ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Нотариат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.03.2020 й. 156-сон "Нодавлат нотариал фаолиятни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.03.2020 й.

N 156




НОДАВЛАТ НОТАРИАЛ ФАОЛИЯТНИ

ТАРТИБГА СОЛУВЧИ НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ

ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 9 сентябрдаги ПФ-5816-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларни ҳисоб рўйхатига олиш тартиби тўғрисида низом 3-иловага мувофиқ;

Нотариал округдаги нотариуслар лавозимларининг энг кам сонини белгилаш тартиби тўғрисида низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилансинки, давлат нотариал идоралари ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун ундириладиган давлат божи қуйидаги тартибда тақсимланади:

74 фоизи - туманлар ва шаҳарлар бюджетлари даромадига;

16 фоизи - бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасини шакллантиришга;

10 фоизи - хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг банкдаги ҳисобварағига ҳамда тегишлича адлия органларининг шахсий ғазна ҳисобварақларида жамлаш йўли билан давлат нотариал идоралари ва Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ва адлия бошқармалари ҳузуридаги идоравий нотариал архивларни (кейинги ўринларда идоравий нотариал архивлар деб аталади) молиялаштиришга йўналтирилади.

Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашларига Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ва адлия бошқармаларининг мурожаатларига кўра нотариал ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун ундириладиган давлат божининг туманлар ва шаҳарлар бюджетлари даромадига келиб тушадиган қисмини 10 фоизгача камайтириш орқали давлат божининг 20 фоизгача бўлган қисмини ўзини ўзи молиялаштириш имконияти мавжуд бўлмаган хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар тасарруфида қолдириш ҳуқуқи берилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирига:

ушбу қарорнинг 2-банди тўртинчи хатбошисида назарда тутилган маблағларни бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасининг даромад ва харажатлари ўртасидаги салбий тафовутни қоплаш учун йўналтириш;

нотариуслар томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ундириладиган тўловларнинг максимал миқдорларини Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан келишилган ҳолда тасдиқлаш;

давлат нотариал идоралари томонидан нотариал ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун ундириладиган давлат божларининг адлия органлари шахсий ғазна ҳисобварағига тушадиган маблағларнинг бир қисмини нотариал идоралар ва идоравий нотариал архивлар фаолиятини такомиллаштириш тадбирларини молиялаштиришга, шунингдек нотариал идоралар ва идоравий нотариал архивлар таъминоти учун айрим минтақалар ўз маблағларининг етишмаган қисмини қоплашга мақсадли йўналтирган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида жамлаш ҳуқуқи берилсин.


4. Қуйидагилар:

а) давлат нотариал идоралари ва идоравий нотариал архивлар фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

нотариал ҳаракатларни амалга оширилганлик учун ундириладиган давлат божидан ажратмалар;

ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун олинадиган тўловлар;

идоравий нотариал архивлар томонидан юридик ва жисмоний шахсларга нотариал тасдиқланган ҳужжатлар дубликатларини, реестрлардан кўчирмаларни, шунингдек маълумотномаларни ва архив ҳужжатларининг нусхаларини берганлик учун тўловлар;

герб йиғимидан тушадиган маблағларнинг бир қисми;

бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа манбалар;

б) хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун ундириладиган давлат божи суммасининг хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларда қоладиган қисми;

ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатларни амалга оширганлик, шунингдек, нотариатнинг фаол модели доирасида хизматларни кўрсатганлик учун олинадиган тўловлар;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


5. Белгилансинки:

давлат нотариал идоралари нотариусларини танлов асосида тайинлаш тартиби сақлаб қолинади;

фаолият юритаётган давлат нотариал идоралари нотариусларига хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар фақатгина уларнинг аризасига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан тўғридан-тўғри расмийлаштириб берилади.


6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги "Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат унитар корхонаси билан биргаликда ўн беш кун муддатда:

мазкур қарор билан тасдиқланган давлат хизматлари кўрсатиш бўйича маъмурий регламентга мувофиқ давлат хизматининг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) орқали жорий этилишини таъминласин;

ЯИДХПда ваколатли органнинг электрон шаклда офертани йўллаши ва ариза берувчи уни акцептлаши йўли билан лицензия шартномасини тузишнинг техник имкониятини яратсин;

ЯИДХПда давлат хизмати кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатларни кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

давлат нотариал идораларини босқичма-босқич тугатилишини ҳамда улардан тегишли материаллар ва архивларни идоравий нотариал архивларга қабул қилиб олинишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги "Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат унитар корхонаси билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ва адлия бошқармаларининг ЯИДХПга уланишини таъминлансин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва саноат вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 16 мартдаги

156-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида нотариат институтини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида" 2010 йил 5 майдаги ПФ-4216-сон Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2010 йил 2 июндаги 104-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 6-сон, 25-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Адлия органлари ва муассасалари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2010 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-255-сонли Қонуни)" 2011 йил 23 февралдаги 46-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 2-сон, 14-модда) илованинг 4-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг нотариат фаолиятини ташкил этишга доир айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2012 йил 10 апрелдаги 105-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 4-сон, 24-модда) илованинг 3-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексини тасдиқлаш тўғрисида" 2013 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-360-сон ҳамда "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2016 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2015 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-398-сон қонунлари)" 2016 йил 26 апрелдаги 122-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 4-сон, 28-модда) 1-илованинг 100-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Адлия органлари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 23 декабрдаги 413-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 603-модда) 1-банднинг "а" кичик банди ва илованинг 2-банди.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Судлар ва адлия органлари фаолиятини моддий-техник ва молиявий таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2017 йил 23 августдаги ПҚ-3240-сон қарори)" 2017 йил 24 октябрдаги 873-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 43-сон, 1094-модда) илованинг 5 ва 13-бандлари.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Адлия органлари ва муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 15 февралдаги 124-сон қарорига 2-илова.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 13 апрелдаги ПФ-5415-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарори)" 2018 йил 9 августдаги 638-сон қарорига илованинг 8 ва 14-бандлари.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 12 июндаги ПҚ-3785-сон қарори)" 2018 йил 26 сентябрдаги 767-сон қарорига илованинг 5-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 16 март













































Время: 0.1327
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск