ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Нотариат /

Хусусий нотариал фаолият билан шуғулланувчи нотариусларни ҳисоб рўйхатига олиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 16.03.2020 й. 156-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 16 мартдаги

156-сон қарорига

3-ИЛОВА



Хусусий нотариал фаолият билан шуғулланувчи

нотариусларни ҳисоб рўйхатига

олиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларни ҳисоб рўйхатига олиш (кейинги ўринларда рўйхатга олиш деб аталади) ва ҳисоб рўйхатидан чиқариш тартибини белгилайди.


2. Рўйхатга олиш хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус ва унинг фаолият кўрсатиш манзили ҳақидаги маълумотларни шакллантириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ва адлия бошқармалари (кейинги ўринларда адлия органлари деб аталади) томонидан амалга оширилади.


3. Рўйхатга олиш хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус жойлашган жойдаги адлия органи томонидан амалга оширилади.



2-БОБ. РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ УЧУН

ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР


4. Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус нотариал идора ташкил этилган пайтдан эътиборан уч кун ичида адлия органларини бу ҳақда хабардор қилади.


5. Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус рўйхатдан ўтказиш учун адлия органига ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шаклда хабарнома беради.

Агар хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус бошқа нотариал округда нотариал фаолият амалга оширган бўлса, хабарномага адлия органининг рўйхатдан чиқариш ҳақидаги хабарномаси нусхаси илова қилинади.


6. Рўйхатдан ўтказишда ушбу Низомда назарда тутилмаган бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.



3-БОБ. РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


7. Адлия органи рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги хабарнома келиб тушган куннинг эртасидан кечиктирмай хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусни рўйхатга олади ва бу ҳақда Нотариал палатанинг тегишли ҳудудий бошқармасини хабардор қилади. Шундай хабарнома олинган пайтдан эътиборан хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Нотариал палатанинг аъзоси бўлади ва нотариус мақомини олади.


8. Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуснинг рўйхатдан ўтганлиги ва унинг фаолият кўрсатиш ҳудуди ҳақидаги маълумотлар ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича Нотариатнинг ягона автоматлаштирилган ахборот тизимидаги электрон реестрига (кейинги ўринларда электрон реестр деб аталади) киритилади.


9. Электрон реестр адлия органи томонидан юритилади.


10. Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуснинг лицензияси қайта расмийлаштирилганда адлия органи бу ҳақда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусдан маълумот келиб келиб тушган куннинг эртасидан кечиктирмай электрон реестрга ўзгартириш киритади.

Адлия органи хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусга илгари берилган муҳрни олиб қўяди ва йўқ қилади.

Бунда, хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус янги муҳр тайёрлангандан сўнг нотариал фаолиятини давом эттиради.


11. Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус ўз фаолият кўрсатиш ҳудудида манзилини ўзгарганлиги бўйича адлия органига хабарнома бериши лозим.

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус манзилининг унинг фаолият кўрсатиш ҳудуди доирасида ўзгариши такроран рўйхатдан ўтказишни талаб этмайди.

Бунда, адлия органи хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуснинг янги жойлашган манзили бўйича электрон реестрга тегишли ўзгартириш киритади.

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус нотариал идора ташкил этган нотариал округда камида икки йил ишлаганидан кейин ўз хоҳишига кўра Адлия вазирлиги томонидан белгиланадиган нотариуслар лавозимларининг энг кам сонидан кўп бўлмаган бошқа нотариал округда фаолиятини давом эттириши мумкин.


4-БОБ. РЎЙХАТДАН ЧИҚАРИШ ТАРТИБИ


12. Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Нотариал палата аъзолигидан чиқиш ҳақида хабарнома берган кунидан бошлаб уч иш куни мобайнида Нотариал палатанинг ҳудудий бошқармаси бу ҳақда адлия органини хабардор қилади.


13. Хабарнома келиб тушган кундан бошлаб ўн беш кун ичида адлия органи Нотариал палатанинг ҳудудий бошқармаси билан биргаликда қуйидаги тадбирларни амалга оширади:

охирги уч йил давомида амалга оширилган нотариал ҳаракатлар қонунийлигини текширади;

хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуснинг муҳрини олиб қўяди ва йўқ қилади;

хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуснинг ҳужжатларини идоравий нотариал архивга топшириш-қабул қилиш ишларини амалга оширади;

хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусни ҳисоб рўйхатидан чиқариш ҳақида хулоса расмийлаштиради.

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусни ҳисоб рўйхатидан чиқариш ҳақидаги хулоса асосида адлия органи хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусни рўйхатдан чиқаради ва бу ҳақда мазкур нотариусга хабарнома юборади.


14. Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусни рўйхатдан чиқариш ҳақидаги маълумот электрон реестрга киритилади.


15. Адлия органлари хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус рўйхатга олинган ва рўйхатдан чиқарилган вақтдан бошлаб икки кун ичида бу ҳақда давлат статистика органларига ва давлат солиқ хизмати органларига хабар берадилар.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


16. Ушбу Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА


(Рўйхатга олишни амалга оширувчи адлия орган номи)


Хусусий нотариал фаолият билан шуғулланувчи

нотариусни ҳисоб рўйхатига олиш ҳақида

ХАБАРНОМА

(хусусий нотариал фаолият билан шуғулланувчи нотариуснинг тўлиқ номи)

(фаолият кўрсатиш ҳудуди)

Хусусий нотариал фаолият билан шуғулланувчи нотариусни ҳисоб рўйхатига олишингизни сўрайман.

Почта манзили:

Почта индекси:________________________ Боғланиш телефони:____________________

(тўлдирилган санаси ва вақти)


(хусусий нотариал фаолият билан шуғулланувчи нотариус имзоси)




Низомга

2-ИЛОВА



________________бўйича ҳисоб рўйхатига олинган хусусий

амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг



ЭЛЕКТРОН РЕЕСТРИ


       

Тартиб рақами

Хусусий нотариал фаолият билан шуғулланувчи нотариуснинг Ф.И.О.

Паспорт серияси ва рақами

Лицензиянинг рақами ва берилган

санаси

Нотариал палатага аъзо бўлган сана

Ҳисоб рўйхатига олинган сана

Фаолият юритиш

ҳудуди

Бино жойлашган ҳудуд

(почта манзили)

1

2

3

4

5

6

7

8

-

-

-

-

-

-

-

-

     

давоми 

Хусусий нотариал фаолият билан шуғулланувчи нотариуснинг яшаш

манзили

Нотариал палатанинг аъзолигидан чиқарилган сана

Ҳисоб рўйхатидан чиқарилган сана

Ёзув киритган шахснинг

Ф.И.О. ва лавозими

Нотариуснинг муҳри ва

имзо намунаси

9

10

11

12

13

-

-

-

-

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 16 март







































Время: 0.0052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск