ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.03.2020 й. 144-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.03.2020 й.

N 144




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК,

БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият

миллий банки" унитар корхонасини акциядорлик жамияти

шаклида қайта ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"

2019 йил 30 ноябрдаги ПҚ-4540-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки" унитар корхонасини акциядорлик жамияти шаклида қайта ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 30 ноябрдаги ПҚ-4540-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 11 мартдаги

144-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекинвест" экспорт-импорт миллий суғурта компанияси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 1997 йил 28 февралдаги 113-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 2-сон, 8-модда) 2-банди учинчи хатбошидаги "Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ҳаж" ва "Умра" тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 7 июндаги 364-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 6-сон, 96-модда) билан тасдиқланган "Ҳаж" ва "Умра" тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 21-бандидаги "Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги 11-сон қарори билан тасдиқланган Судьялар ва уларнинг оила аъзолари пенсия таъминоти шартлари, меъёрлари ҳамда тартиби тўғрисидаги низомнинг 114-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 26 апрелдаги 180-ф-сон фармойиши билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси аэропортларида расмий делегацияларга хизмат кўрсатиш зали тўғрисидаги низомга илованинг 1-рўйхати 5.10-кичик бандининг рус тилидаги матнида "Председатель Национального банка внешнеэкономической деятельности Республики Узбекистан" сўзлари "Председатель правления АО "Национальный банк внешнеэкономической деятельности Республики Узбекистан"" сўзлари билан алмаштирилсин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 11 мартдаги

144-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Уставига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2013 йил 23 январдаги 15-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 4-сон, 46-модда) 1 ва 2-бандлари.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва унинг шўъба тузилмалари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2014 йил 3 мартдаги 44-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 3-сон, 15-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва унинг шўъба тузилмалари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2015 йил 26 мартдаги 70-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 12-сон, 140-модда) илова 2-бандининг "а" кичик банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Уставини тасдиқлаш тўғрисида" 2018 йил 12 февралдаги 108-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 2-сон, 33-модда).


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки кенгаши таркибини тасдиқлаш тўғрисида" 2019 йил 12 июлдаги 582-сон қарори.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 12 март



























































Время: 0.2455
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск