ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Олий суди Пленумининг қарорлари / Жиноий ишлари бўйича / Айрим тоифадаги жиноий ишлар бўйича қарорлар /

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.12.1996 й. 37-сон "Транспорт воситаларини олиб қочиш ишлари бўйича суд амалиёти"ги қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ

ҚАРОРИ

20.12.1996 й.

N 37


ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ ОЛИБ ҚОЧИШ

ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИ ҲАҚИДА


Транспорт воситаларини олиб қочиш ишлари бўйича суд амалиётини умумлаштириш натижаларини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми судлар фаолиятида бу ҳақдаги ишларни кўришда жиддий хато ва камчиликлар мавжудлигини қайд этади.

Жиноятнинг такрорийлиги, бир гуруҳ шахслар томонидан жиноий тил бириктириб содир этилиши белгилари ҳар доим ҳам тўғри талқин қилинмайди.

Жиноятнинг шу турининг содир этилишига имкон туғдирувчи сабаб ва шароитлар ҳар бир иш бўйича аниқланмайди ва уларни бартараф этиш чоралари кўрилмайди.

Транспорт воситаларини олиб қочиш ишлари бўйича суд амалиётида вужудга келган масалаларни ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми



ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Судларга тушунтирилсинки, ЖК 267-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ транспорт воситаларини олиб қочиш деганда, ўзганинг транспорт воситасини талон-торож қилиш мақсадисиз бир жойдан бошқа жойга кўчириш тушунилиши лозим.

Ушбу жиноят айбдор шахс томонидан транспорт воситасини турган жойидан бошқа жойга олиб қочган пайтдан бошлаб тамом бўлган ҳисобланади.


2. Транспорт воситалари деганда енгил ва юк автомашиналарининг барча тури, автобуслар, махсус машиналар, тракторлар, троллейбуслар, трамвайлар, двигателининг иш ҳажми 50 куб.см дан кам бўлмаган мотоцикл ва мотороллерлар, йўл қурилиши, қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ўзиюрар машиналар (экскаватор, бульдозер, автопогрузчик, грейдер, автокран ва бошқалар) тушунилади.

Транспорт воситасини ўғирлаш мақсадисиз олиб қочиш фақат тўғри қасд билан амалга оширилади.


3. Транспорт воситасини ўғирлаш мақсадисиз олиб қочиш фақат тўғри қасд билан амалга оширилади.

Айбдор транспорт воситасини олиб қочганда талон-торож мақсадини кўзлаган бўлса, унинг ҳаракатлари қилмишнинг хусусиятидан келиб чиқиб, ЖК 267-моддаси иккинчи қисми "г" банди ёки учинчи қисми "в" банди билан квалификация қилиниши лозим. Бундай ҳаракатларни, тегишлича, ЖК 164, 166 ёки 169-моддаси билан қўшимча квалификация қилиш талаб этилмайди.

4. Шахс ўзига беркитилган транспорт воситасини ўзбошимчалик билан ишлатган тақдирда Жиноят кодексининг 267-моддаси билан жавобгар бўла олмайди.


5. Уюшган гуруҳ деганда транспорт воситаларини олиб қочиш ёки бошқа жиноятларни содир этиш мақсадида икки ёки ундан кўп шахсларнинг барқарор бирлашмаси тушинилиши керак.

Жумладан, жиноий фаолиятнинг олдиндан режалаштирилганлиги, жиноий қасдни амалга ошириш учун зарур бўлган воситаларнинг тайёрланиши, иштирокчиларни танлаш, ёллаш ва улар ўртасида вазифаларнинг тақсимланиши, жиноятни яшириш чораларини таъминлаш, гуруҳда ўрнатилган интизомга ва ташкилотчининг кўрсатмаларига бўйсунишлик жиноий гуруҳнинг уюшганлигидан далолат беради.

Айблаш фикрида ва суд ҳукмида айнан қандай асосларга кўра жиноий гуруҳ уюшган деб топилганлиги кўрсатилган бўлиши шарт.

Уюшган гуруҳ таркибида транспорт воситасини олиб қочган шахсларнинг ҳаракатлари, улардан ҳар бирининг ролидан қатъий назар, ҳамижрочи деб баҳоланиши ва ЖК 267-моддаси учинчи қисмининг "б" банди билан ЖК 28-моддасига ҳавола этилмаган ҳолда квалификация қилиниши лозим.

6. Жазо чораларини белгилашда судларнинг эътибори бу масалага индивидуал ёндашишга, содир этилган жиноятнинг характери ва жамоат учун хавфлилик даражасини, айбдорнинг шахсини ҳамда жавобгарликни енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларини ҳисобга олиш ҳақидаги қонун талабларига оғишмай риоя этиш зарурлигига қаратилсин.

7. Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди, транспорт воситаларини олиб қочиш ва ўғирлаш учун жавобгарликни белгиловчи қонунларнинг тўғри қўлланиши устидан назоратни кучайтирсинлар.

8. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1992 йил 13 ноябрдаги "Транспорт воситаларини олиб қочиш ишлари бўйича суд амалиёти ҳақида"ги қарори ўз кучини йўқотган деб топилсин.





























































Время: 0.2048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск