ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Эркин индустриал-иқтисодий зоналар. Махсус индустриал зоналар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.03.2020 й. 148-сон "Термиз" эркин иқтисодий зонаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.03.2020 й.

N 148




"ТЕРМИЗ" ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНАСИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


"Термиз" эркин иқтисодий зонаси бошқарув тизимини янада такомиллаштириш, зарур муҳандислик-коммуникация, транспорт ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси билан таъминлаш ва Сурхондарё вилоятида қулай инвестиция муҳитини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг:

"Термиз" эркин иқтисодий зонасини "Термиз карго" маркази жойлашган ҳудуддаги 80,6 гектар ер майдонида ташкил этиш;

"Термиз" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси" масъулияти чекланган жамиятини "Термиз" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси" давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда - Дирекция) этиб қайта ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар:

"Термиз" эркин иқтисодий зонаси (кейинги ўринларда - "Термиз" ЭИЗ) таркибига кирувчи ҳудудларнинг чегаралари 1-иловага мувофиқ;

"Термиз" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси" давлат унитар корхонасининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

"Термиз" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси" давлат унитар корхонасининг устави 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Қуйидагилар Дирекциянинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари ҳисобланади:

"Термиз" ЭИЗни ривожлантириш давлат дастурларининг тўлиқ ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;

"Термиз" ЭИЗ ҳудудида алоҳида ҳуқуқий режимга риоя этилишини таъминлаш;

Сурхондарё вилояти махсус иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарининг маъмурий кенгаши (кейинги ўринларда - Маъмурий кенгаш) томонидан қабул қилинган қарорларга асосан "Термиз" ЭИЗ қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг реестрини юритиш, уларга тегишли гувоҳномалар бериш;

инвесторлар билан инвестициялар киритиш тўғрисида битимлар тузиш;

"Термиз" ЭИЗ ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун хорижий ва маҳаллий инвесторларни топиш ва улар билан ишлаш;

белгиланган тартибда танлаб олинган инвесторлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини тизимли назорат қилиш, кейинчалик натижаларни Маъмурий кенгашга тақдим этиш;

"Термиз" ЭИЗ қатнашчиларига, шу жумладан давлат органларида уларнинг манфаатларини ифода этиш орқали хизматлар кўрсатиш;

"Термиз" ЭИЗ ҳудудида инфратузилма объектларини ташкил этиш ва уларнинг фаолият юритиш жараёнларини мувофиқлаштириш;

"Термиз" ЭИЗ ҳудудидаги ер майдонларини ва кўчмас мулк объектларини бошқариш.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан:

Дирекцияга келгуси йилларда ўзини ўзи молиялаштиришга ўтказиш шарти билан 2020-2021 йиллар даврида сақлаш харажатлари учун асосланган ҳисоб-китоблар бўйича зарур маблағлар ажратилишини;

Дирекциянинг устав фондини шакллантиришга 1,0 млрд сўм миқдорида маблағ ажратилишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан биргаликда келгуси йиллар учун Инвестиция дастурларини шакллантиришда уларга "Термиз" ЭИЗнинг муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини босқичма-босқич ривожлантириш бўйича лойиҳалар белгиланган тартибда киритилишини назарда тутсин.


6. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги:

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда "Термиз" ЭИЗнинг бош режасиниикки ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ахборот технологияларива коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ билан биргаликда "Термиз" ЭИЗ ҳудудида муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини жойлаштиришва ташкил этиш дастурини Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ва Сурхондарё вилоятининг маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан тенг улушларда молиялаштириш бўйича икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин;

Дирекциянинг Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри, Ат-Термизий кўчаси, 1а-уй манзилидаги бинога текин фойдаланиш ҳуқуқи билан жойлаштирилишини ва кейинчалик Дирекция учун замонавий маъмурий бино қурилишини;

Дирекцияни малакали мутахассислар билан таъминлашни, шунингдек, хорижий мамлакатларнинг мазкур йўналишдаги илғор тажрибаси асосида мутахассисларнинг малакасини мунтазам равишда ошириб боришни ҳамда Дирекцияга зарур инвентарлар, ташкилий техника ҳамда самарали фаолият олиб бориш учун талаб этиладиган воситаларни харид қилиш ва сақлаш учун маблағлар ажратилишини таъминласин.


7. Сурхондарё вилояти махсус иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарининг маъмурий кенгаши Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ва тижорат банклари билан биргаликда:

икки ой муддатда Сурхондарё вилояти иқтисодиётининг эҳтиёжлари, шунингдек, мавжуд минерал-хомашё, қишлоқ хўжалиги ресурсларини ва инфратузилмани инобатга олган ҳолда, "Термиз" ЭИЗ ҳудудида импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар, материаллар ва бутловчи буюмлар турларини ишлаб чиқариш корхоналарини жойлаштириш бўйича манзилли дастурни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

"Термиз" ЭИЗ ҳудудида ўзлаштириш учун таклиф қилинаётган импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар, материаллар ва бутловчи буюмлар турлари тўғрисидаги маълумотларнинг мунтазам равишда тадбиркорлик субъектларига етказилишини таъминласин;

"Термиз" ЭИЗ ҳудудида лойиҳаларни амалга ошириш учун тадбиркорлик субъектларини жалб этиш, улар билан тизимли ишларни олиб бориш, шунингдек, "Термиз" ЭИЗ ҳудудида ишлаб чиқаришларни жойлаштириш бўйича инвестиция буюртманомаларини сифатли ва ўз вақтида кўриб чиқсин;

"Термиз" ЭИЗ ҳудудида ишлаб чиқаришларни ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳаларининг бизнес-режаларини ишлаб чиқишда тадбиркорлик субъектларига кўмаклашиш бўйича тегишли чоралар кўрсин.

Амалга оширилган чора-тадбирларнинг самарадорлиги ва натижадорлиги тўғрисида ахборот Вазирлар Маҳкамасига 2020 йил 15 июль ва 2021 йил 15 январга қадар берилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда "Термиз" ЭИЗ ҳудудида логистика маркази ва божхона пункти ташкил этиш бўйича уч ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Термиз" эркин иқтисодий зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 17 январдаги 44-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаковва Сурхондарё вилояти ҳокими Т.А. Боболов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 13 мартдаги

148-сон қарорига

1-ИЛОВА


"Термиз" эркин иқтисодий зонаси таркибига

кирувчи ҳудудларнинг чегаралари


1-ер участкаси:


1-бошланғич нуқта Термиз туманидаги "Термиз халқаро савдо маркази" эркин савдо зонаси ҳудудининг ғарб томонида, "Термиз" эркин иқтисодий зонаси ҳудудида жойлашган.

1-нуқтадан чегара "Термиз халқаро савдо маркази" эркин савдо зонаси ҳудуди бўйлаб жанубий йўналишда 330,0 метр масофада 2-нуқтагача давом этади.

2-нуқтадан чегара Айритом автомагистрал йўлининг "Термиз" эркин иқтисодий зонаси ҳудуди бўйлаб ғарбий йўналишда 616,0 метр масофада  3-нуқтагача давом этади.

3-нуқтадан чегара "Термиз халқаро савдо маркази" эркин савдо зонаси ҳудуди бўйлаб шимолий йўналишда 1050,0 метр масофада 4-нуқтагача давом этади.

4-нуқтадан чегара "Аму-занг" канали муҳофаза зонасининг "Термиз" эркин иқтисодий зонаси ҳудуди бўйлаб шарқий йўналишда 320,0 метр масофада 5-нуқтагача давом этади.

5-нуқтадан чегара "Аму-занг" канали муҳофаза зонасининг "Термиз" эркин иқтисодий зонаси ҳудуди бўйлаб жанубий йўналишда 755,0 метр масофада 6-нуқтагача давом этади.

6-нуқтадан чегара "Термиз халқаро савдо маркази" эркин савдо зонаси ҳудуди бўйлаб ғарбий йўналишда 315,0 метр масофада 1-нуқтагача давом этади.


2-ер участкаси:


1-бошланғич нуқта Бойсун аҳоли яшаш пунктидан ғарбий йўналишда 1 950 метр масофада жойлашган Бойсун-Подан автомобиль йўлидаги нуқтадан жанубга қараб 755 метр масофада жойлашади.

1-нуқтадан чегара қуруқ ер бўйлаб 2-нуқтагача умумий йўналишда жанубий-шарққа қараб 610 метр масофага давом этади.

2-нуқтадан чегара умумий йўналишда қуруқ ер бўйлаб 3-нуқтагача жанубга қараб 230 метр масофага давом этади.

3-нуқтадан чегара 4-нуқтагача ғарбий-шимолий-ғарбий йўналишга қараб тўғри чизиқда қуруқ ер бўйлаб 650 метр масофага давом этади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 13 мартдаги

148-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Термиз" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси"

давлат унитар корхонасининг

ТУЗИЛМАСИ











Директор

































































































































Эркин иқтисодий зона инфратузилмасини ривожлантириш бўйича мутахассис


Хорижий ва маҳаллий инвесторларни жалб этиш бўйича мутахассис


Бухгалтер


Юрисконсульт
















         

Бошқарув ходимларининг умумий сони - 5 нафар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 13 март








































Время: 0.1596
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск