ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари / 2020 й. /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.03.2020 й. ПФ-5968-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

18.03.2020 й.

N ПФ-5968



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК,

БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 январдаги "Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5630-сон Фармони, 2019 йил 14 январдаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-4112-сон ва 2019 йил 24 январдаги "Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-4127-сон қарорларига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 1-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 18 мартдаги

ПФ-5968-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 24 январдаги "Ўзбекистон иқтисодиётида хусусий секторнинг улуши ва аҳамиятини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-3202-сон Фармони 5-бандида:

биринчи хатбошидан "ёки давлатнинг ишончли вакили" сўзлари чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги ПФ-5185-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепцияси III бўлимининг 3-бандидан "ва давлатнинг ишончли вакиллари" сўзлари чиқариб ташлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги "Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида"ги ПФ-5468-сон Фармони 9-бандининг иккинчи хатбошисидан ", шунингдек, давлатнинг ишончли вакиллари" сўзлари чиқариб ташлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 августдаги "Тошкент шаҳрида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент тўғрисида"ги ПФ-5515-сон Фармонида:


17-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази" сўзлари "Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


7-илованинг рус тилидаги матни 19-позицияси "Ответственные исполнители" устунидаги "Центр по координации и развитию рынка ценных бумаг" сўзлари "Агентство по развитию рынка капитала" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 9 октябрдаги "Тошкент шаҳрида йўловчи ташиш транспортини ташкил этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2048-сон қарорида:


5-банднинг биринчи хатбошисидан ", акциядорлик ва унитар транспорт ташкилотлари" ва "2-иловага мувофиқ" сўзлари чиқариб ташлансин;


6-банд ҳамда 2 ва 3-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 27 февралдаги "Монтаж ва махсус қурилиш ишларини ташкиллаштиришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2136-сон қарори рус тилидаги матнида:


3 ва 4-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Определить, что АК "Узмахсусмонтажкурилиш" является правопреемником по правам и обязательствам ассоциации "Узмонтажспецстрой".

4. Одобрить основную специализацию и территориальные зоны деятельности монтажных и специальных строительных организаций, входящих в состав АК "Узмахсусмонтажкурилиш", согласно приложению N 3";


1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 апрелдаги "Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2340-сон қарори 6-бандининг бешинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.

9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 7 апрелдаги "Янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчи ихтисослаштирилган "Ўзагроэкспорт" ташқи савдо компаниясини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-2515-сон қарорида:


4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. "Ўзагроэкспорт" компанияси таркибига кирувчи ташкилотлар рўйхати 5-иловага мувофиқ маъқуллансин";


3, 4, 6 ва 7-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


5-илованинг рус тилидаги матни номланишидан "предприятий и" сўзлари чиқариб ташлансин.

11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги низомнинг рус тилидаги матни 9-бандининг 7-кичик бандида:

йигирма биринчи хатбоши чиқариб ташлансин;

йигирма иккинчи хатбоши йигирма биринчи хатбоши деб ҳисоблансин.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 ноябрдаги "Пахтачилик тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3408-сон қарорида:


3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. "Ўзпахтасаноат" АЖнинг таркибига кирувчи корхоналар рўйхати 3-иловага мувофиқ маъқуллансин";


4, 5-бандлар ҳамда 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 сентябрдаги "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича идоралараро комиссияни ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-3947-сон қарори 6-бандида:

"б" кичик банддан "ва лотереялар ташкил этишни" сўзлари чиқариб ташлансин.





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 18 мартдаги

ПФ-5968-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим ҳужжатлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 9 декабрдаги "Республика давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида" ги ПФ-3358-сон Фармонига илованинг V бўлими 1-банди.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 24 октябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги ПФ-4045-сон Фармонига илованинг 2-банди.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 28 августдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш, шунингдек айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги ПФ-4561-сон Фармонига 1-илованинг 12, 16 ва 17-бандлари.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги ПФ-5197-сон Фармонига илованинг 2-банди.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 октябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги ПФ-5207-сон Фармонига илованинг 5-банди.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ПФ-5250-сон Фармонига илованинг 9-банди "а" кичик банди.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги ПФ-5329-сон Фармонига 1-илованинг 13-банди.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 майдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги ПФ-5447-сон Фармонига 1-илованинг 10, 12, 27, 28-бандлари ва 30-банди "б" кичик банди.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги ПФ-5607-сон Фармонига 1-илованинг 2-банди.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 26 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси фаолиятини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-335-сон қарори 4-банди ҳамда қарорга 6-илова.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 24 июлдаги "Давлат активларига эга айрим йирик акциядорлик компаниялари кенгашларининг таркибларини тасдиқлаш тўғрисида"ги ПҚ-424-сон қарори.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 августдаги "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-446-сон қарори 2-банди ва 3-бандининг учинчи хатбошиси.


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 8 сентябрдаги "Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамияти кузатув кенгашининг таркибини тасдиқлаш тўғрисида"ги ПҚ-461-сон қарори.


16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 30 октябрдаги "В.П. Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси ташкилий тузилмасини такомиллаштириш ва молиявий-иқтисодий жиҳатдан соғломлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-500-сон қарори 2-банди.


17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 7 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи қарорларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги ПҚ-506-сон қарори 2-банди.


18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 9 июлдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "В.П. Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси ташкилий тузилмасини такомиллаштириш ва молиявий-иқтисодий жиҳатдан соғломлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 30 октябрдаги ПҚ-500-сонли қарорига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги ПҚ-668-сон қарори.


19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 16 октябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Акциядорлик тижорат Халқ банкининг капиталлашувини янада кўпайтириш ва инвестицион фаоллигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-986-сон қарори 3-банди ҳамда қарорга 2-илова.


20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 7 октябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ПҚ-1199-сон қарорига илованинг 1-банди.


21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 20 майдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ПҚ-1340-сон қарори.


22. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 21 декабрдаги "Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб қилиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-2454-сон қарори 1 ва 2-бандлари.


23. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 13 июлдаги "Электр энергетика соҳасида илмий-техникавий фаолиятни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2559-сон қарори 3-банди ҳамда қарорга 1-3-иловалар.


24. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 17 ноябрдаги "Ўзагротехсаноатхолдинг" акциядорлик жамияти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2658-сон қарори 2-банди.


25. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент шаҳрида йўловчи ташиш транспортини ташкил этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 9 октябрдаги ПҚ-2048-сонли қарорига ўзгартиш киритиш тўғрисида"ги ПҚ-2787-сон қарори.


26. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 апрелдаги "Ўзкимёсаноат" АЖ бошқарув тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2884-сон қарори 3 ва 4-бандлари ҳамда қарорга 1-2-иловалар ва 5-илованинг 1-банди.


27. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2897-сон қарори.


28. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 майдаги "Ўзбекгидроэнерго" акциядорлик жамияти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2972-сон қарори 1-3-бандлари ҳамда қарорга 1-3-иловалар.


29. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 июндаги "2017-2021 йилларда автомобиль саноатини жадал ривожлантириш ва бошқарувини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3028-сон қарори 4 ва 16-бандлари ҳамда қарорга 3-5-иловалар.


30. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 июндаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат-тижорат Халқ банкининг капиталлашувини янада кўпайтириш ва инвестицион фаоллигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 16 октябрдаги ПҚ-986-сонли қарорига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги ПҚ-3076-сон қарорига илованинг 6-банди.


31. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 июндаги "Нефть-газ тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3107-сон қарорига 17-илованинг 2-банди "а" кичик банди.


32. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 августдаги "Кимё саноати ташкилотларининг экспорт-импорт фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3246-сон қарори 14-банди ҳамда қарорга 3-илова.


33. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 сентябрдаги "Ўзметкомбинат" АЖ бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3277-сон қарори 4 ва 6-бандлари ҳамда қарорга 1-2-иловалар.


34. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 сентябрдаги "Олмалиқ КМК" АЖнинг бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3280-сон қарори 2 ва 3-бандлари ҳамда қарорга 1-2-иловалар.


35. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 октябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ПҚ-3310-сон қарорига илованинг 3-банди.


36. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 октябрдаги "Кафолат суғурта компанияси" акциядорлик жамияти фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3317-сон қарори 3-бандининг учинчи ва тўртинчи хатбошилари ҳамда қарорга 2 ва 3-иловалар.


37. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 ноябрдаги "Ўзбеккўмир" АЖ ва "Шарғункўмир" АЖни "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ таркибига ўтказиш ҳамда кўмир саноати корхоналарини молиявий соғломлаштириш борасидаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3380-сон қарори 3-банди ҳамда қарорга 1-илова.


38. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 майдаги "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга механизация ва сервис хизматларини кўрсатиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3751-сон қарори 5-банди ҳамда қарорга 1-илова.


39. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 сентябрдаги "Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3929-сон қарори 5 ва 6-бандлари ҳамда қарорга 1, 2-иловалар ва 3-илованинг 2-банди.


40. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 октябрдаги "Ўзбекистон Республикасида кимё саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3983-сон қарорига 3-илованинг 1 ва 3-бандлари.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 19 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 24 март, 11-сон, 118-модда




































Время: 0.1752
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск