ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) / Ҳукумат фаолиятини ташкил этиш. Вазирлар Маҳкамаси Аппарати /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.03.2020 й. ПҚ-4643-сон "Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

18.03.2020 й.

N ПҚ-4643



АГРАР ВА ОЗИҚ-ОВҚАТ СОҲАЛАРИНИ БОШҚАРИШ

ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган ислоҳотларни самарали амалга ошириш, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланилишини таъминлаш, соҳага бозор механизмларини кенг жорий этиш мақсадида:

3. Қуйидаги лавозимлар киритилсин:

а) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси тузилмасида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши ва уларнинг ижроси устидан назоратни амалга оширишга масъул бўлган:

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар прокурорларининг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси транспорт прокурорининг катта ёрдамчиси;

б) экин майдонларини ўзбошимчалик билан эгалланишининг олдини олиш, қишлоқ хўжалиги техникалари ҳолатини назорат қилиш, минерал ўғитларнинг мақсадли ишлатилишини, пахта ва ғалла ҳосилини йиғиб олишда жамоат тартиби, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга масъул бўлган Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари.


4. Белгилансинки:

а) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Қишлоқ хўжалиги соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантиришга оид қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси деб қайта номланади;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар прокуратураларининг қишлоқ хўжалиги соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бўлимлари аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантиришга оид қонунчилик ижроси устидан назорат бўлимлари деб қайта номланиб, уларга қўшимча 145 та штат бирликлари ажратилади;

б) Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири ўринбосарининг бошқарма мақомига эга бўлган 12 нафар ходимдан иборат бошқарув аппарати ташкил этилади;

в) Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири ўринбосарига:

мазкур соҳадаги фаолиятни амалга ошириш борасида Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирининг, вилоят ички ишлар бошқармалари (бош бошқармаси) бошлиқларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосарлари бўйсундирилади;

ўзига юклатилган вазифаларни бажаришда тегишли соҳавий хизмат ходимларини (ички ишлар органлари таянч пункти профилактика инспекторларидан ташқари) жалб этиш ваколати берилади;

е) Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири ўринбосари лавозимини ва унинг бошқарув аппаратини киритиш Ички ишлар вазирлиги ходимларининг умумий чекланган сони доирасида амалга оширилади;

ж) прокуратура органлари тузилмасига янги киритилаётган лавозимлар ва ажратилаётган қўшимча штат бирликлари Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси тизимидаги 160 та штатлар сонини қисқартириш ҳисобидан амалга оширилади.


5. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари - Молия ва моддий-техника таъминоти бош бошқармаси бошлиғи, Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирининг, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқларининг ўринбосари - Молия ва моддий-техника таъминоти бошқармаси бошлиғи лавозимлари тугатилсин.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Молия ва моддий-техника таъминоти бош бошқармаси вазирлик Молия ва моддий-техника таъминоти департаменти этиб қайта ташкил этилсин.


6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра, туман ва шаҳар ҳокимларига ўз ҳудудида жойлашган қишлоқ хўжалиги экин майдонларидаги ҳақиқий аҳволни ўрганиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаларига учувчисиз учиш аппаратлардан фойдаланиш бўйича буюртма бериш ваколати берилади.

7. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси бир ой муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги билан биргаликда қишлоқ хўжалиги ерларининг мониторинги самарадорлигини ошириш, уларнинг ўзбошимчалик билан эгалланишининг олдини олиш мақсадида космосуратлар билан ишлаш, уларни дешифровка қилиш ва Миллий геоахборот тизими имкониятларидан кенг фойдаланишни йўлга қўйсин;

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда қишлоқ хўжалигига оид маълумотлар базасини Миллий геоахборот тизими билан интеграция қилсин ҳамда ер ва сув ресурслари бўйича узлуксиз маълумотлар алмашинувини таъминласин;

учувчисиз учиш аппаратларини бошқарувчи сертификатланган пилотларни 2020 йил якунига қадар 100 нафарга, 2021 йил якунига қадар 200 нафарга етказиш чораларини кўрсин;

учувчисиз учиш аппаратлари ҳар бир туман ва шаҳарда ишлатилишини инобатга олган ҳолда, уларнинг самарадорлигини оширувчи дастурий таъминотларни жорий этиш, шунингдек, учиш харажатларини камайтириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигига:

аэрофотосурат олишга мўлжалланган ресурстежамкор самолётни ҳамда уни жиҳозловчи лазерли мультиспектрал камерани, истисно тариқасида, тендер савдоларисиз, ишлаб чиқарувчилар билан тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали Ер муносабатлари ва давлат кадастрларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан харид қилишга;

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги маълумотлар базасидаги сунъий йўлдош орқали ерни масофадан зондлаш суратларидан беғараз фойдаланиш ва ўзаро ахборот алмашувини телекоммуникация тармоқлари орқали амалга оширишга рухсат берилсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Ички ишлар вазирлиги бир ҳафта муддатда тегишинча Бош прокурор ва ички ишлар вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларига бириктирилган ўринбосарларига керакли таркибий тузилмаларнинг ажратилишини таъминласин.


10. Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясига Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ресурстежовчи илғор технологияларни кенг жорий этишга оид "Маҳалла", "Ўзбекистон 24", "Ёшлар" ва маҳаллий телеканалларда махсус кўрсатувлар ташкил этиш ҳамда мунтазам намойиш этиб бориш юклатилсин.

12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                            Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 19 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 24 март, 11-сон, 122-модда




























Время: 0.2340
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск