ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Меҳнатга ҳақ тўлаш / Алоҳида соҳаларда ва алоҳида корхоналарда меҳнатга ҳақ тўлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.03.2020 й. 154-сон "Амударё" ва "Сирдарё" ҳавзалари сув хўжалиги бирлашмалари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.03.2020 й.

N 154




"АМУДАРЁ" ВА "СИРДАРЁ"

ҲАВЗАЛАРИ СУВ ХЎЖАЛИГИ БИРЛАШМАЛАРИ

ХОДИМЛАРИНИНГ  МЕҲНАТИГА  ҲАҚ  ТЎЛАШ

ШАРТЛАРИ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


"Амударё" ва "Сирдарё" ҳавзалари сув хўжалиги бирлашмалари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш шартларининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш ва уларни моддий рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Қозоғистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Ўзбекистон Республикаси, Тожикистон Республикаси ва Туркманистон (кейинги ўринларда томонлар деб аталади) ўртасидаги "Давлатлараро сув манбаларининг сув ресурсларидан биргаликда фойдаланишни бошқариш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорлик ҳақида" 1992 йил 18 февралдаги (Олма-Ота шаҳри) Битимга асосан "Амударё" ва "Сирдарё" ҳавзалари сув хўжалиги бирлашмалари (кейинги ўринларда "Амударё" ҲСХБ ва "Сирдарё" ҲСХБ деб аталади) Марказий Осиё давлатлараро мувофиқлаштирувчи сув хўжалиги комиссиясининг ижро этувчи ва идоралараро назорат органлари ҳисобланиши;

"Амударё" ҲСХБ ва "Сирдарё" ҲСХБ бюджет ташкилотлари эканлиги, уларнинг хизмат кўрсатиш харажатлари, ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни рағбатлантириш ҳамда томонлар ҳудудида жойлашган гидротехника иншоотлари, гидропостлар ва каналларнинг эксплуатация харажатлари улар жойлашган манзилдан келиб чиққан ҳолда, томонларнинг Давлат бюджети маблағлари ҳисобига қопланиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги ва Молия вазирлигининг:

"Амударё" ҳавзаси сув хўжалиги бирлашмаси марказий аппарати ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси бўйича разрядларини 1-иловага мувофиқ;

"Сирдарё" ҳавзаси сув хўжалиги бирлашмаси марказий аппарати ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси бўйича разрядларини 2-иловага мувофиқ белгилаш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йили Давлат бюджети параметрларида:

"Амударё" ҲСХБ ва "Сирдарё" ҲСХБнинг сақлаш харажатлари, шу жумладан уларнинг ходимларини икки ойлик лавозим маоши миқдорида рағбатлантириш ва бир ойлик лавозим маоши миқдорида моддий ёрдам кўрсатишни;

"Амударё" ҲСХБ ва "Сирдарё" ҲСХБнинг марказий аппарати бошқарув ходимларининг лавозим маошларига 20 фоиз миқдорида устама ҳақ белгиланишини инобатга олсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ў.И. Барноев ҳамда Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 13 мартдаги

154-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Амударё" ҳавзаси сув хўжалиги бирлашмаси

марказий аппарати ходимлари меҳнатига ҳақ

тўлашнинг Ягона тариф сеткаси бўйича

РАЗРЯДЛАРИ

Т/р

Лавозим номи


Ягона тариф сеткаси

бўйича разряд


I. БОШҚАРУВ ХОДИМЛАРИ

1

Бирлашма бошлиғи


17

2

Бирлашма бошлиғининг ўринбосари


16

3

Бошқарма бошлиғи


13

4

Бошқарма бошлиғининг ўринбосари


12

5

Бош мутахассис


11

6

Етакчи мутахассис


10

7

I тоифали мутахассис


9

8

Етакчи бухгалтер


9

II. ЁРДАМЧИ ХОДИМЛАР (ХИЗМАТ КЎРСАТУВЧИ ВА ТЕХНИК ХОДИМЛАР)

1

Хўжалик мудири


7

2

Бирлашма бошлиғи котибаси


5

3

II тоифали машинистка


4

4

Хизмат хоналар фарроши


1

         

Изоҳ. Марказий аппарат бошқарув ходимлари лавозим маошларининг миқдори, тасдиқланган меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича Ягона тариф сеткаси тариф коэффициентларига оширувчи 2,0 миқдоридаги коэффициент қўллаш билан ҳисобланади.

Штат таркибидаги ходимларга давлат бошқаруви органлари учун белгиланган рағбатлантириш ва моддий ёрдам кўрсатиш шартлари ва тартиби қўлланилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 13 мартдаги

154-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Сирдарё" ҳавзаси сув хўжалиги бирлашмаси

марказий аппарати ходимлари меҳнатига ҳақ

тўлашнинг Ягона тариф сеткаси бўйича

РАЗРЯДЛАРИ

Т/р

Лавозим номи


Ягона тариф сеткаси

бўйича разряд


I. БОШҚАРУВ ХОДИМЛАРИ

1

Бирлашма бошлиғи


17

2

Бош инженер


16

3

Бирлашма бошлиғининг ўринбосари


16

4

Бош бухгалтер


15

5

Бошқарма бошлиғи


13

6

Бошқарма бошлиғининг ўринбосари


12

7

Бош бухгалтер ўринбосари


12

8

Етакчи инженер


10

9

Етакчи бухгалтер


9

10

Бош юрисконсульт


10

11

I тоифали инженер


9

12

II тоифали бухгалтер-кассир


7

II. ЁРДАМЧИ ХОДИМЛАР (ХИЗМАТ КЎРСАТУВЧИ ВА ТЕХНИК ХОДИМЛАР)

1

Бирлашма бошлиғи котибаси


5

2

Компьютер бўйича техник


6

3

Омбор мудири


5

4

Нусха кўчириш ва кўпайтириш машиналари оператори


3

5

Ҳайдовчи


3

6

Ҳайдовчи


2

7

Ҳудудни тозаловчи фаррош


2

8

Қоровул


1

9

Хизмат хоналари фарроши


1

III. ИНЖЕНЕР-ТЕХНИК ХОДИМЛАР

1

I тоифали инженер


9

2

II тоифали инженер


8

3

Инженер-гидротехник


7

4

Техник-гидротехник


5

5

II тоифали техник-телефончи


4

           

Изоҳ. Марказий аппарат бошқарув ходимлари лавозим маошларининг миқдори, тасдиқланган меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича Ягона тариф сеткаси тариф коэффициентларига оширувчи 2,0 миқдоридаги коэффициент қўллаш билан ҳисобланади.

Штат таркибидаги ходимларга давлат бошқаруви органлари учун белгиланган рағбатлантириш ва моддий ёрдам кўрсатиш шартлари ва тартиби қўлланилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 14 март

















































Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск