ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Нотариат /

Нотариал округдаги нотариуслар лавозимларининг энг кам сонини белгилаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 16.03.2020 й. 156-сон қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 16 мартдаги

156-сон қарорига

4-ИЛОВА



Нотариал округдаги нотариуслар лавозимларининг

энг кам сонини белгилаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Нотариал округдаги нотариуслар лавозимларининг энг кам сонини белгилаш билан боғлиқ муносабатларини тартибга солади.


2. Нотариал округда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар сони тегишли нотариал округда нотариуслар лавозимларининг белгиланган энг кам сонидан кам бўлган тақдирда давлат нотариал идораси нотариуси лавозимлари таъсис этилади.


3. Нотариал округда нотариуслар лавозимларининг энг кам сони Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланади.


4. Ҳар бир округдаги хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар сони ушбу нотариал округдаги нотариуслар лавозимлари энг кам сонининг уч бараваридан ошмаслиги лозим.


2-БОБ. НОТАРИАЛ ОКРУГДА НОТАРИУСЛАР

ЛАВОЗИМЛАРИНИНГ ЭНГ КАМ СОНИНИ

БЕЛГИЛАШ МЕЗОНЛАРИ


5. Ҳар бир нотариал округда камида битта нотариус фаолият юритиши шарт.

Нотариал округда нотариуслар лавозимларининг энг кам сони нотариал округ нотариуслари томонидан охирги уч йилда амалга оширилган нотариал ҳаракатларнинг сонидан келиб чиқиб белгиланади, бунда нотариал ҳаракатларнинг ойлик ўртача сони бир нотариусга бир ойда 300-400 та нотариал ҳаракатлар доирасида ҳисобланади.


3-БОБ. НОТАРИАЛ ОКРУГДА НОТАРИУСЛАР

ЛАВОЗИМЛАРИ СОНИ ТЎҒРИСИДАГИ

ТАКЛИФЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


6. Нотариал округда нотариуслар лавозимларининг энг кам сони белгилаш тўғрисидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ва адлия бошқармалари томонидан ушбу Низомнинг 5-банди талабларидан келиб чиқиб киритилади.

Таклифларга қуйидагилар илова қилинади:

охирги уч йилда амалга оширилган нотариал ҳаракатлар сони;

аҳоли сони;

нотариал идораси таъминоти харажатларини қоплаш имконияти;

нотариал округда нотариуслар лавозимларининг энг кам сони тўғрисидаги таклифни асослайдиган бошқа маълумотлар.


7. Нотариал округда нотариуслар лавозимларининг энг кам сони тўғрисидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан кўриб чиқилади ва белгиланади.



4-БОБ. ДАВЛАТ НОТАРИАЛ ИДОРАЛАРИДА

БОШҚА ЛАВОЗИМЛАРНИ ЖОРИЙ

ЭТИШ НОРМАТИВЛАРИ


8. Давлат нотариал идораларида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қарори билан нотариуснинг ёрдамчиси, нотариуснинг стажёри, нотариуснинг котиби ва архивариус лавозимлари жорий этилиши мумкин.

Адлия вазири Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун нотариуслар томонидан ундириладиган давлат божидан ажратмалар ва нотариуслар томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун тушумлар ҳисобидан давлат нотариал идораларида қўшимча таржимон, оператор, курьер ва аҳолига нотариал ва у билан боғлиқ комплекс хизматларни кўрсатиш учун бошқа ишчилар штат бирлигини киритиши мумкин.


9. Ҳар бир давлат нотариал идораси нотариус лавозимига камида бир бирлик нотариус ёрдамчиси ва бир бирлик нотариус котиби лавозимлари жорий этилади.


10. Давлат нотариал идоралари стажёрлар ва архивариуслар сони ҳар бир лавозим бўйича республикадаги давлат нотариал идоралари нотариуслари умумий сонининг 25 фоизидан ошмаслиги керак.


11. Ёрдамчи ходим лавозимлари сони (ушбу Низомнинг 9-бандида кўрсатилганлардан ташқари) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан давлат бошқаруви органлари учун белгиланган нормативларга мувофиқ белгиланади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


12. Ушбу Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 16 март









































Время: 0.0033
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск