ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Маҳаллий давлат ҳокимият органлари / Хоким. Жойлардаги ижро органлари (ҳокимиятлар) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.03.2020 й. 159-cон "Жиззах шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Боғлар ва хиёбонларни кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаменти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.03.2020 й.

N 159




ЖИЗЗАХ ШАҲАР ҲОКИМЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ

БОҒЛАР ВА ХИЁБОНЛАРНИ КЎКАЛАМЗОРЛАШТИРИШ,

ОБОДОНЛАШТИРИШ ВА САҚЛАШ ДЕПАРТАМЕНТИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Жиззах шаҳрида барпо этилган Шароф Рашидов хиёбони, Ҳамид Олимжон ва Зулфия боғи, "Хотира майдони", "Тошлоқ" маҳалласи ҳудудидаги боғ, "Ўрда" экологик боғи, вилоят драма театри истироҳат боғи ҳамда вилоят ҳокимлиги ҳудудидаги янги боғни ободонлаштириш ва бошқаришни янада такомиллаштириш, игнабаргли ва манзарали ўсимликларнинг қимматли турлари сақланишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Жиззах вилояти ҳокимлигининг мустақил юридик шахс мақомига эга бўлган Жиззах шаҳар ҳокимлиги ҳузурида Боғлар ва хиёбонларни кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаментини (кейинги ўринларда Департамент деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Қуйидагилар Департаментнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

Жиззах шаҳридаги Шароф Рашидов хиёбони, Ҳамид Олимжон ва Зулфия боғи, "Хотира майдони", "Тошлоқ" маҳалласи ҳудудидаги боғ, "Ўрда" экологик боғи, вилоят драма театри истироҳат боғи ҳамда вилоят ҳокимлиги ҳудудидаги янги боғларнинг намунали сақланишини таъминлаш, ободонлаштириш объектларидан фойдаланиш ишларини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этиш;

сунъий суғориш тизимлари, насос станциялари, қудуқлар, қаттиқ қопламалар, йўллар ва йўлаклар, кўчаларни ёритиш воситалари ва фаввораларнинг санитария ва техник жиҳатдан зарур ҳолатда бўлишини таъминлаш;

дов-дарахтлар, буталар ва гулларни сақлаш ва парвариш қилиш, уларнинг зараркунандалари ва касалликларига қарши курашиш, ҳудудни янада кўкаламзорлаштиришнинг агротехник тадбирларини қўл меҳнатини камайтирган ҳолда амалга ошириш;

игнабаргли ва манзарали ўсимликларнинг қимматли турларини сақлаш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни сақлаб қолиш ишларини ташкил этиш, яшил майсаларни сақлаш, хизмат кўрсатиладиган ҳудудни янада кўкаламзорлаштириш ва обод қилиш бўйича зарур чораларни кўриш;

ободонлаштириш объектларини сақлаш ва ривожлантириш, уларнинг санитария жиҳатидан тозаланишини таъминлаш.


3. Жиззах шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Боғлар ва хиёбонларни кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаментининг тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Жиззах вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Жиззах шаҳар Ободонлаштириш бошқармасига тегишли бўлган Шароф Рашидов хиёбони, Ҳамид Олимжон ва Зулфия боғи, "Хотира майдони", "Тошлоқ" маҳалласи ҳудудидаги боғ, "Ўрда" экологик боғи, вилоят драма театри истироҳат боғи ҳамда вилоят ҳокимлиги ҳудудидаги янги боғларга бириктирилган штат бирликлари ва техникаларни белгиланган тартибда Департаментга ўтказилишини таъминласин.


5. Қуйидагилар Департамент фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

ҳар йили Жиззах вилоятининг маҳаллий бюджети параметрларида ободонлаштириш учун назарда тутиладиган маблағлар доирасида ободонлаштириш объектларини сақлаш ва улардан фойдаланишга мақсадли йўналтирилган маблағлар;

фаолият йўналиши бўйича хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


6. Департамент ходимларига Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 1 апрелдаги 91-сон қарори билан тасдиқланган Шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомда назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш тартиби татбиқ этилади.


7. Жиззах вилояти ҳокимлиги:

а) бир ой муддатда:

Жиззах шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Боғлар ва хиёбонларни кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаменти тўғрисидаги низомни белгиланган тартибда тасдиқласин;

Жиззах шаҳридаги Шароф Рашидов хиёбони, Ҳамид Олимжон ва Зулфия боғи, "Хотира майдони", "Тошлоқ" маҳалласи ҳудудидаги боғ, "Ўрда" экологик боғи, вилоят драма театри истироҳат боғи ва вилоят ҳокимлиги ҳудудидаги янги боғ ҳудудида жойлашган игнабаргли ва манзарали ўсимликлар қимматли турларини, кўчаларни ёритиш объектларини, фаввораларни ва бошқа ободонлаштириш объектларини хатловдан ўтказсин ҳамда хатлов натижалари бўйича ободонлаштириш объектларини келгусида фойдаланиш учун Департаментга белгиланган тартибда ажратиб берсин;

Департаментни малакали муҳандис-техник ходимлар ва ишлаб чиқариш ходимлари билан таъминласин;

б) доимий равишда:

Жиззах шаҳрини ободонлаштириш бўйича амалга ошириладиган ишларга ажратиладиган бюджет маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланилиши юзасидан амалий мониторинг олиб борсин;

ободонлаштириш ишларини шаҳарсозлик ҳамда санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқ Жиззах шаҳри ва унинг ташқи қиёфасига қўйиладиган замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда ташкил этсин ва амалга оширсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда Жиззах вилояти ҳокими Э.А. Салиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 16 мартдаги

159-сон қарорига

ИЛОВА



Жиззах шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Боғлар ва

хиёбонларни кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш

ва сақлаш департаментининг

ТУЗИЛМАСИ

     










Директор


































































































Директор ўринбосари -

бош аграном













Иқтисодий таҳлил бўлими


2

































































Ободонлаштириш объектларини

санитария жиҳатидан тозалаш

участкаси бошлиғи








Кадрлар бўйича инспектор





















































Кўкаламзорлаштириш

ва ирригация бўлими


1








Юрисконсульт





















































Автотранспорт воситаларидан

фойдаланиш бўлими


1








Техника хавфсизлиги бўйича муҳандис


































Ёрдамчи ходимлар

6







































Ходимларнинг чекланган сони:

бошқарув ходимлари - 10 нафар;

ёрдамчи ходимлар - 6 нафар.


Изоҳ. Ишлаб чиқариш ходимлари сони бажариладиган ишлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 17 март











































Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск