ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Айрим турдаги маҳсулотлар муомаласини тартибга солиш / Этил спирти ва алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш /

Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ва уларнинг айланмасини назорат қилиш бўйича "таҳлика-таҳлил" тизимини жорий этиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 18.03.2020 й. 166-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 18 мартдаги

166-сон қарорига

ИЛОВА



Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва

тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ва

уларнинг айланмасини назорат қилиш бўйича

"таҳлика-таҳлил" тизимини жорий

этиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигида (кейинги ўринларда - Агентлик) истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ва уларнинг айланмасини назорат қилиш бўйича "таҳлика-таҳлил" тизимини (кейинги ўринларда тизим деб аталади) жорий этиш тартибини белгилайди.

2. Тизимда истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар, шунингдек, алкоголь маҳсулотларини улгуржи савдоси билан шуғулланувчи ташкилотларда (кейинги ўринларда ташкилотлар деб аталади) маҳсулот ишлаб чиқарилиши ва уларнинг айланмаси соҳасида ҳуқуқбузарлик (кейинги ўринларда ҳуқуқбузарлик деб аталади) хавфи автоматик тарзда инсон омили аралашмаган ҳолда таҳлил қилиш орқали амалга оширилади.

Агентлик томонидан тизимда маълумотларни киритиш ва таҳлил этиш ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.

3. Тизим Агентликдаги мавжуд ички ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси томонидан тақдим этилган ташқи маълумотларга асосан қуйидаги йўналишларда:

истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш, шунингдек, алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси фаолиятини амалга ошириш бўйича лицензия талаблари ва шартларининг бузилишини;

истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун сарфланган хом ашё ва ёрдамчи материалларнинг тайёр маҳсулотга нисбатан мутаносиблигини;

истеъмол этил спиртини ишлаб чиқарувчи корхоналарда ишлаб чиқарилган маҳсулот намуналарининг синовдан ўтказиш натижалари бўйича мунтазам равишда (бир йил давомида икки ва ундан ортиқ марта) қайта ишлаб чиқариш жараёнига қайтарилишини;

Истеъмол этил спирти ва алкоголь маҳсулотлари сифатини органолептик баҳолаш бўйича республика дегустация комиссиясининг Алкоголли маҳсулотларнинг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент талабларига мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги қарорини;

истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмаси билан боғлиқ ҳисоботлар бўйича мунтазам равишда қайта ҳисоб-китобларнинг амалга оширилганлигини;

маҳсулотларни сақлаш, транспортда ташиш ва реализация қилишда ҳужжатлар бўлмаслиги ҳолатларини;

ташкилотлар ҳисобот даври мобайнида дастлаб рўйхатга олинган юридик манзилини ёки технологик жиҳозларни мунтазам равишда ўзгартириб борилганлигини;

ишлаб чиқарилган истеъмол ва техник этил сирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини идентификация воситалари билан мажбурий рақамли маркировкасиз ёки қалбаки акциз маркали маҳсулотларни реализация қилиш ҳолатларини;

жисмоний ва юридик шахслар томонидан айнан бир ташкилот фаолиятидан норозилиги ҳақидаги мурожаатларни таҳлил қилади.


4. Тизим мазкур Низомнинг 3-бандида белгиланган йўналишларга асосан тадбиркорлик субъектлари томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини тўлиқ таҳлил қилади ҳамда якуний натижаларни балли тизим орқали ҳуқуқбузарлик хавфи даражасини баҳолайди.

Ҳуқуқбузарлик хавфи даражасининг балли тизими Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (кейинги ўринларда ваколатли орган деб аталади) билан келишилган ҳолда Агентликнинг буйруғи билан тасдиқланади.


2-БОБ. ҲУҚУҚБУЗАРЛИК СОДИР ЭТИШ

ХАВФИНИ ТАҲЛИЛ ЭТИШ


5. Тизим орқали ташкилотларда ҳуқуқбузарлик хавфи даражаси балли тизимда таҳлиллар давомида аниқланган камчиликлар сони ва оғирлик даражасидан келиб чиқиб амалга оширилади.


6. Агентлик томонидан тизим маълумотлари асосида шакллантирилган ташкилотларда ҳуқуқбузарлик хавфи даражаси таҳлили мунтазам ўтказиб борилади.

7. Аниқланган ҳолатлар юзасидан Агентлик томонидан ташкилотларда ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи даражасидан келиб чиқиб, текшириш ўтказиш юзасидан белгиланган тартибда ваколатли органга мурожаат қилинади.

8. Тизим таҳлили натижаларига кўра хавфлилик даражасидан келиб чиқиб, тадбиркорлик субъектлари уч тоифага бўлинади:

ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи юқори бўлган ташкилотлар;

ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи ўртача бўлган ташкилотлар;

ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи паст бўлган ташкилотлар.



3-БОБ. ҲУҚУҚБУЗАРЛИК СОДИР ЭТИШ

ХАВФИ ЮҚОРИ, ЎРТАЧА ЁКИ ПАСТ БЎЛГАН

ТАШКИЛОТЛАР БИЛАН ИШЛАШ


9. Агентлик томонидан ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи юқори, ўртача ёки паст бўлган ташкилотлар рўйхати тизим маълумотлари асосида шакллантирилади.

10. Тизим маълумотлари асосида шакллантирилган рўйхатга асосан ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи юқори ташкилотларда текшириш ўтказиш юзасидан ваколатли органга мурожаат қилинади.


11. Тизим маълумотлари асосида шакллантирилган рўйхатда келтирилган ташкилотларга Агентлик томонидан ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи ўртачалиги тўғрисида аниқланган тафовут ҳамда камчиликлар батафсил баён қилинган ҳолда ёзма равишда хабарнома юборилади.

Аниқланган тафовут ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан ташкилотлар томонидан аниқлаштирилган қайта маълумот ҳамда асослантирувчи ҳужжатлар тақдим этилмаганда ёки тақдим этилган маълумотларда ҳуқуқбузарликлар бартараф этилмаганлиги аниқланганда, Агентлик текшириш ўтказиш юзасидан ваколатли органга мурожаат қилади.

12. Агентлик томонидан ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи паст бўлган ташкилотларга аниқланган тафовут ҳамда камчиликлар батафсил баён қилинган ҳолда ёзма равишда хабарнома юборилади ва улар фаолияти текширилмайди.


4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


13. Ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфни таҳлил этиш натижаларидан норози бўлган шахслар юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилишга ҳақли.


14. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.






Низомга

ИЛОВА



Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва

тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ва

уларнинг айланмасини назорат қилиш бўйича

"таҳлика-таҳлил" тизимида маълумотларни

киритиш ва таҳлил этиш

СХЕМАСИ

       

Босқич


Субъектлар


Механизм


Муддатлар








1-босқич


Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги



Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ва уларнинг айланмасини назорат қилиш бўйича "таҳлика-таҳлил" тизимига ишлаб чиқарувчи ва савдо ташкилотлари томонидан киритилган маълумотларни таҳлил қилиб боради.



Иш кунлари











2-босқич


1. Давлат солиқ қўмитаси






2. Давлат божхона қўмитаси



1. Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамда алкоголь маҳсулотлари улгуржи савдоси ташкилотлари томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботларининг маълумотларини Агентликга электрон кўринишда тақдим этади.


2. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилинган истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари тўғрисидаги маълумотларни электрон кўринишда Агентликга тақдим этади.


1. Солиқ ҳисоботлари тақдим этилган кун




2. Импорт қилингандан кейинги иш куни














3-босқич


Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги



Тақдим этилган маълумотлар асосида корхоналар томонидан лицензия талабларига риоя этилишини таҳлил қилади ҳамда якуний натижаларни балли тизими орқали ҳуқуқбузарлик хавфи даражасини баҳолайди.



Ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5 санасигача











4-босқич


Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги



Ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи даражасидан келиб чиқиб, зарур ҳолларда текшириш ўтказиш юзасидан белгиланган тартибда ваколатли органга мурожаат қилади.



1 (бир) иш кунида











5-босқич



Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил



Агентликнинг мурожаатини кўриб чиқиб, текширишга рухсат этиш ёки этмаслик масаласини ҳал қилади.


Белгиланган тартибда











6-босқич


Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги


Ваколатли органнинг рухсати асосида корхонани қонун ҳужжжатларида белгиланган тартибда текширади ва натижалари асосида тегишли чораларни кўради.


Белгиланган тартибда




Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 18 март











































Время: 0.1352
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск