайдномалар қуйидаги тартибда шакллантирилади:

асосий қайдномалар - пенсия ва нафақалар, вафоти муносабати билан олинмай қолинган пенсия ва нафақалар, бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақа, ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни қоплаш, пенсия ва нафақалардан алимент ва жарималар, компенсация ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловларни тўлаш бўйича тўлов ойи учун бир маротаба;

қўшимча қайдномалар - дафн маросими учун нафақа, Ўзбекистон Республикасидан ташқарисига кўчиб кетиш олдидан 6 ой аввал бериладиган пенсия тўлови тайинланган кунда.

158-3. Мониторинг гуруҳи инспектори томонидан қайдномалар ахборот тизимида пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот ва тижорат банклари филиаллари бўйича алоҳида ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғини ва тижорат банки филиали кесимида шакллантирилади.

158-4. Қайдномалар:

пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот учун - ҳар тўлов ойининг 2-санасига қадар шакллантирилади ва 3-санасига қадар тақдим этилади;

тижорат банклари филиаллари учун - ҳар тўлов ойининг 3-санасига қадар шакллантирилади ва 4-санасига қадар ахборот тизими орқали тақдим этилади.

Қайдномаларни шакллантириш ҳамда тақдим этишнинг сўнгги куни дам олиш ёки байрам (иш куни бўлмаган) кунларига тўғри келган ҳолларда кейинги иш куни муддатнинг сўнгги куни деб ҳисобланади.

158-5. Тижорат банки филиаллари ҳар ойда пенсионерларнинг банк пластик карточкаларига маблағлар ўз вақтида кирим қилинишини таъминлашлари лозим.

Пенсионернинг банк пластик карточкаларига маблағлар кирим қилинган сана пенсия тўланган сана деб ҳисобланади.

Пенсионернинг банк пластик карточкасига маблағлар пенсионер вафот этган санадан сўнг кирим қилинган ҳолларда Пенсия жамғармаси бўлимлари маблағларни Пенсия жамғармаси ҳисобварағига вафот этган пенсионернинг ҳисобварағидаги қолдиқ маблағлар ҳисобидан қайтариш тўғрисида тегишли тижорат банклари филиалларига расмий хат юбориш орқали қайтариш чораларини кўради".


7. 160-банднинг иккинчи хатбошидаги "руҳий касаллар" сўзлари "руҳий ҳолати бузилган шахслар" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. 168-бандда:

а) биринчи хатбошидаги "руҳий беморлар" сўзлари "руҳий ҳолати бузилган шахслар учун" сўзлари билан алмаштирилсин;

б) иккинчи хатбошидаги "руҳий беморлар" сўзлари "руҳий ҳолати бузилган шахслар" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. 170-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"170. Пенсия олувчи шахс Ўзбекистон Республикаси доирасида доимий яшаш учун бошқа туман (шаҳар)га кўчган тақдирда, манзил-колонияларда жазони ўтаётганда ёки манзил-колониядан озод этилганда, пенсия ҳужжатлар йиғмажилди почта орқали пенсионернинг янги яшаш жойи ёки манзил-колония жойлашган ердаги Пенсия жамғармаси бўлимига юборилади ёхуд пенсионернинг қўлига берилади.

Пенсия олувчи шахс бир туман (шаҳар) ҳудудида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доирасида бошқа туман (шаҳар)га доимий яшаш учун кўчиб кетганда пенсия аввалги яшаш жойи бўйича шахс рўйхатдан чиқарилган ойнинг охиригача тўланади.

Ушбу ҳолатда пенсияни тўлаш пенсия ҳужжатлар йиғмажилди олингандан кейин пенсия олувчи шахснинг янги яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлими томонидан давом эттирилади. Бунда пенсияни тўлаш унинг олдинги яшаш жойи бўйича пенсияни тўлаш тўхтатилган вақтдан бошлаб, бироқ у ҳисобга қўйиш мақсадида мурожаат этганидан олдинги ўн икки ойдан ошмаган давр учун давом эттирилади".


10. 172-бандда:

а) тўртинчи хатбошига "(манзил-колонияларда жазони ўтаётган шахслар бундан мустасно)" сўзлари қўшилсин;

б) бешинчи хатбошидаги "руҳий беморлар" сўзлари "руҳий ҳолати бузилган шахслар учун" сўзлари билан алмаштирилсин;

в) ўн иккинчи хатбошига "озодликдан маҳрум этиш жойларида" сўзларидан кейин "(манзил-колониялардан ташқари)" сўзлари қўшилсин;

г) қуйидаги мазмундаги ўн учинчи хатбоши қўшилсин:

"Пенсия тўлашни тиклаш комиссия қарорига асосан амалга оширилади".


11. Қуйидаги мазмундаги 192-1 - 192-12-бандлар қўшилсин:

"192-1. Қайдномалар юбориш, шунингдек, юридик шахслардан пенсия ва нафақалар тўловларига Пенсия жамғармасидан маблағлар олиш бўйича талабномалар қабул қилиш якунлангандан сўнг маблағларга эҳтиёжни аниқлаш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи сектори (бош бухгалтер) томонидан ушбу Низомга 18 ва 19-иловаларга мувофиқ шакл бўйича жорий тўлов ойига талабномалар тузилади ҳамда Пенсия жамғармаси бўлимининг пенсия ва нафақа тўлови учун қайдномалар ва талабномаларни ўрганиш бўйича ишчи гуруҳига (кейинги ўринларда Пенсия жамғармаси бўлими ишчи гуруҳи деб аталади) кўриб чиқиш учун тақдим этилади.

Пенсия жамғармаси бўлими ишчи гуруҳи қуйидаги таркибда тузилади:

бўлим бошлиғи - ишчи гуруҳ раҳбари;

бўлим бошлиғи ўринбосари, бош бухгалтер, мониторинг гуруҳи ҳамда пенсия ва нафақаларни тайинлаш гуруҳи раҳбарлари - ишчи гуруҳ аъзолари.

Пенсия жамғармаси бўлими штат жадвалида мазкур лавозимлар бўлмаган ёки вакант лавозим мавжуд бўлган тақдирда, ишчи гуруҳи таркибига ушбу лавозим бўйича тегишли вазифаларни бажариш юкланган ходим киритилади.

Бунда жорий тўлов ойи учун талабномага дафн маросими учун нафақа ва Ўзбекистон Республикасидан ташқарига кўчиб кетгунга қадар олдиндан бериладиган 6 ойлик пенсия тўловларига режалаштирилаётган, аммо улар бўйича олдинги тўлов ойида ҳақиқатда тўланган маблағлардан кам бўлмаган сумма киритилади.

192-2. Талабномалар жорий ойнинг 13-санасидан кечиктирилмай Пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи (унинг вазифасини бажарувчи) томонидан ахборот тизимида тасдиқланади.

192-3. Пенсия ва нафақа тўловига тузилган талабномалар Пенсия жамғармаси ҳудудий бошқармаси ишчи гуруҳи томонидан ўрганилади (кейинги ўринларда Пенсия жамғармаси бошқармаси ишчи гуруҳи деб юритилади). Ишчи гуруҳ қуйидаги таркибда тузилади:

бошқарма бошлиғи - ишчи гуруҳ раҳбари;

бошқарма бошлиғи ўринбосари, маблағларни бошқариш ва пенсия ва нафақалар тўлови мониторинги бўлими бошлиғи, бош бухгалтер - ишчи гуруҳ аъзолари.

Кўрсатиб ўтилган лавозимлар вакант бўлган тақдирда, ишчи гуруҳ таркибига тегишли вазифаларни бажариш юкланган ходим киритилади.

Жамланма талабномалар тўлов ойининг 15-санасидан кечиктирмасдан Пенсия жамғармаси бошқармаси бошлиғи (унинг вазифасини бажарувчи) томонидан ахборот тизимида тасдиқланади.

192-4. Пенсия жамғармасининг ахборот тизимида тасдиқланган талабномалар Пенсия жамғармасининг ижро этувчи аппарати, ҳудудий бошқармаси ва туман (шаҳар) бўлими томонидан молиялаштириш учун асос ҳисобланади.

Пенсия жамғармаси бўлими тузилган қайдномалардаги суммаларга мос маблағларни пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот ва тижорат банклари филиалларининг тегишли ҳисобварақларига молиялаштиради.

192-5. Пенсия жамғармаси бўлимлари томонидан жорий ойнинг 15-санасига қадар Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармаларига талабномаларни молиялаштириш учун пенсионерлар ва нафақа олувчиларнинг вафоти, кўчиб кетганлиги, вақтинча йўқлиги ва бошқа сабабларга кўра тўланмасдан қайтарилган пенсия ва нафақалар суммалари тўғрисида тезкор маълумотни ушбу Низомга 20-иловага мувофиқ шаклда тақдим этадилар.

Пенсия жамғармаси ҳудудий бошқармалари тўлов ойининг 18-санасига қадар талабномаларни молиялаштириш учун пенсионерлар ва нафақа олувчиларнинг вафоти, кўчиб кетганлиги, вақтинча йўқлиги ва бошқа сабабларга кўра тўланмасдан қайтарилган пенсия ва нафақалар суммалари тўғрисида жамланма тезкор маълумотни ушбу Низомга 20-иловага мувофиқ шаклда тузадилар ва Пенсия жамғармасининг ижро этувчи аппаратига тақдим этадилар.

192-6. Пенсия жамғармаси бўлимида ҳисобда турган пенсионерларнинг ониторинги ҳар ойда танлов асосида ушбу Низомнинг 192-7-бандида назарда тутилган тартибда тасдиқланган график асосида ўтказилади.

192-7. Ҳар ойнинг бошида Пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи (унинг вазифасини бажарувчи)нинг буйруғи билан мониторинг ўтказиш графиги тасдиқланади. Ушбу буйруқда Пенсия жамғармаси бўлимининг масъул ходимларини кўча ва участкалар бўйича бириктириш, иш режаси (иш куни тартибини ҳисобга олиб, ҳар хафта камида 2 кун мобайнида мониторинг ўтказилиши) ва ўрганиш графиги ҳамда мониторинг ўтказиладиган кунда 10 - 30 нафар пенсионерларни қамраб олган ҳолда мониторингдан ўтказиш талаблари назарда тутилган бўлиши лозим.

192-8. Мониторинг учун масъул ҳар бир пенсионер билан суҳбат ўтказади, натижаси бўйича ушбу Низомга 21-иловага мувофиқ шаклдаги мониторинг натижалари бўйича анкетани тўлдиради.

192-9. Мониторинг давомида мониторинг учун масъул қуйидаги ҳолатларни аниқлайди:

пенсионернинг тирик эканлиги;

яшаш жойи ўзгарганлиги ёки Ўзбекистон Республикасидан ташқарига доимий яшаш учун кўчиб кетганлиги;

жазони ижро этиш муассасасида эканлиги;

кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг интернат уйларида (пансионатларида) яшаётганлиги;

ишончнома орқали пенсия тўлови тўғри тўланаётганлиги;

пенсия қайдномада кўрсатилган пенсионерга шахсан тўланаётганлиги.

192-10. Мониторинг ўтказиш давомида аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича мониторинг учун масъул ходим томонидан шахс ёки тегишли фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи вакили иштирокида далолатнома расмийлаштиради.

192-11. Пенсия жамғармаси бўлими мониторинг натижасида аниқланган фактлар юзасидан тегишли пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот ва тижорат банклари филиалларига камчиликларни бартараф этиш, шунингдек, маблағларни тиклашга оид зарур чора-тадбирларни кўриш учун хат (мурожаат) юборади. Пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот ва тижорат банки филиали камчиликларни бартараф этиш ва ўзлаштирилган маблағларнинг ёки ноқонуний тўланган пенсия суммаларининг тикланиши бўйича белгиланган тартибда зарур чора-тадбирлар кўради.

192-12. Пенсия жамғармаси бўлими ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасига қадар ғазначилик бўлинмалари билан биргаликда ушбу Низомга 22-иловага мувофиқ шаклдаги пенсия ва нафақалар тўлови учун йўналтирилган мақсадли субвенциялар ва харажатлар тўғрисида солиштирма далолатномаларни тузади ҳамда Пенсия жамғармаси ҳудудий бошқармасига тақдим этади.

Пенсия жамғармаси ҳудудий бошқармаси:

Пенсия жамғармаси бўлимлари ва ғазначилик бўлинмалари томонидан тасдиқланган пенсия ва нафақалар тўлови учун йўналтирилган мақсадли субвенциялар ва харажатлар тўғрисида солиштирма далолатномаларнинг тўғрилигини текширади;

Ғазначиликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бошқармалари билан биргаликда мазкур Низомга 23-иловага мувофиқ шаклдаги Пенсия жамғармаси бўлимларига пенсия ва нафақалар тўлови учун йўналтирилган мақсадли субвенциялар ва харажатлар тўғрисида Жамланма солиштирма далолатномаларини тузади ва жорий ойнинг 7-санасидан кечиктирмай Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппаратига тақдим этади".


12. 195-банддаги "руҳий беморлар" сўзлари "руҳий ҳолати бузилган шахслар учун" сўзлари билан алмаштирилсин.


13. Қуйидаги мазмундаги 16-23-иловалар қўшилсин:



"Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш

тартиби тўғрисидаги низомга

16-ИЛОВА

________________________

________________________

________________________

(раҳбар кўрсатмаси)

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги ҳузуридаги

бюджетдан ташқари Пенсия

жамғармаси

_____________________________

(шаҳар, вилоят, республика)

______________________ тумани

(шаҳар) бўлими бошлиғига

Фуқаро


дан


(Ф.И.О.)


Яшаш жойи


Телефон рақами



АРИЗА


Менга тайинланган пенсия, нафақа, ойлик компенсация ва бошқа тўловларни (кераклисининг тагига чизилсин) 20___ йил ______________ ойидан 20___ йил ___________ ойигача қонун ҳужжатларига амал қилган ҳолда ойлик сумманинг ____ % пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот орқали нақд пул шаклида, ____% тижорат банки филиалига (банк пластик карточкаси, жисмоний шахснинг омонат ҳисобварағи) (кераклисининг тагига чизилсин) ўтказиб беришингизни сўрайман. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ___________________ тумани (шаҳар) бўлимини ишга кириш ёки меҳнат шартномасини бекор қилиш, оила аъзолари таркиби, яшаш жойи ўзгарганлиги каби ўзгаришлар содир бўлганда ўз вақтида хабардор қилиш ҳамда банк пластик карточкаси ёки жисмоний шахснинг омонат ҳисобварағи орқали тўлов амалга оширилганда ҳар олти ойда Пенсия жамғармаси бўлимига келиш йўли билан пенсия олишга ҳуқуқимни тасдиқлаш мажбуриятини оламан. Пенсия ва нафақа олишга ҳуқуқимни тасдиқлаш учун Пенсия жамғармасига келмасам, тўлов шаклини танлаш бўйича ёзма ариза билан мурожаат қилгунимга қадар тўловни тўхтатиб туришингизни сўрайман.


Аризага қуйидагиларни илова қиламан:


1. Паспорт нусхаси.


2. Тижорат банкининг банк пластик карточкаси бўйича ҳисобварақ ёки жисмоний шахснинг омонат ҳисобварағи очилганлиги тўғрисидаги маълумотномаси ва Банк ҳамда мижоз ўртасида тузилган шартноманинг нусхаси.

20___ й. "___" ____________

Ариза берувчининг имзоси ____________

      





Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш

тартиби тўғрисидаги низомга

17-ИЛОВА

Ташкилот штампи


Пенсия жамғармасининг ________________


тумани (шаҳар) бўлимига


____________________________________дан

                  (ташкилотнинг тўлиқ номи)


СТИР ________________________________


Банк МФОси _________________________


Ҳисоб рақами ________________________


Ғазна ҳисобварағи ____________________



20__ йил ___________ ойи учун манзил-колонияда жазо

муддатини ўтаётган пенсионерларнинг пенсия

тўловига маблағ ажратиш учун

ТАЛАБНОМА

Т/р

Пенсионернинг

Ф.И.О.


Пенсионернинг

ЖШИР (ПИНФЛ)

рақами


Пенсия иши

рақами


Паспорт

серияси


Паспорт

рақами






















Муассаса раҳбари




(имзо)


М.Ў.

Бош бухгалтер




(имзо)


      





Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш

тартиби тўғрисидаги низомга

18-ИЛОВА



______ йилнинг ________ ойи учун ишламайдиган

фуқароларга пенсия, компенсация ва ижтимоий

нафақаларни молиялаштиришга

ТАЛАБНОМА

Жами


шу жумладан:


Пенсия


Пенсионер-

нинг вафоти

муносабати

билан олин-

май қолган

пенсия


Меҳнатда

майибланган-

лик нафақаси


Болаликдан

ногиронларга

ижтимоий

нафақа


Пенсия

тайинлаш

учун зарур

бўлган иш

стажига эга

бўлмаган

қарияларга

ва меҳнатга

лаёқатсиз

фуқароларга

нафақалар


Бола

туғилганда

бир марота-

балик нафақа


Дафн

нафақаси


Уй-жой

коммунал-

тўловлар

бўйича ойлик

компенсация


Ун ва

қолипли

нон харид

қилиш

бўйича

қўшимча

харажатлар-

ни қоплаш

учун ҳар

ойлик ком-

пенсация


сумма


сони

сумма

сони

сумма

сони

сумма

сони

сумма

сони

сумма

сони

сумма

сони

сумма

сони

сумма

сони

сумма



















        





Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш

тартиби тўғрисидаги низомга

19-ИЛОВА



______ йилнинг ________ ойида корхона ва ташкилотларга

пенсия, компенсация ва ижтимоий нафақаларни қоплаш учун

ТАЛАБНОМА

Корхона-

лар сони


Жами

талаб

қилин-

ган

маблағ


Ишловчи

пенсионер-

ларга пенсия

тўлови


Уй-жой-

коммунал

хизматлар

ҳақини

тўлашлар

бўйича

бериладиган

имтиёзлар

ўрнига ойлик

компенсация


Бола

туғилганда

бериладиган

бир марталик

нафақа

(суюнчи пули)


Дафн

маросими

учун

тўланадиган

нафақа пули


16 ёшгача

ногирон

болаларнинг

ота-оналарига

қўшимча дам

олиш кунлари

ҳақининг

тўланиши


Ун ва нон

хариди учун

компенсация


сони


сумма


сони


сумма

сони

сумма

сони

сумма

сони

сумма

сони

сумма












         





Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш

тартиби тўғрисидаги низомга

20-ИЛОВА



20_____ йил ____ ойи учун талабномаларни

молиялаштириш учун пенсионерлар ва нафақа

олувчиларнинг вафоти, кўчиб кетганлиги, вақтинча

йўқлиги ва бошқа сабабларга кўра тўланмасдан

қайтарилган пенсия ва нафақа суммалари тўғрисида

ТЕЗКОР МАЪЛУМОТ

Т/р

Тўлов тури


Жорий тўлов ойи учун

талабнома суммаси


Тўланмасдан

қайтарилган пенсия ва

нафақалар маблағлари

суммалари


Жорий тўлов ойи учун

маблағларга ҳақиқий

эҳтиёж


1.






2.






...






     





Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш

тартиби тўғрисидаги низомга

21-ИЛОВА



Мониторинг натижалари бўйича

АНКЕТА

Туман (шаҳар)

Мониторинг ўтказилган сана _____________

Т/р

Пенсионер ёки

нафақа олувчи

Ф.И.О.

Пенсия

йиғмажилди

рақами


Яшаш жойи


Пенсияни етказиб бериш

(топшириш) юкланган

ташкилот ёки тижорат

банки филиалига пенсия

ва нафақа тўлови бўйича

эътирозлари


Пенсионер

ёки нафақа

олувчининг

имзоси


1







2







3







...







Мониторинг учун масъул





(Ф.И.О.)


(имзо)

       





Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш

тартиби тўғрисидаги низомга

22-ИЛОВА



Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

тумани (шаҳар) бўлими бўйича пенсия ва нафақалар

тўловига йўналтирилган мақсадли субвенциялар

ва харажатлар тўғрисида солиштирма

ДАЛОЛАТНОМА

Т/р

01.01.__

йил

ҳолатига

қолдиқ


Ҳисоб-

варағи


Ҳисоб-

варағи

номи


Даромад

коди


ЖАМИ

тушум

суммаси

(қайтарилган

тушумлар

айрилмаган

ҳолда)


Қайтарилган

тушумлар


Харажат

моддаси


Жами

харажат

суммаси

(тикланган

маблағлар

айрилмаган

ҳолда)

Тикланган

харажатлар

(қайтарилган

харажатлар)


01.__.__

йил

ҳолатига

қолдиқ



1


2

3

4

5

6

7

8

9

10

I.



Жами

ХХХ

ХХХ



ХХХ




1












2












.....












Туман (шаҳар) Ғазначилик бўлими бошлиғи

Туман (шаҳар) Пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи

Тайёрланган сана_________






Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш

тартиби тўғрисидаги низомга

23-ИЛОВА



Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси вилояти

бўлимларига йўналтирилган мақсадли субвенциялар

ва харажатлар тўғрисида жамланма солиштирма

ДАЛОЛАТНОМА

Т/р

01.01.__ йил

ҳолатига

қолдиқ


Ҳисоб-

варағи


Ҳисоб-

варағи

номи

Даромад

коди


Жами

тушум

суммаси

(қайтарилган

тушумлар

айрилмаган

ҳолда)


Қайта-

рилган

тушумлар


Харажат

моддаси


Жами

харажат

суммаси

(тикланган

маблағлар

айрилмаган

ҳолда)


Тикланган

харажатлар

қайтарилган

харажатлар)


01.__.__

йил

ҳолатига

қолдиқ



1


2

3

4

5

6

7

8

9

10

вилоят бошқармаси

I.



ЖАМИ

ХХХ

ХХХ



ХХХ




1












2












3












...












туман (шаҳар) бўлимлари жами

II.


0,0

ЖАМИ

ХХХ

ХХХ

0,0

0,0

ХХХ

0,0

0,0

0,0

1












2












3












...












III.


0,0


ХХХ

ХХХ

0,0

0,0

ХХХ

0,0

0,0

0,0

Ғазначилик бошқармаси бошлиғи

Пенсия жамғармаси бошқармаси бошлиғи

Тайёрланган сана_________".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 13 март































Время: 0.2217
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск